MARUZALAR KANALI
СтатистикаМАДИНА ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ БИТИРУВЧИЛАРИ: АБДУЛЛАТИФ ҚОРИ [ @Azzuz] ВА ЖАЛОЛИДДИН ДОМЛАНИНГ МАЪРУЗАЛАРИ КАНАЛИ. @zabardastulamolar @QalbNuriAbuHanifah @islomnuri @islomovozi @ilmtalabalari @qalam_biz
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 11
- Всего постов
- 32
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 196
- 1/48двое суток
- 224
- 1/72трое суток
- 242
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Live stream finished (56 minutes)
Live stream started
Live stream scheduled for Aug 14 at 15:30
Live stream started
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азизлар! Ҳафталик тафсир дарсимиз, Аллоҳнинг инояти билан, бугун яна давом этади. Бу фазилатли жума кунимиз янада унумли, баракотли ва фойдали ўтсин! Бугунги жума дарсимиз: — Стокголм вақти билан — 17:30 — Истанбул вақти билан — 18:30 — Тошкент вақти билан — 20:30 шу Телеграм канал орқали жонли эфирда бўлиб ўтади, иншааллоҳ. Бугунги суҳбатимизда навбатдаги "Мунофиқун" сураси ҳақида суҳбатлашамиз ва биргаликда тадаббур қиламиз. «Мунофиқун» сураси оятларининг қисқача мазмуни: 🔹 Нифоқ аҳлининг хатари — сура мунофиқликнинг моҳияти ва унинг инсон иймони ҳамда жамият учун қанчалик хатарли эканини баён қилади. 🔹 Мунофиқларнинг сифатлари — Аллоҳ таоло уларнинг ташқи кўриниши ва сўзлари инсонни алдаши мумкинлигини, аммо уларнинг ҳақиқий ҳолати ва қалбидаги ниятларини очиб беради. 🔹 Мунофиқларнинг фитнаси ва тўсқинлиги — улар мусулмонлар орасида фитна тарқатишга, ҳақ йўлдан тўсишга ва ўз манфаатлари йўлида турли воситалардан фойдаланишга уринадилар. 🔹 Дунё мол-мулкига алданмаслик — мол-дунё ва фарзандлар инсонни Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолдириб қўймаслиги керак. 🔹 Аллоҳнинг динидан ҳеч нарса тўсмасин — инсонни мол-дунёси, фарзандлари, мансаби ёки дунёвий машғулотлари Аллоҳга итоатдан узоқлаштириб қўймасин. Зеро, ҳақиқий ютуқ — Аллоҳни ёд этиб, Унинг амрларига содиқ қолишдадир. Марҳамат қилинг!
без подписи
Жума кунининг фазилати ва салавот айтишнинг улуғ савоби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтганлар: Энг афзал кунларингиздан бири — жума кунидир. Шу кунда менга кўп салавот айтинглар. Чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади. Саҳобалар ҳайрон бўлиб сўрашди: Эй Расулуллоҳ, сиз вафот этганингиздан кейин ҳам салавотларимиз қандай қилиб сизга етказилади? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бердилар: Аллоҳ таоло ерга пайғамбарларнинг жасадларини чиритишни ҳаром қилган. Мана шу қисқагина ҳадиснинг ичида қанчалар улкан ҳақиқат яширинган. Жума куни оддий кун эмас — у бизга ҳар ҳафта такрорланиб келадиган махсус имконият. Ва бу имконият айнан Пайғамбаримизга яқинлашиш, у зотга бўлган муҳаббатимизни изҳор этиш учун берилган. Уламоларимиз таъкидлашича, жума пайшанба куни қуёш ботиши билан бошланади. Демак, салавотни кўпайтириш фурсати пайшанба оқшомидан бошланиб, жума куни қуёш ботгунига қадар давом этади. Бу узундек туюлган вақт аслида ҳар биримиз учун катта неъмат — унда бир марта эмас, кўп марта, юрагимиз тўлиб-тошиб салавот айтишимиз мумкин. Ким қиёмат куни Расулуллоҳга яқин туришни, жаннатда у зотнинг ёнида бўлишни орзу қилса, шу орзусини бугундан бошлаб амалга айлантирсин. Йўл эса содда: тилимизни салавотдан қуритмаслик, юришда ҳам, туришда ҳам, ишлаб турганда ҳам қалбни у зотнинг зикри билан банд қилиш. Чунки салавот — фақат тилда айтиладиган сўз эмас. У муҳаббатнинг ифодаси, иймоннинг белгиси ва қалбни поклайдиган энг гўзал амаллардан биридир. Аллоҳ таоло барчамизни жума кунининг фазилатидан баҳраманд бўлувчи, салавотни умрбод давом этадиган зикрига айлантира олган бандаларидан айласин. Омин.
без подписи
без подписи
Куръон оятлари тадаббуридан... «Ерда ёки ўзингизда содир бўладиган бирор мусибатни Биз уни пайдо қилишимиздан олдин Китобда ёзиб қўйганмиз. Албатта, бу Аллоҳга осондир. Бу — қўлингиздан кетган нарсага қайғуриб кетмаслигингиз ва У зот сизларга берган нарса билан ҳаддан ташқари қувониб кетмаслигингиз учундир. Аллоҳ ҳар бир кибрли ва мақтанчоқни севмайди». (Ҳадид, 22–23). Бу икки оят мўмин эътиқодини шакллантириб, қалбга тинчлик берадиган бир ҳақиқатни ўргатади. Бошимизга нима келса ҳам, у бу дунё яратилишидан аввал, Аллоҳнинг илмида аллақачон ёзиб қўйилган эди. Ҳаётда баъзан кутилмаган мусибат келади. Режалар барбод бўлади, яқин одам қўлдан кетади, эга бўлган нарсамиздан айриламиз. Шундай пайтда инсон қалбида «нега айнан мен» деган савол пайдо бўлади ва бу савол уни ичдан кемиради. Аллоҳ эса бу оятда қалбга: бу сенга етгунча аввалдан Менинг илмимда бор эди, деб хотиржамлик бахш этади. Худди шундай, қўлимизга катта неъмат келганда ҳам ўзимизни унутиб қўймаслигимиз керак. Мол-дунё, мансаб, соғлик, обрў — буларнинг ҳаммаси Аллоҳ томонидан берилган синовдир. Неъмат келганда керакли жавоб кибр эмас, шукрдир. Демак, мўмин қалби иккита ҳолатни ўзида жамлайди. Йўқотганда сабр қилади, эга бўлганда шукр этади. Ўтган нарса учун ортиқча қайғурмайди, чунки у қайтмайди. Келган нарса учун ҳам мағрурланмайди, чунки у омонат. Тақдирга иймон инсонни ҳаракатсиз қилиб қўймайди. Аксинча, уни икки хил оғирликдан — йўқотиш азобидан ва эришиш кибридан — озод қилади. Шу боис инсон бор кучини бугунги кунга, ўз қўлидан келадиган амалга сарфлайди, натижани эса Аллоҳга топширади.
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
Имом Шиҳобиддин ал-Қарофий раҳматуллоҳи алайҳ (вафоти ҳижрий 684 йил) шундай гўзал бир насиҳат қолдирганлар: Илм толиби бирор масалани ўрганганида, фақат ўзи учун эмас, балки шу илмга муносиб бўлган ҳар бир кишига ўргатишни ният қилсин. Ундан-да гўзали шуки, у ўрганган илмини бошқаларга ўргатаётганда, ўша инсонлар ҳам ўз навбатида билганларини яна бошқаларга етказишларини ният қилсин. Мана шунда унинг нияти қамраб оладиган инсонлар сони саноқсиз бўлиб кетади. Чунки ҳар бир одам сабабли унга алоҳида савоб ёзилаверади. Агар ниятлар амалга ошса, савоб яна ўн баробарга кўпаяди. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: Ким бир яхшиликни ният қилиб, уни амалга ошира олмаса, унга бир яхшилик савоби ёзилади. Агар уни амалга оширса, ўн яхшилик савоби ёзилади. Ажабланарлиси шундаки, бу — ҳеч қачон тугамайдиган, фойдаси узлуксиз давом этадиган бир савдо! Аллоҳ таоло барчамизни яхшиликка муваффақ қилсин. (Ал-Захийра, 1/53) Бу ерда жуда катта тарбиявий сабоқ бор: амал кичик бўлиши мумкин, аммо холис ният унинг савобини беқиёс даражада кенгайтиради. Шу боис, устоз дарсни бошлашдан аввал: «Эй Аллоҳим! Бу дарсни тингловчиларга фойдали қил. Улар орқали бу илмни бошқаларга ҳам етказ ва ушбу илмдан манфаат оладиган барча инсонларни менинг ниятимга шерик айла!» деб ният қилиши жуда гўзал ва хайрлидир. Айниқса, илм маърифати билан машғул бўлган инсон учун бу катта умид ва бахтдир. Сиз бугун саноқли кишига дарс бераётгандирсиз, лекин ўргатаётган биргина ҳақиқатингиз эртага ўнлаб, юзлаб ёки минглаб инсонларга етиб бориши мумкин. Сиз эса, иншааллоҳ, гўзал ниятингиз ва таълимингиз сабабли уларнинг ҳар бирига бериладиган савобдан баҳраманд бўлаверасиз. Имом Қарофийнинг: «Бу — манфаати ва савоби ҳеч қачон тугамайдиган тижоратдир», деган гаплари айнан шу маънога ишора қилади. Дунёдаги ҳар қандай савдо-сотиқнинг фойдаси кун келиб тугайди, аммо холис ният билан ўргатилган илмнинг меваси инсон вафотидан кейин ҳам давом этаверади.
без подписи
без подписи