tgindex
Bintu Sodiq
@bintusodiqузбекский

Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Реклама учун: @hamkormuslimaat_bot

Последний пост
17:04
Последнее чтение
19:49
Постов за неделю
11
Всего постов
58
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
135 978
−406 за 6 дн.
Сутки
−22
−0,02%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
36,5 тыс
40 постов
Вовлечённость
26,8%
к подписчикам
Постов в день
1,6
всего 58
Упоминаний
119
каналов
Охват размещения
по 3 постам
1/24сутки в ленте
23 493
1/48двое суток
31 946
1/72трое суток
34 454

Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.

Посты

  • 17:045 970

    🌱 Имконият бўлганда бошқаларга ЯХШИЛИК қилинг! Яхши гап айтиш, очиқ юзли бўлиш, ҳаққига дуо қилиш, имконият бўлганда ёрдам бериш... Буларни қилсак, бизга ҳам Аллоҳ таолонинг ёрдами келади. 🌱 Одинахон Муҳаммад Содиқ 😀 @BintuSodiq

  • 17 авг.10,5 тыс

    Буюклик ва оилавий меҳр уйғунлиги Инсоннинг жамиятдаги юқори мақоми ва ҳайбати унинг ўз оиласига кўрсатадиган меҳр-шафқатига ҳеч қачон тўсқинлик қилмаслиги лозим. Ҳақиқий улуғворлик айнан яқинларга кўрсатилган тавозе ва эътиборда намоён бўлади. 🌿 @BintuSodiq

  • 16 авг.21,3 тыс

    Вақт машинаси бўлганида, сиз қайси даврга саёҳат қилган бўлардингиз?⏳📚 🎬 Тўлиқ кўрсатув: “Боғбон” #Боғбон @BintuSodiq

  • 16 авг.23,9 тыс

    💡 Сийратни ўрганиш бугунги ҳаётимизни қандай ўзгартиради? 🌱 Бугунги ўткинчи трендлар фарқли ўлароқ, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳаёти — реал синовлар, ечимлар ва тўғри муносабатларнинг энг ишончли тарихий манбасидир. 🌱 Сийратни ўрганиш орқали инсон мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш, сабр ва стратегик фикрлаш кўникмасини шакллантиради. 🌱 Оила, жамоа ва жамият билан соғлом муомала қуриш, турли тоифадаги инсонлар билан тил топишишнинг энг яхши амалий қўлланмаси айнан шу тарихдир. 🌱 Сийратни ўрганиш — шунчаки ўтмишни хотирлаш эмас, балки бугунги ҳаёт сифатимизни ошириш ва шахсиятни ислоҳ қилиш учун энг кучли воситадир. 📖 Сиз шу ойда сийратга оид қайси китобни мутолаа қилишни режалаштирдингиз? @BintuSodiq

  • 15 авг.27,4 тыс

    Табассум улашувчи хотира Сурайё Шоамированинг Ҳазрат билан суҳбати қалбга беихтиёр қувонч ва илиқлик бағишлайди. 📹 «Мен ҳам олима бўламан» 🌱 @BintuSodiq

  • Муаммодан нолиш вазиятни ўзгартирмайди, бироқ қилинган энг кичик амалий ҳаракат реал ечимга йўл очади. Сиз қийин вазиятда аввал ҳиссиётга бериласизми ёки дарҳол ечим қидиришни бошлайсизми? 🌱 @BintuSodiq

  • 14 авг.35,2 тыс8401 296

    🤲 Дуо ва салавотда сон муҳимми ёки сокинлик? Жума куни ижобат лаҳзаларида шошқалоқликка йўл қўйманг. Энг муҳими — бутун диққат билан, чин дилдан сўраш. 🤍 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини янада теранроқ ўрганадиган ушбу муборак ойда салавотни шунчаки вазифадек эмас, моҳиятини ҳис қилиб айтинг. اللَّهُمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَ عَلَى آلِهِ وَ ارْضَ عَنْ أَصْحَابِهِ أَجْمَعِين («Аллоҳумма, солли ва саллим ва баарик ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи вардо ъан асъҳаабиҳи ажмаъийн». Маъноси: Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммадни, у зотнинг аҳли байтларини ёрлақагин, салом йўллагин, баракотли қилгин ва барча саҳобаларидан рози бўлгин!) 🌱 Зикр ва салавотларни айтганда кўпроқ сонга эътибор берасизми ёки маъносини ҳис қилишгами? 🌱 @BintuSodiq

