tgindex
E

Energy.uz | Navbat islohotga

Статистика
@qahrabouzузбекский

Özbekiston va dunyo energetikasiga taaluqli ma'lumotlar va xabarlar.

Последний пост
21 мая
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
23
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
421
−1 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
715
23 постов
Вовлечённость
169,8%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 23
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Amerika Xitoy uchrashuvi bilan nima ishlaring bor, gaz svet limit haqida gapirmaysanmi deydi bir odam;) @qahrabouz

  • Фонд УзНИФ провел крупнейшее IPO в истории Узбекистана Выход Национального инвестиционного фонда Узбекистана (УзНИФ) на London Stock Exchange стал беспрецедентным событием, зафиксировавшим рекордный интерес мирового капитала к реформам в республике. Спрос инвесторов превысил предложение более чем в четыре раза, превратив этот листинг в крупнейшее IPO в истории страны и наглядный символ перехода от некогда закрытой системы к открытой, конкурентоспособной и интегрированной экономике. 18 мая в Лондоне состоялась торжественная церемония запуска торгов акциями и глобальными депозитарными расписками (GDR) фонда УзНИФ. В мероприятии приняла участие руководитель Администрации президента Саида Мирзиёева. Она подчеркнула, что это событие отражает глубокую трансформацию экономического мышления страны. По ее словам, если девять лет назад Узбекистан оставался закрытым, то сегодня республика строит открытую экономику. Данное IPO — это прежде всего формирование доверия к институтам нового поколения. В планах страны также значится расширение частного сектора и создание Ташкентского международного финансового центра. Доверительным управляющим фонда выступил мировой инвестиционный гигант Franklin Templeton. Глава корпорации Дженни Джонсон назвала размещение исторической вехой, подтверждающей веру инвесторов в стабильность курса реформ. Книга заявок была переподписана более чем в четыре раза: совокупный спрос превысил 2,8 млрд долларов. В рамках IPO Министерство экономики и финансов предложило 31% капитала фонда, привлекши около 603,6 млн долларов. С учетом опциона дополнительного размещения сумма может вырасти до 692 млн долларов (35% акций), а рыночная капитализация составила 1,95 млрд долларов. Параллельно торги стартовали и на Ташкентской фондовой бирже, что позволило гражданам напрямую инвестировать в госактивы. Это размещение многократно превзошло предыдущие крупные IPO в стране (UzAuto Motors и «Узбектелеком»). Портфель УзНИФ, чистая стоимость активов которого на конец 2025 года составляла 2,44 млрд долларов, объединяет миноритарные доли в 13 крупнейших госкомпаниях, включая Uzbekistan Airways, «Узпромстройбанк» и «Узбекинвест». Фонд выступает механизмом подготовки госсектора к рынку. Согласно утвержденной стратегии, до конца 2028 года запланированы индивидуальные IPO шести ключевых предприятий из портфеля фонда: «Uzbekistan Airways» «Национальные электрические сети» «Узбектелеком» «Узбекгидроэнерго» «Региональные электрические сети» «Худудгазтаъминот» @qahrabouz

  • Чапда - номзоднинг ишга қабул қилишдан олдин объективка ёки резюмедаги кўриниши . Ўнгдагиси - эса ходимни ишга қабул қилингандан кейинги ҳақиқий ҳолат😂. @qahrabouz

  • @@qahrabouz

  • "Ўртача 800 сўм экан. Арзон-ку"-, дейди собик энергетика вазирлиги мулозими @qahrabouz

  • 15 мая1 0372

    #тезкор #расман ⚡️ Электр плитали кўп қаватли уй ва ётоқхоналарда яшовчилар учун: 1 июндан: ▪️200 кВт/соатгача — 325 сўм ▪️201–500 кВт/соат — 450 сўм ▪️501–1000 кВт/соат — 550 сўмдан ҳисобланади. Қолган маиший истеъмолчилар учун: ▪️200 кВт/соатгача — 650 сўм; ▪️201–500 кВт/соат — 900 сўм; ▪️501–1000 кВт/соат — 1100 сўм 👉 @qahrabouz

  • #тезкор #расман 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади. Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026-й) билан 2026-йил 1июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди. Қарорга мувофиқ, I ва II гуруҳ истеъмолчилари учун электр энергиясининг 1 кВт соати 1 минг 100 сўм этиб белгиланди. IV гуруҳ истеъмолчилари учун ҳам электр энергиясининг 1 кВт соати 1 минг 100 сўмни ташкил этади. III гуруҳ, шу жумладан аҳоли учун табақалаштирилган тарифлар сақлаб қолинди. Хусусан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшовчи аҳоли учун: ➖ ойига 200 кВт соатгача — 325 сўм; ➖ 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача — 450 сўм; ➖ 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача — 550 сўм этиб белгиланди. Қолган маиший истеъмолчилар учун эса: ➖ ойига 200 кВт соатгача — 650 сўм; ➖ 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача — 900 сўм; ➖ 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача — 1 минг 100 сўм бўлади. Юқори ҳажмдаги истеъмол учун оширилган коеффициентли тарифлар сақланиб қолади. Табиий газ бўйича барча истеъмолчилар учун (алоҳида тоифалардан ташқари) 1 куб метр газ нархи 2 минг сўм этиб белгиланди. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун тариф 1 куб метр учун 2 минг 750 сўмни ташкил этади. Аҳоли учун табиий газ тарифлари ҳам табақалаштирилган тартибда сақланиб, иситиш мавсумида ойига 500 куб метргача, бошқа мавсумларда эса 100 куб метргача истеъмол учун 1 куб метр газ 1 минг 100 сўмдан ҳисобланади. 👉 @qahrabouz

  • 14 мая5 044222

    Бехзот Рахматуллаевич Нарматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. @qahrabouz

  • Кизик савол... @qahrabouz

  • Чернобил фожиасини хотирлаб... Кеча Чернобил фожиасини эслаш куни эди. 1986 йил 26 апрель куни Украинадаги Чернобил атом электр станциясида инсоният тарихидаги энг катта техноген ва ядровий фожиалардан бири юз берди. Бу ҳодиса нафақат бир станциядаги авария, балки бутун дунё учун оғир сабоқ бўлди: инсон масъулияти, хавфсизлик маданияти, давлат очиқлиги ва технология устидан назорат қанчалик муҳим эканини кўрсатди. Чернобилда минглаб инсонлар - қутқарувчилар, муҳандислар, ҳарбийлар, врачлар ва оддий ишчилар - ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, янада катта ҳалокатнинг олдини олишга ҳаракат қилдилар. Улар “ликвидаторлар” сифатида тарихда қолдилар. Бу фожиа бизга шуни эслатади: тараққиёт фақат техника билан эмас, балки масъулият, ҳалоллик, илм, интизом ва инсон ҳаётини қадрлаш билан бирга бўлиши керак. Чернобил қурбонлари ва ликвидаторлар хотираси олдида "бош" эгамиз. Уларнинг жасорати ва фидойилиги унутилмайди. @qahrabouz

  • Шунга қарамай, Буков ва унинг рафиқаси Украинани тарк этишни истамайди. Уларнинг уйи, дўстлари ва танишлари Киевда. Буков учун Чернобил ҳалокатининг 40 йиллиги — бу мотам куни. Унинг айтишича, ўз тенгдошлари ва ундан катта авлод вакилларидан жуда кам одам қолган. @qahrabouz

