tgindex
ORIFXO'JA ESHON MASJIDI

ORIFXO'JA ESHON MASJIDI

Статистика
@ofiyat_uzКнигиузбекский

Фарғона вилояти Бағдод тумани "Орифхўжа эшон" жоме масжиди расмий телеграм канали. Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қурьон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маьрифат таратиш. @orifxoja_eshon

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
6
Всего постов
100
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Книги (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
168
0 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
45
40 постов
Вовлечённость
26,8%
к подписчикам
Постов в день
0,9
всего 100
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
28
1/48двое суток
32
1/72трое суток
34

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • ▫️ Робиъул аввал қандай ой? 🎙 Устоз Убайдуллоҳ домла    Абдуллаев

  • #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa #xatna_toyi #Namangan 🤝Наманганда 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • #янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни  2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". ✅ Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

  • ҒИЙБАТ КАТТА ГУНОҲ Тасаввур қилинг Яқин кишингиз вафот этди. Ўша киши сизнинг акангиз, укангиз, амакингиз, тоғангиз, қўшнингиз, дўстингиз ёки қариндош бўлмаган диндошингиз. Ҳамма оила аъзолари, танишлари, қўшнилари, қариндошлари йиғлаб турибди. Сиз ҳам устингизга тўнни кийиб олиб, белингизга белбоғни боғлаб олиб, қўлингиздаги рўмолчани юзингизга босиб, хўнг-хўнг йиғлаяпсиз. Шу ҳолатда ошхонага кириб, пичоқни олдингиз ва ўлик ётган хонага кирдингиз. Қарасангиз, вафот этган биродарингиз юзи ёпиб қўйилган ҳолда ётибди. Ташқарида ҳамма ғассолни кутяпти. Сиз эса, ичингизга яшириб олиб кирган пичоқни аста чиқариб, ўлиб ётган биродарингизнинг билагидан кесиб олиб, ўша парчани еяпсиз. Тасаввур қиляпсизми?! Ўлиб ётган қадрдонингизнинг билагидан, кейин сонидан, қорнидан, юзидан бирин-кетин кесиб олиб, еб ўтирибсиз. Оғзингизнинг четлари қон. Дўстингизни йўқотганингиз учун маҳзун бўлиб тўккан кўз ёшингизни артган рўмолчангиз билан ўша дўстингизнинг гўштидан теккан қонни артяпсиз. Кўз олдингизга келтиряпсизми?! Манзара даҳшатли, тўғрими?!! Сиз кимнидир ғийбат қилаётганингизда худди шу ишни амалга ошираётган бўласиз. Сиз тасаввур қилган манзара қанчалик даҳшатли бўлса, диндош биродарингизни ғийбат қилишингиз шунчалик даҳшатлидир. Ёки ўша диндош биродарингизни ўлиб ётган хонасида бир нечта дўстларингиз ўтириб олиб, қўлларида пичоқ билан ҳали қўлидан, ҳали оёғидан, ҳали юзидан, ҳали қорнидан кесиб-кесиб, еб ўтиришибди. Сиз эса, емаётган бўлсангиз ҳам уларнинг жирканч ишларини томоша қилиб ўтирибсиз. Ғийбат мажлисида ўтирганингизда шундай ҳол юз бераётган бўлади. Дўстларингизга «Ғийбат қилманглар!» деганингизда, «Диндошимнинг гўштини еманглар» деб, қўлларидан пичоқларини олиб қўйган бўласиз. Аллоҳ таоло барчамизни ғийбат қилишдан ва ғийбат қилинишдан асрасин.

  • Ислом фақат масжид ичидаги дин эмас. Ислом — савдода ростгўйлик, ишда пухталик, ҳукмда адолат ва хонадонда раҳм-шафқатдир. Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ

  • САФДА НАМОЗХОНЛАР ОРАСИДАГИ МАСОФА ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК? #намоз ❓ 2196-САВОЛ: Жамоат намозида, айниқса, таровиҳ намозларида намозхонлар ораси очилиб қолади. Бундай ҳолатда намоз ўқиш макруҳ бўлмайдими? Ҳадисларда елкани елкага ёпиштириб туриш айтилганку. Жамоатда ёпишиб туришимиз керак эмасми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг машҳур асарлари “Саҳиҳи Бухорий” китобида “Елкани елкага, оёқни оёққа ёпиштириш” номли боб очганлар ва унда мазкур мазмундаги ҳадисларни келтирганлар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сафларингизни тўғри қилинг, мен сизларни орқамда бўлсангиз ҳам кўриб тураман”, дедилар. Биздан ҳар бир киши елкасини ёнидаги шериги елкасига, оёғини унинг оёғига ёпиштириб турар эди” (Имом Бухорий ривояти). Бу ҳадисни шарҳлаган муҳаддис уламолар елкани елкага, оёқни оёққа ёпиштириб туришдан мурод сафларни текис қилиш ва ораларда бўш жой қолдирмасликка қаттиқ эътибор беришдир, деганлар. Шунингдек, икки киши орасида учинчи одам сиғадиган даражада жой қолмаслиги керак. Агар одам сиғадиган даражада бўш жой қолса, макруҳ бўлади, деганлар. Демак, намозхонлар сафда бир-бирларига ёпишиб турмасаларда, одам сиғадиган даражада бўш жой қолдирмасалар, макруҳлик бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

  • ⏺Дўзах оловини ейдиганлар 🎙 Устоз Убайдуллоҳ домла    Абдуллаев 🔗 https://t.me/ubaydullohdomla

