tgindex
Abdurasulboy Jome Masjidi

Abdurasulboy Jome Masjidi

Статистика
@abdurasulboyjomemasjidiузбекский

Samarqand viloyati Abdurasulboy jome masjidining rasmiy Telegram kanali

Последний пост
25 сент. 2025 г.
Последнее чтение
14 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
23
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
14 авг.
Подписчики
130
мало замеров
Замеров пока мало
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
302
23 постов
Вовлечённость
232,3%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 23
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • ​​ОНА-БОЛА ҲАЙВОННИ СОТИШ #савдо ❓САВОЛ: Биз тарафларда она-бола ҳайвонни кўп ҳолларда умумий битта нарх қўйиб сотишади. Шу мумкинми? Ёки она-бола ҳайвонни сотаётганда онасига алоҳида ва боласига алоҳида нарх қўйиб сотиш керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Чунки она-бола ҳайвонлар доналаб сотилувчи савдо моллари сирасига киради. Бу каби ҳар бир донаси бир-биридан фарқ қилувчи нарсаларнинг ҳаммасига умумий нарх қўйиб ҳам ёки ҳар бирига алоҳида нарх айтиб ҳам сотиш мумкин эканлигини фуқаҳоларимиз таъкидлаб ўтганлар. Зеро бу савдода сотилаётган буюм (она-бола мол) ҳам, уларга қўйилган умумий нарх ҳам маълум ва мазкур ҳолат низога олиб келмайди. Валлоҳу аълам. https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • #Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўрашди. У зот: «Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни хулқ», - дедилар». Ибн Можа ривоят қилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг иймони баркамолроғи хулқи гўзалроғидир», - дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Ҳа, биз мусулмон уммати ҳар бир ишимизда, ҳар бир сўзимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олмоғимиз, бу муборак зотга эргашмоғимиз лозим. https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • Муваффақиятсизликка учраган ота-онанинг бир нечта фарзанди бўлади, лекин улардан бирортаси ҳам Қуръонни ёд олмаган бўлади. Толиб Башир. Изоҳ: Бу жумла танқидий ва таъсирли фикр билдириш оҳангида айтилган. Яъни, ота-она болаларига Қуръонни ўргатмас экан, уларни дин, ахлоқ ва илм асосларида тарбияламас экан, бу ота-оналар ўз вазифаларини бажармаётган, яъни муваффақиятсиз ота-она ҳисобланади. Яъни, ота-она томонидан фақат моддий таъминот кифоя эмас, фарзанднинг руҳий ва маънавий ривожланиши ҳам муҳимдир, демак. https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • Ибн Муфлиҳ Ҳанбалий айтдилар: "Одамларни сен ҳақингда айтган гапи маҳзун қилмасин. Агар у ёлғон сўзлаган бўлса, у амал қилмаган ҳолда қўлга киритган яхшилик бўлади. Бордию, ростгўй бўлса, азоби охиратга қолдирилмасдан бу дунёни ўзида етган ёмонлик бўлади". "Адабуш шаръийя" китобидан. https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Фақирлик фақат бойликни йўқотишда, деб ҳисоблама. Энг катта фақирлик динни йўқотишдир”, деди. “Мажмуъур расаил” асаридан. https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Жаннат аҳли уч тоифадир: одил, кўп садақа қилувчи ва тавфиқли раҳбар; барча қариндошу мусулмонларга раҳмдил ва қалби юмшоқ одам; серфарзанд, иффатли, камсуқум одам. Дўзах аҳли беш тоифадир: оиласини ҳам, мол-дунёсини ҳам ташлаб қўйган, дуч келганга эргашаверадиган, нодон, калтабин кимса; ошкора тамагир, сал нарса эвазига ҳам хиёнат қилаверадиган хоин кимса; эртаю кеч оиланг ва молингга кўз олайтирадиган кимса; бахил