tgindex
von dem buch | kitobdan

von dem buch | kitobdan

Статистика
@vondembuchКнигиузбекский

| بإذن الله | في سبيل الله t.me/voprosy?start=4tl4t

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
14 авг.
Постов за неделю
13
Всего постов
38
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Книги (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
2 227
−18 за 2 дн.
Сутки
−13
−0,58%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 151
36 постов
Вовлечённость
51,7%
к подписчикам
Постов в день
1,9
всего 38
Упоминаний
5
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
720
1/48двое суток
825
1/72трое суток
889

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.4387из plyuviofiil

    МАВЛИД ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ? Аллоҳга ҳамду санолар, Расулимизга дуруду салавотлар бўлсин! Ҳар йили мавлид ойи кириши билан мавлид ҳақидаги хилофлар қайта қўзғалади. Ҳар ким ўз далилини келтириб, бошқани танқид қилади ва охир оқибат икки тараф ҳам ўз фикрида қолади. Бундай тортишувдан кимга фойда, биров ўйламайди. Аслида бундай хилофли масалада ҳар ким ўзи қониққан далилга кўра амал қилиб, бошқага тош отмаслиги керак. Биз ҳам юртимиз уламоларининг қадимдан танлаган сўзларини тутиб, ўз шароитимиздан келиб чиққан ҳолда, мавлидни бугунги куннинг руҳида, ҳозиримиз ва келажагимиз учун манфаатли суратда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Унамаганлар ўзлари билади. Бугунги кунда мусулмон ўртасида турли хил байрамларни кенг миқёсда нишонлаш оммавий урфга айлангани ва бу байрамлар кўпчиликнинг, хусусан ёшларнинг хотирасида, қалбларида чуқур из қолдираётгани сир эмас. Бундай вазиятда мусулмонлар ёш авлодга исломий тушунча ва анъаналарни сингдира билишлари лозим. Фурсатни ғанимат билиб, керакли воситаларни ишга солишлари даркор. Ана шундай муҳим омил ва анъаналардан бири бу – мавлид ойи ва кунини ўзига хос суратда ўтказишдир. Хўш, бугун биз мавлид ойини қандай ўтказишимиз керак? Бу ойдан унумли фойдаланиш учун нималарга эътибор беришимиз даркор? Бунинг учун қуйидагиларни қилиш лозим: 1. Рабиул аввал ойини сийратни ўрганиш мавсуми қилиб олиш режасини тузиш ва бунда ҳар ким ўз ҳолати, шароити ва имкониятларидан келиб чиқиб ёндашиши керак. 2. Бирорта сийрат китобини танлаб, бир ойга тақсимлаб, шу ой ичида уни якунлаш. Масалан: «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг 19‑жузи ‒ «Оламларга раҳмат Пайғамбар», «Тарихи Муҳаммадий», «Ар-Раҳиқ ал‑Махтум», «Сарвари олам», «Нурул‑яқин», «Нурул‑басар», «Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?» ва бошқалар. 3. Аҳли оилага мавлид ойи охир замон Пайғамбари, ҳабибимиз, дунёда етакчимиз, охиратда шафоатчимиз бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган ой эканини, у зот шу ойнинг 9 ёки 12 куни душанбасида дунёга келганларини эслатиш. 4. Ушбу ой кириш билан фарзанд набираларни дастурхон атрофига йиғиб, уларга бу ойнинг аҳамиятини тушунтириш. Эрталаб ҳам, кечки пайт ҳам аҳли оилага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларидан қисқача суҳбат қилиб бериш. Бунда у зотнинг хулқларини, олийжанобликларини ёритиб бериш керак. Бунинг учун юқорида эслаб ўтилган адабиётлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 5. Болаларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болажон бўлганларини, саҳобалари ичида кичик ёшдаги, ўсмир ёшдаги кишилар кўп бўлганини, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳар бирини алоҳида севиб, эҳтиром қилганларини мисоллар билан айтиш. Қиз жувонларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларга кўрсатган эҳтиромларидан сўзлаб бериш. 6. Хонадонни оила даврасида шу ойнинг бирор кунини, масалан, 8, 9 ёки 12 куни оилавий мавлид йиғини уюштириш ва ушбу кунни ўзгача бир кўтаринки руҳда, шодиёналикда ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш. 7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудлари хурсандчилиги, у зотнинг таваллуд кунлари болаларнинг зеҳнида яхшироқ ўрнашиши учун шу кунда болалар учун совғалар ташкил қилиш, уларнинг қалбларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббат ўйғотишга хизмат қиладиган ишларни амалга оширишни унутмаслик керак. Совғаларни уларга топширишда «Бу сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туҳфаларидир, суюнчиларидир», деб таъкидлаш ҳам фойдадан холи эмас. 8. Имкони борлар ушбу ойда мавлид йиғинлари уюштириб, маросимни рисоладагидек ўтказишса, хайрли иш бўлади, ин шаа Аллоҳ. Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид #Мавлид

