tgindex
Aql egalari uchun ibratlar

Aql egalari uchun ibratlar

Статистика
@ibrathikmatузбекский

Hofiz Munziriy rahimahulloh aytadi: «Foydali ilmni naql qilgan odamga — o'zining ajri; — uni o'qiganning ajri; — undan naql qilganning ajri; — shu yozgani yo'qolib kеtguncha unga amal qilganlarning ajri bеriladi». ("Targ'ib va tarhib", 1/65)

Последний пост
3 нояб.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
21
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
657
−2 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 188
21 постов
Вовлечённость
180,8%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 21
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 3 нояб.2 4231337

    Шайх Фавзон ҳифзахуллоҳ айтади: «Жаннатга танбаллик, ухлаш ва роҳат билан эришиб бўлмайди. Балки у солиҳ амаллар билан, машаққат орқали қўлга киритилади». (Калимот Рамазония, 9/7–1437) @ibrathikmat

  • 1 нояб.2 105512

    Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунё мўминнинг зиндони ва кофирнинг жаннати». (Муслим ривояти 2956) @ibrathikmat

  • 28 окт.1 7642

    https://youtu.be/_v5hBhe12AI

  • 28 окт.1 67119

    🔹Мустажоб дуо Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳеч бирингиз: “Эй Аллоҳ! Агар хоҳласанг, мени кечир; агар хоҳласанг, мени раҳм қил”, деб айтмасин. Балки азму қарор билан сўрасин. Чунки Аллоҳ хоҳлаганини қилади, Уни ҳеч ким мажбурлай олмайди».…

  • 28 окт.1 467215

    🔹Мустажоб дуо Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳеч бирингиз: “Эй Аллоҳ! Агар хоҳласанг, мени кечир; агар хоҳласанг, мени раҳм қил”, деб айтмасин. Балки азму қарор билан сўрасин. Чунки Аллоҳ хоҳлаганини қилади, Уни ҳеч ким мажбурлай олмайди». («Саҳиҳул Бухорий», 7477) @ibrathikmat

  • 23 окт.1 386120

    🔹 Ғийбат Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳ таоло одамларнинг гўштини ейдиган — (яъни, уларни ғийбат қиладиган) кишиларни ёмон кўради». («Ал-Мужоласа», Дайнавирий, 4/24) @ibrathikmat

  • Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар бир одамни бомдод намозига эътиборсизлигини кўрсанг, ундан қўлингни юв!». («Ал-Фавоид», 33) ▶️(Яъни, бундай одамдан умидни уз! Ундан ҳафсаланг пир бўлсин! Унга ишонма! У омонатдор, тақводор одам эмас экан! Чунки унда яхшилик бўлганда, энг аввало Аллоҳнинг ҳаққига эътиборли бўлган бўларди) @ibrathikmat

  • Аллоҳга кам дуо қилиш (шунингдек кам ибодат қилиш) инсондаги кибру ҳавонинг аломатларидандир. Аллоҳга кўп дуо қиладиган инсоннинг нафси синиқ бўлади ва одамларга камтарлик қилади. ﴾Раббингиз айтди: Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизлар учун (қилган дуоларингизни ва ибодатларингизни) ижобат қиламан. Албатта менга ибодат қилишдан кибру ҳаво қилган кимсалар яқинда хор бўлган ҳолатда жаҳаннамга кирурлар﴿ (Ғофир: 60). ✍🏻 Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ @ibrathikmat

  • Ҳақда бўлиб, кейин ҳақни ташлаб кетадиган кимсаларнинг кўпчилиги, аслида  ич-ичидан ҳақда бўлмаган. Балки ҳақиқат унинг нафсу ҳавосига мувофиқ бўлгани учун (шарт-шароит ҳақда бўлиб туришни тақазо қилгани учун, ботинида ҳақда бўлмаса ҳам) зоҳирида ҳақиқатни кўрсатиб юрган. (Шарт-шароит ўзгариб) Ҳақиқат унинг нафсу ҳавосига мухолиф бўлган заҳоти, ҳақни ташлаб ҳавосига мувофиқ келадиган нарсаларни ушлаган. ✍🏻 Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ @ibrathikmat

