tgindex
Ijtimoiy fanlar fakulteti

Ijtimoiy fanlar fakulteti

Статистика

Namangan davlat universiteti Ijtimoiy fanlar fakultetining telegramdagi rasmiy kanali! Fakultetdagi eng so‘ngi yangiliklarni kuzatib boring! © Ijtimoiy fanlar fakukteti Matbuot xizmati 📲 Murojaatlar uchun: @Online_dekanatbot

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
61
Всего постов
257
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Образование (по похожим)
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
525
−1 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
41
40 постов
Вовлечённость
7,8%
к подписчикам
Постов в день
8,7
всего 257
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
46
1/48двое суток
52
1/72трое суток
56

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Ўзбекистон халқ рассоми Абдулҳақ АБДУЛЛАЕВ (1918 — 2001) томонидан яратилган БУВИ ВА НАБИРА номли асар. 1960 йил.

  • видео или голосовое, без подписи

  • https://daryo.uz/uz/2026/08/14/oliy-talim-vaziri-xususiy-oliygohlar-imtihonlar-va-qabul-kotalari-haqida

  • 14. 08. Ижтимоий тармоқлардаги “Gazetalar sharhi” (аъзолари сони 6923) телеграм каналига юртимиздаги ДОРИ-ДАРМОН РЕКЛАМАСИнинг долзарб муаммоларига тааллуқли айрим бир далиллар ҳамда баъзи субъектив фикр-мулоҳазалардан иборат 1 (бир) саҳифали матн-маълумот жойлаштирилди (07:48 – 08:31).

  • “МУШТУМ” журнали расмий канали, 30. 08. 2023 09:30 Усмон АЗИМ, Ўзбекистон халқ шоири Ўттиз-қирқ йил аввал Ўзбекистонда, Бошқачароқ эди Фаросат, дидлар. У пайт хам меҳр-шафқат жо эди жонга аммо ўз жойини биларди итлар... Ўзбекистон адабиёти ва санъати 2023 йил 8 июль № 26 (4737)- сон, адади 1096 нусха, холос. Бош муҳаррир: Ҳумоюн Акбаров Хута ГАГУА (Гуржистон шоири) Август тонгларининг салқин эпкини, Она табианинг сирли овози. Менга насиб этди гулбахт некбини, Яна бошландими сурур парвози! Чайқалади ўрмон, тоғлардан майин Туман сийраклашиб борар тобора. Икки қадам қўйсанг етасан, тайин – Бахт ҳам сен томонга юрмоқда, қара! Мен – мендирман, баланд дарахт мисоли Оқаётган сувлар бўйида шодон. Қўлларимни ёйсам, булутлар ёли Қўлларимга тегар ҳарир, покдомон. Бутоқларим ўсади уфққа қадар, Сайроқи қуш унда сайраётир хуш. Куйларида севинч ва ҳайрат оқар. Овозинг бунчалар қудратли, эй, қуш! Унинг ҳам ороми йўқ менинг каби Кун бўйи тинмайди, тинмайди, фақат Осмонга талпинар орзуманд қалби Ёнади-оловли ишқ ила ҳасрат. Ҳузур бағишлайди сувлар бўйида Кўк ва замин аро кўтариб бошим Яшамоқ – эзгулик ва бахт ўйида, Ҳамиша куйласа мен-ла қуёшим! Рус тилидан Ойгул СУЮНДИҚОВА таржимаси. Исмоил ТЎХТАМИШЕВ // “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, 2020 йил 28 февраль, 9 (4564- сон), адади 5042 нусха. БУРЧ Баъзан ҳар хил хаёлга бордик, Сиғмай қолди танамизга куч. Ўзимизни қийнаб юбордик, Ушлаб қолди масъулият, бурч. Термулишиб, ҳатто қолдик лол, Гоҳ келганда гўзалларга дуч. Очармидик юрак, эҳтимол, Бўлмаганда масъулият, бурч. Кимдир гоҳ кўнгил қолдирди, Бир дам ундан олмоқ бўлдик ўч. Кўнглимизга раҳм солдирди, Елкадаги масъулият, бурч. Майли, дўстим, қанот қоқ кўкка, Жўшиб-жўшиб самоларни қуч. Чорлаб турсин ўй, ҳушёрликка, Сени доим масъулият, бурч. АДАБИЁТ газетаси, 2024 йил 29 июль, 13 – 14 (101)- сон. Гули НИГОР ВАҚТ БИЛАН ОЛИШУВ Секин пичирлайди қулоғимга вақт, “Қариб қолмадикми, сезяпсанми ҳеч”. Эшикдан жилмайиб кириб келар Бахт, “Қулоқ солма унга, бўлмас бизда кеч”. Вақт менга ҳукмини ўтказмоқ бўлиб, Танамга ўрнашиб олади-да жим, Юзу қўлларимга тортар чизиқлар, Сочларимни оққа бўяр бетиним. Кўзларим яширар ойнак тагига, Ҳатто кийимимдан ол рангни юлқар. Қувватим илашар вақт этагига, Мени ташлаб кетди, энди уйқулар. Фақат кўнгилгинам бўйсунмас вақтга, У Бахтга ёпишиб олади маҳкам. Унга ҳамроҳ бўлган гўзал Ҳаётга, Эргашиб ёшариб кетаман мен ҳам. Яхшиям, сен борсан, бўйсунмас кўнгил... “МУШТУМ” журнали расмий канали, 03. 05. 2024 16:15 Баҳрилло ИХТИЁРОВ АЙРИМ ЁШЛАРГА Бир авлод ўсмоқда, биздан донороқ, Бу авлод ҳеч кимдан ортда қолмайди. Афсуски, гоҳида сал эринчоқроқ, Ёзувчи, шоирни фарқлай олмайди. Улар-чун, қўшиқчи шоир бор холос, Ўзга ҳеч шоирни назар қилмаслар. Ёзувчи деганда, кўчасидаги “Ёзғувчи”дан бошқа, касни билмаслар. Бир авлод ўсмоқда, қоғоз қаламда, Иккини, иккига қўшмоғи маҳол. Ўша саводсизлар бир куни келиб, Виртуал турмуш ҳам қурар эҳтимол. Балки, ёд этарлар биз ўтсак бир кун, Балки, бизни эслаб йиғлаб, куйишар. Қабримиз тармоқдан зиёрат қилиб, Балки, гул ўрнига, “лайк”лар қўйишар.

  • 2025 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори (515- сон) билан “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим тоифадаги оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган. 2025 йил – Тошкентда “Марказий Осиё – ишонч, хавфсизлик ва барқарор тараққиётнинг умумий макони” мавзусида VIII Марказий Осиё экспертлар форуми (МОEФ) ўтказилган. 2025 йил – Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулоти 14,77 минг долларни, Россияники 14,26 минг долларни ва Туркманистонники 13,34 минг долларни ташкил қилган.

  • 2020 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори (486- сон, 14. 08. 2020 й.) қабул қилинган. 2022 йил – суиқасд оқибатида қаттиқ жароҳатланган Салмон Рушдий сунъий нафас олиш аппарати(ИВЛ)га уланган ҳолда даволанишга жўнатилган. Асли ҳиндистонлик британ ёзувчиси Салмон Рушдий (1947 йилда Бомбейда туғилган)нинг “Шайтон шеърлари (Оятлари, Суралари)” номли, Норвегияда нашр этилган романи учун Эрон етакчиси Оятуллоҳ Али Ҳумайний фатво чиқариб, китоб чиқарилишига алоқадор бўлганларнинг барчасини қатл қилишга буюрган. Унинг асарлари Ҳиндистон, Покистон, Саудия Арабистони, Сомали ва бошқа мамлакатларда тақиқланган. Эроннинг турли жамғармалари Рушдий боши учун мукофотни 3,3 млн долларгача кўтарган. Ғарб, хусусан, АҚШ ва Британиядаги бу китоб сотиладиган дўконларга ўт қўйиш ва ҳужумлар бошланган, оқибатда 45 киши ўлдирилган. 1990 йилда Рушдий Ислом динига ҳурмат сўзларини изҳор қилиб, омма олдида кечирим сўраган, бироқ Эрон Ҳукумати фатвони бекор қилмаган. 2022 йилнинг 12 августида Нью Йорк шаҳридаги Чотакуа институтида ўтказилаётган тадбирда Салмон Рушдий саҳнага чиққан чоғда, Нью Жерси штатида яшовчи 24 ёшли Ҳади Матар уни аёвсиз пичоқлаган. 2022 йил – Мисрдаги Гиза шаҳрида жойлашган қибтийлар (коптлар) черковида ёнғин рўй бериб, камида 40 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб кишилар тан жароҳати олган. 2023 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларини турар жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. 2023 йил – Сан-Диегодаги Калифорния университетида камералардан олинган видеолар орқали ёнғинни аниқлаб, масъулларни хабардор қиладиган платформа яратилган. 2023 йил – Эрон Ислом Республикасининг Shahed-136 дрони асосида Хитой Халқ Республикаси унинг такомиллаштирилган нусхаси – Sunflower 200 камикадзе дронини тақдим этган. 2023 йил – “Kitchen Robotics” компанияси (Исроил) соатига 75 идишда овқат ишлаб чиқариш қувватига эга робот яратган. 2023 йил – Москва физика-техника университетида Android базасидаги мобиль қурилмалар учун тарвузнинг янгилиги, пишганлигини аниқлайдиган дастур ишлаб чиқилган. 2024 йил – БМТнинг Бош ассамблеяси бир овоздан Ўзбекистон томонидан таклиф этилган “Деградацияга учраган ва қурғоқ ҳудудларда барқарор ўрмонзорларни барпо этиш, дарахт экиш ва уларни тарғиб қилиш – экологик муаммоларга қарши курашнинг самарали ечими” резолюциясини қабул қилган. 2024 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш тартибларига оид низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори имзоланган. 2024 йил – Бағдод Ўрта техник университети профессори Али ан-Нажий австралиялик ҳамкасблари билан бирга сунъий интеллектни касалликларни бемор (хаста, касал, дардманд) тилининг рангига қараб аниқлашга ўргатган. 2024 йил – China General Nuclear Power Group (CGN) сайёҳлик агентликлари билан ҳамкорликда саёҳатчиларга атом электр станцияларига ташриф буюриш, яъни саёҳат қилиш имконини берувчи онлайн брон қилиш тизимини яратган. 2025 йил – Президентнинг “Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (ПФ – 133- сон) имзоланган. 2025 йил – Ўзбекистон Президентининг “Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги қарори (ПҚ – 248- сон) имзоланган. 2025 йил – Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Франция элчиси Орелия Бушезни қабул қилиб, икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қўшган самарали ҳиссаси учун унга “Дўстлик” орденини топширган.

  • 1937 (таваллуди 1882) йил – тараққийпарвар шоир Тўлаган Хўжамёров – Тавалло “Турон”, “аксилинқилобий”, “Миллий иттиҳод” ва бошқа ташкилотлар аъзоси бўлганликда, “шеърларида миллатчилик ғояларини илгари сурган”ликда айбланиб, қамоққа олинган, 1937 йил 10 ноябрда НКВД қошидаги учлик ҳукми билан отиб ташланган, 1968 йилнинг 18 октябрида бутунлай оқланган. 1941 йил – Буюк Британия ва АҚШ давлат раҳбарлари ўртасида “Атлантика хартияси” имзоланган. 1945 йил – СССР пойтахти Москвада 30 йил муддатга Совет – Хитой дўстлик ва иттифоқ шартномаси имзоланган. 1945 йил – император Хирохито (1901 – 1989) Япониянинг сўзсиз таслим бўлганлиги ҳақидаги фармонга имзо чеккан. 1947 йил – Покистон мустақил давлатга айланган. 1959 йил – Ўзбекистон ҳукуматининг буйруғи билан Тошкент давлат консерваториясида 25 ўринли, Тошкент театр ва рассомчилик институтида 35 ўринли кечки бўлим очилган. Натижада мусиқа олий ўқув юртларида кечки бўлимларда ҳам мутахассислар тайёрлана бошлаган. 1971 йил – Баҳрайн мустақилликка эришган. 1984 йил – “IBM” “PC DOS 3.0”ни чиқарган. 1985 йил – Майкл Жексон (1958 – 2009) “The Beatles” қўшиқларига эгалик ҳуқуқни сотиб олган. 1986 йил – КПСС Марказий Қўмитасининг “Шимол ва Сибирь дарёлари сувининг бир қисмини Ўрта Осиёга ташлаш ишларини тўхтатиш ҳақида”ги қарори қабул қилинган. 1991 йил – Ўзбкистон ССР Президенти Ислом Каримовнинг “Литературная газета” мухбири саволларига жавоби “Одамлар бир-бирларини ўлдирмасинлар” сарлавҳаси остида чоп этилган. 1992 йил – Ўзбекистон Республикаси Украина Республикаси билан дипломатия муносабатларини ўрнатган. 1994 йил – олам элига маълум ва машҳур “Хаббл” телескопи Уран сайёрасининг ҳалқаларини суратга олган. 1996 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олимпия шон-шуҳрати музейини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. 1995 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика боғдорчилиги ва узумчилигида илм-фанни ишлаб чиқариш билан интеграциялашни чуқурлаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. 1998 йил – “Санлайт” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасида юртимизда илк бора велосипед ишлаб чиқариш бошланган. 2007 йил – Биринчи Президент Ислом Каримов Оқсаройда Араб давлатлари лигаси (АДЛ) Бош котиби Амр Мусони қабул қилган. 2010 йил – Пекин – Тибет магистрал йўлида 260 километрга чўзилган улкан тирбандлик кузатилган. Оқибатда миллионлаб одамлар икки ҳафта йўлда қолиб кетган. 2013 йил – “Telegram” мессенжерига асос солинган. 2013 йил – Биринчи Президент “Республика олий таълим муассасаларининг рейтингини баҳолаш бўйича ишчи комиссиясини тузиш тўғрисида”ги фармойишга имзо чеккан. 2017 йил – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги эл-юрт учун муҳим қарорни имзолаган. 2017 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. 2017 йил – Финляндиядаги Лаппеэнрант университети олимлари ҳаводан овқат компонентларини ажратиб олиб, ундан уларни таомга айлантирадиган жажжи ускуна яратган. 2017 йил – ЎзР Марказий банки қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш бўйича ахборот берган. 2018 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. 2018 йил – Президент Шавкат Мирзиёевнинг 3907- сонли қарори билан ҳокимликлар, ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар хил нашрдаги газета ва журналларга мажбурий обуна, коммунал тўловлар учун ойлик иш ҳақидан олиб қолиниши, ноқонуний бадаллар йиғилиши қатъий тақиқлаб қўйилган.

  • АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ХОНИМЛАР ВА ЖАНОБЛАР!!!   БУГУН,  2026 йилнинг 14 августи, жума. Ушбу сана билан бевосита боғлиқ айрим бир муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар   Халқаро “Telegram” мессенжери туғилган кун тантана қилинади. Халқаро калтакесаклар (World Lizard Day) куни нишонланади. Бразилияда оталар (Dia dos Pais) куни тантана қилинади. Туркман қовуни (Gawun bayramy) куни байрами бўлади. Уругвай ва Чилида болалар куни тантана қилинади. Польшада энергетиклар (Dzien Energetyka) куни. Парагвайда миллий байроқ куни байрам қилинади. Эронда қаршилик ҳаракати (Islamic Resistance Day) куни. Ҳиндистонда бўлиниш даҳшати куни ёдга олинади. Буюк Британияда Япония устидан ғалаба  (V-J Day) куни. Испанияда Кантабрия (Dia de Cantabria) куни нишонланади. АҚШда бейсбол тўпи (National Wiffle Ball Day) куни. Португалия корридаси туғилган кун нишонланади. Покистонда мустақиллик (Independence Day of Pakistan) куни. Индонезияда скаутлар, Прамук (Pramuka Day) куни. 1248 йил – Германияда Кёльн собори қурилиши бошланган. 1385 йил – Литва буюк князи Ягайло поляк қироличаси Ядвигага уйланиб, Польша қиролига ҳам айланган. 1394 йил  – темурийлар хонадонида шаҳзода Иброҳим султон дунёга келган. Сароймулкхоним яна бир набира туғилгани муносабати билан Амир Темурдан суюнчи олган. Амир Темур ҳозирги Туркиянинг Мингкўл (ҳозирги Бинбиёл) шаҳрида эканлигида ўғли Шоҳрухнинг 2- фарзанди шаҳзода Иброҳим туғилганлигини эшитиб, шу воқеага бағишланган тўй берган. 1619 йил – Виржиния (АҚШ)да майпарастликка қарши биринчи қонун қабул қилинган ва узум етиштириш тақиқланган. 1688 (вафоти 1740) йил – Пруссия қироли (1713 – 1740) Фридрих Вильгельм I Берлинда катта сиёсат оламига келган. 1775 йил – Екатерина II  буйруғи билан Запорожье сечи йўқ қилинган ва у Новороссия губерниясига қўшилган. 1777 (вафоти 1851) йил – даниялик физик, электромагнетизм ҳодисаси тадқиқотчиси, Лондон Қироллик жамияти аъзоси  Ханс Кристиан Эрстед Рудкёбинг (Лангеллан ороли)да туғилган. 1790 йил – низолашаётган Россия ва Швеция ўртасида Финляндиянинг Верела қишлоғида тузилган сулҳга биноан, Швеция Туркия билан иттифоқчиликдан воз кечган. 1842 (вафоти 1883) йил – рус табиатшуноси, эволюцион палеонтология асосчиси Владимир Ковалевский туғилган. 1860 (вафоти 1946) йил – 40дан зиёд ажойиб китоблар муаллифи ва рассом Эрнест Сетон-Томпсон таваллуд топган. 1867 (вафоти 1933) йил – инглиз ёзувчиси ва драматурги, Нобель мукофоти соҳиби Жон Голсуорси таваллуд топган. 1870 йил – Китоб шаҳри руслар томонидан босиб олинган. Қашқар томон йўл олган Жўрабек ва Бобобек Маҳрам остоналарида Худоёрхон амри билан ҳибсга олиниб, Кауфманга топширилган. Уларга рус зобитлиги (офицерлиги) унвони берилиб, босқинчилик урушларида самарали фойдаланилган. 1888 йил – Оливер Шелленбергер (1860 – 1898) ўзи ихтиро қилган электр ҳисоблагични патентлатиб қўйган. 1907 (вафоти 1984) йил – зўр ёзувчи ва таржимон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи ҳамда хизмат кўрсатган маданият ходими Миркарим Осим бесарҳад адабиёт оламига келган. 1919 йил – Туркистондаги оғир аҳволни ҳисобга олган Қизил Армия бош қўмондонлиги Шарқий фронтнинг жанубий қисмида алоҳида Туркистон фронти ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилган ва унга Фрунзе қўмондон этиб тайинланган. 1919 йил – Германиянинг Веймар конституцияси кучга кирган. 1923 йил – Бухоро республикаси Марказий Ижроия Қўмитаси сессияси томонидан Бухоро Халқ Совет Республикаси Конституциясига аҳолининг маълум гуруҳларини сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилувчи ўзгартишлар киритилган. Унга кўра, катта-кичик савдогарлар, собиқ амалдорлар сайлов ҳуқуқидан маҳрум этилган. 1930 (вафоти 2019) йил – актриса, Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева Тошкент шаҳрида санъат дунёсига келган. 1933 (вафоти 2021) йил – швейцариялик кимёгар, Нобель мукофоти соҳиби Рихард Роберт Эрнст таваллуд топган. 1936 йил – Берлинда ўтказилган XI Олимпия ўйинлари таркибига биринчи марта баскетбол ҳам киритилган.

  • Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан филология фанлари доктори, профессор Давлатов Олим Давлатович Президентнинг вакиллик органлари нодавлат, нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимига тайинланган.

  • 13 авг.51из mushtumjurnali

    ИҚТИДОРЛИЛАР БОЗОРДА «ЖУВОНМАРГ БЎЛДИ» Илм-фанга, маданиятга, адабиётга етарлича пул ажратилмагандан кейин бу авлод ўзининг энди шаклланадиган, халққа ёрдами тегадиган вақтида хусусий секторга, бизнесга кетиб қолди. Натижада бир бўшлиқ пайдо бўлди. Қўлидан иш келадиган авлод қариб қолди, буёқда ёшлар ҳали ғўр. Тайёр мутахассис бўлиб майдонга чиқиб ўзини намоён этадиган одам топилмайди. Иқтидорлилар бозорда «жувонмарг бўлди». Бу тарих яна қайталанмаслиги керак. Акс ҳолда маданият соҳаси зиён кўради. Олимжон ДАВЛАТОВ

  • Ўзбекистон халқ рассоми, академик Малик НАБИЕВ (1913 — 2008) мўйқаламига мансуб АМИР ТЕМУР ПОРТРЕТИ. 1994 йил.

  • видео или голосовое, без подписи

  • Шавкат РАҲМОН (1950 – 1996) ХЎРСИНИҚ Тоғ хўрсиниб юборди оғир – Водийларга югурди шамол, Юзларини яширди ҳилол. Тоғ хўрсиниб юборди оғир, Теран хобдан уйғонди юрак, Тоғлар каби хўрсинмоқ керак.

  • https://daryo.uz/uz/2026/08/13/yovga-ters-qaragan-musulmon-emas-maddohlar-piyolasini-sindirgan-shoir

  • https://www.xabar.uz/post/paxta-dalasida-tuqqm-va-bola-salomatligi

  • 3- бет: Маши газета ташкил топганлигининг 85 йиллиги муносабати билан каминанинг табриги, қутлови босилган экан.

  • 13 авг.57из gazetalar_sharhi

    Данғара тумани ҳокимлиги муассислигидаги «DANG‘ARA» газетасининг 2026 йил 13 август кунги 23 (7746)-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда. ©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/gazetalar_sharhi 👨‍⚕️ Salomatligingizga e'tiborli bo‘ling!🙏

  • https://uza.uz/uz/posts/ozbekistonlik-olima-xalqaro-tanlovda-oltin-medalni-qolga-kiritdi_894512

  • Рустамжон Солиев, Абдурашид Мирзааҳмедов ва каминанинг курсдоши таниқли археолог Мухтор ПАРДАЕВнинг фикр-мулоҳазалари битилган нома билан танишиб қўяверишнинг ҳеч кимга асло зиёни мавжуд эмас. Жиззах, 13. 08. 2026 13:04 Бахтиёр салом, яхшимисан, соғ-омонмисан, чарчама, ижодингга қут-барака тилайман... Янги газета (ИСТЕЪМОЛ МАДАНИЯТИ)нинг янги сони учун раҳмат, танишишни бошладим, китоб танлаш, сотиб олиш мавзусидаги (8- бет) мақолани ўқиб чикдим, яхши таклиф, фикрлар бор экан... Лекин бугунги кунда ҳамма гап савдо дўконларидаги китобларнинг бадиий сифати, ўқишлик даражаси, сюжет, воқеликнинг реал жиҳатлари, муаллифнинг тажрибаси ва салоҳият (талант)и каби муаммоли масалаларида бўлиб қолмоқда, менимча. Бундай фикрга келишимга сабаб... 20 йилдан кўпроқ бўлдиёв, ҳар ойлигимдан камида 2 – 3та яхши бадиий китоблар сотволишни одат қилдим. Ҳозир ҳам Самарқанд, Жиззахдаги китоб дўконларига бориб тураман, аввалгидек зўр китоблар тақчил, борлари ҳам қайта нашр қилинган нусхалар, уларни эса аллақачон сотиб олганман, кутубхонамда турибди... Энг чатоқ томони эса мавжуд янги бадиий китоблар (қисман махаллий, аксарияти хорижий) лотин графикасида нашр қилинган. Қиссадан ҳисса, аввалгидек, 3 – 4тадан китоб сотиб олиш "машаққати"дан қутулдим, бундан фақат келининг Гулбахор (Навбаҳор эмас!!!) хурсанд. Омон бўл, дўсти азиз!

Ijtimoiy fanlar fakulteti — tgindex