tgindex
«YURIST VA KADR» NTM

«YURIST VA KADR» NTM

Статистика
@kadr_yuristузбекский

«YURIST VA KADR» нодавлат таълим муассасасининг расмий телеграм саҳифаси Курсларга ёзилиш учун: +99890-010-86-15 +99833-993-18-80

Последний пост
17:57
Последнее чтение
11:35
Постов за неделю
70
Всего постов
289
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
6 410
−2 за 5 дн.
Сутки
+1
+0,02%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 129
40 постов
Вовлечённость
17,6%
к подписчикам
Постов в день
10,0
всего 289
Упоминаний
6
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
706
1/48двое суток
809
1/72трое суток
872

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • “YURIST VA KADR” NTMда дарслар жараёнлари! 📚Лавҳада дарсларни меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассис устозларимиз, адвокат Сайдали Мухторалиев олиб бормоқдалар. Кейинги гуруҳларга ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

  • #test Чет эл фуқароси билан МШ муддатидан аввал бекор қилинди. У бошқа ташкилотдан бошқа иш топди. Энди у яна қайтадан тасдиқнома олиши керакми?

  • ✅"YURIST VA KADR" НТМда амалий билимларни ошириш вақти келди! 🎯 Нималарни ўзлаштирасиз? Ходимларни ишга қабул қилишда меҳнат шартномаларни тузишни тўғри ва қонуний тартибда расмийлаштириш; Ижтимоий тўловлар, касаллик варақалари, хизмат сафарлари, таътиллар, иш вақти ва дам олиш вақтини тўғри расмийлаштириш; Интизомий жазолар қўллаш ва хизмат текширувини ўтказиш; Меҳнат шартномаларини бекор қилиш асослари ва уларни қонуний расмийлаштириш; Меҳнат низолари келиб чиққанда корхона манфаатларини ҳимоя қилиш йўллари ва бошқалар. Энг муҳими курсни муваффақиятли ўзлаштириб, билимларини мустаҳкамлаган тингловчиларимизга албатта сертификатлартақдим этилади! ⚖️Ўз касбининг ҳақиқий мутахассиси бўлиш ва ҳуқуқий хавфсизликни таъминлашни бизнинг адвокатлар жамоаси билан бирга ўрганинг. 📞 Рўйхатдан ўтиш учун ҳозироқ қўнғироқ қилинг ёки телеграмга ёзинг: 👩‍💻 @yuristkadr_menejer 📱 +99890-010-86-15 📱 +99893-444-48-71 📱 +99833-993-18-80

  • 16:0141634

    ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИГА ТАСДИҚНОМА ОЛИШ (2-қисм) 22.02.2022 йилдаги 86-сонли Вазирлар маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низом”нинг 20-иловасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома паспорти келтирилган. Чет эл фуқаросини ишга қабул қилиш учун иш берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига (“Лицензия” ахборот тизими орқали) қуйидаги ҳужжатларни топшириши керак бўлади: а) ариза. б) чет эл фуқароси паспортининг электрон нусхаси; в) чет эл фуқаросини Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш истаги ва шартлари тўғрисида иш берувчи билан иш ҳақи (мукофот пули) ҳажми кўрсатилган дастлабки келишувни тасдиқловчи меҳнат шартномасининг лойиҳаси; г) чет эл фуқаросининг 3х4 см ҳажмли электрон фотосурати; д) чет эл фуқаросининг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар; е) виза режими ўрнатилган хорижий давлатлар фуқаролари кириш визасининг нусхаси («Е» меҳнат визаси, «В-1» ва «В-2» иш визаси, «S-3» хизмат визаси ёки ватандошлар учун назарда тутилган бошқа турдаги визалар). Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим тўланади. Ариза 15 иш куни муддатида кўриб чиқилади. Иш берувчига қўйиладиган қўшимча талаб ва шартлар: ➖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома муддати тугашидан кейин чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш; ➖чет эл фуқароси ишдан бўшатилса ёки ташкилот тугатилган бўлса, ваколатли органни бир ҳафта муддатда хабардор қилиш. ❗️Чет эллик фуқароларни жалб этишнинг мақсадга мувофиқлигини иш берувчи томонидан кўрсатилган бўш (вакант) иш ўринлари учун маҳаллий ишчи кучи мавжудлиги юзасидан (5 иш куни) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилади . Берилган тасдиқноманинг амал қилиш муддатига эътибор қилинг! Чунки чет эл фуқаросининг меҳнат шартномасининг муддати айнан тасдиқноманинг амал қилиш муддати билан мувофиқ ҳолда муддатли тузилади (МК 112-моддага қаранг): ➖иш берувчиларга тасдиқномалар юқори малакали ва малакали мутахассислар, шунингдек, Президент мактаблари ва олий ўқув юртларида ишлаш учун жалб этилаётган ўқитувчилар ва мутахассислар учун — меҳнат шартномалари амал қиладиган муддатга, бироқ 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга; ➖Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари тавсиясига асосан янги лойиҳалар доирасида тор доирадаги мутахассис сифатида жалб қилинган чет эл фуқаролари учун — тасдиқномалар меҳнат шартномаси амал қиладиган муддатга, бироқ 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга; ➖бошқа чет эл фуқаролари учун — тасдиқномалар меҳнат шартномаси амал қиладиган муддатга, бироқ 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. ❗️Қўшимча маълумот: Юқоридаги Паспорт қоидалари Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олган шахсларга ва айрим тоифадаги (мас. хорижий ваколатхоналар ходимлари, дипломатик мақомга эга бўлган шахсларга ва бошқа) чет эл фуқароларига татбиқ этилмайди ҳамда меҳнат фаолиятини хорижда туриб масофавий (онлайн) шаклда олиб борувчи ходимлар учун тасдиқнома талаб этилмайди. Раъно Исамитдинова Telegram I Instagram I Youtube

  • #test Чет эл фуқароси билан тузилган МШ муддатидан аввал бекор қилинганда, улар ...

  • 14:0155228

    ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИГА ТАСДИҚНОМА ОЛИШ (1-қисм) ❓Савол. Биз чет эл фуқаросини ишга олмоқчимиз. Унга тасдиқнома қандай олинади? Ўзини бирор органга юборамизми ёки биз олиб берамизми? Жавоб. МКнинг 523-моддасида Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома асосидагина амалга ошириш ҳуқуқига эга, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно дейилган. Чет эл фуқаросига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномани (кейинги ўринарда - тасдиқнома) иш берувчи олади. Тасдиқномани олиш тартиби 20.10.2020 йилдаги “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги 642-ЎРҚ-сонли қонуни 111-моддасида батафсил айтиб ўтилган. 1️⃣Бунинг учун иш берувчи давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат қилади (тасдиқномани электрон шаклда олиш учун эса ЯИДХП ёки онлайн-майдончада рўйхатдан ўтади). ➖Шахсан келиб мурожаат қилинганда, давлат хизматлари марказлари ариза тўлдирилган пайтдан эътиборан бир соат ичида аризани Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ва тегишли ҳудудий меҳнат органига юборади. ➖ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали мурожаат қилинганда ариза автоматик тарзда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ва тегишли ҳудудий меҳнат органига юборилади. 2️⃣Ариза келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ҳудудий меҳнат органи: ➖чет эллик фуқароларни жалб этишнинг мақсадга мувофиқлигини иш берувчи томонидан кўрсатилган бўш (вакант) иш ўринлари учун маҳаллий ишчи кучи мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ўрганади; ➖ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига чет эллик фуқароларни жалб этишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани электрон шаклда юборади. 3️⃣Ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги: ➖жалб этилаётган чет эллик фуқароларнинг сони ва мутахассисликлари (лавозимлари) иш берувчининг ишчи кучига бўлган ҳақиқий эҳтиёжига мувофиқлигини ўрганади; ➖давлат хизматлари марказларига (шахсан келиб мурожаат қилинганда) ёки иш берувчига (электрон шаклда мурожаат қилинганда) ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани юборади, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома бериш учун йиғим миқдорини кўрсатган ҳолда юборади. 4️⃣Аризани кўриб чиққанлик учун БҲМнинг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади (тоифаларига қараб юқорироқ миқдорларда йиғимлар ҳам тўланиши мумкин). Тасдиқнома бериш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари воситасида амалга оширилади. ✅Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тасдиқнома расмийлаштирилган кунда уни Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат қилинганда) ёки иш берувчига (электрон шаклда мурожаат қилинганда) ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали юборади. Давлат хизматлари маркази тасдиқнома келиб тушгандан кейин бир соат ичида тасдиқномани унга ўз муҳрини қўйган ҳолда иш берувчига юборади. ❗️Тасдиқноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун иш берувчи унинг амал қилиш муддати тугагунига қадар 20 иш куни олдин мурожаат қилади. Раъно Исамитдинова Telegram I Instagram I Youtube

  • #test Чет эл фуқаросига берилган тасдиқнома муддати тугаган тақдирда, ...