  • Рабиул аввал бу – Аллоҳнинг марҳамати билан мукаммал кўринишда бутун инсониятга ислом динини тарқатган, бутун инсониятга Яратгувчининг энг охирги Элчисини ҳадя этган ой. 40 йилдан кейин Аллоҳ таоло Пайғамбар мавқеини ато этган гўдак Муҳаммад 571 йил Рабиул аввал ойининг 11 ва 12 куни ўртасида туғилган, деб ҳисоблаш қабул қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дунёни тарк этишлари ҳам шу ойда рўй берган. Биз бугун кутиб олган ушбу муқаддас ойда мусулмонлар учун катта аҳамиятга эга бўлган яна бир қатор воқеалар юз берган. Бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратга йўл олганлари, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Руқайя розияллоҳу анҳонинг туғилишлари, биринчи масжиднинг бунёд этилиши ва биринчи жума намозининг ўқилишидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари инсониятга ҳадя этилган Аллоҳ таолонинг энг буюк марҳаматларидан бири ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «(Эй, Муҳаммад) Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик» («Анбиё» сураси, 107-оят).Шунинг учун Рабиул аввал ойи Аллоҳ таолонинг бу буюк неъматига саловотлар айтиш ойи ҳисобланади. Рабиул аввал ойи давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  ҳаёт йўллари ҳақида маърузалар қилиш, Расули Акрамни улуғлаб салавотлар айтиш билан мажлислар ўтказиш қабул қилинган. Ахир Аллоҳ таолонинг ўзи «Аҳзоб» сурасининг 56-оятида бизларни  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шарафига саловот айтишга чақиради «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг». Ушбу ойни ўзингиз учун ўзгача қилинг: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, уларнинг яхши фазилатларини ўрганинг, уларнинг ҳадисларини ўқинг, кўп саловотлар айтинг, кундалик ҳаётингизнинг ҳар бир соҳасида суннатга жон бахш этиб, ибодатларингизни зиёда қилинг.   Islom.uz портали таҳририяти

  • 13 авг.4341удалён 13 авг.

    17 пора 18 пора 19 пора 20 пора 22 пора олинди шу пораларни бир-икки соатни ичида ўқиб бера оладиганлар бўлса йозиб юборинг илтимос..

  • мавлоно Румий.

  • мана бу - тасаввуф аҳлининг нозик насиҳатидир. инсон ҳар куни ойнага қараб, ташқи кўринишини тузатади. юзидаги доғни ювади, сочини тарайди, кийимини чиройли қилади. нега? чунки одамлар уни хунук ҳолда кўрмасин дейди. лекин Аллоҳ таоло инсоннинг ташқи кўринишига эмас, қалбига қарайди. шунинг учун қалб ҳам парваришга муҳтож. юздаги кир ювилгани каби, қалбдаги кибр, ҳасад, риё, ғурур ва гуноҳ излари ҳам ювилиши керак. амали бор-у, қалби бузуқ бўлса - мақбул эмас. «қалбим пок» деб амални тарк этса ҳам - мақбул эмас. чункт Аллоҳ ҳам амалга, ҳам қалбга қарайди. эй инсон… одамларнинг назаргоҳини гўзал қилиш учун қанча ҳаракат қиласан. аммо бир бор бўлса ҳам ўйлаб кўрдингми Аллоҳнинг назаргоҳи қандай? уни ҳам гўзал қилиш керак эмасмиди? хар куни кўзгу олдида турганинг каби, бир куни қалбинг олдида ҳам тўхтаб кўр. унда нима бор? нима кир қилди уни? нима қорайтирди? ва уни қандай поклаш мумкин? чунки бандалар сени ташқи кўринишинг билан танир. Аллоҳ эса қалбинг билан…

  • видео или голосовое, без подписи

  • ўқиш ҳам яқин

  • 9 авг.1 4295

    мавлоно Румий.