  • Киевлик эркак 37 йил радиация ҳудудида яшаб қолди - икки ўғли эса йиллар ўтиб вафот этди Чернобилдаги атом ҳалокати оқибатлари “ликвидатор” Михайло Буков ва унинг рафиқаси ҳаётида ҳануз сезилиб турибди. Уларнинг икки ўғли ҳам кейинчалик ҳалокат оқибатлари билан боғлиқ деб қаралаётган муаммолар сабаб вафот этган. 1986 йил 26 апрель куни тунги соат учларда, ўша пайтда 28 ёшда бўлган ишчи Михайло Буковнинг эшигини ҳамкасби тақиллатиб: «Миша, станцияда қандайдир ҳодиса юз берди», деб хабар қилади. Бу воқеа унинг оиласи ва икки кичик ўғли билан боғлиқ барча келажак режаларини издан чиқаради. Буковнинг айтишича, ўша пайтда ҳеч ким аниқ нима бўлганини билмаган, телефонлар ҳам ишламаган. Буков ҳозир 68 ёшда. У Киев жанубидаги Теремки туманида яшайди. У 37 йилдан ортиқ вақт давомида Чернобил АЭС атрофидаги радиация билан ифлосланган ёпиқ ҳудудда ишлаб, ҳалокат оқибатларини бартараф этишда қатнашган. У юз минглаб “ликвидатор”лардан бири бўлган. Россияда туғилган электромеханик 1980-йиллар бошида Украинага Запорожье атом электр станцияси қурилиши учун келган эди. Ўша йилларда Припять шаҳридаги замонавий атомчилар шаҳарчасида квартира олиш имкони уни Чернобилга олиб келади. У бу ҳаётни жуда яхши эслайди: ишга велосипедда ўн дақиқа, дарёга эса атиги 300 метр. Аммо бу бахт узоққа чўзилмайди. Авариядан кейинги куни ҳукумат шаҳарчани эвакуация қилади. Буковнинг сўзларига кўра, улар рафиқаси, олти ойлик чақалоғи ва бир чемодан билан уй олдида икки соат туришган. Уларга эвакуация фақат икки кун давом этади, деб айтишган, аммо улар уйига ва мол-мулкига бошқа қайтмаган. Кейинроқ улар Киевда Чернобилдан кўчирилганлар сифатида уч хонали квартира олишган. Шундан сўнг Буков яна ишига қайтиб, Чернобилга қатнай бошлайди. Улар аварияга учраган тўртинчи реактор устига вақтинчалик саркофаг қуриш учун бетон иншоотлар барпо этишган. Кейинроқ Буков радио-техника бўйича дипломи борлиги сабабли махсус робототехника бўлимига ўтган. У ерда у Ленинграддан келган мутахассислар билан бирга дистанцион бошқариладиган бульдозер ва роботларни таъмирлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда реактор атрофидаги радиоактив қолдиқларни тозалаш ишларида қатнашган. Уларнинг вазифаси орасида ифлосланган металл конструкциялар ва графит қисмларини чиқариш ҳам бўлган. Чернобил ҳалокати оқибатларини бартараф этишда ўша вақтда собиқ Совет Иттифоқининг турли ҳудудларидан тахминан 800 мингга яқин ликвидатор иштирок этган. Буков эски ҳамкасбларининг суратини кўрсатар экан, уларнинг катта қисми аллақачон вафот этганини айтади. Буков 2023 йил июнь ойида, уруш бошланганидан бир йилдан кўпроқ вақт ўтгач, пенсияга чиққан. У ва рафиқаси Татьяна Чернобил жабрланувчилари сифатида ҳар икки йилда чуқур тиббий кўрикдан ўтишар экан. Буков варикоз ва умуртқа диск муаммосидан азият чекади, рафиқасида эса ҳалокатдан бери қалқонсимон без билан боғлиқ касаллик бор ва у доимий дори ичади. Энг оғир зарба эса улар икки ўғлини кетма-кет йўқотганида бўлган. Эвакуация пайтида қўлларида бўлган чақалоқ ўғли 19 ёшида тўсатдан юрак тўхташи сабаб вафот этган. 1979 йилда туғилган катта ўғли эса 38 ёшида оламдан ўтган. Ҳозир эр-хотин пенсия билан кун кечиради. Мақолага кўра, Чернобил учун қўшимча тўловлар билан бирга улар ойига тахминан 350 евро атрофида маблағ билан яшашади. Буков пенсиясини бироз тўлдириш мақсадида «Чернобил роботлари» номли китоб ҳам ёзган. Бироқ пандемия ва Россиянинг Украинага қарши уруши туфайли Чернобилга сайёҳлар деярли келмай қўйган, шу сабаб китоб харидорлари ҳам камайган. Ҳозирда улар учун фақат Чернобил эмас, балки уруш оқибатлари ҳам оғир кечмоқда. Россиянинг энергия инфратузилмасига ҳужумлари сабаб қаттиқ қишда квартирада иссиқлик ишдан чиққан ва хона ҳарорати ўн даражадан ҳам пастга тушган. Ҳаво тревогалари пайтида улар ваннахонада ёки йўлакда паноҳ топишади. 16-қаватдан пастга тушиб қочиш эса, айниқса лифт ишламай қолиши мумкинлиги сабаб, анча қийин.

