AS'HAB.UZ
СтатистикаБу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз ! Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 31
- Всего постов
- 146
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 174
- 1/48двое суток
- 199
- 1/72трое суток
- 215
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
🌙 2- Рабиул аввал, 1448 ☪ 2026-йил 🌺 15- Август 🗓 Шанба ( Тошкент шаҳри ) 🏙 ТОНГ - 04:04 🕰 🌅 ҚУЁШ - 05:27 🕰 🏞 ПЕШИН - 12:33 🕰 🌇 АСР - 17:21 🕰 🌆 ШОМ - 19:28 🕰 🌃 ХУФТОН - 20:47 🕰 Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа) Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21) Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42) Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132). @Ashabuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизни тинч омонликда соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин. Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин! Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, ибодат ва тавбаларимизни қабул қилсин. Кунимиз Ўзининг ризолиги ила адоғига етсин. @Ashabuz
Устоз кўзидаги ёш… Жиддалик бир шифокор айтиб берган ушбу воқеа кўзларга ёш, дилларга ларза солади: «Кунларнинг бирида нафақадаги, соч-соқоли оқарган кекса устозимни учратиб қолдим. Қаддимни эгиб, бошидан ўпмоқчи бўлдим. У киши мени тўхтатди. — Мен фалончи шифокорман, устоз, — дедим ўзимни танитиб. — Хуш келибсан, ўғлим, — деди у киши босиқлик билан. — Сизда ўқиганман… Бир воқеа бўлганди, эслайсизми? — деганимни биламан, устозим ҳовлиқиб: — Йўқ, йўқ! Аллоҳ ҳаққи, у воқеани эслатма! — деб қолди. У киши ўтмишда жуда талабчан, қаттиққўл бўлгани учун мени аламли бир хотирани эслайди, деб ўйлаган эди. — Йўқ, устоз! Бу — ҳаётимдаги энг гўзал хотира, — дедим-да, ўша кунни ёдга олиб бердим: «Мактабда энг аълочи ўқувчи эдим. Лекин ҳал қилувчи имтиҳон куни уйқуда қолиб кетибман. Синфда ўрним бўш турганини кўргач, сиз: „Бу бола шунчаки дарс қолдирмайди!“ деб мени қидиришга тушгансиз. Уйимизга қўнғироқ қилиб, онамни оёққа турғизгансиз… Онажоним бечора шошиб-пишиб, мени уйқу кийимимда кўчага чиқариб юборган. Мени мактабга олиб келиб, алоҳида хонага киритдингиз. Олдимга иссиқ сут ва сэндвич қўйиб: „Мана бу сенинг имтиҳон варақанг, лекин уни ҳозир бермайман. Аввал хотиржам нонушта қилиб ол, болам. Сен учун керак бўлса асргача кутаман“, дегансиз…» Ушбу хотирани эслашим билан, кекса устозимнинг кўзларидан дув-дув ёш оқа бошлади. — Мен сизнинг ҳаққингизга ҳар куни дуо қиламан, устоз! — дедим бағримга босиб. — Агар ўша куни имтиҳонсиз қолиб кетганимда, келажагим умуман бошқача бўларди. Бугун шифокор бўлиб юрганим — сизнинг бағрикенглигингиз ва меҳрингиз маҳсулидир! Устозим ўзини тутолмай йиғлаб юборди ва титроқ овозда: — Умрим давомида бирор ўқувчим мени бундай гўзал хотира билан эслашини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим… — деди. Хулоса: Устозларингизни, сизга таълим берган инсонларни ҳар доим гўзал дуолар билан эсланг. Уларнинг зоҳирий қаттиққўллиги ортида баъзан бутун келажагингизни қутқариб қолган улкан меҳр ётади. @Ashabuz
