tgindex
Pdf kitoblar 2

Pdf kitoblar 2

Статистика
@Turkistoniy_Aузбекский
Последний пост
29 мар. 2025 г.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
95
0 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
815
20 постов
Вовлечённость
857,9%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 20
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Ҳайитга таёргарлик Шайх Муҳаммад Мунажжид @Turkistoniy_A

  • Бугун Аллоҳга истиғфор айтдингми? Салафлардан бири деди: "Ким эрталаб ҳам, кечаси ҳам Аллоҳга истиғфор айтмаса, демак, у ўз нафсининг ёмонликларидан ғофил бўлган золимлардан экан". *** Аллоҳ менга ҳам, сизга ҳам Ўзига истиғфор айтишни осон қилсин ва бизларни истиғфор айтувчилардан қилсин! ‎ وَمَن لَّمْ يَتُبْ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ "Ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидирлар". (Ҳужурот: 11) •┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈• ‌‎هل استغفرت الله اليوم؟ ‎- قال السلف: من لم يستغفر صباحا ولا مساءً، فهو من الظالمين، غافل عن شرِّ نفسه. ‎- يسّر الله لي ولكم أن يستغفر الله، ويجعلنا من المستغفرين؛ {ومن لم يتب فأولئك هم الظالمون}. (الحجرات: ١١). 📱@Turkistoniy_A

  • ВАҚТИНИНГ БАРАКАСИНИ ЙЎҚОТГАНЛАР УЧУН ТАВСИЯ Қадимда ўтган Уламолардан бири айтади: "Қуръондан ўқийдиган вазифам қанча кўпайса вақтимда ҳам барака шунча кўпайиб бораверди. Вазифамни кўпайтириб боравердим ҳатто кунлик вазифам ўн порага етди." Зиё ал-Мақдисий илм олиш учун сафарга чиқишни истаган вақтда Иброҳим ибн Абдулвоҳид ал-Мақдисий унга йўл кўрсатиб деди: "Қуръон ўқишни кўпайтир. Қуръонни ташлаб қўйма! Сен истаётган илм, (унга сен) Қуръондан ўқиганинг миқдоричасига эришасан." Зиё ал-Мақдисий айтади: "Шунга боқдим ва уни кўп тажриба қилиб кўрдим. Агар Қуръонни кўп ўқисам кўп ҳадис эшитиш ва ёзишга муваффақ бўлардим. Агар Қуръон ўқимасам ҳеч нарса қилолмас эдим." @Turkistoniy_A

  • НЕГА ҚЎРҚАЙ? Ёш эр-хотин бир-бирини жуда яхши кўрар, тинч-осуда ҳаёт кечиришар эди. Уларнинг табиатлари бир-бирига тескари бўлиб, хотин серҳиссиёт, эр эса босиқ эди. Кунларнинг бирида денгиз сафарига чиқишди. Кечаси бирданига кучли шамол қўзғалди. Тўлқинлардан одамлар қўрқувга тушиб бақира бошлашди. Бу аҳволни кўрган хотин қаттиқ саросимага тушди. Устига-устак, кема капитанининг “Бизни мўжиза қутқара олади, холос, Аллоҳ таолога дуо қилинглар”, дейишидан ваҳимасига ваҳима қўшилди Эр ҳар доимгидек хотиржам эди. Бундан хотиннинг жаҳли чиқиб, эрини совуққонликда айблади. Шу пайт эр ёнидаги ханжарни олдида хотинининг кўксига тираб, жиддий ва кескин оҳангда деди: “Ҳанжарни суқиб олишимдан қўрқмайсанми?”. Хотин эрининг кўзига тик қаради: “Қўрқмайман!”. : “Нега қўрқай? Ахир ханжар мени яхши кўрадиган кишининг қўлида турибди-ку?!”. Эр табассум қилди: “Балли Мен ҳам бу даҳшатли тўфондан нима учун қўрқай?! Ахир мени яхши кўрадиган Зотнинг қўлида-ку. Нима қилса ҳам У зотнинг тақдир қилганидан бошқаси бўлмайди”, деди @Turkistoniy_A

  • Банда ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги хилватни яхшиласа, Аллоҳ унинг қабрдаги хилватини яхшилайди. Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ Хилват - холи ва ёлғиз қолмоқ. Яъни, инсоннинг Аллоҳ билан ўзи холи қолгандаги амаллари яхши бўлса, қабридаги ёлғизлиги яхши ҳолда бўлади.. 📝@Turkistoniy_A