  • https://youtu.be/nQsJr3EMpyg?si=yJ8r0UKF3GCp9HOM @qahrabouz

  • 7 апр.1 106213

    Ўзбекистонда “UzAuto Motors”, “Навоийазот” ва иссиқлик электр станциялари хусусийлаштиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда кеча, 6 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимотида сўз боради. Қайд этилишича, бугунги кунда иқтисодиётда давлат улуши 42 фоизни, давлат иштирокидаги корхоналарнинг сони эса 1 минг 685 тани ташкил этмоқда. Хусусан, ўтган йили қарийб 30 триллион сўмлик давлат активлари хусусийлаштирилиб, бюджетга 10 триллион сўмдан ортиқ тушум таъминланган. Ер участкаларини сотиш ҳажми ҳам изчил ошиб, 6 триллион сўмлик натижага эришилган. Хусусийлаштиришдан манфаатдорлик тизими жорий этилиб, вилоятларда 2,6 триллион сўм, маҳаллаларда эса 7 миллиард сўм маблағ қолган. Давлат корхоналари эса бюджетга 49 триллион сўм дивиденд тўлади. Умуман, сўнгги беш йилда хусусийлаштириш ҳисобидан давлат корхоналари сони 60 фоизга камайган. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда соҳада ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ҳам борлиги кўрсатиб ўтилган. Энг аввало, хусусийлаштириш жараёнларида иш ўринларини сақлаб қолиш, янги мулкдорлар томонидан замонавий технологиялар жорий этилиши ва ишлаб чиқариш самарадорлиги оширилиши бўйича талабларни кучайтириш зарурлиги таъкидланган. Ўтган йили самарасиз ишлаётган давлат корхоналарининг сони 362 тага етгани бу борадаги ишларни янада жадаллаштиришни талаб қилади. @qahrabouz

  • Дунёда газ инқирози: иситиш қимматлашяпти - чиқиш йўли қандай? Аччиқ ҳақиқат: яқин йилларда нефть ва газ нархлари жиддий ошиши кутилмоқда. Масалан, Эрон инқирози туфайли бир неча кун ичида нефть ва газ нархлари деярли икки бараварга чиққан ҳолатлар бўлди. Яна бир муҳим омил - газ тармоқ тўловлари. Улар ҳозирги тахминан 410 $ дан 4500 $ гача кўтарилиши мумкин. Бу эса уй эгалари учун катта молиявий босим дегани. Муаммо шундаки, кўпчилик бундан бехабар ҳолда “харажат тузоғи”га тушиб қоляпти. Мутахассислар ҳам огоҳлантиради: 👉 “газ, нефть нархларининг ўсиши жуда хавфли тенденция.” @qahrabouz

  • Иситиш харажатлари муаммоси ҳал бўлдими? Энди иссиқлик насоси эски уйлар учун ҳам ишлайди Кўп уй эгалари шундай ўйлайди: “Иссиқлик насоси фақат янги қурилган уйлар учун мос.” Лекин эҳтиёт бўлинг - бу қараш энди эскирган. Технологиялар анча ривожланди, давлат томонидан бериладиган субсидиялар (қўллаб-қувватлаш) ҳам ҳозир анча яхшироқ. Ҳозирда ҳатто эски уйларда ҳам иссиқлик насоси ёрдамида иситиш харажатларини 45% гача камайтириш мумкин. @qahraboz

  • қўшнилардан махорат дарси @qahrabouz

  • Совға қилинган Газли омбори сотилиши эмас, миллийлаштирилилиши керак Ўтган ҳафтада ғаройиб сиздирги хабарлар тарқатилди. Ёзилишича, Ўзбекистон ҳукумати иш ҳақи қарздорлиги, бюджет ва банклар олдидаги мажбуриятларни қоплаш учун Enter Engineering, Eriell ва Saneg активларини сотади. Буям ҳаммасимас. Қарзларни ёпиш учун ўзбек халқига тегишли «Газли» газ омбори оператори — Gazli Gas Storage қўшма корхонасидаги улуш ҳам сотилиши мумкин. Маълумот учун, 6 млрд.кубгача газ жамлаб қайта тақсимлаш мумкин бўлган Газли омбори бу Ўзбекистон газ конлари, импорти, экспорти, магистрал тармоқлари учун юрак-қон томирдек. Унинг назорати мамлакатимиз энергетик хавфсизлиги калити ҳам. Қарангки энди шилта схемалар ва шиширилган лойиҳалар пуфаги ёрилгач, Кипрликми, Швейцариялик ё Гонконглик “инвестор”нинг қарзлари халқимизга тегишли Газли омборини сотиб, ёпилармиш. Кечирасизлар. Қарздор “инвестор” қарзини ана Кипр, Швейцария ва Гонконгга ҳайдалган пуллардан ёпиши керак эмасми? Тўғридан-тўғри хориждаги ҳисобларга пул ҳайдашга рухсат берганлар, қайтаришниям уддасидан чиқиши керак. Ўзи бу “инвесторга” совға қилинган барчп активлар - заводлар, конлар, омборлар, улушлар - ҳаммаси ўзбек халқига қайтарилиши, яъни миллийлаштирилиши лозим. Қизиғи, 7-8 йил ичида эгалланган ёғли активларнинг аксари Ўзбекнефтегаз ёки Ўзтрансгазга тегишли бўлган, яширин қарорлар ва шотир-протоколлар билан эгалланган. Шу билан сунъий чўктирилган ва аёвсиз таланган Ўзбекнефтегаз ва Ўзтрансгаз оёққа турар? Ишончим комил, кредиторлар ҳам, халқаро институтлар ҳам бу ҳаракатларни олқишлашган бўлишарди. Афсуски, маълум чоралар пишиб, газак олиб кетгачгина кўрила бошланди. 7-8 йил аввал бу бузуқ моделнинг маъно-мазмуни ва охирида қандай тугаши энергетикада ва тақсимотда ҳаммага маълум эди. Лекин бошидаёқ тўхтатиш, тўғри позицияни тепага етказиш ўрнига шерик-мазахўрак бўлишни маъқул кўрилди. 3 йил аввалги энергокулфатдан кейин хулосалар қилиниши, ҳеч қурса Бойсундаги фожеадан кейин кўзлар очилиши керак эди. Ҳечдан кўра, кеч. Ўтники ўтга, сувники сувга. Халқники халққа! Bakirov @qahrabouz

  • Ишга мархамат @qahrabouz

  • Тайинловлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди ➖ Суҳроб Ҳамроев Ахмаджанович “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг молия, трансформация ва хусусийлаштириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У турли йилларда вазирлик ва республика даражасидаги давлат идоралари, эксперт агентликлари ҳамда нефть-газ ва энергетика соҳаларида масъул лавозимларда фаолият юритган. ➖ Аброржон Худойберганов Акбарович “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У меҳнат фаолиятини қурилма кузатувчиси лавозимидан бошлаб, босқичма-босқич масъул ва раҳбарликгача самарали фаолият олиб борган. 👉@qahrabouz