𝐐𝐔𝐑’𝐎𝐍
Статистика- Последний пост
- 14 мар.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 15 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
99. Эй Пайғамбар, яҳудий ва насронийларга айтинг: “Нега сизлар мен келтирган диннинг ҳақлигини билган ҳолда, Исломга киришни истаган кишиларни ундан тўсиб, уларни ҳақдан тойилишларини ва йўлдан озишларини истайсиз?! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмас, У сизларни бу қилмишларингизга яраша жазолайди”. 100. Эй Аллоҳ ва Расулига иймон келтириб, Унинг шариатига амал қилган кишилар, агар Таврот ва Инжил берилган яҳуд ва насородан бир тоифасига итоат қилсангиз, улар сизларни иймон келтирганингиздан сўнг ҳақни инкор қилиб, кофирликка қайтиб кетишингиз учун йўлдан адаштиришади ва динингиз тўғрисида шубҳага солишади. Шундай экан, динингиз борасида уларга ишонманг, уларнинг фикр ва маслаҳатларини қабул қилманг! Тафсири муяссар Оли Имрон, 88-100 https://t.me/quron_islomiy_odob
88. Улар дўзахда абадий қоладилар, нафас ростлаб олишлари учун азоб улардан бир оз бўлса-да енгиллатилмайди, келтирган узру баҳоналарига қарамай азоб улардан асло кечиктирилмайди. 89. Куфр ва зулмларидан қайтиб, Роббиларига холис тавба қилган ҳамда қилган бузғунчиликларини тавбалари билан тузатган кишилар бундан мустаснодир. Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилади, зотан У бандаларининг гуноҳларини кечирувчи, уларга раҳмли Зотдир. 90. Иймон келтирганларидан сўнг кофир бўлган ва бир умр куфрда яшаган кимсаларнинг ўлим олдида қилган тавбалари асло қабул қилинмайди. Ана ўшалар адашган ва йўлдан озган кимсалардир. 91. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигини инкор қилган, Аллоҳ ва Расулига кофир бўлиб ўлган кимсалардан биронтаси Қиёмат куни ўзини Аллоҳнинг азобидан қутқариб олиш учун ер юзи тўла олтинни тўлов сифатида ҳақиқатдан берса ҳам, асло қабул қилинмайди. Улар учун аламли азоб бордир ва улар учун Аллоҳнинг азобидан қутқариб олувчи бирон ёрдамчи бўлмайди. 92. Эй мўминлар, то ўзингиз суйган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилмагунча асло Жаннатга эришолмайсиз. Озми, кўпми, бирон нарсани инфоқ-эҳсон қилсангиз, уни албатта Аллоҳ билиб турувчидир, У ҳар бир инфоқ қилувчига амалига яраша мукофот бергай. ТЎРТИНЧИ ЖУЗ 93. Таврот нозил қилинишидан илгари ҳар қандай покиза емиш Бани Исроилга – Яъқуб алайҳиссалом авлодига – ҳалол бўлиб, фақат Яъқуб (Исроил) бир касаллик сабабли ўзи учун ҳаром қилган нарсагина бундан мустасно эди. Таврот нозил қилингач, Аллоҳ Бани Исроилга зулм ва тажовузлари сабабли аввал улар учун ҳалол бўлган айрим емишларни ҳаром қилди. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: “Агар сизлар Аллоҳ Яъқуб ўзига ҳаром қилган нарсанинг ҳаромлигини Тавротда нозил қилган, деган даъволарингизда ростгўй бўлсангиз, Тавротни олиб келиб, ўқинглар. Шунда Аллоҳ таоло Таврот нозил қилинишидан илгари Бани Исроилга бирон нарсани ҳаром қилмагани ва фақат Яъқуб ўзига ҳаром қилган нарса бундан мустасно экани ҳақида Қуръонда келган сўзларнинг тўғрилигини биласизлар”. 94. Тавротни ўқиб, ҳақиқат очиқ-равшан бўлганидан кейин ҳам ким энди Аллоҳга нисбатан бўҳтон тўқиса, ана ўшалар Аллоҳ номидан ноҳақ сўз айтувчи золимлардир. 95. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: “Аллоҳ Ўзи жорий қилган шариатида ва хабар берган нарсаларида рост айтди. Агар сизларнинг Иброҳим Халилуллоҳни яхши кўриш ва унинг динида эканингиз ҳақидаги даъволарингиз рост бўлса, Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқали жорий қилган Иброҳим миллатига – динига эргашинглар, зеро, ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган ҳақ йўл шудир. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг тавҳидида ва ибодатида ширк келтирувчилардан бўлмаган”. 96. Ер юзида Аллоҳга ибодат қилиш учун қурилган биринчи уй Маккадаги Байтуллоҳдир. Бу Уй баракотлидир, унда ҳасанотлар бир неча баробарга кўпаяди, унда Аллоҳнинг раҳматлари ёғилади, уни намозлар учун қибла қилишда ҳамда ҳаж ва умра учун қасд қилишда бутун инсоният учун яхшилик ва ҳидоят бордир. 97. Бу Уйда уни Иброҳим бино қилганига ва Аллоҳ уни муаззам ва шарафли қилиб қўйганига далил бўлувчи очиқ-равшан далиллар бўлиб, улардан бири Мақоми Иброҳимдир. Мақоми Иброҳим (Иброҳим алайҳиссалом қадамжоси) у зот ўғли Исмоил билан бирга Байтуллоҳ пойдеворларини кўтариш пайтида оёқларини қўйиб турган тошдир. Ким бу Уйга – Байтуллоҳга кирса, жони омонда бўлиб, ҳеч ким унга ёмонлик етказмайди. Ер юзининг қай бир жойида бўлмасин, қодир бўлган ҳар бир инсонга Аллоҳ таоло ҳаж ибодатини адо этиш учун ушбу Уйга келишини фарз қилди. Ким ҳажнинг фарзлигини инкор қилса, кофир бўлибди. Аллоҳ бу инкор қилувчининг ҳам, ундан бошқаларнинг ҳам ҳажлари-ю бошқа амалларидан беҳожат Зотдир. 98. Эй Пайғамбар, аҳли китоб бўлмиш яҳудий ва насронийларга айтинг: “Нега сизлар ўз китобларингизда мавжуд бўлган, Аллоҳнинг дини фақат Ислом эканига далолат қилувчи далил-ҳужжатларни билиб туриб, инкор қиласиз?! Аллоҳ сизларнинг қилмишларингизга гувоҳдир”. Бунда улар учун таҳдид ва азоб билан огоҳлантириш бордир.
