🗣 OVOZLI 📚 HADISLAR
Статистика- Последний пост
- 4 авг.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 22
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 163
- 1/48двое суток
- 186
- 1/72трое суток
- 201
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#Ҳадис_474 لَا يَقْعُدُ قَوْمٌ يَذْكُرُونَ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ إِلَّا حَفَّتْهُمُ المَلَائِكَةُ، وَغَشِيَتْهُمُ الرَّحْمَةُ، وَنَزَلَتْ عليهمِ السَّكِينَةُ، وَذَكَرَهُمُ اللَّهُ فِيمَن عِنْدَهُ. Абу Хурайра ва Абу Саъиддан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: "Қавм Аллоҳнинг зикри билан жам бўлса, фаришталар уларни ўраб оладилар, уларга хотиржамлик тушади, раҳмат уларни қамраб олади ва Аллоҳ Ўзининг ҳузуридагиларга уларни зикр қилади", - дедилар". ✍(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис) @Sahih_Hadis_11
#Ҳадис_473 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Дўзах шаҳвоний нарсалар ила ўралгандир.Жаннат ѐқимсиз нарсалар ила ўралгандир», дедилар». ✍ Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган Шарҳ: Дўзахнинг атрофига ҳавойи нафс ўзини урадиган маишатпарастлиқ зино, қимор, ўғрилиқ порахўрлик каби нарсалардан парда қилиб қўйилган. Ким ўша ишларни қилса, мазкур пардани кўтарган бўлади. Ким ўша пардани кўтарса, унинг ортида турган жаҳаннамга қулайди.Жаннатнинг атрофига ҳавойи нафсга ѐқмайдиган ибодат, тақво, сабр, аччиқни ютиш, бошқаларнинг ѐмонликларини кечириш каби нарсалардан парда қилиб қўйилган. Ким ўша ишларни қилса, мазкур пардани кўтарган бўлади. Ким ўша пардани кўтарса, унинг ортида турган жаннатга киради. @Sahih_Hadis_11
Имом Шофеъий (раҳимаҳуллоҳ) айтдилар: Ким бомдоддан кейин ухласа, иккита ризқдан маҳрум бўлади: илм ризқи ва мол-дунё (тирикчилик) ризқи. Ибн ал-Қаййим (раҳимаҳуллоҳ таоло) айтадилар: Ким кунини беҳуда нарсалар (ўйин-кулги) билан бошласа, Аллоҳ унинг куч-қувватини тарқоқ (баракасиз) қилиб қўяди. Кимки кунини Аллоҳ билан (Унинг зикри билан) бошласа, Аллоҳ унинг ишларини тартиблаб (жамлаб) қўяди. @ulamolar_1
#Ҳадис_472 Миқдод ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни маддоҳларнинг юзига тупроқ сочишга буюрганлар» дедилар. ✍Имом Муслим ривояти. @Sahih_Hadis_11
без подписи
#Ҳадис_471 Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Жаннатга бузғунчи ҳам, миннатчи ҳам, бахил ҳам кирмайди дедилар. @Sahih_Hadis_11
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته تقبل الله منا ومنكم صالح الأعمال كل عام وأنتم بخير وصحة وعافية Asalam alaykum va rahmatullohi va barakatuh Alloh qilgan solih amalarizi qabul qilsin bayramingiz muborak bolsin @Sahih_Hadis_11
لَا تُطْفِئُوا سُرُجَكُمْ لَيَالِيَ الْعَشْرِ Саъид ибн Жубайр рохимахуллоҳ (Тобейин) Ўн кеча (Зулҳижжа ойида) чироқларингизни ўчирманг (яъни кечалари намозга ўқинг) дедилар. @Sahih_Hadis_11
#Ҳадис_470 Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 《Жаннатдаги битта қамчининг ўрни дунё ва ундаги ҳамма нарсадан яхши》 дедилар. ✍(Имом Бухорий ривояти) @Sahih_Hadis_11
#Ҳадис_469 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир аѐл ўзининг мушуги туфайли дўзахга кирди. Уни боғлаб қўйиб, унга таом ҳам бермади, уни ердаги нарсалардан емоғи учун қўйиб ҳам юбормади. У озиб- тўзиб ўлди», дедилар». ✍(Икки шайх ривоят қилишган) @Sahih_Hadis_11
#Ҳадис_468 Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиѐмат куни лаънатловчилар гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайдилар», дедилар». ✍(Имом Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган). @Sahih_Hadis_11
#Ҳадис_467 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким балога учраган кишини кўрганда «ал-Ҳамду лиллаҳиллазии афонии миммаа ибталака ва фаззалании ала касийрин мимман холақа тафзийлан» деса, унга ўша бало етмайди», дедилар». ✍(Имом Термизий ривоят қилган). 📝Шарҳ: ✅Дуонинг маъноси: «Сени мубтало қилган нарсасидан менга офият берган ва мени Ўзи халқ қилганларнинг кўпидан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин». Бирор балога, мусибатга учраган шахсни кўрган одам ушбу дуони ўқиб қўйса, ўзини ўшандоқ балога учрашидан Аллоҳ таоло саклайди. @Sahih_Hadis_11
#Ҳадис_466 Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни уч кундан озда ўқиса, яхши англамабди», дедилар». ✍(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган). @Sahih_Hadis_11
Rosulilloh sollollohu alayhi vassalam dedilar Yaqinda shunday zamon keladiki, musulmon kishining eng yaxshi moli — qo‘ylar bo‘ladi. U qo‘ylarini tog‘ cho‘qqilariga va yomg‘ir yog‘adigan joylarga olib chiqib, dini bilan fitnalardan qochadi.” 📚 (Imom Buxoriy rivoyati) Bu yerda ma’no shuki: • Fitnalar (iymonga zarar beradigan buzuqliklar) ko‘payadi. • Odamlar orasida yashash dinga zarar yetkazishi mumkin bo‘ladi. • Shunda ba’zi insonlar iymonini saqlash uchun odamlar orasidan chekinishni afzal ko‘radi. @Sahih_Hadis_11
#Ҳадис_465 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Изорнинг икки тўпиқдан пастга тушгани дўзахдадир», дедилар». ✍Бухорий ривояти (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан) Имом Муслимнинг ривоятларида «Изорини узун қилиб кийувчилар», бўлиб келган. Изоҳ: Уламолар бу ва шу каби бошқа ҳадисларни ўрганиб, хулоса қилиб айтишганки, агар кийимни тўпиқдан пастгача тушириб кийишда кишида кибр ва кексайиш бўлса, у мазкур ваъидга дучор бўлади. Аммо қалбида бундай хаёл бўлмаса, у бундан мустасно. @Sahih_Hadis_11
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: وقال الإمام الحافظ ابن القيم رحمه الله-: «قال بعض السلف : لولا مصائب الدنيا لوردنا القيامة مفاليس». [زاد المعاد (176/4)]. Салафлардан бири шундай деган экан: «Агар дунёда синов-мусибатлар бўлмаганида, қиёматга хонавайрон ҳолда борган бўлардик. @Sahih_Hadis_11
@Sahih_Hadis_11
#Ҳадис_464 Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ тақводор, қаноатли ва махфий бандани яхши кўради». (Муслим ривояти) Шарҳ: Тақводор — Аллоҳ таолодан қўрқадиган одам. Қаноатли бой — Аллоҳ таоло берган ризққа рози бўлиб, ўзидаги нарса билан қаноат қиладиган киши. Махфий — ўзини кўз-кўз қилмайдиган, одамлар орасида машҳур бўлишни истамайдиган, уларнинг таъриф ва мақтовига муҳтож бўлмайдиган, балки пинҳона ибодат ва ихлос билан Аллоҳга қуллик қиладиган киши. @Sahih_Hadis_11
#Ҳадис_463 📚 Ибн Молик айтади мен Расулуллоҳни бозорда Эй инсонлар Ла илаҳа иллалоҳ (لا إله إلا الله )денглар нажот топасизлар деб юрганларини курдим дедилар @Sahih_Hadis_11
@Sahih_Hadis_11