Pressuzb
СтатистикаМуҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot
- Последний пост
- 11:22
- Последнее чтение
- 14 авг.
- Постов за неделю
- 26
- Всего постов
- 42
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 8 389
- 1/48двое суток
- 9 613
- 1/72трое суток
- 10 368
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
❗️Мандат эртага, 15 август куни соат 08:00 да эълон қилинади. @pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади Тақдирланганлар орасида креатив индустрия, веб-сериаллар ва ёшлар учун замонавий контент яратиш йўналишида фаолият юритаётган бир қатор ижодкорларнинг борлиги алоҳида эътиборга лойиқ. Чунки бугун креатив индустрия фақат ижод ёки ижтимоий тармоқлардаги фаолликдан иборат эмас. Сифатли контент ортида продюсерлар, сценаристлар, режиссёрлар, операторлар ва бошқа мутахассисларни бирлаштирган катта ижодий жамоалар, янги продакшнлар ва бизнеслар пайдо бўлмоқда. Бу эса соҳанинг тобора алоҳида индустрия сифатида шаклланаётганини кўрсатади. Айниқса, веб-сериаллар, рақамли форматлар ва ёшлар аудиториясига мос замонавий контент яратаётганларнинг давлат даражасида эътироф этилиши шу жиҳатдан муҳим. Зеро, бугун аудиториянинг диди, қарашлари ва ахборот истеъмоли тобора кўпроқ рақамли муҳитда шаклланмоқда. Шу маънода, бугунги мукофотлар креатив индустрия ва замонавий контент соҳасига бўлган эътибор кучайиб бораётганини кўрсатади. Креатив индустрия ва замонавий контент соҳасидан тақдирланганлар: ➖ Ганиев Боисхон Баситович — “Дўстлик” ордени. “United Soft” МЧЖ раҳбари, “Бек ва Лола” лойиҳаси бош продюсери. ➖ Махкамов Отабек Эркинович — “Мардлик” ордени. Ижтимоий тармоқлардаги “MrOtabekTV” саҳифаси асосчиси. ➖ Атабоев Хусан Каримович — “Соғлом турмуш” медали. “Atabaevs Production” МЧЖ раҳбари. ➖ Муртазаев Шохрух Давронбекович — “Шуҳрат” медали. “Cinema Store” МЧЖ таъсисчиси. ➖ Обидов Дадахон Одилович — “Шуҳрат” медали. “Xon Films” МЧЖ таъсисчиси. ➖ Хамидов Лазизбек Ёдгарович — “Шуҳрат” медали. “Tasnif Group” МЧЖ директори. @pressuzb
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
“Одил судлов – 2030”: суд тизимида нималар ўзгаради? Президент Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг натижалари ва соҳадаги устувор вазифаларни муҳокама қилиш учун суд тизими раҳбарлари билан учрашди. Унда “Одил судлов – 2030” стратегияси лойиҳаси тақдим этилди. Стратегияда 57 та вазифа, 2026–2028 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурида 160 та аниқ чора-тадбир ва 2030 йилгача эришилиши лозим бўлган 33 та мақсад белгиланган. Асосий ўзгаришлар: — 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади. Бу бир суднинг ўз қарорини ўзи қайта кўриб чиқиши амалиётига чек қўйиши ва фуқароларнинг адолат излаб пойтахтга бориш заруратини камайтириши керак. — Фуқаролик судлари аҳолига янада яқинлаштирилади. 2030 йилгача заруратга қараб деярли барча туман ва шаҳарларда фуқаролик судлари фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади. — Фуқаро нотўғри судга мурожаат қилса, ариза унга қайтарилмайди — суднинг ўзи уни тегишли судга юборади. Аризада жузъий камчилик бўлса, уни бартараф этишда суд фуқарога фаол кўмаклашади. — Тадбиркорларнинг идорама-идора сарсон бўлишига чек қўйиш учун “иқтисодий ишларни проактив бошқариш” стандарти жорий этилади. — Жиноят ишларида инсон ҳуқуқлари кафолатини кучайтириш учун “асосли гумон” (prima facie) стандарти жорий қилинади. Тергов судьяси шахсни ушлаб туриш қонунийлигини ва гумон ёки айблов учун асослар етарлилигини текширади. — Олий суд Раёсати қарорларини қамраб олувчи очиқ “Прецедентлар реестри” юритилади. Мақсад — ягона суд амалиётини таъминлаш. — 2028 йилдан “суд маъмурчилиги” институти жорий этилиб, судьялар одил судловга дахлдор бўлмаган ташкилий вазифалардан озод қилинади. — “Рақамли суд” тўлиқ ишга туширилади. Судларга мурожаатларнинг камида 50 фоизи электрон шаклда берилиши, суд мажлисларининг 100 фоизи аудиозапис орқали қайд этилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, медиация ва ярашув механизмлари кенгайтирилади, ноқонуний деб топилган маъмурий ҳужжатларнинг очиқ реестри юритилади. “Халқ вакиллари ҳайъати” иштирокида кўриладиган жиноят турлари камида 3 тага етказилади. Президент стратегия лойиҳасини маъқуллаб, унда назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган тегишли фармонни имзолади. Яъни янги босқичнинг асосий мезони битта: фуқаро судга мурожаат қилганда сарсон бўлмаслиги, бузилган ҳуқуқи ўз вақтида тикланиши ва суд қарорининг адолатли эканига ишонч ҳосил қилиши керак. @pressuzb
❗️Айтишларича, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг натижалари (мандат) узоғи 1-2 кун ичида эълон қилиниши кутилмоқда. @pressuzb
Бизнеснинг географияси кенгайса, унинг валюталарга бўлган эҳтиёжи ҳам ортади. Хитойдан маҳсулот олиб кириш, БААдаги ҳамкор билан ишлаш ёки Европага экспорт қилишда турли валюталарда ҳисоб-китоб қилиш зарур бўлиши мумкин. Octobank халқаро операциялар учун мавжуд валюталар рўйхатини 16 тага кенгайтирди. G16 таркибига Европа, Осиё, Яқин Шарқ, Шимолий Америка ва Осиё-Тинч океани бозорларида кенг қўлланадиган валюталар киради: EUR, GBP, CHF, PLN, CZK, SEK, NOK, DKK, AED, CNH, SGD, CAD, MXN, AUD, NZD ва JPY. Эндиликда юридик шахслар ушбу валюталарда конверсия ва халқаро тўловларни амалга оширишлари мумкин. Операциялар интернет-банкинг орқали онлайн бажарилади. Янги имкониятлар бизнесга хорижий ҳамкорлар билан ҳисоб-китобларни янада қулай ташкил этиш ва халқаро савдо жараёнларини соддалаштиришга хизмат қилади. @pressuzb
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Президент Администрацияси тўғрисидаги қонунга шарҳ берди Администрация Президент фаолияти ва Конституциявий ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминловчи ягона конституциявий институт ҳисобланса-да, давлат органлари билан муносабатларда унинг фаолиятини қонун билан тартибга солиш бўйича ҳуқуқий бўшлиқ мавжуд эди. Эндиликда янги қонун билан ушбу масалалар тартибга солинди. Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этишда Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасидаги фаолияти қонун билан тартибга солиниши Президентлик институтининг ҳуқуқий асосларини кучайтиради. Халқаро амалиётда Президент фаолиятини таъминловчи институтнинг ҳуқуқий мақоми қонун даражасида белгиланиши Президентлик бошқарувининг институционал стандарти ҳисобланади. Қонун 4 та боб ва 34 та моддадан иборат бўлиб, Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасида Президент фаолиятини таъминлашнинг конституциявий механизмлари қонунда ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилди. Хусусан: – Администрация Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий, таҳлилий жиҳатдан таъминлайдиган давлат органи сифатида белгиланди; – Администрацияни Президент шакллантиради, Президент белгилаган асосий йўналишларда фаолият юритади, Президентга бўйсунади ва ҳисобдор бўлади. Администрациянинг асосий вазифалари белгиланди: – Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатларини амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий таъминлаш; – Президентнинг фармон, қарор ва фармойишлари лойиҳаларини ҳамда топшириқларини тайёрлаш, уларнинг ижросини ташкил этиш, назоратини олиб бориш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш; – Президентнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантиришга оид янги ташаббусларини ишлаб чиқиш; – аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотларни ташкил этиш ва уларни қийнаётган масалаларга ечимларни ишлаб чиқиш; – қонунларни имзога ёки қайтаришга тайёрлаш; – Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ташкил этиш; – Президентга бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқалар. Шунингдек, қонунда Администрация раҳбарининг ҳуқуқий мақоми ва вазифалари, Администрациянинг мансабдор ва бошқарув шахсларини лавозимга тайинлаш ҳамда озод этишга оид нормалар белгиланган, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши фаолиятини ташкил этишнинг қонуний асослари яратилган. Администрация Президент фаолиятини ташкил этиш доирасида парламент, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, суд ҳокимияти ва судьялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорлик қилади. Администрация Президентга бевосита бўйсунувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Президентга киритади. Администрация ходимлари учун уларга юклатилган вазифаларни бажаришда ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя чоралари назарда тутилмоқда. Президент Администрацияси тўғрисида Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, давлат органларини халққа хизмат қиладиган, очиқ ва ҳисобдор тизимга айлантириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. @pressuzb
❗️Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Қонунни имзолади. @pressuzb
“Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилди 2021 йилдан буён “Тошкент метрополитени”га раҳбарлик қилиб келаётган Усманов Рахманбек Джахангирович эса лавозимида қолди. У метрополитен бошқаруви раиси этиб тайинланди. @pressuzb
Русланбек Қуролтаевич Давлетов Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори лавозимига тайинланди. @pressuzb