ё каззоб; бадхулқ, оғзи шалоқ кимса». Имом Муслим ривояти. https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • Қиёмат куни баъзилар ўйлаганидек даҳшатли эмас, балки у Кун аҳдига содиқ бўлган ва ўша Кун учун амал қилганлар учун ажойиб ва гўзал кун бўлади: “Уларни буюк даҳшат маҳзун қилмас”, Анбиё сураси, 103-оят. Улар қайта тирилганларида ва фаришталар уларни кутиб турганини кўрганларида, у Кун ажойиб кун бўлади: “Фаришталар уларни: «Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир», – дея кутиб олурлар”, Анбиё сураси, 103 -оят. Улар шодликдан бутун оламга жар солганда у Кун ажойиб кун бўлади: “Мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар!”, Ҳааққо сураси, 19-оят. https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди. Мен ундан сўрадим: — Сиз вафот этмаганмидингиз? — Вафот этгандим. — Ўлим қанақа экан? — Яхши, — деди у хурсанд бўлиб. — Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми? — Ҳа. — Қайси амал манфаатлироқ экан? — Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар. "Солиҳлар гулшани" китобидан. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • ​​БИР МАРТА ИШ ТОПИБ БЕРГАНИ УЧУН ДОИМИЙ ҲАҚ ОЛИШ #ҳалол_ҳаром ❓1739-САВОЛ: Биз хорижда қурилиш соҳасида ишлаймиз. Бизга иш топиб берадиган одам бор. У бизнинг иш ҳаққимиздан ҳар ой доимий равишда 1% олади. Шу иш жоизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. У киши иш топиб бергани учун фақатгина бир марта аввалдан келишилган хизмат ҳаққи олиши жоиз. Лекин усталарнинг ҳар ойлигидан маълум бир фоиз хизмат ҳаққи олиши жоиз эмас. Бу ҳолатда даллолнинг хизмат ҳаққи аввалдан аниқ бўлиши лозим. Масалан, иш топиб берувчи киши хизмат ҳаққи сифатида маълум бир суммани айтиб, ишчи шу суммани ҳар ойлигидан бўлиб тўлашга келишилса, дуруст. Лекин бир марта иш топиб бериб, неча йил ишласа, шунча йил ҳар ойлигидан маълум фоиз олиб туриши жоиз эмас. Чунки у бир марталик хизмат учун бир неча йиллар ҳақ олмоқда ва бу ҳақнинг қанчалиги ҳам номаълум. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • ​​ҚИБЛАНИ АДАШТИРИБ ЎҚИЛГАН НАМОЗ #намоз ❓1738-САВОЛ: Мен бегона жойда меҳмонхонага жойлашдим. Шошилиб, эътиборсизлик билан намозни қиблага тескари тарафга қараб ўқиб қўйибман. Ўқиб бўлганимдан кейин тушундим, шу намозимни ҳукми қандай бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда, сиз намозингизни қайтадан ўқишингиз лозим бўлади. Чунки қибла қайси тарафдалигини билмаган одам, шу ерлик қиблани биладиган (мусулмон, ақли расо, ошкор гуноҳлардан тийилган) кишидан сўраб, намоз ўқиши лозим. Агар шу ҳолатда қиблани биладиган киши топилмаса, кечаси одамларнинг эшигини тақиллатиб юрмайди. Балки бор имкониятини ишга солиб, қиблани топишга ҳаракат қилади. Қалби билан бир томонни қибла, деб қасд қилиб намозини ўқийди. Гарчи қиблани тўғри тополмаган бўлса ҳам, унинг намози дуруст бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • ​​НАМОЗИМ БУЗИЛАДИМИ? #намоз ❓1722-САВОЛ: Масжиддаги жамоатда баъзан олдинги сафдаги одамнинг кийими калта бўлгани учун саждада орқаси қисман очилиб қолади ва бехосдан унга кўзимиз тушиб қолади. Шу ҳолатда таҳорат ёки намозимиз бузилмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар таҳорат ва намозни бузувчи омилларни бирма-бир санаганлар. Улар ичида бировнинг авратига кўз тушиб қолиш сабабли бузилади, деган гап йўқ. Бировнинг, хоҳ аёлнинг, хоҳ эркакнинг авратига қараш сабабли бавл ёки бирор суюқлик