Yo'ldagi Gaplar
Статистика"Хар бир яхшилик садақадир". (Бухорий ва Муслим ривояти)
- Последний пост
- 29 мар. 2025 г.
- Последнее чтение
- 14 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Рамазон ҳайитида қилинадиган суннат амаллар: 1- Ғусл қилиш. 2- Энг яхши кийимларини кийиш. 3- Хушбўйланиш. 4- Такбир айтиш. 5- Ҳайит намозидан олдин тоқ сонли (учта ёки бешта ёки еттита) хурмо ейиш. 6- Ҳайит намозига пиёда бориш. 7- Оила – фарзандларини ҳам намозга олиб бориш. 8- Намоздан қайтаётганида борган йўлидан юрмасдан, бошқа йўлдан қайтиш.
Рамозон тугаганидан кейин, кечаси (ҳайит намози ўқилгунича) бажариладиган амалларнинг энг афзали такбир айтишдир. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳ анҳу айтганлар: (Рамозон тугаб) шаввол ойининг ҳилоли кўрингандан кейин ҳайит намозигача такбир айтиш мусулмонларнинг бурчларидир. Такбир қандай айтилиши Салмон Форисий розияллоҳу анҳу ривоят қилинган. У киши бундай деганлар: "Аллоҳга такбир айтинглар! Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар кабиро"¹. 1) Абдурраззоқ мусаннафларида саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар.
Жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган вақт ҳақида. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда: «Жумъа кунида шундай бир соат борки, мусулмон банданинг Аллоҳдан бирон яхшилик сўраши ўша пайтга тўғри келса, Аллоҳ унга ўша сўраган нарсасини албатта беради», дедилар. Энг тўғри фикрга кўра, бу қуёш ботишидан олдинги соат бўлиб, бу фикрни Ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва кўпчилик саҳобалар ҳамда Ато ва Товуслар айтишган. Солиҳлардан бири деди: «Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Роббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Роббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим».
Қадр кечаси қачон бўлишига ишора қилувчи белги-аломатлар ҳақида бирор саҳиҳ далил келмаган. Фақат қадр кечаси ўтгандан кейин тонгда қуёш шуъласиз чиқишига ишора қилувчи дaлиллар бор. (Қадр кечасида) Эшак, итларнинг овози чиқмаслиги, тонгда хўроз қичқирмаслиги ҳақидa бирор далил келмаган.
Макка Шахрида ёмғирли кеча
Макка шахридан гапирамиз..
Рамазондан бошқа вақт тун бўйи -хуфтондан бомдодгача- ибодат қилиш суннатга зиддир. Қодир бўлган кишиларга Рамазонда кечаси билан ибодат қилиш суннат. Имкони бўлганлар кечаси ухламасдан ибодат қилиб, кундузи ухлашлари афзал бўлади. Шайх Абдулазиз Торифий
Зиён кўрибди... Зиён кўрибди... Бир неча соатлар эвазига 83 йилини қўлга киритолмаган зиён кўрибди. ﴾Қадр кечаси минг ойдан яхшироқ﴿¹. 1) Қадр сураси: 3
Аллоҳга қасамки , агар қабр аҳлига «орзу қилинглар» дейилса , Рамазонни бир кунида бўлишини орзу қиларди .. Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ
Менинг дунё билан нима ишим бор? Мен бу дунёда фақат бир дарахт соясида бироз дам олган ва кейин йўлини давом эттирган йўловчи кабиман
Рамазон шукуҳи
Yo'ldagi Gaplar pinned a video
#Эълон Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Азиз диндошлар! Бугун 28 февраль 2025 йил жума куни Ислом оламининг айрим минтақаларида, жумладан Саудия Арабистонининг Тумайр минтақасида Рамазон ойи ҳилоли кўрингани эълон қилинди. Шунга кўра, эртага 1 март 2025 йил шанба куни Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади. Бугундан Аллоҳнинг изни ила таровеҳ намозларини бошлаймиз. Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин! Янги ой кўринганда уқиладиган дуо: اللّٰهُ أَكْبَرُ، اللّٰهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالأَمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلامَةِ وَالْإِسْلامِ وَالتَّوْفِيقِ لِمَا تُحِبُّ رَبُّنَا وَتَرْضَى، رَبُّنَا وَرَبُّكَ اللّٰهُ
Жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган вақт ҳақида. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда: «Жумъа кунида шундай бир соат борки, мусулмон банданинг Аллоҳдан бирон яхшилик сўраши ўша пайтга тўғри келса, Аллоҳ унга ўша сўраган нарсасини албатта беради», дедилар. Энг тўғри фикрга кўра, бу қуёш ботишидан олдинги соат бўлиб, бу фикрни Ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва кўпчилик саҳобалар ҳамда Ато ва Товуслар айтишган. Солиҳлардан бири деди: «Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Роббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Роббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим».
