NAMOZ VA DUOLAR 🤲
СтатистикаЎзбекистон Мусулмонлар Идораси томонидан таъқиқланган манбалар асло қўйилмайди! Фақат Расмий Манба!
- Последний пост
- 13 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 1
- Всего постов
- 31
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 2 577
- 1/48двое суток
- 2 953
- 1/72трое суток
- 3 185
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Аллоҳ таоло бошлаган янги кунимизни хайрли ва баракали қилсин. Аллоҳим! ✨ Кўзларимизга нур, ақлимизга теран басират, 🌹 Қалбимизга мустаҳкам иймон ва хотиржамлик, 🌿 Амалларимизга фақат Сенинг розилигингни кўзлайдиган ихлос, ✨ Нафсимизга поклик ва гўзал хулқ, 🌱 Ризқимизга кенглик, ҳалоллик ва барака, 🌸 Тан-жонимизга соғлик-саломатлик бергин! 🤲 Бизга инъом этган барча неъматларинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин! ☀️ Хайрли тонг, азизлар! 📲 @NAMOZVADUOLAR ✅ •••••••○●🍀🌼🕋🌼🍀●○••••••• ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
12 ХИЛ ҚАЛБ “Қалб” сўзи Қуръони каримда турли кўринишларда жами 132 ўринда зикр қилинган. 1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, турли разолатлардан пок. «Ким Аллоҳ ҳузурига саломат қалб ила келса, мустасно», (Шуаро сураси, 89-оят). 2. Муниб қалб – доимо Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, юзланувчи. «Раҳмондан ғойибона қўрққан ва қайтувчи қалб ила келган кимсага», (Қоф сураси, 33-оят). 3. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи. «Роббларига қайтувчи эканликларидан, қалблари титраган ҳолда берадиганлардир», (Мўминун сураси, 60-оят). 4. Тақий қалб – Аллоҳнинг шиорлари, ҳукмларини улуғловчи. «...албатта бу қалбларнинг тақвосидандир», (Ҳаж сураси, 32-оят). 5. Ҳай (тирик) қалб – Аллоҳга иймон келтирган ва унга шукр қилувчи. 6. Мариз қалб – шак-шубҳа ва нифоқ каби иллатларга мубтало бўлган (касал). «...яна қалбида касали бор тама қилиб юрмасин», (Аҳзоб сураси, 32-оят). 7. Аъмо қалб – тўғри йўл, ҳақиқатни кўрмайдиган (сўқир). «Зеро, албатта, кўзлар кўр бўлмас, кўкслардаги қалблар кўр бўлур», (Ҳаж сураси, 46-оят). 8. Асим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган. «Ким уни беркитса, унинг қалби гуноҳкордир», (Бақара сураси, 283-оят). 9. Мутакаббир қалб – одамларга мутакаббирлик қилувчи, ҳаққа қарши турувчи ва у билан курашувчи. «Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўравон қалбга тамға босар", Ғофир сураси, 35-оят. 10. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқат ва раҳмат олиб қўйилган. «Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар», (Оли Имрон сураси, 159-оят). 11. Қосий (қаттиқ) қалб – Аллоҳни танимайдиган ва Уни зикр қилмайдиган. «Аҳду паймонларни бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик», (Моида сураси, 13-оят). 12. Ғофил қалб – ҳаётдаги (Аллоҳ белгилаган) вазифаларини адо этишдан ғофил. «Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб, иши издан чиққанларга итоат қилма», (Каҳф сураси, 28-оят). Аллоҳим! Қалбларимизни динингда собит қил! 📲 @NAMOZVADUOLAR ✅ •••••••○●🍀🌼🕋🌼🍀●○••••••• ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
ШАРИАТ ҲУКМЛАРИ САБАБГА БОҒЛАНГАН, ҲИКМАТГА ЭМАС! Кўпчилигимиз шариат ҳукмларини тушунишда бир нозик нуқтада чалғиймиз. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ бу масалани жуда гўзал тушунтириб берганлар: “Шариатдаги ҳар бир ҳукм сабабларга боғланган, ҳикматларга эмас”. Бу нима дегани? Келинг, намозни қаср қилиб ўқиш (қисқартириш) мисолида кўриб чиқамиз: 1. Сафар – бу намозни қаср қилиш учун САБАБ. 2. Машаққат (қийналиш) – бу қаср қилишнинг ҲИКМАТИ. Хулоса шуки: Агар ҳукм ҳикматга (машаққатга) боғлиқ бўлганида, бугунги кунда самолётда ёки шинам машиналарда, меҳмонхоналарда дам олиб юрган мусофир қийналмаётгани учун намозни тўлиқ ўқиши керак бўлар эди. Лекин шариат ҳукми САБАБГА (сафарга) боғланган! Шунинг учун, сафарда машаққат бўлса-да, бўлмаса-да, мусофир киши намозни қаср қилиб ўқийверади. Эслатма: Баъзилар: “Мен сафардаман, лекин қийналганим йўқ, меҳмонхонадаман-ку, шунга тўлиқ ўқийвераман”, деб ўйлайди. Бу нотўғри! Аллоҳ берган енгилликни (рухсатни) қабул қилмаслик хато ҳисобланади. Зеро, сафарда намозни қаср қилиб ўқиш – Аллоҳнинг бандаларига берган зиёфатидир. Зиёфатни рад этиш эса одобдан эмас. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ суҳбатларидан. 📲 @NAMOZVADUOLAR ✅ •••••••○●🍀🌼🕋🌼🍀●○••••••• ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
ЭНГ ЯХШИ КУНИНГ – ИСТАЛАДИГАН БЎЛГАН КУНИНГДИР Инсонларга керак бўлиш, кимнингдир ҳожатини чиқариш – бу Аллоҳнинг сенга бўлган энг катта инъоми ва севгиси белгисидир. Атрофингдагиларнинг сенга эҳтиёжи тушишини асло малол олма, буни оғир юк деб билма. Акс ҳолда, бу улуғ неъмат сенинг қалбинг учун азобга айланиб қолиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: «Одамларнинг Аллоҳга энг суюклиси – бошқаларга кўпроқ фойдаси тегадиганидир» (Имом Табароний ривояти). Билгинки, ҳаётингдаги энг хайрли ва баракали кунлар – фақат бировдан нимадир сўрайдиган эмас, балки одамлар сенинг илмингга, тажрибангга ёки шунчаки ширин сўзингга муҳтож бўлиб, сени излаб келадиган кунларингдир. 🤲 Аллоҳ таоло барчамизни қўлидан ва тилидан фақат яхшилик келадиган, уммати Муҳаммадиянинг ҳожатини чиқарувчи суюкли бандаларидан қилсин! 📲 @NAMOZVADUOLAR ✅ •••••••○●🍀🌼🕋🌼🍀●○••••••• ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Бандлик — ғамнинг энг яхши давоси Ғам ва қайғу сени бирор нарса билан машғул бўлган пайтингда эмас, ҳеч нарса қилмасдан бекорчи қолган пайтингда домига илинтириши эҳтимоли кучлироқдир. Шундай экан, хаёл суриш ва бўшлиқ, бекорчилик ҳар қандай эҳтимолни олиб келиши мумкин. Бунинг давоси эса бирор жиддий иш билан машғул бўлишдир. Доктор Оиз Қарний 📲 @NAMOZVADUOLAR ✅ •••••••○●🍀🌼🕋🌼🍀●○••••••• ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
#Саховат 🍒Эҳсон, мурувват ила (устингизга) Аллоҳнинг раҳмати ёғилишига ҳаракат қилинг ҳамда садақалар (улашиш) ила бало-мусибатларини ўзингиздан даф қилинг. Али Тантовий. 📲 @NAMOZVADUOLAR ✅ •••••••○●🍀🌼🕋🌼🍀●○••••••• ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Илм уч нарсадан иборатдир: зокир тил, шокир қалб ва собир бадан. Шамс Табризий ҳазратлари. 📲 @NAMOZVADUOLAR ✅ •••••••○●🍀🌼🕋🌼🍀●○••••••• ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Ибодатларнинг энг афзали фарзларни адо қилиш, одатларнинг энг ма’қули ва чиройлиги эса гуноҳлардан, одамларга озор бeришдан тийилиши экан... Шайх Нажмиддин Кубро «Одоб қоидалари» рисоласидан. 📲 @NAMOZVADUOLAR ✅ •••••••○●🍀🌼🕋🌼🍀●○••••••• ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
#mutolaa #bolalar 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хато қилган болаларга муносабатлари ☺️Ҳеч шак-шуҳбасиз, ҳар қандай ёш бола хато қилади. Баъзан нотўғри иш қилади. Ахир у бола-ку. Аммо кўпчилигимиз болаларнинг хатосини қабул қила олмаймиз. Фарзандимиз ёки бошқаларнинг фарзандининг хатоларидан қаттиқ ғазабланамиз. Баъзилар ҳатто фарзандини калтаклайди, уради. Аммо, унутмангки! Аллоҳ тоало ёш болаларни ҳисоб-китоб қилмайди. 🌴 Рофиъ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен ва бир дўстим ансорларнинг хурмоларига тош отардик”. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар қилишди. 🕌 Мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб боришди. У зот алайҳиссалом менга: “Эй йигит, нега хурмоларга тош отяпсиз?” дедилар. “Ейиш учун”, деб жавоб бердим. 📿 “Тош отманг, ерга тушганини олиб еяверинг”, дедилар ва бошимни силаб: “Аллоҳим, унинг қорнини тўйдиргин” деб дуо қилдилар (Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти). ⏺Қаранг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гўзал хулқни ўргатдилар, ёмонликдан қайтардилар ва уларнинг ҳақига дуо қилдилар... ➡️Батафсил 📲 @NAMOZVADUOLAR ✅ •••••••○●🍀🌼🕋🌼🍀●○••••••• ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
#tafakkur #idrok Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан. Ошиқларга уйқу ҳаромдир. Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут яхшидир, тингламоқ учун. Шамс Табризий. Қалбингизда баҳор, хаёлингизда гўзаллик, руҳингизда ёруғлик, ниятингизда эзгулик, қўлингизда китоб, тафаккурингизда Аллоҳ бор бўлсин!🤲 Кунингиз эзгу ишларга бой бўлсин!🤲 📲 @NAMOZVADUOLAR ✅ •••••••○●🍀🌼🕋🌼🍀●○••••••• ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
🌱 Ёнингиздаги одам ким? 🥂Яхши ҳамроҳ — атир дўкони: ҳеч нарса олмасангиз ҳам, хушбўй ҳиди юқади. 🛠Ёмон ҳамроҳ — темирчи устахонаси: кийимингиз куймаса ҳам, ис ҳиди ўтиб қолади. Яхши инсондан гўзал хулқ ва хотиржамлик, ҳаётдан нолийдиган аламзададан эса фақат дилхиралик ва сиқилиш юқади. 📲 @NAMOZVADUOLAR ✅ •••••••○●🍀🌼🕋🌼🍀●○••••••• ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
👥- Бир одамга ҳамманинг олдида насиҳат қилиш уни сўкишдир. ❗️- Жазавага тушиб, «дод-вой» солиш сабр қилишдан кўра кўпроқ толиқтиради. ❌- Ўзига керак бўлмаган нарсани талаб қилган одам ўзига керакли нарсани бой беради. «Унванул баян» китобидан. 📲 @NAMOZVADUOLAR ✅ •••••••○●🍀🌼🕋🌼🍀●○••••••• ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
#Видео #намоз 📹 Қазо намозларни бўлиб ўқиш мумкинми? 🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси 📲 @NAMOZVADUOLAR ✅ •••••••○●🍀🌼🕋🌼🍀●○••••••• ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
"Сен учун хурсанд бўлмаган одамларга парво қилма, улар ҳатто ўзи учун ҳам хурсанд бўлмайди". 📲 @NAMOZVADUOLAR ✅ •••••••○●🍀🌼🕋🌼🍀●○••••••• ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Имом Шофеийнинг шогирдига танбеҳи Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳнинг шогирди Исмоил Музаний раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади: "Тавҳид ҳақида (Аллоҳ таоло зоти ҳақида Қуръону Суннатда келмаган) айрим нарсалар хаёлимга ўрнашиб олган, юрагимга ғулғула солиб келар эди. Бу нарсаларни миямдан чиқариб ташлай оладиган бирор киши бўлса, Шофеийдан бошқаси бўлмайди, дедим-да, унинг олдига бордим. Миср масжидида экан. Қаршисига чўкка тушиб ўтирдим ва дедим: – Ичимда тавҳид ҳақида бир нарса ғимирлай бошлади. Сиздан бошқаси билмайди, деб ўйлайман. Бу ҳақда сиз нима дейсиз? Шофеийнинг аччиғи чиқиб кетди ва: – Қаердалигингни биласанми? – деди. – Ҳа, – дедим. – Бу ерда Аллоҳ Фиръавнни ғарқ қилган. Бунинг тафсилотини Расулуллоҳ алайҳиссалом сўрашга буюрганмилар? Сенга бирор хабар етганми?! – деди. – Йўқ, – дедим. – Саҳобалар гапирганми? – деди. – Йўқ, – дедим. – Осмонда нечта юлдуз бор, биласанми? – деди. – Йўқ, – дедим. – Улардан бир юлдузнинг жинсини, қачон чиқиши, қачон ботишини, нимадан яралган, биласанми? – деди. – Йўқ, – дедим. – Яратиб қўйган нарсаларидан кўзинг билан кўриб турган нарсангни билмайсану, Яратувчиси ҳақида тусмоллаб гапиришга уринасан?! Кейин мендан таҳоратдаги бир масала ҳақида сўради. Жавобда хато қилдим. Ўзи ўша масалани тўрт фаръий бўлакларга бўлиб, сўради. Биронтасида тўғри жавоб бера олмадим.. – Кунда беш маҳал эҳтиёжинг тушадиган нарсаларни ўрганишни қўйиб, Яратувчини ўрганишга ўзингни мажбурлаб такаллуф қиласан?! Ичингда яна шундай нарса ғимирлайдиган бўлса, Аллоҳга қайт, унга ёлвор. Аллоҳнинг мана бу қавлига қайт: "Сизнинг илоҳингиз ягона Илоҳдир. Ундан ўзга ибодатга лойиқ ҳеч бир илоҳ йўқ, У Меҳрибон, Раҳмли зотдир. Албатта, осмонлару ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, одамларга манфаатли нарсалари ила денгизда сузиб юрган кемада, Оллоҳнинг осмондан сув тушириб, у билан ерни ўлимидан кейин тирилтириши ва унда турли жонзотларни таратишида, шамолларни йўналтиришида, осмону ер орасидаги итоатгўй булутда ақл юритувчи қавмлар учун оят(белги)лар бор" (Бақара, 163-164). Махлуқ орқали Холиқни топ, ақлинг етмаслиги аниқ бўлган нарсаларни билишга ўзингни мажбурлама! – деди. Мен тавба қилдим... (Заҳабий, “Сияру аъламин нубала” 10/31) * * * Удур ҳоким, ки ҳукмин ўзга этмас, Анинг зотиға ҳеч ким ақли етмас. Фаришталар, набилар етмадилар, Бўйин сундилару фикр этмадилар. Вале фикр эт Худонинг қудратиға, Ажойиб ишлариға, санъатиға. “Саботул ожизин”дан. Сайфуллоҳ Носир 👉 @NAMOZVADUOLAR
Қаю жонлик жаҳонға келса, охир ўлмайин қолмас, Тирикликда халойиқ бир-бири қадрини билмас. Ажаб мотамсаро дунё эрур, поёни йўқ , билсам Ки, сан дунёға мағрур ўлмағил, ҳаргиз вафо қилмас. Аёғинг остиға боқғил, ҳамма ер ичра пинҳондур, Манам шундек бўлурман, деб сани парвойинга келмас. Лаҳад ичра ётурсан, ёзу қиш ўтгонини билмай, Уғул-қиз, ёру дўстинг бир келиб сандин хабар олмас. Сан ўлган сўнг ҳама фарзандларинг молингни олғайлар, Сани ҳолинг нечук кечгай қаро ерда, булар билмас. Ўлум ёшу қари, шоҳу гадоларға баробардур, Билинг, жон олғучи элни назарга заррача илмас. Бу беш кунлик умрға жою манзил ҳам керакмасдур, Ўлумни ўйлаган одам бу дунёга назар солмас. Жаҳаннам оташини, гўр азобин ўйлаган одам Сиротул-мустақимдин ўтмагунча йиғлагай, кулмас. Ҳазиний, охиратга ҳар киши имон билан борса, Ўшал ерда ани сан англагил, ўлган била ўлмас. 👉 @NAMOZVADUOLAR
#tabrik #qurbon #hayit 🎉 ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳайит куни бир-бирларини: تقبل الله منا ومنكم "Тақоббал Аллоҳу миннаа ва минкум" "Аллоҳ биз ва сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди. 🤲 Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Ҳайитингиз муборак бўлсин! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! 📲ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️ 🧸Yumshoq o'yinchoqlarni uyda saqlash mumkinmi emasmi? 😨😔 Albatta bu bilishingiz shart👇 JAVOB:👇👇 https://t.me/Shayx_Hazrat/42396
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🕊 🎉АРАФА МУБОРАК! 🎉🕊 Кўнгилларга сурур бағишлаб, Кириб келди улуғ Арафа. Дуо ила қўллар очилди, Арафа айёми бўлсин муборак! ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! 📲ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️ 🧸Yumshoq o'yinchoqlarni uyda saqlash mumkinmi emasmi? 😨😔 Albatta bu bilishingiz shart👇 JAVOB:👇👇 https://t.me/Shayx_Hazrat/42396
📖 Биласизми? Бир бет Қуръон ўқиш учун ўртача 3-5 дақиқа вақт кетади. Кунига атиги 1 бетдан ўқисангиз, бир йилда Қуръонни тўлиқ хатм қилишга яқинлашасиз. Қиёматда эса Қуръон ўз соҳибини шафоат қилади (Муслим ривояти). 👉 Китоб жавонидаги чанг босган Қуръон эмас, қалбга жойланган оятлар нур беради. 📲 @NAMOZVADUOLAR ✅ •••••••○●🍀🌼🕋🌼🍀●○••••••• ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
📌 ИККИ САЖДА ОРАСИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО « رَبِّ اغْفِرْ لِي، رَبِّ اغْفِرْ لِي». «Роббиғфирлий» 2 марта айтилади. Маъноси: "Роббим, гуноҳларимни мағфират қилгин". (Абу Довуд ва Насоий ривояти) 📲 @NAMOZVADUOLAR ✅ •••••••○●🍀🌼🕋🌼🍀●○••••••• ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr