Muslimaat.uz
СтатистикаЎзбекзабон муслималар саҳифаси. Сайт: www.muslimaat.uz Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Мурожаат учун: @muslimaatuzbot Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
- Последний пост
- 09:02
- Последнее чтение
- 08:41
- Постов за неделю
- 27
- Всего постов
- 226
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 10 761
- 1/48двое суток
- 13 150
- 1/72трое суток
- 14 182
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
ЭМИЗИКЛИ БОЛАНИНГ ИДИШИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҲУКМИ ❓Эмизикли боланинг идишини алоҳида қилиш керак, эмизикли бола фойдаланган идишдан бошқалар таом еса ёки ичса, ана шу боланинг онасига фарзанд бўлиб қолади, деб жуда кўп эшитганман. Бу гап қанчалик асосли? Чунки кўпинча уни ишлатишга мажбур бўламан ва ювиб ишлатаман. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатда халқимиз орасида бундай гап тарқаб қолган ва кўплаб аёллар бунга қатъий амал ҳам қиладилар. Лекин эмизикли боланинг овқат еган идишидан бошқа боланинг ёки катта одамларнинг бирор нарса ейиши ё ичиши билан ўша аёлга эмизикли фарзанд бўлиб қолмайди. Фақатгина эмизикли она боласининг идишига ўзининг сутидан қуйиб берган ва икки (ёки икки ярим) ёшга етмаган бегона бола шу сутдан ичиб қўйган бўлса, ана шундагина эмизикли фарзандига айланиб қолади. Чунки, бегона боланинг бир аёлга эмизикли фарзанди бўлиб қолиши учун ўша боланинг икки ёшга етмаган бўлиши шарт қилинади. Бу имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳимоларнинг гаплари бўлиб, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга кўра эса, икки ярим ёшга етмаган бўлиши шарт қилинади. Шундай экан, "эмизикли бола овқат еган идишни алоҳида қилиб қўйиш керак, уни бошқалар учун ишлатиб бўлмайди", деган гап аёлнинг сути бор бўлган идишга тегишли. Чунки у сутни катталар ичиши ёки сутли идишни ювмасдан ишлатиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 😀@Muslimaatuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун сешанба — 18 август 2026 — 5 рабиул аввал 1448 ✍️Суфён Саврий айтади: — Хатоларингни санаб юрадиган кимсада йироқ бўл!" Мўмин биродарларига узр қидиради, мунофиқ эса уларнинг хатоларини излайди. 🤲Аллоҳим, бизларга инсонларнинг хатосини санаш эмас, уларнинг яхшилигини кўришни, айбини ошкор қилиш эмас, ғойибдан дуо қилишни насиб этгин. Ўз камчиликларимизни кўриб, уларни ислоҳ қилишга тавфиқ бергин. 😀@Muslimaatuz
Ал-Ҳақ — Ҳақиқатнинг Ўзи. Аллоҳ таоло — ўзгармас ва собит Зот. Унинг каломи ҳам, ваъдаси ҳам ҳақдир. Инсон ҳаётидаги ҳар бир ҳақиқат — сабрдан кейинги енгиллик, зулмдан кейинги адолат, синиқ қалбнинг тикланиши — Унинг ҳақ ваъдасининг намоёнидир. Шайтоннинг ваъдаси эса ботил: у қўрқитади, камбағаллик билан таҳдид қилади, умидни сўндиришга уринади. Аммо Аллоҳнинг ваъдаси — ҳақиқат. 😀@Muslimaatuz
без подписи
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Қуръони каримда Муҳаммад исми билан тўрт маротаба зикр қилинган. 😀@Muslimaatuz
без подписи
без подписи