  • 9 авг.1 439215

    минг йил ўқисаму, мендан «нимани билдинг», деб сўрасалар, «ҳаддимни билдим» дейман.

  • 5 авг.2 247218

    илмингизда ихлос йўқ • агар сиз таълим бераётган бўлсангиз, бир саволни ўзингизга беринг: барча шогирдларим мендан кетиб, бошқа устоздан илм ола бошласа, қалбим қандай бўлади? агар хурсанд бўлса бу ихлос аломатидир. агар ранжиса ниятни қайта кўриб чиқиш керак. • ҳақиқий муаллимнинг мақсади шогирдни ўзига боғлаб қўйиш эмас, балки уни Аллоҳнинг ҳидоятига етаклашдир. • агар сиздан кўра илмлироқ ёки фойдалироқ устоз орқали инсонлар ҳақни топаётган бўлса, бу ҳолатдан қувониш лозим. чунки мақсад ҳақнинг тарқалиши, эмаски номнинг тарқалиши. • агар қалбингиз: «нега мен эмас?» деса, бу нафснинг овозидир. агар: «алҳамдулиллаҳ, ҳақ етди» деса, бу ихлоснинг белгисидир. • илм етказиш Аллоҳнинг амонати. уни ким етказгани эмас, унинг одамларга етиб бориши муҳим. • агар биродарингиз сиз қила олмаган хизматни қилиб қўйса, уни рақиб эмас, балки бу юкни сиз билан кўтарган ҳамкор деб билинг. • ҳар бир муаллим вақти-вақти билан қалбини тафтиш қилиб туриши лозим. чунки амалнинг бузилиши кўпинча ниятнинг бузилишидан бошланади. • имом бишр ҳофий раҳимаҳуллоҳдан: «қачон яна ҳадис айтасиз?» деб сўрашганда: «нафсим ҳадис айтишни истамай қўйганида», деб жавоб берганлар. бу уларнинг ихлосга қанчалик эътибор берганларини кўрсатади. • агар қалбда Аллоҳнинг розилигидан кўра шуҳрат, одам йиғиш ёки мақтовга мойиллик пайдо бўлса, аввало қалбни ислоҳ қилиш керак. кейин эса таълимни қайта давом эттириш лозим. • ихлоссиз илм эгасига нажот эмас, балки унга қарши ҳужжат бўлиши мумкин. шунинг учун энг катта вазифа амалдан олдин ҳам, амал давомида ҳам ниятни доимий равишда тафтиш қилиб боришдир.

  • 3 авг.2 03539

    ҳозирги замонда узр йўқ! ўткан асрда яшаган уламолардан Шайх Муҳаммад Аман ал Жомий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «илм сенинг уйингга кассета ва радио воситасида кириб келди. булар сабаб илмий масалалар ва исломий фатволар сенинг ҳузурингга етиб келмоқда. бундай…

  • 3 авг.1 75410

    видео или голосовое, без подписи

  • 3 авг.1 72047

    2. «Ҳадис ва Ҳаёт» 25-жуз «Нубувват хонадони хонимлари» бугун биз кимларга эргашяпмиз? кимдан ўрнак оляпмиз? кимга ўхшашни орзу қиляпмиз? бу китоб эса айнан шу саволларга жавоб беради. Расулуллоҳ ﷺнинг муборак хонадонларидаги оналаримиз ҳаёти орқали қандай аёл, қандай рафиқа бўлиш кераклигини, кимлардан ўрнак олиш лозимлигини жуда гўзал тарзда баён қилади. ҳақиқий намуна ким эканини қалбга ҳис қилдиради.

  • 2 авг.1 687

    بسم الله сизларга бир илтимос билан юзланяпмиз. бир илм йӯлидаги толиба опамизга оилавий шароити оғирлашиб қолгани сабаб ёрдамга муҳтож ва шу сабаб моддий йордам кӯрсатишни ният қилдик. ҳозирда уларга олайоткан илмларини ойликларини тўлаш учун пул йиғилиши…

  • von dem buch | kitobdan pinned «بسم الله сизларга бир илтимос билан юзланяпмиз. бир илм йӯлидаги толиба опамизга оилавий шароити оғирлашиб қолгани сабаб ёрдамга муҳтож ва шу сабаб моддий йордам кӯрсатишни ният қилдик. ҳозирда уларга олайоткан илмларини ойликларини тўлаш учун пул йиғилиши…»

von dem buch | kitobdan — tgindex