tgindex
"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

Статистика
@yunusalioxundузбекский

Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
41
Всего постов
278
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
6 211
+7 за 4 дн.
Сутки
−1
−0,02%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 309
40 постов
Вовлечённость
21,1%
к подписчикам
Постов в день
5,9
всего 278
Упоминаний
3
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1 314
1/48двое суток
1 505
1/72трое суток
1 624

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки мазлум киши билан бирга, то унинг ҳаққи қарор топгунга қадар бирга юрса, оёқлар тойиладиган кунда Аллоҳ унинг икки оёғини сирот кўприги устида маҳкам қилиб қўяди», дедилар.   Ибн Аби Дунёнинг «Қозоул ҳаваиж» ва имом Асбаҳонийнинг «Тарғиб ват-тарҳиб» китобларидан. @yunusalioxund

  • #Расулуллоҳ_мўъжизалари мўъжиза: У зот соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлдиришни ўйлаган мунофиқлар ва уларнинг исмларидан хабар беришлари. 📜 Сила ибн Зуфардан ривоят қилинади: «Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан: —“Мунофиқларни қандай таниб олдинг? Ҳолбуки, уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бирор киши, ҳатто Абу Бакр ҳам, Умар ҳам билмас эди-ку?” деб сўрадик. У зот шундай жавоб бердилар: —“Мен сайрда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ортларида кетаётган эдим. У зот туянинг устида ухладилар. Мен бир неча кишининг: “Агар уни туя устидан йиқитиб юборсак бўйни синади ва биз ундан қутуламиз”, деб айтаётганларини эшитдим. Улар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ораларига тушиб олиб, баланд овозда қироат қила бошладим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқудан уйғониб: —“Ким бу?” деб сўрадилар. Мен: —“Ҳузайфаман”, дедим. У зот: —“Ортингдагилар ким?” деб сўрадилар. Мен: —“Фалончи, Фалончи”, деб уларнинг исмларини санаб ўтдим. —“Нима деганларини эшитдингми?” дедилар. Мен: —“Ҳа, шунинг учун сиз билан улар ўртасига тушиб олдим”, дедим. У зот: —“Албатта, фалончи, фалончи, – дея уларнинг исмларини санаб ўтдилар-да, – улар мунофиқдирлар, бирор кишига айтмагин”, дедилар». Абу Нуъайм ривояти. @yunusalioxund

  • Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ!                                                                                                                                                                                                                                                         Жума Айёмингиз муборак бўлсин! Бугун 15 авгуси, 2026 йил. Ҳафтанинг Шанба куни. Ҳижрий сана: 1448,  Робиул аввал ойининг иккинчи куни!!!                                                       https://t.me/yunusalioxund

  • Тавфиқ 📜«Муваффақиятим фақат Аллоҳга боғлиқ», Ҳуд сураси, 88-оят. Тавфиқ — Аллоҳнинг лутфи ишинг устида юриб: -ҳайрон қолганга тўғри йўл кўрсатиши; -берк эшикларни очиши; -оз нарсага барака ато этиши; -қалбингни яхшиликка майинлик билан етаклашидир. Қалбдан чиққан ихлос осмонга кўтарилса, тавфиқ осмондан нозил бўлади. Билингки, ота-онага яхшилик қилиш (биррул волидайн) тавфиқнинг энг буюк сабабларидан биридир. Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни ўз нафсига ташлаб қўймайди. Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий. @yunusalioxund

  • 14 авг.1 084из muslimuzportal

    #xatna_toyi #Fargona 🤝Фарғонада 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • Соллаллоҳу алайҳи васаллам 📜 Сўзла, сўзинг тингланади... "...Улар Аллоҳнинг руҳи ва калимаси Ийсонинг олдига боришади. У ҳам: «Мен у мақомда эмасман. Сизлар олдингию кейинги гуноҳлари кечирилган банданинг – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига боринглар», дейди. Улар менинг олдимга келишади. Мен Роббимдан изн сўрайман, менга изн берилади. Мен У Зотни кўрган заҳотим сажда қилиб йиқиламан. Аллоҳ мени Ўзи истаганча қўйиб беради. Кейин: «Эй Муҳаммад, бошингни кўтар! Сўзла, сўзинг тингланади. Сўра, сўраганинг берилади. Шафоат қил, шафоатинг қабул бўлади», дейилади. Мен бошимни кўтариб, Роббим менга ўргатадиган ҳамдлар билан Роббимга ҳамдлар айтаман. Кейин шафоат қиламан. У Зот менга маълум ададни белгилаб беради, мен ўшаларни дўзахдан чиқариб, жаннатга киритаман. Кейин қайтиб келиб, сажда қилиб йиқиламан. Аллоҳ Ўзи истаганча менга қўйиб беради. Кейин: «Эй Муҳаммад, (бошингни) кўтар! Сўзла, сўзинг тингланади. Сўра, сўраганинг берилади. Шафоат қил, шафоатинг қабул бўлади», дейилади. Мен бошимни кўтариб, У Зот менга ўргатадиган ҳамдлар билан Роббимга ҳамдлар айтаман. Кейин шафоат қиламан. Менга маълум адад белгилаб берилади, мен ўшаларни ҳам дўзахдан чиқариб, жаннатга киритаман..." Имом Муслим ривояти. @yunusalioxund

  • Аллоҳ билан бирга — содиқ бўл, одамлар билан — инсофли бўл, уламолар билан — тавозели бўл, жоҳиллар билан — сукут сақловчи бўл, камбағаллик билан — сахий бўл, болалар билан — шафқатли бўл, нафсинг билан мухолиф бўл, қариялар билан — хизматкор бўл, ота-онанг билан — яхшилик қилувчи (вафодор) бўл, биродарлар билан — ҳамкор бўл.  Аҳмоқнинг жавобини сукут қилгин. Ўз йўлингда мухлис ва чорловчи бўл. Ким бу йўлни бошқаларга нақл қилишни хоҳласа, унга тўртта нарса лозимдир: 1. Илм 2. Ибодат 3. Ихлос 4. Ахлоқ.   Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий. @yunusalioxund

  • Ахлоқ 📜Одамларни масхара қилишдан ёки муҳтожларни менсимасликдан эҳтиёт бўл. Чунки сен тақдир эртага тайёрлаб қўйган мақомни билмайсан. Нажиб Маҳфуз. @yunusalioxund

  • https://www.youtube.com/watch?v=UEtm_McA8tE

  • 14 авг.1 45818

    Мавлид ойи муборак бўлсин!  Бутун коинот интиқлик билан кутган, қалбларимиз шифоси, оламларнинг сарвари – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган муборак Рабиул аввал ойи кириб келмоқда.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёга келишлари зулматни ёритган нур ва Аллоҳ таолонинг бандаларига кўрсатган энг улуғ марҳаматидир.  Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Албатта, сиз улуғ хулқ устидадирсиз»(Қалам сураси, 4-оят).  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ҳақида шундай деганлар: «Албатта, мен гўзал хулқларни мукаммал қилиш учун юборилдим»(Имом Аҳмад ривояти).  Рабиул аввал – суюкли Набийимизга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда қиладиган, у зотнинг гўзал суннатларини ҳаётимизга татбиқ этадиган ва тилларимизни салавот билан безайдиган фазилатли фурсатдир.  Шундай экан, бу ойни ғанимат билиб, севикли Пайғамбаримизга саловат ва саломларни кўпайтирайлик!  Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала оли саййидина Муҳаммад.  @yunusalioxund

  • 14 авг.2 92029

    Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ!                                                                                                                                                                                                                                                         Жума Айёмингиз муборак бўлсин! Бугун 14 авгуси, 2026 йил. Ҳафтанинг Жума куни. Ҳижрий сана: 1448,  Робиул аввал ойининг биринчи куни!!!                                                                                                                                                                                                                                                                                                                  🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)                                                                                                                                                                                                                                                                                            Жума айёмингиз муборак бўлсин! Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: ​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти Аллоҳ хонадонларимизга тинчлик, файзу барака, ризқ ва хотиржамлик ато этсин.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    https://t.me/yunusalioxund

  • 13 авг.1 5531

    Нуриддин Маҳмуд намунавий мусулмон ҳукмдор ҳисобланади. Унда мустаҳкам ақида, гўзал ахлоқ, раҳбарлик маҳорати, дипломатик салоҳият ва турли соҳалардаги қобилиятлар мужассам эди. Бунинг барчаси чуқур шаръий билим ва динга бўлган улкан эътибор билан уйғунлашган эди. Тарихчи Ибн Асир подшоҳлар ва ҳукмдорлар тарихини кўриб чиқиб, шундай деган: «Тўғри йўлдаги халифалар ва Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳудан кейин ислом тарихи давомида Нуриддин Маҳмуддан афзалроқ ҳукмдорни билмайман».   Доктор Роғиб Сиржонийнинг «Нуриддин Занги» китобидан.   Нуриддин Маҳмуд Занги - машҳур мусулмон ҳукмдори (ваф. 569 ҳ./1174 м.) бўлиб, Салоҳиддин Айюбийнинг устози ва Қуддусни озод қилиш ҳаракатига замин тайёрлаган буюк давлат арбобларидан бири ҳисобланади.

  • "Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv pinned a photo

  • 13 авг.3 784186

    без подписи

  • 13 авг.1 6531из Muslim_Podcast_uz

    #Muslim_podcast  📱🗣MAHSULOTNING AYBINI YASHIRIB SOTISHNING OQIBATI NIMA BO'LADI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

  • 13 авг.1 5411

    #xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • 13 авг.1 52326

    Иймон 📜Жаннат неъматларининг 60 таърифи 1. Жаннатда ўлим йўқ. 2. Касаллик йўқ. 3. Оғриқ йўқ. 4. Ғам-қайғу йўқ. 5. Ташвиш йўқ. 6. Хавотир йўқ. 7. Қўрқув йўқ. 8. Руҳий тушкунлик йўқ. 9. Чарчоқ йўқ. 10. Машаққат йўқ. 11. Толиқиш йўқ. 12. Қарилик йўқ. 13. Очлик йўқ. 14. Ташналик йўқ. 15. Неъматларни узиб қўядиган уйқу йўқ. 16. Зулм йўқ. 17. Ҳасад йўқ. 18. Адоват йўқ. 19. Нафрат йўқ. 20. Айрилиқ йўқ. 21. Ҳар бир орзу Аллоҳнинг изни билан амалга ошади. 22. Унда (айнимаган) сувли анҳорлари бор. 23. Унда (таъми ўзгармаган) сутли анҳорлари бор. 24. Унда ичувчилар учун лаззатбахш хамрли анҳорлари бор. 25. Унда мусаффо асал анҳорлари бор (Муҳаммад сураси, 15). 26. Қасрлари буюк ва муҳташам. 27. Чодирлари марвариддан. 28. Дарахтлари улкан. 29. Мевалари қўл етадиган даражада яқин. 30. Сояси доимий. 31. Ҳиди хушбўй. 32. Неъматлари ҳеч қачон тугамайди. 33. Аҳли ҳамиша ёш бўлади. 34. Соғлиқлари мукаммал бўлади. 35. Жисмлари энг гўзал кўринишда бўлади. 36. Кийимлари ҳарир, ипакдан. 37. Зеб-зийнатлари олтиндан. 38. Зийнат, безаклари кумушдан ҳам. 39. Унда баланд кўтарилган сўрилар бор. 40. Унда мангу ёш хизматкорлар бор. 41. Унда ҳури ъийнлар бор. 42. Уларнинг сўрашишлари «салом!”дир». 43. Унда беҳуда сўз эшитмайдилар. 44. Гуноҳга ундайдиган сўзларни эшитмайдилар. 45. Аллоҳга ҳеч қандай машаққатсиз тасбеҳ айтадилар. 46. Бир-бирларини (бориб кўрадилар) зиёрат қиладилар. 47. Мўмин биродарлари билан учрашиб, жам бўладилар. 48. Аллоҳ улардан рози бўлади. 49. Аллоҳ уларга ҳеч қачон ғазаб қилмайди. 50. Фаришталар уларнинг ҳузурига: «Сабр қилганингиз учун сизларга салом бўлсин!”, деб кирадилар. (Раъд сураси, 24-оят) 51. Жаннатнинг саккизта эшиги бор. 52. Унинг аҳли манзилларида азиз ва мукаррам бўладилар. 53. Унинг энг олий ери — Фирдавсдир. 54. Фирдавснинг шифти Раҳмоннинг Аршидир. 55. Унинг аҳли унда абадий қоладилар. 56. Ундан ҳеч қачон чиқарилмайдилар. 57. Унда ҳеч бир кўз кўрмаган неъматлар бор. 58. Ҳеч бир қулоқ эшитмаган неъматлар бор. 59. Ва жаннатда ҳеч бир инсон хотирига келмаган неъматлар бор. 60. У(жаннат)нинг энг улуғ неъмати — Аллоҳ таолонинг Карамли Юзини кўришдир. ▫️ Аллоҳим! Бизни, ота-онамизни, аҳли оиламизни ва бизга севикли инсонларни ҳеч бир ҳисоб-китобсиз ва олдинги азобларсиз, тўғридан-тўғри Олий Фирдавс жаннати аҳлидан қилгин. @yunusalioxund

  • 13 авг.1 44814

    Ёсин сурасининг фазилатлари Муборак «Ёсин» сураси қуйидаги фойдаларга эга, деб айтилади: 1. Ишларни енгиллаштиради ва тўсиқларни очади. 2. Ризқни кўпайтиради ва унга барака беради. 3. Мазлумга ёрдам беради. 4. Гуноҳларни кечирилишига сабаб бўлади. 5. Руҳга мусаффолик ва хотиржамлик бағишлайди. 6. Сеҳрнинг барча турларига даво бўлади. Бунинг учун сурани сувга 41 марта ўқиб, у сувдан бир ҳафта давомида ичиш ва ювиниш тавсия қилинади. 7. Болаларнинг ухлашига ёрдам беради. 8. Жойнинг қувват манбаини янгилайди ҳамда уйда бахт ва хотиржамлик пайдо бўлишига ёрдам беради. @yunusalioxund

  • 13 авг.1 4592

    Аллоҳнинг ориф зотлари Умавий халифа Сулаймон ибн Абдулмалик ҳаж қилган йилларининг бирида Байтуллоҳни тавоф қилаётиб, Умар ибн Хаттобнинг набираси Солимни кўриб қолди. У йиртилиб кетган оёқ кийимини қўлига ушлаб олганди. Эгнида эса уч дирҳам ҳам турмайдиган кийим эди. Унга яқинлашиб, салом берди ва: - Мендан сўрайдиган бирон ҳожатингиз йўқми, - деди. Солим унга ҳам ажабланиб ва ҳам ғазабланиб қаради-да, шундай жавоб берди: - Аллоҳнинг уйида туриб, ҳожатимни Аллоҳдан бошқага арз қилишимни истайсизми? Уялмайсизми? Халифа қаттиқ хижолат бўлиб, Солимни ўз ҳолига қўйди-да, тавофини давом эттирди. Тавофдан кейин эса Солимни кузатиб турди. Ташқарига чиққач, яна ўша гапини такрорлади: - Солим, боя Ҳарам ичида ҳожатингизни айтишга унамагандингиз, мана ташқаридасиз, энди айтинг. - Сизга дунёга алоқадор ҳожатларимни айтайми ёки охиратга алоқадорлариними? - Дунёга алоқадорларини, албатта. Охиратга алоқадор ҳожатлар фақат Аллоҳдан сўралади. - Эй Сулаймон, мен дунёвий ҳожатларни ўша дунёга эга бўлган Зотдан сўрамайману унга эга бўлмаган одамдан сўрармидим. Ҳа, орифлар мана шундай эдилар. Уларнинг кўзига дунё ва унинг зеб-зийнати кўринмас эди. Биз-чи? Биз дунё деб урушамиз, дунё деб ярашамиз. Дунё учун яхши кўрамиз, дунё учун ёмон кўрамиз. Бизни ҳиммат тарк этди ва дунё кўлмагига ғарқ бўлдик. Аллоҳим, дунёни энг катта ташвишимиз ва илмимизнинг етиб борган чўққиси қилиб қўйма! @yunusalioxund

  • 13 авг.1 3371

    АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ ВА ЭНГ ПОКИ Зикр — амалларимизнинг энг яхшиси, Роббимиз ҳузурида энг поки ҳамда даражаларимизни юксакка кўтарадиган омилларнинг энг кучлисидир. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга амалларингизнинг энг яхшисини, Подшоҳингиз (Аллоҳ) ҳузурида энг покини, даражаларингизни энг юксак кўтарувчисини, сизлар учун олтин ва кумуш инфоқ қилишдан ҳам яхшироғини, душман билан тўқнашиб, бир-бирингизга зарба бериб, жанг қилишдан ҳам яхшироқ амални айтайми?» дедилар. «Ҳа», дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳни зикр қилиш», дедилар» (Имом Термизий, Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можа ривояти). Аллоҳ таоло барчамизни тили ва қалби доимо зикр билан банд бўлган солиҳ бандаларидан қилсин! @yunusalioxund