- Последний пост
- 10 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 32
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 348
- 1/48двое суток
- 398
- 1/72трое суток
- 430
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
без подписи
без подписи
бизни гўзал ибодат қилишингга Ўзинг ёрдам бер.
без подписи
без подписи
Жавоб: — Одамлар ўқишга қизиқиб, китоб ўқиб, зора ҳеч бўлмаганда бехато ёзадиган бўлса. Мақсад шу.
без подписи
#парадокс 🤜 Икки жангчи рингда олишаётиб урушиб кетди, судя эса уларни: “Урушмасдан урушинглар”, деб ажратиб қўйди. © t.me/whydesigner
без подписи
без подписи
#тундалик Имкон қадар замон билан ҳамнафас яшайман, меъёрида. Таълимда ҳам замонавий технологиялар татбиқ қилиняпти. Лекин узоқ йиллардан бери илм излаб англаганим, бу технологиялар таълим жараёнида маълумот топишни тезлатиб бераркан, бўлди, бошқа нарса эмас: китобдан яхшилаб ўқийсиз, дафтарга ёзасиз, қайта-қайта ўқийсиз, ана шунда вақтлар ўтиб илм ҳосил қиласиз. Технология орқали тез қидириб топганингизни ҳам дафтарга ёзиб олиб униям ўргансангиз, нур устига нур бўлади. Чунки темирдаги — темирники, кўпинча тез унутилиб кетади. Экрандаги маълумот одамда “мен буни истаган пайтимда қидириб топа оламан” деган сохта хотиржамлик яратади. Ўқиб ёзиб, ўқиб ўрганганингиз эса сизда қолади. Технология маълумот топишни тезлатгани билан миянинг қабул қилиш жараёни ўша-ўша. Кўп маълумот ва илмнинг фарқи бор. Маълумоти кўп одам авомнинг кўзига олим кўринар, балки, лекин сал фаросати бор одам фарқлаб олади. Илм олишнинг энг яхши йўли анъанавий усул: китоб, дафтар, қалам... Технология эса бир восита, холос. Илм талабидагиларга жўнатамиз: 👇👇👇 t.me/tahrirchi
#таржима “Огоҳ бўлингки, баъзида ҳасад насиҳат шаклида келади...” Бу гап шунчаки ёқиб қолди нимагадир...
#янилик #ягилик #янгилик 🤓 Хурматлий патпшийлариимм, мана, 700 та бўп қолдийг. Кўп мухлисларим: “Сизам гапирин алифбо хақида, сиз гапирмасез бомийди, сиззи гапз бу дунёни қутқарп қолади”, дийшти. Шунга ўз фикримни билдириб ўтмохчиман. Бу айтадганларим жудда хаамм мухимм, максималл даражада тарқатп қойийлаа. 📝 Ижтимоий тармоқларга кирсам, “дунёни бошқарадиган”лар янги алифбони муҳокама қиляпти экан. Sh sh, Ch ch, Oʻ oʻ, Gʻ gʻ ҳарф бирикмалари Ş ş, Ç ç, Ö ö, Ğ ğ шаклига ўтказилибди. Яна Нг нг — Ng ng ҳарфидан воз кечилибди. Бу ҳақда “халқаро девон экспертлари” ташкилоти аъзолари тезкорлик билан бир қатор “илмий иш”лар қилиб, уни эълон қилишибди. Қарашлар турлича, албатта, бу табиий. Энг кўп фикр билдирилгани сўзнинг бошида умуман келмайдиган, асосан ўртаси ва охирида келадиган; ўзбек тилини ўрганувчи бошқа тиллилар, кейин ёш болалар алифбони ўрганиш пайти “нйаег”, “ниг”, “нинг”, “инг” деб талаффузида қийналадиган, айни пайтда янги алифбода воз кечилган “нг” ҳарфи бўляпти, кузатишимча. Бу қарорни ҳали ўзим ўқиб чиқмадим-у, лекин тахминимча, бу ҳарф фақат алифбодан олиб ташланган, амалда н ва г ҳарфлари биргаликда ёзилаверади. Оғзаки нутқда эса бу ҳарф/товуш шеваларда баъзи ўринларда ишлатилмайди: келдингми — келдиЙми, келдиНми ва ҳк. Мабодо бу бирикма керакмас деб ундан имлода ҳам, талаффузда ҳам тўлиқ воз кечилса, кутилмаган ҳолатдан лол бўлиб оғзи очилиб қотиб қолиш маъносини билдирувчи “ҳангу манг” сўзини учратганда айни пайтда ёши ўттиздан ўтганларнинг кўз олдига бошқача тасвир пайдо бўлади🗿 Ш.Ф. Шахсан ўзимга кирилл алифбоси қулай, чунки у дўмбоққина, кўзга тез ташланади, чарчатмайди. Лотинча ўқиб катта бўлган бўлсагам бу ёзув кўзни оғритиб, бошни ачитиб юборади. Янги алифбога ҳану... Эээ, ҳангу манг бўлиб қолганларга юборамиз: 👇👇👇 t.me/tahrirchi
Қоҳиранинг “Ўзбакия” номли маҳалласи ичидаги китоб бозори. Бу жой, эшитишимча, ўзбекларга (туркийларга) боғлиқ бўлгани учун шунақа номланган. Китоб бозорининг янги кўриниши ўзбек миллий меъморчилигини эслатиб, бошқача ҳис беради.
без подписи
без подписи
#хотира Етти-саккиз ёш эдим, бир амаким Корея давлатига ишга кетган, уйларига компютер жўнатган эдилар. Амакиваччаларим унда ўйин ўйнашарди. Томоша қилгани борардик. 2000-йилларнинг бошларина тўғри келади бу воқеалар. Мана бу расмлардагидақа тасвирларни, биз майли, катталар ҳам: “Худди тирикка ўхшайдией!” деб ҳайрат билан томоша қиларди. Шунақа ҳайратланганларга юбориб қўямиз: 👇👇👇 t.me/tahrirchi
Рости-да, холис қараш керак, Роналдони дунё таниб бошлаганида Ҳусанов тенгиларнинг бешигини тебратиб ўтирардик))
Майли-ю, масалан, ман Тайсон билан урушиб қолиб, калтак есам: “Зато Тайсон билан урушдим”, деб мақтанардим))