- Последний пост
- 19:01
- Последнее чтение
- 08:52
- Постов за неделю
- 91
- Всего постов
- 1 282
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 3 000
- 1/48двое суток
- 3 437
- 1/72трое суток
- 3 706
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
#Тунингиз_хайрли_бўлсин! وعَنْ أم المؤمنين عَائِشَةَ رضي الله عنها، أَنَّ النَّبِيّ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ كُلَّ لَيْلَةٍ، جَمَعَ كَفَّيْهِ ثُمَّ نَفَثَ فِيهِمَا، فَقَرَأَ فِيهِمَا: ( قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ (، ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ، يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ، يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلاَثَ مَرَّات صحيح البخاري Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, икки кафтларини бирлаштириб, уларга дам уриб – “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини қироат қилардилар. Сўнгра икки кафтларини баданларининг қўллари етгарлик жойларига суртардилар. Бошларидан бошлаб, сўнгра юзлари ва кетма-кет бошқа аъзоларига. Бу ишни уч марта қилардилар”. Имом Бухорий ривояти. ♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан! 👉 https://t.me/musaffouzb
«Ҳақ бўлсангиз ҳам ота-онангиз билан тортишманг. "Биррул волидайн" – бу отангиз ёки онангизнинг бошини ўпиб қўйишгина эмас. Бу билан уларнинг розиликларини олдим деб ҳам ўйламанг. "Ота-онага яхшилик қилиш" дегани, уларни бахтиёр қиладиган нарсани амалга оширишга шошилиш ҳамда уларни хафа қиладиган нарсадан йироқ бўлишдир». ✍ Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий @musaffouzb
#Muslim_podcast 📱🗣QIMOR ILLATDAN QANDAY QUTILISH MUMKIN? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. @musaffouzb
Нима учун Қиёмат кунини "Пастлаш ва маҳрум бўлиш куни" деб аталади? Чунки ҳисоб китобда энг кўп маҳрум бўлинадиган кундир. Ҳатто ота онангиз ва фарзандларингизга ҳам яхшилик улашишга имконингиз бўлмай қолади. Ғийбат қилганингиз сабабли ёқтирмаган кишингизга яхшиликларингизни беришга мажбур бўласиз. Шу сабабли Қиёмат кунини "Явмут тағобун", яъни "Пастлаш ва маҳрум бўлиш куни" деб аталган. @musaffouzb
ЖОЙНАМОЗГА ЎЗ ИСМИНИ ЁЗДИРИШ #исм ❓ 2201-САВОЛ: Ҳозирги кунда янги бир одат кўзга ташланмоқда: Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада кўплаб сотувчилар махсус электр асбоби ёрдамида жойнамозларга исм ёзиб бермоқдалар, зиёратчилар ҳам катта қизиқиш ва иштиёқ билан исмларини ёздираётгани кузатилмоқда. Шу масаланинг шаръий жиҳатдан ёритиб берсангизлар. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Одатда мазкур юртлардаги савдогарлар мижознинг исмини араб тилида ёзиб беради. Бу шаклдаги жойнамозда намоз ўқиш макруҳ саналади. Сабаби, агар у ерга ёзилган исм шариатда улуғланиши, ҳурмат қилиниши лозим бўлган исмлардан бўлса, масалан, Аллоҳ таолонинг, пайғамбарларнинг исмлари каби, уни оёқ ости қилиш бўлади. Агар бундай турдаги исм бўлмаса, лекин араб тилида ёзилса, Қуръони карим ва ҳадиси шариф тили бўлган араб тилини беҳурмат қилиш бўлади. Мазҳабимизнинг катта олимларидан бўлган Имом Фахриддин Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий ал-Фарғоний раҳимаҳуллоҳ ўз асарларида шундай деганлар: “Тўқилаётган вақтда устига “Ал-Мулку лиллаҳ” (Мулк Аллоҳникидир) деб ёзилган гилам ёки жойнамоздан фойдаланиш, уни тўшаш ва устида ўтириш макруҳдир. Агар ҳарфлар бир-биридан ажратиб қўйилса ёки баъзи ҳарфларнинг