Muhammad Ayyub KASANIY
СтатистикаO'zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ulamosi, ustoz Muhammad Ayyub Homidov
- Последний пост
- 15 июл.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 32
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
Markaziy bankning Islomiy moliya kengashi tashkil etildi 🔘 Markaziy bankda Islomiy moliya faoliyati bilan bogʻliq masalalarni muvofiqlashtiruvchi Markaziy bankning islomiy moliya kengashi tashkil etildi. Kengash islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi banklar, islomiy moliyalashtirishga oid xizmatlarni ko‘rsatuvchi mikromoliya tashkilotlari, Omonatlarni kafolatlash agentligi hamda Markaziy bank nazorati ostidagi boshqa tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladigan islomiy moliya faoliyatini muvofiqlashtiruvchi Markaziy bankning kollegial organi hisoblanadi. 🔘Kengash tarkibi Islom huquqi boʻyicha mutaxassis va texnik ekspert bo‘lgan 5 nafar a’zodan iborat. Kengash quyidagi vazifalarni amalga oshiradi: ✅ islomiy moliya standartlari loyihalarini islomiy moliya boʻyicha xalqaro standartlar va mahalliy kontekstni inobatga olgan holda ishlab chiqadi; ✅ Markaziy bankka islomiy moliya faoliyatini tartibga solish va nazorat qilish masalalari yuzasidan xulosa va maslahatlar beradi, normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda ko‘maklashadi, sohada yuzaga keladigan nizolar hamda bahsli masalalar bo‘yicha tushuntirish va izohlar beradi; ✅ banklar va mikromoliya tashkilotlariga islomiy moliya faoliyati bilan bog‘liq tavsiyalar va ko‘rsatmalar beradi, ular bilan davriy maslahat uchrashuvlarini o‘tkazadi; ✅ AAOIFIning yig‘ilishlarida Markaziy bank nomidan qatnashadi va zarur hollarda AAOIFI tomonidan ishlab chiqilgan hujjatlar loyihalariga o‘z takliflari va munosabatlarini taqdim etadi. Kengash har yili Markaziy bank boshqaruviga oʻz faoliyati bo‘yicha yillik hisobotni taqdim etadi. ✈️ @MezonKengashi каналига аъзо бўлинг Манба
#muharram #hijriy #yangi_yil ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛ: МУҲАРРАМ ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ КЕРАК? 2026 йилнинг 16 июнь куни – янги 1448 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2026 йилнинг 25 июнь, пайшанба кунига тўғри келади. Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга. Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман", дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар" (Имом Бухорий ривояти). Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади", деганлар (Имом Муслим ривояти). Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади", дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: "Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим", деганлар. Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим" (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: "Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!" дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз", дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти). Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин. ✏️ https://t.me/+ajV5bmGwT6gxMjgy
ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН! 📢 Муҳаррам ойининг 1-куни — 2026 йил 16 июнь, сешанба кунига тўғри келмоқда. 🤲 Янги 1448-ҳижрий йилда Аллоҳ таоло хонадонларимизга тинчлик ва барака, қалбларимизга мустаҳкам иймон берсин ва ҳаётимизда бизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! ⏺ 1448 ҳижрий йил — муборак бўлсин! https://t.me/MuhammadAyyub_KASANIY
Ҳалолни излашнинг фазилатлари Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов айнан шундай яхши ниятлар билан «Бизнесда ислом молияси» курсида йиғилган тингловчиларимизга ҳалол ризқ топиш йўлидаги барча ҳаракатларнинг юксак фазилатлари ҳақида сўзлаб бердилар. @MezonTalim
#Арафа #Дуо 🤲 Арафа кунининг дуоси ▫️ Солиҳлардан бири: "Аллоҳга қасам! Арафа куни бирор дуо қилсам, бир йил ўтмасидан туриб уни худди тонгни ёришгани каби амалга ошганини кўрдим", деб айтди. ▪️ Солиҳ салафлар эҳтиёжлари учун қиладиган дуоларини арафа кунига сақлаб қўйишар эди. Қанчадан қанча орзу-умидлар ва дуолар арафа куни оқшомида ижобат қилинган. Рамазон ойидаги қадр кеча қайси кунлиги аниқ бўлмагани учун уни билмаймиз. Аммо Зулҳижжанинг Арафа куни ҳақида Аллоҳ бизга аниқ хабар бериб қўйган. Шундай имконият бўлса ҳам камчиликка йўл қўямизми? Шайхул Азҳар Аҳмад Тоййиб ҳафизаҳуллоҳ айтади: “Арафа куни Дунё ҳаётидаги энг афзал кунлардандир. Бу кунда раҳматлар ёғилади. Аллоҳ таоло Арафа аҳли билан фаришталар олдида фахрланади. Шундай экан бу куннинг фазилатини ғанимат билиб, уни зикр, дуо, намоз, рўза ва ибодатларни кўпайтириш, фақиру муҳтожлар қалбига хурсандчилик киргазиш билан ўтказайлик!” Ато раҳимаҳуллоҳ айтади: «Арафа куни кечга бориб холи қолиш имкони бўлса, шундай қил»... 🔻Батафсил: https://oliymahad.uz/16657 t.me/oliymahad
▪️Арофатда туриш ▫️Бугун, 9 зулҳижжа Арафа куни бомдод намозидан сўнг ҳожилар Минодан Арафотга борадилар. ▫️Арафот сўзи «билиш, таниш» маъноларини билдиради. ▫️Одам алайҳиссалом билан Ҳавво онамиз бир-бирларини таниб-топишишгани учун Арафот деб номланди. ▫️Арафот шимолида Жабалур Роҳма, Раҳмат тоғи бўлиб, унда Пайғамбар алайҳиссалом сўнгги ҳажларида вадоъ-видолашув хутбасини қилганлар. ▫️Арафотда қуйидаги оят нозил бўлган: «Бугун Мен сизлар учун динингизни комил қилдим, Мен сизларга неъматимни тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин қилиб танладим» - Моида, 3. ▫️Арафа куни қуёш оққанидан то ҳайит куни тонгигача Арафотда туриш-вуқуф вақтидир. Шу вақт ичида бирор сония бўлса ҳам Арафотда туриш фарздир. Яъни, бу вақтда белгиланган Арафот чегараси ичида турмаган киши ҳаж қилган ҳисобланмайди. ▫️Қуёш ботганидан кейин Арафотда туриш вожиб бўлган вақт тугаганини билдириб тўп отилади. ▫️Арафотда пешин ва аср намозлари бир азон ва икки иқомат билан қўшиб, жам қилиб ўқилади. @oliymahad
Қурбон ҳайити 27 май куни нишонланади Ўзбекистонда муборак Қурбон ҳайити 2026 йил 27 май куни нишонланади. Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори имзоланди. Ушбу байрам муносабат билан иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча кетма-кет 5 кун дам олади: 27 май, чоршанба – Қурбон ҳайити; 28 май, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни; 29 май, жума – барча учун қўшимча дам олиш куни; 30 май, шанба – ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни; 31 май, якшанба – барча учун одатий дам олиш куни. 🕋 @islomuz
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
