tgindex
Revizor
@revizor_uzbузбекский

Public Oversight Давлат харидлари, бюджет харажатлари ва молиявий шаффофлик бўйича таҳлилий канал

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
17 авг.
Постов за неделю
2
Всего постов
22
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
7 231
+28 за 5 дн.
Сутки
−1
−0,01%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
5 893
22 постов
Вовлечённость
81,5%
к подписчикам
Постов в день
0,3
всего 22
Упоминаний
6
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
2 578
1/48двое суток
2 954
1/72трое суток
3 186

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 14 авг.2 69086

    «Ҳудудгазтаъминот»нинг шубҳали тендерлари ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖга тегишли «Ҳудудгаз инжиниринг-таъминот сервис универсал корхонаси» МЧЖ газ баллонларини таъмирлаш, синовдан ўтказиш ва оғир қолдиқдан тозалаш бўйича бошланғич қиймати жами 13 млрд 61 млн сўмлик 4 та танлов ўтказди. Лот: 26120012500753; 26120012500752; 26120012504044; 26120012504045. Тўртта танловда ҳам фақат «EKO AREA GAS» МЧЖ ва «NAVVAT BARAKA» МЧЖ иштирок этди. Икки лотда «EKO AREA GAS» ғолиб, «NAVVAT BARAKA» захирадаги ғолиб бўлган, қолган икки лотда эса аксинча — «NAVVAT BARAKA» ғолиб, «EKO AREA GAS» захира ғолиби деб топилган. «NAVVAT BARAKA» раҳбари Сулейманов Мақсад Иномович муқаддам ўзининг асосий «рақобатчиси» — «EKO AREA GAS» МЧЖнинг раҳбари ва ягона таъсисчиси бўлган. Яна бир қизиқ ҳолат: «NAVVAT BARAKA»нинг асосий фаолият тури ресторанлар ва озиқ-овқат етказиб бериш хизматлари ҳисобланади. Бу ҳолат харид комиссиясида ҳам эътирозга сабаб бўлган. Комиссия аъзоларидан бири ушбу икки иштирокчи аввал бу йўналишда иш бажармагани ҳамда «NAVVAT BARAKA» уставида танлов предметига мос фаолият мавжуд эмаслигини қайд этиб, танловни бекор қилиш ва қайта ўтказишни тавсия қилган. Шунга қарамай, комиссия кўпчилик овози билан натижаларни тасдиқлаган. @revizor_uzb

  • 13 авг.3 12378

    «Таъминот ва логистика хизмати»да яна таниш сценарий Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги «Таъминот ва логистика хизмати» МЧЖ 140 та 3D-принтер хариди бўйича 2,1 млрд сўмлик танлов ўтказди. Танловда «EASTOCK» МЧЖ ғолиб, «MAINSTOCK TECHNOLOGY» МЧЖ захира ғолиби деб топилган. «PREMIUM EHO» МЧЖ эса ўта олмаган. «MAINSTOCK TECHNOLOGY»нинг ягона таъсисчиси Тимур Анисимов бўлиб, корхона Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 49А-уйда фаолият юритади. «EASTOCK» таъсисчиларидан бири Адил Гайнутдинов билан боғлиқ «SMART TECHNOLOGY SERVICE», «BRANDSTORE», «ORGSELL» ва «AVTECH SOFTWARE» каби МЧЖлар ҳам айнан шу манзилда қайд этилган. Шунингдек, ўзгаришлар тарихига кўра, Тимур Анисимов ва Адил Гайнутдинов аввал «FIRST ELEKTRONIKS DISTRIBUTION» МЧЖда бир вақтнинг ўзида таъсисчи бўлишган. Мазкур корхона 2024 йил 28 декабрда қўшиб юбориш орқали фаолиятини тугатган. P.S.: Аввалроқ «Таъминот ва логистика хизмати»нинг 22,4 млрд сўмлик тендери иштирокчилари ўртасидаги боғлиқлик ҳақида ёзган эдик. Ҳолатни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўрганиб, тўпланган ҳужжатлар ташкилот мансабдорларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши доирасида кўриб чиқилаётганини маълум қилган эди. @revizor_uzb

  • 11 авг.3 54533

    Тендерда рақобатчи, савдода эса ҳамкор Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар маркази Республика нефрология хизмати учун бошланғич қиймати 4,9 млрд сўмлик гемодиализ буюмлари тендерини ўтказган. Тендер якунида «ALPHAMEDICA» МЧЖ ғолиб, Латвиянинг FINNERA CAPITAL SIA компанияси эса заҳира ғолиби деб топилган. Аммо очиқ ташқи савдо маълумотларини ўрганганда қизиқ ҳолат кўринади: тендерда рақобатчи бўлган ALPHAMEDICA ва FINNERA CAPITAL унга қадар ҳам ўзаро савдо муносабатида бўлган. NBD Trade Data базасида ALPHAMEDICAнинг савдо ҳамкорлари орасида FINNERA CAPITAL SIA ҳам кўрсатилган. Базада компания номи «FINNERA CAPITAL SIA» ва «SIA FINNERA CAPITAL» шаклларида учрайди. Firmas.lv маълумотларига кўра, компаниянинг рўйхатдан ўтган номи SIA «Finnera Capital», рўйхат рақами 40103855108. Бу рақам тендер баённомасидаги FINNERA CAPITAL SIA рақами билан бир хил. Volza маълумотлари эса ўзаро савдо муносабатини конкрет операциялар билан кўрсатади. ALPHAMEDICA импортларида Finnera Capital SIA етказиб берувчи сифатида қайд этилган. Хусусан, FINNERA компанияси ALPHAMEDICAга Fresenius Medical Care’нинг гемодиализ ускуналари учун F40019358 MODULE HEAD, 5008 аппарати учун M375911 линия комплекти ҳамда 4008/5008/6008 аппаратлари учун 6751421 тишли насос етказиб берган. Айни тендерда эса болалар учун диализаторлар, фистула игналари ва гемодиализ учун қон ўтказувчи магистраллар харид қилиниши режалаштирилган. Демак, тендерда бири ғолиб, иккинчиси заҳира ғолиби бўлган ALPHAMEDICA ва FINNERA CAPITAL аввалдан ўзаро тижорий муносабатга эга бўлган. FINNERA ALPHAMEDICAга товар етказиб берган ва бу савдо муносабатлари гемодиализ соҳасини ҳам қамраб олган. Албатта, ўзаро савдо муносабатининг ўзи тил бириктириш ёки аффилланганликни исботламайди. Аммо давлат харидида рақобатчи сифатида қатнашган ғолиб ва заҳира ғолиби ўртасида аввалдан бундай тижорий алоқа бўлгани эътиборга молик. @revizor_uzb

  • 7 авг.4 43323

    Рақобат қўмитаси 5,7 млрд сўмлик тендер бўйича иш қўзғатди Аввалроқ эълон қилинган «Бир манзил, умумий ўтмиш ва миллиардлик тендер» номли постимизда тилга олинган ФВВ ҳузуридаги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг 5,7 млрд сўмлик сейсмик датчиклар тендери юзасидан Рақобат қўмитаси ўрганиш ўтказди. Ўрганиш натижасида буюртмачи, «Drilltechpro» ва «Edulab» МЧЖлар ҳаракатларида рақобатни чеклаш аломатлари мавжудлиги аниқланган. Шу муносабат билан мазкур ташкилотларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

  • 6 авг.4 72036

    Танлов бекор бўлди, бир ўтмишга эга «рақобатчилар» ўзгармади Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан йил давомида бажариладиган ишлар учун машина ва механизмлар хизматини кўрсатиш бўйича бошланғич қиймати 200 млн сўмлик энг яхши таклифларни танлаш эълон қилинган. Танлов якунига кўра, «SARMAZOR TRANS» МЧЖ ғолиб, «SHOXRUX ASADBEK TRANS» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган. Ҳозирда «SARMAZOR TRANS» МЧЖнинг 50,5 фоиз улуши Тешаев Мирғолиб Шариповичга тегишли. myorg.uz’даги ўзгаришлар тарихига кўра, Тешаев Мирғолиб 2024 йил 5 февралга қадар «SHOXRUX ASADBEK TRANS» МЧЖнинг 100 фоизлик таъсисчиси бўлган. Таъсисчилик Намозов Элёрга ўтказилганидан кейин ҳам Тешаев бир муддат корхона директори сифатида фаолият юритган. Аввалроқ Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан айнан шу хизматлар бўйича ўтказилган 200 млн сўмлик танловда ҳам «SARMAZOR TRANS» МЧЖ ғолиб, «SHOXRUX ASADBEK TRANS» МЧЖ эса заҳира ғолиби бўлган. Бироқ Давлат молиявий назорати инспекцияси ушбу танловда баҳолаш мезонлари ва қонун талабларига риоя қилинмаганини аниқлаб, уни бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритган. @revizor_uzb

  • 4 авг.4 80761

    Бир манзил, умумий ўтмиш ва миллиардлик тендер Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази сейсмик датчиклар хариди бўйича бошланғич қиймати 5 млрд 700 млн сўмлик тендер ўтказди. Тендерда DRILLTECHPRO МЧЖ ғолиб, EDULAB МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилди. Шунингдек, Қозоғистоннинг ТОО «Вулкан СА» компанияси ҳам иштирок этган. Ҳужжатлар таҳлили ғолиб ва заҳира ғолиби бир манзилда — Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиёкор МФЙ, Университет кўчаси, 2-уйда рўйхатдан ўтганини кўрсатмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. myorg.uz сервиси маълумотларига кўра, Тошниёзов Лазизжон Ғолиб ўғли 2026 йил январь ойига қадар DRILLTECHPRO МЧЖнинг 100 фоизлик таъсисчиси ва директори бўлган. Шу билан бирга, у ўша вақтда EDULAB МЧЖнинг 50,8 фоиз улушига ҳам эгалик қилган. Шунга қарамай, тендер комиссияси ҳар икки компанияни ҳам манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатлари мавжуд эмаслиги бўйича мувофиқ деб топган. @revizor_uzb

  • 3 авг.4 84345

    «Ревизия» натижалари: 11,6 млрд сўмдан зиёд тендерлар бекор қилинди «Ревизор» материалларидан кейин умумий бошланғич қиймати 11,6 млрд сўмдан зиёд бўлган 10 та лот буюртмачилар томонидан рад этилди. ИИВ Академияси — 253,7 млн сўм. Танловда бир шахсга тегишли иккита компания қатнашгани кўрсатилганди. Танлов постдан бир кун ўтиб бекор қилинди. Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги — 1,3 млрд сўм. Ғолиб ва захира ғолиби битта манзилда фаолият юритиши аниқланганди. Лот буюртмачи томонидан рад этилди. Хитойга хизмат сафари — 1,6 млрд сўм. Танловда фақат битта компания қатнашган, ғолиб эса сафар тугашига оз қолганда аниқланганди. Материалдан кейин лот бекор қилинди. «Ўзбекнефтгаз» — 4,4 млрд сўм. Тўртта лотда ғолиб ва захира ғолиби ўртасидаги аффилланганлик занжири очиб берилди. Барча лотлар бекор қилинди: 1; 2; 3; 4. ССВ Харидлар маркази — 3,5 млрд сўм. Учта лотда аффилланганлик ва сунъий рақобат аломатлари кўрсатилганди. Барча лотлар рад этилди: 1; 2; 3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 587,2 млн сўм. Танлов ғолиби ва захира ғолибига алоқадор корхоналар бир телефон рақами ва бир хил манзилдан фойдаланиши кўрсатилганди. Харид комиссияси аффилланганлик ҳолатини тасдиқлаб, танлов натижасини бекор қилди. Бекор қилинмаган ёки натижаси очиқ қолган харидлар ҳам бор. «Туронбанк»нинг 89,9 минг долларлик танлови «амалга ошган» деб кўрсатилган. Шаҳар болалар фтизиатрия сиҳатгоҳининг 691,3 млн сўмлик танловида иштирокчилар ўртасидаги боғлиқлик кўрсатилган бўлса-да, шартнома тузилган ва харид амалга ошган. «Навоийуран»нинг 333,5 млн сўмлик танлови бекор қилингани ҳақида маълумот йўқ. Платформада баённома шакллантирилган. @revizor_uzb

  • 28 июл.6 804116

    Қизилтепалик йўлсозлар ишлаб чиқариш зарурияти учун қимматбаҳо автомобил сотиб олди Қизилтепа туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси жорий йилнинг 13 апрель куни 576 210 000 сўмга бир дона KIA Sorento PE Comfort автомобилини харид қилиш учун шартнома тузган. Ранги ҳам «ишлаб чиқариш» учун жуда мос — қора марварид (Aurora Black Pearl). Автомобиль йўллари қўмитаси эса ушбу қимматбаҳо автомобилни сотиб олишга эътирози йўқлигини билдирган. Навоий вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасидан эса бунга «ишлаб чиқариш зарурияти туфайли» деган важ билан рухсат олинган. Яъни, давлат муассасасининг «соф фойдаси» янги йўл қурилишига, ишчиларнинг шароитини яхшилашга ёки ҳақиқий махсус техникалар олишга эмас, раҳбариятнинг юмшоқ ва шинам ҳаракатланишига сарфланмоқда. Қачондан бери ярим млрд сўмдан ортиқ турадиган кроссовер йўлларни таъмирлаш, асфальт ётқизиш ёки муҳандисларнинг лой ва чанг кўчалардаги иши учун «ишлаб чиқариш техникаси» бўлиб қолди? Коррупцияга қарши курашиш агентлигидан мазкур «ишлаб чиқариш зарурияти»га ҳуқуқий баҳо беришларини ҳамда ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланганини ўрганишларини кутиб қоламиз. @revizor_uzb

  • 27 июл.5 48455

    без подписи

  • 25 июл.6 14933

    Сунъий рақобат аломатлари ва шубҳали рақамлар Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка кўра, тендер ўтган деб ҳисобланиши учун унда камида 2 та иштирокчи қатнашиши шарт. Ушбу 3 та лотдаги иштирокчиларнинг нарх таклифларини кузатиш орқали корхоналардан бири тендерда шунчаки номига (массовка сифатида) қатнашган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ҳақли шубҳалар уйғонади: * 26110012499717-рақамли лотда: «ALBATROS» 2 420 942 769 сўмлик бошланғич суммадан атиги 1 (бир) сўм арзон таклиф (2 420 942 768 сўм) берган. Бундай кичик фарқ эвазига лот бошқа бир таклиф берган «HITECH»га насиб этган. * 26110012499664-рақамли лотда: Бу сафар ҳам «ALBATROS» бошланғич нархдан бор-йўғи 6 сўму 82 тийин тушириб таклиф киритган. Натижада эса яна «HITECH» ғолиб бўлган. * 26110012499761-рақамли лотда эса вазият аксинча тус олган: Энди «HITECH» бошланғич нархни (173 558 683,20 сўм) бир тийин ҳам туширмасдан максимал таклиф берган ва лот ўз-ўзидан «ALBATROS»га ўтган. @revizor_uzb

  • 24 июл.5 68394

    ССВ харидларида бизнес-ҳамкорлар ўзаро «рақобатлашди» Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар маркази ДМ буюртмачилигида тиббиёт марказлари учун реагент ва сарфлов воситалари харид қилиш бўйича ўтказилган бошланғич қиймати жами қарийб 3,5 млрд сўм бўлган 3 та лотда «HITECH MED SUPPLY» МЧЖ ва «ALBATROS HEALTH CARE» МЧЖлар навбати билан ғолиб ҳамда захира ғолиби деб топилган. Мазкур тендерларнинг барчасида фақатгина шу икки корхона иштирок этган. Ўрганишлар эса бу икки гўёки «рақобатчи» корхона ўртасида ўзаро аффилланганлик ҳолатлари мавжудлигини кўрсатмоқда. Хусусан, 26110012499761-рақамли лот ғолиби ва қолган лотларда захира ғолиби бўлган «ALBATROS HEALTH CARE» МЧЖнинг 80 фоиз улушига Хусаинов Комолиддин Хайруллаевич эгалик қилади. Ушбу танловлардаги ягона «рақобатчи» — 26110012499664 ва 26110012499717-рақамли лотлар ғолиби бўлган «HITECH MED SUPPLY» МЧЖнинг 50 фоиз улуши эса Хўжаев Бахром Ботир ўғлига тегишли. Ўз навбатида, бу икки шахс «ARTEMIS» МЧЖнинг таъсисчилари бўлиб, унда Бахром Хўжаев 90 фоиз, Комолиддин Хусаинов эса 10 фоиз улуш билан шерик ҳисобланади. Бундан ташқари, «ALBATROS HEALTH CARE» ва уларни боғлаб турувчи «ARTEMIS» МЧЖлар айнан битта юридик манзилда (Юнусобод тумани, Халқобод кўчаси, 17-уй) рўйхатдан ўтган. Маълумот ўрнида: ҳуқуқий эксперимент тариқасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш бўлинмаси бевосита Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тасарруфига ўтказилган. Давоми бор… @revizor_uzb

  • 23 июл.5 80191

    «Ўзбекнефтгаз» тендерлари: Тежалмаган маблағлар ва яққол аффилланганлик занжири «Ўзбекнефтгаз» АЖ буюртмачилигида махсус техникалар хариди бўйича ўтказилган жами 4 млрд 385 млн сўмлик 4 та лотда «MECHANICAL TECH SERVICE» МЧЖ ғолиб деб топилган. Мазкур танловларнинг барчасида «AZIYA LU LU TONG» МЧЖ ҚК захира ғолиби сифатида қайд этилган. Ўрганишлар танлов ғолиби ва захира ғолиби ўртасида ўзаро аффилланганлик ҳолатлари мавжудлигини кўрсатмоқда. Хусусан, захира ғолиби «AZIYA LU LU TONG» МЧЖ ҚК раҳбари VANG JUN XXX «MECHANICAL UNITED SERVICE» МЧЖнинг 55 фоиз улушига эгалик қилади. Ушбу корхонанинг қолган улуши эса «YOUR ASSISTANT FOREVER» МЧЖга тегишли. Ўз навбатида, «YOUR ASSISTANT FOREVER» МЧЖ танлов ғолиби бўлган «MECHANICAL TECH SERVICE» МЧЖнинг ягона таъсисчиси ҳисобланади. Танловлар энг паст нарх усули аниқлаш мезонида ўтказилган бўлса-да, 26120012502707, 26120012502709 ва 26120012502710-рақамли лотларда бошланғич суммадан атиги 100 минг сўм, 26120012502708-рақамли лотда эса 123 минг сўм туширилган, холос. Маълумот ўрнида: Ҳуқуқий эксперимент тариқасида «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг коррупцияга қарши курашиш бўлинмаси бевосита Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тасарруфига ўтказилган. @revizor_uzb

  • 20 июл.6 86762

    Тугаётган сафар учун кечиккан ва рақобатсиз ўтган тендер Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 30 нафар ходимини Хитойга малака оширишга юбориш учун бошланғич қиймати 1,6 млрд сўмлик танлов ўтказди. Ҳужжатлардаги энг катта мантиқсизлик — вақт номутаносиблиги. Техник топшириқда хизмат сафари 13-23 июль кунлари этиб белгиланган. Бироқ, харид ғолибини аниқлаш баённомаси тадбир тугашига оз қолганда, 20 июль куни имзоланган. Танловда рақобат муҳити умуман йўқ. Бўлажак ғолибнинг номи харид эълон қилинмасдан олдинроқ техник топшириқда ёзиб қўйилган. Ҳужжатда хизмат кўрсатиш жойи сифатида "Beijing GS Technology Co., Ltd. тренинг базаларида" деган талаб қўйилган. Кутилганидек, танловда фақат шу компанияни ўзи ёлғиз қатнашиб, максимал балл билан ютиб чиққан. @revizor_uzb

  • 9 июл.8 22626

    Бир манзилдаги қурувчи ва трикотажчи Чирчиқ ҳокимлиги тендерида «рақобатлашди» Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги биносини жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун бошланғич қиймати 1 млрд 324 млн сўмлик танлов ўтказилди. Танлов натижаларига кўра, «GOOD STYLES» МЧЖ ғолиб деб топилди. Иккинчи иштирокчи «ARMORA-TEX» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида қайд этилди. Ўрганиш давомида танлов ғолиби ва заҳира ғолиби битта манзилда — Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Турон маҳалласи, 4-кичик ноҳия мавзеси, 6-уйда фаолият юритиши маълум бўлди. Шунингдек, бинони таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган ушбу танловда заҳира ғолиби бўлган «ARMORA-TEX» МЧЖнинг асосий фаолият тури қурилиш эмас, балки «Бошқа тўқилган ва трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқариш» ҳисобланади. @revizor_uzb

  • 7 июл.8 04478

    Солиқ қўмитасининг расмий сайтлари тижорат банкини реклама қилади(ми?) «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ўз хизматларини реклама қилиш учун 416,8 млн сўмлик танлов ўтказди. Техник топшириқномага кўра, мақсадли аудитория — Soliq.uz ва New.soliqservis.uz сайтларига кирувчи солиқ тўловчилар, шунингдек Давлат хизматлари марказларига (ДХМ) келувчи фуқаролар ҳисобланади. Тадбиркор мажбурий солиқ ҳисоботини топшириш учун давлат сайтига кирса ёки фуқаро ДХМга борса, унга битта тижорат банкининг хизматлари тиқиштирилиши маъмурий ресурсдан фойдаланиш ҳисобланмайдими? Банк техник топшириқда электрон ҳужжат айланиши тизимидаги 1,5 миллионлик аудиторияни кўзлаганини ёзган. Шунингдек, «Soliqservis»нинг расмий Instagram ва Telegram саҳифаларида ҳам ойига 4 тадан тижорат рекламаси бериш талаби қўйилган. Давлат ресурсида битта банкнинг тарғиб қилиниши бошқа банклар учун сунъий равишда тенг бўлмаган рақобат шароитини яратади. Харид комиссияси баённомасига кўра, Soliq.uz сайтида жойлаштириладиган бу реклама хизматини Давлат солиқ қўмитаси эмас, балки «AIKAS» МЧЖ номли хусусий компания ютиб олган. Қандай қилиб хусусий МЧЖ давлат органига тегишли расмий доменда реклама жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлди? Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлигидан ҳолатга эътибор қаратишни сўраймиз. @revizor_uzb

  • 6 июл.6 53356

    «Туронбанк» АТБ томонидан SWIFT трансформация тизимини харид қилиш мақсадида бошланғич қиймати 89,9 минг АҚШ доллари бўлган танлов ўтказилди. Танлов якунларига кўра, «DIGITAL STREAM DEVELOPMENT» МЧЖ ғолиб деб топилган бўлса, иккинчи иштирокчи — «DIGITAL FINANCE LABORATORY GROUP» МЧЖ захира ғолиби сифатида қайд этилди. myorg.uz маълумотларига кўра, «DIGITAL FINANCE LABORATORY GROUP» МЧЖнинг ягона таъсисчиси Тошмуродов Шухрат Маматкулович аввал «DIGITAL STREAM DEVELOPMENT» МЧЖнинг 50 фоиз улушига эгалик қилган ва жамият раҳбари бўлган. Шунингдек, мазкур корхоналар олдин бир манзилда — Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, «Тўйтепа» МФЙ, Содиқ Азимов 1-тор кўчаси, 7-уйда фаолият юритган. Бундан ташқари, бошқа ўзаро боғлиқликлар ҳам кўзга ташланади. @revizor_uzb

  • 6 июл.6 62054

    ИИВ Академияси тендерида бир шахсга тегишли фирмалар сунъий рақобат яратдими? Ички ишлар вазирлиги Академиясининг ташқи канализация ва сув таъминотини жорий таъмирлаш мақсадида бошланғич қиймати 253,7 млн сўмлик танлов ўтказилди. Харид комиссияси баённомасига кўра, «EDUARD QURILISH» МЧЖ (ҳозирги номи — «STATOR CONSTRUCT») ғолиб деб топилди. Захирадаги ғолиб сифатида «SAFAR SHOGIRDLARI» МЧЖ белгиланган бўлса, «SERVICE EXPERT BUILD» МЧЖ учинчи иштирокчи сифатида қатнашган. Аммо мазкур танлов иштирокчилари ўртасида аффилланганлик ва манфаатлар тўқнашуви ҳолати кўзга ташланади. «EDUARD QURILISH» МЧЖ (ҳозирги номи — «STATOR CONSTRUCT») ва «SERVICE EXPERT BUILD» МЧЖларнинг 100 фоиз улуши айнан битта шахсга — Мкртчян Арутюн Саргисовичга тегишли. @revizor_uzb

  • 6 июл.6 04641

    Шаҳар болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи томонидан беморлар учун парҳез таомларни тайёрлаш бўйича бошланғич қиймати 691,3 млн сўмлик танлов ўтказилди. Танлов натижаларига кўра, «FIX EVERYTHING» МЧЖ ғолиб деб топилган. Иккинчи иштирокчи — «ALL OF FEED» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида қайд этилган. Бироқ ҳужжатларда эътиборни тортадиган қизиқ бир жиҳат бор: «ALL OF FEED» МЧЖнинг электрон почта манзили fayozbekziyadullayev03.05@gmail.com деб кўрсатилган. myorg.uz’даги маълумотларга кўра, икки йилча аввал Зиядуллаев Фаёзбек Тўлқин ўғли «FIX EVERYTHING» МЧЖда раҳбарлик қилган. @revizor_uzb

  • 2 июл.7 66864

    «Ўзтрансгаз» тизимидаги магистраль газ қувурлари бошқармалари томонидан жами 1 млрд 858,7 млн сўмга 3 дона «Kia Sportage X-Line» автомобилини харид қилинди. Бунда ҳар бир кроссовернинг нархи ўртача 620 млн сўмга тўғри келади. Соҳада инфратузилмани модернизация қилиш, эскирган қувурларни янгилаш ва аҳолини узлуксиз газ билан таъминлаш каби ўта муҳим вазифалар турганда, компания маблағларининг қимматбаҳо машиналарга сарфланиши қанчалик мақсадга мувофиқ? @revizor_uzb

  • 26 мая9 77086

    «Навоийуран» танловидаги иштирокчиларни қандай алоқалар бирлаштиради? «Навоийуран» давлат корхонаси Геологик лабораторияси ходимлари учун озиқ-овқат ва сут маҳсулотлари хариди бўйича 333,5 млн сўмлик танлов ўтказди. Танлов якунларига кўра, «FAMILY FOOD CLASTER» МЧЖ ғолиб деб топилди, «MEDIUM SALES SERVICE» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида қайд этилди. Ўрганишлар иштирокчилар ўзаро боғлиқ экани эҳтимолини кўрсатяпти. Заҳира ғолиби («MEDIUM SALES SERVICE» МЧЖ) раҳбари Э.Бобоқулов айни пайтда «FAMILY FOOD TEXTILE» МЧЖни бошқаради. Танлов ғолиби («FAMILY FOOD CLASTER» МЧЖ) раҳбари М.Рахматов эса аввалроқ айнан ўша «FAMILY FOOD TEXTILE» МЧЖ раҳбари бўлиб ишлаган. @revizor_uzb