tgindex
Matbuot kotibi | Okilov Kakhramon

Matbuot kotibi | Okilov Kakhramon

Статистика
@pressa_kitabузбекский

Kitob tumani hokimligi Axborot xizmati rahbari Qahramon Oqilovning rasmiy telegram kanali. Murojaat uchun: @Kitob_press

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
4
Всего постов
28
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
652
−7 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
2 452
28 постов
Вовлечённость
376,1%
к подписчикам
Постов в день
0,6
всего 28
Упоминаний
2
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
134
1/48двое суток
153
1/72трое суток
165

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.86из shmirziyoyev

    O‘zbekiston Respublikasining “O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi to‘g‘risida”gi Konstitutsiyaviy Qonuni Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

  • 12 авг.3 50727

    ✨️#Байрамлар_муборак 12 август - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати ходимлари куни Бугунги байрам билан солиқ соҳасида хизмат олиб бораётган барча соҳа ходимларини табриклаймиз. Оилавий хотиржамлик ва соғлик-саломатлик тилаймиз. Касб байрамингиз муборак бўлсин! Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy

  • 11 авг.2182из kitab_district

    Kitob tumani hokimi va hokim o’rinbosarlarining jismoniy hamda yuridik shaxslarni qabul qilish jadvali Quyidagi havolani bosing va Kitob tumani hokimligi telegram kanaliga qo'shiling👇👇👇 ❤https://t.me/joinchat/WIzE6dryhMqccL7h 💬Facebook | 📸Instagram | 🌍Web sayt|  ✅Telegram | ✅Twitter | 📹YouTube

  • 2026−2027 ўқув йили учун биринчи синф ўқувчиларига «Президент совғаси» сифатида тақдим қилинадиган сумкалар республикадаги барча мактабларга етказила бошлади. Сумка ичида 12 турдаги ўқув қуролларини кўриш мумкин. Янгилик сифатида сумкага давлат рамзи туширилган брелок осилган.

  • 6 авг.3 4005

    ‼️‼️‼️‼️‼️ «Самарқанд» МФЙда ёшлар билан учрашув: муаммо ва таклифлар муҳокама қилинди 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ❤https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy

  • 4 авг.340из qashmatbuot

    #Шахсий_фикр Мен давлат хизматида ишлайдиган инсон сифатида яхши биламан: ҳеч бир раҳбар ҳар куни эрталаб уйидан "бугун кимни ранжитсам экан" деган ният билан чиқмайди. Аксинча, Президентимиз ислоҳотлари барчага бирдек етиб борсин, ҳудуд обод бўлсин, одамлар яхши яшасин, йўл қилинсин, электр, сув, инфратузилма яхшилансин, беморларнинг дарди енгилласин, деган мақсад билан ишлайди. Туман ҳокимлиги расмий муносабатидан кўриниб турибдики, воқеа режалаштирилган тарзда эмас, маҳалла томонидан хонадон янглиш кўрсатилгани сабабли юзага келган. Шунингдек, мазкур видеони ҳокимлик матбуот хизмати суратга олмагани ва расмий саҳифаларда тарқатмагани ҳам маълум қилинди. Ким, қандай мақсадда тарқатгани ҳам қизиқ. Шу билан бирга, битта тушунмовчилик ортидан бутун ҳудудда амалга оширилаётган ишларга соя ташлаш ҳам адолатдан эмас. Бугун Қашқадарёда минглаб давлат хизматчилари эрта тонгдан кечгача битта мақсад йўлида меҳнат қилмоқда - одамларнинг ҳаётини яхшилаш учун. Кимдир янги йўл қуриш билан овора, кимдир ичимлик сувини олиб келиш учун ҳаракат қиляпти. Кимдир электр тармоқларини янгилаяпти, кимдир мактаб ёки шифохона таъмири билан шуғулланяпти. Яна кимдир эҳтиёжманд оилаларнинг муаммосини эшитиб, ечим топиш учун маҳаллаларни кезяпти. Буларнинг барчаси камера учун эмас. Бу - одамларнинг ҳаёти ўзгариши учун қилинаётган меҳнат. Шунинг учун, бир воқеа орқали бутун тизим ва меҳнатни инкор қилишга ҳам қўшилмайман.

  • 31 июл.6 05671

    📣📣📣 “Диёра” тикувчилик корхонаси тикувчи бўлиб ишлаш истагида бўлган ишсиз хотин-қизларни ишга таклиф этади. 🧵 Бўш иш ўрни: Тикувчи 💰 Ойлик маош: 2,0 млн сўмдан 5,0 млн сўмгача 🕔 Иш вақти: 08:00 дан 18:00 гача 📍Манзил: Китоб тумани, Қўриқлаш бўлими биноси рўпарасида 🗓Дам олиш куни: Якшанба 📞 Мурожаат учун: +998-90-007-61-51 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ❤https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy

  • 30 июл.3284из shmirziyoyev

    O‘zbekiston xalqiga Xalqlar do‘stligi kuni munosabati bilan bayram tabrigi — Поздравление народу Узбекистана с Днем дружбы народов Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

  • 27 июл.6 149192

    🏠 27 ИЮЛДАН ИПОТЕКА СУБСИДИЯСИ УЧУН АРИЗАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ. БАЛЛ ТЎПЛАШ ТАРТИБИ, ТАЛАБЛАР ВА МАҚСАДЛИ ИПОТЕКА ОМОНАТИ ҲАҚИДА МУҲИМ МАЪЛУМОТЛАР ☑️ Субсидия олиш учун фуқаролар Давлат хизматлари марказлари орқали ёки my.gov.uz портали ҳамда MyGov мобил иловаси орқали мустақил равишда ариза топширишлари мумкин. ☑️ Ипотека субсидиясини олиш учун ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаши, шунингдек, дастурда иштирок этаётган камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос кредит тарихига эга бўлиши шарт. ☑️ Ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида республика бўйича мулк ҳуқуқи асосида турар жой мавжуд бўлмаслиги, шунингдек, оиланинг ўртача ойлик даромади белгиланган мезонларга мос бўлиши лозим. ☑️ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўртача ойлик даромад 3 млн 431 минг 700 сўмдан 10 млн 168 минг сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 3 млн 431 минг 700 сўмдан 11 млн 693 минг 200 сўмгача бўлиши талаб этилади. Ижтимоий мезонлар бўйича балл қуйидагича ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ойлик даромад 3 млн 431 минг 700 сўмдан 8 млн 897 минг сўмгача бўлса 10 балл, 8 млн 897 минг сўмдан 10 млн 168 минг сўмгача бўлса 5 балл берилади. Тошкент шаҳрида ойлик даромад 3 млн 431 минг 700 сўмдан 10 млн 168 минг сўмгача бўлса 10 балл, 10 млн 168 минг сўмдан 11 млн 693 минг 200 сўмгача бўлса 5 балл берилади. Аризачи ёки унинг оиласи номида республика бўйича турар жой мавжуд бўлмаса 20 балл берилади. "Labor-migration" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигрантига 10 балл берилади. Олис ва чекка ҳудудларда меҳнат қилаётган мутахассислар ҳамда тиббиёт ходимларига 5 балл берилади. 30 ёшгача бўлган ёшларга 5 балл, оғир ижтимоий аҳволга тушган аёлларга 5 балл, "Тиббий ижтимоий экспертиза" тизимида рўйхатдан ўтган шахсларга ҳам 5 балл берилади. Субсидия миқдори 30 млн сўм этиб белгиланган. Шунингдек, талабгор хоҳишига кўра субсидия ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг 15 фоизини қоплаш ёки фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун ҳам йўналтирилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ипотека кредити 380 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 480 млн сўмгача ажратилади. Агар субсидия дастлабки бадални қоплаш учун танланса, 50 млн сўмгача субсидия олиш мумкин. Ариза топшириш жараёнида OneID тизимидаги шахсий маълумотларни бошқариш панели орқали дастурда иштирок этаётган тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш учун рухсат бериш шарт. Шунингдек, кредит тарихини олишга чеклов ўрнатилмаган бўлиши лозим, акс ҳолда ариза рад этилиши мумкин. ☝️Ҳарбий тузилмалар ходимлари аризани фақат Давлат хизматлари марказларига шахсан мурожаат қилиб топширишлари мумкин. ❌ Субсидия аризадаги маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаса, нотўғри ёки сохта маълумотлар тақдим этилса, илгари субсидиядан фойдаланган шахс қайта мурожаат қилса ёки жорий йил учун ҳудудга ажратилган субсидиялар лимити тугаган бўлса рад этилади. 