Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
СтатистикаУшбу канал сиз учун яратилди.
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 3
- Всего постов
- 28
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 14 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 81
- 1/48двое суток
- 92
- 1/72трое суток
- 100
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
• Машаққатли лаҳзаларда, ишинг осонлашишини, машаққатинг аришини дуо қилиб сўраб, ёнингда турадиган — онанг. • Бемор бўлиб турганингда, шифо сўраб, дори ичириб, пешонангни силаб, ёнингда турадиган — онанг. • Йиғлаётганингда, кўз ёшларингни артиб, "Нега йиғлаяпсан?" деб ёнингда турадиган — онанг. • Ишинг орқага кетиб, сен учун жонини фидо қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнингда турадиган — онанг. • Хурсанд бўлганингда, шодлигингдан севиниб, юзида табассум билан ёнингда турадиган — онанг. • Қўполлик билан хафа қилсанг ҳам дарров кечириб, "Ўз боламдан хафа бўлармидим" дея бағрига босадиган ҳам — онанг. Оналарни қадрлайлик!
Ҳеч бир инсон ҳаётингизга бекордан бекорга келмайди... • Кимларнингдир айтган эртагига "раҳмат" денг, сизни хушёрликка чорлаб уйғотиб кетди; • Кимларнингдир аччиқ хақиқатни сўзлаганига "раҳмат" денг, ақл кўзингизни очиб кетди; • Кимларнингдир қалбингизни яралаб, тирнаб кетганига "раҳмат" денг, сизга оғриқ бериб, сабрни ўргатиб кетди; • Кимларнингдир сизга душманлик қилганига "раҳмат" денг, кучлилар қаторига қўшиб кетди; • Сизга меҳр, қувонч улашганларга "раҳмат" денг, ҳаётнинг гўзаллигини кўрсатиб кетди...
Имом Нававийнинг саллаларида тупроқ солинган ҳамён қистарилган эди. Салаф олимларимиз китоб ёзганларида сиёҳли ёзувни қуритиш мақсадида, ёзувга тупроқ сепишган. Бу ҳамёнларни ана шундай тупроқ солиб юриш учун фойдаланишган. Кунларнинг бирида таҳорат олмоқчи бўлиб, имом Нававий саллаларини ёнларига қўядилар. Ўғри ҳамённи пул солинган деб ўйлаб, саллани олиб қочади. Имом унинг орқасидан тез борадилар. Ўғрининг ўғрилик сабабли гуноҳкор бўлиб қолмаслигини ўйлаб, ортидан: "Мен сенга саллани ҳадя қилдим, ҳадямни қабул эт!", дея қичқирадилар. Шофеъийларда ҳадя саҳиҳ бўлиши учун уни қабул қилиш шарт этилади. Ҳадя саҳиҳ бўлгач, ўғри ҳадя олган бўлиб, гуноҳдан қутилиб қолар эди. Аммо ўғри имомни тушунмайди, "менинг ортимдан қуваяпти", деб ўйлаб, тупроқ солинган ҳамённи олиб қолиб, саллани улоқтиради ва қочиб кетади. Имом бўлса ўғрининг гуноҳкор бўлиб қолмаслиги учун қилган ҳаракатлари баракасидан яна саллаларини қўлга киритадилар. Қаранг, салафларимиз гуноҳкорларни гуноҳдан қутилтиришни ўйласалар, биз ўзгаларни гуноҳга ботиришга интиламиз, балки-да бегуноҳларни гуноҳкорга чиқарамиз.
“Ғолиб ҳеч қачон таслим бўлмайдиган хаёлпараст.“ ©Нилсон Мандела “Ишонч - бу ҳаётнинг ёпиштирувчиси. Бу самарали мулоқотнинг энг муҳим таркибий қисмидир. Бу барча муносабатларни ушлаб турадиган асосдир.“ ©Стивен Р. Кове «Ҳаётдаги энг муваффақиятли одамлар - бу савол берадиганлар. Улар доимо ўрганишади. Улар доимо ўсиб борадилар. Улар доимо юксаладилар.» ©Роберт Киёсаки
Oлтинга тенг насиҳат • Ортиқча назар солишни тарк қил, хушуъ неъматига эришасан. • Ортиқча сўзни тарк қил, ҳикматга муваффақ бўласан. • Ортиқча овқатни тарк қил, ибодатга мушарраф бўласан. • Одамлар айбларини синчковлик билан қидиришни тарк қил, ўзингни айбингни кўришга эришасан!