  • 13 авг.31 тыс722146

    🌙 «Толаъал бадру ъалайна» қаерда ва қачон айтилади? Савол: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ умрингизни баракотли қилсин. Устозимиз Ҳазратнинг жаннатдаги мақомларини Аллоҳ юқори қилиб берсин. «Толаъал бадру ъалайна» салавоти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида айтилганми? Бу салавот қаерда айтилган? Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Байҳақий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишича, ушбу нашидни ансорий аёллар ва уларнинг болалари айтишган. Бу нашид Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага муҳожир бўлиб киришлари, ансорлар ҳузурига келишлари ва уларнинг орасидан манзил тутиб яшашлари муносабати билан айтилган. Бу гап сийрат уламолари орасида машҳурдир. Валлоҳу аълам. Одинахон Муҳаммад Содиқ. «Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз. #Савол_жавоб 🌱 savollar.muslimaat.uz 🌱 @BintuSodiq

  • 12 авг.30,4 тыс29190

    Аёл-қизларга маънавий кўмак... @BintuSodiq

  • 12 авг.35,7 тыс990361

    Муомала тарбияни кўрсатади 🌱 @BintuSodiq

  • 11 авг.35,9 тыс382115

    Олимларни нима ҳайратга солади? 🔬 Биокимё — бу шунчаки формулалар эмас, балки инсон организмидаги энг мураккаб жараёнлар ва ҳаётнинг кичик сирларини очадиган илм. Қаҳрамонимизнинг таъкидлашича, бу фанни қанчалик чуқур ўргансангиз, унга бўлган ҳайратингиз шунчалик ошиб боради. Илм оламига кириб бориш — ҳаётнинг биз кўрмаган яширин мўъжизаларини кашф қилишдир. 📹 «Мен ҳам олима бўламан» 🌱 Дилнавоз Бердиева 🌱 @BintuSodiq

  • 11 авг.44,2 тыс1 477821

    Қалби билан гапирадиган инсонлар... 😀 @BintuSodiq

  • 10 авг.40,4 тыс714457

    Фарзанд тарбиясини нимадан бошлаш керак? 🟢 Аввало, ўзимиздан! Ўтган 2 ойда «Мукаммал саодат йўли» ва «Нубувват хонадони хонимлари» китобларини мутолаа қилиб, ўз устимизда ишлаб, билим олдик. Энди фарзандларимиз тарбияси биз учун муҳим. Август ойидаги янги мутолаамиз фарзандларимизни руҳан, ақлан ва жисмонан соғлом қилиб ўстириш усулларини ўргатади. 🌱 Ўзини тарбия қила олган онагина фарзандига тўғри намуна бўла олади. Устоз бу ой учун қайси китобни тавсия қилганини видеода кўринг. Марафоннинг 3-ойида биз биланмисиз? 🌱 @BintuSodiq

  • 10 авг.38,4 тыс82646

    📢 Тестга тайёрмисиз? «Нубувват хонадони хонимлари» китоби бўйича тест бошланди! ⚠️ Муҳим огоҳлантириш: Билим — омонат. Китобдан қараб олиш ёки сунъий интеллектдан (AI) фойдаланиб жавоб белгилаш мўминга хос эмас ва бу шунчаки ўзини алдашдир. Пайғамбаримиз…

