HR | Vakansiya
СтатистикаIsh beruvchilar va mutaxassislarni bog‘laymiz. Eng so‘nggi bo‘sh ish o‘rinlari — bir joyda.
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 16
- Всего постов
- 44
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 207
- 1/48двое суток
- 237
- 1/72трое суток
- 255
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
❗️Давлат фуқаролик хизматчисига лавозим йўриқномасини имзо қўйдириб таништириш шарт! «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддасига кўра: Давлат фуқаролик хизматчисининг лавозим йўриқномаси давлат фуқаролик хизматчисининг мансаб ваколатларини, хизмат мажбуриятларини ва жавобгарлигини белгилайдиган ҳужжатдир. Давлат фуқаролик хизматчисининг лавозим йўриқномаси давлат органининг раҳбари томонидан тасдиқланади ёки қонунчиликда белгиланади. Давлат фуқаролик хизматчиси меҳнат шартномасини имзолашдан олдин давлат фуқаролик хизматчиси лавозим йўриқномаси билан имзо қўйдириб таништирилиши керак. Каналга уланиш👇 HR | Vakansiya
без подписи
Қонунчиликка кўра, иш берувчининг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун (иқтисодий, технологик, техник ёки ташкилий сабабларга кўра ишни вақтинча тўхтатиб туриш) ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади. Иш берувчи ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолинган вақт учун мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошининг) камида 2/3 қисми миқдорида ҳақ тўланади. Ходимнинг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўланмайди. Каналга уланиш👇 HR | Vakansiya
❓ ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО СИФАТИДА ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИСИНИНГ МАЛАКА ДАРАЖАСИНИ ПАСАЙТИРИШ МУМКИНМИ? «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 46-моддасига кўра: Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан лавозим йўриқномасига ва Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига, шунингдек ушбу Қонуннинг 13-моддасида белгиланган чекловларга риоя этмаганлик унга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш учун асос бўлади. Давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилади: ➖ ҳайфсан; ➖ ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима; ➖ малака даражасини пасайтириш; ➖ давлат фуқаролик хизмати лавозимини пасайтириш; ➖ эгаллаб турган давлат фуқаролик хизмати лавозимидан озод қилиш. ❗️Тақиқланади: Давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилмаган бошқа интизомий жазо чораларини қўллаш тақиқланади. Каналга уланиш👇 HR | Vakansiya
без подписи
Вазирлар Маҳкамасининг қарори (17.12.2025 йилдаги 796-сон) билан: Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, суғурта ҳодисалари юзага келган тақдирда суғурталанган шахсларга қуйидаги давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар тўланади: ➖ 2026 йил 1 январдан бошлаб юзага келган суғурта ҳодисасига нисбатан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси; ➖ 2026 йил 1 июлдан бошлаб юзага келган суғурта ҳодисасига нисбатан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси. Каналга уланиш👇 HR | Vakansiya
без подписи
❗️3 ёшга тўлмаган болалари бор давлат фуқаролик хизматчисининг иш вақти давомийлиги 35 соатдан ошмаслиги лозим «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддасига кўра: Давлат органида давлат фуқаролик хизматчиси учун беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Бунда иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ошмаслиги керак. Уч ёшга тўлмаган болалари бор давлат фуқаролик хизматчилари бўлган ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади. Давлат фуқаролик хизматчиси хизмат фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига қараб, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган иш вақтининг давомийлиги ҳисобга олинган, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилган ҳолда олти кунлик иш ҳафтаси белгиланиши мумкин. Давлат органи томонидан давлат фуқаролик хизматчиси учун ўрнатилган иш вақтининг давомийлигидан ташқари иш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади. Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда, давлат органи давлат фуқаролик хизматчисини унинг розилигисиз иш вақтидан ташқари ишга жалб этиши мумкин. Давлат фуқаролик хизматчиларини иш вақтидан ташқари ҳамда дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишларга жалб этиш меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилган ҳолда, давлат органи раҳбарининг қарори асосида амалга оширилади. Давлат фуқаролик хизматчисининг иш вақтидан ташқари иши учун компенсация иш вақтидан ташқари ҳақиқатда ишлаб берилган соатларига камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш ёки ортиқча ишлаган вақтининг давомийлигига мос бўлган қўшимча дам олиш вақти бериш орқали амалга оширилади. Каналга уланиш👇 HR | Vakansiya
без подписи
❓Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади? Бу йил 1 сентябрь – Мустақиллик байрами муносабати билан ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 4 кун, 6 кунликлар эса 3 кун дам олади. Боиси 31 август, душанба куни қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. Асос: 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармони. Унга кўра, дам олиш кунлари қуйидагича: 29 август, шанба — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш; 30 август, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни; 31 август, душанба — барча учун қўшимча дам олиш куни; 1 сентябрь, сешанба — Мустақиллик байрами. Каналга уланиш👇 HR | Vakansiya
📹 Ягона идентификация тизими — One ID'да рўйхатдан ўтиш бўйича видеойўриқнома Каналга уланиш👇 HR | Vakansiya
