tgindex
Aleksandr Blok

Aleksandr Blok

Статистика
@A_A_Blokузбекский

@MUZA_ilhom @Anvar_Obidjon @Navoiy_ijodkorlar @Nazar_Shukur @A_S_Pushkin_ijodi @Rauf_Parfi @Zulfiyaxonim_ijodi @Marina_Svetayeva @Anna_Axmatova @Sergey_Yesenin @V_V_Mayakovskiy

Последний пост
4 окт. 2024 г.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
77
0 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
736
20 постов
Вовлечённость
955,8%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 20
Упоминаний
11
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • https://youtu.be/Bl1l-NEvCFA?si=tAE9P1pWhu7rqIb3

  • Александр Сергеевич ПУШКИН каналига марҳамат! t.me/A_S_Pushkin_ijodi

  • * * * Дилбар дўст! Сен қалб-ла нақадар Мусаффо. Ухлайвер! Сен билан юрак урар, Дилрабо! Уйғонсанг, булар бўрон, зимистон, Муз ҳаво. Вафодор дўст қошингда, эмассан Сен танҳо. Майлига ……. ва қор шамоли, ман Сен билан. Бўрондан сақлар дўстинг, азизим, Бор қалбан. Rauf Parfi tarjimasi @A_A_Blok

  • * * * Сузар булут ғамгин, эринчоқ, Жазирама мовий осмонда. Йўлим уқубатли ва йироқ, Ҳаракатсиз қалин ўрмонда. Пишқирар от остимда ҳорғин, Мана овул – қадрдон ошён. Янгради кимнингдир қўшиғи, Бу чангалзор ўрмонда шу он. Тинса борми ногаҳон товуш, Зурға нафас олиб ва беҳол Мумкин эди йўлда йиқилгинг, Манзилга ҳам етмай, эҳтимол. Сузар булут ғамгин, эринчоқ, Машаққатли, ғам тўла ўрмон. Йўлларим-ку, азобли, йироқ, Аммо қўшиқ менга дўст, ёрон. Rauf Parfi tarjimasi @A_A_Blok

  • Shamol yelar... 📝 Aleksandr Blok 🎙 Amriddin Sh.

  • Нечун йиғлай, боқийлик аъло, Ишқ ўтида азобланиш бахт. @A_A_Blok

  • * * * Эътиқод йўқ экан Ҳаққа гар, Ҳалок бўлгим бадар кетиб мен. Менга бергил бахтни муқаррар, Қозонгумдир турмуш ишончин. Қандай оғир, қандай уқубат, Юрагимга тутди сўнмас қўр! Узат менга нажот қўлин ва Асирликдан халос эт бир қур. Йўқ, ибодат қилмайман сенга, Улоқтиргил оловни такрор. Фақат кўз ёш тутмагил менга, О, ярамга туз сепма, дилдор. Нечун йиғлай, боқийлик аъло, Ишқ ўтида азобланиш бахт. Дард-аламни майли эт ато, Аммо қонда жўш урсин зўр аҳд! Ўроз Ҳайдар таржимаси @A_A_Blok

  • * * * Унда танҳо гулғунча бор, Яшар хушбўй ва мислсиз. Жуковский Гўзал орзим сари учаман, Кўркам тарафлар томон. Чексиз дала мусаффо чаман Соз, ажойиб тушсимон. Унда яшнар юмшоқ бедазор Ва бўтакўз бегуноҳ. Шивир-шивир товши беозор Ва бўтакўз бегуноҳ. Бошоқ мудрар… Йўл қироқ! Фақатгина бор океанда, Ўшал учун сузаман… Сен кўрмайсан уни туманда, Кўриб қолдим – узаман! Rauf Parfi tarjimasi @A_A_Blok

