Azamat Akbar | Lektorium
СтатистикаТилшунос Aзамат Aкбаровнинг канали. Aмалий тилшунослик, социолингвистика, дискурс, педагогика бўйича таҳлиллар, ҳамда олий таълимнинг замонавий трендлари ҳақида илмий-таҳлилий маълумотлар каналига хуш келибсиз! https://www.youtube.com/@Dr.AzamatAkbarov
- Последний пост
- 16 авг.
- Последнее чтение
- 17 авг.
- Постов за неделю
- 6
- Всего постов
- 29
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Видео
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 618
- 1/48двое суток
- 708
- 1/72трое суток
- 763
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Суқрот демократия хавфли бўлиши мумкин, деб ҳисоблаган. Чунки демократияда билимли билан билимсизнинг овози тенг ҳисобланади. Суқротнинг фикрича, давлатни бошқариш ҳар ким ҳам қила оладиган оддий иш эмас. У бунга ўхшатиш сифатида кемани мисол келтиради: кемани бошқариш учун денгизчилик илмини биладиган ва тажрибали капитан керак бўлгани каби, давлатни бошқариш учун ҳам билимли ва фазилатли инсонлар зарур. Суқротнинг «Давлат» асаридаги машҳур «Кема тимсоли» айнан шу масалани тасвирлайди. У ерда давлат кемага, сиёсий раҳбарлик эса кемани бошқариш санъатига қиёсланади. Демократия шароитида эса, Суқротнинг танқидига кўра, оммабоп бўлган нарса ҳақиқат ва билимдан устун келиб қолиши мумкин. Шунинг учун у шундай саволни қўяди: «Кемани йўловчилар бошқариши керакми ёки денгизчилик илмини яхши биладиган тажрибали капитанми?»
“Ҳокимият берилган ҳар қандай инсон уни суиистеъмол қилишга мойил. Шунинг учун ҳокимиятни ҳокимиятнинг ўзи чеклаб туриши керак”. - Шарль Монтескьё, Француз файласуфи, ёзувчи «Қонунлар руҳи», 1748 йил.
Бугунги кунда янги университетлар очишга эҳтиёж йўқ, деб ҳисоблайман. Чунки мавжуд олий таълим муассасаларининг қуввати меҳнат бозоридаги эҳтиёжни қоплаш учун етарли. Ҳозир 56,7 баллдан юқори тўплаган абитуриентлар олий таълимга қабул қилинмоқда, талабалар сони эса 256 мингдан ошган. Янги университетларни кўпайтириш таълим сифатига салбий таъсир қилиши, сифатсиз таълим берувчи муассасалар сони ортишига олиб келиши мумкин. Бизга университетлар сонини эмас, мавжуд таълим муассасаларидаги сифатни ошириш муҳим. Қўнғиротбой Шарипов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири P.S. Қўнғиротбой ака тўғри айтганлар. Ҳозир янги университетлар очишга эҳтиёж йўқ, борларини ҳам филтердан ўтказиш керак. Айниқса, фақат бизнес қилиш мақсадида очилиб, сифатсиз таълим бериб, натижада ишсиз ва рақобатбардош бўлмаган битирувчиларни кўпайтирувчи университетлардан бошлаш керак. “Битирувчилар индекси” ҳам яхши фикр, бу орқали сифатсиз таълим ва янги ишсизлар авлоди кўпайишининг олди олинарди.
