tgindex
Farg'ona viloyati Savdo-sanoat Palatasi

Farg'ona viloyati Savdo-sanoat Palatasi

Статистика
@fachamberВидеоузбекский

Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi Farg'ona viloyati boshqarmasining rasmiy kanali instagram.com/fachamber https://fachamber.uz Murojaat va takliflar uchun: +998 (73) 244-11-93 +998 (73) 244-11-94 +998 (73) 244-11-95

Последний пост
13 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
4
Всего постов
34
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Видео (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
373
+1 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
109
31 постов
Вовлечённость
29,2%
к подписчикам
Постов в день
0,6
всего 34
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
64
1/48двое суток
73
1/72трое суток
79

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • ⛔️⛔️⛔️⛔️ 📢2026 йил 2–4 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Хитой компаниялари иштирокида IX Ипак йўли мамлакатлари товарлари кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазма доирасида тадбиркорлар: 🔹ўз маҳсулотлари ва инвестиция лойиҳаларини намойиш этиш; 🔹 Хитой компаниялари билан B2B учрашувлар ўтказиш; 🔹 янги ҳамкорлар ва харидорлар топиш; 🔹 экспорт ва инвестиция масалаларини муҳокама қилиш; 🔹 Фарғона вилоятининг савдо-иқтисодий ва инвестиция салоҳиятига бағишланган конференцияда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. 📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Миллий Боғ кўчаси, 1-уй 🗓 Сана: 2–4 сентябрь 2026 йил Фарғона вилояти тадбиркорлари учун маҳсулотлар ва инвестиция лойиҳаларини намойиш этиш мақсадида кўргазма майдони бепул тақдим этилади. 🤝 Шунингдек, Хитой ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациянинг Фарғона вилоятига ташрифи, корхоналар фаолияти билан танишиш ва тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини ўрнатиш режалаштирилган. 📌 Хитойлик ҳамкорлар билан янги бизнес алоқаларини ўрнатиш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш истагида бўлган тадбиркорларни иштирок этишга таклиф қиламиз! 📩 Иштирок этиш ва делегация таркибига кириш масалалари бўйича: @CCIFERG 🕊Telegram 📱Instagram

  • Ўзбекистонда ЯТТлар сони 375 мингдан ошди: қайси ҳудудлар етакчи? Маълумотларга кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) сони 375 071 нафарни ташкил этган. 🇺🇿 Ҳудудлар кесимида ЯТТлар сони: Тошкент шаҳри — 58 088 нафар; Фарғона вилояти — 40 259 нафар; Самарқанд вилояти — 37 365 нафар; Тошкент вилояти — 35 173 нафар; Андижон вилояти — 31 683 нафар; Қашқадарё вилояти — 27 542 нафар; Наманган вилояти — 27 003 нафар; Бухоро вилояти — 22 383 нафар; Қорақалпоғистон Республикаси — 22 053 нафар; Сурхондарё вилояти — 20 302 нафар; Хоразм вилояти — 18 965 нафар; Жиззах вилояти — 14 339 нафар; Сирдарё вилояти — 10 286 нафар; Навоий вилояти — 9 630 нафар. 🕊Telegram 📱Instagram

  • #биласизми 📃 Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 сентябрдан давлат харидлари махсус ахборот порталида иштирокчилар фаолиятини идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик баҳолайдиган электрон-скоринг тизими ишга туширилади. Янги тизим орқали давлат харидларида иштирок этувчи субъектларга “юқори”, “ўрта”, “паст” ва “энг паст” ишончлилик даражалари берилади. ✅ Электрон-скоринг натижаларига асосан қуйидаги рағбатлантириш чоралари кўрилади: ◾️ “юқори” ишончлилик даражасига эга иштирокчилар учун закалат тўлаш талаб этилмайди; ◾️ энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар томонидан тақдим этилган таклифларга ишончлилик даражасига мутаносиб равишда қўшимча балл берилади; ◾️ “энг фаол тадбиркор” танловида давлат харидларидаги ишончлилик даражаси “юқори” бўлган давлат харидлари иштирокчиларининг номзодлари қўллаб-қувватланади. ⛔️ Шунингдек, авлат харидларидаги ишончлилик даражаси “паст” ва “энг паст” бўлган иштирокчиларнинг: ◾️ харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишига рухсат этиладиган давлат харидларининг юқори қийматига нисбатан меъёрлар белгиланади; ◾️ бепул онлайн ўқув курслари орқали малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади. 🕊Telegram 📱Instagram

