Unvonul Bayon
Статистика- Последний пост
- 12 авг.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 1
- Всего постов
- 34
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 162
- 1/48двое суток
- 185
- 1/72трое суток
- 200
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
«Ҳашаротлар фақат ёруғлик сочиб турган чироқларга тўпланади.» Бунинг ортида жуда чиройли бир ибрат бор: Ёруғлик бор жойга ҳашаротлар интилади. Инсонлар ҳам худди шундай қалбида нур, яхшилик ва гўзал хулқ бор инсон атрофидагиларга таъсир қилади. Аммо нур сочиш осон эмас: ёруғлик бор жойда унга қарши келадиган ундаги ёруғликни хиралаштиришни хоҳлайдиган ҳашаротлар каби бӯлган кимсалар ҳам бўлади. Шунинг учун яхши бўлишдан, ҳақни тутишдан ва Аллоҳга яқинлашишдан қўрқманг. Сизнинг нурингиз кимларгадир йўл кўрсатиши мумкин. ✨ «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир.» (Нур сураси, 35-оят) Қалбингизни нурли қилинг. Нурли қалб эса, албатта, атрофга ҳам нур таратади.✨ @Unvonul_bayon
Нега ҳар бир сура Аллоҳнинг раҳмати билан бошланади? Аллоҳ сени бирор нарсага буюришидан аввал Ўзини таништиради. У Ўзини Жаббор ёки Мунтақим (интиқом олувчи) номи билан эмас, балки: «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим» «Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан», дея таништиради. Ҳар сафар Қуръонни очганингда, сени биринчи бўлиб кутиб оладиган нарса Аллоҳнинг раҳматидир. Гўё Аллоҳ сени аввало Ўзини раҳмати билан танишга ўргатаётгандек... Ўйлаб кўр: Аллоҳ қалбингда биринчи бўлиб қарор топишини истаган нарса гуноҳларингдан қўрқишинг эмас, балки Унинг раҳмати нақадар кенг эканига бўлган ишончингдир. сенга нимани севиши ва нимани ёмон кўришини айтишдан аввал, Ўзи ким эканини Ар-Роҳман, Ар-Роҳим, яъни ниҳоятда Меҳрибон ва Раҳмли Зот эканини билдиради. Чунки қалб Аллоҳнинг раҳматини таниса, ҳеч қачон умидини узмайди. Унинг раҳматини англаган инсон эса, Унга қайтишдан ҳеч қачон уялиб қолмайди.🥹 @Unvonul_bayon
"Kim Allohning roziligini odamlarning g'azabi evaziga izlasa, Alloh undan rozi bo'ladi va odamlarni ham undan rozi qilib qo'yadi. Kim esa odamlarning roziligini Allohning g'azabi evaziga izlasa, Alloh undan g'azablanadi va odamlarni ham undan g'azablantirib qo'yadi." Kim Allohni muhabbatini qozonsa Alloh yer yuzidagi insonlarni qalbini o'sha insonga muhabbatli qilib qo'yadi. Bu hadis Oisha binti Abu Bakr rivoyat qilgan. Mazmunan sahih bo'lib, Jomi' at-Tirmiziy va boshqa manbalarda rivoyat qilingan. Shuningdek. "Kim Alloh uchun bir narsani tark qilsa, Alloh unga undan ham yaxshirog'ini beradi." "Kim taqvo qilsa, Alloh unga chiqish yo'lini beradi va uni o'ylamagan tomondan rizqlantiradi." (Qur'oni karim, Talaq surasi 2–3-oyatlar.) "Kim Allohga tavakkul qilsa, Alloh uning o'ziga kifoya qiladi." (Talaq surasi, 3-oyat.) "Kim Allohdan qo'rqsa, Alloh uning ishini oson qiladi." (Talaq surasi, 4-oyat.) "Kim Alloh uchun tavoze' qilsa, Alloh uning darajasini ko'taradi." "Bandam Menga bir qarich yaqinlashsa, Men unga bir gaz yaqinlashaman..." (Qudsiy hadis.) Bu hadis va oyatlarning barchasi bitta haqiqatni eslatadi: inson Allohning roziligini birinchi o'ringa qo'ysa, Alloh uning dunyosi va oxiratini isloh qiladi, qalblarni unga moyil etadi va ishlariga baraka beradi. @Unvonul_bayon
ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. »Аҳволингиз қалай?« деб сўрадим, »Аҳволим яхши«, деди. Мен ундан сўрадим: — Сиз вафот этмаганмидингиз? — Вафот этгандим. — Ўлим қанақа экан? — Яхши– деди у хурсанд бўлиб. — Гуноҳингиз кечирилиб жаннатга кирдингизми? — Ҳа. — Қайси амал манфаатлироқ экан? — Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар. Астағфируллоҳа-Алъазийма ва атувбу илайҳ... @Unvonul_bayon
#foydali #ashuro Ашуро кунида рўза тутиш ва унга бериладиган мукофот ҳақида биласизми? Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Ашуро кунининг рўзаси, Аллоҳдан умид қиламанки, бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади» (Имом Муслим ривояти). Биргина куннинг рўзаси билан йил бўйи қилинган кичик гуноҳларнинг ўчириб юборилиши! Имкониятни қўлдан бой берманг! Ашуро куни 25-июн пайшанба кунига тўғри келмоқда. Бир кун кейин ёки бир кун олдин рўза тутиш суннат амалдир ҳисобланади. Янада кўпроқ савоб ишлаб олиш учун эса ушбу видеони таниган барча инсонингизга юборинг! @Unvonul_bayon
Арафа кунида қилинадиган дуолар! @Unvonul_bayon
ОНАЛАР ҲАҚИДА! 1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир. 2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур. 3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин! 4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл! 5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир. 6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан. 7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин! 👇🏻👇🏻👇🏻 @Unvonul_bayon
@Unvonul_bayon
Қуръони каримни тиловат қилиш ёки ёдлаш мақсадида Қуръон китобини қўлга олиш ёки Қуръондан кунлик вазифани ўқиш осон иш эмас. Ундай ҳолатга Аллоҳ насиб қилган кимсалар сазовор бўлади холос. Аллоҳ Ўзининг каломини Ўзи хоҳлаган одамларгагина раво кўради.! "Сўнгра бу китобни Ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик" (Фотир сураси, 32 оят). Эътибор беринг, танлаб олганларимиз, деб айтмоқда. Шундай экан уни ўқиб, ёд олишга ошиқинг! 👇 👇 👇 👇 @Unvonul_bayon
Ҳаётингизда қилган энг яхши қарорингиз бу:!? @Unvonul_bayon
Намозни қасддан тарк этган киши!!! Аллоҳ ҳузурида зинокордан ҳам ёмонроқ😰 қотилдан ҳам ёмонроқ😭 ёлғончидан ҳам ёмонроқ😭 чақимчидан ҳам ёмонроқ😭 риё қилувчидан ва судхўрдан ҳам ёмонроқдир.!!!😭 Намозни тарк этган одамга қиз берилмайди.! — меҳмон қилинмайди.! — дўст тутинилмайди.! — бирга овқатланилмайди.! — бирга юрилмайди.! Намозни тарк этган кишининг — юзида зулмат бордур☝️🏻 — қалбида зулмат бордур☝️🏻 — ва албатта уйида ва ҳаётида зулмат бордур.!☝️🏻 Бунга далил.☝️🏻 Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз”,😭 Шунда У: «Эй Роббим, нима учун мени кўр ҳолда тирилтирдинг. Ахир, мен кўрувчи эдим-ку!” деди. У зот: «Шундай. Сенга оятларимиз келди. Сен эса, уларни унутдинг? Шунингдек, сен ҳам бугун унутиурсан”, деди.😭 (То-ҳа. 124-125-126-оятлар) Эй фақат жумъа куни ёки нафси хоҳлаганида намоз ўқийдиган инсон! Аллоҳ ҳаққи, ҳозироқ Роббингга тавба қил.! Ҳозироқ Робббингга қайт.😢 👇🏻👇🏻👇🏻 @Unvonul_bayon
Мен Мен Мен..... Ӯзи Ким сан сен..? Бир нутфа кейин эса бир гӯрга кирадиган киши... Ӯзи ким сан сен??? Қувватсиз ва Қудратсиз... Бугун уйқудан кучли бўлиб уйғонасан вакт утиб қўл оёқларингни ҳаракатлантира олмасайсанку, шол буласан...!!! Инсон аслида ҳеч нарса эмас Ҳатто ӯз нафсини англамагунича... 👇🏻👇🏻👇🏻 @Unvonul_bayon
3). ҲАСАДНИНГ ДАВОСИ‼️ Маълумки, ҳасад энг оғир қалб хасталикларидан биридир. Қалб хасталикларини эса, фақат илм ва амал билангина даволаш мумкин. Ҳасадни илм билан даволаш қуйдагича. Аввало ҳар бир киши ҳасад ўзининг дину дунёсига кони зарар эканини яхши англаб етмоғи лозим. Шу билан бирга у ҳасад қилинган одамнинг на динига ва на дунёсига зарар етказа олмаслигини ҳам тушиниш керак. Балки, у фойда олади. Агар охиратга, ундаги ҳисоб китобга иймонни бир тарафга қўйиб туриб, ақл юзасидан иш тутганда ҳам ҳасадга ўрин йўқ. Чунки ҳасадчи ўз ҳасади туфайли ич ичини ейди, қалби дард аламга тўлади. Аммо бирор фойда кўрмайди. Неъмат ҳасад қилинган одамдан сизнинг ҳасадингиз туфайли заволга учрамайди. Қандай қилиб дейсизми? Унга неъматни Аллоҳ таоло берган☝️🏻☝️🏻 ва Аллоҳнинг Ўзи белгилаган муддатгача давом этади. Бировнинг ҳасади туфайли неъмат тугаб қолмайди. Охиратда унга зарар етмаслиги аниқ. Чунки, неъмат етгани ёки сизнинг ҳасадингиз унга гуноҳ бўлиб ёзилмайди. Балки, ҳасадингиз сабабли мазлум бўлгани учун фойда олиши ҳам турган гап. Бу дунёда унинг фойда олиши сизнинг жизғанак бўлишингиздандир. Чунки одамларнинг хурсандчилигининг сабабларидан бири душманнинг азобланишидир. Юқорида зикр қилинган нарсаларнинг барчаси ҳасадчи ўзига ўзи душман ва душманига дўст эканини кўрсатади. Бу худди душманини қатл қилиш учун тош отаётган одамга ўхшайди. Биринчи тошни отганда душманига тегмай ўзига қайтади ва ўнг кўзини кўр қилади.☝️🏻☝️🏻 Унинг аччиғи яна ҳам аланга олиб иккинчи тошни отади. Иккинчи тоши ҳам мўлжалга тегмай ўзига қайтади ва чап кўзини ҳам кўр қилади. У ғазаб отига миниб учинчи тошни отади. Тош қайтиб келиб ўзининг бошини ёради. Душмани эса соппа соғ, кулиб уни томоша қилиб турибди.😅 Ушбуларни тафаккур қилган одамнинг қалбида ҳасад олови сўниши турган гап. Ҳасадни амал билан даволаш қуйдагича. Бунда ҳасад дардига мубтало бўлган шахс ҳасади унга қайси амални буюрадиган бўлса, ўшанинг аксини қилиши лозим бўлади. Мисол учун унга душманини ёмонлашни амр қилмоқда, у уни мақташга ўтсин. Ҳасади унга мутакаббирлик қилишни тавсия қилмоқда, у унга тавозуъ кўрсатсин. Салафи солиҳлардан кўплари ўзини ғийбат қилган шахс ҳақида хабар эшитса, унга ҳадиялар юборар эдилар. Аллоҳим ӯзинг қалбимиздан Ҳасад🔥 деган балони даф қил ва ҳасадчиларнинг ҳасадидан бизларни асра. Амийн. @Unvonul_bayon
2). ҲАСАДНИНГ САБАБЛАРИ‼️‼️ Ҳасаднинг бир неча сабаблари бор. Уламоларимиз мазкур сабабларни ўрганиб чиқиб асосийлари олтита эканини таъкидлаганлар. Уларни қисқача ўрганиб чиқамиз: 1. Душманлик ва ёмон кўриш. Бу ҳасаднинг энг кучли сабабларидан биридир. Икки киши бирор сабабга кўра уришиб қолишлари ва ораларидан келишмовчилик чиқиб бир – бирини ёқтирмай қолишлари мумкин. Ғазаби чиққан одам ўзининг душманига нисбатан қалбида кек сақлаб қолса, у ҳасадга айланади. Душманига ўзи етказа олмаган зарарни замондан кута бошлайди. Агар душманига бирор ёмонлик етса хурсанд бўлади ва Аллоҳ таолонинг Ўзи менга ёмонлик қилгани учун уни жазолади дейди.🚫 Мабодо душманига неъмат етса унинг мақсадига тескари бўлгани учун хафа бўлади. Ҳасади яна ҳам зиёда бўлади. мазкур неъматни ёмон кўрган одамидан кетишини истайди ва шу мақсадда иш ҳам олиб боради. 2. Кўраолмаслик. Баъзи одамларда бошқанинг ўзидан устун бўлишини кўраолмаслик одати бўлади. Анашу нарса ҳам ҳасаднинг сабабларидан биридир. Одатда бировни ўзидан паст санаб, уни одам ўрнида кўрмай, назар писанд қилмай юрган бўлади. Доимо ўша одам унга қарам бўлишини ва ялиниб туриши истайди. Бирдан қараса ҳалиги одамга неъмат етибди. Ҳасадчининг хаёли бошидан учади. Ўзини қўйгани жой топа олмай қолади. Ҳасади ўзини кўрсатади.☝️🏻 3. Кибр. Мутакаббир одамлар ўзидан паст саналган кишиларни доимо масхара қилиб, ерга уриб, олдиларида мақтаниб, сал нарсага керилиб юрган бўладилар. Шунинг учун улардан паст одамларга неъмат етганига чидай олмай ҳасад қилишга ўтадилар.🙂 4. Мақсадига эришолмай қолишдан қўрқиш. Бу ҳолат бир мақсадга эришиш учун ҳаракат қилаётган шахслар орасида бўлади. Улардан бири кўзланган мақсадга эришиш йўлида неъматга сазовор бўлса, бошқаси ҳасад қилади. Қўполроқ мисол келтирадиган бўлсак, худди кундошларга ўхшаган бўлади. 5. Мансабпарастлик ва шуҳратпарастлик. Бунга маълум бир соҳада тенги йўқ бўлишни орзу қилган шуҳратпараст мисол бўлади. Агар унга дунёнинг нариги бурчида сенга тенг келадиган одам чиқибди дейилса, ўшани йўқ бўлишини орзу қилади. 6. Одамларга яхшиликни раво кўрмайдиган табиати бузуқ шахс ҳасадчи бўлади😕.Ўзига ҳеч алоқаси бўлмаса ҳам бировга неъмат етишини кўролмайди. Ўз – ўзидан ҳасад қилаверади. @Unvonul_bayon
Биласанми эй дӯстим"Ҳасад" нима...⁉️ Охиригача ӯқиймиз❗️ Ҳасад🔥 1). Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларининг бири ҳасаддир. Уламолар, ҳасад-бировга етган неъматга рашк билан қараш ва ўша неъматнинг ўз соҳибидан кетиб, ҳасадчига етиб келишини қаттиқ хоҳлашдир, дейдилар. Агар инсон бошқа бир кишига етган неъматдан севиниб, ўша неъматни ўз эгасида барқарор бўлишини хоҳлагани ҳолда, ўзига ҳам берилишини тиласа, ҳавас қилган бўлади. Ҳасад катта гуноҳдир. Ҳавас эса, гуноҳ саналмайди. Чунки, ҳасадчи бировга ёмонликни раво кўради, ҳавасчи эса, бировга етган яхшиликдан хурсанд бўлади ва ўзига шу каби неъматнинг берилишини орзу қилади. Аллоҳ таоло бир қанча оятларда ҳасадни қоралаган ва ҳасадчининг ҳасадидан паноҳ сўрашга чақирган. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Ёки Аллоҳ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми?» деган (54 – оят). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: Бир банданинг ичида иймон билан ҳасад жамъ бўлмайди», дедилар». Ибн Ҳиббон ривоят қилган. Ушбу ҳадиси шарифда икки турли нарса бир банданинг қалбида жам бўлмаслиги хабари берилмоқда. Демак, иймон билан ҳасад худди олов билан сувдек бир-бирига тамоман зид нарсалар экан. Бири бор жойда иккинчиси бўлмас экан. Яъни Иймонсиз бандадагина Ҳасад бӯлар экан . Бошимизга етган ва етаётган бало-офатлар бекорга эмаслигини шундан тушуниб олсак ҳам бўлади.😰 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳасаддан сақланинг! Чунки ҳасад яхшиликларни худди олов ўтинни егандек, еб юборади», дедилар»😰Абу Довуд ривоят қилган. Ушбу ҳадисдан ҳасадчи инсоннинг қилган савоб ишлари бўлса, бекорга чиқиши ҳамда умуман ҳасад бор жойда яхшилик қолмаслигини тушуниб оламиз. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳасадни худди зарарли оловга ўхшатмоқдалар. Ёнғин чиққан ерда олов ҳамма нарсани еб битирганидек, ҳасад ҳам аввало ҳасадчининг ичини куйдиради. Кейин аста аланга олиб, йўлида нима яхшилик бўлса, ҳаммасини куйдириб битиради. Шунинг учун ҳам ҳасадчи шахсга эътибор билан назар солсангиз, унда ҳеч бир яхшилик аломатларини тополмайсиз. Ва у инсон билан кӯпчилик чиқишолмаслигига амин бӯласиз.☝️🏻 Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳасад эгаси мендан эмас», дедилар». Тобароний ривоят қилган. Яъни, ҳасадчи менинг умматим эмас, деганларидир. Ўзини билган одам учун бундай ҳолга тушишдан ҳам ортиқроқ бадбахтлик йўқдир.☝️🏻 Ҳасаднинг зарарларидан: 1. Ҳасад Аллоҳ таолонинг ғазабига сабабдир. 2. Ҳасадгўйнинг қалби ҳасратга тўла бўлади. 3. Ҳасад эгасининг мартабасини паслатади. 4. Ҳасадчини одамлар ёмон кўради ва ундан узоқлашишни хоҳлашади. 5. Ҳасад неъматнинг заволига сабаб бўлади. 6. Ҳасад катта ёмонликларнинг манбасидир. 7. Ҳасад жамиятни бузувчи чўқмордир. 8. Ҳасад ахлоқсизликнинг аломатидир.☝️🏻 @Unvonul_bayon
Рамазон тугади. Лекин бандалик тугамади. Рамазондаги Роббимиз бошқа ойларда ҳам Роббимиздир. Рамазондаги ҳаром ишлар бошқа ойда ҳам ҳаром. Рамазондаги савобли ишлар бошқа ойларда ҳам савоб. Рамазонда фарз бўлган намоз бошқа ойларда ҳам фарз. Рамазонда тиловат қилинган Қуръон бошқа ойларда ҳам тиловатга энг ҳақли Китобдир. Рамазонда қилган зикрларимиз бошқа ойларда ҳам чексиз фазлларга эга. Рамазон тугади, биз ҳамон мўминмиз, мусулмонмиз! Фарқи бу ойда ибодатларда ҳимматли бўлишни ўргандик Ин шаа ллоҳ. Ё Аллоҳ, бизларни Ўзингга йўлиққунимизгача собит қадам қил. Амийн. 👇🏻👇🏻👇🏻 @Unvonul_bayon
🥀 Чарчадим, кирмаган кўчам, қилмаган маъсиятларим, айтмаган ёлғонларим, фитна қилмаган одамларим, таъма қилмаган эшикларим Барисини таътиб кўрдим.🥀 🤲🏻Роббим… Сендан ўзгани мадҳ қилган бу тилларга сендан бошқани , бошқа улуғлантириб қўймагин. Бу тилни кечаю кундуз куну тун охирги нафасимгача сени маҳташ, сени улуғллаш билан банд этиб қўйгин. 🤲🏻Роббим.. Мана шу дунёда қилган қилмишларимга тавба қилиб олишим учун сен буюрган покиза ҳаётга кириб олишим учун,яна бир бора фурсат бергин. Нимани истасамда қилишга,қаерга борсам нимани гапириб, нимани эшитсам, нималар деб ичсам сен фурсат бердинг менга. Энди менга тавба шарбатини ичишликка ҳам фурсат бергин. 🤲🏻Роббим. Қадамларимни тавба кўчаларига буришликка менга фурсат бергин энди, бу осий жасадни тоат соҳибига айлантиргин.Шунча тунлар қилган осийликларимни таҳажжуд, ёлвориш, тавба тунларига айлантириб қўй роббим, гуноҳ қилганда қўрмай , олий турган бу пешона сочларимдан тортиб бошларимни саждаларингга муҳирлаб қўйгин. 🤲🏻 Роббим... Бу осий бўлган сени ҳидоятингдан ташқарига назар ташлаган кўзларимдан ҳаромга қўрқмасдан тикилган бу кўзларимдан қон оқимасидан аввал тавба кўз ёшларини қуйдириб қўйгин. 🤲🏻 Роббим... Бу ҳаром тинглаб роҳат олган қулоқларимни сендан бошқани каломидан бошқа лаззат топтирмагин. 🤲🏻Дунё тижоратларидан зиён кўрсамда сен билан тижоратда зиёнкорлардан бўлиб қолмай 🤲🏻 Роббим. Сени рози қилиш учун бандаларинг ғаазабидан қўрқмайдиган мустаҳкам иймон бергин менга.Сени ҳудудинг бузилганда қалблар тирналиб парчаланиб кетувчи ҳақни сўзлашдан орият қилмаган собит тил бергин менга. 🤲🏻 Росулларинг қийналганда, уларга кўп тўсиқлар келганда уларни қалблари муҳтож бўлган собитликга бугун мени қалбларим қанчалик ҳам муҳтож Роббим. 🤲🏻Роббим тавба эшигинг остонаси остидаман Роббим Роббим Сенга йиғлаган холда келдим Роббим 🥀 اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ، فَاعْفُ عَنِّا 👇🏻👇🏻👇🏻 @Unvonul_bayon
#Қадр #кечаси Қадр кечасининг фазилатига эришмоқчи бўлаётган инсон тоқ ва жуфт кечаларни қолдирмай ҳар кечадан фойдалангани маъқул. Айрим ҳисоб китобларга кўра: Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал; 1 дақиқаси 58 кундан афзал; 1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал; 1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: »Ким Лайлатул Қадр кечасини иймон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади", деганлар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисга кўра, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Ё Расулуллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма иннака 'афуввун, туҳиббул 'афва, фаъфу ъанний» (Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Мени кечиргин) деб айтгин«, дедилар. Яна бир ҳадисда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигидан изланглар, деб айтардилар.» (Имом Бухорийва Муслим) Аллоҳ таоло барчамизга ушбу кечанинг фазилатига эришишни насиб қилсин. 👇🏻👇🏻👇🏻 @Unvonul_bayon
#ramazon 📜 Лайлатулқадр дуоси - Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний... 🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт. Менинг аҳлим ва зурриётимни ҳам афв эт... 🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени онамни, отамни ва уларнинг ота-оналарини, ота-оналарининг ота-оналарини ҳам афв этгин... 🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг оға-иниларим, биродарларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин... 🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг тоғаларим, холаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин... 🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг амакиларим, аммаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин... 🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг дўстларим, ҳамкасбларим, қўшниларим, мени севган ва мен уларни севганларимни афв этгин... 🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени ҳаққимга ортимдан ғоибона дуо қилганларни ва мени дуо қилишга ундаганларни ҳам афв эт... 🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизни зиммамизда ғамхўрлик қилишимиз ва адо этишимиз лозим ҳақлари бўлган ва биз улар хусусида сусткашлик қилганларимизни афв эт... 🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизнинг вафот этган марҳумларимизни ва мусулмонларнинг марҳумларини афв этгин... 🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Барча ушбу дуоимни ўқиб “амийн” деб турганлари афв этгин. Амийн, амийн, амийн... (Arabicuz) 👇👇👇 @Unvonul_bayon
без подписи