tgindex
Namoz vaqti
@namoz_vaqtiузбекский
Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
9
Всего постов
28
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
131 870
+101 за 3 дн.
Сутки
+63
+0,05%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
94,4 тыс
28 постов
Вовлечённость
71,6%
к подписчикам
Постов в день
1,3
всего 28
Упоминаний
8
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
60 616
1/48двое суток
69 465
1/72трое суток
74 921

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 14 авг.27,6 тыс27457

    15. AUGUST . 2026yil. 16. RABI’ AL-AVVAL . 1448yil. Shanba. Toshkent vaqti bilan. 04:04 BOMDOD. 05:32 QUYOSH. 12:32 PESHIN. 17:20 ASR. 19:24 SHOM 20:46 XUFTON. @Namoz_vaqti

  • 13 авг.52,6 тыс521149

    14. AUGUST . 2026yil. 15. RABI’ AL-AVVAL . 1448yil. Juma. Toshkent vaqti bilan. 04:03 BOMDOD 05:31 QUYOSH. 12:32 PESHIN. 17:21 ASR. 19:25 SHOM 20:48 XUFTON. @Namoz_vaqti

  • 12 авг.64,2 тыс625153

    13. AUGUST . 2026yil. 14. SAFAR . 1448yil. Payshanba. Toshkent vaqti bilan. 04:02 BOMDOD 05:30 QUYOSH. 12:33 PESHIN. 17:22 ASR. 19:26 SHOM 20:50 XUFTON. @Namoz_vaqti

  • 11 авг.68,3 тыс561118

    12. AUGUST . 2026yil. 29. SAFAR . 1448yil. Chorshanba. Toshkent vaqti bilan. 04:00 BOMDOD. 05:29 QUYOSH. 12:33 PESHIN. 17:23 ASR. 19:28 SHOM. 20:51 XUFTON. @Namoz_vaqti

  • 11 авг.89,2 тыс7411 121

    НАМОЗНИНГ КЎЗГА ФОЙДАСИ Германияда бир кўз шифокори қабулига келган мусулмон йигитни текширади. Текшириб бўлиб унга савол беради: - Сен намоз ўқийсанми? Йигит: - Дўхтир, менинг кўзимдаги дард билан намознинг қандай алоқаси бор. Мендан намоз ўқиш-ўқимаслигимни сўраяпсиз? Германиялик шифокор айтадики: - Агар сен намоз ўқисанг, ўқиб бўлиб икки томонга салом бераётгандаги ҳаракатни қилганингда бу касаллик сенда бўлмасди... Изоҳ: Яъни, салом бераётганда икки елкамизга салом берамиз, шунда кўзимиз ҳаракатланади. Кўз ҳаракатланиши кўзнинг саломатлиги ва нури учун фойдали. Кўз машқларида бу бор. Субҳаналлоҳ, намоз ибодатимизда кўзимиз учун ҳам сиҳҳат бор экан. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Намоз - кўзимнинг нури», деган маънодаги ҳадислари ёдга тушади. Роббимиз биздан талаб қилган ибодатлар ҳам руҳимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Роббимиз бизнинг ибодатларимизга муҳтож эмас, аксинча, биз уларга муҳтожмиз. Германиялик шифокор сўзида давом этиб: - Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқийдилар. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишга кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган. Шифокор кейинчалик Исломни қабул қилиб мусулмон бўлади. @Namoz_vaqti

  • 10 авг.65,8 тыс502134

    11. AUGUST . 2026yil. 28. SAFAR . 1448yil. Seshanba. Toshkent vaqti bilan. 03:59 BOMDOD. 05:28 QUYOSH. 12:33 PESHIN. 17:24 ASR. 19:29 SHOM. 20:53 XUFTON. @Namoz_vaqti

