O'zLiDeP-Buxoro
СтатистикаO'zLiDeP Buxoro viloyat Kengashi Mazkur kanalda tadbirkorlikni qo‘llab-quvvatlash, ishbilarmonlik muhitini yaxshilash va aholi farovonligini oshirishga oid loyihalar yoritiladi. Taklif va murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz Rasmiy sayt: uzlidep.uz
- Последний пост
- 17 авг.
- Последнее чтение
- 18 авг.
- Постов за неделю
- 70
- Всего постов
- 673
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 47
- 1/48двое суток
- 53
- 1/72трое суток
- 58
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#депутат_қабули ✈️ Э Ъ Л О Н 😎 O'zLiDeP нинг "Халқ билан бирга" умуммиллий Дастури доирасида Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати ЖОНИБЕКОВ ЖАСУРБЕК ЖОНИБЕКОВИЧнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтади. 💬Қабул давомида Бухоро тумани аҳолисининг мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазалари тингланади ҳамда уларни қонуний ҳал этиш чоралари кўрилади. 🔍 Қабул куни: 2026 йил 18 август ✈️ Вақти: Соат 11:00 да ✈️Манзил: Бухоро тумани, Кўчкўмар МФЙ биноси ✈️ туманнинг барча фуқароларини ва ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолини қабулга таклиф этамиз. #uzlidep #XalqBilanBirga #SayyorQabul 📱 Bizni kuzatib boring!
😎 БПТ фаолиятини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди 🔍ЎзЛиДеП Қоракўл туман Кенгаши ташаббуси билан “Энг фаол БПТ” лойиҳаси доирасида “Қозон” МФЙ бошланғич партия ташкилотида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия туман Кенгаши аппарати раҳбари М. Саидова, маҳаллий Кенгаш депутати А. Қуччиев, МФЙ ва БПТ фаоллари иштирок этди. ✈️Мулоқот давомида БПТлар фаолияти самарадорлигини ошириш, партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, “Халқ билан бирга” умуммиллий дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда партия аъзоларининг сиёсий фаоллигини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди. 👍 Тадбирда, шунингдек, Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрамини юксак савияда нишонлаш, байрам арафасида маҳаллаларда маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирларини кенг ташкил этиш, ёшларда ватанпарварлик ва миллий ғурур туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни амалга ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. ✈️Тадбир якунида БПТ фаолиятини янада жонлантириш ва аҳоли билан ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган келгуси давр учун устувор вазифалар белгилаб олинди. #uzlidep #XalqBilanBirga #EngFaolBPT 📱 Bizni kuzatib boring!
#OAVda_biz BUXORO MTRK "XABAR" информацион - ахборот дастурининг навбатдаги сонида: ЎзЛиДеП нинг "Халқ билан бирга" умумиллий лойиҳаси доирасида Oлот туманида ўтказилган сайёр қабул тўғрисидаги видеолавҳа ёритилди. #uzlidep #XalqBilanBirga #SayyorQabul #Olot 📱 Bizni kuzatib boring!
😎 Ҳар бир мурожаат — эътиборда, ҳар бир муаммо — назоратда #uzlidep #XalqBilanBirga #SayyorQabul 🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 “Киберхавфсиз тадбиркорлик” акцияси тадбиркорларнинг рақамли саводхонлигини оширмоқда 🔍 Батафсил O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида партиянинг Бухоро шаҳар Кенгаши ва Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамкорлигида “Киберхавфсиз тадбиркорлик” акцияси ташкил этилди. #uzlidep #XalqBilanBirga #kiberxavfsiz_tadbirkorlik 🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
😎 Халқ билан бирга: Қоракўлда аҳоли саломатлигига эътибор кучайтирилмоқда 🔍БАТАФСИЛ ✈️Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Саломатлик марафони» доирасида Қоракўл тумани "Чекирчи" маҳалласида аҳоли учун кенгайтирилган тиббий кўрик ва врачлар сайёр қабули ташкил этилди. ✈️Мазкур тадбир ЎзЛиДеПнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастуридаги "Саломатлик сари" акциясида белгиланган аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, инсон қадрини юксалтириш, сифатли тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва профилактика ишларини кучайтириш каби устувор вазифаларнинг амалдаги ифодаси бўлди. #uzlidep #XalqBilanBirga #SalomatlikSari 📱 Bizni kuzatib boring!
без подписи
без подписи
без подписи
😎ҒИЖДУВОН: ДЕПУТАТ ЎРГАНИШЛАРИ "ЗАРАФШОН" МАҲАЛЛАСИДА ДАВОМ ЭТДИ 🗣Мустақиллигимизнинг 35 йиллигини муносиб кутиб олиш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ҳамда ҳудудларда ободончилик ва экологик ҳолатни янада яхшилашга қаратилган депутатлик ўрганишлари Ғиждувон туманида давом этмоқда. ЎзЛиДеП вилоят кенгаши аппарат раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Бобомурод Очилов томонидан туманидаги “Зарафшон” МФЙ ҳудудида хонадонлар, кўча ва хиёбонлардаги санитария-тозалик ҳолати ҳамда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилди. Шунингдек, мустақиллик йилларида эришилган улкан ютуқлар, инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ислоҳотларнинг аҳамияти юзасидан маҳалладошлар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилди. 🔘Ўрганишлар давомида ҳудуддаги “Араб тепа” ҳамда “Ҳазрати Шербон” қабристонлари атрофидаги ободонлаштириш ишлари, маҳаллада транспорт воситалари ҳаракатланадиган йўллар ва пиёдалар йўлакларининг ҳолати кўздан кечирилди. Депутат Б.Очилов ҳудуддаги бунёдкорлик ишлари билан танишар экан, обод ва равон йўллар, тоза ва файзли маҳаллалар аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади. Шу билан бирга, қутлуғ сана арафасида ободончилик ва экологик тадбирларни ҳамжиҳатлигида изчил давом эттириш, тозаликни доимий таъминлаш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан депутат томонидан масъулларга ва маҳалла фаолларига тегишли тавсиялар берилди. #uzlidep #XalqBilanBirga #Deputat_mahallada 📱 Bizni kuzatib boring!
без подписи
без подписи
😎 «Юракка йўл»: Аҳоли мурожаати эътиборсиз қолмади 💬Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасидаги «Юракка йўл» акцияси давомида Пешку тумани "Мустақиллик" МФЙ, "Чиқирчи" кўчаси аҳолисининг мурожаати ўрганилди. Аҳоли томонидан кўча бўйлаб ўрнатилган тунги ёритиш чироқларининг таъмирталаб ҳолга келиб қолгани, уларни созлаш ва янгилаш масаласида амалий ёрдам сўралган эди. 🔘Мурожаат партия фаоллари ва депутатлар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, муаммони ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди. Натижада кўтарилган масала ижобий ҳал этилиб, Чиқирчи кўчасидаги таъмирталаб тунги ёритиш чироқлари мутахассислар томонидан янгиларига алмаштирилди. 🔍Бу — аҳоли мурожаатига эътибор, депутатлик назорати ўз самарасини бераётганидан далолат беради. #uzlidep #XalqBilanBirga #YurakkaYol #Peshku 📱 Bizni kuzatib boring!
#_ҚУТЛОВ М У К О Ф О Т М У Б О Р А К ! 🔍Президент Ш. Мирзиёевнинг "Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш" тўғрисидаги Фармонига асосан, юртимизда тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантирганлиги учун бир гуруҳ ватандошларимиз тақдирланди. Улар орасида бухоролик O'zLiDeP фаоллари ҳам бор. Жумладан, 🏅Пешку туманидаги "Зулфия Тўра қизи" фермер хўжалиги раҳбари, O'zLiDeP фаоли Очилова Зулфия Тўраевна "Жасорат" медали билан; 🔍Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги Фармойишига кўра: 🏅“Rangrez Bukhara” хусусий корхонаси раҳбари, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Ахророва Шаҳноза Ботировна мазкур унвон билан тақдирландилар. 💐Давлатимизнинг юксак мукофоти ҳамда муносиб рағбат билан партиямиз фаолларини самимий муборакбод этамиз! 🔍Юртимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш борасидаги ишларингиз бардавом бўлсин! 😎 Ҳурмат билан O'zLiDeP вилоят Кенгаши жамоаси