Orifon.uz
СтатистикаЎзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги «Хўжа Исмат» жомеъ масжидининг "orifon.uz" расмий сайтининг телеграм мессенжер канали. Бош имом-хатиб: Салоҳиддин Гадоев.
- Последний пост
- 18 авг.
- Последнее чтение
- 18 авг.
- Постов за неделю
- 25
- Всего постов
- 73
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 464
- 1/48двое суток
- 1 677
- 1/72трое суток
- 1 809
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ Сешанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар: «Одамлар ичида кўп салавот айтадиганлари қиёмат куни менга энг яқин бўлади». #салавот «Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин-Набиййил-малийҳи, соҳибил-мақомил-аъла вал-лисонил-фасийҳ». Маъноси: «Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли - кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!» Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. МЕҲРИБОН РОББИМ!!! Танангизни сиҳат--саломат, Кўнгилларингизни меҳрли-- шафқатли, Ҳаётингизни гўзал--фаравон. Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан. Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Саййидул истиғфор дуоси اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ «Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта» Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди. Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Мавлид ойи муборак. Оламларга раҳмат пайғамбар. Салоҳиддин домло. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
ҲОЖИАКБАР ҚОРИДАН ГЎЗАЛ НАШИД. МУБОРАК МАВЛИД ОЙИДА ТИНГЛАНГ, БАҲРАМАНД БЎЛИНГ. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Ё МУСТАФО МУҲУММАД (Соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Хожа Аҳмад Яссавий, 🎙ҲожиАкбар қорий. Оламга нур Пайгамбар эшитинг калбингиз кувонсин. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ Душанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Умар ибн Хаттоб (р.а) бундай деган: "Пайғамбар (с.а.в)га салавот айтмагунингча қилган ҳар қандай дуоинг кўтарилмай осмон билан ер ўртасида тураверади". (Термизий ҳасан санад билан ривоят қилган) #салавот «Аллоҳумма солли ъало саййидино Муҳаммадин ва ъало оли саййидино Муҳаммад». Маъноси: «Аллоҳим! Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва саййидимиз ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га раҳмат айла!» Эрта тонгда қилган яхши тилаку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. МЕҲРИБОН РОББИМ!!! Танангизни сиҳат--саломат, Кўнгилларингизни меҳрли-- шафқатли, Ҳаётингизни гўзал--фаравон. Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан. Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
МАВЛИДНИ “БИДЪАТ” ДЕЙИШ ТЎҒРИМИ? Илмий жавоб. Марҳум шайх РАМАЗОН БУТИЙ. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
ҲАЗРАТИ МИР АЛИШЕР НАВОИЙ МАРҲАБОЛАРИ: Ё НАБИЙ, РУҲИЙ ФИДОКА, АҲЛАН ВА САҲЛАН, МАРҲАБО Ё Набий, жоним сизга фидо бўлсин! Хуш келибсиз, гўзал келибсиз, марҳабо! Бедилинг – хайли русул, сенсен аларға дилрабо, Ё Набий, руҳий фидока, аҳлан ва саҳлан марҳабо. Гоҳ давлатлиқ бошингдин кетмайин чатри саҳоб, Гаҳ фалакрав маркабингға етмайин пайки сабо. Шоми васлинг топмағанға субҳи содиқ ҳар саҳар, Панжайи хуршид ила пироҳанин айлар қабо. Туфроғ ўлмиш, мен қўяй деб остонбўсунгға юз, Ҳолима раҳм айлабон қилма бу ранжимни ҳабо. Шери гардун ул кишига бўйни боғлиғ бўлғай ит – Ким, эшигинг итларин топқай ўзига ақрабо. Бўлмағай эрди муяссар «Хамса», яъни панж ганж, Қилмаса эрди мадад ҳолимға беш Оли Або. Эй Навоий, чорайи дардингни қилғай, улки бор Ҳам Расулу ҳам Амин, ҳам Мустафо, ҳам Мужтабо. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
МАВЛИД ОЙИ МУБОРАК. ПАЙҒАМБАРИМИЗ ҲАЁТЛАРИГА БИР НАЗАР. САЛОҲИДДИН ДОМЛО. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ Якшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Анас ибн Молик(р.а) Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади: "Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади, унинг ўнта гуноҳи ўчирилади, (мартабаси) ўн пағона юқори кўтарилади". #салавот «Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи афдола солаватика ъадада маълуматика ва барик ва саллим таслиман казалик». Маъноси: «Аллоҳим, Сенга маълум бўлган нарсалар саноғича Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласига, саҳобаларига ва барча умматига раҳматингнинг энг афзали билан раҳмат айла. Айнан шундай қиймат билан баракот ва салом юбор». Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. МЕҲРИБОН РОББИМ!!! Танангизни сиҳат--саломат, Кўнгилларингизни меҳрли-- шафқатли, Ҳаётингизни гўзал--фаравон. Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан. Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Робиъул аввал муборак бўлсин! Биз бирор кишини севсак, унинг овозини, ҳидини ва исмининг ҳарфларини ҳам севамиз! Агар у кўздан йироқ бўлса-ю, ундан бизга бир мактуб келса, уни қалбимизнинг тўрига жойлаймиз. Чунки суюкли инсонга боғлиқ бўлган ҳар бир нарса суюклидир! Унда Расулуллоҳ ﷺни севган қалб қандай бўлмасин?! У зотнинг муборак исмлари тилга олинганда қалбимиз титрамасми? У зот айтган сўзлар ўқилганда кўзларимизга ёш келмасми? У зотнинг суннатлари эсланганда, «Бу — менинг Ҳабибимнинг йўли», деб қалбимизда бир завқ уйғонмасми? Биз Расулуллоҳ ﷺни кўрмадик. Аммо у зот бизни кўришни истаганлар… Биз у зот билан бир замонда яшамадик. Аммо у зот: «Биродарларимни соғиндим», деганлар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз Сизнинг биродарларингиз эмасмизми?» — деганларида, у зот ﷺ: «Сизлар менинг саҳобаларимсиз. Биродарларим эса ҳали келмаганлар», деганлар. Биз ана шу «ҳали келмаган» уммат ичидан бўлишга умид қиламиз… Рабиъул аввал яқинлашмоқда… Бу ой бизга фақат тарихдаги бир санани эмас, балки қалбимизда сўниб қолган муҳаббатни қайта уйғотиб келсин. Расулуллоҳ ﷺнинг исмлари кўпроқ тилга олинсин. Салавотларимиз кўпайсин. Суннатлари ҳаётимизда кўринсин. Ахлоқлари оиламизда намоён бўлсин. Меҳрлари фарзандларимизга ўтсин. Зеро, Расулуллоҳ ﷺни севиш — фақат «севаман» дейиш эмас. У зотнинг севганларини севиш, у зотнинг ёқтирмаганларидан узоқ бўлиш, у зотнинг суннатларини ардоқлаш, у зотнинг гўзл ахлоқлари билан ахлоқимизни зийнатлантириш! Эй Аллоҳ! Қалбларимизни Ҳабибинг Муҳаммад Мустафо ﷺ муҳаббати билан лиммо-лим айла. У зотнинг муборак исмлари тилга олинганда қалбимизда, тилимизга салавот уқишликни солгин. Суннатлари эсланганда амал қилиш иштиёқини бергин. Қиёмат куни эса у зотнинг шафоатларига эришишни насиб қилгин. اللَّهُمَّ ارْزُقْنَا حُبَّ نَبِيِّكَ مُحَمَّدٍ ﷺ، وَاتِّبَاعَ سُنَّتِهِ، وَالِاقْتِدَاءَ بِهَدْيِهِ، وَاجْمَعْنَا بِهِ فِي جَنَّتِكَ. МАВЛИД ОЙИ МУБОРАК! ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
МАВЛИД ОЙИ МУБОРАК! Оламга нур Пайгамбар эшитинг калбингиз кувонсин. Салоҳиддин домло. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Робиул аввал» Росулимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилилган ойларидир. Вактийки «Робиъул аввал» ойи кирса, инсонларнинг ҳар бири ўша ой сабабидан хурсанд бўладилар ва ошиқлар Набийимиз мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам мавлидлари билан байрам қиладилар. Ҳар бир ёш бола, йигитлар ва қариялар шу байтни ўкишади: Фидаака алфу ъидин я робиъал аввал, Яхтафилу куллун-нааси ғойруш-шаяятыйн. Маъноси: Эй робиъул аввал сен мингта байрамни ўрнини босдинг! Шайтондан бошқа ҳар бир инсон буни байрам қилади. Коинотда залолатга кетганлар кўпайди. Зулм ом (оммавий) бўлди. Кўз кўрмаслиги кучайди ва жоҳиллик ҳар бир давлатда ва миллатда тарқалди. Сайидамиз Омина розияллоҳу анҳо Росулуллоҳ соллаллоҳу таъала алайҳи ва олиҳи ва салламни дунёга келтирганларида у билан биргаликда машриқ ва мағрибни ўртасини ёриштирган нур чиқди. Ҳабибимиз Муҳаммад Мустофа соллаллоҳу таъала алайҳи ва алиҳи ва саллимнинг нурлари сабаби билан жамиий тарафлар ёришди. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ Шанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! #салавот (САДАҚА САВОБИНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ САЛАВОТ) «Аллохумма солли ъала саййидина Мухаммадин ъабдика ва росулика ва солли ъалал муъминина вал муъминати вал муслимина вал муслимат». Маъноси: «Аллоҳим, банданг ва Расулинг Муҳаммадга салавот юборгин. Мўмин бўлган эркак ва аёлларга, мусулмон бўлган эркак ва аёлларга марҳамат айла». Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. Пок ниятларга етказиб кунларимизни хайру барокатли бўлишини насиб айласин. МЕҲРИБОН РОББИМ!!! Танангизни сиҳат--саломат, Кўнгилларингизни меҳрли-- шафқатли, Ҳаётингизни гўзал--фаравон. Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан. Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Оламга нур Пайгамбар эшитинг калбингиз кувонсин. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
🔴#Намозвақтлар БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ: 14– 20 АВГУСТЬ БОМДОД: 05:20 ПЕШИН: 13:10 АСР: 17:45 ШОМ: 19:45 ХУФТОН: 21:15 ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
ЖУМА ОҚШОМИДА ҚИЛИНАДИГАН ФАЗИЛАТЛИ АМАЛЛАР... 🌹 КИМ ЖУМА КЕЧАСИ 80 ТА САЛОВАТ АЙТСА, 80 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРИ КЕЧИРИЛАДИ!! (Даре Кутни). 🌹 ЖУМА КЕЧАСИДА ДУҲОН СУРАСИНИ ЎҚИГАНЛАРГА ЖАННАТДАН ҚАСР БЕРИЛАДИ!! (Табороний). 🌹 КИМ ЖУМА КЕЧАСИ ЁСИН СУРАСИНИ ЎҚИСА, УНИНГ ГУНОҲЛАРИ КЕЧИРИЛАДИ!! (Исфаҳоний). 🌹 ЖУМА ОҚШОМИДА ( ҒУСЛ) ЧЎМИЛГАНЛАРНИ ГУНОҲЛАРИ КЕЧИРИЛАДИ!! (Табороний). 🌹 ЖУМА ОҚШОМИДА 1000 МАРТА "Ё МУҲСИЙ" ИСМИНИ ЎҚИГАН КИШИНИНГ ҚИЁМАТ КУНИДА ҲИСОБИ ОСОН БЎЛАДИ!! 🌹 ЖУМА КЕЧАЛАРИ "Ё БАРР" ИСМИНИ 100 МАРТА ЎҚИШДА БАРДАВОМ БЎЛГАНЛАР АЛЛОҲ ТАОЛОГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАДИЛАР ВА ЗАРАРЛИ ИШЛАРДАН ЭМИНДА БЎЛАДИЛАР!! 🌹 ЖУМА КЕЧАЛАРИ "313" МАРТА ФОТИҲАИ ШАРИФ ЎҚИГАН ОДАМ, БИЗНИЛЛАҲ УЙЛАНИШНИ ИСТАЁТГАН БЎЛСА УЙЛАНАДИ.. АГАР У ИШ ИЗЛАЁТГАН БЎЛСА ИШ ТОПАДИ.. У ҚАРЗИНИ ОЛОЛМАЁТГАН БЎЛСА ОЛАДИ!!! ЖУББАЛЛИ АҲМАД. ХОЖА. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ. 🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ДИНДОШИМ!!! Абу Умома (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в)дан ривоят қилади: «Сизлар ҳар жума куни менга кўп салавот айтинглар! Зеро, (айтган) салавотингиз ҳар жумада менга етказилади. (Myсулмонлар) ичида ким кўпроқ салавот айтса, мартаба жиҳатидан менга яқинроқ бўлади». (Байҳақий ривоят қилган.) #салавот اللهم صل و سلم و بارك على سيدنا محمد صلى الله عليه و سلم Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) ОЛАМГА НУР СОЧИБ КЕЛГАН МАВЛИД ОЙИ МУБОРАК! (2026йил 14-Август) Эй-ки бу сўзни эшиттингизлар тамом, Айлангизлар Мавлид ойин эҳтиром. Истасангиз лутфи Ҳақ эй хос-у ом, Ҳар нафас денг ас-солату вас-салом! Оламларга раҳмат бўлиб келган Зот жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ﷺ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллуд ойлари муборак бўлсин! ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли кеч,, қадрдонлар! Аллоҳ кун давомида этган хайрли ишларимизни,тоату ибодагларимизни қабул айласин. Раббимга шукрона келтиришни унутмайлик. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи вассаллам бизларга ҳар кун қалбимизни ислоҳ қилишни буюрганлар. Аллоҳим барчамизни қалбимизни иймоннинг уйи, жаннатдаги мукофотларимиз сабабчиси қилсин! Қалбингизни ислоҳ қилинг - зеро Аллоҳнинг назаргоҳи бўлмиш қалбни кунда, ҳар дақиқада пок тутмоқ лозим! Кеч кирганда кун давомидаги амалу-ишларимизни сарҳисоб қилайлик!!! ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
МАВЛИД ОЙИ МУБОРАК!!! Бутун коинот интиқлик билан кутган, қалбларимиз шифоси, оламларнинг сарвари – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган муборак Рабиул аввал ойи кириб кеди.(14-Август 1-куни ) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёга келишлари зулматни ёритган нур ва Аллоҳ таолонинг бандаларига кўрсатган энг улуғ марҳаматидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ҳақида шундай деганлар: «Албатта, мен гўзал хулқларни мукаммал қилиш учун юборилдим» (Имом Аҳмад ривояти). Рабиул аввал – суюкли Набийимизга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда қиладиган, у зотнинг гўзал суннатларини ҳаётимизга татбиқ этадиган ва тилларимизни салавот билан безайдиган фазилатли фурсатдир. Шундай экан, бу ойни ғанимат билиб, севикли Пайғамбаримизга саловат ва саломларни кўпайтирайлик! ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz