tgindex
АҚИДАГА ОИД МУҲИМ МАВЗУЛАРДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР.

АҚИДАГА ОИД МУҲИМ МАВЗУЛАРДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР.

Статистика
@Tavhid_ilmini_organishузбекский

Рабиъа айтадилар: Ким дин пойдевори бўлмиш Тавҳидни ўрганмаса, бошқасини тузата олмайди унга ёрдам бера олмайди. Чунки унинг дини бузилган, ақли бузилган ва Ислом ҳақида фикри бузилган! (Марҳабан бика я талиб ал-илм, 169-бет).

Последний пост
24 апр. 2025 г.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
108
мало замеров
Замеров пока мало
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
402
20 постов
Вовлечённость
372,2%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 20
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • КИТОБ ЎЗ ЯКУНИГА ЕТДИ. بســـــــــم الله الرحمن الرحيم Аллоҳнинг раҳмати ила Тавҳид ва ақида бобидаги саволларга фойдали жавоблар номли китобимиз ўз якунига етди. Энг улкан илм ва мутлақ равишдаги энг мақтовга сазовор илм, бу киши ўз Роббиси ва Яратувчисини танишлигидир, Уни яккалашга далолат этувчи, кишини Роббисига яқинлашишини ўргатувчи илмдир. Бу илм фақатгина мустаҳаб, ёку мубоҳ бўлиб қолмай, ҳар бир кишига фарз айн бўлган илмдир. Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққини адо қилишлик учун, ҳар бир банда бу илмни ўрганишга шошилмоғлиги лозим. Чунки, банданинг нажот топиши, Роббисининг уни яратиш сабаби бўлган, унга юклатилган ана шу ҳақни адо қилишига боғлиқдир. @Tavhid_ilmini_organish

  • 111-Савол: Ислом (ғариб бўлиб) бошлангани каби ғарибликка қайтади сўзининг маъноси нима? Жавоб: Росулуллоҳ ﷺ бизларга ислом бошлангани каби ғарибликка қайтишининг хабарини берганлар. Бу ҳақдир ва бунга шубҳа бўлиши мумкин эмас. Бу нарсанинг тасдиғини бугунги кунимизда кўриб, воқеъликда ҳис қилиб турибмиз ҳам. Ҳадис Имом Муслимнинг Саҳиҳ китобида ва бошқа жойларда ҳам собит бўлган: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: Росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар: Ислом ғариб бўлиб бошланди ва бошлангани каби ғарибликка қайтади. Ғарибларга Тубо (жаннати) бўлсин. (Имом Муслим ривояти). Ҳадиснинг маъноси шуки, ислом бошланган пайт ғариб ҳолда эди. Пайғамбар алайҳиссалом исломни олиб келган маҳал инсонлар (тавҳиддан) жоҳил эдилар. Улар ислом (тавҳид) нима эканлигини билмасдилар ва унга амал қилмасдилар. Ва росулуллоҳ ﷺ бу динга биринчи бўлиб амал қилишни бошладилар. Уларга аёллари Хадижа, Абу Бакр ва амакиваччалари Али розияллоҳу анҳумлар эргашдилар. Бу динни қабул қилганларнинг сонлари аста секин узоқ вақт давомида кўпая бошлади. Икки йилга яқин бу даъват махфий давом этди. Сўнгра аста секинлик билан очиқча кўринишга эга бўлишни бошлади. Исломнинг бошланиши ана шундай эди, одамлардан  бўлган баъзи бирлардан ва озчиликни ташкил қилган кофирлар жамиятида қолиб кетган заиф бечоралардан бошқа ҳеч ким бу динни қабул қилмас эди. Росулуллоҳ ﷺ ҳам қанчадир муддат ўтгандан кейин, ислом пайдо бўлгандан сўнгра яна ғариб ҳолда пайдо бўлгани каби ғарибликка қайтади. Ва исломга (тавҳидга) озгина одамлардан бошқа ҳеч ким амал қилмай қўяди, деб хабар қилганлар. Юқорида зикри келган ҳадисда жаннат башорат қилинган одамлар, булар ислом (тавҳид) ғариб бўлиб, куфр, ширк, фитна ва фасодлар очиқ тарқаган бўлиб, аксарият инсонлар тавҳидни тарк қилган вақтда, унга амал қилган одамлардир.   Фақатгина мусулмон киши, унинг ўзигина исломнинг ғариблиги нима эканини тушунолади. Чунки у одам бугунги кунимизда шу воқеъликда яшаяпти. Ундай одам ғариблик нима эканини ва қачон у ҳолат юзага келишини жуда яхши тушунади. Аммо ўзини мусулмон деб ҳисоблаб, тавҳид ва исломни моҳиятини тушунмаган киши, ундай одам унга ўхшаган одамлар кўплиги сабабли, исломнинг ғариблигини ҳис қилолмайди ва бу билан боғлиқ бўлган қийинчиликларни бошидан кечирмайди. Ислом билан яшовчи, бу дин билан инсонлар ичида юриб, даъватнинг оғирлигини ташувчи, бу омонатнинг қийинчиликларини ҳис қилувчи мусулмон одамгина росулуллоҳ ﷺ айтган қуйидаги сўзларнинг маъносини билган кишидир: Қоп қоронғу зулматли кеча парчалари каби фитналар келмасидан туриб яхши амаллар қилиб олинг. Киши мусулмон бўлиб тонг оттиради, кечқурунга келиб кофир бўлади, ёки кечқурунни мусулмон ҳолида кутиб олиб, тонгга қадар кофир бўлади, динини дунё матоларидан бир матога сотиш эвазига. (Имом Муслим). У кишининг яна бошқа сўзлари: Одамларга шундай замонлар келадики, уларнинг диндаги сабрлиларининг ҳолати ҳудди қўлида чўғни ушлаб тургани кабидир. (Имом Термизий). Қўлида чўғни ушлаб тургани каби, яъни бу қаттиқ ва шиддатли фитналар туфайли динини сақлаб қолишга ҳаракат қилишлик, ҳудди қўлида иссиқ чўғни ушлаб тургани кабидир. Шунингдек у кушининг сўзлари: Батаҳқиқ олдинда сизларни сабрли кунлар кутяпти. Бу кунлардаги сабр, ҳудди қўлида чўғни ушлаб туриш кабидир. Ким бу кунларда яхшилик қилиб қолса, унинг ажри бугун қилиниб турган амалларни қилувчиларнинг эллик кишининг ажрига тенгдир. Одамлар сўрадилар: Я росулуллоҳ! Балки улардан бўлган эллик кишиникидир? У киши дедилар: Йўқ, сизлардан бўлган эллик кишиники(га тенг) (Абу Довуд, Термизий, Ҳоким). Одамлар ҳақ диндан адашиб юрган маҳал, бизларни бу динни қаттиқ ушлаганларидан қилишни Аллоҳдан сўраб қоламиз. Ихлос калимаси бўлмиш Лаа илааҳа илла Аллоҳ калимаси устида бизларни собитқадам қилишини сўраймиз. Бизларга ҳақни ҳақ қилиб кўрсатиб, унга эргаштиришга, ботилни ботил қилиб кўрсатиб ундан узоқ тутишини сўраймиз. Бизларга бу динни тушунарсиз қилиб, унда адашиб қолишдан паноҳ сўраймиз. Бизларни тўғри йўлда юрувчилардан ва бошқаларни ҳам юришга сабаб бўлувчилардан қилишини тилаймиз. Ўзимиз адашиб, бошқаларни ҳам адаштирувчи қилиб қўйишидан паноҳ тилаймиз. @Tavhid_ilmini_organish

  • 110-Савол: Муҳаммад ﷺнинг уммати етмиш уч фирқага бўлинади деган ҳадиснинг маъноси нима? Жавоб: Бу ҳадис бир неча ривоятларда келган. Улардан: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан келади, у киши айтади: Росулуллоҳ ﷺ айтадилар: Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар. Насронийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар. Менинг умматим етмиш уч фирқага бўлинадилар. (Абу Довуд, Ибн Можа, Термизий, Ҳоким). Бошқа бир ривоятда яна келадики: нафсим қўлида бўлган Зот билан қасамки, менинг умматим етмиш уч фирқага бўлинадилар, уларнинг бир донаси жаннатда, қолган етмиш иккитаси жаҳаннамдадир. Айтилди: Я росулуллоҳ, ким улар? У киши айтдилар: Жамоатдир. (Ибн Можа, Тобароний) Яна бошқа бир ривоятда эса: менинг умматим етмиш уч миллатга бўлинадилар, бир донасидан бошқа ҳаммаси жаҳаннамдалар дедилар. Одамлар сўрадилар: Ким у ё росулуллоҳ? Айтдиларки: Мен ва саҳобаларим нима устида бўлсак, шуни устида турганидир. (Имом Термизий ривояти). Ҳадис шуни кўрсатадики, росулуллоҳ ﷺ вафотларидан кейин у кишининг уммати кўплаб фирқаларга бўлиниб кетадилар ва ўзаро катта ихтилофларга дуч келадилар. Тўғри сўзларнинг энг тўғриси бўлган одамнинг айтгани бўлиб бўлди. Мусулмонлар росулуллоҳ ﷺ вафотларида бир ақида ва бир йўл устида эдилар. Аввал ижтиҳод орқали топиладиган, хато қилган кишини ҳеч ким бидъатчи ёки фосиқликда айблолмайдиган амалларда ихтилофлар келиб чиқди. Сўнгра ихтилофлар ривожланиб, катталаша бошлади, бу ҳолат уммат токи фирқаларга бўлиниб, парчаланмагунгача давом этди. Уммат фирқалар ва оқимлардан иборат бўлиб қолди, ҳар бир гуруҳ ўзида бор нарсага хурсанд бўлиб, ким уларга зид келса нафратланиб, душманчилик қилишни бошлади. Ушбу фирқалардан энг биринчиси Али розиаллоҳу анҳуга қарши чиққан, бидъатчи хаворижлар бўлди. Уларнинг ақидалари одамларни ширкка етиб бормаган ва исломдан чиқармайдиган гуноҳлар сабабли такфирнинг устига қурилгандир. Бидъатчи, ҳавою нафсларига эргашган адашган фирқалар, росулуллоҳ ﷺ ва саҳобаларига киши усиз мусулмон бўлмайдиган диннинг аслига боғлиқ бўлмаган нарсаларда хилоф келгандилар. Ушбу фирқалар Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматидан деб саналади, сабаби улар ислом асли ва асосида иттифоқдош бўлиб, ихтилофлари фақат дин аслида бўлмаган, аксинча ҳужжат қойим қилиниб, шубҳаси аритиладиган амаллардадир. Бу айтган нарсалар эса шариат орқалигина билинадиган асосларни нотўғри таъвил қилиб, муборак умматнинг салафлари тушунгандан фарқли тушунилган амаллардир. Изоҳ: Бу нарсалар Аллоҳнинг фақатгина рисолат билан билинадиган сифатлари устидаги ихтилофлар каби ишлардир. Мисол учун Аллоҳнинг қўли тўғрисидаги хабар, ёки Унинг аршга юксалиши каби сифатларга боғлиқ эътиқодлардир. Ушбу масалалардаги хато диннинг асосларига боғлиқ бўлса ҳам, исломдан бирданига чиқариб юбормайди. Ушбу ихтилоф ва тафриқалар Аллоҳнинг исм ва сифатлари, шунингдек Аллоҳнинг ваъдалари ва таҳдидлари (ваъад ва ваъийдлар) ҳамда тақдир ва ирода ва бошқа собит бўлган асослардаги росулуллоҳ ﷺ ва у кишининг саҳобалари устида қоим бўлган, мусулмонларнинг биринчи асрдагиларининг иттифоқи ҳосил бўлган нарсаларда бўлган. Уларга нисбатан биринчи ихтилофга борган бидъатчи ва ҳавою нафсига эргашган тоифалар: хаворижлар, мўтазилалар, қадарийлар ва бошқалар бўлган. Изоҳ Шуни эслатиш зарурки, биринчи хаворижлар кофир бўлмаганлар, шунингдек баъзи мўтазила ва қадарийлар ҳам, яъни тақдирни инкор қилган қадарийлар эмас, улар шундоқ ҳам кофирдирлар. Аммо кофир бўлмаган қадарийлар, булар қадар ва тақдир каби тушунчаларни аҳли сунна вал жамоа тушунчасидаги сўзлар ва иборалар билан изоҳ қилмайдиган, бошқачасига тушунтирадиган қадарийлар назарда тутиляпти. Аллоҳ билгувчироқ. Ҳар бир Аллоҳнинг китобига, росулуллоҳнинг суннатларига, шунингдек саҳобалар ва уларга яхшилик билан эргашган салафларнинг манҳажига хилоф бўлган нарса ботил ва очиқ залолатдир. Шунинг учун Аллоҳнинг китобини ва росулуллоҳ ﷺ нинг суннатларини маҳкам ушлаб олмаган тоифадан бошқа қолган барчаси залолатдадир ва ана шу бир дона тоифа нажот топган тоифадир. Ана ўшалар аҳлу сунна вал жамоадир. @Tavhid_ilmini_organish

  • 109-савол: Нифоқ (мунофиқлик) нима? Ва унинг қандай турлари бор? Жавоб: Нифоқ бу киши ичидагига тескари бўлган нарсасини ташқи кўринишида кўрсатишлигидир. Ичида ёмонлик бўла туриб, устида яхшиликни кўрсатишликдир. Унинг икки тури бор: Биринчи тури: Катта нифоқ (мунофиқлик) шунингдек бунинг бошқа номи эътиқодий нифоқ дейилади. Унинг моҳияти шундан иборатки, киши ичида куфрни беркитиб, устида иймонни кўрсатади. Бу нифоқ тури одамни исломдан чиқаради. Ким бу нарса устида вафот этса, у куфрда ўлган бўлади ва у жаҳаннамнинг энг тубида азобланади. Аллоҳ таоло айтади: إِنَّ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ فِي ٱلدَّرۡكِ ٱلۡأَسۡفَلِ مِنَ ٱلنَّارِ وَلَن تَجِدَ لَهُمۡ نَصِيرًا Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз! (Нисо сураси, 145-оят). Аллоҳ Азза ва Жалла ўзининг каломида мунофиқларнинг кўплаб сифатларини зикр қилган: Аллоҳ таоло айтади: وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَقُولُ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَبِٱلۡيَوۡمِٱلۡأٓخِرِ وَمَا هُم بِمُؤۡمِنِينَيُخَٰدِعُونَ ٱللَّهَ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَمَا يَخۡدَعُونَ إِلَّآ أَنفُسَهُمۡوَمَايَشۡعُرُونَفِي قُلُوبِهِم مَّرَضٞ فَزَادَهُمُ ٱللَّهُ مَرَضٗاۖ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمُۢبِمَاكَانُواْ يَكۡذِبُونَوَإِذَا قِيلَ لَهُمۡ لَا تُفۡسِدُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِقَالُوٓاْ إِنَّمَا نَحۡنُ مُصۡلِحُونَأَلَآ إِنَّهُمۡ هُمُٱلۡمُفۡسِدُونَ وَلَٰكِن لَّا يَشۡعُرُونَوَإِذَا قِيلَ لَهُمۡ ءَامِنُواْ كَمَآ ءَامَنَ ٱلنَّاسُ قَالُوٓاْ أَنُؤۡمِنُ كَمَآ ءَامَنَ ٱلسُّفَهَآءُۗ أَلَآ إِنَّهُمۡ هُمُ ٱلسُّفَهَآءُ وَلَٰكِن لَّا يَعۡلَمُونَوَإِذَا لَقُواْ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ قَالُوٓاْ ءَامَنَّا وَإِذَا خَلَوۡاْ إِلَىٰ شَيَٰطِينِهِمۡ قَالُوٓاْ إِنَّا مَعَكُمۡ إِنَّمَا نَحۡنُ مُسۡتَهۡزِءُونَ Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирдик, дейдилар. Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир. Уларга: Ер юзида бузғунчилик қилманглар, дейилса, Биз ислоҳ қилувчилармиз, дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар. Уларга: Мана бу кишилардек иймон келтиринглар, дейилса, Шу пасткашларга ўхшаб мўмин бўламизми? дейдилар. Огоҳ бўлингизким, уларнинг ўзлари тубан кимсалардир, лекин буни билмайдилар. Иймон келтирган зотларга йўлиққанларида: Биз ҳам иймон келтирдик, дейдилар. Ўзларининг шайтонлари (бошлиқлари) билан холи қолганда эса: Биз албатта сизлар билан биргамиз, фақат (уларнинг устидан) кулмоқдамиз, холос, дейишади. (Бақара сураси, 8-14 оятлар). Иккинчи тури: Кичик нифоқ (мунофиқлик), шунингдек унинг бошқа номи, амалий нифоқ. Бу қачонки шариат, нифоқнинг аломатларидан деб санаган нарсани бир мусулмон ўзида акс этганда кузатишимиз мумкин. Мисол учун: Бир нарсани ҳикоя қилаётганда ёлғон ишлатиш, келишилган нарсани бузиш ва ваъдага вафо қилмаслик. Бу турдаги нифоқ одамни исломдан чиқармайди. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар: Тўрт нарса борки кимда улар жамланса ҳақиқий мунофиқ бўлади, кимда бири бўлса, унда нифоқнинг бир сифати бўлади, токи бу одам уни тарк қилмагунича: гапирса ёлғон гапиради, келишса келишувни бузади, ваъда берса вафо қилмайди, хусуматлашса фужурга ўтади. (Имом Бухорий, ва Муслим ривояти). @Tavhid_ilmini_organish

  • 108-Савол: Сеҳрнинг ҳукми нима? Жавоб: Сеҳр, бу ҳаётда бор нарсадир. Бу нарса ҳаёл ҳам, сафсата ҳам эмас. У Аллоҳнинг тақдири билан бир кишига таъсир қилиш хусусиятига эгадир. У одамнинг қалбига ва танасига таъсир ўтказиши мумкин, бу сабабли инсон касалланади. Бунинг сабабидан одам вафот қилиши ҳам мумкин, шунингдек сеҳр орқали эр-хотинни бир биридан айирадилар. Унинг таъсири Аллоҳнинг иродасига боғлиқдир. Ва сеҳр шайтоннинг амалларидан ҳисобланади. Унинг кўп турлари жинлар ва шайтонлар яхши кўрадиган ва Аллоҳ Азза ва Жалла ғазабланадиган ишлар орқали ва ширк орқали амалга оширилади. Сеҳрни ўрганиш, уни ўргатиш ва унга амал қилиш манъ қилинган нарсалар бўлиб, энг катта кабира гуноҳлар туркумига кирадилар. Бу нарса шайтонларнинг илми ва уларнинг амалларидандир. Унинг кўп тури куфр ва ширк амали билан боғлиқдир. Изоҳ: Сеҳрнинг қайси тури куфр ва ширк бўлмаслигини муаллиф зикр қилмади. Балки улар кўзбўямачилик орқали содир этиладиган фокусларни назарда тутгандир, ёки яна ўсимликларнинг хусусиятидан фойдаланиб одамни ақлини ишдан чиқариб кўзига ҳар-хил нарсаларни кўрсатиш орқали содир этиладиган ишларни назарда тутгандир. Бу нарсаларнинг ҳам араб тилида номи сеҳр бўлиб, аммо улар ширк ва куфр амалларисиз, жинларга ибодат қилмасдан қилинади. Аллоҳ билгувчироқ. Аллоҳ таоло айтади: وَٱتَّبَعُواْ مَا تَتۡلُواْ ٱلشَّيَٰطِينُ عَلَىٰ مُلۡكِ سُلَيۡمَٰنَۖ وَمَا كَفَرَ سُلَيۡمَٰنُ وَلَٰكِنَّ ٱلشَّيَٰطِينَ كَفَرُواْ يُعَلِّمُونَ ٱلنَّاسَ ٱلسِّحۡرَ وَمَآ أُنزِلَ عَلَى ٱلۡمَلَكَيۡنِ بِبَابِلَ هَٰرُوتَ وَمَٰرُوتَۚ وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنۡ أَحَدٍ حَتَّىٰ يَقُولَآ إِنَّمَا نَحۡنُ فِتۡنَةٞ فَلَا تَكۡفُرۡۖ فَيَتَعَلَّمُونَ مِنۡهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِۦ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَزَوۡجِهِۦۚ وَمَا هُم بِضَآرِّينَ بِهِۦ مِنۡ أَحَدٍ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۚ وَيَتَعَلَّمُونَ مَا يَضُرُّهُمۡ وَلَا يَنفَعُهُمۡۚ وَلَقَدۡ عَلِمُواْ لَمَنِ ٱشۡتَرَىٰهُ مَا لَهُۥ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِنۡ خَلَٰقٖۚ وَلَبِئۡسَ مَا شَرَوۡاْ بِهِۦٓ أَنفُسَهُمۡۚ لَوۡ كَانُواْ يَعۡلَمُونَ Ва Сулаймон давридаги шайтонлар (жинлар) айтган нарсаларга эргашадилар. Сулаймон кофир эмас эди, балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар. Ва Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларга эргашадилар. Ҳолбуки, у фаришталар: Биз фақатгина фитнамиз (яъни одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма, демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар. Ва ўшалардан (Ҳорут ва Морутдан) эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсалар ўрганадилар. (Лекин) улар (яҳудий сеҳргарлар) сеҳр билан Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар. Ва ҳеч фойдасиз, билъакс зарарли нарсаларни ўрганадилар. Ахир (Аллоҳнинг китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга Охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билган эдилар-ку. Жонларини нақадар ёмон нарсага (яъни Охиратдаги маҳрумликка) сотганларини билсалар эди. (Бақара сураси, 102-оят). Аллоҳ таоло айтади: تَلْقَفْ مَا صَنَعُوا إِنَّمَا صَنَعُوا كَيْدُ سَاحِرٍ وَلَا يُفْلِحُ السَّاحِرُ حَيْثُ أَتَى Уларнинг қилган ҳунари сеҳргарнинг ҳийласи, холос. Сеҳргар қаерда бўлса ҳам, зафар топмас. (Тоҳа сураси, 69-оят). Абу Лайс айтади: Бу оят сеҳргар кофир эканлигига далилдир, чунки сеҳр куфр деб аталяпти. (Тафсир Самарқандий). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, у киши росулуллоҳ ﷺ шундай деганларини айтади: Еттита ҳалок қилувчи гуноҳлардан узоқ туринг! Айтилдики: Я росулуллоҳ, улар нима? У киши дедилар: Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ таъқиқлаган жонни ўлдириш, шунга ҳақли бўлса у мустасно, етимнинг молини ейиш, рибо (сутхўрлик), жанг майдонида орқани ўгириш (қочиш), мўмина иффатли ғафлатда бўлган аёл тўғрисида номақбул гаплар қилиш (Имом Бухорий, ва Муслим ривояти). Сеҳрни ҳеч қандай мақсадларда ишлатиш мумкин эмас, хоҳ бу шифо мақсадда бўлсин, ёки яна бошқа мақсад бўлсин. Сеҳр бу ботил нарса бўлиб, яхшиликка ҳеч қандай йўл бўла олмайди. Аллоҳ таоло қулларига яхшиликка бўлган йўлларни шунчалик кўп яратиб қўйганки, манъ қилинган сеҳрга мурожаат қилишга ҳожат қолмаган. @Tavhid_ilmini_organish

  • 107-Савол: Шумланиш уч нарсададир: уйда, аёлда ва уловда деган ҳадиснинг маъноси қандай? Жавоб: Бу ҳадис икки саҳиҳ ҳадислар тўплами китобида собит бўлган, шунингдек бу ҳадиснинг бир неча ривоятлари бор: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади, у киши айтади: Мен росулуллоҳ ﷺ шундай деганларини кўрдим: Шумланиш уч нарсададир: уйда, аёлда ва уловда. (Имом Бухорий, ва Муслим ривояти). Шунингдек Ибн Умардан келадики, росулуллоҳ ﷺ айтадилар: Агар бирор нарсада шумланиш мумкин бўлса, у нарса улов, уй ва аёлда (хотинда) бўлиши мумкин. (Имом Муслим ривояти). Ҳадиснинг маъноси шуки, ана шу уч нарсадан шумланишлик мумкиндир, ана шу уйда яшашлик (агар у уй бўлса) яшовчиларига ёмонлик етиши мумкин. Бу нарса Аллоҳ Азза ва Жалланинг тақдири билан содир бўлади. Аллоҳ буларни яратди ва Унинг ўзи бу нарсаларга уларга яқинлашган одамларга зарар етказиши мумкин бўлган сабабларни аъто этди. Шунингдек баъзи нарсаларни ҳам агар унга бирор киши тегинса, ёки унга яқинлашса баракотли қилиб қўйгани сабабли, унга ҳеч қандай ёмонлик ва зарар етмайдиган қилиб қўйган. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг тақдири ва ҳукмига асосан бўлади. Ҳудди шу каби У бошқа сабабларни ҳам, натижага боғлиқ шаклда яратган зотдир. Кимга ушбу уч нарса туфайли ёмонлик етган бўлса, билсинки бу нарса Аллоҳ Азза ва Жалланинг тақдири ва ҳикмати орқали бўлган. Бу нарса унинг тақдирига ёзилган бўлган. Аммо шу билан бирга, ҳамма нарса Аллоҳдан эканига иймон келтирган ҳолда, ҳеч нима уни ушбу бефайз бўлган аёл, ёки уй, ёки уловини тарк қилишдан тўсмайди. Бу нарса ёмонликнинг сабабларидан ўзини олиб қочишга киради. Манъ қилинган шумланишдан фарқли равишда, агар киши ана шу нарсалардан шумланса, ундай одам бу нарсалар мустақил ҳолда ҳеч нарса қилолмайди ва ҳамма нарса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қўлиди эканига ишонган ҳолда, буларни тарк қилиш ҳуқуқига эгадир. Улардан келган ёмонлик ёки яхшилик фақатгина Аллоҳнинг тақдири туфайлидир. Қачонки киши бефайз деб билган уйидан чиқиб кетса, ёки аёлидан ажрашса, ёки миниб юрган уловини тарк қилса, бу ирим-сирим ва шумланишга кирмайди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтади: Бир киши деди: Я росулуллоҳ! Биз бир уйда кўпчилик ҳолда, бой бадавлат яшар эдик. Кейин биз бир уйга кўчдик, у ерда бизнинг сонимиз ҳам, бойлигимиз ҳам камайиб кетди. Шунда росулуллоҳ ﷺ айтдиларки: Уни кариҳ деб билиб уни тарк қилинг. (Абу Довуд, Адаб ал Муфрад Бухорий, Байҳақий). Имом Бағовий айтади: Уларнинг у ерда қолишлари уларга оғир ва ёқимсиз бўлгани учун росулуллоҳ уларни кўчиб кетишга буюргандилар. Бу уй уларнинг кўчишларига сабаб деб эмас, лекин улар нимани ёқимсиз деб санаган бўлсалар, шу нарса қалбларидан йўқ бўлсин деб буюргандилар. (Шарҳус Сунна Имом Бағовий). Ал Хаттобий айтади: Буни бундай ҳам тушуниш мумкин, росулуллоҳ ﷺ уларни кўчишларига буюрганларининг сабаби, улар бу уйни уларга етган нарсанинг сабаби деб санаган ҳаёлларини йўқ қилиш учун бўлиши ҳам мумкин. Чунки агар улар у ердан кўчсалар, бу нарсадан қўрқишнинг сабаби қолмайди ва уларни қийнаган шубҳага якун ясалади, Аллоҳ билгувчироқ. (Муаллимус Сунан Хаттобий). @Tavhid_ilmini_organish

  • 106-Савол: Шумланиш билан яхши фолнинг фарқи нима? Жавоб: Яхши фол бу қачонки киши чиройли бир сўз эшитганида ундан хурсанд бўлади ва уни яхши аломат деб топади. Абу Ҳурайрада розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен росулуллоҳ ﷺ шундай деганларини эшитдим: Шумланиш йўқ, яхшилик эса яхши фолдадир. Шунда айтилдики: Я росулуллоҳ, яхши фол нима? У киши дедилар: Сизлардан бирингиз эшитган яхши сўз. (Имом Бухорий, ва Муслим ривояти). Анас розияллоҳу анҳудан росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар: Юқиш йўқ, шумланиш йўқ, менга эса яхши фол, яхши сўз, чиройли гап ёқади. (Имом Бухорий, ва Муслим ривояти). Яхши фолнинг (сўзнинг) мисоли, касал киши: Эй соғ одам, эй касалдан фориғ одам каби сўзларни эшитиб, бу нарсадан хурсанд бўлишидир. Ёки бир киши қийин вазиятга тушиб қолганда: Эй мусибатдан қутилган, эй қутқарилган каби сўзларни эшитишлиги. Ва яна бошқа одам бирор нарсасини йўқотиб қўйган бўлсаю, шу маҳал: Эй топган киши, эй муваффақиятли киши каби сўзларни эшитади ва бу уни хурсанд қилади, ва бу нарсани у одам яхши аломат деб қабул қилади. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан келади, росулуллоҳ ﷺ бирор эҳтиёж сабабли кўчага чиқсалар: Эй муваффақиятли инсон, эй рашид инсон каби сўзларни эшитсалар хурсанд бўлардилар. (Имом Термизий ривояти). Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у киши отасидан ривоят қилинади, росулуллоҳ ﷺ ҳеч қачон бирор нарсани ёмон аломат деб санамасдилар. Бирор ишчи қидирсалар исмини сўрардилар, агарда исми у кишига ёқса, хурсанд бўлардилар, бу нарса у кишининг юзларида акс этарди. Агар исми ёқмаса, бу нарса ҳам юзларида акс этарди. Агарда бирор бир қишлоққа кирсалар, унинг номини сўрардилар, агарда номи ёқса хурсанд бўлардилар ва бу нарса у кишининг юзларида акс этарди, агарда қишлоқнинг номи ёқмаса, бу нарса ҳам юзларида акс этарди. (Абу Довуд, Аҳмад, Насоий, Байҳақий, Ибн Ҳиббон). Шумланиш ва яхши фолнинг фарқи шуки, шумланиш бу тушкунликка тушиш ва ёмонликни кутишдир ва бу нарсалар Аллоҳга бўлган ёмон гумонлар туркумига киради. Шунингдек бу нарса яна қалбни нима сабабли шумланган бўлса, шунга боғланиб қолишга, унга таваккал қилиб қолишга, Аллоҳга бўлган таваккални сусайишига ва кўрган ва эшитган нарсаси сабабли режалаштирган ишини тарк қилишга олиб келади. Бу нарса таъқиқланган бўлиб, ширкнинг бир турига киради. Чунки, Аллоҳ фойда келишига, ёки зарар даф бўлишига сабаб қилмаган нарсаларга қалб боғланиб қолади. Бу нарсалар тўғрисида юқорида зикр қилгандик. Яхши фолга келадиган бўлсак, бу нарса Аллоҳга нисбатан яхши гумон, Унга бўлган умид ва яхшилик кутиш туркумига киради. Бирор нарсадан яхшилик аломати топиш, одамнинг кўнгли ёзилишига, унга куч, қувват, ишонч ва фаоллашишига сабабчи бўлади. Инсон яхши аломатни кўрганда, Аллоҳнинг ёрдами ва раҳмати билан ва Унга бўлган яхши гумон сабабли, унинг ҳожати осон ҳал бўлади деб умид қилади. Яхши фол мустаҳаб бўлган нарсадир, у тавҳидга ва Аллоҳга бўлган таваккулнинг тўғри бўлишига зарар қилмайди. Мустаҳаб бўлган яхши фол шундай нарсаки, мусулмон киши қачонки Аллоҳга таваккал қилган ҳолда бирор иш қилмоқчи бўлса, уни хурсанд қиладиган яхши бир сўз эшитади. Мисол учун: Эй муваффақиятли киши, эй бахтли инсон, эй ғалаба қозонган ва шу каби бошқа сўзлар. Мисол учун Саҳиҳул Бухорийдан келгани каби: Суҳайл ибн Амр (Суҳайл арабча саҳл-енгиллик сўзидан олинган) билан росулуллоҳ ﷺ Ҳудайбия шартномасини ёзишга келганди. Шунда росулуллоҳ ﷺ айтадиларки: Сизларга ишингиз енгиллаштирилди, Суҳайлнинг исмини яхши (фол) аломатдан деб билдилар. @Tavhid_ilmini_organish

  • 105-Савол: Шумланиш ва ирим-сиримларнинг маъноси қандай? Уларнинг ҳукми нима? Жавоб: Шумланиш ва ирим-сиримлар бу Аллоҳ сабаб қилмаган нарсалардан хоҳ у кўриш орқали бўлсин, хоҳ у эшитиш орқали бўлсин муайян бир ёмон нарсанинг келишлигини кутишликдир. Бу нарса жоҳилият давридаги нарсалардандир. Жоҳилият давридаги инсонлар қушларнинг учишига қараб шумланиб, ирим-сирим қилардилар. Агарда қуш ўнг тарафга учса, бу нарсадан хурсанд бўлиб, нийят қилган маконларига сафар қилардилар. Агарда қуш чап тарафга учадиган бўлса, бу нарсани улар ёмонликка йўйиб қилмоқчи бўлган нарсаларини тарк қилардилар. Ҳатто шунчаликка борардиларки, бир киши сафарга тайёрланар, уловини ҳозирларди, кейин бирданига қайсидир нарсадан шумланиб, ўз фикридан қайтиб қоларди. Улар ўзларига тўғри келмаган бирор нарсани кўрсалар, мисол учун: қарғани, қора эшакни, кесилган думни, ёки учаётган бойўғлини кўрсалар тушункунликка тушуб шумланардилар. Ирим-сирим ва шумланиш бу ширк турларидан бир ширкдир, чунки бу ерда қалб Аллоҳдан бошқа нарсаларга боғланиб қолади. Жоҳилият давридаги инсонлар агарда шу нарсаларга тўғри амал қилинса, бу нарса уларга фойда келтиради ва зарарни даф қилади деб эътиқод қилардилар. Шариат эса бу нарсани рад қилиб, бундай нарсалар фойдани жалб қилишга ва зарарни даф қилишга ҳеч қандай алоқадор эмаслигини хабарини берди.  Шунинг учун, агарда бир киши қалбида ирим-сирим ва шумланишдан бўлган бирор нарсани топса ва бу нарса уни ёмонликка йўйишга ундаса, бу ҳолатда ундай киши кўзлаган ишларини ташламаслиги ва Аллоҳга таваккал қилган ҳолда ўз ишини давом этишлиги керак. Шайтон унинг иймонини заифлатишга ва ширкка етаклашга қаратилган ҳаёлига олиб келаётган фикрларга аҳамият бермаслиги керак. Барча фойда ва зарар ягона Аллоҳнинг қўлидадир. Фақатгина У беради ва У манъ қилади. Агарда бир киши шумланиш туфайли кўзлаган мақсадидан ортга қайтса, ундай одам ширкка қўл урган бўлиб, қалбида Аллоҳдан бошқага нисбатан боғланиш ва қўрқишнинг эшикларини очиб, шайтоннинг ўлжасига айланибди. Шумланишдан қайтарилганлиги тўғрисида кўплаб асарлар ворид бўлган: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу росулуллоҳ ﷺ дан ривоят қилади, у киши айтадиларки: Касаллик юқиши йўқ, сафар ойи (кириши билан шумланишлик) йўқ, бойўғли (сабабли шумланишлик) йўқ! (Имом Бухорий, ва Муслим ривояти). Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, росулуллоҳ ﷺ дедилар: Умматимдан етмиш минг киши ҳисоб-китобсиз жаннатга кирадилар. Одамлар дедилар: Улар ким, я росулуллоҳ? У киши айтдилар: Улар ўзларига руқия ўқилишини сўрамаганлар, ирим-сирим қилиб шумланмаганлар, ярасини куйдириш билан даволанмаганлар ва Роббиларига таваккал қилганлардир. (Имом Бухорий,  ва Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан келади, у киши дедилар: Росулуллоҳ ﷺ айтадилар: Шумланиш, ирим-сирим ширкдандир. Бизлардан ҳар биримизга бу нарса келади, аммо Аллоҳга бўлган таваккул буни йўқотади. (Абу Довуд, Ҳоким ривояти). Бизлардан ҳар биримизга бу нарса келади, аммо Аллоҳга бўлган таваккул буни йўқотади, бу сўзлар ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга тегишлидир. Бу дегани ҳар биримизнинг қалбимизга шу каби нарсалардан бир нарса кириб қолади, аммо қачонки биз Аллоҳга таваккал қилиб унга иймон келтирганимизда, Аллоҳ биздан бу нарсани узоқлаштиради. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан келади: Росулуллоҳ ﷺ Кимнинг шумланиши уни қилмоқчи бўлган ишидан тўсиб қўйса, ширк қилибди. Одамлар айтдилар: Унинг каффароти нима? У киши дедилар: Сизлардан бирингиз айтсинки: Аллоҳим, сенинг яхшилигингдан бошқа яхшилик йўқ, сенинг шумланишингдан бошқа шумланиш йўқ. Сендан бошқа (ибодатга ҳақли) илоҳ йўқ. (Имом Аҳмад ривояти). @Tavhid_ilmini_organish

  • 104-Савол: Касаллик юқиши йўқ, сафар ойи (кириши билан шумланишлик) йўқ, бойўғли (сабабли шумланишлик) йўқ деган саҳиҳ ҳадисдаги Касаллик юқиши йўқ деган гапнинг маъноси қандай? Жавоб: Ушбу ҳадис икки саҳиҳлар тўпламида шундай келади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, у киши айтади: Росулуллоҳ ﷺ айтадилар: Инфекция-касаллик юқиши йўқ, сафар ойи (кириши билан шумланишлик) йўқ, бойўғли (сабабли шумланишлик) йўқ. Шунда бир бадавий айтди: Я росулуллоҳ! Ундай бўлса қумда кийик каби сакраб, югуриб юрган туяга бир касалланган туя келиб қўшилиб уни касал қилганлигига нима деса бўлади? Шунда росулуллоҳ ﷺ дедилар: Ким унда биринчи туяга касал юқтирди? (Бухорий ва Муслим ривояти). Инфекция бу бир касалликнинг бир махлуқотдан иккинчи бир махлуқотга ўтишига айтилади, шундан кейин иккинчи бир махлуқот қичима, ўпка туберкулёзи, қизамиқ, гепатит ва шу каби нарсаларга чалинади. Сафар юқорида сафар ойидаги шумланишликни ёзган эдик. Бу ерда қўшимча равишда бошқа бир шу исм остидаги касалликни зикр қилиб ўтмоқчимиз, бу касаллик қоринга азият етказади, араблар бу касалликни юқумли деб билганлар. Бойўғли (ҳаматун) Исломдан олдинги арабларда шундай эътиқод бўларди, агарда бу қуш кимнингдир ҳовлисига ўлик ҳолатда йиқилса, бу ўша хонадонда кимдир вафот қилишини билдирган. Шундай экан, Касаллик юқуши йўқ деганида, касаллик ўз-ўзидан аниқ, табиатига кўра мустақил равишда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтмайди деб тушунилади. Аксинча бир кишига фақатгина Аллоҳни изни ва қадари билан ўтади. Ҳадисда келган юқиш йўқ деган инкор ва рад эса, жоҳилият давридаги инсонлар қилган эътиқодга қарши қаратилган эди, хусусан, улар шундай касалликлар борки, улар ўз табиатига кўра бошқаларга мустақил равишда юқарди ва у касалликнинг бошқа шахсга таъсири Аллоҳнинг иродасига боғлиқ эмас деб билардилар. Улар ўйлардиларки, киши агар юқумли касалликка чалинган одам билан алоқа қилса, албатта у ҳам шу касаликка чалинади деб билардилар. Ва бундан қутулишнинг ягона чораси эса, фақатгина касалланган одамдан узоқ туришдир дердилар. Тўғри эътиқод эса шуки, касаллик баъзан юқса, баъзан юқмайди. Бу нарсаларнинг ҳаммаси фақатгина Аллоҳнинг изни ва қадари билан бўлади. Аллоҳ агар бир одамга касаллик юқушини ирода қилган бўлса у юқади, агар ирода қилмаган бўлса юқмайди. Шунингдек бошқа касалликлар ҳам шу кабидирлар. Шунинг учун росулуллоҳ ﷺ юқорида келган ҳадисда бадавий берган: Я росулуллоҳ! Ундай бўлса қумда кийик каби сакраб, югуриб юрган туяга бир касалланган туя келиб қўшилиб уни касал қилганлигига нима деса бўлади? саволига жавоб бериб: Ким унда биринчи туяга касал юқтирди? дегандилар. Яъни биринчи туя юқиш тифайли касалланмаганди, аксинча у Аллоҳ тарафидан келган эди. Ҳудди шунингдек, агар у касаллик бошқа одамга юқса ҳам, фақатгина Аллоҳни изни, қадари ва иродаси билан юқади. Ҳадиснинг маъноси касаллик касалланган одамдан соғ одамга умуман юқмайди дегани эмас. Ахир икки саҳиҳ ҳадислар тўпламида келадики: Касалланган одам соғ одамнинг ёнига келмасин дейилган. Яъни касалланган туянинг эгаси соғ туяларнинг эгасини ёнига келмасин дегани. Бу нарса Аллоҳ касалликка сабаб қилиб қўйган нарсалардан ўзини узоқ тутиш бобидандир. Аммо, шу билан бирга, унинг таъсири фақат Аллоҳнинг иродасига боғлиқдир. Бундай ҳадиснинг айтилишига сабаблардан бири шуки, кишининг туяларига келган мусибат фақатгина юқумли касалликнинг табиий хусусияти эди деган қалбидаги шайтон васвасидан фориғ бўлмоғлик эди. Касал одамнинг соғ одам билан алоқаси фақатгина сабаблардан бир сабабдир холос, аммо бу албатта бўлиши муқаррар бўлган нарса эмас. Аксинча бу фақатгина Аллоҳни иродасига боғлиқдир. Саҳиҳ ҳадисда келадики: Махов кишидан шердан қочганингиз каби қочингиз! (Бухорий ривояти). Агарда кимнингдир Аллоҳга бўлган таваккули ва ишончи жуда ҳам кучли бўлса ва у одам касал одам билан алоқа қилишни ирода қилса, унга бу нарсада гуноҳ ҳам, қаршилик ҳам йўқ. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан келадики, росулуллоҳ ﷺ махов кишини қўлидан тутиб, у билан бирга овқат егани кирдилар. Сўнгра у кишига дедилар: Аллоҳга таваккул ва ишонган ҳолда Аллоҳнинг исми билан егин! (Муслим ривояти). @Tavhid_ilmini_organish

  • 103-Савол: Одамлар кўз тегмаслиги ёки кулфатни қайтиши учун тақиб оладиган нарсаларнинг ҳукми қандай? Жавоб: Одамлар зарардан сақланиш учун сабаб деб ўйлаб тақиб оладиган нарсаларининг аслида ҳеч қандай фойдаси-таъсири йўқ, магар Аллоҳнинг изни билангина ёмонлик қайтади. Тумор ёки шу каби нарсалар эса кичик ширкдир, чунки инсонлар муҳофазада бўлишлари учун сабаб қилинадиган ҳеч қандай нарсани Аллоҳ белгилаб берган эмас. Улар эса Аллоҳ изн бермаган нарсани сабаб қилишмоқда. Кулфатни қайтаришда Аллоҳ ва Унинг росулининг (қилинадиган сабабнинг ўзига ишониб кўймаслик шарти билан) изн берган сабабларидан бошқалари мумкин эмасдир. Агар киши бирор нарсани (Аллоҳдан ҳоли) кўз тегишидан ёки кулфатдан сақлайди деган эътиқодда осиб олса, бу катта ширк бўлади. Чунки Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кулфатни ҳам, зарарни ҳам қайтаролмайди. Аллоҳ таоло айтади: وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُۚ قُلۡ أَفَرَءَيۡتُم مَّا تَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ إِنۡ أَرَادَنِيَ ٱللَّهُ بِضُرٍّ هَلۡ هُنَّ كَٰشِفَٰتُ ضُرِّهِۦٓ أَوۡ أَرَادَنِي بِرَحۡمَةٍ هَلۡ هُنَّ مُمۡسِكَٰتُ رَحۡمَتِهِۦۚ قُلۡ حَسۡبِيَ ٱللَّهُۖ عَلَيۡهِ يَتَوَكَّلُ ٱلۡمُتَوَكِّلُونَ Қасамки, агар сиз улардан Осмонлар ва Ерни ким яратган, деб сўрасангиз, улар албатта Аллоҳ, дерлар. Айтинг: Энди хабар беринглар-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутларингиз агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса, ўша (бутлар) У зотнинг зиёнини арита олгувчимилар? Ёки (Аллоҳ) менга бирон марҳамат қилишни ирода қилса, ўша (бутлар) У зотнинг марҳаматини ушлаб қолгувчимилар?! Айтинг: Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Таваккул қилгувчи суянгувчи зотлар ёлғиз Унга таваккул қилурлар. (Зумар сураси, 38-оят). Аллоҳ таоло айтади: وَإِن يَمۡسَسۡكَ ٱللَّهُ بِضُرّٖ فَلَا كَاشِفَ لَهُۥٓ إِلَّا هُوَۖ وَإِن يَمۡسَسۡكَ بِخَيۡرٖ فَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ Агар Аллоҳ сизни (камбағаллик, хасталик каби) бирон зиён билан ушласа, бас, уни фақат Ўзигина аритгувчидир. Агар сизни бирон яхшилик билан ушласа, бас, билингки, У ҳамма нарсага қодирдир. (Анъом сураси, 17-оят). Шунингдек тумор ёҳуд шу каби нарсаларнинг осиб олинишининг таъқиқи ҳақида ҳадислар ворид бўлган. Уқба бин Амир розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтади: Пайғамбар ﷺ ни шундай деганларини эшитдим: Кимки тамийма (кўзмунчоқ) тақиб олса, Аллоҳ унга яхши ҳотима насиб этмасин. Кимда-ким чиғаноқ тақиб олган бўлса, Аллоҳ уни асрамасин. (Абу Довуд, Байҳақий, Табароний, ал-Ҳаким). Бошқа ривоятда: Кимки тамийма тақиб олган бўлса ширк қилибди. (Имом Аҳмад, ал-Ҳаким). Тамийма бу, араблар ўз наздларида кўз тегмаслиги мақсадида фарзандларига тақишгани кўзмунчоқдир. Ислом буни рад қилди. Шунингдек улар кўз тегишидан сақлайди, паноҳ бўлади деб чиғаноқларни тумор қилиб осиб олишарди. Имрон Ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ ﷺ бир кишининг қўлида узук (бир ривоятда мис узук) кўрди ва дедики: Вой бўлсин сенга, нима тақиб олдинг? У жавоб берди: Заифлик (ваҳина)дан сақлайди, Пайғамбаримиз: Албатта, бу сенга заифликни орттиришдан бошқа нарсага ярамайди. Буни ташла. Агарда сенга ўлим етган онда бу қўлингда бўлганида, албатта (жаҳаннамдан) қутилолмаган бўлар эдинг. (Ибн Ҳиббон, ал-Ҳаким) Абу Саодат айтади: Ал-ваҳина бу юк, елкада ёки бутун қўлда бўладиган ва руқия ўқиб даволанадиган оғриқ. Шунингдек бу қўл ҳасталиги деб ҳам айтилган. Юқоридаги ҳадисда киши эҳтимол ҳароз-ул ваҳина деб номланган маржон таққандир. Бу касаллик фақат эркакка таъсир ўтказади. Росулуллоҳ ﷺ унга айнан (зийнат учун эмас) ҳасталикдан ҳимояланиш учун деб қабул қилгани учун буни таъқиқлади. Зеро у узукни шариат манъ қилган тумор сифатида тақиб олган эди. (Ниҳоятун фи ғарибил-ҳадис вал асар). @Tavhid_ilmini_organish

  • 102-Савол: Киши қачон динор ва дирҳамнинг яъни пулнинг қулига айланади? Жавоб: Мол-дунё инсоннинг дардига айлангани натижасида мақсади шу бўлиб қолади, дунё учун курашади ва барча имкониятларини мақсад сари йўналтиради. Агар олий мақсади фақат шу билан чегараланиб, дунё учун безовта, дунё учун хотиржам бўлса, киши бу ҳолатда Аллоҳдан бошқага ибодат қилишнинг бир кўринишини эгаллайди ва у динор ва дирҳам (пул)га ибодат қилувчилар сафига кириб қолади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, росулуллоҳ ﷺ шундай дейди: Динорнинг қули бахтсиздир, дирҳамнинг ва муҳташамликнинг қули бахтсиздир. Қачонки у эришганида рози бўлур, эришолмаганида ғазабланур. Ундайлар бахтсиз бўлсин ва боши ерга чўксин! Агарда унга тикон санчилгувдек бўлса, унга бунинг давоси йўқдир. (Имом Бухорий ривояти). (Динор олтин танга, дирҳам кумуш танга. Пайғамбар ﷺ ушбу: Қачонки у эришганида рози бўлур, эришолмаганида ғазабланур сўзидан сўнгра шундай тоифа кишиларга қарши дуо қилдилар. Ва бу дуо, уларнинг шошмоғи ва ҳаракатланмоғини тўхтатади) Пайғамбар ﷺ уни динор ва дирҳамнинг қули деб номладилар ва дунёга эришганда қувонувчи, ҳотиржам бўлувчи, маҳрум бўлганида ғазабланувчи дея тасвирладилар. Аллоҳ Азза ва Жалла Қуръонда айтгани каби. Аллоҳ таоло айтади: وَمِنْهُم مَّن يَلْمِزُكَ فِي الصَّدَقَاتِ فَإِنْ أُعْطُوا مِنْهَا رَضُوا وَإِن لَّمْ يُعْطَوْا مِنْهَا إِذَا هُمْ يَسْخَطُونَ Мунофиқлар ичида сизни садақалар тақсимотида айблайдиган кимсалар бор. Агар уларга садақалардан насиба етса, рози бўлиб, жим бўлишади. Агар ундан бирон улуш етмаса, сиздан норози бўлиб, айблашади. (Тавба сураси, 58-оят). Уларнинг рози бўлишлари ҳам, ғазабланишлари ҳам Аллоҳ учун эмасдир. Аллоҳнинг қуллари эса, Аллоҳ рози бўлганидан рози, ғазабланганидан ғазабланувчи, Аллоҳ ва росули яхши кўрган нарсани яхши кўрувчи, ёмон кўрганидан нафратланувчидир. Шунингдек мусулмон Аллоҳга яқин кимсага диний дўстлик (ал-вало) ва Аллоҳнинг душманларига душманлик эълон қилади. Мана шуларгина комил иймон соҳибларидир. Пайғамбар ﷺ айтади: Кимки Аллоҳ учун яхши кўриб, Аллоҳ учун нафратланса, Аллоҳ учун бериб, Аллоҳ учун манъ қилса иймони камолга етибди. (Абу Довуд, Ал-Байхақий, Табароний, ал-Ҳаким). @Tavhid_ilmini_organish

  • 101-Савол: Агар Аллоҳ ва сен хоҳласанг, Мени Аллоҳ ва сендан ўзга ҳеч кимим йўқ, Аллоҳга ва сенга таваккал қиламан, Агар сен бўлмаганингда, фалон ишлар бўлмаган бўлар эди ва ҳоказо шу каби гапларнинг ҳукми қандай? Жавоб: Бундай гаплар ҳаром ва кичик ширк билан боғлиқдир, чунки бу гапларда Аллоҳга шерик қўшиш кузатилиши мумкин. Зеро ва қисми ундан аввал ва кейин келганларни тенглаштириш маъносини ўз ичига олиши мумкин, аммо вани қўлловчи буни қасд қилмайди албатта. Мусулмон киши, пайғамбар ﷺ ўргатгани каби гапириши лозимдир, яъни: Агар ягона Аллоҳ хоҳласа ёки Аллоҳ хоҳласа ва сўнгра сен истасанг, Мени Аллоҳдан ўзга ҳеч кимим йўқ ва сўнгра сен борсан, Аллоҳга ваъда бераман, сўнгра сенга ҳам, Агар Аллоҳ ва Ундан сўнгра сен бўлмаганингда, фалон ишлар битмаган бўлар эди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: бир киши пайғамбар ﷺ га шундай дейди: Аллоҳ ва сиз хоҳлаганингиздан. Бунга Пайғамбар ﷺ жавобан: Сен мени Аллоҳ билан тенглаштиряпсанми?! Аксинча: Ягона Аллоҳ хоҳлаганидандир деди. (Аҳмад, Бухорий, Адаб-ул Муфрод китоби, Ибни Можа, Ан-Насоий). Жуҳайна қабиласидан бўлмиш Қутайла исмли аёлдан ривоят қилинади: Бир яҳудий пайғамбар ﷺ нинг ҳузурларига келиб деди: Сиз (мусулмон)лар ширк гапларни айтасизлар: Аллоҳнинг хоҳиши ва сенинг хоҳишинг, дейсизлар. Яна Каъбага қасам дейсизлар. Шундан сўнг Росулуллоҳ ﷺ саҳобаларни қасам ичмоқчи бўлсалар Каъбанинг Роббига қасам дейишга ва Аллоҳнинг хоҳиши, сўнг сенинг хоҳишинг, дейишликка буюрдилар. (Имом Аҳмад, Ибн Можа, Ал-Ҳаким, Насоий (6/7) ривояти. Ибн Ҳажар Ал-исобада (4/389) ҳадис санадини саҳиҳ дейди. Албоний ҳадисни Саҳиҳи сунани Насоийда саҳиҳ деган). @Tavhid_ilmini_organish

  • 100-Савол: Аллоҳдан бошқага қасам ичиш қандай ширк турига киради? Каттами ёки кичикми? Жавоб: Аллоҳга бўлмаган қасам ширкдир. Пайғамбар ﷺ айтади: Кимки Аллоҳдан бошқага қасам ичган бўлса, у ширк қилибди. (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон ва ал-Ҳаким). Бу қасам ичган кишининг шахсига, нимани кўзлаганига ва мақсадига қараб баъзан катта ширк, баъзан кичик ширк ҳисобланади. Агар киши Аллоҳдан бошқани улуғлаб, ундан қўрқиб, қасамни бузгудек бўлса жазоланишига ишониб унга қасам ичаётган бўлса, бу қабрпарастларда бўлгани каби катта ширкдир. Агарда улуғлаш кўзланмаган шунчаки тилига келган бир сўз бўлса ва ягона Аллоҳ лойиқ бўлган қўрқувни мазкур нарса ёҳуд кимсага йўналтирмаган бўлса, у ҳолда бу кичик ширкдир. Бундай киши тавба қилмоғи ва келгусида ёлғиз Аллоҳга қасам ичмоғи лозимдир. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар: Албатта Аллоҳ Қудратли ва Буюкдир, У оталарингиз номига қасам ичмоғингиздан қайтаради. Кимда-ким қасам ичишни истаса, ягона Аллоҳга қасам ичсин ёки жим бўлсин. (Имом Бухорий ривояти). @Tavhid_ilmini_organish

  • 99-Савол: Катта ширк ва кичик ширк орасида қандай фарқ бор? Жавоб: Катта ширк ва кичик ширк орасидаги фарқ қуйидагича: Катта ширк ислом динининг асли бўлган тавҳидни йўққа чиқаради ва бекор қилади. Бундай амал билан киши мусулмон эмас, балки мушрик ва кофир ҳисобланади. Зеро инсон ширк ва ширк аҳли мушрикларни рад қилмагунича мусулмон бўлолмайди. Кичик ширкга келадиган бўлсак, бу мусулмон киши тушиб қолиши мумкин бўлган кабира гуноҳдир ва бу билан киши исломдан чиқмайди. Катта ширк барча амалларни ҳабата беҳуда) қилади ва кимки катта ширкга тушиб қолса, қилган солиҳ амаллари унга фойда бермайди. Аллоҳ таоло айтади: وَلَقَدۡ أُوحِيَ إِلَيۡكَ وَإِلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكَ لَئِنۡ أَشۡرَكۡتَ لَيَحۡبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ Дарҳақиқат, сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб қолурсан! (Зумар сураси, 65-оят). Кичик ширк бўлган риё кабилар эса, бажарилган солиҳ амални ажр мукофотини ҳабата қилур. Абу Мусо розияллоҳу анҳу ривоят қилиб шундай дейди: Пайғамбар ﷺ дан жасурона курашувчи жангчи ва шиддат билан курашувчи жангчи ҳақида, шунингдек хўжакўрсинга курашувчи жангчи ҳақида сўралди. Қайси бири Аллоҳ йўлидадир? Росулуллоҳ ﷺ жавоб бериб айтдилар: Аллоҳнинг каломини олий қилиш мақсадида курашган киши Аллоҳнинг йўлидадир. (Имом Бухорий, Муслим ривоятлари). Аллоҳ катта ширк қилганларни кечирмайди, фақат тавба қилганлар мустасно. Аллоҳ таоло айтади: إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَغۡفِرُ أَن يُشۡرَكَ بِهِۦ وَيَغۡفِرُ مَا دُونَ ذَٰلِكَ لِمَن يَشَآءُۚ وَمَن يُشۡرِكۡ بِٱللَّهِ فَقَدِ ٱفۡتَرَىٰٓ إِثۡمًا عَظِيمًا Албатта, Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур. Ким Аллоҳга (бирор кимса ёки нарсани) шерик келтирса, бас, у буюк гуноҳни тўқиб чиқарибди. (Нисо сураси, 48-оят). Кичик ширк эса, Аллоҳнинг истаги (раҳмати) остидадир. Агар У истаса мағфират қилади, ёки бўлмаса оловга гирифтор қилади. Катта ширкда ўлим топган киши жаҳаннамнинг абадий аҳлидир, жаннат унинг учун ҳаромдир, ундай кишилар учун шафоат улуши йўқдир. Аллоҳ таоло айтади: مَن يُشْرِكْ بِاللّهِ فَقَدْ حَرَّمَ اللّهُ عَلَيهِ الْجَنَّةَ وَمَأْوَاهُ النَّارُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنصَارٍ Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади ва унинг турар жойи дўзах бўлади. Ва золимларга нусрат берувчилар йўқдир. (Моида сураси, 72-оят). Аллоҳ таоло айтади: فَمَا تَنفَعُهُمۡ شَفَٰعَةُ ٱلشَّٰفِعِينَ Бас, уларга шафоатчиларнинг шафоати манфаат бермас. (Муддассир сураси, 48-оят). Кичик ширк амалини қилган киши эса, жаҳаннам оловида абадий қолмайди ва улар учун пайғамбар ﷺ нинг шафоатидан улуш бордир, улар Аллоҳнинг раҳмати билан дўзоҳдан чиқарилади ва жаннатга киритилади. @Tavhid_ilmini_organish

  • 98-Савол: Кичик ширк нима? Жавоб: Кичик ширк бу унга қўл урган кишини ислом динидан чиқармайдиган ширк туридир. У катта гуноҳлардан бўлиб, унинг турлари кўпдир. Шулар жумласидан риё (хўжакўрсин) амалидир. Шунингдек уни махфий ширк деб ҳам атайдилар. Бу қачонки киши яхши амал қилиб турганида бу амал фақатгина Аллоҳ учун холис қилинмаганда вужудга келади. Бу пайт инсон шу яхши амали билан бирга одамлар уни мақтаб қўйишларини ва у тўғрисида яхши гаплар қилишларини ҳам хоҳлайди. Аллоҳ таоло айтади: يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تُبۡطِلُواْ صَدَقَٰتِكُم بِٱلۡمَنِّ وَٱلۡأَذَىٰ كَٱلَّذِي يُنفِقُ مَالَهُۥ رِئَآءَ ٱلنَّاسِ وَلَا يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۖ فَمَثَلُهُۥ كَمَثَلِ صَفۡوَانٍ عَلَيۡهِ تُرَابٞ فَأَصَابَهُۥ وَابِلٞ فَتَرَكَهُۥ صَلۡدٗاۖ لَّا يَقۡدِرُونَ عَلَىٰ شَيۡءٖ مِّمَّا كَسَبُواْۗ وَٱللَّهُ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلۡكَٰفِرِينَ Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва Охират Кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг! Зеро, унинг (риёкорнинг) мисоли худди бир устини чанг-тупроқ қоплаб олган силлиқ тошга ўхшайдики, унга шаррос қуйган ёмғир теккан-да қаттиқ-силлиқ тошлигича қолдирган. (Ундай риёкор) мунофиқлар яхши амаллар қилдик, деб ҳисоблайдилар, аммо Қиёмат Кунида топган ва сарфлаган дунёларидан ҳеч нарсага эга бўлмайдилар. Аллоҳ кофирларни ҳидоят қилмайди. (Бақара сураси, 264-оят). Яъни одамлар уни мақтаб, у тўғрисида у сахий ва солиҳ киши дейишлари учун ва у ҳақда яхши сўзлар айтишлари учун молини сарф қилади. Росулуллоҳ ﷺ дейдилар: Сизларда энг қўрқадиган нарсам бу кичик ширкдир. Одамлар айтдиларки: Ё росулуллоҳ, кичик ширк нима? У киши: Риё дедилар. Аллоҳ Азза ва Жалла қиёмат куни инсонларга қилган иши учун ажр мукофотларини бераётганда уларга дейдики: Ким учун риё қилган бўлсангиз, шуларнинг ёнларига борингиз, қарангчи, уларда сизларга бўлган ажр борми!? (Имом Аҳмад, Байҳақий, Табароний ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Қиёмат кунида биринчи бўлиб ҳукм (ҳисоб-китоб) қилинадиган кимса шаҳид киши. Уни келтиришади, сўнг Аллоҳ таоло унга неъматларини танитади, у тан олади. Булар эвазига нима қилдинг? деб сўрайди. Сенинг йўлингда жанг қилдим, ҳаттоки шаҳид бўлдим, дейди. Ёлғон айтдинг, сен фалончи журъатли деб айтишлари учун жанг қилдинг. Сен истаган нарса айтилди, дейди. Сўнг буюради ва у юзи билан судралиб, дўзахга улоқтирилади. Кейин илм ўрганиб, ўргатган ва Қуръон ўқиган кишини келтиришади. Аллоҳ таоло унга неъматларини танитади, у тан олади. Булар эвазига нима қилдинг? деб сўрайди ундан. Сен учун илм ўрганиб, уни (бошқаларга) ўргатдим ва Қуръон ўқидим, дейди. Ёлғон айтдинг, сен олим, деб айтишлари учун илм ўргандинг ва қори деб айтишлари учун Қуръон ўқидинг. Бу гап айтилди, дейди. Сўнг буюради ва у юзи билан судралиб, дўзахга улоқтирилади. Кейин Аллоҳ ризқини кенг қилиб қўйган, турли туман мол-дунё ато этган кишини келтирадилар. Аллоҳ таоло унга неъматларини танитади, у тан олади. Булар эвазига нима қилдинг? деб сўрайди. Сен инфоқ-эҳсон қилинишини яхши кўрган бирор йўлни қолдирмасдан Сен учун инфоқ қилдим, дейди. Ёлғон айтдинг, сен сахий, деб айтишлари учун шундай қилдинг. Бу нарса айтилди, дейди. Сўнг буюради ва у юзи билан судралиб, дўзахга улоқтирилади. (Имом Муслим, Насоий ва бошқалар ривоят қилишган). @Tavhid_ilmini_organish

  • 97-Савол: Мусулмон кишининг гарчи ота-онаси кофир бўлса ҳам уларга нисбатан муносабати қандай бўлиши керак? Жавоб: Ота-онанинг фарзанд устидаги ҳаққи бу шундай ҳақки, ислом уни адо этилишига ҳарис бўлган, уни қадрини баландга кўтарган ва унга нисбатан лоқайдликдан қайтарган ҳақлардандир. Ислом дини ота-онага яхшилик қилишга ва уларни ранжитмасликка буюради. Аллоҳ Азза ва Жалла Ўз китобида хоҳ у маккий сураларда бўлсин, хоҳ у маданий сураларда бўлсин ота-она ҳаққини Ўз ҳаққи билан боғлагандир. Аллоҳ таоло айтади: قُلۡ تَعَالَوۡاْ أَتۡلُ مَا حَرَّمَ رَبُّكُمۡ عَلَيۡكُمۡۖ أَلَّا تُشۡرِكُواْ بِهِۦ شَيۡـٔٗاۖ وَبِٱلۡوَٰلِدَيۡنِ إِحۡسَٰنٗاۖ وَلَا تَقۡتُلُوٓاْ أَوۡلَٰدَكُم مِّنۡ إِمۡلَٰقٖ نَّحۡنُ نَرۡزُقُكُمۡ وَإِيَّاهُمۡۖ وَلَا تَقۡرَبُواْ ٱلۡفَوَٰحِشَ مَا ظَهَرَ مِنۡهَا وَمَا بَطَنَۖ وَلَا تَقۡتُلُواْ ٱلنَّفۡسَ ٱلَّتِي حَرَّمَ ٱللَّهُ إِلَّا بِٱلۡحَقِّۚ ذَٰلِكُمۡ وَصَّىٰكُم بِهِۦ لَعَلَّكُمۡ تَعۡقِلُونَ Айтинг: Келинглар, Парвардигорингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб берай. У зотга бирон нарсани шерик қилмангиз; ота-онага яхшилик қилингиз; болаларингизни камбағалликдан (қўрқиб) ўлдирмангиз, сизларни ҳам, уларни ҳам Биз ризқлантирурмиз бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳам яқинлашмангиз Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонларни ўлдирмангиз, магар ҳақ билан (яъни, қасос олиш учун ё муртад бўлгани, ёки зино қилгани учун шариат ҳукми билан ўлдиришингиз мумкин). Шояд ақл юргизарсиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди. (Анъом сураси, 151-оят). Ислом шунингдек ота-оналар ҳатто мусулмон бўлмасалар ҳам уларга яхши муомилада бўлишга буюради. Аллоҳ ушбу оятда уларга яхшилик қилишни ва бу дунёдаликларида яхши муомилада бўлишни буюрди, гарчи улар мушриклардан бўлсалар ҳам. Шунингдек улар агар сени ширкка буюрсалар, ёки Аллоҳга осий бўлишга буюрадиган бўлсалар уларга бу нарсада итоат қилмасликка буюради. Мусулмон киши мушриклардан бўлган ота-онасига тақдим қила олиши мумкин бўлган энг катта нарса бу уларни юмшоқлик ва раҳм қилишлик билан уларни исломга даъват қилишлигидир. @Tavhid_ilmini_organish

  • 96-Савол: Мусулмонларнинг кофир мактабларига муносабати қандай? Жавоб: Бола имло, ёзиш, ўқиш, ҳисоб-китоб каби зарурий нарсаларни мактабларда ўрганишлигига, шунингдек бошқа техник ва тадқиқот орқали ўрганиладиган исломда қайтарилмаган фанларни институт ва университетларда ўрганишига келсак, мусулмон кишига у масканларда ўзига фойда келтирадиган фанларни ўқишга динимиз рухсат бергандир. Таълимнинг бошланғич давридаги мактабларга келадиган бўлсак, асосан у мактаблар ёш авлодни атайин давлатнинг тизимига, бошқарувчи тузумга ва ушбу давлатда устун бўлган динга мослаб қурилганини кўриб келмоқдамиз. Шунинг учун бугун биз ўзида куфрий эътиқодларни ва ахлоқни ташиётган тарбияни хоҳ очиқ равишда, хоҳ махфий тарзда илдамланиб ёшлар орасида тобора тарқалиб кетаётганини гувоҳи бўляпмиз. Афсуски бу нарсаларни фақатгина тавҳиддан ва озгина педагогикадан хабари бор одамларгина тушуняптилар. Ёш авлодни ватанга, гарчи у ватан исломга зид нарсалар устига қурилган бўлса ҳам, унинг тамойилларига ва унинг ҳимояси, шунингдек унинг байрамларида қатнашишлик, машҳур тоғутларини (Каримов, Отатурк, Ленин) исмини абадийлаштиришлик ва бошқа кўплаб исломга зид нарсалар асосида тарбиялашлик, ана шундай ишлардан яққол намуналардир. Шунингдек ҳозирги мактаблар ёш авлодни ҳаётга фақат моддий нуқтаи назардан қарашни ундаяптилар. Уларнинг онгларига ифлос тарзда моддий яшаш ҳаёт тарзини шундай киритяптиларки, кейинчалик ушбу авлодга кундалик ҳаёт билан динни орасини ажратишлари учун ҳеч нарса халақит қилмайдиган қилиб, ўз ҳаётларини келажакда тўқима қонунлар ва исломга очиқ равишда зид нарсалар устига қуришни гуноҳ деб билмайдиган қилиб тарбиялаб келяптилар. Ўз фарзандларини бундай мактабларга юборадиган ота-оналар, улар фақат кофирларга ўзлари хоҳлаган тарзда фарзандларини тарбиялаш имкониятини берадилар.  Улар ўзларининг динларини ва эътиқодларини ривожлантириш учун соғлом фитратини бузадилар. Пайғамбар ﷺ айтдилар: Ҳар бир янги туғилган чақалоқ фитрат асосида туғилади (ислом табиатни ўзига жалб қилади) ва унинг ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ёки мажусий (оловга сиғинадиган) қилиб қўядилар. (Имом Бухорий, ва Имом Муслим ривоятлари).  Мураббий, хоҳ у ота, хоҳ у ўқитувчи бўлсин, боланинг табиатига катта таъсир кўрсатади. Ва кофирлар мактабларида болаларга исломни ўргатмайдилар ва фитраларини асл ҳолатида қолдирмайдилар, аксинча улар болаларга ўз тарбия ва манҳажлари орқали муқаррар равишда таъсир қиладилар. Ота-оналар учун бу мактабларда болалар ўқиган нарсаларнинг изларини йўқ қилиш жуда қийин.  Кўпгина мактабларда болалар куфр сўзларни айтадилар ва уларга қўл урадилар. Мусулмон одам ўз фарзандларини куфр ва маъсият нарсалардан узоқ тутмоғи керак, ўз куфри ва бошқа нарсалари билан онгини бузадиган кофирларга ўз фарзандини ташлаб қўймаслиги шарт. Агар у буни қила олмаса, у ўзини, фарзандлари ва динини сақлаб қолиш учун бу мактаблардан бутунлай ўзини олиб қочиши керак.  Бу дегани, уларни илмсиз жоҳил сифатида ташлаб қўйиши керак дегани эмас, аксинча у сабртоқат билан ўз фарзандларини тарбиялайди, бу қийинчиликларни енгиб, оиласини оловдан қутқариш учун ўзининг бор кучини сарфлайди ва эгаллаган тажрибасидан фойдаланади. Аллоҳ таоло айтади: يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ قُوٓاْ أَنفُسَكُمۡ وَأَهۡلِيكُمۡ نَارٗا وَقُودُهَا ٱلنَّاسُ وَٱلۡحِجَارَةُ عَلَيۡهَا مَلَٰٓئِكَةٌ غِلَاظٞ شِدَادٞ لَّا يَعۡصُونَ ٱللَّهَ مَآ أَمَرَهُمۡ وَيَفۡعَلُونَ مَا يُؤۡمَرُونَ Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур. (Таҳрим сураси, 6-оят). @Tavhid_ilmini_organish

  • 95-Савол: Аёллар эркинлиги деган даъвога мусулмон кишининг муносабати қандай бўлиши керак? Жавоб: Диндан дунёни ажратувчи кофирлар чақираётган аёллар эркинлиги, бу уларнинг илмонийлик динининг бир парчаси бўлиб, у ерда динга инсоннинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўйилмайди. Улар айтадиларки аёл киши ҳудди эркак кишидек дейдилар ва у хоҳлаган ишини қилишга ҳақли деб биладилар, мисол учун кийим кийишда, яшаш тарзида ва бошқа нарсаларда. Ўз жамолини ҳаммага кўз-кўз қилиши ёки уни беркитиши фақат унинг ҳаққидир дейдилар. Фақат бу соҳта иддаолари иффатли аёлларнинг ҳижоб кийишларида ўз ниҳоясига етади. Буни юртимизда ва демократик давлатмиз деб иддао қилаётган европада ҳам гувоҳи бўляпмиз. Шунингдек аёл киши уларнинг иддаоларига кўра хоҳлаганча эркаклар билан аралашиб юришига ва улар билан хоҳлаган алоқалар қилишига ҳақли деб санайдилар. Бу нарсага аёлларни ҳеч қандай диний тўсиқларсиз ҳақли деб биладилар. Фақатгина бир шарт бор ушбу соҳта эркинликларига, у ҳам бўлса ўзлари каби заиф, эси паст бўлган инсонлар ўйлаб топган, аёллар эркинлигини ҳимоя қилишни даъво қилаётган, зинога рухсат берган, юзи ва бошқа аъзоларини кўз-кўз қилдириб қўйган, тўқима қонунлар чегарасидан чиқмасликдир. Ушбу қонунлар аёлга нисбатан фақатгина зўрлаш ва мажбурлаб қилинадиган зинони таъқиқлайди.  Ушбу даъво қилаётган эркинликлари фақатгина Аллоҳга шариатини қабул қилиш, унга эргашиш ва унга мухолиф бўлган барча нарсани рад қилиш орқали ибодат қилиниши керак бўлган ислом дини асосларига зиддир. Ундан ташқари шаҳватларни ва ҳавою нафсни тарк қилиш асосига ва Аллоҳ қўйган чегараларда тўхташ ва У қўйган таъқиқларни бузмаслик асосига ҳам зиддир. Мусулмон киши бу турдаги шаҳватларнинг ҳайвоний эркинлигини инкор қилади. Бу нарсага ва уни тарқатаётганларга, ва унга чақираётганларга кофир бўлади (уларни куфрда деб билади, инкор қилади) Бу нарса, ҳукм ва қонунлар чиқариш фақатгина У ҳуқуқига эга бўлган ягона Аллоҳнинг чегараларини топташ, У манъ қилган нарсаларни мумкин қилишнинг (қонунан ҳалоллаб беришнинг) яққол кўринишидир. Мусулмон одам, хоҳ у аёл ёки эркак бўлсин, Аллоҳ манъ қилган, ёки мумкин (ҳалол) қилиб берган, шунингдек У зот қўйган барча чегаралар, жоҳилият (кофир, мушрик, тоғутлар) қўйган барча қонунлардан яхшироқ, тўғрироқ ва адолатлироқ деб қаттиқ ишонмоғи лозим. Ислом дини аёл кишини ҳуқуқларини оёқости қилмайди ва фақатгина эркак кишининг хизматкори деб билмайди. Аксинча бу дин, аёл кишининг ўз эри, фарзандлари, ота-онаси ва давлати устидаги ҳуқуқларини таъминлаб қўйган. Шунингдек аёл киши устига ҳам ўзига яраша вазифалар юклатган. Буларнинг ҳаммаси аёл ва эркакнинг яратувчиси бўлган Зотнинг меъёрлари остида назоратга олингандир. Фақатгина У зот улар учун нима фойда эканини яхши билади. Аллоҳ таоло айтади: وَقَرۡنَ فِي بُيُوتِكُنَّ وَلَا تَبَرَّجۡنَ تَبَرُّجَ ٱلۡجَٰهِلِيَّةِ ٱلۡأُولَىٰۖ وَأَقِمۡنَ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتِينَ ٱلزَّكَوٰةَ وَأَطِعۡنَ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥٓۚ إِنَّمَا يُرِيدُ ٱللَّهُ لِيُذۡهِبَ عَنكُمُ ٱلرِّجۡسَ أَهۡلَ ٱلۡبَيۡتِ وَيُطَهِّرَكُمۡ تَطۡهِيرٗا Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни, бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирон ҳожат учун чиққанларингизда эса илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар! Намозни тўкис адо қилинглар, закотни (ҳақдорларга) ато этинглар ҳамда (барча ишларда) Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этинглар! (Эй пайғамбар) хонадонининг аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, холос. (Аҳзоб сураси, 33-оят). Аллоҳ таоло айтади: يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّبِيُّ قُل لِّأَزۡوَٰجِكَ وَبَنَاتِكَ وَنِسَآءِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ يُدۡنِينَ عَلَيۡهِنَّ مِن جَلَٰبِيبِهِنَّۚ ذَٰلِكَ أَدۡنَىٰٓ أَن يُعۡرَفۡنَ فَلَا يُؤۡذَيۡنَۗ وَكَانَ ٱللَّهُ غَفُورٗا رَّحِيمٗا Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг (жория аёллар ва зинокор бузуқ аёллардан фарқли бўлиб) танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир. (Аҳзоб сураси, 59-оят). @Tavhid_ilmini_organish

  • 94-Савол: Аллоҳ Таолонинг Динга мажбур қилиш йўқ сўзларининг маъноси нима? Жавоб: Бу дегани бирор-бир кишини ўз хоҳишига қарши, уни исломни қабул қилишга мажбурлаш мумкин эмас деганидир. Олимлардан баъзилари бор, улар айтадиларки бу оят фақатгина аҳли китоблар каби жизя олиниб ўз динларида қолиши мумкин бўлган кофирларни қамраб олади дейдилар. Яна шундай олимлар борки, бу оят ҳамма кофирларни ўз ичига олади деганлар. Имом Тобарийнинг тафсирида ушбу оят тўғрисида айтиладики, бу оят баъзи ансорларнинг болалари ислом келишидан аввал яҳудийларда эди, улар болаларни яҳудийлаштиргандилар, ислом келганидан сўнг ансорлар болаларини мажбурлаб исломга киргизмоқчи бўлганларида, Аллоҳ таоло бу ишдан уларни қайтарганди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳума Аллоҳ таолонинг Динга мажбур қилиш йўқ ояти тўғрисда шундай дегани ривоят қилинади. Баъзан (исломдан илгари) ансор аёллардан бирининг фарзанди қаттиқ касал бўлиб, ўладиган бўлиб қолса, шундай деб қасам ичарди: Фарзандим агар тирик қолса, мен уни албатта яҳудий қилишга мажбурлайман. Бану Надр қавми яҳудийлари қувилганда уларнинг ичида ансорларнинг фарзандлари ҳам бор эди. Шунда ансорлар росулуллоҳга у ерда бизнинг фарзандларимиз бор дедилар. Шунда Аллоҳ Азза ва Жалла ушбу Динга мажбур қилиш йўқ оятини нозил қилди. Саид ибн Жубайр айтади: Ким хоҳласа улар билан бирга кетди, ким хоҳласа исломни қабул қилди. (Абу Довуд, Байҳақий, Ибн Ҳиббон, у киши бу ҳадисни саҳиҳ деган). Шунинг билан бирга ислом қонунларини бутун ер юзида ўрнатиш кераклиги ҳаммага маълум, хоҳ бу ихтиёрий бўлсин, хоҳ бу нарса мажбурланиб қилинсин буни аҳамияти йўқ. Шунинг учун ҳам кофирларга қарши ҳужумий жиҳод ва кофирлардан жизя олиш жорий қилинган. Ислом қонунлари (фатҳ қилинган ерларда) ўрнашиб олгандан кейин, одамларга исломни қабул қилишларига ёки ўз динларида қолишларига ихтиёр берилган. Аллоҳ таоло айтади: وَقَٰتِلُوهُمۡ حَتَّىٰ لَا تَكُونَ فِتۡنَةٞ وَيَكُونَ ٱلدِّينُ كُلُّهُۥ لِلَّهِۚ فَإِنِ ٱنتَهَوۡاْ فَإِنَّ ٱللَّهَ بِمَا يَعۡمَلُونَ بَصِيرٞ То (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар! Энди агар (кофирликдан) тўхтасалар, бас, албатта Аллоҳ қилаётган амалларини кўргувчидир. (Анфол сураси, 39-оят). Ислом қилични инсонларни мажбуран исломга киргизувчи анжом сифатида ишлатмайди, шундай бўлганда эди, ислом ҳукмронлик қилган ерларда бирорта яҳудий, ёки насроний, ёки мажусий қолмаган бўларди. Аммо лекин куч инсонлар устидан ҳукм қилувчилар ва исломни қабул қилишдан тўсадиганларнинг кучига қарши ишлатилиши учун мавжуддир. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ ﷺ бирор бир қўшинга амир таъйин қилаётганларида унга Аллоҳдан қўрқишига ва у билан бўлган мусулмонларга яхши муомила қилишга буюрардилар.  Шундан кейин дердиларки: Ғазотга Аллоҳ номи билан ва Аллоҳ йўлида чиқинглар, Аллоҳга иймон келтирмаганларга қарши жанг қилинг, уларга ҳужум қилинг, аммо ҳаддингиздан ошманг ва хиёнат қилманг. Ўликларни хорламанг ва болаларни тегманг. Мушриклардан бўлган душманингларни кўрганингларда уларни уч нарсага чақиринг. Шу учтадан қай бирини танласа улардан уни қабул қил ва ҳужум қилма. Исломга даъват қил, агар қабул қилсалар сен ҳам улардан буни қабул қил ва уларга ҳужум қилма. Сўнгра уларни ўз ерларидан муҳожирларнинг ерларига ҳижрат қилишликларига чақир ва айтгинки, агар бу талабларни бажарсалар, уларга муҳожирларга берилган ҳуқуқлар берилиб, уларнинг зиммаларига муҳожирларнинг зиммаларига юклатилган маъсулиятлар юклатилади. Агарда улар бош тортсалар, айтгинки, уларнинг ҳукмлари бадавий мусулмонларнинг ҳукми кабидир. Уларга бошқа мусулонларга қилинадиган муомила қилинади. Аммо ғаниматлардан ҳеч нарса берилмайди, фақатгина агар мусулмонларга қўшилиб жиҳод қилсагина ғанимат оладилар холос. Агарда улар буни (исломни қабул қилишни ва ҳижратни) рад қилсалар, ундай ҳолда улардан жизя (шариат ҳукми остида яшовчи кофирлар тўлайдиган солиқ) тўлашларини талаб қил. Агарда бунга рози бўлсалар, буни қабул қил ва уларга ҳужум қилма. Агарда ундан ҳам бош тортсалар, Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда улар билан жанг қил! (Имом Муслим ривояти). @Tavhid_ilmini_organish

  • 93-Савол: Исломий эркинлик ва демократик эркинлик ўртасида нима фарқ бор? Жавоб: Ислом динига эргашганларга ва унга мухолиф бўлганларга ислом тақдим қилган эркинлик билан, демократия тақдим қилган эркинлик ўртасида жуда катта фарқ бор. Бу нарса қуйидаги нуқталарни кўриб чиққанда яққол намоён бўлади: Ислом дини инсонлар бири бошқасига ибодат қилинишдан озод эканлиги ва улар ўзаро Ягона Аллоҳнинг қули эканлигида тенг эканликлари устига бино қилингандир. Аллоҳ таоло айтади: قُلۡ يَٰٓأَهۡلَ ٱلۡكِتَٰبِ تَعَالَوۡاْ إِلَىٰ كَلِمَةٖ سَوَآءِۭ بَيۡنَنَا وَبَيۡنَكُمۡ أَلَّا نَعۡبُدَ إِلَّا ٱللَّهَ وَلَا نُشۡرِكَ بِهِۦ شَيۡـٔٗا وَلَا يَتَّخِذَ بَعۡضُنَا بَعۡضًا أَرۡبَابٗا مِّن دُونِ ٱللَّهِۚ فَإِن تَوَلَّوۡاْ فَقُولُواْ ٱشۡهَدُواْ بِأَنَّا مُسۡلِمُونَ Сен: Эй аҳли китоб яъни, яҳудий ва насронийлар бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва бир-бировларимизни Аллоҳдан ўзга худо қилиб олмайлик. Агар улар яъни, аҳли китоблар ушбу даъватдан юз ўгирсалар, у ҳолда сизлар, Эй мўминлар Гувоҳ бўлинглар, биз мусулмонлар ягона Аллоҳга итоат қилгувчилармиз, деб айтингиз! (Оли-Имрон сураси, 64-оят). Демократияга келадиган бўлсак, у ерда одамлар бундай эркинлик, ҳуррият, иззат ва шарафдан маҳрумдирлар. Одамлар демократияда хоҳ у бошқарувчи бўлсин, хоҳ у оддий одам бўлсин ҳаммалари Ягона Аллоҳгагина ибодат қилаётганларини ҳис қилмайдилар. Чунки демократия бирилари бошқаларини қуллаштириш устига қурилгандир. Бирилари қонунлар ишлаб чиқарса, қолганлари унга итоат қилиб, қулоқ солиб, эргашадилар. Ҳаттоки агар халқнинг ўзи қонун қўювчи бўлса ҳам ўзларидан бир вакил сайлаб ўзлари унга нима қилишни референдум ва сайловларда овоз бериб уқтирсалар ҳам бу билан бошқа бир кишиларга қулчиликдан озод бўлсалар ҳам, аммо улар бу билан ўз ҳавою нафслари ва шайтонга қул бўлган бўладилар. Эркинлик учун қанақадир чегара ҳам бўлиш керак, бўлмаса бу нарса анархияга (ўзбошимчаликка) айланиб кетади. Ислом инсонларнинг эркинликларидан маҳрум қилгани келгани йўқ, аммо ислом ана шу эркинлик тўғри бўлиши учун ўзининг маълум чегараларини қўяди. Ислом бирор бир шахс ёки жамиятга ўз доирасида бўлган эркинликка изн беради ва ушбу эркинликнинг доираси барча нарсани Билгувчи, барча нарсада Ҳаким бўлган, барча нарсадан хабардор бўлган зотнинг шариати ва қонунларидир. Аллоҳ инсонларни яратди ва Ўзи уларга нимада наф ва манфаат борлигини билади. Демократиядаги эркинликка келадиган бўлсак, унинг доираси тўқима қонунлардан тузилган бўлиб, у қонунлар ақли паст, фитрати бузилган ва шаҳватга берилган одамлар томонидан ўйлаб топилгандир. Бу қонунлар яхшиликка буюрмайдилар ва ёмонликдан қайтармайдилар. Ўйлаб топилган қонунларда эркинликдан дарак ҳам йўқ, инсон буни хоҳ тарк қилсин хоҳ унга демократия соясида эргашсин, барибир эркинлик деган нарсани тополмайди. Исломнинг ҳукмлари ҳамма нарсадан устун туришлиги исломнинг ҳақларидандир. Сабаби бу қонунлар қозиларнинг энг Адолатлиси, барча одамларнинг Роббиси, Ҳукмрони ва Илоҳи бўлган зотнинг қонунларидир. Демократия эса, тоғутга кофир бўлиш ва Ягона Аллоҳга иймон келтириш устига қурилган, тавҳидга зид бўлган ҳар қандай залолатнинг ғояларини эркинлигини таъминлаб беради. Демократия эркинлигида тавҳид қўйган эркинлик ва чегаралар демократия чегаралари ва чекловларини бузувчи омиллар бўлиб, жиноят деб ҳисобланади. Ислом ширк ва куфрга, шунингдек динлар ва ақидалар ҳар хил бўлишлигига чақирмайди. Чунки исломга зид бўлган барча нарса ботилдир, Аллоҳ буни қабул қилмайди, исломга зид бўлган эътиқоддаги одамга бу нарса унга фойда бермайди. Ундай одам бу дунёда ҳам, охират ҳаётида ҳам зиён кўргувчилардан деб ҳисобланади. Аллоҳ таоло айтади: وَمَن يَبۡتَغِ غَيۡرَ ٱلۡإِسۡلَٰمِ دِينٗا فَلَن يُقۡبَلَ مِنۡهُ وَهُوَ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўладир. (Оли-Имрон сураси, 85-оят). @Tavhid_ilmini_organish