Bosh prokuratura
СтатистикаO'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali 📞1007 ☎️ 0(371)-202-04-86 📥 gen.kpro@exat.uz 👉www.prokuratura.uz 👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596 👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
- Последний пост
- 17:30
- Последнее чтение
- 01:25
- Постов за неделю
- 245
- Всего постов
- 329
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 3 284
- 1/48двое суток
- 3 763
- 1/72трое суток
- 4 059
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Республика идоралараро мувофиқлаштирувчи штабининг ташаббуси билан ички ишлар органлари пробация хизмати ҳисобида турган 130 нафар шахсга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш масалалари бўйича сайёр суд мажлислари ўтказилди. Сайёр суд мажлислари якунида Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев шахсан мазкур тоифадаги шахсларни қабул қилиб, уларни қийнаётган муаммоли масалаларни ўрганди. Хусусан, ижтимоий мослашув, бандлик, касбга йўналтириш, ижтимоий-маиший шароитларни яхшилаш ҳамда бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилди. Сайёр қабулда ҳар бир мурожаат масъул ташкилот ва идоралар вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Мурожаатлар ижросини таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг жамиятга қайта мослашувига кўмаклашиш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар юклатилди. Шунингдек, амалдаги қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, пробация назорати остидаги шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, белгиланган чекловларга риоя этиш тартиби, суд қарорларининг ижросини таъминлаш билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Тадбир якунида вилоят ҳокимлиги томонидан пробация ҳисобида турган ва жазодан озод қилинган шахсларга мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги байрами муносабати билан эсдалик совғалари топширилди. Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов раҳбарлигида тегишли ташкилотлар иштирокида Янгийўл шаҳридаги “Нов” маҳалласида жойлашган Янгийўл юрак-асаб касалликлари сиҳатгоҳида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳолати ўрганилди. Ўрганиш давомида объектдаги қурилиш-монтаж ишларининг бориши, белгиланган лойиҳа талабларига риоя этилиши ҳамда объектни ўз вақтида фойдаланишга топшириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Масъулларга қурилиш ишларини сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш, қўшимча харажатлар ва қўшиб ёзиш ҳолатларига йўл қўймаслик, ижро интизомини таъминлаш юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
ҲУРМАТЛИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ АҲОЛИСИ! Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳрининг меъморий қиёфасини сақлаш, шаҳарсозлик нормаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш ва ноқонуний қурилишларга чек қўйиш мақсадида самарали жамоатчилик назоратини ташкил қилиш учун “Ноқонуний қурилиш” махсус Telegram-бот дастури ишга туширилди. Ушбу (@noqonuniy_qurilish_bot) Telegram-бот орқали пойтахтдаги ноқонуний қурилишлар ҳақида тезкор маълумот бериш имконияти пайдо бўлмоқда. Агар Сиз кўп қаватли уйлар ён-атрофи, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳи, яшил ҳудуд ёки бошқа жамоат жойларида ноқонуний қурилиш объектларига гувоҳ бўлсангиз, зудлик билан юқоридаги бот орқали хабар йўллашингизни сўраймиз. Ўз уйи, маҳалласига бефарқ бўлмаган, азиз ватандошлар, жамоатчилик назоратида фаол иштирок этинг! Унутманг, ернинг ҳар бир қаричи – Сизу бизнинг, халқимизнинг мулкидир! ====== УВАЖАЕМЫЕ ЖИТЕЛИ ГОРОДА ТАШКЕНТА! Генеральной прокуратурой в целях сохранения архитектурного облика города Ташкента, обеспечения строгого соблюдения градостроительных норм и пресечения незаконного строительства запущен специальный Telegram-бот «Незаконное строительство» для организации эффективного общественного контроля. С помощью данного Telegram-бота (@noqonuniy_qurilish_bot) жители столицы получают возможность оперативно сообщать о фактах незаконного строительства. Если Вы стали свидетелем незаконного строительства вблизи многоквартирных домов, на спортивных и детских площадках, в зелёных зонах либо в других общественных местах, просим незамедлительно сообщить об этом через вышеуказанный бот. Дорогие соотечественники, не оставайтесь равнодушными к своему дому и махалле — принимайте активное участие в осуществлении общественного контроля! Помните каждый участок земли — это достояние каждого из нас и нашего народа! 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Республика идоралараро мувофиқлаштирувчи штаби ва унинг ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Сирдарё вилоятида ўрганишлар давом этмоқда. Жумладан, республика ишчи гуруҳи томонидан Гулистон шаҳридаги криминоген вазияти мураккаб бўлган «Обод юрт» маҳалласида хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятларни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Маҳаллада аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида видеокузатув камералари, кўп қаватли уйларда домофон комплекслари ўрнатилгани, маҳалла фуқаролар йиғини, нуронийлар ҳамда аҳоли учун янги барпо этилган бино ва маҳалла гузарида яратилган шароитлар кўриб чиқилди. Шунингдек, маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли, уюшмаган ёшлар ва оғир ижтимоий аҳволга тушган хотин-қизларнинг муаммолари юзасидан мурожаатлари эшитилди. Уларга Президентимизнинг ПҚ–1 ва ПҚ–2-сон қарорларида белгиланган вазифалар, уларнинг мазмун-моҳияти ва мақсадлари юзасидан тушунтиришлар берилди. Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида маҳалла гузарида ташкил этилган байрам дастурхонида нуронийлар билан учрашув ва самимий суҳбат ўтказилди. Ёшлар ўртасида ўтказилаётган спорт мусобақалари жараёнида иштирок этилиб, ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
Республика идоралараро мувофиқлаштирувчи штабининг Сирдарё вилоятидаги ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди Республика идоралараро мувофиқлаштирувчи штабининг Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги ПҚ–1-сон ва ПҚ–2-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгайтирилган тарзда ўтказилган мазкур тадбирда Республика идоралараро мувофиқлаштирувчи штаби ва ишчи гуруҳи аъзолари, Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари, Миллий гвардия, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари масъуллари, ҳуқуқ-тартибот органлари, таълим ва илмий ташкилотлар, Бош прокуратуранинг тегишли бошқармалари масъул ходимлари, Сирдарё вилояти идоралараро мувофиқлаштириш штаби ва ишчи гуруҳи аъзолари, шунингдек, бошқа мутасадди идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Йиғилишда тасдиқланган «йўл хариталари» ижроси, шунингдек, ҳисобот кўрсаткичларининг ҳаққонийлигини ўрганиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, вилоят маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш, аҳоли билан яхлит ва манзилли ишлаш тизимини жорий этиш ҳамда жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада оширишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди. Республика идоралараро мувофиқлаштирувчи штабининг Сирдарё вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
без подписи
без подписи