  • Ражаб ойида бидъатлар — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ва саҳобалардан ворид бўлмаган, аммо ушбу ойга нисбатан ижро этиладиган янги ишлар ёки диний амаллардир. Бидъатлардан қуйидагиларни мисол қилиб келтириш мумкин: Махсус ибодатлар таъйинлаш: Ражаб ойи учун махсус намозлар, рўзалар ёки дуолар белгилаш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан бундай амалларга буйруқ ёки тавсия бўлмаган. Ражаб ойига хос байрамлар ўтказиш: Ушбу ойда байрам ёки маросимлар ташкил қилиш, уларни диний вазифа деб билиш. Уйдирма ҳадислар: Ражаб ойининг фазилати ёки махсус ибодатлари ҳақида бўлган сохта ёки уйдирма ҳадисларга амал қилиш. Махсус қурбонликлар қилиш: Ражаб ойида қурбонлик қилишни фарз ёки суннат деб билиш. Ражаб ойи кечаларини алоҳида ўтказиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан тасдиқланмаган тарзда алоҳида ибодат кечаларини ўтказиш. Исломда ҳар бир амалнинг далили бўлиши шарт. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалардан ворид бўлмаган амалларни диннинг бир қисми деб қилиш бидъат ҳисобланади. Бидъатлардан қочиш ва тўғри суннатларга амал қилиш ҳар бир мусулмоннинг вазифасидир. @Turkistoniy_A

  • Айрим нарсалар бизга қийин, Аллоҳга осон! Шуни унутмайлик, Аллоҳга осон! إِنَّمَا أَمْرُهُ إِذَا أَرَادَ شَيْئًا أَنْ يَقُولَ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ Аллоҳ таборака ва таоло деди: «Бирон нарсани (яратишни) ирода қилган вақтида Унинг иши фақатгина «Бўл», демоқлигидир. Бас у (нарса) бўлур (вужудга келур)»(Ясин 82) 📝@Turkistoniy_A

  • Juma Убай ибн Каъб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кӯп #салавот айтиши ҳақида хабар берганида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам :"Ундай бӯлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар. (Термизий ривояти).                          ✿ ٱللَّـﮬـُمَّ صـَلِِّےوَسَلِّـمْ؏َـلَے نبينامُحَمـَّدْ ✿ @Turkistoniy_A

  • Баъзилар сени такволи деб билишади; Баъзилар учун эса гуноҳкорсан; Баъзилар ахлокли деб билса; Баъзилар сохтакор деб билади. Фақатгина сени ўзинг нафсинг ҳакида хабардорсан. ⭕️ Ва яна шундай сирлар ҳам бор-ки, у сен ва Аллоҳ ўртасида сирдир. Шунинг учун сени мактайдиганларни мақтовлари сени алдаб қўймасин. Айблайдиганларни айбловлари эса сени маҳзун қилмасин. 📝@Turkistoniy_A

  • Obid Barsisoning qissasi /iblisga sajda qilganligi, { كَمَثَلِ الشَّيْطَان إذْ قَالَ لِلْإِنْسَانِ اُكْفُرْ فَلَمَّا كَفَرَ قَالَ إِنِّي بَرِيء مِنْك إِنِّي أَخَاف اللَّه رَبّ الْعَالَمِينَ } (Яҳудийларни мўминларга қаршилик қилишга гиж-гижлаётган мунофиқлар) худди шайтоннинг ўхшашидирлар. Эсланг, у инсонга «Кофир бўл», деган эди. Энди қачонки (инсон) кофир бўлгач, (шайтон унга) «Албатта мен сендан безорман. Зеро, мен барча оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳдан қўрқурман», деди. 😔@Turkistoniy_A

  • Бир янги келин доно аёлдан сўрабди: Опажон, мен эрим билан ажрашмоқчиман, мен ундан ўч олишим керак. Бунинг учун нима қилай, айтинг. Доно аёл айтибди: —Сиз эрингизни севиб қолгандек тутинг, унга ёлғондан меҳр кўрсатинг, табиий чиқсин. Шунда у ҳам сизни севиб қолади, кейин ташлаб кетаверасиз, кейин у роса қийналади. Аёл рози бўлибди. Бир йиллардан кейин кўчада кўришиб қолишибди. Доно аёл сўрабди: —Эрингиз билан ажрашдингизми? —Нималар деяпсиз, шу эрим билан-а.  Ҳеч қачон, ўлсам ўламанки, асло ажрашмайман. Ойланинг пойдевори бу мехрдир. Ҳаммаси Аллоҳнинг тақдири ва ҳаракатимизга боғлиқ. 🔹@Turkistoniy_A

  • ⌛"Янги йил байрами бу замонавийлик"ми? Ҳозирги кунда яқинлашиб келаётган йил тугаши, барча Ўрта Осиё давлатлари ва халқлари орасида "Янги йил" деб номланган байрамни нишонлаб тугатилиши ёш болалик чоғимиздан қон-қонимизга сингиб катта бўлганмиз. Аллоҳ таоло хидоятга йўллаб қўйгач билдикки, бу байрамлар биз мусулмонларнинг эмас, ғайри динларнинг байрами эканини ва бизнинг икки Ҳайит байрамимиздан бошқа байрамлар динимизда йўқлигини. Ҳозирги кунда бу байрамни мусулмонлар орасида кўпчилик нишонламай қўйган деб эътибор бермас эдим. Аммо бир аёлнинг мулоҳазаларини эшитиб, бу аёллардан бўлган шайтонлар бор экан, ҳали бери исломий тушунчалар авлодлар қалбига сингмайди, деб ўйлаб қолдим. Эмишки, "янги йил – замонавий байрам ва одамлар ҳам замонга мослашиб буни байрам қилиши тўғри бўларкан. Байрам қилмаганлар эса феодал ҳисобланармиш". Ажиб таъриф берилган ушбу сўзлар икки оғиз холос. Аммо моҳиятан олиб қаралса, бу аёл мисолида жамиятдаги оналар аслида тарбиясиз ва динсиз фарзанд етиштиришларининг бир сабабини кўрдим. Она оилада диндор бўлса, бутун оила исломий муҳитда яшаши мумкин, агар аёл динда қусурли бўлса, фарзанд ва жуфти ҳам динда қусурли бўлиб, яшаб ўтишлари турган гап. Ҳозирги кунда аёллар шундай ёмон қуролга айланишдики, улардан жамиятдан динни олиб ташлаш учун яхшигина фойдаланилябди. Масалан, "чидама" – деб номланган сарлавҳа билан феминизм тарғиб қилинябди. Псиҳологлар аёллардаги ўзига ишончни оширгани сари оиладаги уруш, тўпалонлар кўпайябди. Бу жанжаллар ё ажрашиш билан ва ёки эркакнинг "хоп" деб ҳамма нарсага кўз юмиб, қўпол қилиб айтганда, " қул" бўлиб, рози бўлиб яшашига олиб келмоқда. Туғилган кунни номини "шукрона кун" қилиб ўзгартириб, нишонлаш ҳам аёллар томонидан ўйлаб топилди, эркак келишига романтика қилиб, шам ёқиш ҳам аёл томонидан ўйлаб топилди, уят жойларидан касаллик топиб, курслар таклиф қилиш ва даволаш гимнастикалари аёллар томонидан ўйлаб топилди, ҳар хил сирдошлик таклиф қилиниб, оилавий сирлар очишлик аёллар томонидан ўйлаб топилди... Санасангиз саноғи тугамайдиган бу каби жамиятни айнитиб турган аҳлоқсизликлар бора-бора мевасини бериб келябди. Нафс кўзи билан қарайдиган аёллар эса Шайтон ва ғарбнинг ноғорасига осонгина ўйнаб келишаябди. Ажаб холатлар юз берябди. Айтишга уяласан инсон... Аёлларнинг бу ички урушлари тўхтамас экан, эркаклар эркаклигини йўқотган жамият вужудга келади. Фарзандлари эса арзимас шамолларга ҳам синиб кетадиган бўлиб, вояга етишади... Бироз тўхтанглар ва фикр қилинглар! Сизга ислом буюрган хукмлардан ташқарига чиқишни тўхтатинглар!! Унутманг! Таъқиқланган худудлардан чиқишингиз ислом умматини таг-томири билан суғуриб юборадиган бўронга айланиб борябди. Сиз шу уммат йигити ва қизларини мўмин холатда тарбиялаб беришга мажбурсиз. Агар бундай тарбия қилолмас экансиз, қиёматгача бўладиган ёмонликлардан сизга насиба бориб туради, ин шаа Аллоҳ. 🚀@Turkistoniy_A

  • 🩷Фарзандингиз бирор ваъда бериб, кейин уни бузса, "Хўп дедингу қилмадинг, энди иккинчи бор мендан бирор нарса сўрама!"  деманг. Тўғрироғи: — Болажоним, ваъдага хилоф қилиш мусулмонга ярашмайди. Аллоҳ таоло ваъдсини бузганларни хушламайди, кейин одамлар орасида ҳам ишончни йўқотиб қўясан. Келаси гал диққатлироқ бўл!  денг. Бола сизга эмас, иймони, виждони, мурувватига содиқ бўлиши кераклигини англасин. 🚀@Turkistoniy_A

  • Фотима бинти Иъмад исмли аёл. Ибн Таймия ўзига бир вақтни тайинлаб, аёлларга дарс берар эканлар. Доим дарс бериш учун қаттиқ тайёрланар экан. Шунда Ибн Таймиядан сабабини сўрашганида, у киши аёлларга дарс берганда жуда ҳам эътиборли бўлишларини айтган эканлар. Сабаби, уларнинг орасида Фотима бинти Иъмад деган аёл бор, у аёл шунақанги жиддий саволлар берадики, мен унга яхшилаб тайёрланиб боришим керак, деб айтар эканлар. Ибн Таймиядек олим одам ҳам аёлларга бериладиган дарсларига ҳам мана шунқа уларнинг ичидаги закий аёллар, яъни илмга жиддий қараб, савол сўраб, нозик жойларигача ўрганишга ҳаракат қиладиган аёлларга алоҳида тайёрланиб борар эдилар. @Turkistoniy_A

  • Sulaymon alayhissalom payg'ambar bo'lishiga qaramay, asosida suyanib vafot etdi, asoni qurt yeb, yiqilgach, o'lganini bilishdi. Bir payg'ambarning oxiri shunday bo'lsa, dunyo ne'matlariga ishonish qanchalik to'g'ri? Hamma narsa foniy, asl haqiqat yaratganga qaytishda... 🚀@Turkistoniy_A

  • ⭕️ КЕЛАЁТГАН ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ БИЛАН, деб табриклашдан аввал ўзингга савол бер, эй банда. Мени ҳам диним борми❓ Мени Ким Яратган ❓ Нима учун яратилганман❓ Оҳири қаерга бораман❓ Нима қиляпман❓ Кимга эргашяпман❓ Тириклигимда насроний яҳудийлар билан турсам, ўлганимда ҳам улар билан бўлсамчи❓ Наҳотки, Сен банда шунчалик хор бўлиб, туғилганда ҳам, ўлганда қабр устида ҳам ароқ қуйиб узатадиган насронийлар билан яшашга рози бўлсанг❓ АЛЛОҲНИ РИЗҚИНИ ЕБ, ҚОР БОБОДАН ОРЗУЛАРИНИ СЎРАЙДИГАН, ТЎНҒИЗ ЕБ АРОҚ ИЧАДИГАНЛАРГА ЎЗИНИ ЎХШАТАДИГАНЛАРДАН ИСЛОМ ДИНИ ПОКДИР❗️❗️❗️ Бугун динингизни ажратиб олинг, бўлмаса Қиёматда тақлид қилганларингиздан ажратилмайсиз. Ёки Исломни ушлаб нажот топинг... Ёки.... Сизга Аллоҳни дини эслатилди, амал қилсангиз ҳам ўзингиз учундир, юз ўгириб кетсангиз ҳам ўзингиз учундир... ✈️@Turkistoniy_A

  • Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қайси бир мусулмонга тўрт киши яхши гувоҳлик берса, Аллоҳ уни жаннатга киритади». Биз: «Уч киши гувоҳлик берса-чи?» дедик. У зот: «Уч киши гувоҳлик берса ҳам», дедилар. Биз: «Икки киши гувоҳлик берса-чи?» дедик. У зот: «Икки киши гувоҳлик берса ҳам», дедилар. Кейин биз бир киши ҳақида сўрашга журъат қилмадик. Бухорий ривояти. ✈️@Turkistoniy_A

  • 🔴Замонга назар. Ўзбек аталмиш миллатга бир ажиб кунлар келиб қолди. Мусулмон кишининг бошига қаттиқ ва қийин кунлар булути жаласи қуйилмоқда. Кечагина фатҳ бўлган Шом ерларига хурсандчилик туйган қалбларимизга бугун яна хафагарчилик соя солди... Ўзбек – русни хожатхонасини тозаловчи бўлиб ишласа, ярашаверади. Ўзбек – русни ахлат тўкувчиси бўлса ҳам, кўмир ташувчиси бўлса ҳам, хатто уйида хизматкори бўлиб, ювиндиларни ювиб юрса ҳам бўлаверади... Амриқога бориб, чол ва кампирларга энагалик қилиб, тагликларини алмаштириб, боласига қилмаган ишларни қилиб, пул топса, ҳамма уни тўғри қабул қилади... Аммо... Аммо, ўзбек араб диёрларида яшаш учун, ишлаш учун ва ёки илм олиш учун борса, давлатнинг у билан шуғуллангиси, фуқаросини ўз юртига қандай қилиб бўлмасин қайтаргиси келиб қолади. У диёрга турли ҳил йўллар, фитналар, қулоқлар киргизиб, инсонларни бир-биридан бездиради. Турли туман рейд тадбирлари қилиб, эркакларни қамоққа солиб, қайтиб кетишга мажбур қилади. Араб ўлкаларида яшаб, кун кўраётган қанча инсонларни янги қонун чиқариш билан иш жойларидан айиради... Хуллас, гапирсангиз гап кўп. Аммо, бу ҳар бир гап қалбдаги оғриқ билан айтилиб турганини болаларини, оиласини олдига қайтолмай қолган оталар, фарзанди диний илм ўқиб, савияси ошиб турганида, араб диёридан қувғин(депорт) қилиб юборилган оилалар, кунда дарс бериб, жуда кўп шогирд етиштирган аммо давлатнинг бемаъни қарорларини деб, қамоқларда азобланаётган шайх, устозлар, хужрасини шурта босишини ортидан илми қолиб кетиб, юртига сургун бўлган толиблар, бизни бугун шўрта босмасмикан деб, қўрқа-писа дарс тайёрлаётган Қуръон хофизлари, рейд борлиги учун тарқатилиб юборилган хужрани масъулиятини олган ва Аллоҳ учун динни таълим килаётган, аммо дарси тўхтаб қолган устозлар, эрта тонгда хўжайини кўчага ва намозга чиқиб кетаётганида, қайтиб кўриш насиб қилишини Аллоҳдан умид қилиб, омонат топширадиган аёллар тушунишади. Бу ёзганларим жуда оғриқли мавзу. Ўзбек миллати араб диёрларида қийинчиликлар гирдобида қолишмоқда... Биродарларингизни дуо қилинглар. Улар бугунги кунда бошқа биродарларини дуоларига муҳтождирлар. 📱@Turkistoniy_A

  • #360та_бўғим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одам болаларидан барча киши уч юз олтмиш бўғим билан яратилган...", деб айтдилар. (Имом Аҳмад ривояти.) Инсон жисмидаги бўғимлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўн тўрт аср олдин белгилаб, хабар берганларидек уч юз олтмиштадир. Ахир Расулуллоҳ салллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан бошқа ким ҳам хабар бера олар эди. Ушбу илмий ҳақиқатга йигирманчи асрнинг охирларида етишилдику?! – Умуртқада 147 та бўғим. – Кўкракда 24 бўғим. – Юқори томонда, яъни елка, тирсак, билак ва қўл суякларида 43 × 2 = 86 та бўғим. – Пастки томонда, яъни сон, тизза, тўпиқ ва оёқ суякларида 44 × 2 = 88 та бўғим. – Тосда 13 та бўғим. – Жағда 2 та бўғим. Жами: 147+24+86+88+13+2=360 Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардаги ҳар бир бўғим учун ҳар куни тонг отганда садақа бордир. Ҳар бир тасбеҳингиз (яъни, «Субҳоналлоҳ», дейишингиз) садақадир. Ҳар бир ҳамдингиз (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир таҳлилингиз (яъни, «Ла илаҳа иллаллоҳ», дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир такбирингиз (яъни, «Аллоҳу акбар», дейишингиз) ҳам садақадир. Яхшиликка буюришингиз ҳамда ёмонликдан қайтаришингиз ҳам садақадир. Чошгоҳ (зуҳо) пайтидаги икки ракат ўқиган намозингиз буларнинг ўрнига ўзи кифоя қилади», дедилар» (Имом Муслим ривоятлари.) @Turkistoniy_A

  • Олдинроқ шоқолларнинг овланиши ва ўлдирилишига раҳмим келмаслиги ҳақида ёзган эдим. Инсоният ичида ҳам шундай шоқолтабиат миллат бор. Бу яҳудлар. Яра ва йирингларидан эндигина ўзига келаётган Сурияга ташланаётган ва унинг беҳол танасини юлқаётган исроилнинг қилмишларини кузата туриб шундай қарорга келдим. Табиатан олчоқ, қўрқоқ, манфаатпараст, тамагир ва хоин миллат. Уларга муносабатим - шоқолларга бўлган муносабатим кабидир. @Turkistoniy_A