tgindex
Нигоҳ
@nigoh_01Видеоузбекский

Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
12
Всего постов
25
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Видео
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
11 752
−20 за 3 дн.
Сутки
−6
−0,05%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
11,8 тыс
22 постов
Вовлечённость
100,3%
к подписчикам
Постов в день
1,7
всего 25
Упоминаний
23
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
10 248
1/48двое суток
11 744
1/72трое суток
12 666

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 14 авг.9 2086

    Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди Шавкат Мирзиёевнинг суд тизими раҳбарлари билан ўтказган учрашувида судлар фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантиришга қаратилган “Одил судлов – 2030” стратегияси лойиҳаси тақдимот қилинди. Унда 57 та вазифа, уни амалга ошириш бўйича 2026-2028 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурида 160 та аниқ чора-тадбир ҳамда 2030 йилга қадар эришилиши лозим бўлган 33 та мақсад белгиланган. ❗️ Жумладан, қуйи судлар қарорларини қайта кўриб чиқиш холислигини ошириш мақсадида 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади. Вилоят судларида апелляция ва кассация инстанциялари сақланиб, тафтиш инстанциясининг ваколатлари ҳудудлараро судларга берилади. Бу бир суднинг ўз қарорини ўзи қайта кўриб чиқиши амалиётига чек қўяди ва фуқароларнинг адолат излаб пойтахтга бориш заруратини камайтиради. Шунингдек, 2030 йилга қадар заруратга қараб қарийб барча туман ва шаҳарларда фуқаролик судларининг фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади. Барча судларда ахборот олиш, мурожаат топшириш ва рақамли хизматлардан фойдаланиш “ягона дарча” тамойили асосида таъминланади. Судга берилган ариза бошқа судга тегишли бўлса, у фуқарога қайтарилмайди, суднинг ўзи уни тегишли судга юборади. Аризада жузъий камчилик аниқланган тақдирда суд уни бартараф этишда фуқарога фаол кўмаклашади. Ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида Олий суд Раёсати қарорларини қамраб оладиган очиқ “Прецедентлар реестри” юритилади. Telegram | YouTube

  • 14 авг.10,3 тыс11

    Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун имзоланди. Администрация Президент фаолияти ва Конституциявий ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминловчи ягона конституциявий институт ҳисобланса-да, давлат органлари билан муносабатларда унинг фаолиятини қонун билан тартибга солиш бўйича ҳуқуқий бўшлиқ мавжуд эди. Эндиликда янги қонун билан ушбу масалалар тартибга солинди. Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этишда Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасидаги фаолияти қонун билан тартибга солиниши Президентлик институтининг ҳуқуқий асосларини кучайтиради. Халқаро амалиётда Президент фаолиятини таъминловчи институтнинг ҳуқуқий мақоми қонун даражасида белгиланиши Президентлик бошқарувининг институционал стандарти ҳисобланади. Қонун 4 та боб ва 34 та моддадан иборат бўлиб, Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасида Президент фаолиятини таъминлашнинг конституциявий механизмлари қонунда ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилди. Хусусан: ➖ Администрация Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий, таҳлилий жиҳатдан таъминлайдиган давлат органи сифатида белгиланди; ➖ Администрацияни Президент шакллантиради, Президент белгилаган асосий йўналишларда фаолият юритади, Президентга бўйсунади ва ҳисобдор бўлади. Администрациянинг асосий вазифалари белгиланди: ➖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатларини амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий таъминлаш; ➖  Президентнинг фармон, қарор ва фармойишлари лойиҳаларини ҳамда топшириқларини тайёрлаш, уларнинг ижросини ташкил этиш, назоратини олиб бориш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш; ➖ Президентнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантиришга оид янги ташаббусларини ишлаб чиқиш; ➖ аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотларни ташкил этиш ва уларни қийнаётган масалаларга ечимларни ишлаб чиқиш; ➖ қонунларни имзога ёки қайтаришга тайёрлаш; ➖ Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ташкил этиш; ➖ Президентга бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқалар. Шунингдек, қонунда Администрация раҳбарининг ҳуқуқий мақоми ва вазифалари, Администрациянинг мансабдор ва бошқарув шахсларини лавозимга тайинлаш ҳамда озод этишга оид нормалар белгиланган, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши фаолиятини ташкил этишнинг қонуний асослари яратилган. Администрация Президент фаолиятини ташкил этиш доирасида парламент, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, суд ҳокимияти ва судьялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорлик қилади. Администрация Президентга бевосита бўйсунувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Президентга киритади. Администрация ходимлари учун уларга юклатилган вазифаларни бажаришда ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя чоралари назарда тутилмоқда. Президент Администрацияси тўғрисида Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, давлат органларини халққа хизмат қиладиган, очиқ ва ҳисобдор тизимга айлантириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. Telegram | YouTube

