tgindex

Нигоҳ

описание

Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

11 752
подписчиков
Охват к подписчикам
100,3%
ERR
Реакции к просмотрам
0,00%
0 на 22 постов
Пересылки к просмотрам
0,13%
333
Постов в день
1,6
всего 25

Где отзываются чаще

доля реакций к просмотрам
  • 14 авг.Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди Шавкат Мирзиёевнинг суд тизими раҳбарлари билан ўтказган учрашувида судлар фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантиришга қаратилган “Одил судлов – 2030” стратегияси лойиҳаси тақдимот қилинди. Унда 57 та вазифа, уни амалга ошириш бўйича 2026-2028 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурида 160 та аниқ чора-тадбир ҳамда 2030 йилга қадар эришилиши лозим бўлган 33 та мақсад белгиланган. ❗️ Жумладан, қуйи судлар қарорларини қайта кўриб чиқиш холислигини ошириш мақсадида 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади. Вилоят судларида апелляция ва кассация инстанциялари сақланиб, тафтиш инстанциясининг ваколатлари ҳудудлараро судларга берилади. Бу бир суднинг ўз қарорини ўзи қайта кўриб чиқиши амалиётига чек қўяди ва фуқароларнинг адолат излаб пойтахтга бориш заруратини камайтиради. Шунингдек, 2030 йилга қадар заруратга қараб қарийб барча туман ва шаҳарларда фуқаролик судларининг фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади. Барча судларда ахборот олиш, мурожаат топшириш ва рақамли хизматлардан фойдаланиш “ягона дарча” тамойили асосида таъминланади. Судга берилган ариза бошқа судга тегишли бўлса, у фуқарога қайтарилмайди, суднинг ўзи уни тегишли судга юборади. Аризада жузъий камчилик аниқланган тақдирда суд уни бартараф этишда фуқарога фаол кўмаклашади. Ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида Олий суд Раёсати қарорларини қамраб оладиган очиқ “Прецедентлар реестри” юритилади. Telegram | YouTube0,00%
  • 14 авг.Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун имзоланди. Администрация Президент фаолияти ва Конституциявий ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминловчи ягона конституциявий институт ҳисобланса-да, давлат органлари билан муносабатларда унинг фаолиятини қонун билан тартибга солиш бўйича ҳуқуқий бўшлиқ мавжуд эди. Эндиликда янги қонун билан ушбу масалалар тартибга солинди. Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этишда Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасидаги фаолияти қонун билан тартибга солиниши Президентлик институтининг ҳуқуқий асосларини кучайтиради. Халқаро амалиётда Президент фаолиятини таъминловчи институтнинг ҳуқуқий мақоми қонун даражасида белгиланиши Президентлик бошқарувининг институционал стандарти ҳисобланади. Қонун 4 та боб ва 34 та моддадан иборат бўлиб, Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасида Президент фаолиятини таъминлашнинг конституциявий механизмлари қонунда ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилди. Хусусан: ➖ Администрация Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий, таҳлилий жиҳатдан таъминлайдиган давлат органи сифатида белгиланди; ➖ Администрацияни Президент шакллантиради, Президент белгилаган асосий йўналишларда фаолият юритади, Президентга бўйсунади ва ҳисобдор бўлади. Администрациянинг асосий вазифалари белгиланди: ➖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатларини амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий таъминлаш; ➖ Президентнинг фармон, қарор ва фармойишлари лойиҳаларини ҳамда топшириқларини тайёрлаш, уларнинг ижросини ташкил этиш, назоратини олиб бориш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш; ➖ Президентнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантиришга оид янги ташаббусларини ишлаб чиқиш; ➖ аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотларни ташкил этиш ва уларни қийнаётган масалаларга ечимларни ишлаб чиқиш; ➖ қонунларни имзога ёки қайтаришга тайёрлаш; ➖ Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ташкил этиш; ➖ Президентга бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқалар. Шунингдек, қонунда Администрация раҳбарининг ҳуқуқий мақоми ва вазифалари, Администрациянинг мансабдор ва бошқарув шахсларини лавозимга тайинлаш ҳамда озод этишга оид нормалар белгиланган, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши фаолиятини ташкил этишнинг қонуний асослари яратилган. Администрация Президент фаолиятини ташкил этиш доирасида парламент, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, суд ҳокимияти ва судьялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорлик қилади. Администрация Президентга бевосита бўйсунувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Президентга киритади. Администрация ходимлари учун уларга юклатилган вазифаларни бажаришда ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя чоралари назарда тутилмоқда. Президент Администрацияси тўғрисида Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, давлат органларини халққа хизмат қиладиган, очиқ ва ҳисобдор тизимга айлантириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. Telegram | YouTube0,00%
  • 13 авг.без подписи0,00%
  • 13 авг.без подписи0,00%
  • 13 авг.12 август куни кечқурун Ой Қуёшни тўлиқ тўсиб қўйди ва бу одамларга ноёб ҳодиса — тўлиқ Қуёш тутилишини кузатиш имконини берди. Тўла тутилиш чизиғи Гренландия, Исландия ва Испаниянинг шимолидан ўтди. Тўлиқ фазанинг максимал давомийлиги 2 дақиқа-ю 18 сонияни ташкил этди. — — — Вечером 12 августа Луна полностью закрыла Солнце, подарив людям редкое зрелище — полное солнечное затмение. Полоса полной фазы прошла через Гренландию, Исландию и север Испании. Максимальная продолжительность полной фазы составила 2 минуты 18 секунд. Telegram | YouTube0,00%