  • 12:0158613

    ХИТОЙЛИК ФУҚАРО БИЛАН ФУҚАРОЛИК ШАРТНОМАСИ ТУЗИБ ИШЛАСАК БЎЛАДИМИ? САВОЛ. Биз яқинда хитойлик бир фуқарони ишга чақирган эдик, миграциядан руҳсатнома ҳам олинди. Саволим, хитойлик билан фуқаролик шартномаси тузиб ишласак бўладими? ЖАВОБ. Долзарб савол. Ҳозир кузатяпмизки, айрим иш берувчилар чет эл фуқаролари билан, жумладан, хитойликлар билан меҳнат шартномаси эмас, фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси тузиб ишламоқда. Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 11-моддасида “ходим билан иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ҳақиқатда тартибга соладиган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар тузиш тақиқланади” деб аниқ қилиб кўрсатиб қўйилган. Шу қоида ҳақида эслатсам, менга баъзилар менга эътироз билдиришмоқда: “эээ, ака қизиқсизей, чет элликни ишлатиш якка меҳнат муносабати деб ҳеч қаерда ёзилмаганку, ФҲШ тузса бўладику” деб. Аксинча ўртоқлар, Меҳнат кодексида жуда чиройли қилиб ёзиб қўйилган бу нарса👇. Қаранг, Кодекснинг 30-моддасида “меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қонуний равишда Ўзбекистон Республикасига келган чет давлатлар фуқаролари ва доимий равишда бошқа давлатлар ҳудудида яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар билан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ваколатли давлат органи берган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома олинганидан, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа талаблар бажарилганидан кейин тузиладиган меҳнат шартномаси асосида юзага келади” дейилган. Яъни, чет эл фуқаролари Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун тегишли органдан тасдиқнома деб номланган ҳужжат олади ва шундан сўнг Ўзбекистондаги иш берувчи уни айнан МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ асосида ишга ёллайди. Бу ерда кўриб турибсизки, якка тартибдаги меҳнат муносабатлари юзага келади, шундай экан, чет эл фуқаролари билан меҳнат шартномаси тузиб ишланг. Шуниси тинч. 👉@yuristkadr

  • #test Чет эл фуқароси билан тузилган МШ си у фаолият юритиши учун олинган тасдиқнома муддати билан қандай боғлиқ бўлади?

  • 09:5075331

    📖"YURIST VA KADR" НТМда офлайн дарслар қизғин давом этмоқда! Бугунги дарсимизнинг мавзуси "Интизомий жазолар ва хизмат текшируви". Дарсимизни амалиётчи мутахассис — тажрибали адвокат ва меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперт Хумоюн Сойипов олиб бормоқдалар. Ушбу дарсда тингловчилар ➖хизмат текширувининг ҳуқуқий асослари; ➖интизомий жазоларни қўллаш тартиби ва шартлари; ➖юзага келадиган ҳуқуқий низолар ва уларни ҳал этиш йўллари; ➖адвокат тажрибасидан реал кейс-стадияларни ўрганадилар. Кадрлар бўлими ходимлари, раҳбарлар ва юристлар учун ҳар куни дуч келинадиган амалий вазиятларни қонуний ҳал қилишни профессионалдан ўрганинг! 📞 Рўйхатдан ўтиш учун ҳозироқ қўнғироқ қилинг ёки телеграмга ёзинг: 👩‍💻 @yuristkadr_menejer 📱 +99890-010-86-15 📱 +99893-444-48-71 📱 +99833-993-18-80

  • #test Чет эл фуқароларини ишга олишда талаб этиладиган тасдиқнома олиш тартиби ...