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Қуръони каримда Муҳаммад исми билан тўрт маротаба зикр қилинган. 😀@Muslimaatuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун душанба — 17 август 2026 — 4 Рабиул аввал 1448 👉Авзой айтади: "Дўст бамисоли кийимдаги ямоққа ўхшайди. Агар кийимга солинган ямоқнинг ранги ўзгача бўлса, кийим хунук бўлиб қолади". ✍️Шофеъий атади: "Сен муросаю мадора қилиб яшашга мажбур бўлган кимсанинг ёнида сен учун яхшилик йўқ". 🤲 Аллоҳим, қалбимизга зарар етказадиган, динимиз ва ахлоқимизга салбий таъсир қиладиган инсонлардан Ўзинг асрагин. Бизларни ҳам бошқаларга яхшилик улашадиган, ишончли ва гўзал хулқли дўстлардан қилгин. 😀@Muslimaatuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун якшанба — 16 август 2026 — 3 Рабиул аввал 1448 👉Бир киши Аҳнаф ибн Қайсдан сўради: — Менга оқибати энг гўзал ишни ўргатинг. — Одамларга чиройли хулқ билан муомала қилгин, қабиҳликдан йироқ бўл. ✍️ Фузайл айтади: — Фақат гўзал хулқли инсонлар билан яқин бўлинг, чунки улардан фақат хайр кўрасиз. Ёмон хулқли кимсалардан йироқ юринг, чунки улардан фақат ёмонлик келади. 🤲 Аллоҳим, бизларни гўзал хулқ эгаларидан қилгин. Қалбларимизни кибр, ғазаб, ҳасад ва қабиҳликлардан поклагин. Инсонларга меҳр-оқибат, ширинсўзлик ва яхшилик билан муомала қилишни насиб этгин. Бизларни яхши инсонлар билан ҳамсуҳбат қилгин ва уларнинг яхши хулқларидан баҳраманд этгин. 😀@Muslimaatuz
Нафсни жиловлаш мумкин 🎙Ҳазратимиздан эслатмалар 😀@Muslimaatuz
ЁШ БОЛАНИНГ САВОБИ ОТА-ОНАСИГА ЁЗИЛАДИМИ? ❓Одамлар орасида балоғатга етмаган ёш боланинг яхши амаллари савоби ота-онасига ёзилади деган гап бор. Шу гап тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳақда "Эълоус сунан" китобида шундай дейилади: وانعقدت الأئمة الأربعة ( أي أجمعت ) على أن الصبي يثاب على طاعاته، وتكتب له حسنات، سواء كان مميزا أو غير مميز، لكن اختلف أصحابنا هل تكون حسناته له دون أبويه، أو يكون لوالديه من غير أن ينقص من أجر الولد شيء ؟ ثم رجح قول الثاني بدليل الأثر، "Тўрт мазҳаб имомлари ёш бола қилган тоатлари учун савоб олиши ва бу учун унга яхшиликлар ёзилишига иттифоқ қилишган. Аммо унинг савоблари фақат ўзига бўладими ёки унинг ажри камаймаган ҳолда ота-онасига ҳам ёзиладими деган масалада турли фикр айтиб, далиллар келгани учун иккинчи фикр (ота-онага ҳам савоб бўлиши)ни устун кўришган". Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари ҳам буни қўллайди: “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади: Садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд” (Имом Муслим ривояти). Демак, ҳар икки қарашга кўра ҳам фарзандларини яхшиликка йўллаган, чиройли таълим-тарбия берган ота-оналар савоб оладилар, Аллоҳ таолонинг фазли кенгдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 😀@Muslimaatuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ — 15 август 2026 — 2 Рабиъул-аввал 1448 🪔 Ҳар бир кунингни ғанимат бил. Бугун қила оладиган хайрли ишингни эртага қолдирма. Зеро, вақт — инсонга берилган энг қиммат неъматлардандир. — Инсон учун энг қиммат нарса нима? — деб сўрашганда, — Ўтиб кетган умр, — деб жавоб берган экан. Шундай экан, ҳар бир лаҳзамизни зикр, илм, ибодат ва эзгу амаллар билан безайлик. 🤲 Аллоҳим, бизга берилган умр ва вақтни Ўзинг рози бўладиган амалларга сарфлашни насиб эт. Умримизни баракали, қалбимизни пок, амалларимизни солиҳ қил. Вақтимизни ғафлат ва беҳуда ишлар билан зое қилишдан Ўзинг асра. 😀@Muslimaatuz
Live stream finished (1 hour)
Live stream started
📚 “Китоб — энг яхши совға" жонли мусобақасининг саволлари 🎁 Бугун сийрат билимдонларини аниқлаймиз. Энг тўғри ва аниқ жавоб берган мухлисамизга Ҳазратимизнинг "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам" китобини тақдим этамиз. 1️⃣. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон, қаерда таваллуд топганлар? (Тўлиқ ёзинг) 2️⃣. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "Муҳаммад" деб ким исм қўйган? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари асл Тавротда нима, асл Инжилда нима деб келган? 3️⃣. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари нечта бўлган? Сананг. 4️⃣. Бир сурада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларига ишора борлиги учун уни "Видолашув" сураси деб ҳам васф этилади. Бу сура нозил бўлганда, у зот алайҳиссалом Оиша онамизга: "Бу ажалим яқинлашгани деб биламан", деганлар. Ўша қайси сура? 5️⃣. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон, қаерда, неча ёшларида вафот этдилар? (Тўлиқ ёзинг). 😀@Muslimaatuz
🖊 ТАЙЁРМИСИЗ? 🗓14 август 2026 йил соат 15:00 📚 "КИТОБ — ЭНГ ЯХШИ СОВҒА" ЖОНЛИ МУСОБАҚА Бугун Рабиул аввал кириб келиши муносабати билан сийрат билимдонлари мусобақасини ўтказамиз. 📝Мусобақада сизга Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ва сийратлари ҳақида саволлар берилади. ✍️ Нажиб Фозил кемада китоб ўқиб кетаётган экан. Мухлисларидан бири яқинлашиб: – Устоз, дунёга пайғамбар юборишнинг нима кераги бор эди? Аллоҳ ақл бериб қўйибди, йўлимизни ўзимиз ҳам топиб олардик, – дебди. Нажиб Фозил китобдан бош кўтармай жавоб берибди: – Кеманинг нима кераги бор? Денгиздан ўзинг сузиб ўтавер!.. ✍️Саволларимиз сийратга доир турли китоблардан тузилган. Билимингизни синаб кўринг ва саволларга жавоб беринг! 😀@Muslimaatuz
Бу кун дуолар осмонга кўтарилади, раҳмат эшиклари очилади. Бугун бир-биримизга энг осон, аммо энг қиммат ҳадяни — табассумни улашайлик. Табассум — ғамлар шифоси, қайғулар малҳами. У руҳни шод этади, қалбни енгил қилади. Бир очиқ чеҳра, бир самимий кулгу инсоннинг бутун кайфиятини ўзгартириши мумкин. Яқинларингизнинг юзига табассум қилиш ҳам садақадир. 🌸 Бугун: — Ота-онамизга табассум қилайлик. — Оиламизга ширин муомала қилайлик. — Дўстларимизга очиқ чеҳра улашайлик. Аллоҳим, қалбларимизни қувончга, чеҳраларимизни табассумга тўлдир! Жумангиз муборак бўлсин! 😀@Muslimaatuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ЖУМА🌺 — 14 август 2026 — 1 рабиул аввал 1448 🌙 Рабиул аввал ойи муборак! Оламларнинг Роббиси Аллоҳ таолонинг ҳабиби, оламларга раҳмат қилиб юборилган, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин! Рабиул аввал бу Аллоҳнинг марҳамати билан мукаммал кўринишда бутун инсониятга Ислом динини тарқатган, барча инсониятга Яратгувчининг энг охирги элчисини ҳадя этган ойдир. 💥Бизнинг Аллоҳ сари элтувчи эшигимиз бу саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга элтувчи эшигимиз эса у зотга салавот йўллашимиздир. ✍️Доктор Али Жума 🤲Аллоҳим, Рабиул аввал ойини биз учун хайр-баракага тўла ой қилгин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришишни, у зотнинг умматлари сафида бўлишни насиб қилгин. 😀@Muslimaatuz
МУЧАЛ ЁШИДА ЭҲСОН ҚИЛИШ CАВОЛ: Яқинда бир танишимдан эшитиб қолдим, ўғлининг мучал ёшида кимгадир сарпо ёки бош оёқ сарпога лойиқ пул, бериб эҳсон қилиш керак экан. Шу тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда фарзанд мучал ёшига етганида кимгадир эҳсон қилиши шарт, деган кўрсатма йўқ. Чунки шариатда ихтиёрий эҳсонлар учун қатъий бир вақт белгилаб берилмаган. Киши имкониятига қараб қачон бўлса ҳам эҳсон қилиши савобли ишдир. Зеро ҳадиси қудсийда шундай дейилади: قالَ اللَّهُ تَبارَكَ وتَعالَى: يا ابْنَ آدَمَ أنْفِقْ أُنْفِقْ عَلَيْكَ “Аллоҳ табарока ва таоло айтди: “Эй, Одам боласи! Инфоқ-эҳсон қилгин, мен ҳам сенга инфоқ қиламан...”” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 😀@Muslimaatuz