без подписи
Биз Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига тоат билан бўйин эгувчимиз, рубубият, улуҳият ва ибодат Унга хос эканига иқрормиз”. 85. Ким Ислом динидан – Аллоҳга тавҳид билан бўйсуниш ва тоат-ибодат билан бўйин эгиш, Унинг сўнгги пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириш, эргашиш ва зоҳиру ботинда муҳаббат қўйиш билан бўйсунишдан – ўзга бир динни истаса, унинг бу дини Аллоҳ ҳузурида асло қабул этилмас ва у Қиёмат куни охиратдаги насибаларни қўлдан бой берган зиён кўрувчилардан бўлгай. 86. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириб, унинг ҳақ пайғамбар эканига, у келтирган дин ҳақ эканига гувоҳ бўлишганидан сўнг ва бу борада уларга Аллоҳ тарафидан далил-ҳужжатлар келганидан сўнг энди у пайғамбарни инкор қилган қавмни Аллоҳ қандай қилиб иймонга муваффақ этсин?! Аллоҳ золим қавмни – ҳақдан ботилга бурилиб, иймон устига куфрни ихтиёр қилган кимсаларни тўғри йўлга ҳидоят қилмайди. 87. У золимларнинг жазоси шуки, уларга барчанинг – Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва инсонларнинг лаънати бўлгай, улар Аллоҳнинг раҳматидан қувилган кимсалардир. Биз Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига тоат билан бўйин эгувчимиз, рубубият, улуҳият ва ибодат Унга хос эканига иқрормиз” 85. Ким Ислом динидан – Аллоҳга тавҳид билан бўйсуниш ва тоат-ибодат билан бўйин эгиш, Унинг сўнгги пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириш, эргашиш ва зоҳиру ботинда муҳаббат қўйиш билан бўйсунишдан – ўзга бир динни истаса, унинг бу дини Аллоҳ ҳузурида асло қабул этилмас ва у Қиёмат куни охиратдаги насибаларни қўлдан бой берган зиён кўрувчилардан бўлгай. 86. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириб, унинг ҳақ пайғамбар эканига, у келтирган дин ҳақ эканига гувоҳ бўлишганидан сўнг ва бу борада уларга Аллоҳ тарафидан далил-ҳужжатлар келганидан сўнг энди у пайғамбарни инкор қилган қавмни Аллоҳ қандай қилиб иймонга муваффақ этсин?! Аллоҳ золим қавмни – ҳақдан ботилга бурилиб, иймон устига куфрни ихтиёр қилган кимсаларни тўғри йўлга ҳидоят қилмайди. 87. У золимларнинг жазоси шуки, уларга барчанинг – Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва инсонларнинг лаънати бўлгай, улар Аллоҳнинг раҳматидан қувилган кимсалардир. Тафсири муяссар Оли Имрон, 76-87 https://t.me/quron_islomiy_odob
76. Йўқ, иш у ёлғончилар даъво қилаётгандек эмас. Аксинча, омонатни адо этиш, Аллоҳга ва Унинг пайғамбарларига иймон келтириш каби Аллоҳга берган аҳдига вафо қилган, Унинг йўли ва шариатини маҳкам тутган, Аллоҳ азза ва жалладан қўрқиб, Унинг амру фармонларини бажарган ва қайтарган нарсаларидан тийилган киши ҳақиқий тақводордир. Аллоҳ ширк ва гуноҳлардан сақланувчи тақводор зотларни яхши кўради. 77. Аллоҳга берган аҳдларини ва Аллоҳнинг пайғамбарларига туширган китобларидаги тавсияларини арзимас дунё матосига алиштирган кимсалар учун охиратда савобдан ҳеч қандай улуш йўқдир – Қиёмат куни Аллоҳ уларга яхши гапирмайди, раҳмат назари билан боқмайди, уларни куфр ва гуноҳлар кирлигидан покламайди, улар учун аламли азоб бордир. 78. Яҳудийлар ичида бир тоифаси борки, Аллоҳнинг каломини бузиб, ўзгартириб ўқишади ва бошқаларга буни Аллоҳнинг каломи, яъни, Таврот деб уқтирмоқчи бўлишади. Ҳолбуки, унинг Аллоҳ каломига ҳеч қандай алоқаси йўқдир. Улар бу сўзларни Аллоҳ Ўз пайғамбари Мусога ваҳий қилган, дейишади. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг ҳузуридан эмас. Улар арзимас дунёлари йўлида Аллоҳ номидан ёлғон сўзлашади ва ўзларининг ёлғончи эканларини яхши билишади. 79. Одамлар ичидан бирон кишига Аллоҳ Ўзининг китобини тушириб, бандалари ўртасида уни ҳакам қилган ва Ўз пайғамбарлигига танлаган бўлса, кейин у киши одамларга: “Аллоҳни қўйиб, менга ибодат қилинглар”, деб айтиши жоиз эмас. Аксинча, у: “Аллоҳнинг китобини бошқаларга ўргатиб, ўзингиз ҳам уни ўқиб-ўрганиб, ёд олиб, англаб, донишманд, фақиҳ ва олимлар бўлинглар”, деб айтмоғи тўғри ишдир. 80. Улардан биронтаси сизларни Аллоҳни қўйиб, фаришта ва пайғамбарларни илоҳ қилиб олишга ва ўшаларга сиғинишга буюриши жоиз эмас. Эй одамлар, пайғамбар сизларни Аллоҳнинг амрига бўйсунганингиздан кейин энди Унга кофир бўлишга буюриши ақлга тўғри келадими?! 81. Эсланг эй Пайғамбар, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча пайғамбарлардан қуйидагича қатъий аҳд-паймон олган эди: “Агар Мен сизларга китоб ва ҳикмат берсам, кейин сизларга Менинг ҳузуримдан ўзингиздаги нарсани тасдиқловчи бир пайғамбар келса, албатта унга иймон келтирасиз ва ёрдам берасиз. Сизлар шунга иқрормисиз, буни эътироф этдингизми ва шу нарса устида Менга қатъий аҳду паймон берасизми?” Улар: “Ҳа, биз бунга иқрор бўлдик”, дедилар. “Ундай бўлса, бир-бирингизга гувоҳ бўлинг, умматларингиз устида ҳам сизлар гувоҳ бўлинг, Мен ҳам сизлар билан бирга ўзингиз ва умматларингиз устида гувоҳларданман”, деди. Бу оятдан Аллоҳ таоло ҳар бир пайғамбардан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтиришга аҳду паймон олгани, шунингдек, барча пайғамбарларнинг умматларидан ҳам шунга аҳду паймон олгани маълум бўлмоқда.82. Ким энди шу баёндан ва Аллоҳ пайғамбарларидан олган бу аҳду паймондан кейин Ислом даъватидан юз ўгирса, ана ўшалар Аллоҳнинг динидан ва Роббиларининг тоатидан чиқувчи кимсалардир. 83. Аҳли китобдан бўлган у фосиқ кимсалар Аллоҳнинг динидан – Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан юборган Исломдан – бошқа динни истайдиларми?! Ҳолбуки, осмонлару ердаги барча жонзотлар – мўминлар каби – ихтиёрий равишда ва – кофирлар каби – бошларига оғир кун келиб, энди бундай қилишлари фойда бермайдиган вақтда беихтиёр Аллоҳга бўйин эгиб, таслим бўлиб турибди-ку! Шунингдек, бошқа барча мавжудот ҳам Унга бўйсуниб турибди. Қиёмат куни ҳамма Унинг ҳузурига қайтарилади ва У ҳаммага ўз қилмишига яраша жазою мукофот беради. Бу Аллоҳ таолодан бандаларига бўлган огоҳлантиришки, ҳеч бир кимса охиратда Унинг ҳузурига Исломдан бошқа динда қайтмасин. 84. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: “Биз Аллоҳга иймон келтириб, итоат қилдик, биз учун Ундан ўзга Робб ва Ундан ўзга маъбуд йўқдир. Биз Аллоҳ бизга нозил қилган ваҳийга, шунингдек, Иброҳим Халилуллоҳга, унинг ўғиллари Исмоил ва Исҳоққа, набираси Яъқуб ибн Исҳоққа нозил қилган нарсага, яна У асботга – Яъқуб авлоди бўлмиш Бани Исроилнинг ўн икки қабиласидан чиққан пайғамбарларга – нозил қилган нарсага, Мусо ва Исога берилган Таврот ва Инжилга, шунингдек, Аллоҳ ўз пайғамбарларига нозил қилган барча нарсага иймон келтирдик. Биз у пайғамбарларнинг барчасига иймон келтирамиз ва ораларидан биронтасини ажратмаймиз.
без подписи
66. Эй сизлар (яҳудий ва насронийлар), Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўз динларингиз орқали билган ва китобларингизда ўзингиз тўғри деб эътиқод қилган нарсалар ҳақида талашиб-тортишдингиз. Энди нега у ҳақда билим ва маълумотингиз бўлмаган нарсада – Иброҳим алайҳиссалом ҳақида тортишасиз?! Аллоҳ барча махфий ишларни-да билади, сизлар билмайсиз! 67. Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган. Яҳудийлик ҳам, насронийлик ҳам Иброҳимдан кейин вужудга келган. Аксинча, у Аллоҳга итоат этувчи, Унинг амру фармонларига эргашувчи, Роббига тўлиқ бўйсунувчи бўлган; мушриклардан бўлмаган. 68. Одамларнинг Иброҳимга энг ҳақли ва энг яқин бўлганлари унга иймон келтирган, унинг пайғамбарлигини тасдиқ этиб, динига эргашган кишилар ҳамда бу пайғамбар – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам – ва унга иймон келтирган кишилардир. Аллоҳ Ўзига иймон келтирган ва шариатига эргашган кишиларга ёрдам берувчидир. 69. Эй мусулмонлар, яҳудий ва насронийлардан бир тоифаси сизларни Исломдан оздиришни (ҳақ динингиздан залолатга буриб юборишни) истайди. Бироқ улар фақат ўзларини ва ўзларига эргашган кимсаларнигина адаштиришади (ўзлари тўқиган ёлғонга ўзлари ишониб, Исломдан маҳрум бўлишади). Лекин буни ўзлари билишмайди ва сезишмайди. 70. Эй Таврот ва Инжил аҳли, сизлар нима учун Аллоҳ пайғамбарларига нозил қилган китобларингиздаги оятларни инкор этасиз – уларда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кутилаётган пайғамбарлиги ва унинг дини ҳақлиги ҳақида битилган эди-ку?! Сизлар бунга гувоҳ бўла туриб, инкор қилмоқдасиз! 71. Эй Таврот ва Инжил аҳли, нима учун ўз китобларингизда бўлган ҳақни ўзингиз уйдирган ва ўз қўлларингиз билан битган ботилга аралаштирасиз ва ҳар икки китобда мавжуд бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг белгилари ва у олиб келган диннинг ҳақлиги тўғрисидаги сўзларни била туриб яширасиз?! 