#xabar #fatvo #ulamolar_kengashi #safar #boshlanishi 🌍 УЛАМОЛАР КЕНГАШИ САФАР МАСОФАСИНИНГ БОШЛАНИШ НУҚТАСИ ҲАҚИДА ФАТВО ЭЪЛОН ҚИЛДИ ⏺بسم الله الرحمن الرحيم الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على رسولنا محمد وعلى آله واصحابه اجمعين 📃 Сафар масофасининг бошланиш нуқтаси ҳақида ФАТВО Ҳанафий мазҳабининг барча мўътабар матнларида сафар ҳукмлари шаҳар ёки қишлоқ тугаши билан бошланиши баён қилинган. Бу ҳақда Имом Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ “Ҳидоя” асарида бундай ёзадилар: وَإِذَا فَارَقَ الْمُسَافِرُ بُيُوتَ الْمِصْرِ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ “Мусофир шаҳар биноларидан ўтиб кетганда (тўрт ракатли фарз намозларни қисқартириб) икки ракат ўқийди”. “Мухтасарул Қудурий” китобида киши мусофир бўлиши учун ўз шаҳри ёки қишлоғидан уч кунлик масофадаги жойни қасд қилиши кераклиги айтилган: السَّفَرُ الَّذِي تَتَغَيَّرُ بِهِ الْأَحْكَامُ: أَنْ يَقْصِدَ الْإِنْسَانُ مَوْضِعًا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْمِصْرِ مَسِيرَةُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ وَلَيَالِيهَا “Ҳукмлар ўзгарадиган сафар – киши ўз шаҳридан уч кеча-кундузлик масофада жойлашган манзилга боришни мақсад қилишидир”. Аллома Алоуддин Косоний бу ҳақда бундай дейдилар: فَالَّذِي يَصِيرُ الْمُقِيمُ بِهِ مُسَافِرًا: نِيَّةُ مُدَّةِ السَّفَرِ وَالْخُرُوجُ مِنْ عُمْرَانِ الْمِصْرِ “Муқим киши сафар муддатини ният қилиши ва шаҳар биноларидан ўтиб кетиши билан мусофирга айланади” (“Бадоиус-соноеъ”). “Ал-Мухтор” китобида “киши ўз шаҳрининг уйларидан узоқлашса”, “Жомеъус-сағир” китобида “киши ўз шаҳрининг биноларидан ўтиб кетса”, мусофир деб саналиши айтилган. Демак, уч кеча-кунлик йўлни қасд қилган киши ўз шаҳри ёки қишлоғининг уйларидан ажралиб чиққач сафар ҳукмлари (рухсатлари) бошланар экан. Юқоридагиларга кўра, сафар масофаси (90 км)нинг бошланиш нуқтаси шаҳар ёки қишлоқ уйлари тугаши билан бошланиши маълум бўлди. Шунга биноан, сафар масофаси бошланиш нуқтасидан борадиган шаҳар ёки қишлоқ уйлари бошланишигача камида 90 км.га етса, киши мусофир бўлади. Акс ҳолда мусофир ҳисобланмайди. Сафардан қайтаётганда ҳам шаҳри ёки қишлоғининг чегарасига кириши билан муқимга айланади. Чунки мўътабар манбаларимизда сафар мусофирнинг уйидан бошланиб, унинг уйида тугаши ҳақида очиқ иборалар учрамайди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Милодий 2026 йил 30 март Ҳижрий 1447 йил 11 Шаввол ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Буюк муҳаддис, ватандошимиз Имом Бухорий ҳижрий 256 йил, Рамазоннинг охирги кечаси, яъни ҳайитдан аввалги кечада хуфтон намози вақтида вафот этдилар. Учта оқ мато билан кафанландилар. Қабрга қўйилганларида, у ердан мушк ва анбардан ҳам хушбўйроқ ҳид таралиб, бу ҳолат бир неча кун давом этди. Сўнгра қабрлари рўпарасида оқ устунлар пайдо бўлди. Ўшанда у зот 62 ёшда эдилар. Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин, жисмонан бу дунёни тарк этган бўлсалар-да, илмлари ҳамон тирик ва асрлар давомида мусулмонларга манфаат бермоқда.(Ибн Касир, «Ал-Бидоя ван-ниҳоя») Бугун давлатимиз раҳбари томонидан у зотнинг масжид ва мажмуалари очилганида ҳам ажойиб маъно ва ҳикматга ишора бор! 19.03.2026
#tabrik 🌙 Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини: تقبل الله منا ومنكم "Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум" 🤲 "Аллоҳ биз ва сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди. Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин! 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
📢РАМАЗОН ҲАЙИТИ 20 МАРТ КУНИ НИШОНЛАНАДИ ✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади. 📄 Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бу йилги Рамазон ҳайити 20 март – жума кунига тўғри келиши ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2026 йил 20 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланган. 🤲 Барчамизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин! @islomuz