устидан тикиб қўйилса-ю, натижада сўз яхлит бўлмай қолса ҳам, барибир макруҳлик кетмайди. Чунки алоҳида турган ҳарфларнинг ҳам ҳурмати бор. Шунингдек, агар унда фақат “Ал-Мулк” сўзи ёки фақат “Алиф” ёки “Лом” ҳарфининг ўзи ёзилган бўлса ҳам ҳукм шундайдир” (“Фатово Қозихон” китоби). Ундан ташқари жойнамозда исм ёзилган бўлса, намозхонни чалғитиши, хушу билан намоз ўқишига ҳалал бериши мумкин. Лекин мазкур жойнамозда ўқилган намоз бузилган бўлмайди, аммо юқорида айтилган макруҳлик турган бўлади. Шу боис жойнамоз сотиб олувчилар бундай ишга қўл урмаслиги керак. Агар сотиб олиб қўйган бўлса, уни бирор жойга олиб ёки илиб қўйса бўлади, бироқ ерга тўшаб намоз ўқишдан сақланиши лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @musaffouzb
#muftiy_minbari 📹 Рабиул аввал сийрат ойидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @musaffouzb
Онанинг дуоси сабабли олим бўлди Сулаймон ибн Аюб раҳимаҳуллоҳ бундай ҳикоя қилади: “Мен ўн йилдан кўпроқ вақт давомида илм ўрганиш ва Қуръонни ёд олишга ҳаракат қилсам-да, Фотиҳа сурасини тўғри ўқий олмасдим. Бу ҳолат менга оғир эди. Ҳатто устозим ҳам мендан умидини узган эди. Ёлғиз қолганимда саждага бош қўйиб йиғлаб, дуоларимда Аллоҳ таолодан тилимни бурро, хотирамни ўткир қилишини ҳамда қалбимдаги ғашликни кетказишини сўраб илтижо қилардим. Солиҳ инсонлардан бирига ҳолимни баён этдим. У мендан: Ота-онанг борми? - деб сўради. Мен: Ҳа, онам бор, - деб жавоб бердим. У: Онангга яхшилик қиласанми? – деб сўради. Мен: Ҳа онамнинг хизматларини бекаму кўст бажараман, – дедим. Шунда солиҳ киши менга: Онангни олдига бориб, ундан Қуръони каримни ёд олишинг ҳамда фақиҳ бўлишинг учун дуо қилишини сўра, – деди. Мен уйга бориб, бу гапларни онамга айтдим. Волидам ярим тунда намоз ўқиди, ҳаққимга хайрли дуолар қилди. Сўнгра саҳарлик қилиб, Аллоҳ учун рўза тутди. Тонг отиши билан онамнинг дуолари қабул бўлди. Худди булутлар тарқагач қуёш чарақлагани сингари ақлим ҳам ёришиб, қувваи ҳофизам кучайганини ҳис этдим. Шу тариқа мен зеҳни ўткир ва илмли инсонга айландим. Онамнинг дуоси баракотидан Қуръон ва ҳадисни пухта ўзлаштириб, илму-ҳикмат денгизида суза бошладим. Ниҳоят, кучли имомга айландим”. Ким бирор мақсадини амалга оширишда қийналса, аввало, Аллоҳ таолога таяниш баробарида ота-онасининг дуосини олсин!. “Солиҳ ва солиҳалар ҳаётларидан қиссалар” китоби Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/musaffouzb
#Видео #намоз 📹 Биринчи ракатнинг қироати узун бўлиши керакми 🎙 Отабек домла Мамадиев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @musaffouzb
#_МУҚАДДИМА_МАВЛИДИ_БАРЗАНЖИЙ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 @Abdulbositqoriuz @musaffouzb
#mavlid #robiul #avval #muborak 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН! @musaffouzb
#Кун_ояти «Сўнгра ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласизлар», («Такаасур» сураси, 8-оят). Яъни, қиёматда ҳар бир неъматни нимага, қандоқ сарф қилганингиз ҳақида сўралади. Ҳа, каттаю кичик ҳар бир неъмат ҳақида сўраласиз. Ҳар бир неъматга шукр қилдингизми, йўқми - сўраласиз. Аллоҳ таоло сизга берган молу дунё неъматини нимага сарфладингиз, ҳалолгами ҳаромга, Аллоҳни рози қиладиган йўлгами, ғазабини қўзғатадиган йўлгами ҳамма-ҳаммаси ҳақида сўраласиз. «Тафсири Ҳилол» китобидан @musaffouzb