72. Аҳли китоб бўлган яҳудийлардан бир тоифаси: “Мўминларга нозил қилинган нарсани куннинг аввалида тасдиқ этиб, куннинг охирига бориб инкор қилинглар. Шоядки шунда улар динлари ҳақида шак-шубҳа қилиб, ундан қайтиб кетишса”, дейишди 73. Улар яна: “Сизлар фақат ўз динингизга эргашган ва яҳудий бўлган кимсаларни тасдиқ этинглар (уларга иймон келтиринглар)”, дейишди. Эй Пайғамбар, уларга: “Албатта, ҳидоят ва тавфиқ Аллоҳнинг ҳидоятидир ва ҳақ динга муваффақ этишидир”, деб айтинг. Улар бир-бирларига: “Ўзингизда бўлган маълумотларни мусулмонларга ошкор қилиб қўйманглар. Акс ҳолда, улар сизлардан ўрганиб олиб, уни билишда сизларга тенглашиб олишади ва оқибатда сизлардан афзал бўлиб қолишади. Ёки Роббингиз ҳузурида ўша маълумотларни сизларга қарши ҳужжат қилиб, устингиздан ғолиб келишади”, дейишди. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: “Фазлу марҳамат ва бошқа барча ишлар Аллоҳнинг қўлида ва Унинг тасарруфи остида, уларни Ўзига ва пайғамбарига иймон келтирган бандалари орасидан истаган кишисига ато этади. Аллоҳ кенг фазлу карам эгаси ва барча нарсани билувчи Зотдир, илми ва фазлу марҳамати Унинг неъмати ва фазлига лойиқ бўлган барча махлуқотларини қамраб олади”. 74. Шубҳасиз, Аллоҳ бандалари орасидан Ўзи истаган кишисини ўз раҳматига – пайғамбарлик ва энг мукаммал шариатга йўлланиш шарафига – танлаб олади. Аллоҳ буюк фазлу карам Соҳибидир. 75. Аҳли китоб бўлган яҳудийлар ичида жуда кўп пул-молни омонат қўйсангиз ҳам уни ҳеч бир хиёнатсиз адо этадиган кишилар бор. Яна уларнинг ичида биргина динорни омонат қўйиб, кейин токи ортидан талаб қилиб, кўп ҳаракат қилмагунингизча адо этмайдиган (қайтармайдиган) кимсалар ҳам бор. Бунинг сабаби эса уларнинг арабларга тегишли молларни ноҳақ равишда ўзларига ҳалол сановчи ва “уларнинг молларини есак, бизга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди, чунки Аллоҳ уни бизга ҳалол қилган”, деб ушлаб олган бузуқ ақидаларидир. Улар айтаётган бу гап Аллоҳга нисбатан бўҳтон бўлиб, улар ўзларининг ёлғончи эканларини жуда яхши била туриб бу сўзларни айтадилар. Тафсири муяссар Оли Имрон, 66-75 https://t.me/quron_islomiy_odob
без подписи
56. Энди Исо Масиҳни инкор қилган яҳудийлар ёки унинг шаънида ғулувга кетган насронийларга келсак, Мен уларни бу дунёда қатл қилиш, мол-мулкларидан мосуво этиш ва ҳукмронликларини кетказиш, охиратда эса дўзах азоби билан қаттиқ азоблайман. Уларга ёрдам берувчи ва Аллоҳнинг азобини улардан даф қилувчи бирон ёрдамчи бўлмас. 57. Аммо Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган кишиларга Аллоҳ таоло амалларининг ажру савобини тўла-тўкис қилиб бергай. Аллоҳ ширк ва куфр билан ўз жонларига зулм қилувчиларни ёқтирмас. 58. Биз сизга Исо ҳақида ҳикоя қилаётган ушбу қисса сизнинг чин пайғамбар эканингизга, шунингдек, ҳақ билан ботил ўртасини ажратиб берувчи ва унда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ бўлган Қуръони ҳакимнинг ҳақ-ростлигига очиқ-ойдин далиллардандир. 59. Аллоҳ Исони отасиз яратишининг мисоли худди Одамни отасиз ва онасиз яратганига ўхшайди: уни тупроқдан яратиб, кейин: “Бўл!” – деб амр этганида у тирик инсон бўлди. Отасиз вужудга келгани учун Исони илоҳ деб даъво қилиш ноҳақ даъводир. Зеро, Одам алайҳиссалом отасиз ва онасиз вужудга келган, унинг Аллоҳнинг бандаларидан бир банда эканига барча иттифоқ қилган. 60. Эй Пайғамбар, Исо тўғрисида ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган ҳақиқат – сизга Роббингиз тарафидан келган мана шу сўзлардир. Шундай экан, сиз ўз ишонч-эътиқодингизда ва ўзингиз тутган йўлда – ҳар хил тўқима гапларга эътибор бермай – бардавом бўлинг, шак-шубҳа қилувчилардан бўлманг! Бу оятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни саботга чорлаш ва кўнгилларини хотиржам қилиш бор. 61. Эй Пайғамбар, сизга Исо ибн Марям тўғрисида аниқ илм-маълумот келганидан сўнг кимда-ким Исо Масиҳ ҳақида сиз билан тортишса, уларга айтинг: “Келинглар, болаларимиз ва болаларингизни, аёлларимиз ва аёлларингизни, ўзимизни ва ўзингизни жамлайлик. Сўнгра Аллоҳга дуо қилиб, ёлғон сўзловчи ва ўз ноҳақлигида қайсарлик билан туриб олувчи кимсалар устига Ўз уқубати ва лаънатини туширишини сўраб, ёлворайлик”. 62. Эй Пайғамбар, Исо ҳақида Мен сизга ваҳий қилган мана шу сўз шак-шубҳасиз ҳақ хабардир. Ягона Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ ҳақ илоҳ йўқдир. Аллоҳ мулкида қудратли, тадбир ва ишларида ҳикмат соҳиби бўлган Зотдир. 63. Агар улар сизни тасдиқ этиш ва сизга эргашишдан юз ўгиришса, билингки, улар бузғунчилардир. Аллоҳ уларни яхши билувчидир ва албатта уларни қилмишларига яраша жазолайди. 64. Эй Пайғамбар, яҳудий ва насроний аҳли китобларга айтинг: “Адолат ва ҳақ бўлган бир сўзга келинглар, барчамиз уни маҳкам тутайлик. Яъни, ибодатни ёлғиз Аллоҳга қилайлик, Унга на бут-санам, на хоч, на тоғут ва на бошқа бирон нарсани шерик қилайлик. Аллоҳни қўйиб, бир-биримизни худо қилиб олмайлик”. Эй мўминлар, агар улар ушбу пок даъватдан юз ўгиришса, сизлар уларга айтинг: “Сизлар бизнинг мусулмон эканимизга – Роббимизга ибодат ва ихлос ила бўйсунувчи эканимизга гувоҳ бўлинглар”. Барчага баробар бўлган ҳақ сўзга даъват яҳудий ва насронийларга қанчалик тааллуқли бўлса, уларга ўхшаш бошқа тоифаларга – Исломдан ўзга исталган динга эътиқод қиладиган барча инсонларга ҳам шунчалик тааллуқлидир. 65. Эй самовий китоб эгаси бўлган яҳудий ва насронийлар, сизлар қандай қилиб Иброҳим алайҳиссалом тўғрисида, “У бизнинг миллатимиз ва динимизда бўлган”, деб тортишмоқдасиз? Ҳолбуки, Таврот ҳам, Инжил ҳам ундан кейин нозил бўлган-ку?! Ахир ақл юритсангиз ва “Иброҳим яҳудий бўлган” ёки “Иброҳим насроний бўлган” деб айтаётган сўзларингиз хато эканини англасангиз бўлмайдими?! Яхши биласизки, яҳудийлик ҳам, насронийлик ҳам унинг вафотидан анча кейин вужудга келган! Тафсири муяссар Оли Имрон, 56-65 https://t.me/quron_islomiy_odob
без подписи
54. Бани Исроил ичидан кофир бўлганлар Исо алайҳиссаломга макр қилдилар, яъни, уни ғафлатда қолдириб ўлдириб келишни бир кишига топширдилар. Шунда Аллоҳ таоло уларни Исога йўллаб қўйган кишини Исо шаклига киритиб қўйди ва улар ўша одамни ушлаб, Исо деган гумонда уни ўлдириб, салибга (хочга) михладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ макр қилувчиларнинг энг кучлисидир. Бу оятда Аллоҳ таоло Ўзининг улуғлиги ва буюклигига лойиқ тарзда макр қилиш сифатига эгалигининг исботи бор. Чунки У маккорларнинг макрига қарши ҳақ билан макр қилди, уларнинг макридан ожиз қолмади.. 55. Аллоҳ Исога қуйидаги сўзларни айтганда уларга макр қилган эди: “Мен сени вужудингга бирон ёмонлик етмаган ҳолда (ердан) қабз этаман ва жону танинг билан Ўз ҳузуримга кўтараман. Сенга эргашган, яъни, сенинг динингда бўлган, сен Аллоҳ ҳузуридан келтирган динни ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида берган башоратни тасдиқ этган, у зот пайғамбар қилинган пайтда унга иймон келтирган ва шариатини лозим тутган кишиларни то Қиёматгача сенинг нубувватингни инкор қилган кимсалардан олий қиламан. Кейин ҳисоб куни барчангиз Менинг ҳузуримга қайтасиз ва Исо ҳақида қилган ихтилофларингиз борасида Мен Ўзим сизларнинг орангизда ажрим қиламан”. Тафсири муяссар Оли Имрон, 42-55 https://t.me/quron_islomiy_odob
ء: 42. Эсланг, эй Пайғамбар, ўшанда фаришталар Марямга дедилар: “Эй Марям, Аллоҳ таоло сени Ўз тоати учун танлади, сени разил ахлоқлардан пок сақлади ва замонангдаги бутун олам аёлларидан афзал қилди. 43. Эй Марям, мудом Роббингга тоат-ибодатда бўл, хокисорлик ва тавозе ила намозда тур, сенга ато этган неъматлари шукронасига ибодат қилувчилар билан бирга сажда ва руку қил!” 44. Эй Пайғамбар, сизга ҳикоя қилганимиз бу ҳодиса Аллоҳ сизга ваҳий қилган ғайб хабарларидандир. Зеро, Марямни ўз кафолатига олишга ким ҳақлироқ деб тортишишган, ўрталарида келишмовчилик содир бўлиб, қаламларини қуръа учун ташлашган ва қуръада Закариё алайҳиссалом Марямнинг кафолатига ҳақли бўлиб чиққан пайтда сиз улар орасида бўлмагансиз. 45. Эй Пайғамбар, фаришталар Марямга қуйидаги сўзларни айтганларида ҳам сиз у ерда бўлмагансиз: “Эй Марям, Аллоҳ сенга бир фарзанд хушхабарини бермоқда, у Аллоҳ томонидан бир сўз – “Бўл!” – билан вужудга келгай. Исми Масиҳ Исо ибн Марям бўлгай, дунёю охиратда улуғ мартаба эгаси бўлгай, Қиёмат куни Аллоҳга энг яқин бандалардан бўлгай. 46. У одатда гўдаклар гапира олмайдиган эмизикли пайтида одамларга гапиргай. Шунингдек, улғайган пайтида ҳам Аллоҳ ўзига ваҳий қилган нарсаларни – нубувват, даъват ва иршодга оид сўзлар билан ҳаққа чақиргай. У гап-сўзию иш-амалларида фазлу салоҳ аҳлидан бўлгай”. 47. Марям бу гаплардан таажжубланиб деди: “Қандай қилиб менда фарзанд бўлсин? Ахир, мен эрли хотин ҳам, (бировлар қўли теккан) фоҳиша аёл ҳам бўлмасам?!” Фаришта деди: “Сенда юз беражак бу ҳодиса истаган нарсасини йўқдан бор қилувчи Қодир Аллоҳ учун ҳеч қийин эмас, У бир нарсани пайдо қилишни истаса, унга: “Бўл!” – деб айтади, у ўша заҳоти бўлади”. 48. У унга ёзишни ва ҳикматни – сўзда ҳам, ишда ҳам тўғриликни ўргатади; Мусога ваҳий қилинган Тавротни ва унга нозил қилинган Инжилни таълим беради. 49. Уни Бани Исроилга элчи қилиб юборади ва у уларга айтади: “Мен сизларга Роббингиздан ўзим Унинг элчиси эканимга далил бўлувчи бир белги-аломатни келтирдим. У белги шуки, мен сизларга лойдан қуш шаклини ясайман-да, унга пуфлайман, шунда у Аллоҳнинг изни билан ҳақиқий қушга айланади. Аллоҳнинг изни билан туғма кўрни, баданига оқ тушган кишини (песни) тузатаман, ўликни тирилтираман. Сизларга ўзингиз еяётган ва уйларингизда сақлаётган емишлар нималигини айтиб бераман. Агар сизлар Аллоҳнинг оят-аломатлари ва далил-ҳужжатларини тасдиқ этувчи ва Унинг тавҳидини эътироф этувчи бўлсангиз, шубҳасиз, инсон зотининг қўлидан келмайдиган бундай улкан ишларда мен Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбари эканимга далил бордир. 50. Ва мен сизларга Тавротдаги нарсаларни тасдиқловчи бўлган ҳолда ҳамда илгари Аллоҳ сизларга ҳаром қилган айрим нарсаларни Аллоҳнинг ваҳийси билан, Унинг Ўзи томонидан енгиллик ва раҳмат ўлароқ ҳалол қилиб бериш учун келдим. Сизларга айтаётган сўзларим ростлигига Роббингиз тарафидан далил-ҳужжат келтирдим. Сизлар Аллоҳдан қўрқинглар, Унинг амрига хилоф қилманглар ва мен сизларга Аллоҳ томонидан етказаётган ҳукмларда менга итоат қилинглар! 51. Мен сизларни Унга даъват қилаётган Аллоҳ ҳеч шубҳасиз, менинг ҳам, сизларнинг ҳам ягона Роббимиздир. Бас, фақат Унга ибодат қилинглар, Унга бандалик қилиш ва бўйин эгишда барчамиз баробармиз. Фақат шугина энг тўғри йўлдир”. 52. Исо уларнинг куфрда маҳкам туришларини туйгач, холис саҳобаларининг ичида: “Аллоҳнинг динига ёрдам беришда ким мен билан бирга бўлади?” – деб нидо қилди. Шунда Исонинг соф дўстлари: “Мана биз Аллоҳнинг динига ёрдам берувчилар ва Унга даъват этувчилармиз. Биз Аллоҳга иймон келтирдик ва сизга эргашдик. Эй Исо, бизнинг тавҳид ва тоат ила Аллоҳга бўйсунганимизга сиз гувоҳ бўлинг”, дедилар. 53. “Эй Роббимиз, биз Сен нозил қилган Инжилга иймон келтирдик ва пайғамбаринг Исо алайҳиссаломга эргашдик. Сен бизни Ўзингнинг ягоналигингга ва пайғамбарларингнинг рисолатига гувоҳлик берган кишилар сафида қил, улар барча пайғамбарлар ўз умматларига ҳақни етказганига гувоҳлик берувчи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматидир”.
без подписи
33. Аллоҳ таоло Одам ва Нуҳни, Иброҳим ва Имрон оилаларини танлаб олиб, уларни ўз замонларининг энг афзал кишилари қилди. 34. Ўша набий ва расуллар Аллоҳга ихлосли бўлиш ва Унинг ваҳийсига амал қилиш борасида бир-бирига уланган пок силсиладир. Аллоҳ бандаларининг сўзларини эшитувчи, иш-амалларини билувчи ва шунга мувофиқ жазо-мукофотлар берувчи Зотдир. 35. Эй Пайғамбар, сиз Марям ва унинг онаси билан, шунингдек, унинг ўғли Исо алайҳиссалом билан бўлиб ўтган ишларни эсга олинг ва Исони “илоҳ” деб ёки “Аллоҳнинг ўғли” деб даъво қилувчиларга шу билан раддия беринг. Ўшанда Имроннинг аёли ҳомиладор бўлгач: “Эй Роббим, қорнимдаги ҳомилани холис Сен учун, Байтул Мақдис хизматига атадим. Назримни қабул қилгайсан. Албатта, Сенгина дуоларимни эшитувчи ва ниятимдан воқиф Зотсан”, деди. 36. Ой-куни тўлиб, кўзи ёригач: “Эй Роббим, мен қиз туғдим, энди у Байтул Мақдис хизматига ярамайди”, деди. Ваҳоланки, Аллоҳ унинг нима туққанини жуда яхши билувчидир ва У бу қизга келажакда ажойиб бир хосият ато этгай. Имроннинг аёли яна деди: “Мен хизматга атаганим ўғил бола бу ишда қиз бола билан бир хил ҳолатда эмас, чунки ўғил бола хизматга яроқли ва пишиқ-пухта бўлади. Мен бу қизни Марям деб номладим. Ва мен унга ва унинг зурриётига Сенинг раҳматингдан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Ўзингдан паноҳ сўрайман”. 37. Аллоҳ унинг дуосини ижобат этди, назрини хуш қабул қилди ва қизи Марямни ўз ҳифзи ҳимоясига олиб, уни чиройли улғайтирди, унга Закариё алайҳиссаломни кафил қилди. Закариё уни ўзи ибодат билан машғул бўладиган хонага жойлаштирди. У ҳар қачон шу хонага, Марямнинг ҳузурига кирса, унинг олдида яхши ризқ-рўз ҳозир эканини кўрарди. У: “Эй Марям, бу ноз-неъматлар сенга қаердан келмоқда?” – деб сўради. Марям деди: “Бу Аллоҳ ҳузуридан келган ризқдир. Албатта, Аллоҳ таоло Ўз фазли билан истаган кишисига беҳисоб ризқ ато этгай”. 38. Закариё Аллоҳ таоло Марямни Ўз ризқи ва фазлу марҳамати билан мукаррам этганини кўрганидан сўнг Роббига юзланиб, шундай илтижо қилди: “Эй Роббим, менга ҳам Ўз ҳузурингдан солиҳ ва баракотли фарзанд ато этгин. Шубҳасиз, Сен дуоларни эшитувчи Зотсан”. 39. У намозгоҳида Аллоҳга дуо-илтижо қилиб турган ҳолида фаришталар унга нидо қилиб: “Аллоҳ сенга дилингга сурур бахш этажак хушхабар бермоқдаки, сенга Яҳё исмли бир фарзанд ато этилади. У Аллоҳ томонидан бўлган сўзни – (“Бўл!” – амри билан вужудга келган) Исо ибн Марям алайҳиссаломни – тасдиқлайди. Яҳё ўз қавмининг саййиди бўлади, юксак обрў-эътибор ва олий даражага эришади, гуноҳлар ва зарарли майллардан тийилувчи, солиҳликда энг юқори ўринга етган солиҳ пайғамбарлардан бири бўлади”, дедилар. 40. Закариё хурсанд бўлди ва айни пайтда ажабланиб: “Роббим, ўзим кексайиб қолган бўлсам, аёлим туғмас бепушт бўлса, қандай қилиб мендан фарзанд бўлади?” – деди. Аллоҳ айтди: “Бу шундай – Аллоҳ истаганича ғайриоддий ва ғаройиб ишларни амалга оширади”. 41. Закариё деди: “Роббим, мен учун ўзимдан фарзанд бўлганини билиб оладиган бир белги қилгин, токи қалбимда шодлик ва сурур ҳосил бўлсин”. Аллоҳ деди: “Сен учун белги шуки, ўзинг соппа-соғ бўла туриб, уч кун одамларга сўзлай олмайсан, фақат имо-ишора билан сўзлаша оласан. Шу муддат ичида Роббингни кўп зикр қил, куннинг охирида ва аввалида У учун намоз ўқи!” Тафсири муяссар Оли Имрон, 33-41 https://t.me/quron_islomiy_odob
без подписи
7. “Ҳар ишга қодирлигингга далил шуки, кечани кундузга киритасан, кундузни кечага киритасан, шунда буниси қисқариб, униси узаяди. Жон асари бўлмаган ўликдан тирикни чиқарасан, худди уруғдан ўсимликни ва кофирдан мўминни чиқарганинг каби. Тирикдан ўликни чиқарасан, худди товуқдан тухумни чиқарганинг каби. Бандаларингдан истаганингга беҳисоб ризқ ато этасан”. 28. Аллоҳ таоло мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутишдан – уларга муҳаббат қўйиш ва ёрдам беришдан мўминларни қайтаради. Ким кофирларни дўст тутса, у Аллоҳдан бегона ва Аллоҳ ҳам ундан покдир. Аммо сизлар заиф ва қўрққан ҳолатда бўлсангиз, у ҳолда то шон-шавкатингиз кучайгунига қадар ёмонликларидан сақланиш учун улар билан муросаю мадора қилишингизга Аллоҳ рухсат берди. Аллоҳ сизларни Ўзидан огоҳлантиради, бас сизлар Ундангина қўрқинглар ва тақво қилинглар! Барча махлуқотларнинг ҳисоб ва жазо учун қайтиши Аллоҳ ҳузуригадир. 29. Эй Пайғамбар, мўминларга айтинг: “Кофирларни дўст тутиш ва уларга ёрдам бериш борасида дилингизга тугилган фикрларни хоҳ яширинг, хоҳ ошкор қилинг, ҳеч нарса Аллоҳга махфий қолмайди. Шубҳасиз, Унинг илми-билиши осмонлару ердаги барча нарсани қамраб олган ва У ҳар нарсага қодир Зотдир”. 30. Жазо куни бўлмиш Қиёмат кунида ҳар бир жон ўзи қилиб ўтган барча яхши амалларини тўла-тўкис ҳолда, мукофоти берилиши учун уни кутиб турганини кўради. Қилиб ўтган ёмон амаллари ҳам уни кутиб турганини кўради ва бу амаллари ўзидан жуда ҳам йироқда бўлишини орзу қилиб қолади. Сизлар ўша кунга ҳозирлик кўринглар ва Жаббор зот бўлмиш Аллоҳнинг азобидан қўрқинглар! Азоби қаттиқ бўлиши билан бир қаторда У бандаларига ғоят раҳмли Зотдир. 31. Айтинг, эй Пайғамбар: “Агар Аллоҳни чиндан яхши кўрсанглар, менга эргашинглар ва зоҳиру ботинда менга иймон келтиринглар. Шунда Аллоҳ сизларни яхши кўради ва гуноҳларингизни кечиради. Шубҳасиз, У мўмин бандаларининг гуноҳларини кечирувчи ва уларга раҳмли Зотдир”. Бу ояти карима Аллоҳ таолонинг муҳаббатини даъво қилган, лекин Унинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳақиқий эргашмаган, у зотнинг буйруқ ва қайтариқларига итоат этмаган ҳар бир кишининг зиёнига ҳукмдир. Зеро, бундай кимса то Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳақиқий маънода эргашмас экан, ўз даъвосида ёлғончидир. 32. Эй Пайғамбар, “Аллоҳга Унинг китобига эргашиш билан итоат қилинглар. Пайғамбарга эса тириклигида ҳам, вафотидан кейин ҳам суннатларига эргашиш билан итоат қилинглар!” – деб айтинг. Агар сиздан юз ўгиришса ва ўз куфру залолатларида қайсарлик билан давом этишса, улар Аллоҳнинг муҳаббатига лойиқ бўлмайдилар. Зеро, Аллоҳ кофирларни ёқтирмайди. Тафсири муяссар Оли Имрон, 27-32 https://t.me/quron_islomiy_odob
без подписи
19. Аллоҳ таоло бандалари учун ихтиёр этган, элчиларини у билан юборган ва ундан ўзгасини қабул қилмайдиган дин Исломдир. Ислом – тоат-ибодат билан фақат Аллоҳнинг ўзига бўйин эгиш, қуллик билан Унгагина таслим бўлиш, Аллоҳ таоло барча замонларда юбориб турган ва охирини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан хотималаган пайғамбарларга улар олиб келган ишларда эргашишдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилганидан кейин энди у зот олиб келган Ислом динидан ўзга бирон дин Аллоҳ таоло наздида мақбул бўлмайди. Яҳудий ва насронийлардан бўлган аҳли китоблар уларга пайғамбарлар юборилиши ва китоблар нозил бўлиши билан устларида ҳужжат барпо қилинганидан сўнг ўзаро ихтилофга берилиб, ҳар хил гуруҳ ва тўдаларга бўлиниб кетишларига сабаб фақат дунёга берилишдан келиб чиққан ҳасад ва адоват бўлди. Ким Аллоҳ нозил қилган оятларни ва Унинг рубубияти (борлиқни яратган ва мутлақ Ўзи бошқарадиган, бандаларига ризқ берадиган, тирилтирадиган ва ўлдирадиган ягона Робб эканлигига) ва улуҳиятига (ибодат қилишга лойиқ ягона Илоҳ эканига) далолат қилувчи оят-аломатларни инкор қилса, албатта Аллоҳ ҳисоби тез Зотдир, уларни қилган ишларига муносиб жазо билан жазолайди. 20. Эй Пайғамбар, аҳли китобларга қарши далил-ҳужжатни барпо қилганингиздан сўнг улар сиз билан тавҳид хусусида талашиб-тортишсалар, сиз уларга: “Мен Аллоҳнинг ёлғиз ўзига ихлос билан бўйсундим. Унга ҳеч кимни шерик қилмайман. Шунингдек, менга эргашган мўминлар ҳам фақат Аллоҳга ихлос қилиб, Унгагина бўйсундилар”, деб айтинг. Яна сиз уларга, араб мушрикларига ва бошқаларга айтинг: “Агар Исломга кирсангиз, энг тўғри йўл, ҳидоят ва ҳақ устида бўласиз. Агар юз ўгирсангиз, ҳисобингиз Аллоҳга ҳавола, менинг вазифам етказиш, холос. Мана, мен сизларга етказдим ва зарарингизга ҳужжатни барпо қилдим. Аллоҳ бандаларни кўриб турувчи, уларнинг барча ишларидан доим огоҳ Зотдир”. 21. Очиқ-равшан далил-ҳужжатларни ҳамда пайғамбарлар олиб келган нарсаларни инкор қиладиган, Аллоҳнинг пайғамбарларини зулм билан ноҳақ ўлдирадиган, адолат қилишга ва пайғамбарлар йўлига эргашишга буюрувчи кишиларни ўлдирадиган кимсаларга аламли азоб хабарини беринг. 22. Улар амаллари дунёю охиратда бекор бўлган ва ҳеч бир амали мақбул бўлмайдиган кишилардир, уларга Аллоҳнинг азобидан қутулишга ёрдам берадиган бирон ёрдамчи бўлмас. 23. Эй Пайғамбар, Аллоҳ таоло уларга китобдан улуш берган ва сиз олиб келган нарсанинг ҳақлигини билган анави яҳудийларнинг ҳолидан ҳам қизиқроғини кўрганмисиз?! Улар ўзлари келишолмаган нарсада ўрталарида ажрим қилиб бериши учун Аллоҳнинг Китобига – Қуръонга келишга чақирилганларида нафс-ҳаволарига тўғри келмаса, кўплари Аллоҳнинг ҳукмидан бош тортишади. Чунки ҳақдан юз ўгириш уларнинг одатидир. 24. Ҳақдан бу тарзда юз ўгиришларига сабаб аҳли китобларнинг: “Бизга дўзах олови (азоби) бир неча саноқли кунларгина етади, холос” деган бузуқ эътиқодларидир. Мана шу эътиқод уларни Аллоҳга қарши (гуноҳ ва исён билан) журъат қилишга, Унинг динини камситишга ҳамда ўзларини у билан алдаб юрган ботил динларида давом этишга олиб келди. 25. Аллоҳ таоло уларни юз беришида ҳеч шак-шубҳа бўлмаган кунда – Қиёмат кунида ҳисоб-китоб учун жамлаганда ва ҳеч кимга заррача зулм қилинмаган ҳолда ҳар бир киши ўз қилмишларининг жазосини тўла олган пайтда улар қай аҳволга тушаркинлар?! 26. Эй Пайғамбар, Рабббингизга шундай деб дуо қилинг: “Эй барча мулклар эгаси бўлган Зот, мол-мулкни ва ерда ҳукмронликни бандаларингдан Ўзинг истаган кишига берасан ва истаган кишингдан тортиб оласан. Дунёю охират азизлигини Ўзинг истаган кишига ато этасан ва истаган кишингни хорликка гирифтор этасан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда, Сен Ўзинггина ҳар ишга қодирсан”. Оятда Аллоҳ таолонинг Ўз олийлиги ва улуғлигига муносиб бўлган қўл сифатига эгалиги исботи бордир. Тафсири муяссар Оли Имрон, 19-26 https://t.me/quron_islomiy_odob
без подписи