  • Суд чет эл фуқаросини ишга тиклашга қарор чиқарди, лекин унда тасдиқнома йўқ... Тингловчиларимиздан бири шундай савол берди: бизда меҳнат қилувчи чет эл фуқаросини ишдан бўшатганмиз. Муддати тугаган деган важ билан, МК 158-моддаси асосида бўшатганмиз. Лекин огоҳлантирилмаган деб суд уни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарди. Унинг номидан адвокат ишончли вакил бўлиб судда қатнашди ва бу вақтда ходим ўзининг юртига жўнаб кетган эди. Ҳозирда ходимнинг Ўзбекистонда ишлаш учун берилган тасдиқномаси муддати тугаган ва тасдиқнома янги муддатга узайтирилмаган. Тасдиқномаси бўлмаса, Ўзбекистонда ишлай олмайди. Бизда савол шуки, агар чет эл фуқароси тасдиқномасиз ишлаши мумкин бўлмаса, уни ишга тиклаш мумкинми? Жавобимиз шундай бўлди: Суд ходимни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқардими, тамом, иш берувчи уни ишга тиклашга мажбур. Чунки, Конституциянинг 138-моддасига асосан “суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир”. Демак, бу вазиятда биринчидан, ходимни ишга тиклаш ҳақида буйруқ чиқаришга мажбурсиз ва буйруқ чиқариб, ундан кўчирма нусхани тегишли алоқа контактлари орқали ходимга юборасиз. Иккинчидан. Ҳақиқатдан ҳам, чет эл фуқароси умумий қоидага кўра ва “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг 107-моддасига асосан, меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома мавжуд бўлган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаши мумкин. Бундай тасдиқномаси бўлмаган чет эл фуқароси мамлакатимиз ҳудудида ишлай олмайди. Қаранг, МК 168-моддаси биринчи қисми 10-бандига кўра, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ходим билан тузилган меҳнат шартномаси тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилинади. Эътибор беринг☝️, қандай ҳолларда? Жавоб: қонунда назарда тутилган ва ходимнинг меҳнат фаолиятини давом эттиришга тўсқинлик қиладиган ҳолларда. Яъни, бизнинг ҳолатда гап “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг 107-моддаси ва ундаги тўсқинлик қилувчи ҳолат ҳақида кетяпти. Тушунаётган бўлсангиз, чет эл фуқаросини ишга тиклаганингизда, унда тасдиқнома бўлмаса (ёки расмийлаштирилмаса), ўртадаги меҳнат шартномаси МК 168-моддаси биринчи қисми 10-бандига кўра бекор қилинади. 👉@yuristkadr

  • #test МК 523 моддага кўра чет эл фуқаросини ишга қабул қилишда МШ ...

  • Ассалому алайкум, яна бир янги ҳафта муборак бўлсин. Бугун ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ МЕҲНАТИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ мавзусини бошлаймиз, 521 моддадан бошлаб ўрганамиз

  • НАВБАТДАГИ КУРСЛАРГА РЎЙҲАТГА ОЛИШ БОШЛАНДИ: 3 хил имконият бор: 🔹 1. ОНЛАЙН КУРС (Ишдан ажралмаган ҳолда) * Бошланиш вақти: 7 сентябрдан * ⏰ Давомийлиги: 18 кун давомида (кунига 2 соат) * 🕒 Вақти: 15:00 дан 17:00 гача (ўзгарувчан вақт) * 🎓 Умумий соат: 36 соат 2. ОФЛАЙН КУРС (9 кун кетма кет) * Бошланиш вақти: 14 сентябрдан * ⏰ Давомийлиги: 9 кун давомида (кунига 4 соат) * 🕒 Вақти: 9:00 дан 13:00 гача * 🎓 Умумий соат: 36 соат 🔹 3. ОФЛАЙН КУРС (Дам олиш кунлари) Жонли ва чуқурлаштирилган билим истаганлар учун! * Бошланиш вақти: 5 сентябрдан * 🗓 Кунлари: Фақат шанба ва якшанба (5 ҳафта) * 🎓 Умумий соат: 40 соат 📞 Рўйхатдан ўтиш учун ҳозироқ қўнғироқ қилинг ёки телеграмга ёзинг: 👩‍💻 @yuristkadr_menejer 📱 +99890-010-86-15 📱 +99893-444-48-71 📱 +99833-993-18-80 📍 Манзил: Тошкент ш., Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй. 🚇 Мўлжал: М.Улуғбек метроси. 📲 Бизни кузатинг: Telegram I Instagram I Youtube

  • Ажрим учун судга мурожаат қилиш шарт эмас — бу ҳақиқатми? ⚖️ Кўпчилик эр-хотин ажрашиш учун фақат суд орқали ҳал қилиниши шарт деб ўйлайди. Лекин қонунчилигимизда бунинг бошқа йўллари ҳам борми? Қайси ҳолатларда судсиз ажрашиш мумкин? Батафсил видеода томоша қилинг 👆🏻 Telegram I Instagram I Youtube

  • Advokatga murojaat: @MuhammadaminKarimjonov Elektron qo’llanmalar, buyruqlardan namunalar: https://t.me/mehnathuquqi/8470 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇https://t.me/mehnathuquqi

  • #xushxabar Xabarni dekret puli ololmayotgan opa-singillarga tarqatinglar❗️ Garchi kamida 10 oy mehnat yoki sug'urta staji bo'lsada, lekin 1 oy yoki undan ortiq muddatga ish haqi saqlanmagan ta'tilga yoki bolnichniyga chiqqanlarga dekret puli chiqmayotganligi, bu qonuniy, lekin adolatsiz ekanligi haqida yozgan edik: https://t.me/mehnathuquqi/13189 ​Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 13-avgustdagi 440-son qaroriga 4-ilova "O‘zbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritiladigan o‘zgartirish va qo‘shimchalar" ning 4-bandiga ko'ra Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 17-dekabrdagi 796-son qarori bilan tasdiqlangan "Davlat ijtimoiy sug‘urtasi doirasida vaqtincha mehnatga layoqatsizlik hamda homiladorlik va tug‘ish nafaqalarini tayinlash hamda to‘lash tartibi to‘g‘risida"gi nizomda: ​4-bandning to‘rtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etildi: ... ​7-bandning “v” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etildi: ​“v) homiladorlik va tug‘ish nafaqasini olish uchun sug‘urta hodisasi yuzaga kelgan oydan oldingi oxirgi olti oy davomida uzluksiz sug‘urta staji mavjud bo‘lsa. Bunda yakka tartibdagi mehnatga oid munosabatlar saqlangan holda mehnat to‘g‘risidagi qonunchilikka muvofiq sug‘urtalangan shaxsga mehnatga haq to‘lash tarzidagi daromadlar to‘lanmagan oylar hamda vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik davri mazkur kichik bandning birinchi hatboshisida belgilangan olti oylik sug‘urta stajining uzilishiga sabab bo‘lmaydi ”. ✅ Ya'ni sodda qilib aytganda ana endi ish haqi saqlanmagan ta'til yoki bolnichga chiqilsa staj uzilmaydi ya'ni uzluksiz 6 oy stajga ta'sir qilmaydi hamda dekret puli to'lanadi. 2026-yil 13-maydan shunday muammoga uchraganlarga dekret puli to'lab beriladi! Nega 13-may, chunki Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 239-son qarori 13-maydan kuchga kirgan edi! Advokatga murojaat: @MuhammadaminKarimjonov Elektron qo’llanmalar, buyruqlardan namunalar: https://t.me/mehnathuquqi/8470 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇https://t.me/mehnathuquqi

  • 15 авг.8 11735

    “YURIST VA KADR” NTMда дарсларимиз давом этмоқда! 📚Марказимизда бугунда 2 та гурух билан дарслар давом этмоқда: - офлайн 10 кунлик гурух; - офлайн шанба якшанбалик гурухи. Бугунги дарсларни меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассис устозларимиз, адвокат Сайдали Мухторалиев олиб бормоқдалар. Кейинги гуруҳларга ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

  • АЛИМЕНТ УЧУН ХОДИМНИ ОЙЛИГИДАН УШЛАБ ҚОЛИШГА РОЗИЛИК ОЛИНМАЙДИ. Бир ходимни ишга олдик, алимендан қарзи бор экан, уни иш ҳақидан ушлаб қолиш бўйича МИБ дан бизни корхонага талабнома келиб тушди. Ходимни хабардор қилиб, алиментдан қарзни иш ҳақингиздан ушлаб қолсак майлими десак, йўқ имконим бўлганда тўлайман, иш ҳақимдан ушлаб қолишга розилик ёзмайман деб чиқиб кетди. У розилик бермаса ушлаб қололмаймизми, МИБ талабномасига нима деб жавоб берсак бўлади? Бундай холатда сиз ходимдан розилик сўрашингиз шартмас. Ходимни қарздорлиги юзасидан хабардор қилсангиз етарли. Аввало корхона кадрлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 269-моддаси 2-қисм, 2-бандига асосан “Ижро ҳужжатига мувофиқ ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисида” корхонанинг ички буйруғи тайёрланади. Бу буйруққа Бош прократура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан келган талабнома, Меҳнат кодексининг 269-моддаси, 2-қисм, 2-банди асос бўлади. Ушбу буйруққа асосан бош ҳисобчи ходимнинг иш ҳақидан белгиланган тартибда ушлаб қолиш чорасини кўради. Бу холатда ходимнинг розилиги олинмайди. Агарда талабномада кўрсатилган қарздор ходим билан МШ си бекор қилинса, сиз ҳозирги кунда у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги бўйича Мажбурий ижро бюросига хабар беринг, яъни “сизнинг юборган талабномада кўрсатилган ходим билан тузилган меҳнат шартномаси 2026 йилнинг 12 апрелидан бекор қилинди, шу сабабли талабномада кўрсатилган қарздорлик учун тўлов ўтказиш тўхтатилди, буйруқ нусхаси иловада тақдим этилади” деган мазмунда маълумотнома юбориб қўйинг. Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева TelegramI Instagram  I Youtube