Tundalik
СтатистикаKitob o'qiydigan, choy ichadigan, sovuq tushsa ko'chadagi mushuklar uchun xafa bo'ladigan insonlarni seving. 30.08.22
- Последний пост
- 22 июл. 2025 г.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Bu film sahnasi emas, balki ko‘z o‘ngimizda yuz berayotgan G‘azo qirg'ini..
Er - bu sizni birdan baxtli qilib qo’yadigan sehrli tayoqcha emas. Turmush - bu barcha muammolaringizni hal qilib beradigan shokoladlar fabrikasi emas. Bu yerga shoshish umuman shart emas. Eng xayrli vaqtda o’zi hirotda bo’lsangiz ham topib kelaveradi. Lekin ilm hech qachon ortingizdan kelmaydi. Unga faqat va faqat quvib yetish mumkin holos. @onaqorgoni
Сезмаган ҳолингизда ҳам савоб эга бўласиз! Ҳамма савоблар ҳам тоат-ибодат роҳатидан пайдо бўлавермайди. Кўпгина ажрлар касаллик тўшаги, укол нинаси, иситма титратиши, зулм қаҳри, йўл машаққати, ғам бедорлиги, ёлғизлик оғриғи, йўқотиш хафалиги, фироқ аччиғи, тил заҳрига чидаш, қадарга рози бўлиш ва кутиш гўзаллиги ҳамда нафсга ғолиб бўлиш қийинчилигидан ҳам келади. Сабр қилинг ва сабр ила эга бўлинг! Мубашшир Аҳмад #unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik @MubashshirAhmad
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik
Садақани фақирга у муҳтож эканини ҳис қилганингиз учун берманг! Балки мағфират ва Аллоҳ қабул қилишига сиз муҳтож эканингизни тан олган ҳолда беринг! Анас Солиҳ #unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik @MubashshirAhmad
Azon Global Расмий маълумоти Мубашшир Аҳмад домла Давлат хавфсизлик хизмати марказий тергов ҳибсхонаси (Гвардейский)да сақланаётгани аниқланди. Бугун, 2025 йилинг 20 май, сешанба куни унга фақат бир нафар яқини (укаси) билан кўришишга рухсат берилган. Укасининг гувоҳлик беришича, устоз Мубашшир Аҳмад терговчи ва бошқа мутасаддиларнинг муомаласидан шикоят қилмаганлар ва ўзларини қўллаб, дуолар қилиб турган барча-барча инсонлардан миннатдор эканларини билдирганлар. Батафсил: https://azon.global/4050 ©️Azon Global
Channel photo updated
#MUBASHSHIRAHMAD_QAYERDA #WHEREISMUBASHSHIRAHMAD
Айни вақтда Мубашшир Аҳмад домланинг адвокатлари ҳуқуқий жараёнга аралашишдан ман этилмоқдалар. У кишига нисбатан зарурий ҳуқуқий ҳимоя кўрсатиш йўли очилиши учун олдинги постдаги аризани оммалаштиришга чақирамиз. Ариза остидаги "Ҳурмат билан" жумласидан кейин ҳар ким ўз исм-фамиляси ва #MubashshirAhmadga_huquqiy_himoya ҳаштагини қўйиши лозим.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан: 1. Фуқаро Турсунов Алишер Ахмадович (Мубашшир Аҳмад)нинг қонунда белгиланган ҳимоя ҳуқуқи таъминланишини, давлат томонидан бериладиган адвокатлар эмас, унинг ўзи ва яқинлари томонидан ёлланган адвокатлар томонидан ҳимоя қилинишини таъминлашингизни; 2. Унинг диний фаолияти сиёсий ёки ноаниқ “экстремизм” тамғаси билан нотўғри талқин қилинишининг олдини олишингизни; 3. Тергов ҳаракатлари давомида унга ва унинг оиласига нисбатан инсоний муомала, ҳуқуқий кафолатларни таъминлашингизни; 4. Мустақил оммавий ахборот воситаларига ушбу жараённи ёритиш имконини яратишингизни; 5. Туркиядан депортация жараёнига оид расмий ва ҳуқуқий ҳужжатларни очиқ эълон қилинишини таъминлашингизни; 6. Ушбу мурожаатни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий тамойиллари – қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва диний эркинликларга ҳурмат руҳида кўриб чиқишингизни сўраймиз. Ҳурмат билан, Сумайя Турсунова #MubashshirAhmadga_huquqiy_himoya
Мазкур ҳолатлар бугунги кунда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қонун устуворлигини рўёбга чиқариш лозим даражада эмаслигини кўрсатмоқда. Чунки, А.Турсунов 10 май куни Ўзбекистон Республикасига олиб келиниб, орадан қарийб 96 соат вақт ўтган бўлсада, унинг қаерда сақланаётганлиги, соғлигининг аҳволи қандайлиги номаълумлигича қолмоқда. Ушбу холат бугунги кунда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари қонунга риоя қилган ҳолда амалга ошираётганлигини шубҳа остига олмоқда. Албатта, жиноят процесси тамойилларини бузган ҳолда, тергов органи давлат ҳимоячисини ишда иштирок этишга жалб қилган бўлиши мумкин, бироқ, бунинг учун қонуний асослар мавжуд бўлмаган, чунки: 1) гумон қилинувчи ўзи танлаган ҳимоячилар хизматидан воз кечмаган; 2) келишув бўйича адвокатларнинг ишда иштирок этишига объектив имконсизлик бўлмаган; 3) ҳимоячини алмаштириш учун бошқа қонуний асослар бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида “Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас. Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак” деган императив норма белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 18-моддасида “Жиноят ишини юритиш учун масъулиятли барча давлат органлари ва мансабдор шахслар жиноят процессида қатнашаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишлари шарт. Суд ва прокурор қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум этилган ёки қонун ёхуд суд ҳукмида назарда тутилганидан ортиқ муддат ҳибсда ушлаб турилган ёки қамоқда сақланган ёхуд уй қамоғида бўлган ҳар қандай шахсни дарҳол озод қилиши шарт” деб белгилаб қўйилган. Қолаверса, мазкур кодекснинг 23-моддасида “Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланиши” кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, ушбу кодекснинг 48-моддасида гумон қилинувчининг қуйидаги асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган: • Ушлаб турилганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; • У амалда ушланган ёки жиноят жойида ушлаш билан боғлиқ тезкор-қидирув тадбири амалда якунланган ёхуд унинг гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш. Бироқ, кўришимиз мумкинки, юқорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларнинг биронтаси таъминланмасдан, қонун нормалари қўпол равишда бузилган. Тергов органининг ушбу ноқонуний ҳаракатлари натижасида гумон қилинувчи А.Турсунов жиноий таъқибнинг ўта муҳим пайтида – озодликдан маҳрум қилиш масаласи ҳал қилинаётганда ўзи танлаган адвокатлар томонидан ҳимояланиш каби конституциявий ҳуқуқидан амалда маҳрум этилган, қолаверса, адвокатлар ишда иштирок этишга ўз вақтида киришиш ва қамоқда сақлаш учун асосларнинг йўқлигини исботловчи далилларни судга тақдим этиш имкониятидан маҳрум этилган. Бу ўз навбатида суд томонидан қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатмасдан қолмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили - Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлигига АРИЗА Биз, қуйида имзо чекувчи фуқаролар, 2025-йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Турсунов Aлишер Ахмадович (тахаллуси Мубашшир Аҳмад)га нисбатан бўлаётган муносабатдан чуқур хавотирдамиз. Aлишер Турсунов йиллар давомида халқимизга ўзининг диний-маърифий чуқур билими билан хизмат қилиб келган, диний экстремизм ва зўравонликни рад этиб, миллатни диний-миллий қадриятларимизга асосланган соғлом мафкурага эга бўлиши йўлида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган шахс сифатида танилган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 прим 3-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида унга нисбатан қўшимча модда, яъни ушбу кодекснинг 244 прим 1-моддаси билан сиртдан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилиш ҳақида қарор қабул қилиниб, қидирув эълон қилинган. Жорий йилнинг 8-май куни фуқаро А.Турсунов Туркия Республикасида ушланиб, 10-май куни Ўзбекистон Республикасига депортация қилиниб, сўнгра Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Унинг Туркиядан олиб келиниши ҳамда Жиноят кодексининг 244 прим 1-моддаси ва 244 прим 3-моддалари бўйича айбланиб, қамоққа олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилишида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги талаблари бузилмоқда деб ҳисоблаймиз. Хусусан, ИИВ томонидан берилган маълумотга кўра, ватандошимиз Aлишер Турсунов жорий йилнинг 10-май куни Ўзбекистонга депортация қилиб олиб келинган бўлсада, бугунги кунга қадар унинг ҳимоя ҳуқуқи таъминланмаган. Ҳуқуқий ҳимоя билан шуғулланаётган адвокатларга ватандошимиз Aлишер Турсуновнинг қаерда эканлиги ҳақида маълумот тақдим этилмай, ҳимоячиларга у билан учрашиб малакали ҳуқуқий ёрдам берилишига тўсқинлик қилинмоқда. Хусусан, А.Турсуновнинг ҳимоячилари “Gulyamov, Sadikov and Partners” адвокатлик фирмаси адвокатлари А.Ғ.Содиқ, Ф.Ш.Абраевларга, қолаверса, муқаддам адвокатлик ордери тақдим этган А.Даминов ва Ж.Муталибовларга ҳам иш ҳужжатлари билан танишиш, гумон қилинувчини ушлаш жараёнида ҳимоя билан таъминлаш, эҳтиёт чора танлашда суд мажлисида қатнашиш, ҳимоя остидаги шахс билан холи учрашиш имконияти берилмаган. Адвокатлар томонидан Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилинганда, тергов органи адвокатларга гумон қилинувчи А.Турсуновнинг қайси тергов ҳибсхонасида вақтинча сақланаётганлигини билмаслигини, эҳтимол Давлат хавфсизлик хизмати марказий тергов ҳибсхонаси (Гвардейский)да сақланаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот беришган. Шу ўринда асосли савол туғилади, нима учун Тошкент шаҳар ИИББ тергов қилаётган жиноят иши бўйича гумон қилинувчи шахс ДХХ тергов ҳибсхонасида сақланмоқда? Бундан ташқари, адвокатлар томонидан 14.05.2025 йилда ДХХ марказий тергов ҳибсхонасига борилганда дастлаб А.Турсуновнинг шу ерда сақланаётганлигини маълум қилишиб, икки соатдан сўнг учрашувга рухсат беришларини айтишган. Бироқ, орадан бироз вақт ўтиб, ДХХ ходимлари адвокатларга қўнғироқ қилишиб, А.Турсуновнинг ДХХ тергов ҳибсхонасида йўқлигини, улар бошқа шахс билан адаштириб юборишганлигини маълум қилишган. Қизиқарли томони шуки, қандай қилиб ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлаётган шахсни бошқа бир одам билан адаштиришлари мумкин?
без подписи
Мубашшир Аҳмад домла ҳам ўзбек, ҳам турк халқининг энг аҳамиятли ҳассосиятлари ва принципларини қай шакилда ҳурмат қилиш борасида, мўътадил ва бирлаштирувчи тушунча шаклига эга бўлиш лозимлиги борасида бизни чуқур тарбиялаганлар. У киши бугунгача мусулмон турк халқининг ҳеч қайси мўътабар ҳассосияти ва принципига хилоф равишда иш олиб бормаган. У кишининг илмий фаолияти тасаввуф йўналишида бўлиб, Исломий қарашга эга бўлган медиа агентлиги устида йиллар давомида ишлади. Ҳар икки давлатдаги фаолиятларидан кўзлаган мақсадлари – холис ахборот марказини ва цензурасиз фаолият юрита оладиган Исломий академияни барпо этиш ва ижтимоий ёрдамга хизмат қилувчи ("Azon" вақфи) вақфни амалий фаолиятга ўтказишдан иборат. Озодликдаги охирги вақтларини эса Туркиянинг Сурия бўйича сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва Турк бирлигини қўллаб-қувватлаш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини улашишга сарфладилар. Устоз Ўзбекистонда йиллар давомида назоратга очиқ ва қонуний тарзда фаолият юритиш учун бор кучларини сафарбар қилдилар. Бироқ чекловларга дуч келгач, ўз давлатининг нуфузига путур етказмаслик учун фаолиятни хорижга – Туркияга кўчиришга қарор қилдилар. Биз ҳам “Azon” жамияти сифатида Ўзбекистон ва Туркиянинг шаънига путр етмаслиги учун зарурий эҳтиёткорликларни олишга ҳаракат қиляпмиз. Устознинг эркларига дахлдорлик қиладиган ҳар қандай чора-тадбир Туркия ҳамда Ўзбекистондаги миллий ва диний қадриятларига кўнгил боғлаган халқ учун катта йўқотиш бўлади. Жамиятни йўналтира оладиган ва давлатининг тамойилларига бефарқ бўлмаган шахслар жамият учун катта қадрият ҳисобланадилар. Бу қадрият эса айнан шундай шахсларга пешвоз чиққанларгагина насиб этади. Унутмайлик! Устоз Мубашшир Аҳмад ўз ихтиёрини йўқотмаган халқнинг намоёндаси ўлароқ ҳозир муҳокама марказида. Бу киши ҳақида чиқариладиган ҳукм – халқимизнинг катта қатлами учун чиқариладиган ҳукм ҳисобланади. Барча тарафларга чақириғимиз: ҳуқуқий жамиятчилигимизга, бирлигимизга ва келажагимиз чиптаси бўлмиш ушбу шахсиятларга пешвоз чиқайлик!
Устоз Мубашшир Аҳмад ҳақларида жамоатчилик томонидан билдирилган муносабат ва гувоҳликлар тобора ортиб бормоқда. Баъзиларини устознинг каналларида улашиб бориляпти. Жамоатчилик фаолларининг ушбу муносабатлари ижтимоий тармоқларда кенгроқ тарқалиши, муҳокама майдонларининг эгалланмаган қисмини эгаллаши лозим. Бу борада ҳар кимнинг қўлловига эҳтиёжимиз бор. Муносабатларни ёяйлик, ўринли чақириқларимизни билдирайлик. Бу иш билан шуғулланаётганларни қўллаб-қувватлайлик!
Insonlarning juda oz qismi mutolaa qiladi. O‘qiganlarning esa juda kam qismi jiddiy asarlarni o‘qigan bo‘ladi. Ulardan ham ozrog‘i reja tuzib, qat’iyat bilan ko‘plab jiddiy asarlarni o‘qishga erishadi. Bu kishilarning yana bir qismi o‘z oldidagi jiddiy asarni tanqidiy yondashuv bilan tahlil qilib o‘qiy oladigan bilim va jur’atga ega. Mazmunli tanqidlar bera oladiganlarning ham faqat ozchilik qismi asl ijod mahsulini yaratishga qodir. Shu bois, haqiqatdan ham, Cemil Meriç aytganidek: “Har asrda bir necha kishi fikrlaydi, qolganlar esa ularning o‘ylaganini o‘ylaydi.” Altay Cem Meriç, "Öğrenmeyi öğrenmek" kitobidan.
Ijtimoiy tarmoqlar bizga odamlarning imkoniyatlarini ko‘rsatadi, lekin ularning sinovlarini emas. Agar ularning sinovlarini ko‘rganimizda, o‘sha imkoniyatlarga havas qilmasdik.
"Haromga tushib qolishdan qo‘rqib, halollarning o‘ndan to‘qqizini tark etardik", degan sahoba zamonidan, bugun oldiga kelgan narsani bir lahzalik lazzat uchun tekshirmay yeydigan ummatga qanday aylanganimizni o‘ylab ko‘rishimiz kerak.
Dunyo va hayot tobora og‘irlashib, qiyinchiliklar ortib borayotgan bir paytda, oddiy va kichik go‘zalliklar qalbimizda yanada chuqurroq aks etadi. Shunday shafqatsiz va adolatsiz dunyoda, go‘zallik va ezgulikning har qanday ishorasi ko‘zlarimizni beixtiyor yoshga to‘ldiradi, chunki qalb yanada nozik va sezgir bo‘lib qoladi.
Namozingni qanchalik chiroyli va vaqtida o‘qisang, hayoting ham shunchalik chiroyli bo‘ladi. Rizqingda, turmushingda, ishingda, sog‘lig‘ingda nega kechikishlar bo‘layotganidan hayron bo‘lsang — avval namozingga bir nazar tashla: uni kechiktiryapsanmi? Hasan Basriy rohimahulloh