  • 🔹Аллоҳни зикр қилиш илмни ёд тутишга, унутилган илмни эслашга ёрдам беради. Аллоҳ Таоло деди: ﴾Унутиб қўйганингизда дарҳол Роббингизни эсга олинг﴿¹ Чунки Аллоҳни зикр қилиш шайтон васвасасини даф қилади, ҳақ-илмни унутиш эса шайтон васвасасидан бўлади. Аллоҳ Таоло деди: ﴾(Мусо алайҳиссаломга хизматкори шундай деди:) Буни сизга айтишни фақат шайтон хаёлимдан чиқарди﴿². 1) Каҳф:24 2) Каҳф: 63 ✍🏻 Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ @ibrathikmat

  • Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Қуръондаги энг буюк қувонч бағишлайдиган оят қуйидаги оятдир: ‏{‏وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجًا} «Ким Аллоҳдан тақво қилса У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур». (Талоқ: 2). («Тафсир Ибн Касир», 4/400). @ibrathikmat

  • Ийсо ибн Марям алайҳиссалом айтадилар: «Дунё талаб қилувчи киши худди денгиз сувини ичувчи кимса кабидир. Уни қанчалик ичмасин, шунчалик ташналиги ортиб боради, охири ўлдиради». (Мавсуъату Ибн Абу Дунё», 5/152). @ibrathikmat

  • Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ деди: "Мусулмон яшаётган ҳар бир куни ғаниматдир". ("Мусаннаф Ибн Абу Шайба", 36493) @ibrathikmat

  • Имом Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади: «Инсон қадарга ҳақиқий рози бўлса, маҳзунликдан қутилади». («Қирқ ҳадис шарҳи», 90). @ibrathikmat

  • 🔹Ҳаммаси хаёлдан бошланади! Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Энг фойдали даво — нафсингни сенга фойдали бўлган нарсалар ҳақида тафаккур қилиш билан банд қилишингдир. Чунки сенга фойдали бўлмаган нарсалар ҳақида тафаккур қилишинг — ҳар бир ёмонликнинг эшигидир». («Ал-Фавоид», 175). @ibrathikmat

  • 🔹Зуҳо ўқи! Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Зуҳо намозини фақат аввобларгина доимий тарзда ўқиб юради. У ¹аввобларнинг намозидир». [1] Аввоб: Аллоҳга кўп тавба-тазарру қилувчи. (Саҳиҳул жомеъ, 7628) @ibrathikmat

  • Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Мунофиқлар намозни фақат шакл билан ўқийди, қалб билан эмас». («Мадорижус соликин», 1/354). @ibrathikmat

  • 🔹Тавба қил! Ким гуноҳини тан олмаса, тавба қилишдан маҳрум бўлади. Зеро, гуноҳининг оғирлигини англамаган киши ундан қочмайди. Аллоҳ таоло айтди: «Яна бошқа бир кишилар борки, гуноҳларини эътироф қилурлар. Улар яхши амални бошқа — ёмонига аралаштириб юборганлар. Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилса ажабмас». (Тавба: 102) ✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ @ibrathikmat

  • Имом Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтди: «Гуноҳлар-маъсиятлар, шаҳватлар инсонни ўлим пайтида шайтоннинг хиёнати билан бирга хору зор қилади». («Ал-Бидоя ван-нихоя», 9/179) @ibrathikmat

  • Бугун ихлосни емирувчи энг катта иллат суратга олишдир. Одамзот солиҳ амалини бутун дунёга кўрсатишга уриняпти. Ваҳоланки, салафлардан бири амалини ҳатто ўз аҳли-оиласидан яширишга ҳаракат қилар эди. ✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ @ibrathikmat