#Биласизми Қонунчиликка кўра, 2 ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар даромад солиғидан қисман озод қилинади. Бунда уларнинг ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари (1 млн 792 минг 110 сўм) миқдоридаги даромадларидан даромад солиғи олинмайди. Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади. Каналга уланиш👇 HR | Vakansiya
без подписи
❗️Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлашнинг янги тартиби жорий этилади 2026 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда вақтча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлашнинг янги тартиби амал қила бошлайди. Янги тартибга кўра, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси нафақат иш берувчи, балки Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан ҳам тўланади. Белгиланишича, бир календарь йилидаги меҳнатга лаёқатсизлик даврининг дастлабки 5 куни учун тўлов иш берувчи томонидан амалга оширилади. 6-кундан бошлаб эса нафақа Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади. Нафақа камида 6 ойлик суғурта стажига эга бўлган суғурталанган шахсларга тайинланади. Унинг миқдори суғурта стажига қараб белгиланади: 6 ойдан 8 йилгача суғурта стажига эга шахсларга — ўртача ойлик иш ҳақининг 60 фоизи; 8 йилдан ортиқ стажга эга шахсларга — ўртача ойлик иш ҳақининг 80 фоизи тўланади. Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, қарамоғида 18 ёшга тўлмаган тўрт нафар ёки ундан ортиқ фарзанди бор фуқаролар ҳамда фарзандларидан камида бири ногиронлиги бўлган шахслар учун стаж коэффициенти 20 фоизга оширилади. Нафақани ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача бўлган қисми инобатга олинади. Янги тартибга мувофиқ, йил давомида меҳнатга лаёқатсизлик кунлари 77 кундан ошса, стаж коэффициенти 10 фоиз бандига камайтирилади. Нафақа эса календарь йили мобайнида жами 182 кунгача бўлган касаллик даври учун тўланади. Фарзанд парвариши билан боғлиқ ҳолатларда ҳам қўшимча имтиёзлар назарда тутилган. Хусусан, 14 ёшгача бўлган фарзандни парваришлаш учун берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича қўшимча 20 календарь кун, 16 ёшгача ногиронлиги бўлган фарзандни парваришлаш учун берилган варақа бўйича эса қўшимча 40 календарь кун учун нафақа Жамғарма томонидан тўланади. Нафақаларни молиялаштириш муддатлари ҳам белгиланган. Ойнинг 1–15 саналари оралиғида тайинланган нафақалар шу ойнинг 25 санасига қадар, 16–31 саналари оралиғида тайинланганлари эса кейинги ойнинг 10 санасига қадар тўлаб берилади. Каналга уланиш👇 HR | Vakansiya
без подписи
Конституцияга кўра, ҳар ким дам олиш ҳуқуқига эга. Ёлланиб ишловчиларга дам олиш ҳуқуқи иш вақтининг давомийлигини, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларини, ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилини белгилаш орқали таъминланади. Каналга уланиш👇 HR | Vakansiya
❓Кучли иссиқда ишловчилар қандай ҳуқуқларга эга? Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин. Қонунчиликка мувофиқ, май ойидан август ойигача бўлган даврда ҳаво ҳарорати 43 даража ва ундан юқори бўлса, кучли иссиқ ҳисобланади. Жанубий ва чўл ҳудудларида эса бу кўрсаткич 46 даража ва ундан юқори ҳароратни ташкил этади. Бундай шароитда очиқ ҳавода ёки совитилмайдиган ҳамда иситилмайдиган ёпиқ хоналарда ишлайдиган ходимлар, шунингдек, юк ортиш-тушириш ишларида банд бўлган шахсларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Меҳнат кодексига кўра, иш берувчи ходимлар учун иситиш ёки совитиш ускуналари билан жиҳозланган, дам олишга яроқли хоналарни таъминлаши шарт. Шу билан бирга, меҳнат шароитидан келиб чиқиб, иш берувчи қонунчиликда белгиланган тартибда ходимларни масофавий иш шаклига ўтказиши ҳам мумкин. Каналга уланиш👇 HR | Vakansiya
#Биласизми Қонунчиликка кўра, кучли иссиқ май ойидан август ойигача бўлган даврда 43° ва ундан юқори бўлган максимал ҳаво ҳарорати, жанубий ҳудудлар ва чўл ҳудудлар учун 46° ва ундан юқори бўлган максимал ҳаво ҳарорати ҳисобланади. Қуйидаги шахсларга йилнинг иссиқ ёки совуқ мавсумида иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин: 🔹 очиқ ҳаво ёхуд совитилмайдиган ёки иситилмайдиган ёпиқ хоналарда ишлайдиган; 🔹 юк ортиш-тушириш ишларида банд бўлган. ❗️ Иш берувчи иситиш, совитиш учун асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва ходимларнинг дам олиши учун яроқли бўлган хоналарни таъминлаши шарт. Шунингдек, мазкур ҳолатда иш берувчи ходимларни Меҳнат кодексида белгиланган тартибда масофадан ишлашга ўтказиши мумкин. Мутахассислар мазкур ҳолатда зарурат бўлмаса, куннинг энг иссиқ вақтларида ташқарига чиқмаслик, очиқ ҳавода узоқ юрмаслик ҳамда кўпроқ сув ичишни тавсия этади. Каналга уланиш👇 HR | Vakansiya
❓ ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО СИФАТИДА ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИСИНИНГ МАЛАКА ДАРАЖАСИНИ ПАСАЙТИРИШ МУМКИНМИ? «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 46-моддасига кўра: Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан лавозим йўриқномасига ва Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига, шунингдек ушбу Қонуннинг 13-моддасида белгиланган чекловларга риоя этмаганлик унга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш учун асос бўлади. Давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилади: ➖ ҳайфсан; ➖ ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима; ➖ малака даражасини пасайтириш; ➖ давлат фуқаролик хизмати лавозимини пасайтириш; ➖ эгаллаб турган давлат фуқаролик хизмати лавозимидан озод қилиш. ❗️Тақиқланади: Давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилмаган бошқа интизомий жазо чораларини қўллаш тақиқланади. Каналга уланиш👇 HR | Vakansiya