  • «Жаҳон энциклопедия китобида ёзилишича, Ер ўз йўналишидан бор-йўғи 3 мм четга чиққудек бўлса, сайёрамизда ҳалокатли мусибатлар содир бўлади. Умуман, самовий жисмлар ўз йўлларидан ҳаттоки озгина четга чиққудек бўлсалар, бу – бутун системани ҳалокатга дучор қилар экан. Лекин коинот уйғун бир тартибда ишлайди, ҳеч бир сайёра, юлдуз ёки йўлдош Яратувчимиз белгилаб берган йўлдан четга чиқмайди, ҳеч қаёққа оғмайди... Аллоҳ белгилаб берган йўлдан озгина четга чиқсак ҳалокатга дучор бўламиз! Бизлар асл ҳалокат нимада эканини кўп ҳам англаб етмаслигимиз туфайли бефарқ, хотиржаммиз. Ваҳоланки, белгилаб берилган йўллардан четга чиқиб кетганимизга анча бўлган... Йўл ўз ўрнида турибди. Бизлар ҳали омонатимизни топширмадик. Демак, ўзимизни ўнглаш ва ўз йўлимизга қайтиш учун ҳали имкон ва вақтимиз бор... ...Дунёнинг осойиштадек кўринаётган дамларига ишонманг. Унутмангки, Нуҳ алайҳиссалом ҳаммани тўфон хавфидан огоҳлантириб, кеча-кундуз демай кема қураётган вақтларида ҳали ёмғир ёғишни бошламаган эди...

  • * * * «ХОЛИҚО! ПОК НУР СЕНИНГ ИЛКИНГ ЭРУР...» •┈❁✿❁┈• Холиқо! Пок нур Сенинг илкинг эрур, Энг гўзал хулқ ҳам Сенинг хулқинг эрур. Банданинг сарҳадлари беҳудадир, Қай томон боқсам, Сенинг мулкинг эрур. Мирзо Кенжабек

  • Шу тупроқ тагида ётибди онам, Зиёрат айласам гуллайди олам. Гўё дейдигандек: "Соғиндим бирам, Вақт топиб қабримга келиб тур, болам".

  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимнинг бу дунёда иккита юзи бўлса, қиёмат кунида унинг оловдан бўлган иккита тили бўлади».    Абу Довуд ривояти.

  • Ортингдан гапирадиганга парво қилма, чунки у ҳақиқатда ортингдадир, сендан олдинда эмас.

  • "Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!". Бир йигитни биламан. Ёшликнинг авжида у. Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор. Аммо Аллоҳни танимайди. Араб шаҳарларидан бирига борибди. Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб кар қилибди. Умуман эшитмайдиган бўлди. Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!". Бир киши яхши, тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди. Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади. Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди. Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди. Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди. Унинг кўзи ўйиб олинди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!". Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди. Хотинининг айби еттита қиз туққани эди. Саккизинчисига ҳомиладор эди. У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади. Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди. Аёл қаттиқ йиғлади. Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Бир йигит хотини билан тортишиб уни қаттиқ урди. Хотини қаттиқ жароҳатланди. Аммо ҳеч қаерга шикоят қила олмади. Фарзандлари тақдиридан хавотирланди. Эр иккинчи хотинга уйланишга қарор қилди. Никоҳдан олдин дўстлари уни ҳаммомга олиб боришди. Ярим соатдан сўнг у ҳаммомда жон берди. Ташхис инфаркт. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари уёқдан-буёққа юришни яхши кўрар эди. Унинг аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди: -Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку! У дебди: - Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку! Фақат қараяпман. Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади. Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас у пишириқ ва ширинликлар қироли экан. Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди. Ишчи: "Хамирни босманг хўжайин" деса кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб унинг оёғи қорасон бўлди. Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб болали хотин кундошига деди: "Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди. Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

  • Нафсингни суннатда собит тут. Қавм (саҳобалар ва солиҳ салафлар) тўхтаган жойда тўхта, улар айтган нарсани айт ва улар тийилган нарсадан тийил. Солиҳ салафларнинг сулуки, йўлидан юр. Уларга кифоя қилган нарса сенга ҳам кифоя қилади. Имом Авзоий раҳимаҳуллоҳ.

  • Нафсингни суннатда собит тут. Қавм (саҳобалар ва солиҳ салафлар) тўхтаган жойда тўхта, улар айтган нарсани айт ва улар тийилган нарсадан тийил. Солиҳ салафларнинг сулуки, йўлидан юр. Уларга кифоя қилган нарса сенга ҳам кифоя қилади. Имом Авзоий раҳимаҳуллоҳ.

  • #quron 📜Қуръонни ёд олмоқчи бўлган киши: Такрорлаш (мурожаа) вирдига худди намозга муносабатда бўлгандек муносабатда бўлиши шарт. Намозингни асраб-авайлаб, уни зое қилмаганингдек, Қуръондан бўлган вирдингни ҳам шундай асра. Агар бир марта бепарволик қилсанг... кўп бепарволик қиладиган бўлиб қоласан. Агар бир марта эътиборсиз қолдирсанг... кўп нарсани бой бериб қўясан. Қуръонни маҳкам тут! Зеро, у дунё ва охиратда нажотинг ва зафаринг сабабчисидир.

  • #муфтий_минбари 📹 Ота — она ғанимат 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

  • #Видео #талоқ 📹 "Йўқол, кет" деса талоқ тушадими? 🎙 Ғуломиддин домла Холбоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси 👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar

  • 🌷Нимани фидо қилсангиз, ўша сизга эҳсон қилинади, Нимани қизғонсангиз, ўша билан имтиҳон қилинасиз… Мавлоно Румий

  • Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا "Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).