  • 📢AHA Interactive Flat Panel Displays Ta'lim muassasalari, davlat tashkilotlari va biznes markazlari uchun mo'ljallangan zamonaviy AHA interaktiv panellari endi O'zbekistonda! 🇰🇷Koreya texnologiyasi asosida ishlab chiqarilgan AHA mahsulotlari yuqori sifat, ishonchlilik va zamonaviy funksiyalarni o'zida mujassam etgan 🏭Shuningdek, AHA'ning O'zbekistondagi yangi ishlab chiqarish zavodi faoliyatini boshlamoqda. Bu esa mahsulotlarni tezkor yetkazib berish, rasmiy kafolat va sifatli servis xizmatlarini ta'minlaydi. ✅Mahsulotlarimiz: • Interactive Flat Panel Displays • Ta'lim uchun interaktiv yechimlar • Biznes uchun professional displeylar 📞 Batafsil ma'lumot va buyurtma uchun: 📱 +998 93 915 39 91 📱 +998 50 898 39 91 📱 +998 94 555 39 91 Mutaxassislarimiz sizga mos model, texnik tavsif va narxlar bo'yicha to'liq ma'lumot berishadi.

  • 🎥 Фарғонада тадбиркорлар учун янги имконият! «Фарғона Евроосиё Халқаро Савдо Маркази»да савдо дўконлари ва замонавий бизнес инфратузилмаси. 📍Қулай жойлашув 👜 10–200 м² савдо майдонлари 🚛 2 400+ автотураргоҳ 🤝 Тадбиркорлар учун қулай шартлар Батафсил маълумотни видеода кўринг! ⬆️

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • 💼 БИЗНЕСИНГИЗ УЧУН ЯНГИ САВДО МАЙДОНИ! 🤝 Энди ижара тўлаш ўрнига ўз савдо дўконингизга эга бўлиш имконияти бор! «Фарғона Евроосиё Халқаро Савдо Маркази»да тадбиркорлар учун 10 м² дан 200 м² гача бўлган савдо дўконлари таклиф этилмоқда. 💰Энг қизиғи - камида 5 йиллик ижара тўлови эвазига ўз савдо дўконингизга эга бўлиш имконияти! 🔈НЕГА АЙНАН УШБУ МАРКАЗ? 📍Қулай жойлашув - Фарғона водийсининг муҳим савдо ҳудудида; 🚛Транспорт ва логистика имкониятлари - товарларни олиб келиш ва тарқатиш учун қулай инфратузилма; 👜 10–200 м² савдо майдонлари - бизнесингиз ҳажмига мос вариантни танлаш имконияти; 💵 10 000 АҚШ долларидан бошлаб инвестиция қилиш имконияти; 🚗 2 400 дан ортиқ автотураргоҳ - харидорлар ва тадбиркорлар учун қўшимча қулайлик; 🤝Янги ҳамкорлар ва мижозлар -турли йўналишдаги тадбиркорлар бир марказда жамланади; 🇨🇳 Хитой билан тўғридан-тўғри савдо алоқалари - товарларни ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар билан ҳамкорлик қилиш имконияти. 📍БИЗНЕСИНГИЗ УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТ Агар сиз: ⭐️савдо билан шуғуллансангиз; ⭐️ маҳсулотингизни янги бозорга олиб чиқмоқчи бўлсангиз; ⭐️доимий савдо нуқтасига эга бўлишни истасангиз; ⭐️ ижарадан ўз мулкингизга ўтишни режалаштираётган бўлсангиз - «Фарғона Евроосиё Халқаро Савдо Маркази» сиз учун янги имконият бўлиши мумкин! 📍Манзил: Фарғона шаҳри, Аҳмад ал-Фарғоний кўчаси, 112-уй 💬Мурожаат учун: +998 94 834 33 03 ➡️Савдо дўконини танлаш ва шартлар бўйича батафсил маълумот олиш учун ҳозироқ мурожаат қилинг! 🕊Telegram 📱Instagram

  • 6 авг.106из ijtimoiyhimoya_agentligi

    E’LON Ijtimoiy himoya sohasidagi tadbirkorlar diqqatiga! 🧠✔️ Ijtimoiy himoya milliy agentligi hamda Savdo-sanoat palatasi tashabbusi bilan ijtimoiy himoya sohasida faoliyat yurituvchi tadbirkorlar ishtirokida ochiq muloqot o‘tkaziladi. 🗓 7 avgust | 14:30 📍 O‘zbekiston Savdo-sanoat palatasi Ochiq muloqotda sohadagi mavjud muammolar, davlat tomonidan qo‘llab-quvvatlash mexanizmlari, amaliy takliflar va hamkorlik imkoniyatlari muhokama qilinadi. Quyidagi yo‘nalishlarda faoliyat yurituvchi yoki ish boshlashni rejalashtirayotgan tadbirkorlar taklif etiladi: ◾️ kunduzgi parvarish, erta aralashuv va «Faol hayotga qadam» dasturi xizmatlari; ◾️ nogironligi bo‘lgan shaxslar bandligini ta’minlayotgan ish beruvchilar; ◾️ protez-ortopediya buyumlari va reabilitatsiya texnik vositalarini ishlab chiqaruvchi hamda yetkazib beruvchilar; ◾️ ta’lim va boshqa ijtimoiy xizmatlar ko‘rsatuvchilar; ◾️ ijtimoiy himoya sohasiga kirishni rejalashtirayotgan tadbirkorlar. Sizning taklif va tashabbuslaringiz sohani yanada rivojlantirishga xizmat qiladi. Ro‘yxatdan o‘tish uchun: 📞 +998770040006 📝 telegram    💻 instagram   📝 facebook   🐧 xcom 🎞 youtube     🎖 ihma.uz