  • 11 авг.Нефть-газ бозори барқарорлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди Август ойида 27 та қудуқни ишга тушириш режалаштирилган. “Янги Култак”, “Ниёз”, “Қоратау”, “Марварид” ва “Тегирмон” конларидаги ишлар ҳисобига қўшимча 887 минг куб метр табиий газ қазиб чиқариш имконияти яратилади. Ички бозорда талаб ва таклиф мувозанатини сақлаш, углеводород ресурслари таъминотида узилишларга ҳамда нархларнинг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик мақсадида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига нефть ва газ қазиб чиқариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларини сўзсиз таъминлаш вазифаси қўйилди. Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини йил якунига қадар режадаги 520 минг тонна ўрнига 606 минг тоннага етказиш топширилди. Мутасаддиларга ички бозор эҳтиёжини кунлик таҳлил қилиб бориш, таъминот билан боғлиқ хавфларни олдиндан аниқлаш ва зарур чораларни ўз вақтида кўриш бўйича кўрсатмалар берилди. Telegram | YouTube0,00%
  • 11 авг.Татаристон раиси Рустам Минниханов Нижнекамскдаги дрон ҳужумида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди. Ҳужумда жами 13 киши қурбон бўлган, уларнинг 8 нафари ўзбекистонлик, 1 нафари эса тожикистонлик. Шунингдек, Р.Минниханов дрон ҳужумларида жароҳат олганлар ҳолидан хабар олиб, ўзбекистонлик жабрланувчи билан суҳбатлашди. Telegram | YouTube0,00%
  • 10 авг.❗️Россиядаги ҳодиса оқибатлари бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Россиянинг Татаристон Республикаси Нижнекамск шаҳрида содир бўлган ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва фуқароларимизга ёрдам кўрсатиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди. 10 август куни тонгда Нижнекамск шаҳридаги қатор объектларга дронлар орқали ҳужум қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида қурилиш корхонасида ишлаган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, бир неча фуқаролар эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган. Ҳукумат комиссиясига ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларимизнинг ҳолидан хабар олиш ва уларга барча зарур ёрдам кўрсатиш, ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳаво транспортида махсус рейс орқали олиб келиш ва тегишли манзилларга етказиш, шунингдек уларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш вазифалари юклатилди. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Миграция агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ Россияга юборилди. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги вакиллари ҳодиса жойига етиб бориб, россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрмоқда. Жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисида тезкор маълумот олиш учун: 🔹 Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулининг +79656007979 телефон рақамига; 🔹 Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг +79257508757, +9251270002 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин. Telegram | YouTube0,00%
  • 10 авг."Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши жараёнлари қандай кетмоқда? Манба Telegram | YouTube0,00%
  • 10 авг.Etihad Airways’нинг илк рейси Тошкентга қўнди. Энди Абу-Даби — Тошкент йўналишида ҳар куни парвозлар амалга оширилади. "Etihad Airways" — 2003 йилда ташкил этилган ва Абу-Даби халқаро аэропортида жойлашган Бирлашган Араб Амирликларининг миллий авиакомпаниясидир. Авиакомпания кенг йўналишлар тармоғига эга бўлиб, дунёнинг етакчи авиаташувчиларидан бири сифатида эътироф этилади. Telegram | YouTube0,00%
  • 10 авг.Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда ЖССТ ва Our World in Data платформаси маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизида ортиқча вазн мавжуд. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат МДҲ давлатлари орасида 1-ўринни эгаллайди. Умуман олганда, дунё аҳолисининг тахминан 43–45 фоизи ортиқча вазнга эга. Энг юқори кўрсаткич Тинч океанидаги орол давлатларида кузатилади: масалан, Тонгада катта ёшли аҳолининг тахминан 91 фоизи ортиқча вазнли ҳисобланади. Энг паст кўрсаткичлар эса Шарқий Осиё давлатларида бўлиб, Японияда бу кўрсаткич тахминан 24 фоизни ташкил этади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, семизликнинг кенгайишига асосан юқори калорияли ва қайта ишланган маҳсулотлар истеъмолининг ортиши, жисмоний фаолликнинг камайиши, ўтириб ишлаш тарзи ҳамда шаҳарлашув жараёни сабаб бўлмоқда. ЖССТ семизликни шунчаки ташқи кўриниш муаммоси эмас, балки мунтазам назорат ва даволашни талаб қиладиган сурункали касаллик сифатида баҳолайди. Telegram | YouTube0,00%
  • 9 авг.Зилзила пайтида тўғри ҳаракат қилиш бўйича ўқув-амалий машғулоти ўтказилди Учтепа туманида аҳоли учун зилзила содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш қоидаларига бағишланган ўқув-амалий машғулоти ташкил этилди. Унда маҳаллада ўрнатилган хавф-хатардан хабарлаш карнайлари орқали аҳолига фавқулодда сигнал берилди ва сигналлар бўйича ҳаракатланиш тартиби тушунтирилди. Тадбир давомида мутахассислар томонидан фуқароларга зилзила вақтида ваҳимага тушмаслик, бинолар ичида хавфсиз нуқталарни эгаллаш ҳамда зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация бўлиш бўйича зарурий тушунчалар берилди. Telegram | YouTube0,00%