Алҳамдулиллаҳ! Неъмат берилган пайтда Сулаймон алайҳиссалом уни шундай эътироф қилдилар: هَٰذَا مِنْ فَضْلِ رَبِّي لِيَبْلُوَنِي أَأَشْكُرُ أَمْ أَكْفُرُ ۖ وَمَنْ شَكَرَ فَإِنَّمَا يَشْكُرُ لِنَفْسِهِ ۖ وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ رَبِّي غَنِيٌّ كَرِيمٌ "Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфр келтираманми (Аллоҳнинг фазлини инкор қиламанми), У мени синаши учундир. Ким шукр келтирса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким куфр келтирса, Роббим (ундайлардан) беҳожат ва карами кенг Зотдир". ("Намл" сураси, 40-оят). Аллоҳнинг фазли бўлмаса, олган илмимиз, уддабуронлигимиз, таниш-билишларимиз иш бермай қолади... Аллоҳ Ўз фазлини устимиздан ёғдирганида эса ҳеч қандай эвазсиз, ҳаракатсиз бебаҳо неъматларга эришамиз. Ҳолбуки, биз бунга лойиқ эмас эдик...
Исломда "Бароат кечаси" йўқ Олимлар Шаъбон ойининг 15-кечасини намоз ўқиш билан ўтказиш, кундузи алоҳида шу кунга хослаб рўза тутиш, бу кеча ва унинг кундузида қилинган дуолар ижобат бўлиши, бу кечада дўзахдан одамлар озод қилиниши, шу кечада вафот этган кишилар ҳисоб қилинмаслиги, унда "Ихлос" сурасини ўқиш фазилати, бу кечада инсонларнинг умри ва ризқига барака кириши ҳақида келган ҳадисларнинг биронтаси собит – саҳиҳ эмаслигига иттифоқ қилишган. Яна аксар муҳаддислар бу кечада ширк келтирмаган, биродарига нисбатан қалбида ғиллу-ғашлик, хусумат бўлмаган мусулмонларнинг барчаси мағфират қилиниши ҳақидаги ҳадисни ҳам заиф санашган. Фақат баъзи олимлар бу ҳадисни ҳасан, жуда озчилиги эса саҳиҳ деган. Хуллас, "Бароат кечаси" ҳақидаги ҳадислар тўқима, ўта заиф ва заиф бўлиб, ҳужжатликка ярамайди. Шу жиҳатдан бу кеча ва унинг эртанги кунини қандайдир ибодатга хослаб ўтказиш асоссиз ишдир. Аммо Шаъбоннинг 15-куни бошқа ҳар қандай ойдагидек "Ойнинг ўрта кунлари" туркумига киргани учун айни шу сабабли бу кунда нафл рўза тутиш мустаҳаб. Шу билан бирга бу кунда бошқа ўзига хос фазилат йўқ. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламдан Шаъбон ойида собит бўлган ҳолат – у киши бу ойда бошқа ойлардан кўпроқ нафл рўза тутганлар. Аммо Росулуллоҳнинг ўзлари ҳам, саҳобалар ҳам "Бароат кечаси" деган амални қилганликларига бирон саҳиҳ далил йўқ..
Аллоҳ таоло Турга – Ўзи Мусо алайҳиссалом билан сўзлашган тоққа қасам ичди, очиқ саҳифаларга битилган Китобга – Қуръонга қасам ичди, самодаги улуғ фаришталар доим тавоф қилиб турадиган обод уйга – Байтул Маъмурга қасам ичди, баланд кўтариб қўйилган шифтга – дунё осмонига қасам ичди, сув билан лиммо-лим тўлган денгизга қасам ичди.
Молини яна ҳам кўпроқ яхшиликларни қўлга киритиш мақсадида сарфлаган ўта тақволи киши ундан узоқ қилинади. Унинг мол сарфлаши ўзига бирон яхшилик қилган кишини мукофотлаш учун бўлмади. Балки у бу иши билан олий Роббининг Юзини ва розилигини истайди. Яқинда у Аллоҳ Жаннатда ўзига ато этадиган мукофотлар билан, албатта, рози бўлади. (Лайл 17.21)
Энг пасткаш инсон сендан тўйганидан кейин фазлингни инкор қиладиганидир. Мустафо Маҳмуд
اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ Аллоҳим, Ражаб ва Шабон ойларини бизга муборак қил, Рамазонга ҳам бизларни етказ.