  • 10 авг.81,6 тыс6811 044

    Ҳадис ва ҳикматларга суянган ҳолда Қиёмат аломатларидан 50 тасини тасбеҳ тимсол териб, туздик 1. Охир замон пайғамбари - жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келдилар. 2. Аллоҳ таборака ва таоло олимларни олиб қўйиб, ўз илмини кўтаради. 3. Имонсизлар кўпайиб, Қуръондан бир расм, Исломдан бир исм, мусулмондан бир жисм қолади. 4. Миноралар кўпаяди, масжидлар черков каби безатилади. 5. Камбағаллар намоз ўқимай қўяди. 6. Бойлар тижорат учун, ҳофизлар (қорилар) риё учун, айримлар кўз-кўз учун ҳажга боради. 7. Ота-онага жафо қилинади ва узоқлашилади. 8. Силаи рахийм (қариндошлик алоқалари) йўқолади. 9. Инсонлар меҳрини фарзанди ўрнига турли жонзотга бериб, уларни боқишни одат қилади. 10. Уч нарса: ҳалол пул, амалдаги суннат ва олижаноб дўст танқислашади. 11. Фитна (глобал тармоқлар орқали) ҳар бир хонадонга кириб келади. 12. Закотлар берилмайди. 13. Тентаклар бойийди. 14. Тижоратчилар кўпаяди. 15. Садақа оладиган одам қолмайди. 16. Порага совға дейилади. 17. Судхўрлик ҳар бир хонадонга кириб келади. 18. Барака йўқолади. 19. Фақат танишларга салом берилади. 20. Чўри ўз хожасини туғади. 21. Чоллар қариликни тан олмайди. 22. Ёшлар катталарга ақл ўргатиб бошлайди. 23. Қўшнилар алоқаси ёмонлашади. 24. Вақт етишмайди, қисқаради. 25. Зулм, бузғунчилик кўпаяди. 26. Чап қўл билан ёзувчилар кўпаяди. 27. Қишлоқлардан оқиб келган ялангоёқ чўпонлар бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишади. 28. Қавмга, маҳаллага бенамоз, ароқхўр бош бўлади. 29. Катталар марҳаматсиз, кичиклар ҳурматсиз бўлади. 30. Ўзига яхшилик қилган инсонга ҳам ёмонлик қиладиган бахил-ҳасадгўйлар кўпаяди. 31. Омонатга, ваъдага вафо йўқолади. 32. Ёлғончи, туҳматчи ва ғийбатчилар кўпаяди. 33. Фолбинлар кўпаяди. 34. Аёлларнинг кўплиги ва эркакларнинг озлигидан 40 та аёл битта эркакнинг кетидан юради. 35. Хотинлар ҳукмрон ва исрофгар бўлади. 36. Эркаклар семириб, аёлларнинг ҳарир кўйлагини кийиб бошлайди. 37. Аёллар эркакларнинг кийимини кийиб бошлайди. 38. Қадду қоматини васф қилувчи «Кийими бор, яланғочлар» кўпаяди. 39. Аёллар сочларини туя ўркачлари каби қабартириб кўчаларда кезишади. 40. Аёл қўшиқчилар ва бемаъни ашулалар кўпаяди. 41. Ичкилик, ошкора зино ва фаҳш ишлар авж олади. 42. Бедаво касалликлар кўпаяди. 43. Зилзила, сув тошқинлари каби офатлар кўпаяди. 44. Ёмғирлар озаяди, ҳаволар айнийди, наботот издан чиқади. 45. Аввал ўтганлар сўкилади ва масхара қилинади. 46. Ўлим тўсатдан, кутилмаганда келади. 47. Қабрлар безатилади 48. Дажжол лақабли ёлғончи, фирибгар - яҳудий чиқади. Исо алайҳиссалом осмондан ерга тушади ва Дажжолни ҳалок қилади. 49. Ер остидан Ер махлуқи «Доббатул Арз» чиқади: «Қачон уларнинг (кофирларнинг) устига сўз (азоб) тушганда (яъни, қиёмат олдидан) Биз улар учун ердан бир махлуқни чиқарурмиз. У уларга одамлар оятларимизга ишонмайдиган бўлиб қолганлари ҳақида гапирур». 50. Қуёш Ғарбдан чиқади ва ниҳоят Қиёмат қоим бўлади. «Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан. @Namoz_vaqti

  • 9 авг.83,6 тыс461157

    10. AUGUST . 2026yil. 27. SAFAR . 1448yil. Dushanba. Toshkent vaqti bilan. 03:58 BOMDOD. 05:27 QUYOSH. 12:33 PESHIN. 17:24 ASR. 19:30 SHOM 20:55 XUFTON. @Namoz_vaqti

  • 9 авг.96,9 тыс714767

    Таҳоратда бошга масҳ тортишнинг фойдаси Инсоннинг бош чаноғида, бош суягида бир жой бор, бу анъанавий тиббиётда "яфуқ", замонавий тиббиётда эса "сагиттал бўғини" (Sagittal suture) деб аталади. Бошнинг айнан шу ери мияда қуруқлик, сувсизланиш, уйқусизлик, қулоқларда ғувиллаш, шовқин, ва юракда ғашлик, безовталикни келиб чиқишига сабаб бўлади. Бунинг учун табиий ва самарали ечим эса, таҳорат вақтида бошга масҳ тортишдир. Бу амал кунига бир неча марта такрорлангани учун ҳам мияни намланишига ва асабларни тинчлантиришга жуда ёрдам беради. Таҳорат фақат ташқи покликкина эмас, балки инсоннинг руҳи ва нафсига софлик берувчи ибодатдир. Изоҳ: Муъаввиз ибн Афро қизи Ар-Рубаййиъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинди: У Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни таҳорат олаётганларида кўрди: дейдики, «Бошларига масҳ тортдилар, бошларининг олди ва орқасига, икки чаккаларига ва қулоқларига (бирданига) бир марта масҳ тортдилар». Исломдаги таҳорат амалининг фақат жисмоний эмас, балки руҳий ва тиббий фойдалари кўп. Масалан, бошни масҳ қилиш — яъни қўлни нам қилиб, бош устига суриш — инсоннинг асаб тизимини тинчлантиришда, мия қуриб қолмаслигида ва руҳий ҳолатни барқарорлаштиришда муҳим рол ўйнар экан. @Namoz_vaqti

  • 8 авг.85,2 тыс464125

    09. AUGUST . 2026yil. 26. SAFAR . 1448yil. Yakshanba. Toshkent vaqti bilan. 03:56 BOMDOD. 05:26 QUYOSH. 12:33 PESHIN. 17:26 ASR. 19:32 SHOM 20:57 XUFTON. @Namoz_vaqti

  • 8 авг.105 тыс7451 439

    Она" дея менга далда бўлармикин. Ёшим яшаб, умр тугар бўлса агар. Тошдек бўлиб туюлса бу ёстиғу пар. Томоғимдан ўтмай қолса тузу шакар. Меҳр бериб боққанларим турармикин. "Она" дея менга далда бўлармикин. Жон деганим жоним узра оро бўлиб. Кундуз чироқ кечда тўлин ойдек тўлиб. Юрсам оёқ, ўтирсам бир тиргак бўлиб. Меҳр бериб боққанларим турармикин. "Она" дея менга далда бўлармикин. Кўз нуримни олар бўлса қодир Худо. Мадор кетиб бу танимдан бўлсам адо. Билмай қилиб қўйсам балки бир бир хато. Меҳр бериб боққанларим турармикин. "Она" дея менга далда бўлармикин.... Ҳолим қолмай кўп ишга бормаса қўлим. Кундузда ҳам тополмасам агар йўлим. Оринмасдан қўл берарми ўнгу сўлим. Меҳр бериб боққанларим турармикин. "Она" дея менга далда бўлармикин..... Набиралар атрофимда ўйнаб кулса. Гоҳида “Хей, бой богур” деб танбеҳ берсам. Имом, Қори Домла, бўл деб дуо қилсам Меҳр бериб боққанларим турармикин. "Она" дея менга далда бўлармикин... Ҳаммани ҳам қариганда қилсин азиз. Фарзандлари пойларида чўксинлар тиз. У хоҳ ўғил бўлсин, ҳоҳ бир қиз. Меҳр бериб боққанлари турсин доим "Она" дея дуосини олсин доим.. @Namoz_vaqti

  • 7 авг.90,6 тыс557124

    08. AUGUST . 2026yil. 25. SAFAR . 1448yil. Shanba. Toshkent vaqti bilan. 03:54 BOMDOD 05:20 QUYOSH. 12:34 PESHIN. 17:27 ASR. 19:37 SHOM 20:59 XUFTON. @Namoz_vaqti