чиқмаса, таҳорат синмайди. Аммо бу дегани қараш, назар солиш мумкин экан, деб тушунмаслик керак. Чунки бундай ишлар асло мумкин эмас. Бир нарсани ёдда тутиш лозимки, намоз ўқиш учун тайёрланаётган инсон намоз ўқиш асносида авратлари очилиб қолмаслигининг чорасини кўриши керак бўлади. Чунки бир рукн (фарз амали) миқдорича авратининг тўртдан бири очилиб турса, унинг намози бузилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • Никоҳ 📜Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши қизини турмушга бермоқчи бўлса, унинг изнини сўрасин», дедилар. Баззор, Ибн Ҳиббон ривоятлари 🌴Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Қизларингизни хунук кишига мажбурлаб эрга берманглар, чунки улар ҳам сизлар яхши кўрган нарсани яхши кўрадилар", деди. Ибн Абу Шайба "Мусаннаф"да келтирган ривояти. https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • Мисъар айтди: Кимга насиҳат қилган бўлсам, у менинг айбларимни қидирди. Замахшарий, "Яхшилар баҳори" китобидан https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • 🌙 Зулҳижжа ойининг аввалги тўққиз кунида рўза тутишни унутманг! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ учун ибодат қилинишга Зулҳижжанинг ўн кунидан севимлироқ кунлар йўқдир. Унинг ҳар кунлик рўзаси бир йиллик рўзага, ҳар тундаги ибодат Лайлатул қадрдаги ибодатга тенгдир”, — деганлар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ва Имом Байҳақий ривоятлари) https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИ ФАЗИЛАТИ #фазилатли-кунлар ❓197-CАВОЛ: Ассалому алайкум, ҳаж мавсуми бўлмиш Зулҳижжа ойининг фазилати ва бу ойнинг ўзига хос жиҳатлари нимада? Бу ойда қайси амаллар афзал ҳисобланади? 💬 ЖАВОБ: Аллоҳ таоло Қуръони каримда баъзи нарсалар билан қасам ичган, муфассирларимиз бу қасам ичилган нарсалар Аллоҳ таоло наздида қадри балан эканидан далолат беради, дейишади. Ана шундай қасам ичган нарсалардан баъзиси: ﴿ وَالْفَجْرِ وَلَيَالٍ عَشْرٍ﴾ (سورة الفجر/الآية 1-2) яъни: “Қасамёд этаман тонг (вақти) билан, «Ўн кеча» билан” (Фажр сураси, 1-2 оятлар). Бу оятдаги "Ўн кеча" дан мурод машҳур муфассир Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ томонидан улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб, бу Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунидир, деб тафсир қилганлар. Зеро, Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати ва бу кунлардаги амалларнинг фазилатлари борасида Имом Бухорий ва бошқа муҳаддисларимиздан кўплаб саҳиҳ ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Жумладан, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: قال ابن عباس، أيام العشر من ذي الحجة، عَنِ ابْنِ عُمَرَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَال،َ مَا مِنْ أَيَّامٍ أَعْظَمُ عِنْدَ اللَّهِ، وَلَا أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ الْعَمَلِ فِيهِنَّ مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ الْعَشْرِ، فَأَكْثِرُوا فِيهِنَّ مِنْ التَّهْلِيلِ وَالتَّكْبِيرِ وَالتَّحْمِيدِ" (رواه الامام أحمد عن ابن عباس رضي الله عنه). яъни: “Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у (кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у (кун)ларда таҳлил, такбир ва Аллоҳга ҳамдларни кўпайтиринглар” (Имом Аҳмад ривоят қилган). Катта тобеинлардан Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ Зулҳижжанинг бу ўн кунлари кирганда солиҳ амаллар ва ибодатга шу даражада киришиб, амал қилардиларки, ҳатто охирига бориб қодир бўлмай қолардилар. Азизлар, саҳобийлар ва уларга эргашганларнинг амали солиҳ ва ибодатлар масаласидаги ғам-ташвишлари, ҳар бир кунни ғанимат билишлари шундай бўлган. Уламоларимиз бу кундаги афзал амаллар ва фазилатли ибодатларни зикр қилишиб, уларнинг ичида қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатишган: - Намоз ўқишни кўпайтириш, хусусан фарз намозларни вақтида ўқишнинг янада фазилатли бўлиши; - Рўза тутиш, зеро рўза афзал солиҳ амаллардан биридир. Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатли ҳисобланади; - Ҳадисда келганидек бу кунда Аллоҳ таолога таҳлил, такбир ва ҳамду-санони кўпайтириш. Имом Бухорийдан ривоят қилинадики, Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолар Зулҳижжанинг ўн кунлигида бозорга чиқиб, такбир айтишарди ва мусулмонлар ҳам уларга эргашиб такбирни такрорлашарди. - Арафа куни рўза тутиш фазилати. Зеро, бу кундаги рўзанинг фазилати ҳадиси шарифда ўтган ва кейинги бир йилдаги кичик хато-камчиликларга каффорат бўлади, деб ривоят қилинган; - Қурбон ҳайити кунидаги қурбонлик қилиш фазилати; - Ҳайит кунлари қавму қариндошлар ва ёру дўстлар ўзаро хабарлашиши, муҳтожлар ҳолидан хабар олишлари ҳамда бир-бирларини хурсанд қилишлари фазилати; - Хайру эҳсонларни кўпайтириш фазилати. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • Садақа ёмонлик эшикларини ёпади, катта бало-офатларни даф этади. Рофеъ ибн Хадиж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа ёмонликнинг етмишта эшигини тўсади», дедилар. Ҳадисда «етмишта эшик» дейилиши фақат етмишта эшикни тўсади дегани эмас, балки ёмонликнинг барча кўринишларини тўсади деганидир, чунки бу ўринда «етмиш» сўзи кўпликни билдириш учун келган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам садақа қилишга шошилишни, садақани имкон қадар куннинг аввалида қилишни буюрганлар. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақани эртароқ қилинглар, шунда бало-офат уни ҳатлаб ўта олмайди», деганлар. Демак, садақа бало-офат қаршисида катта тўғон сингари бўлади. Балолар унинг устидан ўтиб кета олмайди. Бир ривоятда: «Садақа бало-офат турларидан етмиштасини қайтаради. Уларнинг энг енгили - мохов ва пес касаллигидир», дейилган. Яна бир ривоятда: «Эрталаб бало-офатни қайтаради», «бало-офат» сўзи диний ва садақа дейилган. Бу ердаги «бало-офат» сўзи диний ва дунёвий офатларни ҳам ўз ичига олади. https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • Баъзи оилалиларда кўрадиган ҳолатларимиздан бири, агар аёл касал бўлиб қолса, эри уни аёлнинг уйига олиб бориб қўяди. Тузалганидан кейин эса ўзининг уйига қайтариб олиб келади. Бундай иш тутиш мурувват соҳибларига асло ярашмайдиган ишдир. Бунда аёлнинг нафсига азият бериш бордир. Усмон ибн Аффон Бадр ғазотида қатнашмадилар, ғоиб бўлдилар. Чунки у зотнинг аёллари Руқайя бинти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ бетоб эдилар... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотга: “Сенга Бадрга қатнашган ва ўқ отган кишининг ажри бўлур”, деганлар. Энди ўйлаб кўр, Аллоҳ сени ва мени раҳм қилсин, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай қилиб (бемор) аёлини ёнида бўлиш ва унга қарашни Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳиднинг ажри билан тенг ўринга қўйганларига қара! Ҳар қандай жангчи эмас, балки Бадрда иштирок этган жанги билан (тенг ўринга қўйдилар). Аллоҳ таоло Бадр аҳлига назар солган ва бу ғазот ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига қарата: «Аллоҳ Бадр аҳлига қарата «Истаганингизни қилинг, сизларни мағфират қилдим» деди», деган эдилар. https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • #Ҳадис Қўшнингизга яхши муносабатда бўлинг! Аллоҳ таоло: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга вa қўлларингиздаги қулларингизга ахшилик қилингиз!”, *- *деб айтади. (Нисо сураси, 26-оят). Абу Шурайҳ ал-Хузоъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, қўшнисига яхшилик қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!”, - дедилар. Имом Буҳорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар. "Риёзус солиҳийн" китобидан. https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • #Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир», - дедилар». Имом Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳокимлар ривоят қилишган. Шарҳ: Силаи раҳм-қариндогалик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунёнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни беради. Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир: 1. Аҳлнинг муҳаббати. Ким аҳлининг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин. 2. Молу мулкнинг кўплиги. Ким кўп молу мулкка сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин. 3. Умрнинг зиёдалиги. Ким умрининг зиёдалигига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин. «Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан. ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ! ══════════════ https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi

  • #Биласизми САЛАФЛАР ҚАЛБ ҲАҚИДА Тобеинлардан Мужоҳид ибн Жабр раҳимаҳуллоҳ айтади: "Қалбни инсон кафтига менгзатса бўлади; киши бир гуноҳ қилса қалбидан бир бармоқ букилади, яна бир гуноҳ қилса яна бири.. ҳатто, ҳамма бармоғи букилгач, муштдек қотади-да, кейин унга муҳр урилади..." Ҳилятул авлиё китоби, 3/282. * * * Макҳул Димашқий раҳимаҳуллоҳ: "Энг кам гуноҳ қилганлар энг қалби юмшоқ кишилардир". Имом Аҳмаднинг Зуҳд китоби, 463-бет. * * * Умар ибн Солиҳ раҳимаҳуллоҳ: "Аҳмад ибн Ҳанбалдан сўрадим: - Қалб нима билан юмшайди? Менга қараб-қараб тургач, жавоб берди: - Нима билан бўлар эди, ҳалол ейиш билан". Табақотул ҳанобила, 1/219. * * * Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ: "Қалблар озуқаси зикр (Аллоҳнинг зикри), ақллар озуқаси фикрдир". Тарихи Бағдод, 2/136. * * * Масруқ ибн Аждаъ раҳимаҳуллоҳ: "Кимки қалби ичидаги кечинмаларига Аллоҳни назоратчи қилса, Аллоҳ уни хатти-ҳаракатларида муҳофаза қилади". Сифатус сафва, 4/368. * * * Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ: "Қалблар худди қайнаб турган қозонга ўхшайди, чўмичлари эса тиллардир. Кишининг нима дейишига боқинг, чунки унинг тили қалбида қайнаб турган нарсани беради: ширин бўлсин, нордон бўлсин, аччиқ бўлсин, чучук бўлсин". Ҳилятул авлиё, 10/63. * * * Иброҳим Хаввос раҳимаҳуллоҳ: "Қалб давоси беш нарсадир: Қуръонни тадаббур ила (оятлар мағзини чақиб) ўқиш, қоринни холи-оч қилиш, тунги намоз, саҳарги тазарру, солиҳлар билан ўтириш". Заммул ҳаво, 70-бет. * * * Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: "Тақво ва акси бўлмиш фужурнинг асоси қалбдир. Қалб иффатли бўлиб тақво қилса, аъзолар ҳам покизалашади, қалб бузилса, аъзолар-да бузилади". Жомиул улуми вал ҳикам, 1/229. Эй Раббим! Ўзинг қалбимизни ислоҳ қил! Омин. Дўстларга ҳам улашинг! ══════════════ https://t.me/abdurasulboyjomemasjidi