  • 10 авг.38 тыс744460

    📢 Тестга тайёрмисиз? «Нубувват хонадони хонимлари» китоби бўйича тест бошланди! ⚠️ Муҳим огоҳлантириш: Билим — омонат. Китобдан қараб олиш ёки сунъий интеллектдан (AI) фойдаланиб жавоб белгилаш мўминга хос эмас ва бу шунчаки ўзини алдашдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бизни алдаса, у биздан эмас», деганлар. 📝 Қатнашиш шартлари: Танловда иштирок этиш учун қуйидагиларни фақат 1 та хабарда (битта хабар ичида жамлаб) юборинг. Бир нечта хабарга бўлиб ёзманг: 1️⃣ Исм ва фамилия 2️⃣ Телефон рақами 3️⃣ Тест жавоблари 📩 Жавобларни @Bintu_Sodiq_tanlov_bot га юборинг. ⏳ Вақт: Тест ечиш учун 20 минут берилади. 📞 Ғолибимиз билан боғланамиз. 📢 Танлов натижалари каналимизда эълон қилинади. 1. «Эй Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз» оятлари қайси сурадан келтирилган? А) Нур сураси Б) Аҳзоб сураси В) Нисо сураси 2. Расулуллоҳ алайҳиссалом Хадийжа онамизнинг тижорат карвони билан Шом сафарига чиққанларида, у зотга ким ҳамроҳлик қилган? А) Умму Айман Б) Майсара В) Зайд ибн Ҳориса 3. Хадийжа онамизнинг Расулуллоҳ алайҳиссаломга ҳадя қилган ғулом ким эди? А) Билол ибн Рабоҳ Б) Зайд ибн Ҳориса В) Умму Айман 4. Хадийжа розияллоҳу анҳо Қурайш аёллари ичида қандай лақаб билан машҳур бўлган? А) Сиддиқа Б) Тоҳира В) Муҳаддиса 5. Расулуллоҳ алайҳиссалом қайси икки аёлни дунё аёлларининг энг афзали деб таърифлаганлар? А) Оиша ва Фотима розияллоҳу анҳумо Б) Марям бинти Имрон ва Хадийжа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳумо В) Ҳафса ва Савда розияллоҳу анҳумо 6. Ҳавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳо Хадийжа онамиз вафотидан сўнг Расулуллоҳ алайҳиссаломга уйланиш учун кимларни тавсия қилдилар? А) Ҳафса ва Умму Салама. Б) Оиша бинти Абу Бакр ва Савда бинти Замъа. В) Зайнаб ва Жувайрия. 7. Расулуллоҳ алайҳиссалом Оиша розияллоҳу анҳога уйланишларидан аввал бу никоҳ ҳақида қандай илоҳий ишорани кўрганлар? А) Саҳобалар маслаҳат берганлар. Б)  Жаброил алайҳиссалом уч кеча тушларида Оиша розияллоҳу анҳони яшил ҳарир матода келтириб: «Бу сенинг бу дунё ва охиратдаги завжанг», деганлар. В) Истихора қилганлар. 8. Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо нима сабабдан «Зотун-нитоқайн» («Икки белбоғ эгаси») лақабини олган? А) Ҳижратда икки туя етаклагани учун. Б) Белбоғини иккига бўлиб, таом солинган мешнинг оғзини боғлагани учун. В) Икки марта ҳижрат қилгани учун. 9. Нега Оиша розияллоҳу анҳо Шаввол ойини муборак ва бахтли ой деб билганлар? А) Шу ойда Бадр ғазоти бўлгани учун. Б) Шу ойда Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бирга яшашни бошлаганлари учун. В) Шу ойда ҳижрат қилганлари учун. 10.  Оиша онамиз розияллоҳу анҳо тарбиялаб вояга етказган етим қиз ким эди? A) Ҳамна бинти Жаҳш Б) Фурайъа бинти Асъад В) Умму Кулсум бинти Али 11. «Хиёр» оятлари нозил бўлишига нима сабаб бўлган? A) Сафарга чиқиш Б) Ифк ҳодисаси В) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари нафақа талаб қилишлари 12. Расулуллоҳ алайҳиссалом Оиша онамизга: «Сиз аёллар Юсуфнинг соҳибаларисиз», деб нима муносабати билан айтдилар? A) Сафар ҳақида Б) Абу Бакрни имомликка қўйиш ҳақидаги мулоҳазалари сабабли В) Ҳаж ҳақида 13. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Оиша онамиз ҳақида нима деганлар? A) Биринчи муҳожира аёл Б) Биринчи муҳаддиса аёл В) «Узри осмондан нозил бўлган биринчи аёл» 14. Расулуллоҳ алайҳиссалом Оиша онамизга қаердан умрага ният қилишни буюрдилар? A) Арафотдан Б) Муздалифадан B) Танъимдан 15. Оиша онамизнинг йўқолган мунчоғи сабаб таяммум ояти нозил бўлди. У мунчоқ кимдан қарзга олинган эди? Унинг қиймати қанча бўлган? A) Умму Рувмондан, 10 дирҳам бўлган Б) Ҳафса онамиздан, 50 дирҳам бўлган. В) Асмо розияллоҳу анҳоники эди,  у 12 дирҳам эди. 16. Оиша онамизга қарши ифкни асосан ким тарқатди? A) Абу Суфён Б) Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул В) Абу Жаҳл 17. Оиша онамизни Аллоҳ таоло қайси суранинг оятлари билан оқлади? A) Бақара сураси, 1-5-оятлар Б) Аҳзоб сураси, 5-6-оятлар В) Нур сураси,11–21-оятлар 18. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ алайҳиссаломдан нечта ҳадис ривоят қилганлар? А) 2210 та Б) 2045 та В) 1178 та   19. Қуйидаги оналаримиздан қайси бирлари тиб илми, шеърият ва фиқҳ соҳаларида кучли билим соҳиби бўлган? А) Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо Б) Оиша бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо В) Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо 20. Оиша онамиз ўзларига ҳеч бир аёлга берилмаган нечта фазилат берилганини айтганлар? А) Еттита Б) Саккизта В) Тўққизта 21. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо вафот этганларида неча ёшда эдилар? А) 63 ёшда Б) 66 ёшда В) 70 ёшда 22. Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо ҳақида қайси маълумот тўғри? A) У кишидан 15 та ҳадис ривоят қилинган. Б) У кишидан 5 та ҳадис ривоят қилинган ва ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу хилофатларининг охирида вафот этганлар. В) У киши ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу хилофатлари даврида шаҳид бўлганлар. 23. Ҳафса онамиз Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ҳадис ривоят қилишда қайси ўринда турадилар ва нечта ҳадис ривоят қилганлар? A) Оиша, Умму Салама ва Маймуна онамиздан кейин тўртинчи ўринда турадилар ва 60 та ҳадис ривоят қилганлар. Б) Оиша онамиздан кейин иккинчи ўринда турадилар ва 40 та ҳадис ривоят қилганлар. В) Умму Ҳабиба онамиздан кейин бешинчи ўринда турадилар ва 80 та ҳадис ривоят қилганлар. 24. «Уммул Масокин» («Мискинларнинг онаси») деган лақабни олган онамизни топинг. A) Зайнаб бинти Жаҳш Б) Зайнаб бинти Хузайма В) Маймуна бинти Ҳорис 25.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Барра (Жувайрия) бинти Ҳорисга уйланишларидаги асосий ҳикмат нима эди? A) Бану Мусталиқ қавмининг асирларини озод қилинишига сабаб бўлиш. Б) Қавмдан мол-мулк олиш. В) Янги ҳарбий иттифоқ тузиш.   26. София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳонинг маҳрлари нима бўлган? A) Тўрт юз дирҳам Б) Олтин тақинчоқлар В) Исломга киришлари 27. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг никоҳида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан никоҳни ўқиб, маҳрни берган шахс ким эди? A) Холид ибн Саъийд ибн Осс Б) Жаъфар ибн Абу Толиб В) Нажоший   28. Икки буюк фақиҳ ва муҳаддис — Абдуллоҳ ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ алайҳиссалом хонадонларидаги кўплаб илмларни ким орқали ўрганишган? A) Фақат саҳобалар мажлислари орқали Б) Опалари ва холалари Маймуна бинти Ҳорис орқали В) Фақат масжиддаги хутбалар орқали 29. Умму Кулсум розияллоҳу анҳо ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу билан неча йил турмуш қилганлар? A) Тўрт йил Б) Олти йил В) Саккиз йил 30. Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо билан ҳазрати Али розияллоҳу анҳу оила қурган вақтда уларнинг ёшлари нечада эди? A) Али 25 ёшда, Фотима 18 ёшда Б) Али 23 ёшда, Фотима 19 ёшда В) Али 25 ёшда, Фотима 20 ёшда @BintuSodiq

  • 10 авг.36,1 тыс48634

    🟢 Бинту Содиқ каналидаги 3 ойлик марафоннинг июль ойи вазифаси — «Ҳадис ва ҳаёт» туркумининг 25-жузи 📖 Ўқишга улгурмаган мухлислар учун душанба кунига қадар қўшимча муддат берилади. 🌱 Душанба куни соат 11:00 да каналда ушбу асар асосида билимларни мустаҳкамловчи…

  • 9 авг.50,3 тыс1 872644

    Қуръон — замонавий ҳаётнинг давомли стрессларига қарши энг ишончли ва мукаммал маънавий қалқондир. 🛡 🌟 Сиз кундалик ҳаётингизда Қуръон билан боғланиш учун қайси вақтни энг қулай деб биласиз? @BintuSodiq

  • 8 авг.60,5 тыс1 855991

    Онангизни охирги марта нима билан хурсанд қилдингиз? 🌱 @BintuSodiq

  • 7 авг.58,9 тыс394560

    Инсон ҳар доим ўсиши керак "Боғбон" кўрсатуви 👉 Тўлиқ кўрсатувни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: https://youtu.be/RAwAnabL1ck @BintuSodiq

  • 7 авг.56,1 тыс39237

    🟢 Бинту Содиқ каналидаги 3 ойлик марафоннинг июль ойи вазифаси — «Ҳадис ва ҳаёт» туркумининг 25-жузи 📖 Ўқишга улгурмаган мухлислар учун душанба кунига қадар қўшимча муддат берилади. 🌱 Душанба куни соат 11:00 да каналда ушбу асар асосида билимларни мустаҳкамловчи махсус тест бўлиб ўтади. @BintuSodiq