tgindex
Ogoh.uz | Rasmiy kanal

Ogoh.uz | Rasmiy kanal

Статистика

Ogoh.uz – ахборот-таҳлилий порталининг расмий канали! ✔️ Энг янги хабарлар ва ахборотлар; ✔️ Қизиқарли видеоматериаллар; ✔️ Долзарб мавзулар таҳлили. ⚡️Янгиликларнинг live тасмаси – @ogohlive 📬 Мурожаат қилинг: @Ogohga_yoz_bot

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
32
Всего постов
44
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Новости и СМИ (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
9 456
+809 за 5 дн.
Сутки
−79
−0,83%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
100
37 постов
Вовлечённость
1,1%
к подписчикам
Постов в день
4,6
всего 44
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
109
1/48двое суток
124
1/72трое суток
134

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Афсонавий боксчи Руфат Рисқиев 76 ёшда ҳаётдан кўз юмди Руфат Рисқиев ўзбек боксчилари орасида биринчи бўлиб, 1974 йилда жаҳон чемпиони унвонига эришган. 1976 йилги Монреаль олимпиадасида кумуш медаль қўлга киритган. @ogohuzofficial

  • 2026/2027-ўқув йили учун мандат натижалари эълон қилинди 2026/2027-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича якуний танлов натижалари эълон қилинди. Абитуриентлар ўз натижаларини қуйидаги тўрт усулдан бири орқали билиши мумкин: 1. my.uzbmb.uz сайти орқали Абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиш орқали натижани текшириш мумкин. 2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали Мазкур сайтда абитуриентнинг ID рақамини киритиш кифоя. 3. Telegram-ботлар орқали Абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган ID рақамини Қобилиятни баҳолаш агентлигининг қуйидаги Telegram-ботларига юбориши мумкин: @bmba_natija_bot @bmba_natija_1bot @bmba_natija_2bot 4. Тест натижалари қайдномаси орқали Тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади. @ogohuzofficial

  • Навоий вилоятида ковракдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экополицияси ходимлари томонидан Навоий вилоятида ўсимликлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилди. Рейд давомида Нурота тумани «Қизилча» маҳалласи ҳудудидаги тоғ массивида сассиқ ковракни ноқонуний йиғиб олиш ҳолати аниқланди. Аниқланишича, фуқаролар Ч.A. ва Э.Б. Сурхондарё вилояти Узун тумани фуқароси Ч.X. раҳбарлигида ёлланма ишчилар гуруҳи иштирокида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни ноқонуний кесиш ҳамда уларнинг ширасини йиғиш билан шуғулланган. Натижада жами 7 500 туп сассиқ коврак ўсимлигига зарар етказилгани маълум бўлди. Ҳуқуқбузарлардан ашёвий далил сифатида электрон тарози, ўсимликларни кесиш ва ширасини йиғиш учун мўлжалланган 9 дона ўткир пичоқ, шунингдек, таркибида қум аралашмаси бўлган 2 070 грамм шира ва 220 грамм тоза шираси олиб қўйилди. Олиб қўйилган ашёлар бўйича тегишли далолатнома тузилди. Қонунчиликка мувофиқ амалга оширилган ҳисоб-китобларга кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи тожик кавракларининг ноқонуний зарарлантирилиши натижасида табиатга етказилган зарар 3 миллиард 90 миллион сўмни ташкил этди. Бундан ташқари, текширув давомида "F.E. К." МЧЖ ҳудудида ҳуқуқбузар Ч.X. томонидан вақтинча яшаш учун мўлжалланган 9 та енгил конструкция ноқонуний ўрнатилгани аниқланди. Нурота тумани ички ишлар органлари ходимлари иштирокида мазкур конструкциялар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳудуддан олиб чиқилди. Рейд тадбирлари давомида тўпланган материаллар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўриш мақсадида тегишли ташкилотларга юборилди. @ogohuzofficial

  • ⚡️Ўзбекистон Афғонистонга электр энергиясини ички талаб қондирилгандан кейин экспорт қилади Ўзбекистонда электр энергиясини Афғонистонга экспорт қилиш ички талаб тўлиқ қондирилгандан кейин қоладиган ортиқча қувват ҳисобидан амалга оширилади. Бу ҳақда энергетика вазири Шерзод Хўжаев 13 август куни Президент Шавкат Мирзиёевга энергетика соҳасидаги тақдимотдан сўнг маълум қилди. Вазирнинг таъкидлашича, қуёш ва шамол электр станциялари юқори қувватда ишлаган даврларда ортиқча электр энергияси ишлаб чиқарилиши мумкин. Ушбу энергияни экспорт қилиш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш режалаштирилмоқда. «Афғонистонга экспорт қилинадиган электр энергияси ҳажми ички талаб тўлиқ қондирилганидан кейин қоладиган қисми ҳисобидан таъминланади», — деди Шерзод Хўжаев. Шунингдек, Сурхондарё вилоятида ишлаб турган қуёш электр станцияси ҳозирда ҳудуднинг мавжуд талабини тўлиқ қоплаш имконини бериши қайд этилди. Вилоятда яна 2–3 та қуёш электр станциясини қуриш режалаштирилган. Янги қувватлар ишга туширилиши билан ишлаб чиқариладиган электр энергияси ҳажми ортиб, ички эҳтиёждан қолган қисмини экспорт қилиш имконияти кенгайиши кутилмоқда. @ogohuzofficial

  • Администрацияда ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ҳамда ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун Администрациянинг бошқарув ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёзма розилигисиз жиноят…

  • Администрацияда ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ҳамда ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун Администрациянинг бошқарув ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёзма розилигисиз жиноят ишини қўзғатиш, уларни жиноий жавобгарликка тортиш, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклайдиган бошқа ҳар қандай процессуал мажбурлов чораларини қўллаш, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш, суриштирув, тергов ҳаракатлари ўтказиш ёки суд тартибида маъмурий жазо ва ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашга йўл қўйилмайди. Батафсил ўқиш @ogohuzofficial

  • Аввалроқ у Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган эди. Батафсил ўқиш @ogohuzofficial

  • “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилди 2021 йилдан буён “Тошкент метрополитени”га раҳбарлик қилиб келаётган Усманов Рахманбек Джахангирович эса лавозимида қолди. У метрополитен бошқаруви раиси этиб тайинланди. @ogohuzofficial

  • ⚡️Жапаров 2027 йилда президентликни Ташиевга топширишни режалаганини айтди Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2027 йилда президентлик ваколати якунланганидан сўнг Қамчибек Ташиевни ўз ўрнига муносиб номзод сифатида кўрганини маълум қилди. Жапаровнинг айтишича, агар Ташиев президентликка тайёр бўлганида, у сайловда иштирок этмаслик ва президентлик лавозимини унга топширишни режалаган. «2027 йилда олти йиллик президентлик муддатим тугагач, агар Қамчи тайёр бўлса, сайловда қатнашмасликни ўйлагандим. Қамчи президент бўларди, мен эса дам олишга кетардим. Бу режамни унга бир йил олдин ўзим айтган эдим», — деди Жапаров. Бироқ кейинчалик «75 мактуб» иши ортидан Ташиев Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилган. Жапаров Ташиевни энди бошқа давлат лавозимига тайинлаш режаси ҳам йўқлигини билдирган. @ogohuzofficial

  • Университетни тамомлаганидан кейин ҳам Жанубий Кореяда қолган шахс “Ғуроба катибаси”нинг “Саад Мухтор” тахаллусли медиа блогери таъсирига тушиб, унга пул маблағлари ўтказган. 2023 йил декабрь ойида Ўзбекистонга қайтиб келган. 2024 йил июль ойида эса Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Туркияга борган. Бироқ режаси амалга ошмай, Ўзбекистонга қайтган. Батафсил ўқиш @ogohuzofficial

  • Садир Жапаров иккинчи президентлик муддатига сайловда иштирок этиш нияти борлигини билдирди «Йўл ҳамма учун очиқ. Ким хоҳласа, сайловга борсин. Русчада айтгандай, “байроқ қўлингда”. Ҳеч кимни чекламаймиз. Барчаси қонун доирасида бўлади» @ogohuzofficial

  • Давлетов ўрнига Давлатов тайинланди Олим Давлатов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Русланбек Давлетов эса мазкур лавозимдан озод этилди. @ogohuzofficial

  • Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур мукофот тадбиркорлик соҳасида илғор тажриба ва анъаналар мактабини яратишда ибрат кўрсатаётган, инновацион технологияларни жорий этаётган ҳамда аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаётган фаол фуқароларнинг хизматларини эътироф этиш мақсадида берилган. Батафсил ўқиш @ogohuzofficial

  • Уивернинг айтишича, шу тариқа у Northwest Arkansas Community College коллежидаги ўқишининг биринчи семестри учун зарур маблағни мустақил равишда тўплаган ва контрактни ўзи тўлаган. Жорни Уивер 8 ёшида онасидан айрилган. Шундан сўнг у катта оилада қариндошлари қўлида тарбияланган. Уйда ундан ташқари яна етти нафар бола бўлган. Молиявий қийинчиликлар сабабли кийим-кечак ва озиқ-овқат ҳам умумий бўлган, ҳатто Уивер 16 ёшигача ўзининг алоҳида ётоғига ҳам эга бўлмаган. Батафсил ўқиш @ogohuzofficial

  • Давлат хавфсизлик хизмати томонидан «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида «Бангкок — Тошкент» йўналишида учиб келган икки нафар фуқаро ушланган. Батафсил ўқиш @ogohuzofficial

  • Испаниялик скейтбордчи қуёш тутилиши фонида трюк бажарди Испаниялик скейтбордчи ва блогер Дэнни Леон тўлиқ қуёш тутилиши фонида мураккаб трюк бажарди. Нодир лаҳза акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, бир неча соат ичида 40 миллиондан ортиқ марта томоша қилинган. Маълумот учун, кеча, 12 август куни кечқурун тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилди. Жараённи Европадан кузатиш имкони бўлди. @ogohuzofficial

  • Маблағлар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг ўқишини давом эттиришига кўмаклашиш учун йўналтирилади. Батафсил ўқиш @ogohuzofficial

  • Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 метр/секундгача кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Батафсил ўқиш @ogohuzofficial

  • Сурхондарёда 4 минг йил аввал ипакчилик бўлгани аниқланди Сурхондарёдаги Сополлитепа археологик ёдгорлигидан топилган қадимий пиллалар Марказий Осиёда ипакчилик тарихи аввал тахмин қилинганидан анча эрта бошланганини кўрсатди. Science Advances журналида эълон қилинган халқаро тадқиқотга кўра, Сополлитепадан топилган учта яхши сақланган пилла хонаки ипак қурти — Bombyx moriга тегишли экани аниқланган. Радиокарбон таҳлили уларни милоддан аввалги 1940–1765 йилларга оид эканини кўрсатган. Олимларнинг таъкидлашича, бу Хитойдан ташқари ҳудудда радиокарбон усулида аниқ саналанган энг қадимий Bombyx mori пиллалари ҳисобланади. Тадқиқот давомида Сополлитепа ва яқин атрофдаги бронза даври ёдгорликларидан тут дарахтининг кўмирлашган қолдиқлари ҳам топилган. Тут барги ипак қуртининг асосий озуқаси ҳисоблангани боис, пилла ва тут қолдиқларининг бир ҳудудда аниқланиши қадимги аҳоли ипак қуртини боқиш технологиясидан фойдаланган бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Шунингдек, Сополлитепадан 1970-йилларда ипакка ўхшаш мато парчаси ҳам топилган. Янги далиллар мазкур ҳудудда маҳаллий ипак ишлаб чиқариш бўлгани ҳақидаги тахминларни кучайтирмоқда. Тадқиқот натижалари ипакчилик технологияси Марказий Осиёга Буюк ипак йўли шаклланишидан қарийб икки минг йил аввал кириб келган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Олимлар ипак қурти ва тут етиштириш технологияси минтақага Ҳимолайнинг жанубий йўналиши орқали келган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бироқ бу технологиянинг тарқалишида бошқа йўналишлар ҳам бўлгани эҳтимолдан ҳоли эмас. @ogohuzofficial

  • Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ автомобилини уриб, қочиб кетди Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Nexia-2 ҳайдовчиси хизмат автомобилини уриб, воқеа жойидан қочишга уринди. Ҳодиса тунги навбатчилик вақтида содир бўлган. ЙПХ инспекторлари машинани ҳужжатларини текшириш учун тўхтатмоқчи бўлган, аммо ҳайдовчи талабга бўйсунмай, ҳаракатини давом эттирган. Кейинчалик унинг йўли патруль автомобили билан тўсилган. Бироқ ҳайдовчи хизмат машинасига урилиб, яна қочишга уринган. Тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи ушланган. У ҳужжатлари йўқлиги сабабли ЙПХ ходимларидан қўрқиб қочганини айтган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. @ogohuzofficial