Ал-Бухорий Хадислари
СтатистикаОсмон остида Аллоҳнинг китоби хақдир сўнг Расулуллоҳнинг суннати яни ҳадислар тўплами Ал- Бухорийнинг Ал-Жоме Ас-Саҳиҳ китобидир ва очиқ ойдин хужжатлардир
- Последний пост
- 20 апр. 2025 г.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 54
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Нажот сабаблари- 4 қисм. Шайтон хутбаси 🎧 Иш битиб бўлганда шайтон: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса, сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», (Иброхим сураси, 22-оят) Telegram: @Al_Buxoriy_Hadislari
Нажот сабаблари- 3 қисм 🎧 Кейин, албатта, Биз у(жаҳаннам)га киришга кимлар лойиқроқ эканини яхши билгувчимиз. Сиздан унга яқинлашувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ. Бу Роббинг ҳузуридаги кескин ҳукмдир. Сўнгра тақво қилганларга нажот берамиз ва золимларни унда тиз чўккан ҳолларида қолдирамиз (Марям сураси, 70-72 оятлар) У кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!» дер «Эй воҳ!!! Кошки фалончини дўст тутмасам эди (Фурқон сураси, 27-28 оятлар) Telegram: @Al_Buxoriy_Hadislari
Нажот сабаблари-2 қисм 🎧 Ким Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат этса ҳамда Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, ана ўшаларгина ютуққа эришгувчилардир (Нур сураси, 52-оят) Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлади. Ким юз ўгирса, Биз сени уларга қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ (Нисо сураси, 80-оят) Telegram: @Al_Buxoriy_Hadislari
Шайх Абдураззоқ Ал-Бадр. Нажот сабаблари-1 қисм 🎧 Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз. Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютибди. Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас. (Оли Имрон сураси, 185-оят) Telegram: @Al_Buxoriy_Hadislari
🎧 Охират сафари! Шайх Абдурахмон Ал Бахилий марузаси @Al_Buxoriy_Hadislari
🎧 Охират сафари! Шайх Абдурахмон Ал Бахилий марузаси @Al_Buxoriy_Hadislari
🎧 Охират сафари! Шайх Абдурахмон Ал Бахилий @Al_Buxoriy_Hadislari
Аёлингизга мехр беринг! Шайх Усмон Ал Хамис
Кетганлардан ибрат олмайсизларми? Telegram: @Al_Buxoriy_Hadislari
Қалбингизни Аллоҳга боғланг! У кунда на мол манфаат берар ва на болалар. (Қосос сураси, 88-оят) Магар, ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келса, (манфаат топар). (Қосос сураси,89-оят) @al_buxoriy_hadislari
45. ТОПИЛМАЛАР ҲАҚИДАГИ КИТОБ 12-боб #2439. Абу Бакр Сиддиқ (р. анҳу) ривоят қиладилар: «Бир куни мен сафарда қўйлар подасини ҳайдаб кетаётган бир чўпонни кўриб қолиб: «Сен кимнинг чўпонисан?» - деб сўрадим. Шунда у Қурайш бойларидан бирининг номини айтган эди, мен уни танидим. Сўнг чўпонга: «Қўйлар ичида совлиғи борми?» - дедим. У: «Ҳа», деб жавоб берди. Мен унга: «Бирортасини соғиб беролмайсанми?» дедим. У: «Майли», деди-да, бир совлиқни ушлаб, боғлаб қўйди. Мен унга: «Унинг елинини артиб қўлларингни ҳам тозала!» дедим. У қўйнинг елинини артиб, қўлларини ҳам бир-бирига уриб тозалади, сўнг бир идишга сут соғиб келди. Мен совисин, деб сутга бироз сув қўшдим-да, сўнг уни Расулуллоҳ (с.а.в.)га: «Ичинг, ё Расулуллоҳ!» деб узатдим. У зот уни ичдилар, мен эса бундан мамнун бўлдим» (яна қ. 3615, 3652, 3908, 3917, 5607). #чўпон #сут Telegram: @Al_Buxoriy_Hadislari
5. ТОПИЛМАЛАР ҲАҚИДАГИ КИТОБ 11-боб. Топилма ҳақида (одамларга) маълум қилса-ю, аммо уни ҳукмдорга топширмаса... #2438. Зайд ибн Холид (р. анҳу) ривоят қиладилар: «Бир аъробий Набий (с.а.в.)дан топиб олинган нарса ҳақида сўради. У зот: «(Топиб олганингни) бир йил давомида эълон қил, агар биров келиб, идиши ва богичи (қанақалиги)ни айтса, эгасига қайтар!» дедилар. (Аъробий) йўқолган туя ҳақида сўради. Шунда у у зотнинг юзлари қизарди ва «У билан нима ишинг бор? Унинг ичимлиги ва пойабзали ўзи билан, туя хоҳласа сув ичади, хоҳласа бута (ўт-ўлан)ларни еб кун кўради. Уни ўз эгасини топгунича ўз ҳолига қўй!» дедилар. Кейин у (аъробий) (йўқолган) қўй ҳақида сўради. «У сеники ёки биродарингники ёки бўриники», дедилар Набий (с.а.в.). Telegram: @Al_Buxoriy_Hadislari
45. ТОПИЛМАЛАР ҲАҚИДАГИ КИТОБ 10-боб. Киши топилмани увол бўлмасин, бирор виждонсиз одамнинг қўлига тушмасин, деб олиб қўйса, жоизми? #2437. Сувайд ибн Ғофала ривоят қиладилар: «Мен Салмон ибн Рабиъа ва Зайд ибн Савҳон билан бирга ғазотда эдим. Шунда бир қамчи топиб олган эдим, ҳамроҳларимдан бири менга: «Уни ташлаб юбор!» деди. Мен: «Йўқ, ташламайман, эгаси топилса, қайтариб бераман, акс ҳолда ўзим ишлатиб юравераман», дедим. Сўнг биз Мадинага қайтиб келганимизда тортишиб қолдик. Шу боис, мен Убай ибн Каъбдан топилма ҳақида сўрадим. Убай ибн Каъб бундай деб жавоб қилдилар: «Мен Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг даврларида, ичида юз динор пули бор ҳамён топиб олиб, уни у зотнинг ҳузурларига олиб бордим. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Буни бир йил давомида маълум қил!» дедилар. Мен уни бир йил давомида маълум қилдим. Сўнг у зотнинг ҳузурларига бордим. У зот (яна): «Уни бир йил давомида маълум қил!» дедилар. Мен (яна) бир йил давомида уни маълум қилдим. Кейин (яна) у зотнинг ҳузурларига бордим. У зот (яна): «Уни бир йил давомида маълум қил!» дедилар. Мен (яна) бир йил давомида уни маълум қилдим. Сўнг у зотнинг ҳузурларига тўртинчи марта бордим. Шунда у зот: «Унинг ичидаги пулнинг қанчалигини, халтаси ва боғичининг қандайлигини эслаб қол, агар эгаси келса, қайтариб бер, акс ҳолда ундан ўзинг фойдаланавер!» - дедилар» (яна қ. 2426). #2437 (такрорий). Салама (р. анҳу) (юқоридаги ҳадис хусусида) бундай дейдилар: «Кейин мен Убай ибн Каъбни Маккада учратдим. У менга: «Топилмани уч йил давомида эълон қилиб турадими ё бир йил давомидами, буни билмайман», деб айтди». #топилма Telegram: @Al_Buxoriy_Hadislari
5. ТОПИЛМАЛАР ҲАҚИДАГИ КИТОБ 9-боб. Топилманинг эгаси бир йилдан кейин келса ҳам, қайтариб берилади, чунки у йўқотган кишининг топиб олган кишидаги омонатидир! #2436. 2427-ҳадис такрорланган. Telegram: @Al_Buxoriy_Hadislari
45. ТОПИЛМАЛАР ҲАҚИДАГИ КИТОБ 8-боб. Бировнинг соғин ҳайвони эгасининг рухсатисиз соғилмасин! #2435. Абдуллоҳ ибн Умар (р. анҳумо) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ҳеч ким бировнинг соғин ҳайвонини эгасининг рухсатисиз соғмасин! Бирортангиз ўз ичимлик манбаингизнинг бировнинг қўлига ўтишини, (яъни) хазинангиз (эшиги)нинг синдирилиб, озиқ-овқатингизнинг олиб кетилишини истайсизми? Дарҳақиқат, одамларнинг соғин ҳайвонлари елини уларнинг озуқасини сақлайди. Шу боис, ҳеч ким бировнинг соғин ҳайвонини эгасининг рухсатисиз соғмасин!» дедилар». #соғиш #эгаси #рухсатисиз Telegram: @Al_Buxoriy_Hadislari
#2434. Абу Хурайра (р. анҳу) ривоят қиладилар: «Аллоҳ таоло ўз Расули (с.а.в.)га Маккани фатҳ қилиб берганда, у зот одамлар ўртасида туриб Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтдилар, сўнг: «Аллоҳ таоло филни Маккага қўймаган эди, (бугун эса) ўз Расули ва мўминларни унга хукмрон қилди. Маккада уруш қилмоқ мендан олдин ҳеч кимга рухсат қилинмаган бўлиб, менга кундузи бир соаттина уруш қилишга изн берилди, холос, мендан кейин ҳам бу ерда уруш қилиш бирор кишига ижозат қилинмайди. Бу ерда ов қилинмайди, бу ернинг ўт-ўланлари юлинмайди, бу ерда йўқотилган нарсани топиб олинганини маълум қилувчи кишигина олади. Бирор кимсаси ўлдирилган одам икки нарсадан бирини танлар, ё хун талаб қилади ёки қасос олади», - дедилар. Шунда Ибн Аббос: «Ё Расулуллоҳ, биз изхирни қабрларимиз ва уйларимизда ишлатамиз-ку?!» деган эдилар, у зот: «Изхирдан бошқасини юлманглар!» дедилар. Сўнг Абу Шоҳ исмли бир яманлик ўрнидан туриб: «Ё Расулуллоҳ, менга ёзиб беринг!» деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Абу Шоҳга ёзиб беринглар!» деб буюрдилар. Мен Авзоийдан: «Менга ёзиб беринг, ё Расулуллоҳ деганда у нимани назарда тутган?» - дедим. У: «Расулуллоҳ (с.а.в.)дан эшитган мазкур хутбани», - деди». Каъбани бузиш учун ҳужум қилган Абраҳа қўшинлари. Улар Каъбани бузиш мақсадида филдан Фойдаланишган. Шунинг учун «Асҳобул фил», яъни «Фил эгалари» номини олган #рухсат #изхир #қасос #касос Telegram: @Al_Buxoriy_Hadislari
45. ТОПИЛМАЛАР ҲАҚИДАГИ КИТОБ 7-боб. Макка аҳлининг топилмаси (йўқолган нарсаси топиб олингани ҳақида) қандай маълум қилинади #2433. Ибн Аббос (р. анҳумо) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «(Макканинг) тиканли дарахти юлинмайди, ов қилинадиган ҳайвони ҳуркитилмайди, у ерда топилган нарсани олиш фақат эълон қилувчига мумкин, хашаклари юлинмайди», дедилар. Аббос (р.анҳу): «Ё Расулуллоҳ, изхирни истисно қилинг», деди. У зот: «Изхир мустасно», дедилар». Telegram: @Al_Buxoriy_Hadislari
Қарздорлар учун дуо! @Al_Buxoriy_Hadislari
45. ТОПИЛМАЛАР ҲАҚИДАГИ КИТОБ 6-боб. Агар киши йўлдан бир дона хурмо топиб олса... #2431. Анас (р. анху) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) йўлдан ўтиб кетаётиб, бир хурмога кўзлари тушди-да, «Буни садақа эканлигидан қўрқмаганимда уни еган бўлар эдим», дедилар» (яна қ. 2056). #2432. Абу Хурайра (р. анҳу) ривоят қиладилар: «Набий (с.а.в.): «Мен аҳлим (аёлим) олдига борганимда, тўшагимда тушиб қолган хурмони кўриб, уни ейиш учун оламан, сўнг садақа бўлса-чи, деб қўрқиб, уни ташлаб юбораман». #садақа #ейиш #қўрқиш Telegram: @Al_Buxoriy_Hadislari
45. ТОПИЛМАЛАР ҲАҚИДАГИ КИТОБ 5-боб. Агар киши денгиздан ёғоч ёки қамчи топиб олса ва шу каби нарса топса... #2430. Абу Хурайра (р. анҳу) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бировга қарз берган Бани Исроиллик бир киши ҳақидаги ҳадиси шарифларини айтаётиб бундай дедилар: «Ўша одам «Мендан қарз олган киши шояд бирор кемада қарзини олиб келган бўлса!» деган ўй билан денгиз соҳилига борган эди, бир ёғочга кўзи тушди. Сўнг, у «ўтинга яраб қолар», дея уни уйига олиб келиб, арралаган эди, ичида пул ва хатни топди». Telegram: @Al_Buxoriy_Hadislari