🎼Аудио #Ёсин_сураси 📖 Ёсин сурасининг фазилати Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби “Ёсин”дир. Мен уни умматимдан ҳар бирининг қалбида бўлишини истардим”, деганлар 🎙 Shukurulloh SHUXRATBEKOV t.me/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️ Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин. Қалбингизни иймонга, ✨ Уйингизни қувончга, ✨ Юзингизни нурларга, ✨ Аллоҳим тўлдирсин Қалбимизни кенг; Охиратда саодатли; Ўғил - қизларимизни салоҳиятли; Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин. Бугун Ҳижрий 1448 йил 4 - Рабиул аввал ойи Милодий 2026 йил 17 август ҳафтанинг душанба куни ⏰Намоз_вақтлари АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади: إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا ⏺️"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят) 🌅 Бомдод - 04:50 🌅 Қуёш - 05:23 🏞 Пешин - 12:45 🏞 Аср - 17:30 🌆 Шом - 19:17 🌃 Хуфтон - 20:55 ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ. Телеграм http://t.me/musaffouzb
🌙🤲🏻 Ё АЛЛОҲ! ✨🤲🏻 Кечамизни солиҳлар кечаси қил! ✨🤲🏻 Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан қил! ✨🤲🏻 Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил! ✨🌹 Жаннатинг билан ризқлантир! ✨🤲🏻 Эй оламлар Робби! ✨🍃🌹 Расулуллоҳ ﷺ кирсинлар тушларимизга. 🌙ХАЙРЛИ ТУН! ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 t.me/musaffouzb
Энг гўзал ҳадя Эҳтиром – мўмин жамиятга тортиқ этиши мумкин бўлган энг гўзал ҳадядир. Чунки одобни сотиб олиб ҳам, сотиб юбориб ҳам бўлмайди. У ўзини шакллантирган қалбга тобедир. Тилласини йўқотган фақир эмас. Ахлоқи ва одобини йўқотган фақирдир. Ўзгалар билан яхши муносабатда бўлишнинг айби йўқ. Лекин яхшилик қилишга қодир бўлмаслик айбдир. Ака-укаларингга суянчиқ, опа-сингилларингга ёрдамчи, дўстларингга вафодор, қўшниларингга яхшилик қилувчи бўл. Дунё фонийдир. Барча унда мусофир. Яхши ният яхшиликларни келтиради. Сабаби ниятлар қадар – неъматлар берилади. Шундай экан қалбингни эзгуликларга тўлдир. Шунда Аллоҳ ишингни ўнглайди. Қалбингни нафрат, хасад, таъма каби иллатлардан фориғ тут. Кечиримли, марҳаматли, ҳуснизон бўл. Ҳаёт – марҳамат билан яшашга ҳақли лаҳзалардир. У табассум, пок қалб ва олийжанобликдан иборат. t.me/musaffouzb
УНДАЙ ҚИЛМАНГ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА ЎМИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ, УЛАМОЛАР КЕНГАШИ АЪЗОСИ @ZAYNIDDIN_DOMLA @musaffouzb
#mutolaa #Rasululloh #duo 📿🤲 Ё РАСУЛУЛЛОҲ, МЕНИ ДУО ҚИЛИНГ 💬 Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳрлари ортиб турганини кўрган вақтимда у зотга: "Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга мен учун дуо қилинг!", дедим. 💬У зот алайҳиссалом: "Аллоҳим, Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкораю махфий гуноҳларини мағфират қилгин!" деб дуо қилдилар. 💬 Оиша розияллоҳу анҳо жуда хурсанд бўлиб, кула бошладилар. 💬 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуоим сени қувонтириб юбордими?" дедилар. 💬 Оиша розияллоҳу анҳо: "Ахир қандай қилиб дуоингиз қувонтирмасин, албатта хурсанд бўлдим!" дедилар. 💬 У зот алайҳиссалом: "Аллоҳга қасамки, ушбу дуони умматим учун ҳар намозимда сўрайман", дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти). @musaffouzb
"ЖУМОНА" ИСМИ #исм ❓ 2200-САВОЛ: Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг Жумона исмли сингилиси ёки қизлари бўлган экан. Бу исмнинг маъносини тушунтириб берсангиз 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Кўплаб сийрат ва тарих олимлари Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг Жумона исмли синглиси бўлганини зикр қилганлар ва баъзи олимлар уни саҳобий аёллар қаторига киритганлар. Ушбу аёл ҳақида Ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни айтганлар: جُمَانَةُ بِنْتُ أَبِي طَالِبِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ، وَأُمُّهَا فَاطِمَةُ بِنْتُ أَسَدِ بْنِ هَاشِمِ بْنِ عَبْدِ مَنَافِ بْنِ قُصَيٍّ. تَزَوَّجَهَا أَبُو سُفْيَانَ بْنُ الْحَارِثِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ بْنِ هَاشِمِ بْنِ عَبْدِ مَنَافِ بْنِ قُصَيٍّ، فَوَلَدَتْ لَهُ جَعْفَرًا بْنَ أَبِي سُفْيَانَ، وَأَطْعَمَهَا رَسُولُ اللَّهِ ﷺ فِي خَيْبَرَ ثَلَاثِينَ وَسْقًا. “Жумона бинту Абу Толиб ибн Абдулмутталиб. Унинг онаси Фотима бинту Асад ибн Ҳошим ибн Абдуманноф ибн Қусайдир. Унга Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманноф ибн Қусай уйланган ва ундан Жаъфар ибн Абу Суфён туғилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Хайбардан ўттиз васақ улуш берганлар” (“Табақотул кубро” китоби). “Жумона” – форсчадан ўзлаштирилган сўз бўлиб, “марварид” деган маънони англатади. Бу маъноси гўзал сўз бўлиб, уни исм сифатида қўйиш жоиз ва бунга шаръий монелик йўқ. Бу исм билан Али розияллоҳу анҳунинг зурриётларидан бир неча аёллар номланган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @musaffouzb
#muftiy_minbari 📹 Мавлиднинг асл моҳияти 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @musaffouzb
“Ерда сайр қилингиз!“ Аллоҳнинг қудрати аломатларини кўрай десангиз, шоҳид бўлиш учун турли ўлкаларга сафар қилинг, саҳроларни кезинг, ер юзида айланиб юринг, очиқ коинот китобига ибрат назари ила боқинг, шунда қалбингиз яйрайди, ғам-андуҳ булутлари тарқалиб кетади. Сизни чиройли боғлар, гўзал кўкаламзорлар, бир-бирига чирмашиб кетган бўстонларни кўрсин деб У борлиқ саҳифаларига гўзал аломатларини ёзган. “Айтинг: “ерда сайр қилингиз!“ (“Анъом” сураси 11-оят). Уйингиздан чиқинг-да, ён-атрофингиздаги нарсаларни томоша қилинг, улар ҳақида фикр юритинг. Тоққа чиқинг, водийларга тушинг, дарахтларга боқинг, маъданли сувлардан ичинг, бурнингизга ясмин шохчаларини тутинг. Руҳингиз сайроқи қуш каби эркин ва озод бўлиб қолганини ҳис қилганингизда бахт осмонида сузасиз. Уйингиздан ташқари чиқинг, кўзингиздан қора пардани олиб ташланг-да, сўнгра Аллоҳнинг кенг ерида зикр ва тасбеҳ айтган ҳолда сайр қилинг. Бекордан-бекор ҳолда тор хонада биқиниб ётиш ўзини ўлдиришга олиб борадиган осон йўлдир. Чунки хонангиз олам, ўзингиз инсониятнинг барчаси эмассиз. Нимага энди сиз қайғуга бўйин эгишингиз керак?! Сизга ахир кўзингиз, қулоғингиз ва қалбингиз билан “Енгил ва оғир ҳолатда қўзғалинг...“, деб нидо қилинган! Келинг, чўлу саҳроларда ҳам, дарахтзорларда ҳам, муҳаббат қўшиқларини куйлаётган қушлар чуғур-чуғури остида, чўққилардан водийларгача етиб келиш ҳикоясини чулдир-чулдир сўйлаётган сувлар бўйида ҳам Қуръон ўқинг. Нафас олиши оғирлашган ҳамда тор хонаси ўзига қоронғу бўлиб қолган кишиларга табиблар тавсия қиладиган роҳат ер юзида саёҳат қилишдир. Келинг, энди бахтли бўлиш, фикр юритиш ва мулоҳаза қилиш учун биргаликда сафар қилайлик. Аллоҳ бу ҳақда: “Улар осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар (ва дуо қиладилар;) “Эй Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок Зотдирсан“, деган. "Ўкинма" китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг! t.me/musaffouzb