2026 йил 1 июлдан ипотека субсидияси олган фуқаролар учун мақсадли ипотека омонати расман жорий этилди ва энди улар дастлабки бадал учун ўз маблағини ҳам, давлат томонидан ажратилган субсидияни ҳам махсус омонат ҳисобварағига жойлаштириб, ушбу маблағларга банкнинг бозор ставкасида фоиз ҳисоблатиш имкониятига эга бўлди. Янги тартибга кўра, фуқаро аввал банкда мақсадли ипотека омонати ҳисобварағини очади, сўнгра дастлабки бадал учун ўз маблағини ушбу ҳисобвараққа жойлаштиради. Кейин давлат субсидияси ҳам шу ҳисобвараққа ўтказилади ва маблағлар бир жойда жамланади. Омонатга маблағ келиб тушган кундан кейинги кундан бошлаб банк бозор ставкасида фоиз ҳисоблайди ва бу фоизлар омонат ёпилгунга қадар давом этади. Фуқаро 12 ой ичида биринчи бозордан уй танлаб, ипотека кредити учун банкка ҳужжатларини тақдим этади. Агар банк ипотека кредити ажратишни маъқулласа, омонатдаги маблағ, унга ҳисобланган фоизлар ва ипотека кредити маблағи қурилиш ташкилоти ҳисобварағига ўтказилади. Ипотека кредити расмийлаштирилгач, давлат кредит фоизларининг белгиланган қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни бошлайди. Агар ипотека кредити ажратилмаса ёки белгиланган талаблар бажарилмаса, банк омонатчининг ўз маблағини ҳисобланган фоизлари билан қайтаради. Давлат томонидан ажратилган дастлабки бадал субсидияси эса унга ҳисобланган фоизлари билан бирга Давлат бюджетига қайтарилади. ❌Ипотека кредити фуқаро уй сотиб олишдан воз кечса, кредит тарихи ёки тўловга лаёқати банк талабларига мос келмаса, ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумот аниқланса, танланган уй белгиланган талабларга жавоб бермаса, омонат маблағларидан мақсадсиз фойдаланилса, дастлабки бадал учун етарли маблағ жамғарилмаса ёки омонат муддати ичида ипотека расмийлаштирилмаса рад этилиши мумкин. Оддий мисол сифатида, 600 млн сўмлик квартира сотиб олиш учун 90 млн сўм дастлабки бадал талаб этилса ва фуқаро субсидия олганидан кейин 4 ой ичида уй-жой сотиб олмаган бўлса, у мақсадли ипотека омонатини очиши мумкин. Агар 12 ой давомида ҳар ой 5–6 млн сўмдан жамғариб борса, давлат томонидан ажратилган субсидия ҳам ушбу омонат ҳисобварағига ўтказилади ва банк ҳам субсидия маблағига, ҳам фуқаро жамғарган маблағга бозор ставкасида фоиз ҳисоблайди. Натижада дастлабки бадал учун жамғарилган маблағ кўпайиб, ипотека кредитини расмийлаштириш имконияти янада осонлашади. Янги тартибнинг асосий мақсади ипотека субсидияси маблағларининг бекор ётмаслигини таъминлаш, уларга фоиз ҳисоблаш ва фуқароларга дастлабки бадални шакллантириш учун қўшимча имконият яратишдан иборат. ⏺Дастурда иштирок этаётган тижорат банклари: Agrobank, Aloqabank, Asakabank, Asia Alliance Bank, BRB, Hamkorbank, Ipak Yoʻli banki, Ipoteka bank OTP Group, MKBank, OFB, Trastbank, Turonbank, Xalq banki, Oʻzmilliybank ва OʻzSQB. 👀Аризани my.gov.uz портали орқали топшириш мумкин. Шунингдек, ариза топширишдан аввал OneID орқали банкларга кредит тарихини текшириш учун рухсат беришни унутманг.

  • 26 июл.4 55420

    ‼️‼️‼️‼️‼️ "Куҳсор" маҳалласида аҳоли билан очиқ мулоқот Китоб тумани ҳокими Рустам Гафуров бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманнинг энг олис ҳудудларидан бири — «Куҳсор» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказди. Туман марказидан қарийб 80 километр узоқликда жойлашган маҳаллада фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Маҳаллалар ҳаёти билан яқиндан танишиш, аҳоли дардини эшитиш ва муаммоларга жойида ечим топиш — инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу тамойилнинг амалий ифодасидир. 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ❤https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy

  • 25 июл.4 39016

    видео или голосовое, без подписи

  • 25 июл.4 35016

    видео или голосовое, без подписи

  • 25 июл.3 93615

    видео или голосовое, без подписи

  • 25 июл.3 54915

    видео или голосовое, без подписи

  • 25 июл.3 42613

    видео или голосовое, без подписи

  • 25 июл.3 319114

    #кун_фотоси📸 Табиатнинг яна бир мўжизаси Шут қишлоғида айни вақтда мевалар ғарқ пишган. Хусусан, бу ерда ўрик, олма ва олча меваларини кўплаб учратиш мумкин. Бунга асосий сабаб ҳудуднинг тоғёнбағрида жойлашганлиги ва салқин иқлим шароити билан изоҳлаш мумкин. 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ❤https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy

  • 24 июл.34721из qashmatbuot

    #BizningPrezident #Mirziyoyev 🇺🇿 Қашқадарёлик шоира томонидан Президентимизга бағишланган шеър Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев таваллуд айёми муносабати билан Қашқадарё вилояти, Китоб туманида истиқомат қилувчи шоира Марҳабо Каримова томонидан ёзилган шеър. Омон бўлсин Юртбошимиз Қутлуғ қадам деб сайланган, Қалбимизга тез жойланган, Меҳри элга жипс бойланган, Халқим дейди Йўлбошимиз, Омон бўлсин Юртбошимиз! Айта олар халқи дардин, Меҳри қиммат олтин зардин, Кўрдик яна одил мардин, Халқим дейди Йўлбошимиз, Омон бўлсин Юртбошимиз! Унутмайин ҳеч соҳани, Кўринг водий ҳар воҳани, Дунё берди зўр баҳони, Халқим дейди Йўлбошимиз, Омон бўлсин Юртбошимиз! Байроғимиз маҳкам тутган, Мадҳиямиз қалбда битган, Темурбекдан мардлик ўтган, Халқим дейди Йўлбошимиз, Омон бўлсин Юртбошимиз! Доим содиқ ҳар аҳдига, Кўз тегмасин ҳеч шаҳдига, Омон бўлсин эл бахтига, Халқим дейди Йўлбошимиз, Омон бўлсин Юртбошимиз! ✍️ Марҳабо Каримова Қашқадарё вилояти, Китоб тумани.

  • 24 июл.3342из kitab_district

    Tavallud ayyomingiz muborak bo’lsin, Hurmatli Prezident! Facebook|Instagram|X

  • Kitob tumanida sayyor qabul o‘tkaziladi. Aholining Kadastr sohasidagi murojaatlarini ko‘rib chiqish maqsadida Davlat kadastrlari palatasi Qashqadaryo viloyati boshqarmasi tomonidan Kitob tumanida sayyor qabul o‘tkaziladi. Kadastr hujjatini tayyorlash, ko'chmas mulkka oid huquqlarni davlat ro'yxatidan o'tkazish bo‘yicha va kadastr bilan bog‘liq boshqa muammolaringiz bo‘lsa, joriy yilning 24-iyul kuni soat 11-30 dan boshlab sayyor qabulda ishtirok etishingiz mumkin. Manzil: Kitob tumani, Ulug‘bek MFY Murojaat uchun telefon: 75-227-51-13, 75-227-51-14 Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

Matbuot kotibi | Okilov Kakhramon — tgindex