tgindex
Qur’on uchun mativatsia.mu.islamiya

Qur’on uchun mativatsia.mu.islamiya

Статистика
@muislamiyaquronКнигиузбекский

Bu guruhda Eng ulug' nematlardan bo'lgan Allohni kalomini ▪︎ Ajr mukofotlari ▪︎ kUlug'larning hikmatlari ▪︎ Farzandlarga qiziqtirish ▪︎ va har xil qiziq malumotlarni topishingiz mumkun!

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
26
Всего постов
185
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Книги (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
762
−6 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
85
40 постов
Вовлечённость
11,2%
к подписчикам
Постов в день
3,7
всего 185
Упоминаний
2
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
93
1/48двое суток
106
1/72трое суток
114

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • #Кибр «Энди ўзларингиз мангу қоладиган жаҳаннам дарвозаларидан кирингиз! Мутакаббирларнинг жойлари нақадар ёмон!!» Наҳл сураси, 29-оят. Тана хаста бўлгани каби қалбларга ҳам касаллик етар. Қалб касалликларининг энг даҳшатлиси кибр – инсон ё пули, ё илми, ё иши сабаб ўзини бошқалардан афзал деб билиши. Ҳатто тайинли устунлиги бўлмаса ҳам, баъзиларнинг кибр қилишига ҳайрон қоласан. Бу энг бадбўй кибр. Ҳадиси шарифда «Қалбида заррача кибри бор инсон жаннатга кирмайди», дейилган. Ибн Хузайма ривояти. “Қуръондан мактублар”дан

  • АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИ Агар бирор киши “Аллоҳ таолонинг бандаларига муҳаббатининг бирор далили борми? Яъни Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибондир, карамлидир, лекин муҳаббатли эканига бирор далил борми?" деб сўраши мумкин. Бунга уламолар кўплаб далилларни келтиришган. Мисол учун, ҳамма тушунадиган оддий мисол: “Қачон бандада муҳаббат бўлса, у ўз маҳбубига қанча кўп яхшилик қилса ҳам, уни оз деб билади. Бунинг акси ўлароқ, агар маҳбубидан бирор арзимас ва оз туҳфа олса ҳам, уни қадрли ва жуда кўп деб билади. Бу Аллоҳ таоло ва банда орасида ҳам борлиги Қуръони каримда баён этилган. Аллоҳ таоло бандаларига дунёда минглаб, балки ундан-да зиёда неъматлар билан сийлаган бўлса ҳам, лекин Қуръони каримда марҳамат қилади: قُلْ مَتَاعُ الدُّنْيَا قَلِيلٌ «Сен: “Дунёнинг матоҳи оз” деб айт» (Нисо сураси, 77-оят). Маҳбуб тарафидан бўлгани учун бандалар қисқа умрларида ўз ҳожатларидан ортиб, Аллоҳ таолони ёд қилсалар, ибодатни тўкис адо этсалар, муродлаарига эришади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар», (Аҳзоб сураси, 41-оят). Субҳаналлоҳ! Маҳбубидан бўлган амални кўп деб, ўзи берган неъматларини оз деб марҳамат қиляпти Раббимиз. Бу Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган муҳаббатининг далилидир. Бошқа ояти каримада марҳамат қилинади: اللَّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ ءَامَنُو «Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир», (Бақара сураси, 257-оят). Субҳаналлоҳ! Қандай бахт ва саодат, Аллоҳ таолонинг марҳаматики, бир сўз билан Буюк Раббимизга иймон келтирганларга Ўзининг муҳаббатини эълон қиляпти. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

  • без подписи

  • ҚУРЪОН ҚАЛБИНИ ЗАБТ ЭТГАН ЙИГИТ Имом Саълабий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Абу Муҳаммад Халил ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Масъуд Музаккар раҳимаҳуллоҳнинг бундай деганларини эшитдим: “Баъзи улуғлардан бундай ҳикоя келтирилган: “Мансур ибн Аммор айтади: “Бир хароба жойга кирдим. У ерда қўрқув билан намоз ўқиётган йигитни кўрдим. Ичимда: “Албатта, бу йигитда бир гап бор. Эҳтимол, у Аллоҳ азза ва жалланинг валий дўстларидан бўлса”, дедим. Намоз ўқиб бўлгунича кутиб турдим. Намозидан салом бергач, унга салом бердим. У алик олди. Унга: “Жаҳаннамда бир водий борлигини билмадингиз-ми? Аллоҳ таоло у ҳақида бундай деган: كَلَّا إِنَّهَا لَظَى “Йўқ! Албатта у (жаҳаннам) кучли алангадир”. نَزَّاعَةً لِّلشَّوَى “Бошнинг терисини сидириб олувчидир”. (Бош териси шилиб олинган дўзахийга Аллоҳ таоло яна янги тери ато этади. Жаҳаннам ўти эса яна уни шилиб олади ва шу тариқа тўхтовсиз давом этаверади.) تَدْعُو مَنْ أَدْبَرَ وَتَوَلَّى “У чақирадир; орқага кетган ва юз ўгирганни” (Маориж сураси, 15-17-оятлар). Оятни эшитган йигит чуқур нафас олди-да, ҳўнграб йиғлаб юборди, оҳ тортди-ю, ҳушидан кетди. Ўзига келганда, менга: “Яна Қуръон оятидан ўқиб беринг!” деди. Мен: وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ “Ёқилғиси одамлар ва тош бўлган” (Бақара сураси, 24-оят) деган оятни ўқидим. Оятни эшитиши биланоқ жони узилиб, ерга йиқилди. Либосини кўтариб, кўксини очсам, кўкраги устига: فَهُوَ فِي عِيشَةٍ رَّاضِيَةٍ "Бас, у розилик ҳаётидадир” فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٍ “Олий жаннатдадир” قُطُوفُهَا دَانِيَةٌ “Унинг мевалари яқиндир” (Ҳааққоҳ сураси, 21-23-оятлар)деган оятлар ёзилганини кўрдим. Кеч бўлгач, уйқуга ётдим. Тушимда уни тўшак устида, бошига тож кийиб ўтирган ҳолда кўрдим. Ундан: “Аллоҳ таоло сени нима қилди?” деб сўрадим. Шунда у: “У Зот менга Бадр аҳлининг савобини берди ва яна зиёда қилди”, деб жавоб берди. Мен яна ундан: “Нега сенга уларнинг савоби мислича савоб берди?” десам, у: “Чунки улар кофирларнинг қиличлари билан ўлдирилдилар. Мен эса Маликул Ғаффорнинг қиличи билан ўлдирилдим”, деб жавоб берди. Ушбу қиссани олим Ёфиъий “Ровзур раёҳийн фий ҳикаятис солиҳийн” китобида келтирган. “Қуръон ошиқлари” китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

  • ⏳Қуръон фазилатлари 📜Инсон Қуръон ўқишни қанчалик кўпайтирса, унинг гуноҳ ишларни қилишга бўлган хоҳиши шунчалик заифлашади ва ундан узоқлашади. Бу эса Қуръоннинг баракасидандир. 📜Сулаймон ибн Ясардан ривоят қилинади, у киши айтади: “Абу Усайд шундай деди: Кечаси мен ухлаб қолдим ва Қуръон ўқиш вирдим ўтиб кетди. Эрталаб уйғонганимда истиржоъ айтдим. Менинг одатий вирдим Бақара сураси эди. Тушимда бир сигир мени шохи билан сузаётганини кўрдим”. Ибн Абу Дунёнинг “Маномат” асаридан. 📜Имом Шаъбий раҳимаҳуллоҳ: «Ким Қуръон ўқиса, ақли заифлашмайди», деди. (Кексаликда рўй берайдиган мия фаолиятининг сустлашиши ҳамда ақл, хотира хиралашиши рўй бермайди) Абдулмалик ибн Умайр раҳимаҳуллоҳ: «Одамлар ичида энг ақли соғлом (тиниқ) қоладиганлари Қуръон ўқувчилардир», деди Ибн Абу Дунёнинг "Умр ваш шайб" асаридан. Изоҳ: Имом Қуртубий: «Ким Қуръон ўқиса, агар ёши юзга кирса ҳам, унинг ақли ва фаҳмидан фойдаланиб турилади (яъни ақли заифлашмайди)", деди. Солиҳ салафлардан бири: "Мен Қуръон маъноларига шўнғиш ва ундан илм излаш билан машғул бўлганим сари, зеҳним ва ақлимга илгари бўлмаган барака ва қувват кираётганини кўрдим", деди. 📜Нима учун Қуръон ақлни ўткир қилади? Уламолар бунинг сабабларини қуйидагича тушунтиришади: -Мунтазам машқ: Қуръон ўқиш ва ёдлаш мияни доимий фаолликда ушлайди. -Руҳий хотиржамлик: Тиловат стрессни камайтиради, стресснинг камлиги эса хотира ҳужайраларини соғлом сақлайди. -Илоҳий барака: Аллоҳнинг каломи билан машғул бўлган аъзоларга (тил, кўз, қулоқ ва ақл) алоҳида, хос барака берилади. 📜Дуо Аллоҳим, уйларимизни Қуръон билан муҳофаза қил, Фарзандларимизни Қуръон билан ҳимояла, муҳофаза қил, Қалбларимизни Қуръон билан муҳофаза қил. Аллоҳим, Қуръонни биз учун шафоатчи, Сирот(кўприги)да етакловчи ва қабрда мунис, ҳамроҳ қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси! 📜Ийсорга ийсор! Ким Қуръонга ийсор-ихтиёр берса, Қуръон ҳам унга ихтиёр беради. Қоида: Кимки вақти ва қалби билан Қуръонни ийсор - устун, афзал кўрса, Қуръон ҳам унинг вақтига барака, қалбига сакинат ва азм-қарорига қувват бериш билан уни устун кўради. 📜 Ҳаббоб ибн Арат розияллоҳу анҳу дедилар: «Аллоҳга тоқатинг етганича яқинлаш, тақарруб ҳосил қил. Билгинки, сен Аллоҳ азза ва жаллага Унинг Каломидан (яъни, Қуръондан) кўра маҳбуброқ нарса билан яқинлаша олмайсан», деди. Абу Убайднинг "Фазоилул Қуръон" асаридан. 📜Уламолар айтади: "Инсон учун Аллоҳга яқинлашишнинг кўплаб йўллари бор: намоз, рўза, садақа, зикр ва бошқалар. Аммо уларнинг ичида энг улуғи — Аллоҳнинг каломи бўлган Қуръон орқали яқинлашишдир".

  • #quron 📖 Қуръон ҳомили(қори)нинг одоблари ▫️1. Қуръонни ёдлаш, тиловат қилиш ва таълим беришда ниятни ёлғиз Аллоҳ учун (Унинг розилиги учун) холис қилиш. ▫️2. Қуръон унутилиб кетмаслиги учун унга доимий равишда такрорлаб туриш орқали бардавом бўлиш. ▫️3. Қуръон воситасида дунё (мол-мулк, мансаб-мартаба ва мақтов) талаб қилмаслик. ▫️4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда, хулқи Қуръон бўлиши. ▫️5. Қуръонни ўргатиш ва унга чақириш. ▫️6. Қуръонга амал қилиш ва унинг ҳукмларига хилоф иш тутмаслик.

  • #quron 📜Шуни англамоғимиз лозимки, Қуръонсиз бу дунёда ҳеч қандай қийматга ва вазнга эга эмассиз. Чунки Қуръон сизга дунё ва охиратда рифъат, юксалишдир. Инсон ўз нафсига қиладиган энг катта зулми — Қуръонни ҳажр қилиши, тарк этишидир. Уни ўқиш, ёд олиш, тадаббур қилиш ва унга амал қилиш билан Қуръонга юзланинг. Шунда барака, бахт-саодат, нур ва ризқнинг кенглигини кўрасиз. Қуръон — ҳаётдир. Қуръонсиз инсон қалби ўлик ҳолда яшайди.

  • ЛМулла Рамазон Бутий ўғли шайхимиз, аллома, шаҳид доктор Муҳаммад Саидни уламолар ҳузурига етаклаб бориб, шундай деган эди: «Агар Аллоҳга етишиш учун илмдан кўра яқинроқ йўл борлигини билганимда, агар у чиқинди йиғиш бўлса ҳам, сени ўша йўлга етаклаган бўлардим».

  • Қоида Ота-оналар фарзандлари сабабли ризқлантириладилар. Фарзандлар эса ота-оналари сабабли ризқлантириладилар. Ўзаро барака, кенглик. ▫️"Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз", Анъом сураси, 151 - оят. ▫️"Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз", Исро сураси, 31 - оят.

  • 13730. Уч тоифа инсонни асло унутма: – Сени тарбиялаган ота-онангни, – Сенга таълим берган устозингни ва – бошингга оғир иш тушган вақтда сенга яхшилик қилган инсонни». Муҳаммад Хайр Рамазон Юсуф.

  • Таваккул البعض يؤمن بأن العين حق، أكثر من إيمانه بأن الله خير الحافظين 📜Баъзилар кўз тегиши ҳақ эканига "Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофаза қилувчи"* эканидан кўра кўпроқ ишонадилар. Изоҳ: *"Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофаза қилувчи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг раҳмлисидир", Юсуф сураси, 64-оят.

  • без подписи

  • Шайх Шинқитий шундай деган эканлар: «Инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жума куни ва кечаси айтадиган салавоти у зотга кўрсатилишини тасаввур қила олса, бу амали у зотнинг олий қадрлари олдида нақадар арзимас ва кам эканидан ҳаё қилади». Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!

  • 🌙 МАВЛИД ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕌 БУТУН ОЛАМГА РАҲМАТ ҚИЛИБ ЮБОРИЛГАН, ҚАЛБЛАРИМИЗ СУЮКЛИСИ — ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД МУСТАФО СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН МУБОРАК РАБИУЛ АВВАЛ ОЙИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ДУНЁГА КЕЛИШЛАРИ ИНСОНИЯТ УЧУН УЛУҒ РАҲМАТ ВА ҲИДОЯТ НУРИ БЎЛДИ. 📖 АЛЛОҲ ТАОЛО ҚУРЪОНИ КАРИМДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ: «АЛБАТТА, СИЗ УЛУҒ ХУЛҚ УСТИДАДИРСИЗ». (ҚАЛАМ СУРАСИ, 4-ОЯТ) РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 МУБОРАК РАБИУЛ АВВАЛ — МАВЛИД ОЙИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹 🌹 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ВА БАРИК ЪАЛА САЙЙИДИНА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА АЛИҲИ ВА СОҲБИҲИ АЖМАЪИЙН. 🌹 Ас-солату вас-саламу алайка, ё Расулаллоҳ! Ас-солату вас-саламу алайка, ё Ҳабибаллоҳ! ﷺ ꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺

  • без подписи

  • #Оят Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Луқмон деди: “Эй, ўғилчам, шубҳа йўқки, агар хантал (ўсимлигининг)уруғидек яхши ёки ёмон амал қилинадиган бўлса бас, у амал бир харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер остида бўлса, ўшани ҳам Аллоҳ келтирур. Зеро Аллоҳ лутфли ва огоҳ зотир. Эй ўғилчам, намозни мукаммал адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган балоларга сабр қил! Албатта мана шу ишларнинг пухтасидандир. Одамларга (кибрланиб)юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин. Чунки, Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас. (Юрганингда) ўрта ҳол юргин ва овозингни паст қилгин. Чунки овозларнинг энг ёқимсизи эшаклар овозидир» (Луқмон сураси 16-19-оятлар).

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи