Суннат йўли
СтатистикаАсар аҳли учун https://t.me/asarahli_darsliklar https://t.me/sunnat_yoli1 قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: الخوارج كلاب النار
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 11
- Всего постов
- 24
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 115
- 1/48двое суток
- 131
- 1/72трое суток
- 142
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Суннат йўли pinned «Баъзилардан ўғил болалар учун ҳам араб тили пуллик (қиммат эмас) курси ташкиллаштириш ҳақида талаблар тушмоқда. Онлайн ва офлайн курслар ташкиллаштиришга фикрингиз?»
صلّوا على من شرَّفه ربُّه بأن يجلسه معه على العرش. ﴿عَسَى أَنْ يَبْعَثَكَ رَبُّكَ مَقَامًا مَحْمُودًا﴾ عَنْ مُجَاهِدٍ قَالَ: «يُجْلِسُهُ مَعَهُ عَلَى الْعَرْشِ» Роббиси Аршда уни Ўзи билан бирга ўтқизиш билан шарафлантирган Зотга салавот айтинг. «Шоядки, Роббинг сени мақтовли мақомда тирилтирса» (Исро сураси, 79-оят) Мужоҳиддан ривоят қилинади, у киши айтди: «У Зот уни Аршда Ўзи билан бирга ўтқизади.» - السنة للخلّال اللهم صلِّ وسلم وبارك على نبينا محمد ﷺ.
قال الصحابي الجليل عبدالله بن مسعود رضي الله عنه : أَيُّهَا النَّاسُ تَعَلَّمُوا فَمَنْ عَلِمَ ... فَلْيَعْمَلْ Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу деди: «Эй одамлар, илм ўрганинглар! Кимки билса унга амал қилсин! [ أبو داود في الزهد١٦٦ ]
Араб тилини ўрганиш аҳамияти Имом Шофеъий рохимаҳуллоҳ "Рисола" номли китобида шундай дейди: "اللسان الذي اختاره الله عز وجل لسان العرب فأنزل به كتابه العزيز، وجعله لسان خاتم أنبيائه محمد -صلى الله عليه وسلم؛ ولهذا نقول: ينبغي لكل أحد يقدر على تعلم العربية أن يتعلمها ..". «Аллоҳ азза ва жалла танлаган тил — араб тилидир. У билан Ўзининг азиз Китобини нозил қилди ва уни пайғамбарларининг хотами Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тили қилди. Шунинг учун айтамизки: араб тилини ўрганишга қодир бўлган ҳар бир киши уни ўрганиши лозим...»
без подписи
Аҳли суннага озор беришга уриниш дунё ва охиратда сохибига етадиган лаънатдир! سعى ثلاثة من كبار رؤوس المعتزلة في قتل أحمد بن نصر الخزاعي رحمه الله. أولهم: ابن أبي دؤاد، لعنه الله. ثانيهم: ابن الزيات، لعنه الله. ثالثهم: ثمامة بن أشرس، لعنه الله. قال ذاك عبدالقاهر البغدادي الجهمي في كتابه الفَرق بين الفِرَق (ص159): ذكر صَاحب تَارِيخ المراوزة: أن ثُمَامَة بن أَشْرَس سعى إلى الواثق بأحمد بن نصر المروزى، وَذكر لَهُ أنه يكفر من يُنكر رُؤْيَة الله تَعَالَى، وَمن يَقُول يخلق الْقُرْآن، فاعتصم من بِدعَة الْقَدَرِيَّة فَقتله، ثمَّ نَدم على قَتله، وعاتب ثُمَامَة، وَابْن دَاوُود، وَابْن الزيات في ذَلِك، وَكَانُوا قد أشاروا عَلَيْهِ بقتْله. فَقَالَ لَهُ ابْن الزيات: إن لم يكن قَتله صَوَابًا؛ فقتلني الله تَعَالَى بَين المَاء وَالنَّار. وَقَالَ ابْن أَبى دَاوُد: حبسني الله تَعَالَى فِي جلدي إن لم يكن قَتله صَوَابًا. وَقَالَ ثُمَامَة: سلط الله تَعَالَى عليَّ السيوف إن لم تكن أَنْت مصيبًا في قَتله. فَاسْتَجَاب الله تَعَالَى دُعَاء كل وَاحِد مِنْهُم في نَفسه. أما ابْن الزيات: فإنه قتل في الْحمام وَسقط في أثوابه فَمَاتَ بَين الماء وَالنَّار. وَأما ابْن أَبى دَاؤد: فإن المتَوَكل حَبسه فأصابه في حَبسه الفالج، فبقي في جلده مَحْبُوسًا بالفالج إلى أن مَاتَ. وَأما ثُمَامَة فإنه خرج إلى مَكَّة، فَرَآهُ الخزاعيون بَين الصَّفَا والمروة، فَنَادَى رجل مِنْهُم فَقَالَ: يَا آل خُزَاعَة! هَذَا الذى سعى بصاحبكم أحْمَد بن نصر، وسعى في دَمه، فَاجْتمع عَلَيْهِ بَنو خُزَاعَة بسيوفهم حَتَّى قَتَلُوهُ، ثمَّ أخْرُجُوا جيفته من الْحرم فأكلته السبَاع خَارِجًا من الْحرم. فَكَانَ كَمَا قَالَ الله تَعَالَى: (فذاقت وبال أمرهَا وَكَانَ عَاقِبَة أمرهَا خسرا). Мўътазилийларнинг катталари (бошчилари)дан учтаси Аҳмад ибн Наср ал-Хузаий рохимаҳуллоҳни ўлдиришга уринишди. Биринчиси: Ибн Абу Дуад, унга лаънат бўлсин. Иккинчиси: Ибн аз-Зайят, унга лаънат бўлсин. Учинчиси: Сумома ибн Ашрас, унга лаънат бўлсин. Жаҳмий Абдулқоҳир ал-Бағдодий ўзининг «Ал-Фарқ байнал-фирақ» (159-бет) китобида шундай деган: «Тарихи Маравиза» муаллифи шундай дейди: Сумома ибн Ашрас Восиқ (султон)га Аҳмад ибн Наср ал-Марвазий ҳақида чақимчилик қилди ва унга: у Аллоҳ таолони кўришни инкор этган ва Қуръон яратилган дейдиганларни кофирга чиқаради, деб айтди. Шунда у қадарийларнинг бидъатидан ҳимояланиб, уни ўлдирди. Сўнгра уни ўлдирганига пушаймон бўлди ва Сумома, Ибн Дуад ҳамда Ибн аз-Зайятни бу ишда айблади, чунки улар уни ўлдиришга ишора қилишган эди. Шунда Ибн аз-Зайят унга: «Агар уни ўлдириш тўғри бўлмаган бўлса, Аллоҳ таоло мени сув ва олов орасида ўлдирсин», деди. Ибн Абу Дуад: «Агар уни ўлдириш тўғри бўлмаган бўлса, Аллоҳ таоло мени ўз терим ичида ҳибс қилсин», деди. Сумома эса: «Агар сен уни ўлдиришда тўғри йўлда бўлмаган бўлсанг, Аллоҳ таоло менга қиличларни ҳукмрон қилсин», деди. Аллоҳ таоло уларнинг ҳар бирининг ўз нафсига қилган дуосини ижобат қилди. Ибн аз-Зайятга келсак: у ҳаммомда ўлдирилди ва кийимлари ичига йиқилиб, сув ва олов орасида ўлди. Ибн Абу Дуадга келсак: Мутаваккил (султон) уни ҳибс қилди ва ҳибсда унга фалаж етди, то ўлгунча ўз териси ичида фалаж билан ҳибсда қолди. Сумомага келсак: у Маккага чиқди. Сафо ва Марва орасида Хузоаликлар уни кўриб қолишди. Улардан бир киши нидо қилиб: «Эй Хузоъа аҳли! Бу — сизларнинг соҳибингиз Аҳмад ибн Насрни (султонга) чақимчилик қилган ва унинг қонида иштирок этган кимсадир!» деди. Бану Хузоъа унинг устига қиличлари билан ёпирилиб, уни ўлдиришди. Сўнгра унинг ўлимтигини харамдан олиб чиқиб ташлашди ва уни харамдан ташқарида йиртқич ҳайвонлар еб кетди. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи каби бўлди: «(Улар) ўз қилмишларининг азобини тотишди ва уларнинг ишларининг оқибати зиён бўлди».
Курсга баъзи имтиҳонлар билан қабул қилинади. Фақат аёллар ёзсин. Шахсий саволлар берилмасин. Мурожаат учун: @Oson_arab_tili_biz_bilan
Суннат йўли pinned «Аёллар учун суннат аҳли аёл ўқитувчиси араб тилидан онлайн пуллик (қиммат эмас) курси ташкиллаштиришига фикрингиз?»
○ سمعت شعيب بن حرب يقول : لا تجلس إلا مع أحد رجلين : رجل جلست إليه يعلمك خيراً فتقبل منه ، أو رجل تعلمه خيراً فيقبل منك ، والثالث : اهرب منه . Шуайб ибн Ҳарбдан шундай деганини эшитдим: «Фақат икки кишининг бири билан бирга ўтир: Бири — ҳузурида ўтирганингда сенга яхшиликни ўргатадиган ва сен ундан буни қабул қиладиган киши, иккинчиси — сен унга яхшилик ўргатадиган ва у сендан буни қабул қиладиган киши. Учинчисидан эса қоч!»
без подписи
без подписи
Тақво нима? عن أمير المؤمنين عمر بن عبد العزيز - رحمه الله - : أنّه لما ولِي حَـمِد الله، وأثنى عليه، ثم قال: أُوصيكم بتقوى الله ؛ فإن تقوى الله خَلَفٌ من كل شيء ، وليس من تقوى الله خلف. Мўминлар амири Умар ибн Абдулазиз рохимаҳуллоҳдан ривоят қилинади, у киши халифаликни эгаллаганларида, Аллоҳга ҳамд ва сано айтиб, сўнгра шундай деди: «Сизларга Аллоҳга тақво қилишни тавсия этаман. Зотан, Аллоҳдан тақво қилиш ҳар бир нарсадан ўринбосардир, аммо тақвонинг ўрнини босадиган ҳеч нарса йўқдир». وعنه أيضا قال : يا أيها الناس، اتقوا الله؛ فإنه ليس من هالك إلا له خَلَفٌ ، إلا التقوى . Яна у кишидан ривоят қилинишича, шундай деган: «Эй одамлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Чунки ҳалок бўлган ҳар бир кимсанинг ўрнини босувчи нарса бор, фақат тақвонинг ўрнини босувчи йўқдир». عن أبي هريرة - رضي الله عنه ، أنّ رجلًا قال له : ما التَّقوى؟ قال: اتخذتَ طريقًا ذا شوك؟ قال: نعم. قال: فكيف صنعت؟ قال: إذا رأيتُ الشوك عدلتُ عنه ، أو جاوزتُه، أو قَصُرْتُ عنه. قال: ذاك التقوى. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, бир киши у кишига: «Тақво нима?» деди. У киши: «Тиканли йўлдан юрганмисан?» деб сўради. Ҳалиги киши: «Ҳа», деди. У киши: «Қандай юргансан?» деди. Киши: «Тикан кўрсам, ундан четландим, ёки устидан ҳатлаб ўтдим, ёки ортга чекиндим», деди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Ўша — тақводир», деди. وعن طَلْق بن حبيب - رحمه الله - أنه قيل له: ألا تَجْمَع لنا التقوى في كلام يسير نَرْوِيه؟ فقال: التقوى: العمل بطاعة الله، على نورٍ من الله، رجاءَ رحمة الله. والتقوى: ترك معاصي الله، على نور من الله، مخافةَ عذاب الله. Толқ ибн Хабиб рохимаҳуллоҳ га: «Тақвони биз ривоят қилиб юришимиз учун қисқа сўзлар билан жамлаб берсангиз?» дейилди. У киши шундай деди: «Тақво — Аллоҳнинг раҳмати умидида, Аллоҳ тақдим этган нур (илм)га таяниб, Аллоҳнинг итоати билан амал қилишдир. Тақво — Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, Аллоҳ тақдим этган нур (илм)га таяниб, Аллоҳнинг маъсиятларини (гуноҳларни) тарк этишдир». [ موسوعة التفسير بالمأثور ]
○ عن سعيد بن جُمهان قال : كانت الخوارجُ تدعوني حتَّى كدتُ أن أدخُلَ معهم ، فرأت أختُ أبي بلالٍ في النَّومِ أن أبا بلال كلبٌ أهلَبُ أسودُ ، عيناه تذرِفانِ ، قال : فقلت : بأبي أنت يا أبا بلالِ ، ما شأنك ، أراك هكذا ؟! قال : جُعِلنا بعدَكم كِلابَ النَّارِ. وكان أبو بلالٍ من رُؤوس الخوارجِ. Саъид ибн Жумҳондан ривоят қилинади, у киши деди: «Хорижийлар мени ўзларига даъват қилишар эди, ҳатто уларга қўшилиб кетишимга оз қолганди. Шунда Абу Билолнинг синглиси тушида Абу Билолни қоп-қора, жуда жундор, кўзларидан ёш оқиб турган бир ит суратида кўрди. Синглиси: «Отам сизга фидо бўлсин, эй Абу Билол, сизга нима бўлди, нега сизни бу аҳволда кўряпман?!» деди. У: «Сизлардан кейин биз жаҳаннам итларига айлантирилдик», деди». Абу Билол хорижийларнинг катта раҳнамоларидан (бошлиқларидан) эди.
без подписи
Қуйидаги асар оммавий такфир қилишга раддия бўлишда энг очиқ-ошкор асарлардандир. Ушбу қуллар ширк диёридан келтирилган эди, Шаъбий уларга зоҳиридан кўринган нарсага қараб ҳукм чиқарди. حدثنا إسماعيل بن علية، عن محمد بن زياد، عن عبد الله النصري قال: قال رجل عند الشعبي: إني أجلب الرقيق فيموت بعضهم، أفأصلي عليه؟ فقال: «إن صلى فصل عليه، وإن لم يصل فلا تصل عليه». Абдуллоҳ ан-Насрий айтди: «Бир киши Имом Шаъбийнинг ҳузурида: "Мен [ғайридинлар юртидан] қулларни олиб келаман ва уларнинг баъзилари ўлиб қолади, уларга жаноза ўқийманми?" деб сўради. Шунда Шаъбий: "Агар намоз ўқиган бўлса, унга жаноза ўқи. Агар намоз ўқимаган бўлса, унга жаноза ўқима", деди. المصنف لإبن شيبة
без подписи
Дарсликни қуйидаги каналдан ўқиб боринг 👇 https://t.me/sunnat_yoli1
1) Муқаддима 2) Хаворижларни мазаммат қилиш (қоралаш) ҳақида 3) Залолатнинг энг катта сабабларидан бири — Аллоҳ Росули ﷺ га нозил қилган нарсаларнинг чегаралари (ҳадлари)ни билмаслик экани ҳақида 4) Исмлар ва ҳукмлар масаласи куллий (умумий) бўлиб, замон ва макон ўзгариши билан ўзгармаслигини баён қилиш ҳақида 5) Дунё ҳукмлари Ислом ва куфрнинг зоҳирига қараб берилиши ҳақида 6) Ҳукмий Ислом — бу шиорларни зоҳир қилиш эканини баён қилиш ҳақида 7) Намоз ўқиган кишига Ислом ҳукмини беришнинг вожиблиги ҳақида 8) Иймоннинг тафсири (изоҳи) ҳақида 9) Азонни эшитганда (қон тўкиш ва урушдан) тийилишнинг вожиблиги ҳақида 10) Жория (чўри) ҳадиси ҳақида 11) Аллоҳ таолонинг: «Агар тавба қилсалар, намозни барпо этсалар ва закотни берсалар, унда улар диндош биродарларингиздир» деган ояти ҳақида 12) Аллоҳ таолонинг: «Аъробийлар: "Иймон келтирдик", дедилар. Айтгин: "Иймон келтирмадингиз, лекин «бўйсундик» денглар..."» деган ояти ҳақида 13) Аллоҳ таолонинг: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ йўлида жиҳодга чиққанингизда (мўминни кофирдан) ажратиб олинглар ва сизга салом берган кишига, дунё матоҳини истаб: "Мўмин эмассан", деманглар...» деган ояти ҳақида 14) Мунофиқнинг таърифи ҳақида 15) Мунофиқларга дунёда Ислом ҳукми берилишини баён қилиш ҳақида 16) Мунофиқларнинг кўплиги ҳақида 17) Зиндиқ ҳақида 18) Охир замонда умматнинг кўпайиши ҳақида 19) "Маҳжулул-ҳол" (ҳоли номаълум киши) ҳақида 20) "Лақит" (топиб олинган гўдак)нинг ҳоли номаълум бўлгандаги ҳукми ҳақида 21) Замонамиз хаворижларининг ваъидийларга (муътазилийларга) ўхшашлиги ҳақида 22) Хаворижларнинг аҳли ройга ўхшашлиги ҳақида 23) Хаворижларнинг муржияларга ўхшашлиги ҳақида 24) Хаворижларнинг рофизийларга ўхшашлиги ҳақида 25) Динга «михна» (одамларнинг эътиқодини имтиҳон қилиш)ни киритиш бидъат экани ҳақида 26) Исломий жамиятда куфр ишларнинг кўплигидан ёппасига (умумий) такфир қилиш келиб чиқади деган хаворижларнинг шубҳасига раддия 27) Хаворижларнинг «муртадлик (ридда) урушларида саҳобалар кишига фақат Ислом шиорлари билан ҳукм қилиш кифоя қилмаслигига ижмо қилишган» деган даъвосига раддия 28) Барча яхшилик саҳоба ва тобеинлар йўлини лозим тутишда, барча ёмонлик эса уларнинг йўлига зид чиқишда экани ҳақида мукаммал насиҳат 29) Дин фақат салафларга эргашиш ва уларга тақлид қилишдан иборат экани ҳақида 30) Хотима
Тез кунларда иншаа Аллоҳ қуйидаги мавзуларда дарс қиламиз 👇
Омматан такфир қилаётган хаворижларга раддия ○ قال الشافعيُّ في كتابـــه الأم (٩ /٦٥) : فمن حكم على النّاس بــِخلاف ما ظهر عليهم استدلالاً على أنّ ما أظهروا يحتمل غير ما أظهروا بدلالة منهم ، أو غير دلالةٍ ، لم يسلم عندي من خلاف التّنزيل والسنة. Шофеъий рохимаҳуллоҳ "Умм" номли китобида шундай дейди: «Кимда-ким одамларнинг кўриниб турган (зоҳирий) ҳолатига зид равишда ҳукм чиқарса — буни улар кўрсатган бирор белги-далилга ёки ҳеч қандай далилсиз суянган ҳолда "буларнинг кўрсатган зоҳири бошқа нарсани ҳам англатиши мумкин" деган истидлол (хулоса) билан қилса — менинг назаримда, у Қуръон (Танзил) ва Суннатга зид чиқишдан омон қолмайди (яъни очиқдан-очиқ ваҳийга қарши чиққан бўлади)»