  • 13 авг.11,1 тыс20

    видео или голосовое, без подписи

  • 13 авг.11,1 тыс20

    видео или голосовое, без подписи

  • 13 авг.11,1 тыс20

    12 август куни кечқурун Ой Қуёшни тўлиқ тўсиб қўйди ва бу одамларга ноёб ҳодиса — тўлиқ Қуёш тутилишини кузатиш имконини берди. Тўла тутилиш чизиғи Гренландия, Исландия ва Испаниянинг шимолидан ўтди. Тўлиқ фазанинг максимал давомийлиги 2 дақиқа-ю 18 сонияни ташкил этди. — — — Вечером 12 августа Луна полностью закрыла Солнце, подарив людям редкое зрелище — полное солнечное затмение. Полоса полной фазы прошла через Гренландию, Исландию и север Испании. Максимальная продолжительность полной фазы составила 2 минуты 18 секунд. Telegram | YouTube

  • 11 авг.11,3 тыс9

    Нефть-газ бозори барқарорлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди Август ойида 27 та қудуқни ишга тушириш режалаштирилган. “Янги Култак”, “Ниёз”, “Қоратау”, “Марварид” ва “Тегирмон” конларидаги ишлар ҳисобига қўшимча 887 минг куб метр табиий газ қазиб чиқариш имконияти яратилади. Ички бозорда талаб ва таклиф мувозанатини сақлаш, углеводород ресурслари таъминотида узилишларга ҳамда нархларнинг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик мақсадида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига нефть ва газ қазиб чиқариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларини сўзсиз таъминлаш вазифаси қўйилди. Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини йил якунига қадар режадаги 520 минг тонна ўрнига 606 минг тоннага етказиш топширилди. Мутасаддиларга ички бозор эҳтиёжини кунлик таҳлил қилиб бориш, таъминот билан боғлиқ хавфларни олдиндан аниқлаш ва зарур чораларни ўз вақтида кўриш бўйича кўрсатмалар берилди. Telegram | YouTube

  • 11 авг.11,9 тыс11

    Татаристон раиси Рустам Минниханов Нижнекамскдаги дрон ҳужумида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди. Ҳужумда жами 13 киши қурбон бўлган, уларнинг 8 нафари ўзбекистонлик, 1 нафари эса тожикистонлик. Шунингдек, Р.Минниханов дрон ҳужумларида жароҳат олганлар ҳолидан хабар олиб, ўзбекистонлик жабрланувчи билан суҳбатлашди. Telegram | YouTube

  • 10 авг.12,8 тыс11

    ❗️Россиядаги ҳодиса оқибатлари бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Россиянинг Татаристон Республикаси Нижнекамск шаҳрида содир бўлган ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва фуқароларимизга ёрдам кўрсатиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди. 10 август куни тонгда Нижнекамск шаҳридаги қатор объектларга дронлар орқали ҳужум қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида қурилиш корхонасида ишлаган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, бир неча фуқаролар эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган. Ҳукумат комиссиясига ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларимизнинг ҳолидан хабар олиш ва уларга барча зарур ёрдам кўрсатиш, ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳаво транспортида махсус рейс орқали олиб келиш ва тегишли манзилларга етказиш, шунингдек уларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш вазифалари юклатилди. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Миграция агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ Россияга юборилди. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги вакиллари ҳодиса жойига етиб бориб, россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрмоқда. Жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисида тезкор маълумот олиш учун: 🔹 Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулининг +79656007979 телефон рақамига; 🔹 Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг +79257508757, +9251270002 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин. Telegram | YouTube

  • 10 авг.13,5 тыс19

    "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши жараёнлари қандай кетмоқда? Манба Telegram | YouTube

  • 10 авг.11,8 тыс20

    Etihad Airways’нинг илк рейси Тошкентга қўнди. Энди Абу-Даби — Тошкент йўналишида ҳар куни парвозлар амалга оширилади. "Etihad Airways" — 2003 йилда ташкил этилган ва Абу-Даби халқаро аэропортида жойлашган Бирлашган Араб Амирликларининг миллий авиакомпаниясидир. Авиакомпания кенг йўналишлар тармоғига эга бўлиб, дунёнинг етакчи авиаташувчиларидан бири сифатида эътироф этилади. Telegram | YouTube

  • 10 авг.12,5 тыс33

    Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда ЖССТ ва Our World in Data платформаси маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизида ортиқча вазн мавжуд. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат МДҲ давлатлари орасида 1-ўринни эгаллайди. Умуман олганда, дунё аҳолисининг тахминан 43–45 фоизи ортиқча вазнга эга. Энг юқори кўрсаткич Тинч океанидаги орол давлатларида кузатилади: масалан, Тонгада катта ёшли аҳолининг тахминан 91 фоизи ортиқча вазнли ҳисобланади. Энг паст кўрсаткичлар эса Шарқий Осиё давлатларида бўлиб, Японияда бу кўрсаткич тахминан 24 фоизни ташкил этади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, семизликнинг кенгайишига асосан юқори калорияли ва қайта ишланган маҳсулотлар истеъмолининг ортиши, жисмоний фаолликнинг камайиши, ўтириб ишлаш тарзи ҳамда шаҳарлашув жараёни сабаб бўлмоқда. ЖССТ семизликни шунчаки ташқи кўриниш муаммоси эмас, балки мунтазам назорат ва даволашни талаб қиладиган сурункали касаллик сифатида баҳолайди. Telegram | YouTube

  • 9 авг.12,1 тыс7

    Зилзила пайтида тўғри ҳаракат қилиш бўйича ўқув-амалий машғулоти ўтказилди Учтепа туманида аҳоли учун зилзила содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш қоидаларига бағишланган ўқув-амалий машғулоти ташкил этилди. Унда маҳаллада ўрнатилган хавф-хатардан хабарлаш карнайлари орқали аҳолига фавқулодда сигнал берилди ва сигналлар бўйича ҳаракатланиш тартиби тушунтирилди. Тадбир давомида мутахассислар томонидан фуқароларга зилзила вақтида ваҳимага тушмаслик, бинолар ичида хавфсиз нуқталарни эгаллаш ҳамда зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация бўлиш бўйича зарурий тушунчалар берилди. Telegram | YouTube

  • 9 авг.12 тыс10

    видео или голосовое, без подписи

  • 7 авг.12,9 тыс12

    Шавкат Мирзиёевнинг Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Дональд Трампни АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги билан яна бир бор табриклади. Президент Трамп, ўз навбатида, Ўзбекистон-Америка муносабатлари мисли кўрилмаган даражага етганини ҳамда икки мамлакат етакчилари ўртасида ишончга асосланган яқин мулоқот ўрнатилганини таъкидлади. Олий даражада эришилган барча келишувларнинг изчил амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилиб, стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Ўзаро ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларини қамраб олган икки томонлама мулоқот ва алмашинувларнинг жадал суръатига юқори баҳо берилди. Етакчилар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар. Суҳбат якунида Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга ўзи учун қулай вақтда расмий ташриф билан мамлакатимизга келишни таклиф қилди. Telegram | YouTube

  • 7 авг.12,3 тыс4

    Саудовская Аравия, Турция и Пакистан подписывают оборонный пакт Reuters сообщает, что сегодня в Мекке три крупнейшие суннитские державы — Турция, Саудовская Аравия и Пакистан – подписывают соглашение о совместной обороне. Эрдоган и Шахбаз Шариф и встретятся с наследным принцем Мухаммедом бин Салманом. Переговоры шли почти год, но подписание происходит на фоне войны с Ираном: с конца февраля Саудовская Аравия неоднократно подвергалось ударам со стороны Тегерана, хуситов и шиитских группировок Ирака. Конфликт нарушил судоходство в Ормузском проливе и поставил под сомнение надёжность американского «зонтика безопасности» для Эр-Рияда. Союз выглядит внушительно: у Турции – вторая по численности армия НАТО, у Саудовской Аравии – нефть и святыни ислама, у Пакистана – ядерное оружие. Детали обязательств сторон пока не раскрываются. Telegram | YouTube

  • 7 авг.12,1 тыс6

    Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон мудофаа пактини имзоламоқда Reuters хабарига кўра, бугун Маккада учта энг йирик сунний давлат – Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон қўшма мудофаа тўғрисидаги битимни имзолайди. Эрдоған ва Шаҳбоз Шариф валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашади. Музокаралар деярли бир йил давом этди, бироқ ҳужжатнинг имзоланиши Эрон билан уруш фонида юз бермоқда: февраль охиридан бери Саудия Арабистони Теҳрон, ҳусийлар ва Ироқдаги шиа гуруҳлари томонидан бир неча бор зарбаларга учради. Низоли вазият Ҳормуз бўғизида кемалар қатновини издан чиқарди ва Эр-Риёд учун АҚШнинг «хавфсизлик соябони» ишончлилигини сўроқ остида қолдирди. Бу иттифоқ қудратли кўринмоқда: Туркия НАТОда сон жиҳатидан иккинчи ўриндаги армияга, Саудия Арабистони нефть ва Ислом муқаддас қадамжоларига, Покистон эса ядро қуролига эга. Томонларнинг мажбуриятлари тафсилотлари ҳозирча очиқланмаяпти. Telegram | YouTube

  • 6 авг.11,5 тыс14

    13 ёшли бола қутқариб қолинди Бироз олдин "Бўрижар" каналида чўмилиш вақтида 13 ёшли Муҳамад Ғайрат чўкаётганини кўрган Яккасарой тумани ИИО ФМБ Пост-патрул хизмати инспектори Расул Жўраев бир лаҳза ҳам иккиланмай ўзини сувга ташлади ва болани қутқариб, соғ-саломат ҳолда сувдан олиб чиқди. Бу жасорат, фидойилик ва инсон ҳаётини асраш йўлидаги чинакам қаҳрамонлик намунасидир. Telegram | YouTube

  • 6 авг.12,8 тыс15

    12 август куни тўлиқ Қуёш тутилади Мазкур ҳодиса Гренландия, Исландия, Шимолий Россия, Aтлантика океани, Испания ва Португалиянинг кичик бир қисмини қамраб олади. Шимолий ярим шарнинг бошқа кўплаб жойларида, жумладан, AҚШнинг шимолий қисмларида (Aляскадан Шимолий Каролинагача), Канаданинг катта қисмида, Европанинг катта қисмида ва Aфриканинг шимоли-ғарбий қисмида қисман қуёш тутилиши кузатилади. Ҳодисани NASA’нинг платформалари орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин. Аввалроқ август ойидаги астрономик ҳодисалар тақвими тақдим этилганди. Telegram | YouTube

  • 5 авг.11,9 тыс16

    “Samarkand-2028” сунъий йўлдоши орбитага муваффақиятли чиқарилди Бугун STAR.VISION компанияси томонидан Хитойнинг Шандунь провинцияси қирғоқлари яқинидаги денгиз старт платформасидан Samarkand-2028 ва Lampung-1 гиперспектрал сунъий йўлдоши учирилди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон тарихидаги энг йирик халқаро космик лойиҳалардан бири бўлиб, миллий космик дастур ривожида янги босқични бошлаб берди. Шунингдек, у Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги илмий-технологик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Telegram | YouTube

  • 4 авг.11,5 тыс34

    Давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона, очиқ ва натижага асосланган тизимини жорий этиш таклиф қилинди. Янги тизим билан 54 минг нафар давлат хизматчисини қамраб олиш кўзда тутилган. Давлат органлари миллий, республика, ҳудудий ҳамда туман ва шаҳар даражаларига, ходимлар эса бажарадиган вазифаларига қараб маъмурий бошқарув, асосий ва қўллаб-қувватлаш гуруҳларига ажратилади. Халқаро тажриба асосида 11 та разряд ва 6 та поғонадан иборат янги иш ҳақи сеткасини жорий этиш таклиф қилинди. Ўндан ортиқ устама ва мукофотлар ўрнига учта асосий рағбатлантириш тўлови жорий этилади. Жумладан, малака даражаси, ходимнинг функционал вазифаларни бажариши, ижро ва меҳнат интизоми, ташаббускорлиги асосида баҳоланадиган самарадорлик кўрсаткичлари – KPI учун устама тўланади. Шунингдек, муҳим ва мураккаб вазифаларни бажарган, инновацион ёндашувларни жорий этган ҳамда юқори натижа кўрсатган ходимларга ҳисобот даври якунлари бўйича бонус тўловлари бериш назарда тутилмоқда. ❗️ Ҳудудий бошқармалар ходимларининг иш ҳақи тегишли ҳокимликлардаги ўхшаш лавозимлар маошидан юқори бўлмайди. Туман ва шаҳарларда иш ҳақи ҳамда штат бирликларини белгилашда аҳоли сони ва ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинади. Энг муҳими, ҳар бир давлат хизматчиси иш ҳақи қандай шаклланиши, қайси натижа учун устама ёки бонус олишини олдиндан билади. Бу ходимларнинг самарадорлиги, ташаббускорлиги ва масъулиятини оширишга хизмат қилади. Telegram | YouTube

Нигоҳ — tgindex