  • Блок ҳаёти унинг нозик юрагини муҳаббат ва садоқат туйғулари билан тўлдирган севгилиси, кейинчалик бир умрлик рафиқасига айланган Любовь Дмитреевна Менделеева —  улуғ кимёгар олим Дмитрий Мендеелевнинг қизи номи билан чамбарчас боғлиқ. Улар бир-бирларини севиб, ардоқлаб, тушуниб, қўллаб-қувватлаб яшадилар. @A_A_Blok

  • Черковнинг хорида қўшиқ айтди қиз Ўзга юртда жондан тўйганлар ҳақда. Кемаларни қайтиб бермаган денгиз, Севинчни унутиб қўйганлар ҳақда. Овози гумбазлар узра сайр этди, Нурда товлантирар елкасин малак. Ҳар ким қоронғуда кўрди, эшитди Қандай куйлаганин нурда оқ кўйлак. Барчага туюлди — шодлик бўлажак, Жойидан қўзғалар ул кемалар ҳам. Ёру ҳаёт ила бахтга тўлажак Бегона элларда ҳориган одам. Ширин эди овоз, нафис эди нур, Фақат йироқларда сирли уфқ бор. Ҳақнинг эшигида гўдак йиғлайдур — Ҳеч ким қайтиб келмас деган қўшиқ бор. @A_A_Blok

  • ALEKSANDR BLOK 📝Rauf Parfi 🎙Amriddin Shaxriddinov

  • SPOIЕТOЛИК ҚИЗ Черковнинг шамидай қоматинг мах,зун, Қиличдай қарашинг жонга қилур қасд, Ў, қиз, порлоқ висол эмасдир орзум, Зоҳиддай жисмимни ўтга берсам, бас! Бахт талаб қилмайман. Лутфинг на даркор? Қўпол илтифот-ла етказмасман ғам! Панжарангдан боқиб рассомдай бир бор, Гуллар узишингни кўрсаму севсам! Шамоллар қаноти, қуёш шуъласи Сени кўздан йироқ қилар, Мария, Рухсат бер, фариштам, кўзим қувнасин, Ширин бир дард чўксин қалбим қаърига. Зулфингнинг тим қора жингалагига, Сирли шеърларимдан тақурман олмос. Қора чашма кўзинг тубсиз тагига, Ошифта қалбимни ташламоғим рост... @A_A_Blok

  • Эшикдан бош суқиб, боқмасимданоқ Сен эмасми ўша бўлувчи ғойиб — На тутиб, на кўриб бўлади мутлоқ, Сен ёки тушмисан ажиб, ғаройиб? @A_A_Blok

  • Жамолинг шунчалар танишки менга, Бирга яшагансан мен билан гўё. Уйми, меҳмон, кўча... бормай қаерга Бўлур кўз олдимда суратинг пайдо. Қадам ташлагандек бўласан, юрсам, Қайда бўлсам, сен ҳам шу ерда тайёр. Сен эмасми, енгил одимлаб, эркам, Ортимдан юргувчи тунлари бедор? Эшикдан бош суқиб, боқмасимданоқ Сен эмасми ўша бўлувчи ғойиб — На тутиб, на кўриб бўлади мутлоқ, Сен ёки тушмисан ажиб, ғаройиб? Ғарам ортидаги гўристон аро, Қабр тепасида ўраб чит рўмол, Сўзсиз ўтиришинг кўрганда гоҳо — Ўша сенмасми деб ўйлайман дарҳол. Ўтирганинг кўриб бормоқ бўлдим х,ам Яқинлашсам нари сен кетдинг аммо. Дарё томон тушдинг куй айтиб шу дам. Қўнғироқлар бериб оқшомги садо, Сенинг куйларингга бўлганида жўр — Мен хавф-хатар билан кутдим, йиғладим. Аммо қўнғироқлар тиниши билан Марғуб овозинг ҳам бирдан бўлди жим... Фурсат ўтди, сендан бўлмади хабар, Ҳилпиради дурранг дарё томонда... Қанча дард чекмайин, аммо муқаррар Сени кўрмоқликка умид бор менда. @A_A_Blok

  • BOLALIK Goh bo‘lsa hayotda tashvish ko‘ndalang, Bolalik jim qalqib chiqar xotirga. Xayollar eshigin ochar shunda lang: Xivich ot, sho‘xlik-la bo‘laman birga. Tag‘in huv, yiroqlar tuyular sirli, Tag‘in pok ruhimga har narsa tilsim. Shunchalar pokiza, Shunchalar nurli, Sodda ertaklardan uzilgan umrim. @Nazar_Shukur

  • Tun, yo'lak, chiroq, dorixona, O'ysiz xira-siniq nur. Chorak asr yashagin yana,- Foydasi yo'q. Hammasi shu. O'lsang-boshlanadi qaytadan Takrorlanar o'tmish biroq. Izg'irinda yo'l,- sovuq ,tun, Dorixona, ko'cha, chiroq. Feruz Ne'matullayev tarjimasi @A_A_Blok

  • без подписи

  • КУЗ ЭРКИ Йўлга чиқдим, очиқ юз шамол Қайиради шохларни қувноқ. Қияликда майда – майда тош, Сарғиш тортиб боради тупроқ. Водийларда – намхуш куз ҳиди, Очилар ер қабристонлари. Қишлоқларда қизғиш тус олар Четанзорлар хиёбонлари. Шўх рақсини бошлар қувончим, Буталар соз чалаётир, соз! Силкинади гулдор кўйлагинг Енгларидан учаётган ноз… Ким чорлади мени бу йўлга, Турма ойнасида таниш истеҳзо? Тошли йўллар бўйида ғариб Куйлаётган псалмами ё? Йўлга чиқдим чорловсиз, тупроқ На енгилдир! Чалинар сархуш Рус овози ! Майхона томи Остида жим учаётган ҳуш – Майга оқиб кетган ёшлигим… Куйлатади армонли сурур – Бўзлатади толлар қайғуси, Кенгликларинг севдим бир умр… Ойгул Суюндуқова @A_A_Blok

  • Черковнинг хорида қўшиқ айтди қиз Ўзга юртда жондан тўйганлар ҳақда. Кемаларни қайтиб бермаган денгиз, Севинчни унутиб қўйганлар ҳақда. Овози гумбазлар узра сайр этди, Нурда товлантирар елкасин малак. Ҳар ким қоронғуда кўрди, эшитди Қандай куйлаганин нурда оқ кўйлак. Барчага туюлди — шодлик бўлажак, Жойидан қўзғалар ул кемалар ҳам. Ёру ҳаёт ила бахтга тўлажак Бегона элларда ҳориган одам. Ширин эди овоз, нафис эди нур, Фақат йироқларда сирли уфқ бор. Ҳақнинг эшигида гўдак йиғлайдур — Ҳеч ким қайтиб келмас деган қўшиқ бор. @A_A_Blok

  • * * * Қўл силтаб шаҳарнинг ташвишларига, Зерикарли шовқин – сурондан кечиб, Кетаман дил бериб товушларига Зимистон бўшлиқнинг бўронин ичиб. Хаёл риштасини узаман бирдан, Унутилар нима ва қандай бари… Оппоқ қор, трамвай, уйлар ва нурдан Йироқда кўринар зулумот қаъри… Сеҳрланган каби ўзим ҳам билмай Узиб юборсаму хаёл риштасин, Қайтиб келар бўлсам ғамлари ўлмай, Кечирар эдингми мен – ишқ хастасин? Билгувчисан олий мақсад онларин, Кўргувчисан маёқ каби ҳайратни. Кечирдингми қалбим бўронларини, Адашган хаёлим, шеърим, фурқатни? Уйғот, қўнғироғинг чал, уйғот, илло, Улар фориғ этсин оғир дардимдан. Шунда мени олиб кетолмас асло Туннинг дайдилари уйим, юртимдан… Ойгул Суюндуқова таржимаси @A_A_Blok