tgindex
Ислом тарихи | تاريخ الاسلام

Ислом тарихи | تاريخ الاسلام

Статистика
@islomtarixiuzузбекский

• @islomtarixiuz — ўтмишнинг биз унутган саҳифалари сари! ✅ Канал ислом тарихчиси томонидан юритилади!

Последний пост
21 июн. 2025 г.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
14 авг.
Подписчики
1 988
−4 за 3 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
17,2 тыс
20 постов
Вовлечённость
866,1%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 20
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Улар — татар кофирлари — мусулмонлардан қанча одамларни ўлдирганини фақат Аллоҳ билади: Ҳошимийлардан ва бошқалардан. Бағдод атрофида бир миллион саккиз юз етмиш минг одам ўлдирилди. Аббосий халифаси қатл қилинди. Ҳошимий аёллар ва болалар асир қилинди».(4/592; таҳқиқ: Д. Муҳаммад Рашод Салим). Хатто Усмонийлар Салтанатига ҳам қаттиқ зарба берган… Хулоса: • Эронга нисбатан қилинган зулмни тан олиш — адолат. • Лекин, ақида ва манҳаж жиҳатдан улар тарафида бўлиш — тўғри эмас. • Мусулмон ҳар доим ҳиссий тарафкашликдан сақланиб, ҳақ ва ботилни адолат ва далил билан баҳолайди. Бу эътиқодий жиҳат билан воқеъликдаги ноҳақлик жамланса ҳам (яъни Эронга нисбатан Исроил адолат қилмагани ва айбсиз халқ бундан жабр чекишини) - уларга тараф бўлмаган ҳолда ҳолатга тўғри баҳо бериш билан чекланса бўлади, албатта тараф бўлиш шарт эмас. Мусулмон ўз манҳажига содиқ қолади. Ҳақиқатни ҳиссий тартибда эмас, илм ва шариат асосида баҳолайди. (c) Umar Shohir

  • 📌 Танбеҳ Исроил тарафида бўлиш — хатарли ақидавий хато экани барча мусулмонларга маълум. Бу ҳақида баҳс қилишнинг ўзи ортиқча. Бироқ, Эрон тарафида бўлиш масаласи айрим мусулмонларда учраётгани учун, шариат асосида икки жиҳатдан аниқлик киритиш зарур: Биринчи жиҳат: Эрон — бидъат ва залолатлари кўп бўлса-да, умумий ҳукмда аҳли қибла деб баҳоланади. Шу сабабли, уларга қилинган зулм ва ноҳақ тажовузга мусулмон ўз позициясини билдириши мумкин. Лекин: АҚШ ва Исроил расмий баёнотларида авом халқ эмас, балки режимга қарши эканликларини таъкидлаган. Ислом таълимотига кўра: • Шиа бўлса ҳам, бошқа ҳар қандай инсон бўлса ҳам — ноҳақ зулм, қон тўкиш ва молига тажовуз қилиш ҳаром. • Табиий урушда айбсиз халқ жабри — катта зулмдир. • Ваҳший Исроиллик сионистлар шу соатларда ҳам Ғаззодаги заиф мусулмон халқимизга шафқатсизларча зулм қиляпти. Аллоҳ уларга тез уқубат бериб қудратини кўрсатсин, омин. Демак, бу ҳолатда зулмга қарши чиқиш — адолат талабидир. Аммо бу тарафкашлик бўлишни англатмайди. Иккинчи жиҳат: Эрон раҳбарларининг кўпчилиги очиқ куфрий эътиқодларни тарқатган: • Саҳобаларни (Абу Бакр, Умар, Оиша розияллоҳу анҳум) ҳақорат қилиш. • Али ва Ҳусайндан мадад сўраб дуо қилиш. • Суннат имомларига душманлик қилиш. Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Рофизийларнинг гапларининг асл илдизи — уларнинг Пайғамбар ﷺ Алини (яъни халифаликда) қатъий ва баҳонасиз ҳужжат бўладиган насс (очиқ далил) билан тайин қилган деган даъвосидир. Ва у Али маъсум имомдир, унга қарши чиққан кофир бўлади, дейишларидир. Улар муҳожир ва ансорлар бу нассни яшириб қўйди, маъсум имомга кофир бўлди, нафс-хоҳишларига эргашиб, динни ўзгартирди, шариатни ўзгартирди, зулм қилди ва тажовуз қилди, балки уларни — кам сонли бир нечта одамдан ташқари — барчасини кофир деб ҳисоблайдилар; бу ҳам ўн кишими ёки ундан кўпроқ. Сўнгра улар айтади: Абу Бакр ва Умар ва уларга ўхшаганлар — доимо мунофиқ бўлган, ёки: аввалида иймон келтирган, кейин кофир бўлган. Кўпчиликлари уларга қарши бўлганларни кофир деб ҳисоблайди, ўзларини мўмин деб атаб, ўзларига қарши бўлганларни кофир деб атайди. Улардан зиндиқ ва нифоқнинг асосчилари чиққан: қорамита, ботиния ва уларга ўхшаганлар». (Қаранг: «Фатаво», 4/428–429.) Яна шундай деган: «Ширк ва бошқа бидъатларнинг асоси — ёлғон ва туҳматга таянади. Шунинг учун ким тавҳид ва суннатдан узоқ бўлса, у ширк, бидъат ва туҳматга яқин бўлади. Рофизийлар — аҳли ҳаводан энг ёлғончи фирқадирлар ва улар ширкда ҳам энг оғирдирлар. Аҳли ҳаво орасида улардан кўра ёлғончиси ва тавҳиддан узоғи йўқ. Улар Аллоҳ номини зикр қилиш учун қурилган масжидларни вайрон қиладилар ва у ерда жамоат ва жума намозларини тўхтатадилар, лекин қабрлар устида қурилган мақбараларни обод қиладилар, ҳолбуки Аллоҳ ва Расули уларни бундай қилишдан қайтарган эди». («Иқтидо», 951). Шиалардан Мубаракдин ал-Хатиб «الخطوط العريضة» рисоласида ҳам шундай келтиради: У «مفاتيح الجنان» номли китобларидаги дуоларидан шундай сўзларни келтиради: «Аллоҳим! Муҳаммад ва оли Муҳаммадга салавот юборгин, ва Қурайшнинг икки бутуни, икки жинни ва икки тоғутини ва уларнинг икки қизини лаънатла». — Бу ерда «икки буту» ва «тоғут» сўзлари билан Абу Бакр ва Умарни, уларнинг қизлари билан Оиша ва Ҳафсани — уммат оналарини (розияллоҳу анҳум) назарда тутган. Аҳли сунна уламолари: • Бу эътиқодлар бидъат ва залолатдир, деб иттифоқ қилган. • Оммавий такфирда ихтилоф бўлган: • Оммани узрли, деб кўрганлар. • Баъзилар раҳбарлари ва қатъий эргашувчиларини такфир қилган. Бугунги “Исломий Республика” номи — фақат расмий атама бўлиб, уларнинг ақида ва манҳажига асос бўлмайди. Асл мақсадлари Умар розиаллоҳу анҳу даврида йиқилган Форс давлатини қайта тиклаш. Шунингдек, ким тарихни ўқиса, рофизийларнинг Бағдоднинг қулаши ва халифаликнинг тугашида ҳам қўли бўлганини билади. Улар татараларни Бағдодга киришга енгиллик яратишди. Шайхул Ислом Ибн Таймия «Минҳожус-сунна» китобида шундай дейди: «Айнан улар татардарни Бағдод — халифалик марказига олиб келиш учун саъй қилган.

  • 1969 йилда Исроил аскарлари Масжид ал-Ақсода катта бир ёнғинга сабаб бўлганларида, ўша даврда Исроил Бош вазири бўлган Голда Меир шундай деган эди: "Ўша тун қўрққанимдан тонггача ухлай олмадим. Мусулмонлар тўрт томондан Исроилга бостириб киради, деб ўйладим. Лекин қўрқилган нарса содир бўлмади. Ўшанда англадимки, биз хоҳлаганимизни қила оламиз. Чунки мусулмон уммати ухлаб ётган уммат экан."

  • #Британияликлар арабларга Усмонлилар империясига қарши фронт очиш эвазига мустақиллик ваъда қилишган. Араблар фронт очишди, французлар ва британияликлар билан елкама-елка туриб Усмонлиларни мағлуб этишди. Энди эса мустақилликка эришиш вақти етиб келди. Аммо британияликлар арабларни алдаб, шундай дейишди: «Мана бу жойларни биз назорат қиламиз, ана у ерларни эса французларга берамиз». Бу ҳолатдан норози бўлган сурияликлар, икки минг киши атрофида кўнгиллилар французларга қарши кураш олиб боришга қарор қилишди. Энг қизиғи шундаки, французлар сурияликлардан мустақилликни тортиб олиш учун кимларни юборишди? Қуйида китобдан парча: «1920 йил 24 июль тонгида, икки минг араб ихтиёрийлари Бейрут ва Дамашқ ўртасидаги Хон Майсалун тоғ йўлида жангга тайёр ҳолда саф тузишди. Орадан кўп ўтмай, улар ноодатий кўринишдаги аскарлар колоннасини кўришди — бу французларнинг колониал армияси эди, улар асосан жазоирликлар, марокашликлар ва сенегалликлардан ташкил топган бўлиб, француз офицерлари қўмондонлигида эдилар. Бу армия Франция империясининг ўз колониялари устидан қанчалик ҳукмронлигини аниқ намоён этарди: Шимолий Африкадан чиққан араб ва мусулмон аскарлар, ўз колониал хўжайинларининг буйруғига биноан, Суриялик араб ва мусулмон кўнгиллиларга қарши жанг қилишга келаётган эдилар». Ўшандан бери, аслида, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. (c)

  • Хурматли обуначилар, эндиликда бизга хабар юборишингиз мумкин. Агар сизда фаолиятимиз ривожи учун маълумот, фикр-мулоҳазалар бўлса бемалол йўллашингиз мумкин. Фақат илтимосимиз маълумот юборганда манба келтирилса нур устига аъло нур бўлади.

  • без подписи

  • #Холид Муҳаммад: "Франция 1917 йилда Чадни босиб олган вақтида 400 та мусулмон олимини йиғиб, мачете(тиғли катта ҳанжар) билан бошларини кесиб ташлаган. 1852 йилда Франция Жазоирнинг Лагуат шаҳрига кирганида, бир кечада унинг аҳолисининг учдан икки қисмини ёқиб юборган. 1960 йилдан 1966 йилгача Франция Жазоирда 17 та ядровий синов ўтказган, натижада 27 мингдан 100 минггача инсон ҳалок бўлган ва бунинг оқибатлари ҳозиргача сезилиб турибди. Франция 1962 йилда Жазоирдан чиқиб кетганида, у ердаги аҳолидан кўпроқ — 11 миллион мина қолдирган. Франция Жазоирни 132 йил давомида оккупация қилган. Французлар келган дастлабки 7 йилда 1 миллион мусулмонни, кетишидан олдинги охирги 7 йилда эса 1,5 миллион мусулмонни ўлдирган. Франциянинг 1830 йилдан 1962 йилгача бўлган Жазоирдаги қатлиомларида 10 миллион мусулмон ҳалок бўлган, деб баҳолайди француз тарихчиси Жак Жорк. Франция қуйидаги мамлакатларни оккупация қилган: Тунис — 75 йил, Жазоир— 132 йил, Марокаш — 44 йил, Мавритания — 60 йил. Франция Мисрга машҳур юриш вақтида кириб келганида, француз аскарлари масжидларга от миниб кирган, оилалар кўз ўнгида эркин аёлларга тажовуз қилган, масжидларда алкоголь ичимликлар ичган ва баъзиларини отхонага айлантирган. Шундан сўнг эса, Исломни — террор дини, Пайғамбаримизни эса — террор пайғамбари, деб даъво қиладилар. Энг ажабланарлиси — айримлар француз 'цивилизацияси'дан ҳайратланиб, уни ҳимоя қиладилар ва унинг қора ўтмиши ҳақида унутадилар... Мана шу — Франция." 👉 @islomtarixiuz — ўтмишнинг биз унутган саҳифалари сари!

  • Assalomu alaykum hurmatli do‘stlar! Mumtoz adabiyot va qadimgi musulmon ilm-fani haqida yozilgan maqolalar bilan bo‘lishmoqchiman: Muqaddimadan parcha tarjimasi — https://t.me/odilxonsarchive/1601 Ibn Javziy "Saydul Xotir" kitobidan parcha tarjima — https://t.me/odilxonorifjonov/307 Kaykovus Qobusnomasi — https://t.me/ufq_horizon/84 Yusuf Xos Hojibning Qutadg‘u Bilig asari — https://t.me/ufq_horizon/95 Fozil odamlar shahri — https://t.me/ufq_horizon/108 Beruniy "Hindiston" asari — https://t.me/ufq_horizon/114 Islomning ilk davrida futuvva tushunchasi —https://telegra.ph/Futuvva--Islomning-ruhiy-jangchisi-yoli-03-22 Abu Homid G‘azzoliyning Tahofut al falasifa kitobidan parcha tarjimasi — https://t.me/ufq_horizon/156 Saʼdiy Sheroziyning Guliston asari haqida — https://telegra.ph/Guliston-asari-haqida-03-10-3 Firdavsiyning Shohnomasi haqida — https://t.me/ufq_horizon/274 Ibn Xaldun va Muqaddima haqida 33 dan oshiq maqolalarimiz — https://t.me/ufq_horizon/284 Ibn Sinoning Hayy ibn Yaqzon asadi haqida — https://t.me/ufq_horizon/295 Umar Xayyom haqida — https://t.me/ufq_horizon/300

  • 30 нояб. 2023 г.15,2 тыс12994

    #ибрат Ҳажжожи золим Абдуллоҳ ибн Умар розияллаҳу анҳуни кўчада кўриб қолиб «мени бир дуо қилгин» - дейди. Ибн Умар эса: «тезроқ ўлгин» - деб, дуо қиладилар. Ҳажжож таажжубланиб «мен сенга дуо қилгин десам сен нега ўлим тилаяпсан?» дейди. Ибн Умар: «бу сен учун энг яхши дуо. Сен золимсан, агар ўлсанг одамлар зулмингдан қутулади. Сен эса зулм қилиб гуноҳ қилишдан» - деган эканлар. Хажжож, хозирги золимлардан аълороқ бўлганига тарих гувоҳ. Ҳажжожлар чиқаверади, аммо ибн Умарлар чиқмайди. Бизга минг йил умр тилайверадиган олимлар эмас, золимларга ўлим тилайдиган, олим керак. «Тезроқ ўлгин» дея олмаса ҳам, ҳеч бўлмаганда «тезроқ ўлсин» деб дуо қилса ҳам майли эди. 👉 @islomtarixiuz — ўтмишнинг биз унутган саҳифалари сари!

  • 30 нояб. 2023 г.13,3 тыс7576

    Сен золимнинг ўзисан Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллохи алайҳ зиндонга ташланган вақтларида қамоқхона қўриқчиларидан бири у зотнинг олдиларига келиб сўради: — Эй Абу Абдуллоҳ, золим ва золимга ёрдам берувчиларга бўладиган аламли азоб ҳақида айтилган ҳадис саҳиҳми? Имом Аҳмад: — Ҳа, — дедилар. Шунда қамоқхона қўриқчиси: — Демак, мен ҳам золимнинг ёрдамчиси ҳисобланаманми? — деб сўради. Имом Аҳмад жавоб бердилар: — Йўқ. Золимнинг ёрдамчиси — золимнинг соч-соқолини тараб, кийимини ювиб берадиган, унга овқат пишириб берадиган, ундан нарса сотиб олиб, унга сотадиганлардир. Сен эса золимнинг ёрдамчиси эмас, балки золимнинг ўзисан. 📚 Исмоил ибн Муҳаммад ал-Асбаҳоний, «Салаф солиҳлар сийрати». 👉 @islomtarixiuz — ўтмишнинг биз унутган саҳифалари сари!

  • 12 окт. 2022 г.34,1 тыс423355

    1898 йил 16 майда кечқурун бир минг киши қатнашувида кенгаш ўтказилиб, #Дукчи Эшон халққа қарата мурожаат қилган: «#Эй, муҳтарам мусулмонлар! Эй, биродарлар! Ҳаммангизга маълумки, юртимиз мусулмон юрти, эл мусулмон, халқ мусулмон, шариатнинг ҳукми жорий, амри нофиз эди. Ҳукуматни Оллоҳ таоло ўзи биладур, кофирларни мусаллат қилди, юртимизга ўрус келди. Худоёрхон ўрнига Кауфман, Умархон тахтига Черняев ўтирди. Фарғона хонлиги ерида Масков хонлиги — оқ подшо ҳукмрон бўлди. Ўрус Ватанимизни истило этди, сўнгра #тилимизга истило қилди. Аста-секин #динимизга истило қилмоққа бошлади. Биласизларки, мусулмонларнинг ахлоқи бузилди. Ўруснинг келганига 30 йил тўлмай, мусулмонлар рибога айланди, #ҳалол-ҳаромни фарқ қилмас бўлди. Қози-ларимиз бўйнига бут тақадиган бўлди. Хулоса (шулки), шариатимиз хор, мусулмончилик ғариб бўлди. Ҳуррия-тимиз ғойиб бўлди, истиқлолимиз маҳв бўлди, ўзимиз ўтмас, сўзимиз кесмас бўлдик. «Эй, мусулмонлар!» — деб сўзида давом этган Дукчи Эшон, — бўларга ўзимиз сабаб бўлдик. Бу ҳолимизга Оллоҳ таоло ҳам рози эмас, Расул ҳам рози эмас. Бу #асорат ва маҳкумиятга ҳеч ким рози эмас, инс ҳам, жинс ҳам рози эмас. Эй, биродарлар, тек тураверсак, бу кофир яна баттар қилур! Вой, бизнинг ҳолимизга!" Манба: e-tarix Эски постлардан

  • 3 окт. 2022 г.30,3 тыс290410

    ТАҚВО ҚАНДАЙ БЎЛМОҒИ ЛОЗИМ? Бир куни бир йигит бир шайх ҳузурига келиб шикоят қилди: - Мен ёшман ва қизларга қарамай туролмайман. Нима қилай? Шайх унга сут билан лиммо-лим тўлдирилган бир коса бериб, бир томчи ҳам тўкмай бозордаги бир кишига олиб боришни сўради. Сўнг шогирдларидан бирини чақириб, агар бир томчи сут тўкилса, йигитни нақ кўча ўртасида қамчилашга буюрди. Йигит эса, шайхнинг сўраганини бажарди ва бир томчи сут ҳам тўкмади. Қайтиб келгач, шайх сўради: - Йўлда нечта қизни кўрдинг? Йигит жавоб берди: - Йўлда ҳеч кимни пайқамадим, чунки сутни тўкиб юборсам, одамларнинг кўз ўнгида қамчиланишдан қўрқдим. Одамлар олдида ўзимни шарманда қилишдан қўрқиб, бир коса сутдан бошқа нарсани кўрмадим. Шунда шайх айтди: - Чин мўминнинг ҳолати ҳам айни шундайдир. Aллоҳ азза ва жалладан қўрқади, агар Aллоҳ таолонинг амрларига бўйсунмаса, қиёматда шармисор бўлишдан қўрқади. (С) Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ

  • 30 сент. 2022 г.22,9 тыс9670

    "Капиталистик тузумнинг икки ёмон хусусияти бор: уруш билан озиқланади ҳамда жамиятда табақачиликни келтириб чиқаради. Афсуски бу икки "хислат" ер юзида тинч-тотувлик бўлишига йўл қўймайди". Солиҳ ал Ҳусоййин, Халқаро алоқалар китоби, 11- бет.

  • 26 сент. 2022 г.44,9 тыс362386

    Умар розияллоҳу анҳу шомдаги қўшин ҳолидан хабар олиш мақсадида уловларига миниб, йўлга отландилар. Шом чегарасига етиб келиб, дам олиш учун қўшинлар қўмондони Абу Убайда ал-Жарроҳнинг чодирига тушдилар. Тушлик пайти бўлганида ходимлар: "Аскарларнинг овқатидан келтирайликми ёки қўмондоннинг овқатиданми?" деб айтишган эди, Умар розияллоҳу анҳу: "Иккисидан ҳам келтиринглар", дедилар. Ходимлар аскарларнинг овқатини келтиришди. Унда гўшт, шўрва ва сарийд номли овқатлар бор эди. Умар розияллоҳу анҳу: "Бу аскарларнинг таомими?" дегандилар, улар: "Ҳа шундай, мўминлар амири", дейишди. Умар розияллоҳу анҳу: "Қўмондоннинг таомини келтиринг", дегандилар, улар қотган нон ва бироз сут келтиришди. Буни кўрган Умар розияллоҳу анҳу ўзларини тўхтата олмай йиғлаб юбордилар ва: "Бу умматнинг энг ишончли кишиси, деб сени номлаган зот нақадар рост гапирганлар!" дедилар. Биз ҳақиқий уммат бўлганимизда мана шундай мустаҳкам тоғ эдик! ©arabicuz

  • 10 сент. 2022 г.41 тыс239429

    «Одамни йиллар эмас, гуноҳлар қаритади.» Ибн Касир «Ал-Бидоя ван Ниҳоя» асарида ёзишларича, ўтмишда Абу Тоййиб Табарий исмли солиҳ киши ўтган (Шофеъий мазҳабининг кибор уламоларидан). Ёшлари юздан ўтган бўлса ҳам ақли-ҳуши жойида, бақувват, барча аъзолари тетик эди. У киши бир марта ҳамроҳлари билан сафар қилдилар. Кема соҳилга яқин қолганда қирғоққа куч билан сакраб тушдилар, қолганлар ундай қилолмай қолди. Кемадагилар кексалик пайтидаги бундай жисмоний қувват ҳақида сўрашганида, у киши: «Биз бу аъзоларимизни ёшликда гуноҳлардан асрадик, Аллоҳ таоло эса қариликда уларни сақлаб қўйди.» дедилар. « ..Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлигидир» (Юсуф, 64)

  • 26 авг. 2022 г.32,8 тыс12696

    Ўзини шаръий билим талабига бағишлаган толиби илм ва олимларни моддий тарафдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмга фориғ бўлишларини енгиллаштириб, муаммоларини ҳал қилишга ёрдамлашиш умумий маънода бутун уммат устига тушадиган вазифа ҳисобланади. Чунки, толиби илм умматга умумий фарз бўлган ишлардан бўлмиш илм талабини зиммасига олиб, ўзини шунга бағишлаяпти. Ундан ташқари, Аллоҳ таоло закот ҳақдорларини санаганда "وفي سبيل الله" (Аллоҳ йўлида) деган банди бор ва шундай синф бор. Ўзини илмга бағишлаган олимлар ва толиб илмлар ҳам мазкур синфга дохилдирлар. Ҳадиси шарифларга назар солсак, бирор улуғ ибодатга ёрдамлашган кишининг қўлга киритадиган ажру савоби мазкур ибодатни шахсан бажарган киши билан баробар эканлигини кўрамиз. Масалан, Зайд ибн Холид Жуҳаний (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "مَنْ فَطَّرَ صَائِمًا كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِهِ، غَيْرَ أَنَّهُ لَا يَنْقُصُ مِنْ أَجْرِ الصَّائِمِ شَيْئًا" яъни "ким бирор рўзадорга ифтор қилиб берса (ифтор таоми билан таъминласа), унга мазкур рўзадорнинг ажричалик ажр берилур. Ва шу билан бирга рўзадорнинг ажридан ҳеч нарса камайтирилмас" (Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоятлари). Шу маънодаги ҳадиси шарифлардан келиб чиқиб уламолар қуйидаги олтин қоидани айтганлар: "Аллоҳга тоат ҳисобланган ҳар қандай ишда бирор шахсга ёрдам берган киши мазкур тоатни амалга оширган кишининг ажри мислича ажр қозонади ва тоатни бажарган кишининг ажридан ҳеч нарса камайиб қолмайди". Боз устига бу ишлар Аллоҳ таоло буюрганидек эзгулик ва тоатда ўзаро ҳамкорлик қилишга ҳам киради. Аллоҳ таоло буюради: "وتعاونوا على البر والتقوى" яъни "эзгулик ва тоат йўлида ўзаро ҳамкорлик қилингиз (бир-бирингизга ёрдамлашингиз)!" (Моида сураси: 2-оят). Илм толибларини тайёрлаш ва олимлар етишиб чиқишига ёрдамлашиш бутун уммат зиммасидаги фарзи кифяо амаллардан саналади. Шу боис ҳам Ибн Обидин (раҳимаҳуллоҳ) "танқиҳ ал-фатово ал-ҳомидийя" китобида шундай дейди: "تلزم على المسلمين كفاية طالب العلم إذا خرج للطلب؛ حتى لو امتنعوا عن كفايته يجبرون كما يجبرون في دين الزكاة إذا امتنعوا عن أدائها" "Агар илм толиби илм талаби учун йўлга чиқса мусулмонлар зиммасида унинг эҳтиёжини қоплаш вожиб бўлади. Агар унга ёрдам беришдан бош тортсалар, худди закот қарзини адо этишга мажбурланганларидек мажбурланадилар". Яна мазкур олим "радду-л-муҳтор" асарида илм толибларининг эҳтёжини қоплаш учун байтул мол яъни давлат хазинасидан ҳам маблағ ажратилиши лозимлигини айтган. Жумладан шундай дейилади: "أن من مصارف بيت المال كفاية العلماء، وطلاب العلم المتفرغين للعلم الشرعي" яъни "уламолар ва ўзларини шаръий билим эгаллашга бағишлаган талабаларнинг эҳтиёжини қоплаш байтул молдан ажратилиши керак бўлган сарф-харажатлардан бири ҳисобланади".

  • 26 авг. 2022 г.19,3 тыс130124

    Ширинлик е, яхши либос кий ва Аллоҳга тақво қил! Бир куни дарвешлардан бири Абул Ҳасан Шозилий (раҳимаҳуллоҳ) ёнига яқинлашиб у киши кийган қимматбаҳо либосни қўллари билан ушлаб кўрди ва "эй имом Абул Ҳасан, шу либос билан ҳам Аллоҳга ибодат қилинадими?!" (яъни шундай дабдабали, нафис либосларни кийиб Аллоҳга ибодат қилишга уялмайсизми?!), деди. Абул Ҳасан Шозилий ҳозиржавоб эдилар. У киши ўзларини маломат қилган дарвешга шундай жавоб қилдилар: "менинг либосим одамлардан беҳожатлигимга далолат қилади. Сеники эса одамларга қарамлигинг ҳақида бонг урмоқда". Дарҳақиқат, динни нотўғри фаҳмлаб олиш кишини адаштиради. Ислом дини дунёни тарк этишга чақирмайди. Зеро, дунё неъматлари ҳам худди ислому иймон неъматлари каби Аллоҳ томонидан ато этилган бир неъматдир. Албатта, неъматларнинг энг улуғи иймондир. Аммо, барча каттаю кичик неъмат Аллоҳ томонидан мўминларга фазлу карам ва имтиҳон сифатида берилган. Ҳатто, ислом ва иймон неъматининг ҳам синовлари бор. Шундай экан, улардан пастроқдаги дунёвий неъматларнинг синови бўлиши табиийдир. Инсон қачонки, дунё ҳаётини охиратдан устун қўйса, ана шундагина мазамматга лойиқ бўлади. Лекин, дунё неъматларидан эзгулик йўлларида фойдаланиб, қурби етганча Аллоҳга шукр қилиб, Уларни Аллоҳ таолонинг тоату ибодатига васила қилса ва Аллоҳ ва Расулига, мўминларга муҳаббатли бўлса, унинг мана шу мўътадил ҳолати динни суи фаҳм билан нотўғри талқин қилиб, дунёдан буткул юз ўгирган ва шу билан бирга одамлардан яхшилик умид қилиб, тамаъ либосини кийиб олганлардан афзалроқдир. Баъзилар, нафл ибодатларда қаттиқ тиришадилар, нафсларини қийнайдилар аммо, уларга муҳаббат етишмайди. Тарихдаги ҳарурийлар, хаворижларнинг ибодати, мужоҳадаси шундай эди. Уларнинг амалдаги жидду жаҳдига саҳобалар ҳам ҳайрон қолардилар. Бироқ, уларнинг қалби муҳаббатдан холи эди. Саҳобалар қандай бўлишган? Улар ҳар ишда мўътадилликни лозим тутишган. Фарзларни қоим қилганлар, нафлларни бажаришда мўътадил бўлганлар. Тарки дунё қилиб олмаганлар. Шу билан бирга, қалб поклиги, ихлос, тақво ва Аллоҳ ва Унинг расули ҳамда мўминларни яхши кўриш уларда асосий ўринда бўлган. Ғийбатдан, бўҳтондан, мўминларнинг молу жони ва ирзига зарар етказишдан, уларга қалбда ғиллу ғашлик сақлашдан йироқ бўлганлар. Уларнинг мартабасини олий қилган нарса зотан мана шу хислатлари эди. Инсон ўзига олимлар либосини кийиб олиши, зоҳирда тақводор бўлиб кўриниши, дунё неъматларидан юз ўгириши мумкин. Аммо, қалб муҳаббатдан, маърифатдан, махофатуллоҳдан бўм-бўш бўлса, амалларига риё аралашиши, тили бемалол мўминлар обрўси узра изғиб юриши, "зоҳидлиги" ҳам ўзгалар назарини жалб қилиш учун бўлиши мумкин. Шундай экан, салоҳияти бутун тананинг салоҳияти бўлган нарсага эътибор бериш лозим. У ҳам бўлса, қалбдир. Қалб салоҳият топса, амаллар ҳам ўнгланади. Қалб харобазор бўлса, уни қузғунлар маскан тутади. Кейин у инсоннинг либосию мазҳари бирор маънони англатмайди. Ривоят қилинишича, Ҳасан Басрийнинг мажлисларида ширинлик тарқатилди. Ҳамма ўзига берилган ҳалвони қабул қилиб ея бошлади. Ўтирганлардан бири эса уни рад қилди. Ва "бу ҳолвани есам, унинг шукрини адо қилолмайман" деди. Шунда Ҳасан Басрий унга хитобан: "е, эй аҳмоқ! Зеро, сен нафақат бу ҳолвани, балки ичадиган бир қултум сувингнинг ҳам шукрини адо қилолмайсан", деди. Ва қўшиб қўйди: "бас шундай экан, ширинлик е, ҳулла (яхши либос) кий ва Аллоҳга тақво қил!". 👉 @islomtarixiuz — ўтмишнинг биз унутган саҳифалари сари!

  • 24 авг. 2022 г.19,6 тыс328192

    ..Кауфман ҳазратлари манави ипирисқиларга қатъият қанақа бўлишини кўрсатиш мақсадида бутун шаҳарни жазолаш, ҳеч кимга шафқат қилмаслик ҳақида буйруқ берибди. Жазоловчи қўшин сафида бўлган битта аскар менга қуйидагиларни гапириб берди: «Бир қанча аскар билан битта ҳовлига бостириб кирдик. Ҳеч ким йўқ. Айвонда битта кекса кампир аскарларга “омон, омон” деб ёлворарди. Бу “шафқат қилинглар” дегани шекилли. Қарасак унинг ёнидаги кўрпача тагида нимадир қимирлаяпти. Кампир қурмағур 16 ёшли неварасини яширмоқчи бўлган экан. Албатта уни тортиб чиқариб, пешонасидан дарча очдик. Бувисини ҳам ортидан жўнатдик, албатта!” Аскарлар дўконларни ҳам роса талон-тарож қилишибди. Баъзилари ёввойиларнинг дўконларидан олинган ранг-баранг чопонларни кийволиб томоша кўрсатишди. Роса томоша бўлди, бунақа мириқиб кулмагандим яқин орада. Этнография учун қимматли нарсаларни ҳам бу аскарларнинг қўлидан арзимас чақага сотиб олиш мумкин эди. Эссиз, ёнғин пайтида жуда кўп ҳунармандчилик буюмлари, ёғочдан ишланган ўймакорлик намуналари ҳам ёниб кетибди. Роса ичим ачишди. Назаров, саккиз кунлик қаршилик ва етказилган зарар учун ёввойи шаҳарликлардан аёвсиз ўч олди. Улар орасидан Шердор мадрасаси минораларидан чиқиб, аскарларимизни роса ўққа тутган ифлослар ҳам бор эди. Бу лаънатилар шунақа мерган экан-ку, қанча мард йигитларимизни ҳалок қилишди. “Ярамасларнинг кўпини мадрасанинг ичида қириб ташладим!” дея мақтанди Назаров. Шу масжидда битта мулла билан танишиб қолгандим. Гарчи у ҳам бошқалар қатори бизга ўқ отганидан шубҳалансам-да, негадир унга ачингандек бўлдим. Шу мадрасани тўпга тутган аскарлардан биридан сўрадим: -Ичкарида одам кўпмиди? -Йўқ, унча кўпмасди, лекин кўпини қўлдан чиқардик, суваракдек қочишди ўзиям. “Балки чол ўлмай қолгандир” деб ўйладим ўзимча. -Фақат битта қари мулла худди мушукдек минора тепасига қочиб чиқди, - деди аскар. -Хўш, хўш? -Орқасига найза тираб, минорадан итарвордик, тушган жойида жон берди. -Оббо... Ниҳоят шаҳар аҳлидан боплаб ўч олган Кауфман ҳазратлари қўрғонимизга ташриф буюрди. Офицерлар қуршовидаги муҳтарам Константин Петрович папирос чекканча, шоҳона курсида савлат тўкиб ўтирар ва бепарволик билан бир гапни қайтаради: “Буларни отиш керак, отиш керак, отиш керак!... ” В.В.Верешагин, «Русская старина» журнали, Санкт-Петербург, 1888, № 9. Рустам Иқбол

  • 24 авг. 2022 г.18,5 тыс180179

    Чор Россияси ҳарбийларидан бири, рассом, ёзувчи ва журналист Василий Верешагиннинг 1888 йилда Россиянинг “Русская старина” журналида босилган бир мақоласига кўзим тушди. Ундаги сатрларни ўқишнинг ўзи азоб. Аммо, аччиқ ҳақиқатдан кўз юмиб бўлмайди. Айниқса, мустақилликни нима эканини тушунмайдиган, босқинчилар қамчисини қўмсайдиганлар урчиётган бир пайтда босқинчилар ўз қўли билан битган мана бундай “Иқрорнома”ларни эсдан чиқармайлик... Самарқанд 1868 йилда ...Маҳаллий ҳужумчилар жанглар тўхтаган пайтда ҳам бизни тез-тез безовта қилар, бир неча киши бўлиб, девор паналаб босиб келишар, аммо азамат солдатларимиз чаққонлик билан улар ўққа тутиб, пашшадек қиришар, омон қолганлари тум-тарақай қочиб, ин-инларига кириб кетишарди. Улар баъзида ўт очишганда, бизникилар ғафлатда қолиб фақат девору қуруқ ерни портлатишарди холос. Бу мени жуда ғазабга солар, ҳар доим милтиғимни шай ҳолатда тутар, ўша пайтда бу газандаларнинг бирортаси дуч келса, нақ миясини ёрардим. Биз расадхона яқинидаги қўрғонда яхшигина жойлашиб олгандик. Назаров казак аскарни тамакига, мени эса, нон ва ароқ олиб келишга жўнатди. Тамаки келгач, бутун қўрғонни хуррам бир кайфият чулғар, ҳаммаёқ оппоқ тутунга тўларди. Эрталаб бир стакан чойдан кейин аччиқ тамаки яхши кетади. Мен ҳам бир яшигини сотиб олиб, қисмдагиларга тарқатдим. Назаров бутун аскарлари билан қўналғада ёнбошлаб папирос буруқситарди. Мен эса милтиқни қучоқлаганда девор панасида пойлаб турардим. Қўққисдан ҳужум қиладиган ёввойиларни қуёндек отиб қулатишнинг гашти бошқача-да! Мен иккита ана шунақа “қуён”ни қандай усталик билан отиб ўлдирганимни ҳеч эсимдан чиқаролмайман. «Отишга шошилма, - дедим ўзимга ўзим. – милтиқ қўндоғини мана бу ерга қўйиб, бармоғингни тепкига тираб тур”!” Шу пайт битта ёввойи милтиғини елкасига осганча, увада чопонда йўлдан ўтиб олди. Шартта тепкини босгандим, бир сакраб ер тишлади ярамас. Ўқ шу қадар яқиндан отилган эдики, қурбонимнинг чопонидан оқиб турган увада пахталар ҳам ёниб кетди. Кейин олов жасадга ҳам ўтиб, кун давомида тутаб ёнди. Боёқиш ўлими олдидан қўлини оғзига тиққанча қотиб қолганди. Қоп-қора жасад бир ҳафта шу ерда ётди, ҳамма сафдошларимни унинг устидан ўтиб қайтиб юришди. Иккинчисини ҳам тахминан шу тахлит қулатгандим. «Қойил, Василий Васильевич,— дейишарди аскарлар, - биздан қолишмаяпсан!” ...Ярамас исёнчилар яқин орадаги масжидга биқиниб олишганди. Биз масжидни эгаллаш бўйича кўрсатма олдик ва тезда ўт қўйдик. Қочиб чиққанларни тирақайлаб ўққа тутдик. Қолганлар ўша ерда қурумга айланди-ёв! Кечга яқин кучли гумбирлаш эшитилди. Масжид биноси қулаб тушганди. Биз қилган ишимиздан лаззатланиш учун масжид харобаси усти чиқдик. Ҳаво шунақа тоза, осмонда юлдузлар жимирлайди. ...Бир кун аввал варварлар “урҳо-ур” деб роса қиёмат қўпорганди. Бугун уларнинг ўликлари чўзилиб ётибди. Афсус... Биз бу жангда жуда кўп азаматларимиздан айрилдик. Мен ўзим икки арава ўлик йиғдим. Ўзимизникилар. Кўпчилиги эндигина жон бераётганди. Айримлари билан яқиндагина танишиб дўстлашган, қадаҳ тўқиштиргандик. Эссиз... Улар билан ҳаётимнинг энг бахтли онлари бирга ўтди, десам ҳам бўлади. Биргаликда жанг қилгандик, бир мақсад йўлида курашгандик, қўрғонимизни ҳимоя қилгандик. Очиғи мен бирор марта бирор мукофот ҳақида ўйламаганман. Лекин, ҳамма шу мукофот ҳақида гаплашарди: кимга қанақа орден беришаркин? Кимнинг хизмати қандай баҳоланаркин? Барака топкурлар, инсоф борми? Энсам қотиб, милтиқ кўтарганча, дарвоза олдидаги минора тепасига кўтарилдим. Ажабмас битта яримта ажали қистаган пандавақини отиб ўлдирсам. ...Мен ўз ҳужрамга кириб, саккиз кун мобайнида биринчи марта тоза чойшаб устида ухлашга чўзилдим. Ухлайман дейман, қани кўзим илинса? Асабларим анча таранглашган кўринади. Энди кўзим илинган экан, хонамга Николай Николаевич Назаров отилиб кирди. — Василий Васильевич! Батальондаги йигитлар зерикиб қолди. Шаҳарга бир ўт қўйиб келмаймизми? — Э ҳеч нарса ёқмаяпти, - дедим мен. —Бормайсизми? Майли ўзим бораман, “Назаров Самарқандни ёндириб кул қилди”, дейишсин. Бироздан сўнг шаҳар томондан қуюқ тутун кўтарилди. Назаров айтганини қилди, шекилли. ..

  • 3 авг. 2022 г.19,1 тыс196147

    Ҳазрамавт подшоҳларидан бўлган Воил ибн Ҳужр Ҳазрамий розияллоҳу анҳу Исломни қабул қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг подшоҳлигини инобатга олиб, ҳурматини жойига қўядилар ва унга ер берадилар. Ерни кўрсатиш учун Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳуни у билан бирга юборадилар. У пайтда Муовия розияллоҳу анҳу жуда фақир бўлиб, ҳатто оёқ кийимлари ҳам йўқ эди. Йўлда Муовия Воилга (розияллоҳу анҳумо) шундай дейди: — Туянгнинг орқасида мени ҳам миндириб кетгин. — Сендан туяни қизғонмайман. Аммо сен подшоҳларнинг орқасида мингашиб юрадиган киши эмассан. — Унда менга оёқ кийимингни бер. — Сендан оёқ кийимимни қизғонмайман. Лекин сен подшоҳларнинг оёқ кийимини киядиган киши эмассан. Туянинг соясида кетавер. Замонлар ўтиб, Муовия розияллоҳу анҳу халифа бўлдилар ва Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу у кишининг ҳузурларига келдилар. Шунда Муовия тахтларидан тушиб, ўзларининг ўрниларига ўтказдилар ва ораларида бўлган воқеани эслатдилар. Унга мол-мулк беришни буюрдилар. Шунда Воил розияллоҳу анҳу: — Сиздаги бу ҳалимликни кўриб, қанийди замон орқага қайтса-ю, ўшанда сизни туянинг ортига эмас, балки олдимга ўтқазсам, дедим. Молни мендан муҳтожроқ кишиларга беринг, — дедилар. 📖 «Ал-бидоя ван-ниҳоя». 👉 @islomtarixiuz — ўтмишнинг биз унутган саҳифалари сари!