Jamshidjon Choriyev
Статистика- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 1
- Всего постов
- 122
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 86
- 1/48двое суток
- 98
- 1/72трое суток
- 106
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Президент Администрацияси тўғрисидаги қонунга шарҳ берди Администрация Президент фаолияти ва Конституциявий ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминловчи ягона конституциявий институт ҳисобланса-да, давлат органлари билан муносабатларда унинг фаолиятини қонун билан тартибга солиш бўйича ҳуқуқий бўшлиқ мавжуд эди. Эндиликда янги қонун билан ушбу масалалар тартибга солинди. Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этишда Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасидаги фаолияти қонун билан тартибга солиниши Президентлик институтининг ҳуқуқий асосларини кучайтиради. Халқаро амалиётда Президент фаолиятини таъминловчи институтнинг ҳуқуқий мақоми қонун даражасида белгиланиши Президентлик бошқарувининг институционал стандарти ҳисобланади. Қонун 4 та боб ва 34 та моддадан иборат бўлиб, Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасида Президент фаолиятини таъминлашнинг конституциявий механизмлари қонунда ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилди. Хусусан: – Администрация Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий, таҳлилий жиҳатдан таъминлайдиган давлат органи сифатида белгиланди; – Администрацияни Президент шакллантиради, Президент белгилаган асосий йўналишларда фаолият юритади, Президентга бўйсунади ва ҳисобдор бўлади. Администрациянинг асосий вазифалари белгиланди: – Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатларини амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий таъминлаш; – Президентнинг фармон, қарор ва фармойишлари лойиҳаларини ҳамда топшириқларини тайёрлаш, уларнинг ижросини ташкил этиш, назоратини олиб бориш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш; – Президентнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантиришга оид янги ташаббусларини ишлаб чиқиш; – аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотларни ташкил этиш ва уларни қийнаётган масалаларга ечимларни ишлаб чиқиш; – қонунларни имзога ёки қайтаришга тайёрлаш; – Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ташкил этиш; – Президентга бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқалар. Шунингдек, қонунда Администрация раҳбарининг ҳуқуқий мақоми ва вазифалари, Администрациянинг мансабдор ва бошқарув шахсларини лавозимга тайинлаш ҳамда озод этишга оид нормалар белгиланган, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши фаолиятини ташкил этишнинг қонуний асослари яратилган. Администрация Президент фаолиятини ташкил этиш доирасида парламент, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, суд ҳокимияти ва судьялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорлик қилади. Администрация Президентга бевосита бўйсунувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Президентга киритади. Администрация ходимлари учун уларга юклатилган вазифаларни бажаришда ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя чоралари назарда тутилмоқда. Президент Администрацияси тўғрисида Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, давлат органларини халққа хизмат қиладиган, очиқ ва ҳисобдор тизимга айлантириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. @pressuzb
Кўринмас қаҳрамонлар саҳна марказида Сув қувури бузилса — сантехникни, автомобиль носоз бўлса — механикни, электр тармоғида муаммо бўлса — электромонтажчини қидирамиз. Уларнинг меҳнати ҳар куни керак. Лекин уларнинг ўзини катта саҳналарда кам кўрамиз. “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танлови ана шу кўринмас қаҳрамонларни жамоатчиликка танитиб, уларнинг меҳнати ҳам медаль, мукофот ва олқишга муносиб эканини намоён қилди. Энди энг кучлилар учун кейинги марра — WorldSkills жаҳон чемпионати. У ерда ғолиб бўлган иштирокчига 1 млрд 30 млн сўм Президент мукофоти берилади. @JamshidjonChoriyev
🇧🇷 Бразилияда футболчи голни нишонлаш пайтида туннельга тушиб кетди. Кейинчалик, гол офсайд туфайли инобатга олинмаган. @JamshidjonChoriyev
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
КУН ФОТОЛАРИ: Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари билан биргаликда Қирғизистондаги илк халқаро тоифадаги гольф клубининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. @JamshidjonChoriyev
🇺🇿Davlatimiz rahbari Qirg‘izistonning I darajali “Manas” ordeni bilan taqdirlandi. https://president.uz/
Prezidentimiz rafiqasi hamrohligida davlat tashrifi bilan Qirg‘izistonga keldi. — Президент нашей страны вместе с супругой прибыл с государственным визитом в Кыргызстан. Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи