tgindex
Quvvat | Қувват

Quvvat | Қувват

Статистика
@quvvatuzузбекский

🌿Жисмингиз ва оилангизни қувватлантирувчи саҳифа! Каналимиз 2020-йилнинг 30-декабрь кунидан буён фаолият юритиб келмоқда.

Последний пост
9 сент. 2025 г.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
8 331
−32 за 5 дн.
Сутки
−22
−0,26%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
21,2 тыс
20 постов
Вовлечённость
254,0%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 20
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 9 сент. 2025 г.10,5 тыс4164

    https://youtu.be/YHKWWy0Um94?feature=shared “Аср вабоси” ҳақида таҳлилий видео.

  • 16 июл. 2025 г.18,3 тыс105123

    الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللهُ بَعْضَهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ وَبِمَا أَنفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ  فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِّلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللهُ  وَاللَّاتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ  فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلَا تَبْغُوا عَلَيْهِنَّ سَبِيلًا  إِنَّ اللهَ كَانَ عَلِيًّا كَبِيرًا ‎﴿٣٤﴾‏ Эркаклар Аллоҳ таоло уларга ато этган устунлик ва раҳбарлик хусусиятлари, шунингдек, маҳр ва нафақаларни берганликлари туфайли аёлларга йўл-йўриқ кўрсатувчи, уларни ўз қарамоқларида муҳофаза қилиб турувчидирлар. Аллоҳнинг шариатида устувор турадиган солиҳа аёллар Аллоҳга ва ўз эрларига итоат қилувчи, эрлари билмаган ҳолатда ҳам ўзларига омонат қўйилган нарсаларни Аллоҳнинг тавфиқи ва сақлаши билан асраб-авайловчи аёллардир. Хотинларингиз итоат қилмаслигидан қўрқсангиз, уларга яхши гап билан насиҳат қилинглар. Агар яхши сўз фойда бермаса, у ҳолда ётоқда уларни ҳажр қилинглар (яъни, уларга орқа ўгириб ётинглар) ва уларга яқинлик қилманглар. Агар ётоқда ҳажр қилишнинг ҳам таъсири бўлмаса, у ҳолда жонидан ўтказмайдиган қилиб уринглар. Итоат қилсалар, уларга зулм қилишдан сақланинглар! Албатта, олий ва буюк Аллоҳ уларнинг валийсидир ва У аёлларга зулму тажовуз қилган кимсалардан интиқом олувчидир. (Ниса 34) Нисо сурасининг 34-оятига салаф солиҳлар (яъни саҳобалар, тобеинлар ва аввали аҳли сунна уламолари)дан етиб келган шарҳлар бор. Улар бу оятни ҳам маънавий, ҳам амалий жиҳатдан ҳикмат ва инсоф билан изоҳлаганлар. Ибн Аббос (р.а.): “Қаввомлик дегани — улар (эркаклар) раҳбар, тарбиячи ва масъуллардир. Уларга Аллоҳ нафақа, жиҳод, ва маҳр тўлашни фарз қилган.” Таъкид: Бу раҳбарлик зулм ё кибр эмас, балки жавобгарлик ва ҳимоя эканини салафлар доимо урғулаганлар. • “Чунки Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан афзал қилди” Имом Табарий “Бу устунлик — ақл, раҳбарлик қобилияти, мол топиш, жиҳод каби ишларга қодирлик билан боғлиқ. Аммо Аллоҳ ҳузурида эркак ёки аёл бўлиш эмас. • “Солиҳа аёллар итоат қилувчилардир” Ибн Масъуд (р.а.): “Аёл киши Аллоҳга, намозга ва эрига итоат қилган бўлса – у солиҳа ҳисобланади.” Муҳаммад ибн Сирин: “Қанитатун – бу аёллар виқорли, сукутли, ҳурматли, ҳаромдан қўрқадигандир. • “Агар ношукрликдан қўрқсангиз…” Имом Қуртубий: “Нушуз — бу аёлнинг эрига нисбатан баланд гапириш, юз ўгириш, ёмон муомала қилишидир. Агар бу ҳолат пайдо бўлса, эр аввал мулойимлик ва насиҳат билан ислоҳ қилишга ҳаракат қилади. • “Уринглар” Ибн Аббос (р.а.) — тафсирида дейди: “Бу уриш — оғриқ етказмайдиган, мисвок билан енгил ишора сифатида бўлиши керак. У зўравонлик эмас.” Ҳасан Басрий (р.а.): “Юзга, жинсий аъзога, оғир жойга урилмасин. Агар уриш зулмга айланса, эр гуноҳкор бўлади.” Мужоҳид (тобиин): “Агар улар сиз истаганча яхши бўлса, энди устига чиқиб, уларни айблашга ҳаракат қилманг. Аллоҳ сиздан сўрайди.” ХУЛОСА: • Қаввомлик — масъулият, раҳбарлик, кибр эмас. • Аёлнинг итоати — Аллоҳ учун бўлиши керак. • Уриш — зўравонлик эмас, ислоҳ учун охирги чора. У ҳам енгил ишора билан. • Эр аёлига зулм қилса, Аллоҳ ундан интиқом олади. • Тақво ва адолат — ҳар бир оиладаги асосий мезондир. (C)

  • 15 июл. 2025 г.15 тыс48109

    Эякулят нима ҳақида “гапиради”? Эякулят — бу танангизнинг суюқ “автобиографияси”. Унинг ҳажми, ранги, ҳиди, ёпишқоқлиги, чиқиш кучи — буларнинг барчаси эркак саломатлигининг ўзига хос “чек-апи” бўлиши мумкин, агар бу сигналларни ўқишни билсангиз. Қадим замонларда одамлар соғлиқни ташқи кўриниш, сийдик ва нажасга қараб баҳолашган. Аслида эркакнинг эякуляцияси ҳам организм ичкарисига очилган ойнадир. Кўпинча айнан унда соғлиқдаги илк огоҳлантирувчи белгилар пайдо бўлади. Нималар ўзгариши мумкин ва бу нимани англатади: 📌 Ҳажми камайганми? Бу ҳолат сувсизланиш, рух танқислиги, эякуляция камлигидан, варикосел (уруғ йўлларининг кенгайиши), тестостерон даражаси пасайиши натижасида бўлиши мумкин. 35 ёшдан кейин ҳажм табиий равишда камаяди, лекин агар бу кескин содир бўлса — эътибор бериш керак. 📌Жуда қуюқ ёки аксинча, суюқ бўлиб қолганми? Юқори ёпишқоқлик — бу простата безида суюқлик тўпланиб қолганининг, яллиғланишнинг ёки уруғ ҳужайралари ҳаракатчанлиги пастлигининг белгиси. Жуда суюқ бўлиши эса оқсил, рух, C витамини танқислиги, простатит ёки уруғ пуфакчаларининг заиф ишлашидан далолат беради. 📌Ранги ўзгарганми? Сарғиш ранг кўпинча меъёрда (флавинлар туфайли), аммо баъзи ҳолларда инфекциялар белгисидир. Пушти ёки жигарранг — унда қон аралашган бўлиши мумкин; простатит, полип ёки ўсмани эҳтимолидир балки Яшил ёки хиралашган — бактериал простатит ёки жинсий инфекциялар эҳтимоли бор. 📌Ҳиди ўзгарганми? Ўткир ҳид инфекция белгиси бўлиши мумкин. Соғлом эркакда эякулят ҳиди жуда кучли бўлмайди, бироз ширинроқ ҳидга эга бўлади (фруктоза туфайли). Агар ҳид кучли, чириган ёки ёмон бўлса — урологга мурожаат қилиш керак. 📌Эякуляция вақтида оғриқ борми? Бу ҳолат нормал эмас. Простата, сийдик йўли ёки уруғ пуфакчалари яллиғланишидан далолат бериши мумкин. Баъзида бу кальцинатлар (туз конлари) ёки ҳатто ўсма борлигининг белгиси бўлиши мумкин. 📌Чиқарилмайди, фақат томчилайди холосми? Бу ретроград эякуляция белгисидир (уруғ сийдик пуфагига кетади). Бу ҳолат баъзи дори воситалари, қандли диабет, простата операцияларидан сўнг кузатилади. 📌Жуда тез-тез ёки жуда кам эякуляция бўлаяптими? Тез-тез бўлиши сперматозоид сифатини пасайтиради, кам бўлиши эса турғунлик, кальцинат, яллиғланишга олиб келади. 📌“Иккинчи чиқиш” ёки узоқ вақт томчилаш пайдо бўлдими? Бу уруғ чиқарувчи йўлларнинг тонуси бузилганидан ёки ҳатто нерв тизими бузилиши (нейропатия)нинг илк белгиларидан бўлиши мумкин. (C) Др. Дзидзария @quvvatuz

  • 23 июн. 2025 г.12,1 тыс831

    Эркак психиатр-психотерапевт мутахассис тавсия қиламиз дегандим, талабларга биноан Азизбек Мирзаахмедович: https://t.me/Psixiatrga_savol

  • 7 июн. 2025 г.14,8 тыс162

    без подписи

  • 7 июн. 2025 г.14 тыс12133

    Куколд. Свинг клуб. Паталогия Охирги вақтларда сексологлар орасида гуруҳли жинсий алоқаларга тарғиб кучайяпти, мурожаатларда ҳам бу турдаги интим шакллар ошгани сезилди. Баъзи мавзулар фитна бўлмаслиги учун оммага олиб чиқилмайди, лекин бу ҳақида аниқ ва йирик нуқтани қўйиш шарт. Айниқса, аёллар бу масалани қанчалик жиддийлигини билиши керак. Куколд бу жуфтини бошқа бегона билан интим алоқа қилишини хоҳлайдиган одам, олдин ҳам қисман бу ҳақида ёзгандик. Тест ўтказганимизда бу типдагилар орамизда борлигини ҳам билгандик. Свинг клублар эса ана шундай даюслар йиғиладиган клуб, эшитишимизча, Тошкентда кам сонли бўлса ҳам бор бунақа уюшмалар. Куколд асли психик касаллик, ким буни бошқача номласа ҳам, бунга бир қоп эмоция билан бўёқ берса ҳам, бу касаллик. У жиддий даволаниши ва дорилар билан бирга терапия қилиниши шарт. Албатта, унинг ҳам даражалари бўлади, ҳеч ким она қорнидан куколд бўлиб тушмайди. Бунга асослар бор: травмалар! Агар эр ёки аёл интим алоқа даврида жуфтининг хиёнатини гапириб, бирга бўлса ёки доимий тарзда бегоналар билан алоқаларни эртак тарзда тўқиб айтишини талаб қилса, демак, сиз куколд билан яшаяпсиз. Бу тоифадагилар қанчалик ялинмасин, сизни севишини айтмасин, ҳаммасини сиз учун ё иккингиз учун қилишини таъкидламасин, ҳаммаси ёлғон. Уларда эмпатия паст, ёнидаги кишининг хоҳиш-истаклари аҳамиятсиз, жуфтини севмайди ҳам. Уларни фақат “жонли” порно қизиқтиради, холос. Бунақа ҳолатда агар куколд даволанмаса ёки даволанишдан бош тортса, ҳаётингизни у билан ўтказишдан фойда йўқ. Эркак талоқ бериши, аёл талоқ талаб қилиши мумкин. Чунки дори коррекцияси ва узоқ муддатли терапиясиз тузалмайди. Инсофга ҳам келмайди, айланиб қозиғини ҳам топмайди, яхши бўлиб ҳам қолмайди. Куколд доим ҳам диндан узоқ одам бўлмайди, яъни исломий оилада ўсиб, ибодатда бўлиб ҳам шу мараз билан хасталаниш мумкин. Хаттоки, қори бўлиб туриб ҳам куколд бўлиш мумкин экан. Чунки бу КАСАЛЛИК! Бемор даволанишни хоҳламагунича, иккинчи тараф ҳеч нарса қилолмайди. @quvvatuz

  • 4 июн. 2025 г.8 8941016из quvvatuz

    🌴 🇸🇦🇸🇦🇸🇦🇸🇦🇸🇦 🇸🇦🇸🇦🇸🇦🇸🇦🇸🇦🌴 Arab diyorlaridan keltirilgan toza va sifatli xurmo changlari bor. Allohning izni bilan ko'pchilikda bepushtlik va gormonal buzilishlarda yaxshi samara beribdi. Sabab insonlardan, shifo esa faqat Allohdan. Agar kimgadir Xurmo changidan kerak bo'lsa: 📞 +99880881397 📩 https://t.me/xurmochangiuz

  • 4 июн. 2025 г.11,7 тыс4033из quvvatuz

    #жинсий_бузуқликлар Уйдаги зўравонлик (шавқатсиз муомала) - бу партнёр устидан ҳукмронлик ва бошқарувни қўлга олиш мақсадида унга нисбатан кўрсатилинган агрессиядир. 📌 Зўравонлик жисмоний, психологик ва жинсий бўлади. ❌ Жуда кенг тарқалган стериотиплардан бири - зўравонлик муносабатдаги келишмовчиликлар натижасида юзага келган ҳаракат деб ўйлаш. 📌 Зўравонликка мойиллик - илдизи ҳарактерга бориб тақаладиган, аввало, нотўғри тарбиянинг маҳсули ва ундан сўнггина қисман партнёрнинг ножўя ҳаракатидан юзага келади. 📌 Одатда зўравонликда маълум бир цикл мавжуд бўлади: 1️⃣ "Портлаш" Бошқаришнинг иложи бўлмаган эмоционал жанжал, барча салбий ҳиссиётларни партнёрга сочиш; 2️⃣ Афсусланиш Ўзини қўлга олиб, self-control, яъни ўзини бошқара оладиган ҳолга келгач қилмишидан афсусланиш; 3️⃣ Тавба қилиш Бу босқичда партнёр совғалар табриклаши, ваъдалар билан кўмиб ташлаши, бу ҳол бошқа қайтармаслиги ҳақидаги гап сўзлар бўлади; 4️⃣ Асал ҳафтаси (афсуски асал "ойигача" етиб бориши амри маҳол) Салбий ҳис-туйғулар чиқариб ташланди, босим йўқ - бир қарашда муносабатлар силиққина кетаётгандек, энди ўзаро уйғунлик ҳукм суряпти, бир-бирларини тушунишяпти. Ана шу вақтда энди ҳаммаси бошқача бўлади деган фикр келади; 5️⃣ Эмоциалар тўпланиб қолиши Яхши муносабатларни сақлаш учун партнёр ўзини дўстона тутадию, лекин ўзини айбдорлик ҳиссидан озод қилувчи ҳаёллар кела бошлайди: "Ҳа, мен нотўғри иш қилдим, лекин у ҳам фаришта эмас". 6️⃣ Беқарорлик Жанжал ечимсиз қолди, салбий ҳиссиётлар тўплана бошлайди ва ана энди келгуси портлаш қачон бўлишини тахмин қилиш қолади ҳолос; 7️⃣ Мана яна ўша "портлаш" Яна ҳаммаси такрорлана бошлайди. ⚠️ Аста-секин босқичлар орасидаги давр қисқариб боради, агрессия эса жиддийлашиб. ❌ Бунақанги тиран (зўравон) билан яшайдиган одам севги уни ўзгартиришига ишониб яшайди. Лекин бу ХАТО ТУШУНЧА! ❗️ Бундай вазиятда зудлик билан мутахассисга мурожат қилиш лозим. Ўз-ўзини даволаш, ёки партнёрни қўл-бола усулда ўзгартиришга ҳаракат қилиш бефойда. Уятчанликни бир четга суриб туриб (дўстлар, қўшнилар, қони қўшилмаган қариндош уруғлар нима деб ўйлашади!?) аввало ўзингиз ҳақингизда қайғуринг. 👉 «Қувват» каналимизга аъзо бўлинг!

  • 16 апр. 2025 г.20,6 тыс3998

    🌴 🇸🇦🇸🇦🇸🇦🇸🇦🇸🇦 🇸🇦🇸🇦🇸🇦🇸🇦🇸🇦🌴 Arab diyorlaridan keltirilgan toza va sifatli xurmo changlari bor. Allohning izni bilan ko'pchilikda bepushtlik va gormonal buzilishlarda yaxshi samara beribdi. Sabab insonlardan, shifo esa faqat Allohdan. Agar kimgadir Xurmo changidan kerak bo'lsa: 📞 +99880881397 📩 https://t.me/xurmochangiuz

  • 11 мар. 2025 г.17,5 тыс1996

    Фатволар.pdf

  • 10 мар. 2025 г.30,6 тыс1811 360

    Barcha hamdlar Allohga! Alloh Taoloning tavfiqi bilan ushbu Ramazon mavsumida bir kichik mehnatimizni sizlarga tortiq qilamiz, to'g'ri va foydali joylari Allohning fazlidan, qusrli joylari esa bizning zaifligimizdan. Ushbu pdf qo'llanmada bir necha yillar davomida jamoa bilan tarjima qilgan fatvolarimiz jamlangan. Unda er-xotinlik, to'shak va intim hayotga oid masalalardagi mavzularni topishingiz mumkin. Yaqinlaringiz bilan bo'ling 🔗 @quvvatuz

  • 24 февр. 2025 г.20,2 тыс5293

    Актуал! https://youtu.be/itkUJSYrg1U?si=l3sX8gQuHAe2JUA0

  • 17 февр. 2025 г.20,4 тыс8081

    🌴 🇸🇦🇸🇦🇸🇦🇸🇦🇸🇦 🇸🇦🇸🇦🇸🇦🇸🇦🇸🇦🌴 Arab diyorlaridan keltirilgan toza va sifatli xurmo changlari bor. Allohning izni bilan ko'pchilikda bepushtlik va gormonal buzilishlarda yaxshi samara beribdi. Sabab insonlardan, shifo esa faqat Allohdan. Agar kimgadir Xurmo changidan kerak bo'lsa: 📞 +99880881397

  • 26 авг. 2024 г.35 тыс4680

    ⬇️Ушбу тест орқали сизда порно қарамлик бор йўқлигини текшириб кўришингиз мумкин, ижобий жавоб мутахассисга учрашиш учун асосли ечим, унутманг: https://psychiatry-test.ru/test/test-na-zavisimost-ot-pornografii/

  • 14 авг. 2024 г.31,2 тыс1355

    https://youtu.be/hRQWc_47kgE?si=96lhJw-W0jVPwrsD

  • 14 авг. 2024 г.31,1 тыс1489

    https://youtu.be/hRQWc_47kgE?si=96lhJw-W0jVPwrsD

  • 14 авг. 2024 г.32,2 тыс129180

    https://youtu.be/hRQWc_47kgE?si=96lhJw-W0jVPwrsD

  • 30 июл. 2024 г.26 тыс103153

    🧭Жинсий ҳаётимиз сени қониқтирадими? Турмуш қурганига кўп бўлмаган жуфтликларда бундай саволга эҳтиёжлари бўлмасада, вақт ўтиши билан керак бўлиб қолиши мумкин. Жинсий ҳаёт жуда аҳамиятли, ва 2 инсон ҳар тарафлама бир бирига боғланиб борадиган жараён. Табийки, эрнинг ҳам, аёлнинг ҳам бу борада ўз ҳақлари мавжуд ва борди-ю, сизни нимадур қониқтирмаётган бўлса жуфтингиз билан гаплашиб олишингиз шарт. Бу ҳеч қандай уятли ёки жуфтингиз олдидаги даражангизни тушурадиган савол эмас. Шу ўринда қарши томоннинг қониқарсиз жавоби ҳам агрессив реакция эмас, балки муаммонинг ечимини излашингизга сабаб бўлиши керак. Ўзидан сўрашга хижолат бўлсангиз буни жуфтингизга юборсангиз ҳам бўлади ) 👉@Quvvatuz - Оилангиз қуввати.

  • 22 июл. 2024 г.24,5 тыс160448

    Тонгдагиси- энг фойдалиси ☀️ Илорина Университетининг (Нигерия) биокимийо йўналиши профессори Муза Якуби таъкидлашига кўра тонгги жинсий алоқа қон босимини ҳамда юрак қон томир касалликларининг хавфини пасайтирар экан. Маърузада профессор изланишлар натижасида жинсий алоқа иммун тизимини мустахкамлаши (иммуноглобулин А ишлаб чиқариш орқали) қайд этилганлиги ва бу тизим организмнинг шамоллашга қарши самарали курашишини таъкидлаб ўтди. Шундай экан, рўйхатингизга тонгги парвариш билан бир қаторда жинсий алоқани ҳам киритиб қўйинг🥑 Кимга юборишни биласиз-а!? 👉@Quvvatuz - Оилангиз қуввати.

  • 27 июн. 2024 г.28,6 тыс218209

    Аёл бир китобни ўқийдиган бўлса, уни эри ва болалари ҳам у китобни ўқигандай бўлади. (с)Бинту Содиқ 👉 @Quvvatuz - Оилангиз қуввати.