Ота оналарнинг оиладаги уринлари ва фазилати хакида жуда таъсирли видео. @Ashabuz
АЛЛОҲ СЕНИ НИМА БИЛАН БАНД ҚИЛГАНИГА ҚАРА Бугун мусулмонларнинг аксарияти зерикиш ичида яшайди. Улар доимо зерикадилар. Ўзларини чалғитиш учун қандайдир кўнгилочар нарсалар, дам олишлар керак… Аксарият одамлар худди уйқусираган кишидек интернетда ўтириб, релсларни механик равишда варақлайдилар. Ҳатто нимани кўраётганлари ва вақтлари қандай ўтиб кетаётганини ўзлари ҳам англамайдилар. Бир қўшним айтиб берди: «Битта видеони кўриб бўлдим. Қарасам, дарров иккинчиси чиқди. Уни ҳам кўрдим, энди учинчисини ҳам кўриш керак бўлди. Шу тариқа бутун тун ўтиб кетди». Кейин эса бомдод олдидан телефонини қўлида ушлаганича, ўликдек ухлаб қолади. Шундай қаттиқ ухлайдики, уйғотиб бўлмайди. Бомдод намози эса уйғонгач бир гап бўлар… Ишга ҳам зўрға уйғотишади. Мен ундан: — Ўзи қандай видеолар эди? — деб сўрадим. Балки фойдали бирор нарсадир, деб ўйладим. — Эсимда йўқ, — деб жавоб берди у, — лекин қизиқ эди. Мусулмонларнинг аксарияти мана шундай «кўнгил ёзади, чалғийди». Соатлаб маъносиз ишлар билан машғул бўладилар, ўзларини кўнгилочар нарсалар билан овутиб, чалғитадилар… Нимадан чалғитадилар? Мана шу — энг муҳим савол. Балки ботилга вақт сарфлаб, муҳим, ҳақиқий нарсалардан чалғиётгандирмиз? Шайтоннинг тузоғига қандай тушаётганимизни ва шайтон бизни хоҳлаганича бошқараётганини ҳатто сезмаймиз. Ислом уламолари баён қилган жуда оддий бир қоида бор: «Аллоҳ ҳузуридаги ўрнингни билмоқчимисан? У сени нима билан банд қилганига қара». Осон ва оддий. Тақводор, Аллоҳ севган ва Унга яқин инсонлар Ислом аҳли учун муҳим бўлган, ҳам ўзларига, ҳам Умматга манфаат келтирадиган ва уларни Аллоҳга яқинлаштирадиган ишлар билан банд бўладилар. Ғофил, Аллоҳ ҳузурида ҳеч қандай қадри бўлмаган кишилар эса худди шундай фойдасиз, маъносиз, ўзларига зарар етказадиган ва Аллоҳдан узоқлаштирадиган ишлар билан банд бўладилар. Агар улардан: — Бир кунда Қуръондан қанча ўқийсан? — деб сўралса: — Қаёқда дейсиз?! Умуман вақт йўқ, иш, иш… — деб жавоб берадилар. — Таҳажжуд намозини ўқийсанми? — Йўқ, бўлмаяпти. Шунчалик чарчайманки, қаттиқ ухлаб қоламан, ҳатто кўпинча бомдодга ҳам ухлаб қоламан. Эй «банд» биродар! Бу сенинг Қуръон ўқишга вақтинг етмаётганидан эмас — Аллоҳ уни сендан эшитишни хоҳламётганидандир. Бу сенинг таҳажжуд намозига тура олмаётганингдан эмас — бошқалар ухлаётган пайтда Аллоҳ сени уйғотмаётганидандир. Аллоҳ сени тун зулматларида сажда қилаётган ҳолингда кўришни хоҳламаяпти. Уламолар айтганларидек: «Гуноҳкор киши энг аввал маҳрум бўладиган нарса — таҳажжуд намозида туришдир». Аллоҳ сени тун сукунатида ибодатга муваффақ қилмаяпти. Нега? Чунки муносиб эмассан. Аллоҳга муносиб ва лозим бўлган тарзда ибодат қилиш учун бунга лойиқ бўлиш керак. Қандай қилиб лойиқ бўлинади? Аллоҳ айтди: «Албатта, Аллоҳ бир қавм ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, уларнинг ҳолатини ўзгартирмайди». Раъд, 11 Дунё қарашни ўзгартириш, берилган вақтга жиддий муносабатда бўлиш, ғофил бўлмаслик, Аллоҳдан мағфират ва ёрдам сўраш керак. Шунда аста-секин ҳолат ўзгара бошлайди. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, Аллоҳ дедилар: “Ким Менинг валий бандамга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам Менга яқинлашиш учун қиладиган амалларнинг Менга энг суюклиси — Мен унга фарз қилган амаллардир. Бандам нафл ибодатлар билан Менга яқинлашишда давом этаверади, ҳатто Мен уни яхши кўриб қоламан. Уни яхши кўрганимда, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Агар у Мендан сўраса, албатта унга бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, албатта уни ҳимоя қиламан. Мен қиладиган ишларимдан ҳеч бирида мўминнинг жонини олишдаги каби тараддуд қилмайман. У ўлимни ёқтирмайди, Мен эса унга ёмонлик етказишни ёқтирмайман”». Бухорий ривояти Бу ҳадис Аллоҳга қандай яқинлашиш ва бунга қандай эришиш мумкинлигини хоҳлаган ҳар бир киши учун очиқ ва етарли даражада баён қилиб беради. Шунинг учун: Аллоҳ сени нима билан банд қилганига қара — шунда Унинг ҳузуридаги ўрнингни тушуниб оласан. والله أعلم @Ashabuz
Кун хикмати Уч нарсани ҳаргиз унутма: 🤲Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни; 🕊️Ризқнинг сенга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни; 🕌Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни. Шайх Мутаваллий Шаъровий @Ashabuz
#намозвақтлари 14-Август куни ўқиладиган Намоз вақтлари Тонг : 04:02 Қуёш: 05:26 Пешин: 12:33 Аср: 17:22 Шом: 19:29 Хуфтон: 20:49 (Тошкент вақти билан) Намоз ракатлари : Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат. Аср - 4 ракат фарз Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат Витр - 3 ракат вожиб. @Ashabuz
#ТАБРИК Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ! Азизлар, Барчамизга Робиъул аввал ойининг 1- ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз. Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик! «Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад» Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин. Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. 👇🏻👇🏻 ㅤㅤㅤㅤ ••┄┄┄❅┄┄┄••• @Ashabuz
Аллоҳим, бизларни имонда ўтмоқлигимизни, ушбу хитобга лойиқ бўлмоғимизни насиб қилгин. @Ashabuz
“Ўлим фитнаси”да шайтон келиб инсоннинг эътиқодида шак-шубҳа пайдо қилишга киришади. Аллоҳ ҳақида, пайғамбар, дин, Қуръон ва ҳоказолар ҳақида шаккоклик қилишга ундайди. Кучи етганича шу инсонни диндан чиқаришга, дунёдан кофир ҳолатида кетишига ҳаракат қилади. Ўлим фариштаси келиб унинг жонини олиш арафасида турган ҳолатини шайтон ўзи учун энг сўнги фурсат эканлигини жуда ҳам яхши билгани учун бор кучи билан ғайрат қилади, ўтган вақтлардагига қараганда кучлироқ зарба билан сўнгги зарбани беришга уринади. Шунинг учун ҳам Қуръони карим бизни ўлим фитнасидан паноҳ беришини сўраб Аллоҳ таолога илтижо қилишимизни эслатади. “Айтинг: “Эй, Раббим! Мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ беришингни сўрайман. Яна мен Сендан, эй, Раббим, улар менинг ҳузуримга келишларидан паноҳ сўрайман” (Муъминун сураси, 97-98-оятлар). Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларининг бирида шундай деганлар: “Ким қандай эътиқодда ҳаёт кечирган бўлса, ўша эътиқодда ўлади”. Яъни, агар банда ҳаёти давомида Ислом динига эътиқод қилиб, Аллоҳга, Унинг пайғамбарига ва у зотнинг умматларига муҳаббат қўйиб яшаган бўлса, дунёдан шу ҳолатида кетади. Шу жойдан бешинчи босқич бошланади. Шу вақтда ўлим фариштаси келади, шундагина инсон ўзининг раҳматга ноил кишиларданми ёки азобга лойиқ кимсаларданми эканлигини тамоман англаб етади. Ушбу босқичда амалларининг натижасини кўради, борадиган жойидан огоҳ этилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадислари орқали ушбу босқични батафсил баён қилиб берганлар. Хусусан, гуноҳ ва маъсиятларга ғарқ бўлиб юрган ва айни пайтда тавба қилмай, гуноҳлардан қайтмай Аллоҳга йўлиққан банданинг ҳолати ҳақида айтилган. “(Қасамёд этаман кофирларнинг жонларини баданларининг) қаъридан суғуриб олувчи (фаришта)лар билан, (мўминларнинг жонларини осонлик билан) чиқариб оладиган (фаришта)лар билан” (Нозиъот сураси, 1-2-оятлар). Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг айтишларича, бир тўда фаришталар жаҳаннам ўтидан тайёрланган кафанни олиб келадилар ва осий банданинг руҳини қаттиқ азоб бериб оладилар. Қуръони каримда ушбу оғир ҳолат қуйидагича таърифланган: “Бас, фаришталар уларнинг юзлари ва кетларига уриб, жонларини олар вақтида, (ҳоллари) не кечур?!” (Муҳаммад сураси, 27-оят). Ва ниҳоят ҳал қилувчи сўнги босқичга ҳам етиб келдик. Ушбу босқичда инсоннинг руҳи жасадининг энг юқори нуқтаси етиб келади, яъни “тароқий” қисмидан юқорига кўтарилиб, оғзидан ўтиб бурнига етиб келади ва ўлим фариштасига ўзини топширишга тайёр бўлади. Агар инсон осий банда бўлса, ўлим фариштаси унга: эй ифлос руҳ, ғазабнок бўлган парвардигорнинг ҳузурига, оташда куйиш учун чиқ, дейди. Шунда инсон дод солади: “Эй, Раббим! Мени (яна ҳаётга) қайтарингиз! Шояд, мен тарк этган жойим (дунё)да яхши амал қилсам”, – дер. Йўқ! (У асло қайтарилмас). Бу ҳақиқатан у айтувчиси бўлган сўздир. Уларнинг ортида, то қайта тириладиган кунларигача, (икки дунё ўртасини тўсиб турадиган) бир тўсиқ бордир” (Муъминун сураси, 99-100-оятлар). Аллоҳ таоло айтади: “Мана ўлим мастлиги (жон чиқиш пайти) ҳақиқатан (етиб) келди. (Эй, инсон!) Бу (ўлим) сен ундан қочувчи бўлган нарсадир” (Қоф сураси, 19-оят). “Ўлим мастлиги” бу – ҳамма аъзолар ҳаракатдан тўхтаган, аъзоларнинг бирор жойи қолмай ҳаммасига қулф солинадига ҳолат. Инсон айнан мана шу лаҳзадан умри давомида қочиб юради. “Айтинг: “Сизлар қочаётган ўлим, албатта, сизларга йўлиқувчидир! Сўнгра сизлар яширин ва ошкора нарсаларни билувчи зотга (Аллоҳга) қайтарилурсиз. Бас, (У) сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур” (Жумъа сураси, 8-оят). Агар киши мўмин бўлса, унга: эй покиза руҳ, покиза жасадда бўлган руҳ, ғазабнок бўлмаган раббинг ҳузурига, райҳон бўйларидан роҳатланиш учун чиқ, дейилади. Шунда руҳ сув идишининг оғзидан томаётган томчидек, бошқа ривоятда, хамирдан қил суғургандек, сездирмасдан чиқади. Бундай руҳга хитобан: “Эй, хотиржам (сокин) жон! (Ато этилган неъматлардан) рози бўлган (ва Аллоҳ томонидан) ҳам рози бўлинган ҳолингда, Раббинг (ҳузури)га қайтгин! Бас, (солиҳ) бандаларим (сафи)га қўшилгин ва жаннатимга киргин!” (Фажр сураси, 27-30-оятлар) дейилади.
АЖАЛ ЯҚИНЛАШАЁТГАНИНИНГ ОЛТИ БОСҚИЧИ ____ Ўлим олти босқичдан иборатдир: Биринчи босқичнинг номи “ўлим куни” дейилади. Ушбу кунда инсоннинг ҳаёти ниҳоясига етади. Аллоҳ таоло осмондаги фаришталарга банданинг руҳини олиш учун ерга тушишларига ва уни Аллоҳ таолога йўлиқишга ҳозирлашларига буюради. Афсуски, ҳеч ким бу кун ҳақида ҳеч нарсани билмайди, ҳатто ўша кун келганини, шу куни вафот этишини ҳам англамайди. Инсон ушбу вақт келганини билмасада, лекин танасида бир қанча ўзгаришлар бўлаётганини сезади. Масалан, ўша кунда мўмин кишининг кўнгли ёришади, қалбан ҳузур ва ҳаловатни туяди. Аксинча, фожир кимсанинг кўнгли сиқилиб, қалби эзилади. Шу босқичда шайтонлар малоикаларнинг тушаётганини кўрадилар, аммо инсон буни кўра олмайди. Қуръони каримда ушбу босқич бундай таърифланади: “(Барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жон (эгаси)га қилган амалларига яраша нарса (мукофот ёки жазо) берилур ва уларга адолатсизлик қилинмас” (Бақара сураси, 281-оят). Шундан сўнг иккинчи босқич бошланади. Бу босқичда танадаги руҳ тадрижий суратда олинади. Яъни, аввал оёқнинг остидан бошланиб, секин-аста тўпиққача, тиззагача, қорингача, кўкраккача ва ниҳоят инсон гавдасининг энг юқори жойигача етиб боради. У жойнинг номини “тароқий” (ҳиқилдоқ) дейилади. Шу онда киши қаттиқ чарчоқ ва бош айланишини ҳис қилади. У ўзини қаттиқ босим остида тургандек сезади, ўрнидан туришга мадори қолмайди. Танаси борган сари қувватсизланиб боради. Лекин, шу ҳолида ҳам руҳи танасини тарк этаётганини тушунмай тураверади. Кейин учинчи босқичга ўтилади ва унинг номи “тароқий” деб номланади. Ушбу босқич ҳақида ҳам Қуръони каримда зикр этилган: “Йўқ! Жон ҳиқиллоққа келганида. “Дам соладиган борми”? дейилганида. У бунинг ажралиш эканлигини билганида, болдирлар бир-бирига чалишганида” (Қиёмат сураси, 26-29-оятлар). “Тароқий” деб ҳалқум остидаги иккита елкага қараб кетган катта суякларга айтилади. Уни бу ҳолатда кўрган яқинлари “Дам соладиган борми”? деб, бири табибга, бошқаси тез ёрдамга югуриб қоладилар. Бошқалари эса, Қуръон оятларидан ўқиб дам солиш керак, дейдилар. Баъзи муфассирлар ушбу оятни: Унинг жонини ким олади, раҳмат фаришталарими ёки азоб фаришталарими? деб тортишадилар, деган тафсирни айтганлар. Ушбу ҳолатда ҳам киши ҳаётга қайтишидан умидвор бўлиб, руҳи танасидан чиқаётганини билмай туради. “У бунинг ажралиш (фироқ) эканлигини билганида”. Шу вақтгача ҳаёт билан видолашаётганига ишонмаган. Ваҳоланки, руҳи болдирларидан аллақачон чиқиб бўлган, “болдирлар бир-бирига чалишганида” уларни ҳаракатлантиришга ҳам қодир эмас. Шундан кейин тўртинчи – "ҳалқум" деган босқичга келади. Ушбу тўртинчи босқич ўлимнинг энг охирги ва инсон учун ниҳоятда оғир кечадиган босқичи ҳисобланади. Бунинг сабаби, ўша босқичда кўз ўнгидаги тўсиқ, парда кўтарилади ва атрофидаги фаришталарни кўради. Мана шу ердан охиратга ўтиш даври бошланади. “(Эй, инсон!) Сен бу (оғир кун)дан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сендан пардангни очиб юбордик. Энди, бугун кўзинг ўткирдир” (Қоф сураси, 22-оят). Бу босқичнинг “ҳалқум” деб номланишининг сабаби ушбу оятга асосланади: “Бас, қачонки, (кишининг жони) ҳалқумга етганида (жон бериш пайтида), ҳолбуки, ўша вақтда сизлар (қўлингиздан ҳеч иш келмай) қараб турурсиз. Биз унга сизлардан кўра яқинроқдирмиз, лекин сизлар (буни) кўрмассиз” (Воқеъа сураси, 83-85-оятлар). Аллоҳ таоло маййитнинг атрофидаги кишиларга хитоб қилиб: сизлар унинг атрофида турибсизлар, аммо у бошқа жойдадир. Сизлар бир нарсани кўряпсиз, у эса бошқа нарсани кўряпти. Дарҳақиқат, шу онда у ё Аллоҳнинг раҳматини кўраётган ёки, Аллоҳ асрасин, Унинг ғазабини кўраётган бўлади. Шу сабабли маййит ўша вақтда бир нуқтага тикилиб қолади. Мана шу босқич инсоннинг руҳи олинишидаги энг қийин ўриндир. Чунки, шу ҳолатда у Аллоҳнинг ваъдаларининг ҳақиқатини топади, фаришталарни кўради, ҳаёти давомида қилган амаллари кўз олдидан ўтказилади. Мана шу вақт “ўлим фитнаси” вақти ҳисобланади.
без подписи
Ким онасига мана шу гапларни келтира олган! @Ashabuz
Muhammad Ravshan domla Go‘zal qiroat 13.08.2026.
Ғалаба қозонганидан кейин ўзининг биринчи нутқини сўзлаш учун саҳнага чиқиб, Бразилия Президенти Лула да Силва қўлида пойабзал кўтариб, оломонни ҳайратда қолдирди. У ўз нутқида шундай деди: "Бугун мен бу пойабзални шаҳар ҳокими томонидан совға сифатида қабул қилдим. Мен биламанки, у мен пойабзал тозаловчи бола бўлиб ишлаганимни, камбағал бўлганимни ва унинг ёки отасининг пойабзалини тозалаб қўйганлигимни эслашни хоҳламоқда. Давлат раҳбари сифатида пойабзал тозаловчи бўлганим катта шарафдир ва бу ўз халқини пулини ўғирлайдиган ўғри бўлишдан кўра яхшироқдир". @Ashabuz
Хеч қачон маҳзун бўлма! Чунки қайғу сени ўтмишингдан безовта қилиб, келажакдан хавотирга солади, оқибатда бугунги кунингни йўқотасан... Ҳеч қачон маҳзун бўлма! Чунки қалб қайғу билан овора бўлиб, руҳинг сўниб, юзингнинг нури кетади. Орзу умидларинг йўқ бўлади... @Ashabuz
#намозвақтлари 13-Август куни ўқиладиган Намоз вақтлари Тонг : 04:01 Қуёш: 05:25 Пешин: 12:33 Аср: 17:23 Шом: 19:30 Хуфтон: 20:51 (Тошкент вақти билан) Намоз ракатлари : Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат. Аср - 4 ракат фарз Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат Витр - 3 ракат вожиб. @Ashabuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ. Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... борига беҳисоб шукур. Бошланган янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлиб, қалбингиздаги қувонч юзингизда акс этсин. Инсонни гўзал қилган юзидир, юзни гўзал қилган кўздир. Инсонни инсон қилган оғзидан чиққан сўздир. Чин инсонийлик сизни асло тарк этмасин! КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН! @Ashabuz
Аллоҳ энг ёмон кўрган нарса 🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️
ИНСОННИНГ КАМБАҒАЛ БЎЛИШИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР: 1) Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик. 2) Ота-онанинг ҳақларига дуо қилмаслик. 3) Ота-онани беҳурмат қилишлик. 4) Ота-онанинг хизматларини қилмаслик. 5) Ота-онанинг дуоларини олмаслик. 6) Ота-онага оқ бўлишлик. 7) Ота-онанинг номини айтиб чақириш. 8) Ота-онани беписанд қилишлик. 9) Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) ни ҳурматларини жойига қўймаслик. 10) Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га нисбатан беодоблик қилишлик. 11) Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) олдидан кесиб ўтишлик. 12) Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) нинг олдига тушиб юришлик. 13) Ака-ука, опа-сингиллар билан бемеҳр бўлишлик. 14) Қавм-қариндошлар билан яхши муносабатда бўлмаслик. 15) Қўни-қўшнилар билан чиройли муомала қилмаслик. 16) Ўтганларнинг ҳақларига дуо қилмаслик. 17) Устознинг дуоларини олмаслик. 18) Олим-уламоларни хўрлашлик. 19) Тонг вақтида ухлашлик. 20) Бебисмиллоҳ таом ейишлик. 21) Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик. 22) Нон ушоқларини оёқ остига ташлашлик. 23) Турар жой (яшайдиган уй, ишхона) ларни озода тутмаслик. 24) Кийим кечак (либос, бош кийим, оёқ кийим) ларни покиза тутмаслик. 25) Фақирни камситишлик. 26) Ўзгаларни менсимаслик. 27) Уйни супурмай қўйишлик. 28) Бемор, ночор, қийналган инсонларнинг устидан кулишлик. 29) Динимиз шиорлари (Қуръони карим, ҳадиси-шарифлар, Қибла, масжид, уламолар, жойнамоз, тасбеҳ, Рамазон ойи, фазилатлари бисёр улуғ аём кунлари, азон, намоз, таҳорат, Ҳаж, Умра ва бошқалар)га нисбатан ҳақоратомуз муносабат қилишлик. 30) Идиш товоқни тоза тутмаслик. 31) Қўлни ювмасдан таом ейишлик. 32) Тик туриб таом ейишлик. 33) Худо берган неъматларни увол-исроф қилишлик. 34) Ҳар қандай қабристон ва қабристондагиларга нисбатан беҳурматсизлик қилишлик. 35) Намозни қазо қилишлик. 36) Остонада ўтиришликни одат қилишлик. 37) Бомдод намозидан кейин кун чиқмасдан ухлашлик. 38) Ялангбош ҳожатхонага киришлик. 39) Ҳожатхонада гаплашишлик. 40) Ношукрлик. 41) Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик. 42) Шомдан кейин ухлашлик. 43) Ҳовуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик. 44) Бесабрлик. 45) Идиш-товоқни ювмай қолдириш. 46) Бошқаларни айблашлик. 47) Тўмтоқ қалам билан ёзишлик. 48) Синиқ тароқ билан соч тарашлик. 49) Ҳаёсизликдан узоқ бўлмаслик. 50) Юзни этак билан артиш. 51) Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик. 52) Аҳли аёли билан жанжаллашишлик. 53) Ёлғон гапиришлик. 54) Ҳайвон, парранда, ҳашарот ва наботот оламига зулм қилишлик. 55) Дангасалик. 56) Гуноҳ амаллар. 57) Зинога аралашишлик. 58) Ҳаёсиз сўзларни истеъмол қилишлик. 59) Тиш билан тирноқ олишлик. 60) Лоқайдлик. 61) Тиланчилик. 62) Рибо (судхўрлик). ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИ ҲАМДА БАРАКАСИ БУЛМАСЛИГИДА ҲАМ ЭНГ КАТТА САБАБЛАРИ ХАМ АЙНАН ШУЛАРЛИР. @Ashabuz