ᴛᴏʀɪفɪʏ
СтатистикаБизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир! https://t.me/taddaburr
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 2
- Всего постов
- 21
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 16
- 1/48двое суток
- 18
- 1/72трое суток
- 19
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
видео или голосовое, без подписи
Абу Ҳомид ал-Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Ғийбат заифлар, ожизлар ва пасткашларнинг қуролидир. Бирор махлуқнинг тилига ғийбат қилиш осон бўлиб қолса, бу унинг тубанлик ва ахлоқий инқироз чоҳига қулаганига гувоҳ бўлади. ᴛᴏʀɪفɪʏ
Муҳожира аёллардан бири бўлган Юсайра розиаллоҳу анҳо дан ривоят қилинади У киши айтадилар: Расулуллоҳ ﷺ дедилар: Сизлар тасбеҳ, таҳлил ва тақдисни лозим тутинглар. Ғофил бўлиб қолманглар, акс ҳолда раҳматни унутиб қўясизлар. Бармоқ бўғимларингиз билан (зикрларни) сананглар. Чунки улардан сўралади ва улар гапиртирилади. Яъни: «Субҳаналлоҳ» «Ла илаҳа иллаллоҳ» «Суббуҳун қуддус» каби зикрларни кўпайтиришга аҳамият беринглар. Ҳадисни Термизий ва Ҳоким ривоят қилганлар. ᴛᴏʀɪفɪʏ
Ибн ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтган: Инсон ҳеч қачон юксак ҳимматга эга бўлишдек буюк синовга дуч келмаган. Чунки ҳиммати баланд инсон доимо олий мақсадларни танлайди. Лекин замон унга ёрдам бермаслиги, имкониятлари эса етарли бўлмаслиги мумкин. Шунда у доимий изтироб ичида қолади. Бу маънода шойир ҳам жуда чиройли айтган: Ҳар бир юртда мен ёлғизман дўстлар орасида, Чунки мақсад қанча буюк бўлса, унга ёрдам берувчилар шунча кам бўлади. ᴛᴏʀɪفɪʏ
اللَّهُــمَّ ᷂صَلِّ ᷂وَسَـــلِّمْ ᷂وَبَارِك ᷂على ᷂ نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ
Инсон ўзининг бормоқчи бўлган бирор шаҳрига олиб борадиган йўлни кўрсатиб қўйган кишини ҳам ўзига яхшилик қилган инсон деб билади. Энди сени жаннатга олиб борувчи йўлга бошлаган Набий ﷺ ҳақида нима дейиш мумкин?! Шунинг учун Расулуллоҳ ﷺнинг сендаги ҳақларидан бири у зотга салавот айтишингдир. ᴛᴏʀɪفɪʏ
Сен қанча мусулмонни ўлдирганингни ҳисоблай оласанми? Расулуллоҳ ﷺ саҳиҳ ҳадисда шундай дедилар: «Мўминни лаънатлаш уни ўлдириш кабидир». ᴛᴏʀɪفɪʏ
Охиратни энг буюқ немати! Охиратнинг энг буюк неъмати ва энг лаззатлиси Аллах таолонинг муборак юзига назар қилиш, Унинг каломини бевосита Ундан эшитиш ва Унга яқин бўлишдир. Саҳиҳ ҳадисда ривоят килинади: Аллоҳга қасамки, У зот уларга Ўзига назар қилишдан ҳам севимлироқ бўлган ҳеч бир нарсани ато этмайди. Ибн ал-Қаййим рохимахуллох ᴛᴏʀɪفɪʏ
Ибн ал-Қаййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: Бошқа барча амалларнинг қабул қилиниши намозни адо этишга боғлиқдир. Шунинг учун намозни тарк этган кишидан Аллоҳ: на рўзани, на ҳажни, на садақани, на жиҳодни ва на бошқа бирон амални қабул қилади. Китоб ас-Салоҳ 1/38 ᴛᴏʀɪفɪʏ
Ажабланарли! Этибор берин. Мусикани ҳаромлиги ҳақидаги ҳадис: «Албатта, умматимдан шундай қавмлар чиқадики, улар.. (ҳаром қилинган нарсалар қаторида) мусиқа асбобларини ҳалол санайдилар.» Бу ҳадисни Атия ибн Қайс Абдурраҳмон ибн Ғанмдан, у эса Абу Молик ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ ﷺдан ривоят қилган. #хулоса Атия ибн Қайс ўз замонасининг йирик кориларидан эди. Ажабланарлиси шуки, корилар мусиқа асбобларининг ҳаромлиги ҳақидаги ҳадисларни ривоят қилар эдилар. Бугун эса айрим корилар мусиқа асбобларига рухсат берадилар, балки баъзилари Қуръон қироатида мақомларни ўрганиш учун қўшиқларни ҳам тинглайдилар. ᴛᴏʀɪفɪʏ
Инсон ўзининг бормоқчи бўлган бирор шаҳрига олиб борадиган йўлни кўрсатиб қўйган кишини ҳам ўзига яхшилик қилган инсон деб билади. Энди сени жаннатга олиб борувчи йўлга бошлаган Набий ﷺ ҳақида нима дейиш мумкин?! Шунинг учун Расулуллоҳ ﷺнинг сендаги ҳақларидан бири у зотга салавот айтишингдир. ᴛᴏʀɪفɪʏ
[Салаф аёллари ва бугунги аёллар ўртасида] Саид ибн Мусайяб раҳимаҳуллоҳнинг аёллари шундай деганлар: «Биз эрларимиз билан фақат сизлар амирларингиз билан гаплашганингиздек гаплашардик: “Аллоҳ сизга ислоҳ берсин, Аллоҳ сизга офият берсин” дер эдик». Мана шу - салаф аёлларининг одоби эди. Улар эрнинг ҳаққини улуғлар, тилларини сақлар ва эрга маъруф ишларда итоат қилишни Аллоҳга яқинлаштирадиган ибодат деб билардилар. Аммо бугун кўплаб оилалар эрларига мухолиф бўладиган, уларнинг сўзларига эътибор бермайдиган, эрнинг оиладаги раҳбарлиги билан талашадиган ва бошқарув ўзларида бўлишини истайдиган аёллар билан синовга учраган. Улар ўз фикрларини эрларига ўтказишни хоҳлайдилар. Агар эр уларга бўйсунмаса, жанжал бошланади, овозлар кўтарилади, оиладаги хотиржамлик йўқолади. ᴛᴏʀɪفɪʏ
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтганлар: Зикр қалбда иймонни худди сув экинни ўстиргани каби ўстиради. ᴛᴏʀɪفɪʏ
Аллоҳ таоло ой билан қуёшни зикр қилганда шундай марҳамат қилди: وَجَعَلَ الْقَمَرَ فِيهِنَّ نُورًا وَجَعَلَ الشَّمْسَ سِرَاجًا Ва улар ичида ойни нур ва қуёшни чироқ қилиб қўйганини кўрмадингизми? Нух-16 Аммо, набий с.а.в ни зикр килдан эса шундай мархамат килди: وَدَاعِيًا إِلَى اللَّهِ بِإِذْنِهِ وَسِرَاجًا مُّنِيرًا Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилгувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик. Ахзоб-46 #хулоса Бу Набий ﷺнинг фазилатларидан бири. Аллоҳ таоло бу инсонни сифатида ҳам нур, ҳам чироқ деб зикр қилди.
🖋 Ибн Қаййим ☝ айтади: Инсоннинг умри ва амали охирига қараб баҳоланади. Намозда салом беришдан аввал таҳоратини кетказган одамнинг намози бузилади. Қуёш ботишидан аввал рўзасини очган одамнинг тутган рўзаси бекор бўлади. Умрининг охирини гуноҳда ўтказган кимса ҳам Раббига шу юз билан йўлиқади. ᴛᴏʀɪفɪʏ
🖋 Имом Шофеъий ☝ дўстлик ҳақидаги энг таъсирли ҳикматларидан бири шуки, у киши ҳаёти давомида кўп юртларни кезиб, турли инсонлар билан мулоқот қилган. Шу тажрибаларидан шундай хулосага келганки: ҳар бир ҳамсуҳбат ёки ҳамроҳ доимий дўстликка муносиб эмас. Инсонларнинг ҳақиқий қиммати ва феъли эса қийинчилик пайтида намоён бўлади. Шойир айтади: Агар бир инсон сенга фақат мажбурият ёки манфаат учунгина эътибор қилса, уни қўйиб юбор. Унинг учун ортиқча қайғурма. Чунки одамлар ичида унинг ўрнини босадиганлар бор. Айримлардан узоқлашиш эса қалбга ором беради. Севган инсон совуқ муносабат қилса ҳам, қалбда сабр қилишга куч топилади. ᴛᴏʀɪفɪʏ
🖋 Агар қалбда охират ҳақиқати мустаҳкам қарор топса, инсоннинг ҳаётга бўлган ўлчови бутунлай ўзгаради. Энди у одамларнинг мақтовига алданмайди, уларнинг танқиди сабабли тушкунликка ҳам тушмайди. Қўлдан кетган нарса учун қайғурмайди, чунки уни Аллоҳ унга тақдир қилмаганини билади. Кимки Аллоҳ билан учрашишни энг буюк мақсад деб билса, унга йўлнинг машаққати ҳам енгил туюлади. Шойир айтганлар: Тақвони ўзингга озуқа қил, Чунки бу кеча тушганда тонггача тирик қолишингни билмайсан. Қанча-қанча соғлом инсонлар ҳеч қандай касалсиз вафот этган, Қанча-қанча беморлар эса яна анча вақт ҳаёт кечирган. ᴛᴏʀɪفɪʏ
🪶Бахтли оилани енг катта сири)
🖋 Абу Дардо ☝ Умм Дардога шундай деганлар: Агар мен ғазаблансам, сен мени тинчлантир. Агар сен ғазаблансанг, мен сени тинчлантираман. Агар бир-биримизга шундай муомала қилмасак, тез орада ажралиб кетамиз. Раудатул-уқало, 211–212 ᴛᴏʀɪفɪʏ
Дунёдаги энг улуғ талаблардан бири ғам-ташвишдан халос бўлишдир. Охиратдаги энг улуғ талаблардан бири эса гуноҳларнинг мағфират қилиниши. Бу икки неъмат ҳам Пайғамбаримиз ﷺ га саловот айтиш билан ваъда қилинган. Шоийр айткандай: «Унда ғаминг кифоя қилинади ва гуноҳинг мағфират қилинади». ᴛᴏʀɪفɪʏ