tgindex
FotihaUz
@FotihaUzКнигиузбекский

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин

Последний пост
19 мар.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
56
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Книги (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
15 649
−37 за 5 дн.
Сутки
−7
−0,04%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
9 407
40 постов
Вовлечённость
60,1%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 56
Упоминаний
13
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 19 мар.36,2 тыс58641

    🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!🌙 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Рамазон Ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин! 🤲 Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин! @FotihaUz

  • 19 мар.10,5 тыс3367

    ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ? 1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади. 2. Имом "Аллоҳу акбар" дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади. 3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. (Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук). 4. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади. 5. Имом ичида "Аъузу"ни ва "Бисмиллаҳ"ни айтиб, овоз чиқариб "Фотиҳа" сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади. 6. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом "Фотиҳа" сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади. 7. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади. 8. Саждадан сўнгра "Аттаҳийёт", "Салавот" ва "Дуо" ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади. 🤲 Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин! @FotihaUz

  • 19 мар.6 63710

    без подписи

  • 19 мар.6 82113

    без подписи

  • 19 мар.6 89114

    без подписи

  • 19 мар.6 65013

    без подписи

  • 19 мар.6 68914

    без подписи

  • 19 мар.6 5421810

    Эртага ҲАЙИТ 💐 Ҳайит олди тадорикларини кўряпсизми? @FotihaUz

  • 19 мар.6 9203820

    ҲАЙИТГА ЎТАР КЕЧАНИ ИБОДАТ БИЛАН ЎТКАЗИНГ Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким икки ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас", дедилар (Ибн Можа ва Тобароний ривоят қилган). Рамазон ҳайитига ўтар кечанинг бутунлай ёки бир қисмини, хусусан кечасининг учинчи қисмини Қуръон тиловати, зикр, тасбиҳ ва нафл намозлар билан бедор ўтказиш кўплаб яхшиликларга, улкан савобларга сабаб бўлади. @FotihaUz

  • 16 мар.8 3574060

    BUGUN LAYLATUL QADR KECHASI G’AFLATDA QOLMANG! @FotihaUz

  • 16 мар.7 5645131

    #Рамазон Лайлатул қадр Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазондаги охирги ўн кунликнинг тоқларидан изланглар», дедилар». Имом Бухорий ривояти. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қадр кечасида иймон билан, савоб умидида қоим қилса, ўтган гуноҳлари мағфират этилади», дедилар». Имом Бухорий ривояти. @FotihaUz

  • 16 мар.12,3 тыс89316

    Қадр сурасидаги адабий мўъжиза ҳақида тафаккур қилинг. 1) إنا – Инна 2) أنزلناه – Анзалнаҳу 3) في – Фи 4) ليلة – Лайлат 5) القدر – Ал-Қадр 6) وما – Ва ма 7) أدراك – Адрока 8) ما – Ма 9) ليلة – Лайлат 10) القدر – Ал-Қадр 11) ليلة – Лайлат 12) القدر – Ал-Қадр 13) خير – Хайрун 14) من – Мин 15) ألف – Алф 16) شهر – Шаҳр 17) تنزل – Таназзал 18) الملائكة – Ал-Малоика 19) والروح – Вар-Руҳ 20) فيها – Фийҳа 21) بإذن – Биизн 22) ربهم – Роббиҳим 23) من – Мин 24) كل – Кулли 25) أمر – Амр 26) سلام – Салом 27) هي – Ҳия 28) حتى – Ҳатта 29) مطلع – Матлаъ 30) الفجر – Ал-Фажр Қадр сурасида 30 та сўз бор, бу Қуръоннинг 30 парасига тенг. Бу сурада 114 та ҳарф бор, бу эса Қуръондаги 114 сурага мос келади. (У) "هي" сўзи 27-рақамли сўз бўлиб, бу Қадр кечаси Рамазоннинг 27-туни эканлигига ишора қилади. (Қадр) "القدر" сўзи сурада 5, 10 ва 12-рақамли жойларда такрорланган. 5 + 10 + 12 = 27 Бу ҳам Қадр кечаси Рамазоннинг 27-туни эканлигига далилдир! Субҳаналлоҳ! @FotihaUz

  • 16 мар.8 63141114

    без подписи

  • 15 мар.8 91325144

    #ramazon #qadr_kechasi 🌙ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР ҚАНДАЙ КЕЧА? ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING @FotihaUz

  • 15 мар.9 19480268

    Ким шундай дуо қилса, дуоси қабул бўлади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّه لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ . деяётганини эшитиб: "Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у билан дуо қилса, дуоси ижобат бўладиган ва у билан сўраса, бериладиган Аллоҳнинг улуғ исмлари билан сўради", дедилар (Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Аҳмад, Ибн Можа ривояти). Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука бианний ашҳаду аннака анталлоҳу лаа илаҳа иллаа анта ал-аҳаду ас-сомаду аллазий лам ялид ва лам юлад ва лам якунлаҳу куфуван аҳад. Маъноси: Аллоҳим, Сендан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлиги, Ўзинг яккаю ёлғизлигинг, беҳожатлигинг, туғмаган ва туғилмаган ва Сенга ҳеч бир нарса тенг келолмайдиган Зот – Аллоҳ эканингга иймон келтириб сўрайман. @FotihaUz

  • 14 мар.9 60077263

    🤲 ҚАДР КЕЧАСИ ДУОСИ اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي 🔹 Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний. 🔹 Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин. @FotihaUz

  • 14 мар.6 3405863

    Лайлатулқадр 🕯Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қадр кечасида иймон билан, савоб умидида қоим қилса, ўтган гуноҳлари мағфират этилади», дедилар». Имом Бухорий @FotihaUz

  • 13 мар.7 8767851

    АЛЛОҲ СЕНИ ЎЗИГА ЯҚИН ҚИЛАДИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Эй Ойша, мискинни қуруқ қайтарма, ҳеч бўлмаса яримта хурмо бўлса ҳам бергин. Мискинларга муҳаббатли ва яқин бўл. Шунда қиёмат куни Аллоҳ сени Ўзига яқин қилади", дедилар (Имом Термизий ривояти). @FotihaUz

  • 13 мар.8 37342101

    без подписи

  • 13 мар.7 1103274

    Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: "Нажот калити қўлида бўлатуриб ҳалокатга учраган одамдан ажабланаман!" дедилар. Шунда: "Нажот калити нима?" деб сўрашди. Али розияллоҳу анҳу: "Истиғфор", деб жавоб бердилар. @FotihaUz