tgindex
РАСТАМОЖКА

РАСТАМОЖКА

Статистика
@rastamojka_uzузбекский

Шунчаки растаможка хақида шахсий фикрлар ва янгиликлар... Телефон калькулятордан фойдаланиш учун: @TelefonCalcBot Автокалькулятордан фойдаланиш учун: @rastamojka_uz_avto_bot

Последний пост
13 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
4
Всего постов
25
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
15 478
−24 за 5 дн.
Сутки
−7
−0,05%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
7 286
25 постов
Вовлечённость
47,1%
к подписчикам
Постов в день
0,6
всего 25
Упоминаний
7
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
3 117
1/48двое суток
3 572
1/72трое суток
3 852

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 13 авг.3 6261244

    #биласизми 2027 йил 1 январга қадар: - туризм соҳаси субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус, электробус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади; - Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олиниб, лицензияга эга бўлган туроператорларга, истисно тариқасида, экстремал турларни ташкил қилиш учун двигатель ҳажми 2,4 литрдан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божи ва утилизация йиғимини амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида 3 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади; - туризм соҳаси субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус, электробус ва микроавтобусларнинг сонидан қатъи назар, уларга битта сертификат беришга рухсат этилади. Ушбу имтиёзга эга бўлиш учун айрим тартибларга риоя этилиш керак. Асос: Президентнинг 19.11.2025 йилдаги ПҚ-348-сонли қарори. 🕊 @rastamojka_uz

  • 13 авг.3 4033210

    Энди ГАТТ 1994нинг II:1(b)-моддасига эътибор қаратайлик. Ушбу норма ЖСТ аъзосининг тариф мажбуриятларини чеклайди. Агар муайян товар учун ЖСТ доирасидаги тариф мажбурияти, масалан, 15 фоиз бўлса, сертификат йўқлиги учун яна 10 фоиз қўшимча бож ундирилиши натижасида импортёрнинг умумий бож юки 25 фоизга чиқиши мумкин. Шунда ЖСТ доирасида 15 фоизлик тариф мажбурияти белгиланган товарга яна 10 фоиз қўшимча бож юклаш ГАТТ II:1(b)-моддаси нуқтаи назаридан қандай баҳоланади? Агар бу қўшимча бож импортга нисбатан ундириладиган “бошқа мажбурий тўлов” сифатида баҳоланса, унинг ЖСТ тариф мажбуриятларига мувофиқлиги жиддий масалага айланади. Бу ерда Божхона кодексининг 366-моддаси ҳам муҳим. Агар келиб чиқиш сертификати тақдим этилмагани ёки сертификатдаги маълумотларга шубҳа туғилгани учун қўшимча бож ундирилса, товарнинг ҳақиқий келиб чиқиши билан ҳужжатнинг мавжудлиги ўртасидаги фарқ янада муҳим бўлади. Масалан, автомобиль Германияда ишлаб чиқарилгани аниқ, лекин сертификат йўқ. Нима учун унинг келиб чиқиши “номаълум” деб ҳисобланиши керак? Агар сертификатдан ташқари инвойс, ишлаб чиқарувчи маълумотлари, VIN, маркировка, экспорт ҳужжатлари ва бошқа объектив далиллар мавжуд бўлса, уларни баҳоламасдан туриб автоматик қўшимча бож ундириш қанчалик асосли? Шунинг учун БКнинг 300-1 ва 366-моддаларни қайта кўриб чиқишда, аввало, икки тушунчани аниқ ажратиш керак: “келиб чиқиш мамлакати аниқланмаган товар” ва “келиб чиқиш сертификати мавжуд бўлмаган товар”. Бу икки ҳолат ҳар доим ҳам бир хил эмас. Қонунчиликда сертификатдан ташқари қандай далиллар товарнинг келиб чиқишини аниқлаш учун қабул қилиниши ҳам аниқ белгиланиши лозим. Энг муҳими, сертификатнинг йўқлиги товарнинг ҳақиқий келиб чиқишини автоматик равишда “номаълум” қилиб қўймаслиги керак. Акс ҳолда келиб чиқишни аниқлаш институти товар қаерда ишлаб чиқарилганини аниқлаш воситасидан сертификат бор-йўқлигини текшириш воситасига айланиб қолиши мумкин. Шунинг учун Ўзбекистон ЖСТга қўшилиш жараёнида турган бир пайтда БКнинг 300-1 ва 366-моддаларни ЖСТнинг Товарларнинг келиб чиқиш қоидалари тўғрисидаги битими ҳамда ГАТТ II:1(b)-моддаси нуқтаи назаридан қайта ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш мақсадга мувофиқ. Асосий савол эса битта: Товарнинг келиб чиқиши аниқ бўлса, фақат уни тасдиқловчи сертификат йўқлиги учун унга қўшимча бож солиш қанчалик асосли? @burxonovich_blog

  • 13 авг.3 1243210

    Келиб чиқиш сертификати йўқлиги учун қўшимча бож: Божхона кодексининг 300-1 ва 366-моддалар қайта кўриб чиқилиши керак Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнида божхона қонунчилигини халқаро савдо қоидаларига мослаштириш масаласи тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан Божхона кодексидаги 300-1 ва 366-моддалар алоҳида эътиборни талаб қилади. Масаланинг моҳияти оддий: товарнинг қайси давлатда ишлаб чиқарилгани аниқ бўлса, лекин келиб чиқиш сертификати мавжуд бўлмаса, нима учун товарга амалдаги бождан ташқари қўшимча бож ундирилиши керак? Бу масалани Жаҳон савдо ташкилотининг Товарларнинг келиб чиқиш қоидалари тўғрисидаги битими ва ГАТТ 1994нинг II:1(b)-моддаси нуқтаи назаридан кўриб чиқиш зарур. Аввало, “товарнинг келиб чиқиши” ва “келиб чиқиш сертификати” бир хил тушунча эмас. Товарнинг келиб чиқиш мамлакати — товар қаерда ишлаб чиқарилгани ёки бир нечта мамлакат ишлаб чиқаришда иштирок этган бўлса, қайси мамлакатда товарга охирги жиддий қайта ишлов берилгани асосида аниқланади. Келиб чиқиш сертификати эса ушбу келиб чиқишни тасдиқловчи ҳужжатлардан бири. Сертификат товарнинг келиб чиқишини “яратмайди”. Масалан, Германияда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz автомобилини олайлик. Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлди, деб тасаввур қиламиз. Германияда ишлаб чиқарилган иккита бир хил автомобиль Ўзбекистонга икки импортёр томонидан олиб кирилди. А импортёрда келиб чиқиш сертификати бор — 15 фоиз бож тўлади. Б импортёрда сертификат йўқ. Лекин автомобилнинг Германияда ишлаб чиқарилгани инвойс, ишлаб чиқарувчи маълумотлари, VIN, завод маълумотлари, маркировка ва бошқа объектив ҳужжатлар билан аниқ тасдиқланган. Шунга қарамай, сертификат мавжуд эмаслиги сабабли Б импортёрга БК 300-1-модда бўйича қўшимча бож ундирилди, деб фараз қиламиз. Натижада: А импортёр — Германия автомобили — 15%. Б импортёр — Германия автомобили — 15% + 10% қўшимча бож. Демак, иккала товарнинг ҳақиқий келиб чиқиши бир хил, лекин тариф юки турлича. Шу ерда асосий савол туғилади: Келиб чиқиш сертификати йўқлиги товарнинг келиб чиқиш мамлакати аниқланмаганини автоматик равишда англатадими? ЖСТнинг Товарларнинг келиб чиқиш қоидалари тўғрисидаги битими келиб чиқишни аниқлашда аниқ, изчил, холис ва оқилона қоидалар қўлланишини талаб қилади. Унинг мантиғи шуки, товарнинг келиб чиқиши битта ҳужжатнинг бор-йўқлигига эмас, объектив мезонлар асосида аниқланиши керак. Шунинг учун: “Сертификат йўқ” — бу бир ҳолат. “Товарнинг келиб чиқиш мамлакати аниқланмаган” — бошқа ҳолат. Уларни автоматик равишда тенглаштириш тўғри бўлмаслиги мумкин. Агар Германияда ишлаб чиқарилган автомобиль ҳақиқатда Германияда ишлаб чиқарилгани бошқа ишончли далиллар билан аниқ бўлса, фақат сертификат йўқлиги учун уни “келиб чиқиши аниқланмаган товар” деб баҳолаш алоҳида ҳуқуқий асослантиришни талаб қилади. @burxonovich_blog

  • 12 авг.4 6561641

    Тадбиркорлик субъектларига мол ва қўй гўштини импорт қилишда, уларни ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир килограмм гўшт учун 0,8 АҚШ долларидан ошмаган миқдорда субсидия ажратиш муддати 2026 йил 31 декабрга қадар этиб белгиланди. (Аввал бу муддат 2026 йил 1 августга қадар эди) 🕊 @rastamojka_uz

  • 7 авг.8 189948

    Божхоначилар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида транзит ўтиши лозим бўлган юк автомашинасидан 18.8 млрд. сўмлик косметика воситаларининг ноқонуний тушириб қолганлиги ҳолати аниқланибди. 🕊 @rastamojka_uz

  • 7 авг.7 7462740

    Самолётда Ўзбекистонга келяпсизми? Уяли телефонни декларация қилишни унутманг! Акс ҳолда божсиз олиб кириш имтиёзидан фойдалана олмайсиз. Натижада телефоннинг бутун қийматидан 30% ягона божхона тўловини тўлашингизга тўғри келиши мумкин. 📱 Бир дақиқалик декларация — кераксиз харажатларнинг олдини олади. 🕊 @rastamojka_uz

  • 7 авг.6 4682226из burxonovich_blog

    Суғуртага пул тўладингиз... Кейинчи? Импорт юкини олиб кираётганда суғурта учун ҳақ тўланади. Лекин ҳайдовчиларнинг қўлида на суғурта полиси, на суғурта компаниясининг алоқа маълумотлари бўлади. Ҳодиса содир бўлса, савол битта: "Кимга мурожаат қиламан?" Бу саволга жавобни авариядан кейин эмас, юкни чегарадан олиб кираётганда топиш керак. Шу мавзуга бағишланган қисқача видеоролик тайёрладик. 🚛 Ҳурматли ҳайдовчилар ва импортчилар! Импорт юкини расмийлаштираётганда суғурта полисини талаб қилишни ва унда суғурта компаниясининг номи ҳамда алоқа маълумотлари мавжудлигини текширишни унутманг. Энг қиммат ҳужжат — керак бўлган пайтда топилмайдиган ҳужжатдир. @burxonovich_blog

  • 6 авг.6 827858

    "Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.08.2026 йилдаги 430-сон. 🕊 @rastamojka_uz

  • 5 авг.7 0593542

    Божхона постида божхона ходими айланма йўллар билан олиб кирилган 10 дона “IPhone” русумли уяли алоқа воситаларини бошқа фуқароларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланиб, уларнинг номига божхона ҳужжатларини расмийлаштириб, “IMEI” кодларини рўйхатдан ўтказиб бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушибди. 🕊 @rastamojka_uz

  • 31 июл.9 5307110из burxonovich_blog

    Қонун: ҳуқуқингизга дахлдор ахборот — бепул. Қарор: 15 кундан кейин — пуллик. Қонун қарорга бўйсунадими, ёки қарор қонунгами? 605-сон қарор бир нарсани исботладики, баъзан ҳуқуқни чеклаш учун қонун ҳам керак эмас. Битта қарорнинг ўзи етарли бўлиб қолади. @burxonovich_blog

  • 31 июл.10,2 тыс16110

    Навигация пломбаси талаб этилмайдиган айрим ҳолатлар: 1. Гуманитар ва техник ёрдам юклари (ваколатли орган тасдиғи мавжуд бўлса). 2. Табиий офатлар, авария ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун юборилган товарлар. 3. Ҳарбий ёки махсус давлат юклари (махсус тартибда ташиладиган). 4. Халқаро почта жўнатмалари. 5. Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари юклари. 6. Халқаро ташкилотларнинг расмий фойдаланиши учун ташиладиган товарлар. 7. Жисмоний шахсларнинг шахсий фойдаланиши учун олиб ўтаётган товарлари. 8. Марҳумларни дафн этиш учун зарур буюмлар ва тобутлар. 9. Тирик ҳайвонлар. 10. Инкубация тухумлари. 11. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар (махсус давлат назоратида ташилса). 12. Пул белгилари, қимматли қоғозлар ва расмий ҳужжатлар. 13. Маданий бойликлар (махсус рухсатнома асосида). 14. Ядровий материаллар ва радиоактив моддалар (махсус қоидалар асосида). 15. Хавфли юклар, агар уларга нисбатан алоҳида халқаро ташиш тартиби қўлланилса. 16. Катта ҳажмли ёки оғир вазнли юклар, навигация пломбасини техник жиҳатдан ўрнатиш имкони бўлмаса. 17. Транспорт воситасининг ўзи товар сифатида ташилаётган ҳолатлар. 18. Навигация пломбасини техник жиҳатдан қўллаш мумкин бўлмаган бошқа ҳолатлар. 19. ЕОИИ қонунчилиги ёки халқаро шартномаларда алоҳида истисно сифатида белгиланган бошқа ҳолатлар. 🕊 @rastamojka_uz

  • 31 июл.8 34121156

    Диққат, экспортёрлар ва ташувчилар! 2026 йил 31 июлдан бошлаб ЕОИИ ҳудудида навигация пломбалари қўлланилишининг иккинчи босқичи бошланди. Энди автомобиль транспортида божхона транзитида ташилаётган деярли барча товарларга, шунингдек темир йўл орқали ташиладиган айрим тоифадаги юкларга навигация пломбаси мажбурий тартибда қўлланилади. Бу ўзгаришнинг таъсири аллақачон сезилмоқда. Амалиётда экспортда ҳар бир юк машинаси учун тахминан 250-300 АҚШ долларигача қўшимча харажат юзага келмоқда. Қозоғистон, Қирғизистон ва ЕОИИ давлатлари орқали юк ташувчилар, экспортёрлар ва импортёрлар ушбу талабларни олдиндан ҳисобга олишлари мақсадга мувофиқ. 🕊 @rastamojka_uz