Жон саройини излаётган экансан, жонсан. Бир луқма нон излаётган экансан, нонсан. Бир томчи сув излаётган экансан, сувсан. Зулмнинг ортида экансан, золимсан. Ишқни излаётган экансан, ошиқсан. Кўнглинг нимага банд бўлса, сен ўшасан. Бу ҳикматни билсанг, ишни билдинг демакдир. Нимани излаётган бўлсанг, сен ана ўшасан... Мавлоно Румий
Энг муҳими, муваффақиятга эришиш учун ҳеч бўлмаганда бирор нарса қилиш ва буни ҳозир қилиш керакдир... Ҳар кимнинг ўз ғоялари бор, лекин одамлар уларни амалда қўллаш учун ҳеч нарса қилмайдилар ва ҳозир ҳам ҳеч нарса қилмаябдилар... Ҳаракатни сиз эртага эмас, бир ҳафтада кейин эмас, балки, ҳозирдан бошлашингиз керак!
Ҳаётни бизга керакли бўлган беш қоидаси: 1) Одамларга ўзингизни ҳаддан ортиқ яқин олманг. Шунда биласиз уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Ҳурматингизни билинг.. 2) Қуруқ гапга асло ишонманг. Ҳозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон. 3) Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг. Сиз унга керак эмас инсонларни ортидан қувламанг. 4) Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай ҳолатда имкон топиб, бажаради. 5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг. Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўмаслиги мумкин ёки бунинг акси.
Йигит: "Аёлим илмли бўлсин", дейди. Қиз: "Халолим илмли бўлсин", дейди. Лекин хеч ким илм олай демайди... "Дунё фоний" дейди, бирор нарсага эришолмай қолса, сиқилавериб юраги касал бўлади... "Онамни яхши кўраман" дейди. Онаси иш буюрса "уфф" дан бошлаб, "уфф"да тугатади... "Вақтим йўқ", дейди, 5 дақиқадан кейин қараса, бекорчилик билан "шайтонни" хурсанд қилаётган бўлади... "Фалончини яхши кўраман" дейди, аммо қачон охирги маротаба хаққига дуо қилиб, холини сўраганини эслолмайди... Ўша дейдиган кимлар, биласизми? Мен, сиз ва атрофимиздагилар...
Ақл қўйдир, нафс бўри, иймон эса чўпон. Агар иймон кучли бўлмаса, нафс ақлни ейди. ✍️ Жалолиддин Румий
• Агар киши оддий ва маъносиз нарсаларга ҳам кулаверса демак у чуқур ёлғизлик туйғуси ичида; • Агар киши кўп ухлаётган бўлса демак у тушкунликда; • Агар киши қисқа ва тез гапираётган бўлса демак у ниманидир беркитяпти; • Агар киши йиғлай олмаса демак у кучсиздир; • Агар киши ноодатий шаклда овқат еяётган бўлса демак унинг асаби таранглашган; • Агар киши арзимас сабаб билан ҳам йиғлайверса демак унинг қалби пок ва ўта юмшоқ; • Агар киши бўлмағур ва арзимас нарсаларга ҳам жаҳл қилаверса демак унинг муҳаббатга эҳтиёжи бор.
Қандай ҳолларда инсоннинг асл юзи очилади? 1. Олди-сотди алоқаларида 2. Сафарда 3. Қаттиқ ҳис туйғуларга берилганда 4. Каттароқ мавқега эришганда 5. Синов ва мусибат пайтида 6. Бир инсон билан узоқ муддат алоқа қилганида 7. Ўзидан ҳолати пастроқ инсонлар билан алоқа қилганида (фаррош, мардикор ва ҳ.к.) 8. Унга эҳтиёж сезадиган инсонлар билан алоқа қилганида (оиласи) Шайх Ёсир Ҳузаймий
— Сиз ҳаёт гўзал эканлигига ишонсангиз - у янада гўзаллашади. — Сиз уни даҳшатли деб ҳисобласангиз - у даҳшатли бўлиб бораверади. — Агар сиз чиқиш йўли йўқлигига ишонсангиз, чиқиш йўлини топа олмайсиз. Агар чиқиш йўли борлигига ишонсангиз, албатта кўрасиз. — Сиз муаммони кутмоқдасиз - у албатта келади. — Сиз касал бўлишдан қўрқсангиз - касал бўласиз. — Сиз муваффақиятга ишонасиз - сиз уни яратасиз. —Сиз бахтни кутмоқдасиз - демак у тез орада эшигингиз тақиллатиб қолади. Шундай экан фикрларимизни тўғри қилайлик, шунда имконият эшиклари ўз ўзидан очилаётганига гувоҳ бўламиз.
Ишдан чиқиб, ширинлик дўконига бордим. Кичкина фарзандим уч кундан буён: – Дада, торт олиб келинг, – деб зорланади. Пулим оз эди, шу сабаб боламга яраша кичкина торт сотиб олдим. Уйга қайтишда йўлимдан отам чиқди. – Ишинг тугадими? – сўради дадам салом аликдан сўнг. – Ҳа, дада. – Қўлингдаги нима? – Неварангизни торт егиси келибди, шунга… – Ҳа. Тезроқ олиб бор. Йўлингни пойлаб ўтиргандир. Отам билан хайрлашиб уйга кетдим. Дадам орқамдан қараб қолди. Уйга келгач, тортни кенжатойимнинг олдига қўйдим. – Бобом келяптилар, – деди даразадан кўчани томоша қилиб ўтирган катта ўғлим. – Дадам? Нега келаётган эканлар? Фурсат ўтмай дадам келди. Ичкарига бошладим, лекин дадам кўнмади. Остонадан туриб қўлимга бир қутини узатди. – Бу нима, дада? – Торт. Ёдингдами, болалигингда тортни яхши кўрардинг. Қўлингдаги кичкина тортни болангга илиниб, ўзинг емаслигинг аниқ. Шунинг учун сенга ўзим торт сотиб олиб келдим. Сен болангни хурсанд қилаётганингни кўриб, мен ҳам сени хурсанд қилгим келди… Мен йиғладим… Мен охирги пулимга боламга торт олгандим. Эҳтимол дадам ҳам шундай қилгандир…
Тилсиз дема, ҳар қалбнинг Робб эшитган уни бор, Мазлум тўккан кўз ёшнинг, қиёматда хуни бор. Балки ҳар бир Мусога денгиздан йўл очилмас, Аммо ҳар бир золимнинг, чўкадиган куни бор.
— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик. — Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ... — Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик. — Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди. — Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт! — Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди. — Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади. — Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади. ©️ Ўткир Ҳошимов
Ҳаётни бизга керакли бўлган беш қоидаси: 1) Одамларга ўзингизни ҳаддан ортиқ яқин олманг. Шунда биласиз уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Ҳурматингизни билинг.. 2) Қурук гапга асло ишонманг. Ҳозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон. 3) Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг. Сиз унга керак эмас инсонларни ортидан қувламанг. 4) Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай ҳолатда имкон топиб, бажаради. 5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг. Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўмаслиги мумкин ёки бунинг акси.
“Сиз келажагингизни ўзгартира олмайсиз. Аммо одатларингизни ўзгартиришингиз мумкин. Сизнинг одатларингиз келажагингизни ўзгартиради. “ ©Абдул Калам “Бизнинг энг катта камчилигимиз таслим бўлишдир. Муваффақиятга эришишнинг энг аниқ усули - ҳар доим яна бир бор уриниб кўриш.“ ©Томас Эдисон “Одат занжирлари жуда енгил, уларни синдириш жуда оғир“. ©Уоррен Баффет
Орзуларингиз устида ишланг, акс ҳолда ўзга орзулар устида ишлаш учун ёлланасиз. Фаррах Грей Ҳеч қачон адашмаган инсон, ҳеч қандай янги нарсани қилишга ҳаракат қилиб кўрмаган. А.Эйнштейн Ниманидур бошлашнинг энг оқил йўли гапиришни бас қилиб, харакатни бошлаш. У.Дисней
БАХТ НИМА ? Бахт — бу катта бойлик эмас, балки қаноат - қониқишдир. Бахтли инсон — кўнгли тоза, нияти соф бўлган инсондир. Бахт узоқда эмас, у қалбда, оддий кундалик лаҳзаларда яшайди. Бошқаларга яхшилик қилган киши ўз бахтини ҳам мустаҳкамлайди. Бахтли бўлиш учун кўп бойлик эмас, кам изтироб керак.