Бугун Тошкент шаҳридаги “Хилтон” меҳмонхонасида “Олий таълим хизматларини ривожлантириш” мавзусида ўтказилган халқаро тадбирда қатнашдим. Олдиндан мавзуларни кимлар ўқишини билганим учун тадбирнинг фақат охирги қисмига бордим. Тошкент давлат техника университети сўнгги 4 йил давомида халқаро рейтингларга кириш учун 448.500 доллар сарфлаган. Аслида, бу пуллар таълим сифатини ошириш учун сарфланса бўларди. Сўнгги йилларда техника олийгоҳларидаги кириш балларининг абгор ҳолатидан хабаримиз бор. Вазирликка бир тавсия берган бўлардим: халқаро рейтинглар учун давлат олийгоҳлари контракт пулларини ишлатмаслиги керак. Ҳар бир ректор бундай маблағни олийгоҳ хизматларини ташқарига сотиш, яъни тижоратлаштириш орқали топган пулидан сарфлаши керак. “Техника олийгоҳларида йўналиш ва мутахассисликлар ишлаб чиқарувчилар талабига жавоб бермаяпти. Масалан, Давлат техника университетидаги 76 та бакалавр йўналишидан 45 таси, 73 та магистратура мутахассислигидан 51 таси бугунги кунда етакчи хорижий техника олийгоҳларида ўқитилмайди. Оқибатда муҳандисларнинг 60 фоизи ўзи ўқиган йўналишида ишламаяпти. Тўқимачилик соҳасида ҳам худди шундай вазият.” – Шавкат Мирзиёев. 20.06.2024
“Атиги бир соат қўшимча уйқу талабаларнинг баҳоларини яхшилаши мумкин”: соғлом уйқунинг яна бир афзаллиги аниқланди. Олимлар биринчи марта уйқу давомийлигини ошириш талабаларнинг ўқиш натижаларига бевосита таъсир қилиши мумкинлигини текширишга қарор қилишди. Улар нафақат уйқу давомийлигини ошириш, балки талабаларнинг баҳоларини ҳам яхшилаш усулини топишди. Тадқиқот ўтказилган семестр давомида тажриба гуруҳидаги талабалар ўз курслари бўйича ўртача ўзлаштириш кўрсаткичини 0,075–0,089 баллга оширишди. Шунга ўхшаш ижобий таъсир кейинги семестрда ҳам сақланиб қолди. Олимларнинг фикрича, уйқу давомийлигининг ошиши ўқиш натижаларининг яхшиланишига олиб келганининг ўзи жуда умидбахш натижадир. P.S. Талабалар, энди вақтида ухланглар! Уйқу — баҳоларни яхшилайди, мандат эса кайфиятни!
Ўзбекистонда олий таълимга қабул: абитуриентлар ва баллар тақсимоти Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотларига кўра, 234 072 нафар абитуриент (34,5%) минимал ўтиш бали — 56,7 баллни тўплай олмаган. Ужас! 7 579 нафар абитуриент (1,1%) 189 ва ундан юқори балл олган. Мандат сайтида қайд этилган энг юқори балл 217,4 баллни ташкил этмоқда. Баллар тақсимоти - 189+ балл: 7 579 нафар (1,1%); - 170–188 балл: 47 152 нафар (7,0%); - 150–169 балл: 48 740 нафар (7,2%); - 130–149 балл: 48 791 нафар (7,2%); - 110–129 балл: 45 137 нафар (6,7%); - 90–109 балл: 56 366 нафар (8,3%); - 70–89 балл: 53 997 нафар (8,0%); - 56,7–69,9 балл: 106 722 нафар (15,7%); - 56,7 баллдан паст: 234 072 нафар (34,5%). Жорий йилда кириш тест синовларида 677.907 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. 2025/2026-ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1,535 миллион нафарга етган. Шундан қарийб 884 минг нафари давлат ОТМларида, 606 минг нафардан ортиғи нодавлат ОТМларда, 39 минг нафари эса хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида таҳсил олмоқда. Маълумот учун, давлат олий таълим муассасаларида 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт миқдорлари 7,4 миллион сўмдан 14,627 миллион сўмгача этиб белгиланган. Ушбу базавий контракт миқдорлари 2026-йилги қабулда ҳам ўзгаришсиз сақланиб қолган. Агар давлат ОТМлари давлат субсидияларидан маҳрум бўлса, уларнинг катта қисми қисқа муддатда жиддий молиявий босимга дуч келиши ва айрим ҳолларда банкротлик хавфи ошиши мумкин. Бунинг асосий сабабларидан бири — кўплаб давлат ОТМларида замонавий бизнес бошқаруви, молиявий режалаштириш, маркетинг ва самарадорликни таҳлил қилиш кўникмаларининг етарли даражада ривожланмаганидир. Ректор лавозимида фаолият юритаётган раҳбарларнинг барчасини бир хил баҳолаш тўғри бўлмаса-да, тизимда академик бошқарувдан ташқари бизнес ва институционал бошқарув мета компетенцияларини кучайтириш зарурати мавжуд.
Стресс қувончни ўғирлайди. Эго ривожланишга тўсқинлик қилади. Қўрқув тараққиётни тўхтатади. Баҳоналар натижаларга тўсқинлик қилади. Ортиқча ўйлаш ҳаракат қилишга халақит беради. Иккиланиш имкониятларга тўсқинлик қилади. Кечиктириш эса суръатни пасайтиради.
Бугун Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида мудофаа ҳамда ўзаро хавфсизлик тўғрисидаги ҳужжат имзоланди. Ушбу ҳужжатга кўра, агар ушбу уч давлатдан бири урушга жалб этилса, қолган икки давлат унга ёрдам кўрсатиши лозим. Туркия уруш олиб боряптими? Йўқ. Покистон уруш олиб боряптими? Йўқ. Аммо Саудия Арабистони АҚШ билан биргаликда Яманда ҳусийларга қарши ҳарбий операциялар олиб бормоқда. Фикримча, ушбу келишувнинг асосий мақсади Туркия ва Покистонни ҳам ушбу можарога жалб қилиш, Яманга қарши ҳарбий фронтни янада кенгайтиришдир. Минбарларда нима дейилишидан қатъи назар, мен бу қадамни Эрдўғон сиёсатининг асл моҳиятини намоён этувчи қарор деб баҳолайман. Яманликларда на замонавий қурол-яроғ, на кучли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бор. Уларнинг энг катта кучи — иймон ва қаршилик руҳидир. Айнан шу иймон уларни ҳозиргача АҚШ ва Саудия Арабистони олдида бош эгишга қўймади. Менимча, айнан шу сабабли ушбу можарога янги шерикларни жалб қилиш зарурати туғилган. 2014 йилда АҚШ Сауд режимига 350 миллиард долларлик қурол-яроғ сотган эди, лекин яманликлар саудни бурнини ерга ишқалаганди. Энди эса уч давлат Яманга қарши Сауд режими ҳокимиятини ҳимоя қилиш учун бирлашди. Қизиқ, шу уч давлат миллионлаб шаҳид берган Ғазо учун бирлашганда эди…
“Адолат билан бир соат ҳукм юритиш қирқ йиллик ибодатдан афзалдир.” -Ҳадис
— Амаки, сизни тўйга айтиб кетишди. — Ие, қайси маҳалладан экан? — Шармандалик маҳалласидан экан.
Ўзбекистон давлат харажатлари бўйича Осиёда юқори ўринда Осиё тараққиёт банки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда давлат харажатларининг ЯИМдаги улуши 38,5 фоизни ташкил этиб, Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлган. Бу рақамлар «давлатнинг иқтисодиётдаги улушини камайтирамиз» ва «эркин бозорни ривожлантирамиз» деган мақсадларга қарамай, давлат харажатлари ҳали ҳам жуда катта эканини кўрсатади. Қиёс учун, Мўғулистонда бу кўрсаткич 32,6%, Тожикистонда 31,6%, Қирғизистонда 30,9%, Қозоғистонда 23,2%ни ташкил этган. Хитой (21.8%), Сингапур ва Вьетнам(19.9%), ва Ҳиндистон (15.9%) каби давлатларда эса бу кўрсаткич анча паст. ЯИМнинг катта қисмини давлат орқали қайта тақсимлаш иқтисодиёт учун юк бўлиши, хусусий сектор ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Солиқ тўловчилар елкасида яшайдиган тизимда давлат маблағларидан самарали фойдаланиш ва ҳар бир харажат учун масъулиятни ошириш ниҳоятда муҳим. Солиқлар ҳисобидан ойлик олиб янада ғуддайиб юрганларни тушунмайман.
Ҳаммамиз ҳам бу компанияларни биламиз, лекин ҳаммасини орқасида келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган раҳбарлар бошқараётганини эса камчилик билади. Google, Microsoft, Adobe, FedEx, YouTube ва ҳатто Perplexity каби сунъий интеллект соҳасидаги янги авлод компанияларигача — ҳиндистонлик мутахассислар дунёдаги энг нуфузли компанияларни бошқармоқда. - Sundar Pichai — Google бош директори - Kunal Shah — WhatsApp бош директори - Satya Nadella — Microsoft раиси ва бош директори - Shantanu Narayen — Adobe бош директори - Arvind Krishna — IBM раиси ва бош директори - Raj Subramaniam — FedEx бош директори - Neal Mohan — YouTube бош директори - Nikesh Arora — Palo Alto Networks раиси ва бош директори - Shailesh Jejurikar — P&G бош директори - Aravind Srinivas — Perplexity асосчиси ва бош директори Бу ютуқлар фақат миллат масаласи эмас. Бу — сифатли таълим, кучли билим пойдевори, қизиқувчанлик, муаммоларни ҳал қилиш қобилияти ва глобал даражада фикрлай олиш натижасидир. Сифатли таълим фақат диплом ёки ҳисоботлар эмас — у янги ғоя ярата оладиган, технология қила оладиган ва дунё билан рақобатлаша оладиган авлодни тайёрлайди. Балким, бизнинг ҳам таълим тизимимиз университет рейтинглари ортидан қувиш, чиройли ҳисоботлар тайёрлаш ва қоғоздаги кўрсаткичларни кўпайтиришдан кўра, битта муҳим саволга кўпроқ эътибор қаратиши керакдир: “Бизнинг талабаларимиз ҳақиқатан ҳам яратишга, инновация қилишга ва етакчилик қилишга тайёрми?” Келажак рейтингларда эмас, билим ва кўникмаларда қурилади. Эртанги глобал CEO балки бугунги кунда Ўзбекистондаги бирор университет ёки мактабда ўқиб юргандир…
"Tanaffus" 38-sonini ko'rmagan bo'lsangiz, hoziroq ko'ring To'g'risini aytsam, bu sonda oliygohlar haqida ko'proq gaplashdik. O'zim universitetda ishlayman-ku, lekin hali universitetlarning asl vazifasi nima degan savolga to'liq javobim yo'q edi. Tan olaman, bu mening jiddiy kamchiligim ekan. Azamat Akbar hamda Komil Jalilovlar bilan bo'lgan suhbatimizdan keyin mutlaqo boshqacha fikrlay boshladim. Suhbatdan keyin podkastni yana bir marta takroran ko'rib chiqdim. Ayniqsa, universitet modellari haqidagi fikrlar juda ham qiziq bo'ldi. Agar siz ham universitetlarning vazifasi faqat diplom berish deb o'ylasangiz, universitet modellari haqida quyida qisqacha yozib qo'ydim: 1.0 — Faqat ta'lim beruvchi universitet. Daromad manbayi asosan kontrakt pullari hisoblanadi. 2.0 — Ta'lim + ilmiy tadqiqot. Bu modelda universitet nafaqat o'qitadi, balki ilm-fan bilan ham shug'ullanadi. 3.0 — Ta'lim + ilm + innovatsiya. Bunda endi ilmiy ishlanmalar iqtisodiyotga xizmat qila boshlaydi. Startaplar va boshqa loyihalardan pul kela boshlaydi. 4.0 — Innovatsion ekotizim markazi. Bunda oliygoh o‘zi joylashgan shahar yoki hududning rivojlanishiga ham faol hissa qo‘sha boshlaydi. Olimlar va talabalar yaratgan g‘oyalarni startap va biznesga aylantiradi. 5.0 — bu nafaqat ta'lim beradigan yoki ilmiy tadqiqot olib boradigan universitet, balki talabani real hayot va mehnat bozoriga tayyorlaydigan, sun'iy intellekt hamda zamonaviy texnologiyalarni ta'limga joriy etadigan hamda jamiyat muammolarini hal qila oladigan mutaxassislarni tayyorlaydigan zamonaviy oliy ta'lim modeli. To‘liq podkastni albatta tomosha qiling. Fikringizni esa izohlarda yozib qoldiring. ▶️ To'liq video — https://youtu.be/-UP9tH4FA6o
Ҳаётдаги ҳақиқий бойликлар: - Вақт - Соғлиқ - Хотиржам онг - Эрталаблари шошилмаслик - Саёҳат қилиш эркинлиги - Ўзингни айбдор ҳис қилмасдан дам ола билиш - Уйда пиширилган таом - Чуқур ва тинчлантирувчи уйқу - Тинч ва оддий кунлар - Самимий ва мазмунли суҳбатлар - Мустаҳкам оила
Афғонистонда тезлик чеклови белгилари умуман бошқача даражада. Йўлларда эҳтиёт бўламиз.
“Кобра эффекти 2.0 ёҳуд PhDландия феномени” Британиянинг Ҳиндистондаги ҳукмронлиги даврида ҳукумат Делида заҳарли кобра илонлари кўпайиб кетганидан хавотирга тушади ва ўлдирилган ҳар бир кобра учун пул мукофоти эълон қилади. Борган сари режа муваффақиятлидек туюла бошлайди — одамлар жуда кўп сондаги илонларни овлаб келтиришади. Бироқ тез орада айрим айёрлар кобрани хонадонларда кўпайтириб, сўнг ўлдириб сотиш табиатда илон овлашдан кўра кўпроқ даромад келтиришини англаб етишади. Ҳукумат бу айёрликдан хабар топгач, мукофот пулини дарҳол бекор қилади. Буни кутмаган "илончилар" эндиликда фойда келтирмайдиган кобраларни кўчага қўйиб юборишади. Оқибатда шаҳардаги илонлар сони режа амалга оширилишидан олдингидан ҳам кўпайиб кетади. Шу тариқа «Кобра эффекти» тушунчаси пайдо бўлди: Муаммони ҳал қилишга бўлган уриниш нотўғри рағбатлантириш ёки оқибатларни нотўғри баҳолаш сабабли муаммони бартараф этиш ўрнига, уни янада чуқурлаштириб ва ёмонлаштириб юбориши «Кобра эффекти» дейилади. P.S. Кобра эффектида нотўғри рағбат илонларни кўпайтирган бўлса, биздаги нотўғри академик рағбат “илмий маҳсулот” ишлаб чиқаришни кўпайтирди: фарқи шундаки, кобраларни ушлаш қийин эди, сифатсиз илмий натижаларни эса статистика ичида яшириш осонроқ.
Сиз эга бўлган энг қимматли бойлик — пул эмас. Бу — сизни чалғитиш учун яратилган дунёда аниқ ва равшан фикрлай олиш қобилиятингиздир. Ақлий равшанлик — ҳақиқий бойликдир.
Ўзимизда эмпатияни қандай ривожлантиришимиз мумкин? Эмпатия — дунёни бошқа инсоннинг кўзи билан кўришга интилишдир. Яъни, бир лаҳзага ўзимиздаги олдиндан шаклланган фикрлар ва талқинларни четга суриб, қаршимиздаги инсон нимани бошдан кечираётган бўлса, унинг ҳис қилганидек тушунишга ҳаракат қилишдир. Америкалик психиатр Ирвин Д.Яломнинг таъкидлашича, эмпатия шунчаки бир «техника» эмас, балки чин ҳозирлик ҳолатидир. Терапевт ёки ҳар қандай инсон бошқаси билан чуқур алоқа ўрната олиши учун маслаҳат беришга, ҳукм чиқаришга ёки дарҳол ечим таклиф қилишга шошилмасдан, қизиқиш, ҳурмат ва очиқ қалб билан унинг дунёсига яқинлашиши керак. Эмпатияни ривожлантириш учун: 1. Гапиришдан кўра кўпроқ тинглашимиз керак. 2. Жавоб беришдан олдин қарши томоннинг ҳис-туйғуларини акс эттиришимиз (унга тушунилганини ҳис қилдиришимиз) лозим. 3. Ўзимиздан сўрашимиз керак: «Агар мен унинг ўрнида бўлганимда, дунёни қандай ҳис қилардим?» 4. Фарқларни таҳдид сифатида эмас, балки янги уфқларни кашф этиш имконияти сифатида қабул қилишимиз керак. 5. Унутмаслигимиз керакки, ҳар бир қийин хулқ-атвор ортида, одатда, айтилмаган бир дард ёки қондирилмаган бир эҳтиёж ётади. Ялом кўп бор таъкидлаганидек, инсонлар мукаммал жавоблардан кўра, ўзларини кўрилган, эшитилган ва тушунилган деб ҳис қилишга кўпроқ эҳтиёж сезадилар. Баъзан айнан шу «тушунилганлик» тажрибасининг ўзи ўзгаришнинг бошланишига айланади. Эмпатия — ўз дунёмизни бошқага мажбурламасдан, унинг дунёсида ҳурмат ва хотиржамлик билан мавжуд бўлиш санъатидир.
Марокаш режими — Нетаньяҳу ва Трампнинг навбатдаги инструментидир. Улар Испанияни Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун жазолашмоқда. Марокаш қироли Исроил тарафдори ҳисобланади. 65.000 марокашликни 24 соатда Сеутага ўтиб кетиши оддий ҳолат эмас, 2021 йили ҳам шунга ўхшаш воқеа бўлганди.
Maktabdagi muammolarning ildizi universitetlardami? — Professorni so‘roqqa tutdik. Bugun maktablarda ishlayotgan o‘qituvchilarning sifati ko‘p muhokama qilinadi. Shuning uchun ham ta’lim sifati o‘qituvchi sifatidan yuqori bo‘lolmasligi bot-bot takrorlanadi. Xo‘sh, o‘qituvchini tayyorlayotgan oliygohlarning o‘zi qay darajada sifatli kadr tayyorlayapti? Diplom berishning o‘zi yetarlimi? "Tanaffus" podkastining bugungi sonida aynan shu mavzuni ta’lim masalalari bo‘yicha ekspertlar Azamat Akbar hamda Komil Jalilovlar bilan birgalikda muhokama qildik. Suhbat davomida o‘qituvchining roli, universitetlarning asosiy vazifalari, hozirgi ahvolimiz, eng asosiysi ko‘pchilik aytishga jur’at qilmaydigan muammolar ham tilga olindi. Bu sonni ko‘rganingizdan keyin o‘qituvchilik kasbining ahamiyati hamda oliygohlar haqidagi fikringiz o‘zgarishi aniq. To‘liq podkastni albatta tomosha qiling. So‘ng fikringizni izohlarda yozib qoldiring. ▶️ To'liq video — https://youtu.be/-UP9tH4FA6o @domlajon t.me/domlajon