  • 31 июл.12,6 тыс6442

    Давлат текшируви — 3 йил, тадбиркор ҳуқуқи — 15 кун? Рақамли ҳукумат деганда нимани тушунамиз? Солиқ тизимига киринг. Тадбиркор ўзининг тўлаган солиқлари, электрон ҳисобварақ-фактуралари, ҳисоботлари, шахсий карточкаси ва бошқа кўплаб маълумотларни йиллар давомида исталган вақтда бепул кўриши ва юклаб олиши мумкин. Ҳатто уларни Excel кўринишида ҳам экспорт қилиш имконияти мавжуд. Чунки бу маълумотлар тадбиркорнинг ўзига тегишли. Энди худди шу ҳолатни божхона тизими билан таққослайлик. Нега тадбиркор ўзининг божхона юк декларацияси, унга илова қилинган ҳужжатлари ва расмийлаштириш маълумотларини 15 кундан кейин эркин юклаб ололмайди? Ахир бу ҳужжатлар ҳам давлатнинг эмас, айнан тадбиркорнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва мулкига дахлдор бўлган расмий ҳужжатлардир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34-моддасида давлат органлари ҳар кимга унинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шартлиги белгилаб қўйилган. Божхона юк декларацияси ва унга илова қилинган ҳужжатлар айнан шундай ҳужжатлар ҳисобланади. Шундай экан, Вазирлар Маҳкамасининг 605-сон қарори билан ушбу имкониятнинг 15 кун билан чекланиши Конституцияда кафолатланган ҳуқуқнинг мазмунига қай даражада мос келади? Бу ҳуқуқий жиҳатдан чуқур таҳлил қилиниши лозим бўлган масала. Қизиғи шундаки, қарорнинг ўзида ҳам мазкур маълумотларни 3 йил давомида сақлаш назарда тутилган. Фақат уларни олиш пуллик хизмат сифатида белгиланган. 2025 йил март ойида "Растаможка" каналида айнан шу муаммо кўтарилди. Орадан икки кун ўтиб Божхона қўмитаси "Экспорт ва импорт маълумотларини олиш" электрон хизматини ишга туширганини маълум қилди. Ваҳоланки, ушбу имкониятнинг ҳуқуқий асоси 2018 йилда қабул қилинган 605-сон қарордаёқ мавжуд эди. Шундай экан, етти йил давомида ишламаган хизматнинг айнан жамоатчилик муҳокамасидан кейин ишга тушиши тасодиф деб ҳисоблаш қийин. Айрим ислоҳотлар учун йиллар эмас, асосли танқиднинг ўзи кифоя экан. Шу ойда Сирдарёда ўтказилган Божхона қўмитасининг очиқ мулоқотида ҳам декларацияларни узоқроқ муддат давомида юклаб олиш имкониятини яратиш таклифи билдирилди. Шундан сўнг ed1.customs.uz ва ed2.customs.uz порталларида "Ҳисобот" функцияси пайдо бўлди. Бу ҳам ижобий ўзгариш сифатида қабул қилинди. Бироқ кутилмаган ҳолат юз берди. Очиқ мулоқотгача амалда тадбиркорлар декларацияларини тахминан икки ой давомида юклаб олиш имкониятига эга эдилар. Энди эса тизим 605-сон қарорга мувофиқлаштирилиб, ушбу муддат 15 кун қилиб белгиланган. Натижада тадбиркорлар томонидан кўтарилган масала амалда имкониятларни кенгайтириш ўрнига, мавжуд имкониятнинг қисқаришига сабаб бўлгандек таассурот уйғотмоқда. Бу эса, албатта, тадбиркорларда асосли эътирозларни келтириб чиқаради. Божхона кодексининг 201-моддасига мувофиқ, товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати тугаган пайтдан эътиборан уч йил ичида амалга оширилиши мумкин. Демак, давлат тадбиркорни уч йил давомида текшириш ҳуқуқига эга. Лекин тадбиркор ўзини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни 15 кундан кейин эркин юклаб ололмайди. Бу мутаносиб ёндашув деб бўладими? Эҳтимол, бу чеклов серверларга ортиқча юклама тушмаслиги билан изоҳланар. Лекин бу асос бугунги рақамли ҳукумат шароитида ишонарли эмас. Солиқ органларининг ахборот тизимлари миллиардлаб ёзувларни сақлаб, тадбиркорларга исталган вақтда бепул тақдим этаётган бир пайтда, божхона декларацияларини уч йил давомида юклаб олиш имкониятини яратмасликни техник имконият билан изоҳлаш қийин. Ахир ушбу маълумотлар барибир давлат серверларида сақланади. Гап фақат тадбиркорга ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқини бериш ёки бермаслик ҳақида кетмоқда. Яна бир жиҳат бор. Божхона расмийлаштирувида тадбиркор божхона йиғимларини тўлайди. Кейин эса айнан ўзига тегишли ҳужжатларни олиш учун яна қўшимча ҳақ тўлаши назарда тутилган. Бу ҳақиқатан ҳам алоҳида хизматми ёки мавжуд маълумотдан фойдаланиш имконияти учун қўшимча тўловми? Бугун давлат идоралари рақамлаштириш, очиқлик ва тадбиркорларга қулайлик яратишни устувор вазифа сифатида белгиламоқда. Божхона тизими ҳам ушбу тамойилларга тўлиқ мос келиши керак. Ечим эса жуда оддий. Вазирлар Маҳкамасининг 605-сон қароридаги 37-банд қайта кўриб чиқилиб, тадбиркорга ўзининг божхона юк декларациялари ва уларга илова қилинган ҳужжатларни камида Божхона кодексида белгиланган уч йиллик божхона назорати муддати давомида шахсий кабинети орқали бепул юклаб олиш имконияти яратилиши лозим. Бу ҳеч қандай имтиёз эмас. Бу тадбиркорнинг Конституция билан кафолатланган ҳуқуқини амалда таъминлашдир. P.S. Танқиддан қўрқмаслик керак. Чунки кўтарилган ҳар бир асосли муаммо давлат органи фаолиятини қоралаш учун эмас, уни янада такомиллаштириш учун хизмат қилади. Энг муҳими, тадбиркорларнинг фикри натижасида имкониятлар қисқармаслиги, аксинча кенгайиши керак. Ана шунда очиқ мулоқотлар ҳам, жамоатчилик муҳокамалари ҳам ўзининг ҳақиқий самарасини беради. 🕊 @rastamojka_uz

  • 31 июл.6 1774717

    Давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳар кимга ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт. (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 34-моддаси) Божхона юк декларацияси ва унга илова қилинган ҳужжатлар бевосита тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ва мулкига дахлдор бўлган манбадир. Давлат органи (Божхона қўмитаси) бу материаллар билан танишиш (юклаб олиш) имкониятини таъминлаши шарт. Бу конституциявий мажбуриятни 15 кундан сўнг пуллик хизматга айлантириш — фуқаро ва тадбиркорнинг ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқини чеклашдир. 🕊 @rastamojka_uz

  • 31 июл.6 698383

    ed1.customs.uz ва ed2.customs.uz порталларига "ҳисобот" функцияси қўшилибди. Божхона қўмитаси томонидан ўтказилган очиқ мулоқотда бу функциянинг зарурати бўйича масала кўтарилган эди. Хозирча 1 ойлик ҳисоботлар тақдим этиляпти. Келажакда шу муддат 3 йилга…

  • 30 июл.8 2622346

    ed1.customs.uz ва ed2.customs.uz порталларига "ҳисобот" функцияси қўшилибди. Божхона қўмитаси томонидан ўтказилган очиқ мулоқотда бу функциянинг зарурати бўйича масала кўтарилган эди. Хозирча 1 ойлик ҳисоботлар тақдим этиляпти. Келажакда шу муддат 3 йилга оширилади деган умиддамиз. Зеро, БКнинг 201-моддасига кўра, Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан эътиборан уч йил ичида амалга оширилиши мумкин. 🕊 @rastamojka_uz

  • 29 июл.7 2512877

    ⚠️ ДЕКЛАРАНТЛАР ВА ТИФ СУБЪЕКТЛАРИ ДИҚҚАТИГА! Сўнгги кунларда ed1.customs.uz ва ed2.customs.uz порталларида ишлаш жараёнида айрим декларацияларда бошқа корхоналарга тегишли маълумотлар пайдо бўлаётгани кузатилмоқда. Бу ҳолат техник носозлик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бироқ бундай вазият тижорат маълумотларининг ошкор бўлиши, нотўғри декларация юборилиши ва божхона расмийлаштирувида кечикишлар келиб чиқишига сабаб бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Муаммо бартараф этилгунга қадар қуйидаги эҳтиёт чораларига амал қилиш тавсия этилади: - Порталга киришда имкони бўлса, Incognito (Private) режими ёки алоҳида браузер профилидан фойдаланинг. - Янги декларация очишда ёки корхонани алмаштирганда Ctrl + F5 (ёки Ctrl + Shift + R) орқали саҳифани тўлиқ янгиланг. - Декларацияни сақлаш ёки юборишдан олдин барча графаларни синчиклаб текширинг. - Агар бегона маълумотларни кўрсангиз, "Сақлаш" ёки "Юбориш" тугмасини босманг. Тизимдан чиқиб, браузерни ёпинг ва қайта киринг. - Ҳолатни сана, вақт ва СТИР кўринадиган тарзда скриншот қилиб сақланг ҳамда техник қўллаб-қувватлаш хизматига хабар беринг. 🕊 @rastamojka_uz

  • 29 июл.6 6123367

    Сунъий интеллектга асосланган ai.soliq.uz платформаси ишга туширилибди. Божхона қўмитасидан хам AI Bojxona платформасини кутиб қоламиз. 🕊 @rastamojka_uz

  • 28 июл.8 6053966

    "Ғишткўприк" чегара божхона постининг очилиши август ойига режалаштириляпти. 🕊 @rastamojka_uz

  • 24 июл.10,3 тыс2419

    Божхона қўмитаси томонидан таклиф этилган қонун лойиҳаси Парламентда кўриб чиқилди, унда қуйидагилар назарда тутилган: - Жиноят кодексининг 184-моддасидаги солиқ ва йиғимлар қаторига божхона божи жумласини қўшиш. - Жиноят кодексининг 250/1-моддаси 2-қисми бўйича божхона органларига суриштирув ваколатини ўтказиш. - Давлат божхона қўмитаси номи ўзгарганлиги муносабати билан, тегишли қонунларга ўзгартиришлар киритиш. Қонун лойиҳаси Олий мажлис қонунчилик палатаси томонидан мақулланди, эндиликда Сенат ва Президент томонидан кўриб чиқилади. 🕊 @rastamojka_uz