  • 6 авг.108 тыс616148

    07. AUGUST . 2026yil. 24. SAFAR . 1448yil. Juma. Toshkent vaqti bilan. 03:53 BOMDOD 05:24 QUYOSH. 12:34 PESHIN. 17:27 ASR. 19:34 SHOM 21:00 XUFTON. @Namoz_vaqti

  • 5 авг.134 тыс9621 715

    Қандай қилиб миллионер бўлиш мумкин? (Ҳадиси шарифларга кўра) Қандай қилиб жаннатда сенга хазина бўлади? – “Лаа ҳавла ва лаа қуввата” дегин. Қандай қилиб жаннатда сенга уй бўлади? – Ихлос сурасини 10 марта ўқи. Қандай қилиб жаннатда сенга хурмо бўлади? – “Субҳаналлоҳил ъазийми ва биҳамдиҳи” дегин. Қандай қилиб жаннатда сенга ҳар бир сўзингга жаннатда дарахт бўлади? - “Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” дегин. Қандай қилиб гуноҳларинг денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади? - 100 марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, дегин. Қандай қилиб Аллоҳ таоло барча муҳим ишларингда сенга кифоя қилади? - 7 марта “Ҳасбияллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм!”, дегин. @Namoz_vaqti

  • 4 авг.113 тыс629183

    05. AUGUST . 2026yil. 22. SAFAR . 1448yil. Chorshanba. Toshkent vaqti bilan. 03:51 BOMDOD. 05:22 QUYOSH. 12:34 PESHIN. 17:29 ASR. 19:37 SHOM 21:03 XUFTON. @Namoz_vaqti

  • 4 авг.123 тыс7541 394

    РИСОЛАДАГИ ЭРНИНГ 15 ҚОИДАСИ Қуйидаги қоидаларга риоя этган эркак жуфти ҳалолини бахтиёр қилади, оиласига тотувлик, бахт-саодат олиб келади: 1. Аёлингизга меҳрибон бўлинг. Зеро, меҳр-муҳаббатнинг аҳамияти беқиёс. 2. Муносабатлар софлигига эътибор беринг. Ҳар куни муҳаббатга тўла сўзларни айтишни канда қилманг. Бу изҳор аёллар учун жуда муҳим. 3. Aёлингизгa пaшшaгa қилинaдигaн мунoсaбaтдa бўлмaнг. Пaшшa бизни “чaқиб oлмaгуничa” у ҳaқидa ўйлaмaймиз... Аёл кун бўйи тинмaйди. У эрини “чaқиб oлaдигaн” бир иш қилмaгуничa эр ҳам унгa эътибoр бeрмaйди. Унгa бундaй мунoсaбaтдa бўлмaнг. Аёлингиз қилгaн ҳaр бир яxшилик фaрқигa бoринг, эътибoр бериб туринг. 4. Бахтли никоҳ асоси садоқат, дўстлик, бир-бирини тушунишдир. 5. Aёлингизни кўргaндa доим тaбaссум қилинг, уни қучoғингизгa oлинг. Тaбaссум сaдaқaдир. Aёлингиз бунгa мунoсиб. 6. Эркак кишига “талоқ” сўзини айтиш ҳуқуқи берилган. Аммо буни эсдан чиқарган яхши. Вазият ажрашишгача бориб етганда, иложсиз қолгандагина, талоқ қилиш мумкин. 7. Aёлингиз учун кийининг, ҳaр дoим тoзa ҳoлдa бўлинг, ўзингизга хушбўй нарсалардан сепинг. Эр aёлини дoим чирoйли кўринишини xoҳлaгaнидек, aёл ҳaм эрининг кийинишини истaйди. 8. Оилангиз учун вақт ажратиш биринчи галдаги вазифангиз бўлсин. Чунки завжангиз, болаларингиз сиз билан кўпроқ бирга бўлишни исташади. 9. Муаммоларни имкон қадар босиқлик билан ҳал қилинг. Айб аёлингизда бўлган тақдирдаям, “Ҳаммасига сен айбдорсан”, деб айтманг, кечиримли бўлинг. 10. Рафиқангизни заифа эканига кўпам урғу берманг. Барча муносабатларда унга ишонч билан қаранг. 11. Доим эътиборли бўлинг. Янги кўйлаги, пиширган таомларини мақташни унутманг. Аёлингиз тaoм тaйёрлaйди, уй тoзaлaйди, бoшқa юмушларни бажарaди. Бaъзaн унинг қилгaн ҳамма ишлaри учун эшитадигaн рaҳмaти: “Oвқaтнинг тузи паст!” дeгaн сўз бўлaди... 12. Уй юмушларига кўмаклашинг. Аёлингиз таъби хира бўлиб турганда уй ишларига кўмилиб қолишига йўл қўйманг. 13. Бирон сабаб бўлмасаям совға-саломлар улашиб туринг. Совғанинг баҳосидан кўра эътибор аёл учун муҳим. 14. Унинг xoҳишлaрини кичик сaнaмaнг, аёлингизни тaъминлaб қўйинг. Гоҳида эркaклaр aёллaри тaлaблaригa пaст нaзaр билaн қaрaйдилaр. Бундай қилиш нотўғри. 15. Баъзида хотинингиз қариндошларининг айрим ишлари сизга ёқмайди. Шундай пайтда бунинг учун хотинингизни айбламанг. Акс ҳолда муносабатлар дарз кетади. 16. Дўстларингиз, ҳамкасбларингиз билан алоқаларга чуқур киришиб, оилангизни унутиб қўйманг. Сиз оилада шундай муҳит яратингки, уйга қайтишингизни аёлингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам интиқиб кутишсин. 17. Уйда гапириш оҳангига эътибор беринг. Буйруқ бериш, ҳақорат қилиш, сўкиниш умумий иқлимни бузади, фарзандларингизга салбий таъсир кўрсатади. 18. Ота-онангиз олдидаги мажбуриятларингиз жуда кўп. Уларни бажаринг, бироқ рафиқангиз ҳуқуқларини ҳам унутиб қўйманг. 19. Уйда суннат амалларни бажаринг. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мерос суннат амаллар эркак кишининг касб-корига барака, хонадонига бахт-саодат олиб келади . “Бахтли ҳаёт сари” китобидан @Namoz_vaqti

  • 3 авг.100 тыс519138

    04. AUGUST . 2026yil. 21. SAFAR . 1448yil. Seshanba. Toshkent vaqti bilan. 03:49 BOMDOD. 05:21 QUYOSH. 12:34 PESHIN. 17:30 ASR. 19:38 SHOM 21:05 XUFTON. @Namoz_vaqti

  • 3 авг.146 тыс9041 780

    Ҳадис ва ҳикматларга суянган ҳолда Қиёмат аломатларидан 50 тасини тасбеҳ тимсол териб, туздик 1. Охир замон пайғамбари - жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келдилар. 2. Аллоҳ таборака ва таоло олимларни олиб қўйиб, ўз илмини кўтаради. 3. Имонсизлар кўпайиб, Қуръондан бир расм, Исломдан бир исм, мусулмондан бир жисм қолади. 4. Миноралар кўпаяди, масжидлар черков каби безатилади. 5. Камбағаллар намоз ўқимай қўяди. 6. Бойлар тижорат учун, ҳофизлар (қорилар) риё учун, айримлар кўз-кўз учун ҳажга боради. 7. Ота-онага жафо қилинади ва узоқлашилади. 8. Силаи рахийм (қариндошлик алоқалари) йўқолади. 9. Инсонлар меҳрини фарзанди ўрнига турли жонзотга бериб, уларни боқишни одат қилади. 10. Уч нарса: ҳалол пул, амалдаги суннат ва олижаноб дўст танқислашади. 11. Фитна (глобал тармоқлар орқали) ҳар бир хонадонга кириб келади. 12. Закотлар берилмайди. 13. Тентаклар бойийди. 14. Тижоратчилар кўпаяди. 15. Садақа оладиган одам қолмайди. 16. Порага совға дейилади. 17. Судхўрлик ҳар бир хонадонга кириб келади. 18. Барака йўқолади. 19. Фақат танишларга салом берилади. 20. Чўри ўз хожасини туғади. 21. Чоллар қариликни тан олмайди. 22. Ёшлар катталарга ақл ўргатиб бошлайди. 23. Қўшнилар алоқаси ёмонлашади. 24. Вақт етишмайди, қисқаради. 25. Зулм, бузғунчилик кўпаяди. 26. Чап қўл билан ёзувчилар кўпаяди. 27. Қишлоқлардан оқиб келган ялангоёқ чўпонлар бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишади. 28. Қавмга, маҳаллага бенамоз, ароқхўр бош бўлади. 29. Катталар марҳаматсиз, кичиклар ҳурматсиз бўлади. 30. Ўзига яхшилик қилган инсонга ҳам ёмонлик қиладиган бахил-ҳасадгўйлар кўпаяди. 31. Омонатга, ваъдага вафо йўқолади. 32. Ёлғончи, туҳматчи ва ғийбатчилар кўпаяди. 33. Фолбинлар кўпаяди. 34. Аёлларнинг кўплиги ва эркакларнинг озлигидан 40 та аёл битта эркакнинг кетидан юради. 35. Хотинлар ҳукмрон ва исрофгар бўлади. 36. Эркаклар семириб, аёлларнинг ҳарир кўйлагини кийиб бошлайди. 37. Аёллар эркакларнинг кийимини кийиб бошлайди. 38. Қадду қоматини васф қилувчи «Кийими бор, яланғочлар» кўпаяди. 39. Аёллар сочларини туя ўркачлари каби қабартириб кўчаларда кезишади. 40. Аёл қўшиқчилар ва бемаъни ашулалар кўпаяди. 41. Ичкилик, ошкора зино ва фаҳш ишлар авж олади. 42. Бедаво касалликлар кўпаяди. 43. Зилзила, сув тошқинлари каби офатлар кўпаяди. 44. Ёмғирлар озаяди, ҳаволар айнийди, наботот издан чиқади. 45. Аввал ўтганлар сўкилади ва масхара қилинади. 46. Ўлим тўсатдан, кутилмаганда келади. 47. Қабрлар безатилади 48. Дажжол лақабли ёлғончи, фирибгар - яҳудий чиқади. Исо алайҳиссалом осмондан ерга тушади ва Дажжолни ҳалок қилади. 49. Ер остидан Ер махлуқи «Доббатул Арз» чиқади: «Қачон уларнинг (кофирларнинг) устига сўз (азоб) тушганда (яъни, қиёмат олдидан) Биз улар учун ердан бир махлуқни чиқарурмиз. У уларга одамлар оятларимизга ишонмайдиган бўлиб қолганлари ҳақида гапирур». 50. Қуёш Ғарбдан чиқади ва ниҳоят Қиёмат қоим бўлади. @Namoz_vaqti

  • 2 авг.144 тыс9501 982

    Агар Онанг дуо қилмаса. Ёниб қуёш, порламас ойинг, Шовқин солиб оқмасди сойинг, Тўрда эмас, пойгакда жойинг, Агар Онанг дуо қилмаса. Қўлларингдан омад тутмасди, Қадамингда қувонч кутмасди, Пешонангга бахтлар битмасди, Агар Онанг дуо қилмаса. Бароридан келиб ҳар ишинг, Баҳор каби гуллаб куз, қишинг, Ўша сенинг энг азиз кишинг Агар Онанг дуо қилмаса. Ёмонликлар бўлмасмиди фош, Кўзларингда тинмасмиди ёш, Зулмларга беролмасдинг дош, Агар Онанг дуо қилмаса. Маконинг боғ бўлармиди ё, Юлдузларга қўл етиб гўё, Кимга вафо қилар бу Дунё, Агар Онанг дуо қилмаса. Камтар бўлу, кибрдан кеч воз, Савоб ишни қанча қилсанг оз, Умри кунинг ўтармиди соз, Агар Онанг дуо қилмаса! @Namoz_vaqti

  • 1 авг.109 тыс613174

    19- Сафар, 1448 2026-йил 2- Август Шанба ТОНГ - 03:45 ҚУЁШ - 05:14 ПЕШИН - 12:34 АСР - 17:31 ШОМ - 19:44 ХУФТОН - 21:09 @Namoz_vaqti