  • 🟦 “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ гуруҳи орқали тадбиркорларга имтиёзли шартларда қуйидаги молиявий хизматлар таклиф этилмоқда: 💠 Ресурс ажратиш Тижорат банклари, лизинг компаниялари ва микромолия ташкилотларига жойлаштирилган ресурслар ҳисобидан 20 млрд сўмгача кредитларни 7 йилгача муддатга ажратиш. 💠 Компенсация Кичик тадбиркорлар учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредит фоизининг 5,6 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш. 💠 Микрокредитларни қайта молиялаштириш Тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари томонидан кичик тадбиркорларга ажратиладиган гаровсиз микрокредитларнинг 200 млн сўмгача бўлган қисмини қайта молиялаштириш. 💠 Кафолат Тадбиркор кредит расмийлаштираётганда гаров тақчиллиги юзага келса, 20 млрд сўмгача кафолат бериш. 💠 Улуш киритиш Тадбиркорнинг лойиҳаларини амалга оширишда 5 млрд сўмгача бино-иншоот ва ускуналар сотиб олиб, уни тадбиркорга тақдим этиш орқали капиталга фоизларсиз улуш киритиш. 💠 Хизматлар ипотекаси 20 млрд сўмгача бўлган бино-иншоот ва ускуналарни хизматлар ипотекаси (лизинг) орқали йиллик 18 фоиздан бошлаб устама ёки бўлиб тўлаш шарти билан гаров таъминотисиз тадбиркорга тақдим этиш. 💠 Қарз Хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишга 20 млрд сўмгача хизматлар ипотекаси (қарз) молиявий ёрдамларини имтиёзли ставкада ажратиш. 💠 Экспресс қарз Ҳар қандай тадбиркорлик мақсадлари учун йиллик 21 фоиз устама билан 3 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача миқдорда қарз ажратиш. 💠 Муробаҳа Ислом молия тамойилларига асосан 500 минг АҚШ долларигача товарларни харид қилиб, уни келишилган устама билан муддатли тўлов асосида тақдим этиш. 💠 Ижара Ислом молия тамойилларига асосан 500 минг АҚШ долларигача зарур ускуна ёки мол-мулкни ижара асосида таклиф этиш, шунингдек, келгусида уни сотиб олиш имкониятини ҳам тақдим этиш. 💠 Грант Ҳар йили 100 нафар тадбиркорлик субъектига фаолиятини рақамлаштириш, халқаро стандартларни ва яшил технологияларни жорий этиш билан боғлиқ харажатлари учун 300 миллион сўмгача грант ажратиш. ☎️ Батафсил маълумот учун: 71-205-57-57 🕊Telegram 📱Instagram

  • без подписи

  • без подписи

  • ⚖️ Суд ва бошқа давлат органларининг тадбиркорликка оид ижро ҳужжатлари билан боғлиқ масалалари юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, суд қарорлари ижроси ҳамда ижро ҳужжатлари билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида суд ва бошқа давлат органлари раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. 🤝 Мулоқот давомида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Хусусан, 2025 йил давомида иқтисодий судлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид 73 371 та иқтисодий иш кўриб чиқилиб, тадбиркорлар фойдасига 10,8 триллион сўм ундирилгани қайд этилди. 📍Шунингдек, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Мажбурий ижро бюроси томонидан жами 36,6 триллион сўмлик ундирув амалга оширилган бўлиб, шундан 9,7 триллион сўми тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирилгани таъкидланди. 📍 Очиқ мулоқотда “E-auksion” электрон савдо платформаси фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Жорий йилнинг 7 ойи давомида платформа орқали 18 321 та мулк 11,079 триллион сўмлик бошланғич қийматда ким ошди савдосига чиқарилган бўлиб, шундан 3 636 та мулк 1,176 триллион сўмга сотилгани маълум қилинди. Савдога чиқарилган мулкларнинг 3 999 таси (21,8 фоиз) кўчмас мулк, 11 744 таси (64,1 фоиз) автотранспорт воситалари, 909 таси (5,0 фоиз) махсус техника ҳамда 1 669 таси (9,1 фоиз) бошқа турдаги мулклардан иборат экани қайд этилди. 👍 Мазкур очиқ мулоқотда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоат тадбиркорлари ҳам фаол иштирок этдилар. Тадбир давомида тадбиркорлар томонидан суд қарорлари ижроси, қарздорликларни ундириш, мол-мулкни аукцион орқали реализация қилиш, ижро жараёнларида учраётган муаммолар ва бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди. 🔊 Барча кўтарилган муаммолар мутасадди идоралар раҳбарлари томонидан диққат билан тингланди, тадбиркорларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди ҳамда қонунчилик доирасида уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинди. Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат органлари билан очиқ ва самарали мулоқотни таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. 🕊Telegram 📱Instagram

  • без подписи

  • 🌍 ЭКСПОРТ УЧУН ЧЕГАРА ЙЎҚ: ЎЗБЕКИСТОН ТАДБИРКОРЛАРИ ЎЗ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙСИ МАМЛАКАТЛАРГА ЭКСПОРТ ҚИЛИШЛАРИ МУМКИН? Бугунги кунда "Made in Uzbekistan" бренди остида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жаҳон бозорида тобора катта талабга эга бўлмоқда. Экспортни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, халқаро логистика тармоқларининг ривожланиши ва ташқи савдо алоқаларининг кенгайиши натижасида ўзбекистонлик тадбиркорлар ўз маҳсулотларини дунёнинг ўнлаб мамлакатларига муваффақиятли экспорт қилиш имкониятига эга. 🇰🇿 Марказий Осиё - энг яқин ва қулай бозор Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари ҳисобланади. Бу мамлакатларда тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, мебель, маиший кимё воситалари ҳамда электротехника маҳсулотларига талаб доимий равишда юқори. Географик яқинлик транспорт харажатларини камайтириш ва маҳсулотларни тезкор етказиб бериш имконини яратади. 🇷🇺 Россия ва МДҲ мамлакатлари Россия ҳамон ўзбек маҳсулотларининг энг йирик импортчиларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу бозорда янги мева-сабзавотлар, қуритилган мевалар, тўқимачилик маҳсулотлари, тайёр кийим-кечак, пойабзал, мебель ва қурилиш материалларига талаб юқори. Шунингдек, Беларусь, Озарбайжон, Арманистон ҳам истиқболли экспорт йўналишлари ҳисобланади. 🇨🇳 Хитой ва Осиё мамлакатлари Хитой, Туркия, Жанубий Корея, Малайзия, Вьетнам ва Япония ўзбек маҳсулотларига бўлган қизиқишни тобора оширмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тўқимачилик, ип-калава, кимё саноати маҳсулотлари ҳамда қўшилган қиймати юқори бўлган товарларга талаб катта. 🇦🇪 Яқин Шарқ мамлакатлари Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Қатар, Уммон ва Қувайт каби давлатлар янги мева-сабзавотлар, қуритилган мевалар, ёнғоқлар, ҳалол маҳсулотлар, тўқимачилик ва косметика маҳсулотларини фаол импорт қилмоқда. Аҳолининг юқори харид қобилияти ушбу минтақани экспорт учун энг жозибадор бозорлардан бирига айлантирган. 🇪🇺 Европа Иттифоқи Европа бозори ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун катта имкониятларни тақдим этади. GSP+ имтиёзли тизими туфайли Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кўплаб турдаги маҳсулотлар Европа Иттифоқи мамлакатларига божхона имтиёзлари асосида экспорт қилиниши мумкин. Айниқса, тўқимачилик, тайёр кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари, чарм маҳсулотлари, керамика ва ҳунармандчилик буюмлари юқори салоҳиятга эга. 📌Муваффақиятли экспорт учун нима муҳим? Халқаро бозорга чиқиш, аввало, мақсадли бозорни ўрганиш, маҳсулотни халқаро сифат стандартларига мувофиқлаштириш, зарур сертификатларни расмийлаштириш ва ишончли хорижий ҳамкорларни топишдан бошланади. Шунингдек, халқаро кўргазмалар, бизнес-форумлар ва B2B учрашувларда фаол иштирок этиш экспорт имкониятларини янада кенгайтиради. Бугун жаҳон бозори ўзбек маҳсулотлари учун очиқ. Энг муҳими - тўғри бозорни танлаш, сифатли маҳсулот таклиф этиш ва халқаро савдо имкониятларидан самарали фойдаланишдир. Балки сизнинг кейинги мижозингиз Ўзбекистондан минглаб километр узоқда жойлашгандир! 🌍 🕊Telegram 📱Instagram

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи