tgindex
Historical Posts

Historical Posts

Статистика
@Tarixiyfayllarузбекский

📷 Butun insoniyat tarixining eng qiziqarli lahzalari fotosurat va videolarda.

Последний пост
3 июн.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
227
мало замеров
Замеров пока мало
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
342
20 постов
Вовлечённость
150,7%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 20
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • «Россиянинг “Толибон” билан ҳарбий ҳамкорлиги Марказий Осиёдаги кучлар мувозанатига қандай таъсир қилади?» “Толибон” сиёсий тизими ва Россия Федерацияси ўртасида ҳозирча сифат жиҳатидан юқори даражадаги ҳамкорлик шаклланмаган. Мавжуд алоқалар асосан чекланган ва кўпроқ риторик характерга эга. Яъни томонлар ўзаро дўстликни таъкидловчи баёнотлар билан чиқмоқда: “сиз бизнинг дўстимизсиз, биз сизнинг дўстингизмиз” қабилидаги сиёсий нутқлар устунлик қилмоқда. Россия томонидан “Толибон” ихтиёридаги эски ҳарбий техникаларни, жумладан, танк ва артиллерия воситаларини таъмирлаш бўйича айрим ҳамкорлик мавжуд. Бироқ бу “Толибон”ни янги ҳарбий қудратга айлантирмайди. Бундай лойиҳалар, биринчидан, молиявий жиҳатдан тўлиқ таъминланиши керак, иккинчидан, Россия бу хизматларни бепул амалга оширмайди. Шунингдек, бу маблағларни ким ва қандай шаклда тўлаши масаласи ҳам очиқ қолмоқда. Амалиёт шуни кўрсатадики, сиёсий келишувларнинг катта қисми дастлаб тантанали учрашувлар ва баёнотлар билан имзоланади, бироқ кейинчалик уларнинг муҳим қисми тўлиқ амалга ошмайди ёки қадрсизланади. Расмий ташрифлар давомида илиқ кутиб олиш, меҳмондўстлик муҳитини яратиш орқали дўстона алоқалар намойиш этилади, аммо бу ҳар доим ҳам реал стратегик ҳамкорликни англатмайди. Бугунги кунда ҳеч бир йирик давлат “Толибон”ни кучли геосиёсий ёки ҳарбий иттифоқчига айлантиришга жиддий интилаётгани кузатилмайди. Дастлаб Хитой томонидан эҳтиёткор қизиқиш бўлган бўлса-да, ҳозирги вазиятда “Толибон” атрофида икки асосий геосиёсий кесишув мавжуд: юқори даражада АҚШ ва Хитой рақобати, минтақавий даражада эса Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги қарама-қаршилик. Тарихий жиҳатдан қаралганда Афғонистон ҳудуди ташқи кучлар учун мураккаб майдон бўлиб келган. Бу ерга кирган йирик давлатлар – Британия империяси, Совет Иттифоқи ва АҚШ узоқ давом этган ҳарбий ҳаракатлардан сўнг сезиларли йўқотишлар билан чиқиб кетган. Шу боис сиёсатшунослар орасида Афғонистон кўпинча “империялар қабристони” деб аталади. “Толибон”нинг ўзи ҳам ташқи экспансия сиёсатини қўллаб-қувватламаслигини бир неча бор таъкидлаган. Улар ўз ҳудудини ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирган, бироқ бошқа давлатларга бостириб кириш нияти йўқлигини қайд этган. Россия ҳам “Толибон”ни расман тўлиқ сиёсий тизим сифатида тан олмаган. Худди шундай, Хитой ҳам бу борада эҳтиёткор позицияни сақлаб қолмоқда. Дипломатик алоқалар, элчилар алмашинуви, расмий ташрифлар мавжуд бўлса-да, тўлиқ сиёсий легитимация ҳали берилмаган. Шу билан бирга, “Толибон” ҳозирда прагматик сиёсат юритишга ҳаракат қилмоқда. Улар Марказий Осиё давлатларига нисбатан таҳдид бўлмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Агар “Толибон” Россия билан ҳамкорлик қилиб, минтақага хавф туғдирадиган сиёсат юритса, бу ўз манфаатларига зид бўлар эди. “Толибон” мафкуравий жиҳатдан диний ҳаракат ҳисобланади. Шу сабабли улар ўз эътиқодига қарши сиёсат юритса, бу уларнинг ички легитимлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Камолиддин Раббимов

  • Инсон жисмонан бир вақтда бир қўлини олдинга, иккинчисини орқага айлантиришга қодир, аммо мия бунга фаол равишда қаршилик кўрсатади Инсон мияси ҳаракатларни бошқаришда энергияни тежаш ва чалкашликларнинг олдини олиш учун нейрон боғланиш механизмидан фойдаланади. Миянинг иккала ярим шари бир вақтнинг ўзида бир хил ёки симметрик ҳаракатларни бажаришни афзал кўради. Бу соддароқ қилиб айтганда, мия иккала қўлга ҳам бир хил дастурни юбориши осонроқ. Қарама-қарши ҳаракат эса миядан икки карра кўпроқ куч ва диққат талаб қилади. Кундалик ҳаётимизда биз камдан-кам ҳолларда қўлларимиз билан қарама-қарши доиравий ҳаракатларни бажарамиз. Юрганда ёки югурганда қўлларимиз олдинга ва орқага чизиқли ҳаракат қилади, аммо айланма ҳаракатда мия бундай тажрибага эга эмас. Доимий машқлар орқали мияда янги нейрон алоқаларини яратиш ва иккала қўлни бир-биридан мустақил бошқаришни ўрганиш мумкин. Бу машқ нафақат қўллар координациясини, балки миянинг мослашувчанлигини ҳам жуда яхши ривожлантиради. Илм-фан

  • Qobiljonni kim o‘ldirdi? Tizim! So‘nggi 2 yil ichida radikallashuv darajasigacha yetib borgan segregatsiya va aparteid tizimi! Qobiljonni Mironovning doimiy chiqishlari o‘ldirdi! Bastrikinning bayonotlari o‘ldirdi! Davlat Dumasining qonun loyihalari o‘ldirdi! Rossiyaning davlat telekanallari o‘ldirdi! Natsistik Telegram kanallari o‘ldirdi! Migrantlarga qarshi doimiy va KO‘Z-KO‘Z QILINADIGAN reydlar o‘ldirdi! Aeroportlardagi soatlab davom etadigan ushlab turishlar o‘ldirdi! Qobiljon Ikkinchi jahon urushidagi G‘alabaning yubiley yilida o‘ldirildi! Natsizm va fashizmga qarshi urushning yubileyi davrida! Ushbu sana munosabati bilan ommaviy tadbirlar o‘tkazilayotgan bir paytda! Qobiljon Ukrainani “denatsifikatsiya qilish bo‘yicha maxsus harbiy operatsiya” davom etayotgan kunda o‘ldirildi! Rossiya tashabbusi bilan BMT Bosh Assambleyasi tomonidan natsizm va fashizmni ulug‘lashga qarshi navbatdagi rezolyutsiya qabul qilinganidan keyingi kuni! Rossiya TIV tomonidan chet eldagi vatandoshlar huquqlari buzilishi bo‘yicha hisobot e’lon qilinganidan keyingi kuni! BMT Bosh Assambleyasining mustamlaka mamlakatlar va xalqlarga mustaqillik berish to‘g‘risidagi Deklaratsiyasi qabul qilinganining yubileyidan keyingi kuni — bu hujjatga Sovet Ittifoqi tashabbuskor bo‘lgan va u, jumladan, segregatsiya hamda irqiy kamsitishni tugatishga qaratilgan edi! Bu ro‘yxatni cheksiz davom ettirish mumkin… Xo‘sh, hamdardlik qani? Ta’ziya-chi? (Uzr so‘rashni aytmasa ham bo‘ladi). Hech narsa yo‘q! Rossiyaning Tojikistondagi elchixonasi ikki kundan beri Telegram kanalida yuqorida sanab o‘tilgan hujjatlar haqida postlar joylayapti, ammo bu voqeani butunlay e’tiborsiz qoldirmoqda! 2024-yil mart oyida biz Rossiya elchixonasi oldiga borgan edik, minglab xatlar yozdik, hamdardlik bildirdik, gullar qo‘ydik. Bugun-chi? Hech narsa! Rossiya elchixonasi vaziyatni butunlay inkor etmoqda! Rossiya elchixonasi jim! Rossiya jim! Rossiya bu voqeaga ahamiyat bermayapti! Rossiya tan olyapti! Rossiya achinmayapti! Rossiya hech qanday chora ko‘rishni istamayapti! Rossiya hech narsani o‘zgartirmoqchi emas! Qobiljonni kim o‘ldirdi? Tizim! Muhammad Shamsuddinov, siyosatshunos ekspert (Tojikiston)

  • без подписи

  • Россияда 16 ешли ўсмирин, миллатчилик мотивлари билан асли тожикистонлик Қобулжон исмли 10 ёшли болачани пичоқлаб ўлдирибди. Ўсмирин шунчаки мактабга келиб, болаларни миллатини сўраган ва тожик болачани, фақат миллати бошқа бўлганлиги учун – ўлдирган. Эсимда бор, 2009-13 йиллар мобайнида ҳар ойда Россияда тақирбошлар ўзбеклар, тожикларни атайлаб ўлдиришарди. Тақирбошлар бир йилда жами 200-250 гача одам ўлдиришарди. Буни ҳалқаро ОАВ кенг ёритган. Россия ўзини империя ҳисоблайди, ўзининг империясини қайта тиклаш учун иш олиб бормоқда. Қолаверса, Россия – бу федерация. Уни ичида кўплаб халқлар, этник автохтон худудлар, республикалар, вилоятлар бор. Лекин, ички сиёсатда Россия кўп миллатли империялизмни эмас, рус шовинизмини, национализмини тарғиб қилади. Бу шунчаки зиддият эмас, бу фундаментал зиддият. Ҳозирча Путин вертикали куч билан ушлаб турилибди. Лекин, бу куч заифлашиши билан мана шу зиддият портлайди. Пост-совет ҳудудида энг россия-параст жамиятлар – бу аввало Тожикистон, сўнгра Ўзбекистон. Қўшни Қозоғистонда рус тилини билиш даражаси жуда юқори, лекин қозоқ халқи россияпараст эмас. Россияга энг ишонмайдиган жамиятлар – болтиқбўйи республикалари, Украина. Энг қизиғи – рус миллатчилари аввало тожик ва ўзбекни ўзига нишон билади. Лекин, латишларга, эстонларга еки украинларга тегинишдан қўрқади. Камолиддин Раббимов

  • Учта шахсга нисбатан ўлим ҳукми берилди. Улар: дин пешвоси, оқловчи (адвокат), физик олим. Жазо вақти келганда, биринчи бўлиб диний олимни келтиришди. Бошини гильотин (бошни танадан жудо қиладиган ускуна) остига қўйиб ундан: - Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди. Дин олими: - Мен Аллоҳга ишонаман, Аллоҳ... Аллоҳ... Аллоҳ мени қутқаради! - деди. Гильотин тиғи зарб билан тушаркан, бошига етмасдан тўсаттан тўхтаб қолди. Оламон ҳайратланиб: - Олимга озодлик! Динга озодлик! Уни озод қилинг! - деб ҳайқирди. Дин олими жазодан қутилди. Навбат оқловчига келди. Ундан: - Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди. У: - Мен дин олимичалик Аллоҳни танимайман! Лекин мен, адолатга ишонаман! Адолат мени қутқаради! - деди. Ускуна тиғи тушиб унинг бўйнига етай деганда тўхтаб қолди. Оламон яна ҳайратланди. - Оқловчига озодлик! Яшасин адолат! Уни озод этинг! - дедилар. У қутилиб қолди. Сўнгги навбат физик олимга келди. Ундан ҳам: - Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди. У: - Мен дин олимичалик Аллоҳни, оқловчичалик адолатни билмайман. Лекин, гильотин арқони тугун бўлиб қолган. Айнан шунинг учун унинг тиғи тушишига монеълик қиляпти! - деди. Физикнинг сўзи тўғри чиқди. Муаммони бартараф этишди. Ва унинг бошини танасидан жудо қилишди. Хулоса: «Сукут қилиб бирор марта ҳам надомат қилмадим. Лекин гапириб қўйиб кўп марта афсусландим». Баъзан ҳақиқат бўлса ҳам, уни айтишдан кўра, оғзингизни ёпишингизда сизга хайр бор! Ўзингизнинг донолигингизни кўрсатишдан кўра, баъзан ўзингизни билмаган (тентак)га солишингиз сизга яхшироқ! Хулоса ўзингиздан... Карим Бахриев

  • Россиялик жаҳон тизими (wоrld-system) тарафдори, машҳур тарихчи-профессор Евгений Балатский Хитой мисолида ажойиб таҳлилга келади. У Хитойни тарихий хатолардан қандай сабоқ чиқариш лозимлиги бўйича дунёга намуна сифатида кўрсатади. Асосий тезис шундан иборатки: мамлакат муваффақияти, энг аввало, давлат бошқарув тизимининг самарадорлиги билан белгиланади, бошқарув эса ўз навбатида сиёсий элитанинг интеллектуал сифати билан чамбарчас боғлиқ. Бу ерда тарихий хотира ва элиталарнинг ҳозирги шароитларга мос адекватлиги мустақил аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан Хитой тарихидаги рамзий воқеани эсга оламиз. 1792-йилда Хитой императори Тсянлун Британия қироли Жорж ИИИ га ғалати мазмундаги жавоб йўллаган эди. Бу хатда, биринчидан, у Европадан юборилган «ўйинчоқлар»га (яъни, товарларга) муносиб фойда топиб бўлмаслиги боис инглизлар билан савдо қилишдан бош тортган ва иккинчидан, хорижлик подшоҳни келажакда ҳам Хитой императорига олий даражадаги ҳурмат ва бўйсунув кўрсатишга чақирган эди. Бу ҳодисадан бор-йўғи ярим аср ўтиб, Европалик мустамлакачилар Хитойга катта тўплар билан кириб келишди ва Афюн урушлари бошланди. Натижада улкан кибрлар мамлакати бўлмиш Хитой ярим мустамлака ҳолатига тушиб қолди. Бу воқеа Хитой тарихидаги бурилиш нуқтасига айланди ва ҳанузгача миллат онгида реваншист (қасоскорлик) кайфиятларини кучайтириб туради. Мазкур ҳодисани қандай талқин қилиш керак? Агар барча ҳиссий ва романтик ёндашувлардан воз кечилса, ҳақиқат қуйидагича: Тсянлун императори инглизларга нисбатан сиёсий аутизм намойиш этди – у ким келганини англамади, ташқи дунёни ва ундаги ўзгаришларни тушунмади, ўз мамлакати жаҳондаги ўрнини англамади, ўзининг ҳаддан зиёд юқори қадрлаш ҳиссида яшарди. Натижа узоқ куттирмади: ярим асрдан сўнг император Даогуаннинг қўшини бир ҳовуч европалик аскарлар томонидан шармандали тарзда мағлубиятга учради, ҳукумат эркин савдо деган сиёсий офатни қабул қилишга мажбур бўлди, аҳолиси ва амалдорлари эса сурункали наркотик (опиум) карахтлигига тушиб қолишди. Бу геосиёсий шармандалик қарийб 200 йил давом этди – 1949-йилда Хитой Халқ Республикаси ташкил топгунга қадар. Бугунга қадар бу тарихий жароҳат хитой сиёсий элитасининг хотирасида яшайди. Айнан шу сабабларга кўра, элита хатолардан улкан сабоқ чиқарди. Натижада ХХ аср бошидан бошлаб Хитой дунёга максимал даражада очилди ва сайёранинг бошқа бурчакларида яратилган илғор тажриба ва технологияларни фаол ўзлаштира бошлади. Демак, афюн урушлари билан боғлиқ “тарихий оғриқ” Хитойга тарихий бурилиш йўлига кириш имконини берди – Тсянлун давридаги геосиёсий аутизмдан воз кечилиб, юқори даражадаги геополитик ҳушёрлик ва инновацияларга сезувчанлик режимига ўтилди. Агар ХВИИИ асрда император Европа маҳсулотлари ва билимларини менсимаган бўлса, ХХ асрда хитой элитаси Ғарбдан учта буюк янгиликни муваффақиятли ўзлаштирди: 1. Коммунистик давлат тизими ва демократик марказлашув тамойилини; 2. Коммунистик институтлар асосидаги бозор институтларини; 3. Ишлаб чиқариш ва ҳарбий технологияларни. Шубҳасиз айтиш мумкинки, ушбу ғарбча инновациялар бўлмаганда, бугунги Хитой шаклланмаган бўлар эди. Коммунистик партия ва ХХР ташкил этилиши натижасида мамлакат мисли кўрилмаган даражада яхлитлашди; бозор институтлари ҳисобига иқтисодиёт эгилувчан ва маневрга қодир бўлди; технологик импорт орқали Хитой бугунги қудратига эришди. Шундай қилиб, Хитой ўзининг опиум урушларига оид тарихий травмасини қайта ишлади ва фойдали натижага йўналтирди.

  • ГЎЗАЛ ТУРКИСТОН Гўзал Туркистон, сенга не бўлди? Сахар вақтида гулларинг сўлди. Чаманлар барбод, қушлар ҳамфарёд, Ҳаммаси маҳзун. Бўлмасми дил шод? Билмам не учун қушлар учмас боғчаларингда? Бирлигимизнинг тебранмас тоғи, Умидимизнинг сўнмас чироғи. Бирлаш, эй халқим, келгандир чоғи, Безансин энди Туркистон боғи. Қўзғал, халқим, етар шунча жабру жафолар! Ол байроғингни, қалбинг уйғонсин, Қуллик, асорат – барчаси ёнсин. Қур янги давлат, ёвлар ўртансин. Ўсиб Туркистон, қаддин кўтарсин, Яйраб, яшнаб ўз Ватанинг гул Боғларингда! ©️ Абдулҳамид Чўлпон

  • Gʻalati elat bu, g‘alati el bu, Niyati bo‘lakcha, amali mavhum. Bu eldan Buxoriy chiqishi mumkin, Lekin g‘ariblikda yashashga mahkum. Gʻalati elat bu, g‘alati el bu, Tushunib bo‘lmaydi asrorlarini. Mashrabni osadi va orqasidan Yig‘lab o‘qib yurar ash’orlarini. Gʻalati elat bu, g‘alati el bu, Botini chirkinlik, zohiri sodda – O‘tkan kunlarini yozgan o‘g‘lini Bilmay otib qo‘yar Yunusobodda. Gʻalati elat bu, g‘alati el bu, Timsoh ko‘z yoshidan bitmish lug‘ati. Ibn Sinoni-yu Ulug‘begini O‘zi tug‘adi va o‘zi bo‘g‘adi. Gʻalati elat bu, g‘alati el bu, Tushunib bo‘lmaydi sira ham, aytsam. Bir jarlik ko‘raman yo‘l oxirida, Oldinga yur, deydi orqaga qaytsam. Gʻalati elat bu, g‘alati el bu, Buyuklik sharafdir, biroq o‘y surmang. Tag‘in, dardlarini eshitayin deb Boburni sira ham uyg‘ota ko‘rmang!!! ©️Xayrulla Hamidov

  • Сурат Америкалик таниқли фотограф Мартин Чамби Хименес(чапда) томонидан олинган. У келиб чиқишига кўра маҳаллий халқларга мансуб бўлган. Суратда унинг ёнидаги баҳайбат киши Паруро вилоятининг жанубий тоғ олди ҳудудида яшаган маҳаллий халқ вакили ҳисобланади. У каби улкан инсолар қавми атиги юз йиллар аввал Амазонка ўрмонларида яшашган.  Британиялик антрополог Рассел Демент уларни инсонларнинг алоҳида ирқига мансуб деб таъкидлаган. Интернет манбаларига кўра ХХ аср ўрталарига қадар АҚШдаги Смитсон институтида улкан одамлар суяклари сақланган. Кейинчалик улар сирли тарзда йўқ қилинган.

  • Миллий кийим, атлас кўйлак,  гармдорили дўппи кий,  қорасини кийма, сан ўзбек,  сан қирғиз, сан тожик,  арабқулсан, деган фитна фасодли зиддиятга олиб  кирувчи фикрлар ҳаммаси  мусулмонларни бир-бири билан  уруштириш, бирлаштирмаслик учун  ғарб жосуслари Теодор ва  Лоуренслардан қолган  махсус дастур ва тадбир. Улар айириб, бўлиб эгаллаб  олишди. “Арабистонлик Лоуренс”  номи билан машҳур Томас Эдвард Лоуренс ўзининг “Чўлдаги қўзғоло ” китобида:  “Маккани Истанбулга,  миллатчиликни эса Исломга  қарши маҳорат билан қўйдик деган эди. Яна бир сафар у  шундай деди:  "Биз Ғарбни Туркиядан ўз  ҳақ-ҳуқуқларини зўрлик билан  тортиб олишга мажбурлашимиз  керак; чунки бу билан биз Ислом  таҳдидини йўқ қиламиз ва  уни(яъни Исломни)ўзига қарши  уруш эълон қилишга, уни ўз-ўзидан йиртиб  ташлашга мажбур қиламиз. Бундайтўқнашувда Туркияда халифа, араб  дунёсида халифа пайдо бўлади ва шу тариқа икки халифа ислом  динига қарши уруш таҳдиди  бўлади. Бир марта ва бутунлай йўқ  қилинди.

  • без подписи

  • Германия раҳбари жаноб Адолф Гитлерга Сизнинг Совет Иттифоқи халқларига нисбатан эзгу тилакларингиз ва муносабатингиз ҳамда самимий табрик учун миннатдорчилигимизни қабул қилгайсиз. Сталин. Германия ташқи ишлар вазири жаноб Иоахим Фон Риббентробга Ҳурматли вазир самимий табрик учун миннатдорчилик билдирамиз. Совет ва Герман халқларининг ўзаро дўстлиги қон билан мустаҳкамланган бўлиб, бу дўстлик мустаҳкам ва абадий давом этиши учун барча асосларга эга Сталин Мазкур парча "Правда" газетасининг 1939-йил 25-декабрдаги сонидан олинган бўлиб унда Германия раҳбариятининг Совет диктаторининг 60 йиллик таваллуди билан табриклагани  учун миннатдорчилик хати акс этган. Сталин "қон билан мустаҳкамланган" дўстлик деганда нимани назарда тутган экан?

  • 1855-йилги буюк олтин ўғирлиги 1855 йилда 12,000 фунт стерлинг (ҳозирги қиймати 1,5 миллион фунтдан ортиқ) бўлган олтин қуймалари ва тангалар Лондондан Парижга поезд ва паром орқали етказиб берилаётган эди. Ҳимояланган сейфлар ичида сақланган олтин мутлақо дахлсиз ҳисобланган. Аммо поезд манзилга етиб келганида, сейфлар очилади ва ичидан олтин ўрнига асл оғирлигига мос келадиган қўрғошин ва темир бўлаклари чиқади.  Ҳукумат вакиллари ҳайратда қолади. Сейфлар бузилмаган ва калитлар темирйўл ходимларидан ҳеч қачон узоқлашмаган эди. Ҳақиқат фақат узоқ терговдан сўнг ошкор бўлади — бу ичкаридан уюштирилган иш эди. Эдвард Агар поезд тизимига кириб, темирйўл ходимларини пора эвазига сотиб олган ва сейфлар учун сохта калитлар ясаган эди.  Эдвард ва унинг шериклари олтинни ҳаракат чоғида яширинча олиб, ўрнига ўхшаш қалбаки юкларни жойлаштиришди ва ҳеч қандай из қолдирмай ғойиб бўлишади. Аммо уларнинг муваффақияти узоқ давом этмади — ўғрилар гуруҳидан бири жиноятни тан олади ва гуруҳ қўлга олинади. Бироқ, ўғирланган олтиннинг катта қисми ҳеч қачон топилмайди.

  • без подписи

  • Хиндистон майнаси (олаканот) - 1980-1990-чи йилларда жуда кам учрарди, хозирги кунда энг ку‌п учрайдиган куш тури саналади. Бир пайтлари узокни у‌йламай кишлок хужалигида фойдаланамиз деб Афгон диëридан тутиб келинган бу куш, хозирги кунга келиб бошка хашоратхур кушлар кирилиб кетишларига сабаб бу‌лаябди. Энг ачинарлиси буни ку‌риб била туриб экология ку‌митаси, ëки табиатни мухофаза килувчи орган ходимлари жим кузатиб туришлари жуда ачинарлидир. Йилда бир маротаба ку‌пайадиган ушбу куш тури, 5 ëки олтитагача полапон очади ва деярли бехато катта килади, тасаввур килинга хар йили камида уч ту‌рт баробар ку‌пайиши мумкин. Бу кушлар ëн атрофига бошка куш турларини сигдирмайдилар, уяларини бузиб полапонларини еб нобуд киладилар. Бунга мисол, бир пайтлари гала гала  учиб юрган чумчуклар энди йу‌к, бу‌лсаям жуда кам колган. Сава, булбул, яна шунга у‌хшаш сайроки кушларимиз аллакачон бошка у‌лкаларга учиб кетдилар, ëки нобуд бу‌лдилар. Экосистема бузилди, бу очофат кушлар худди каламушларга у‌хшаб зиëнкор саналади, кишлок ху‌жалигига етказиб келаëтган талофатларини эса саноги йу‌к. Илгари кузатилмаган чигиртка балоси ва мева куртларининг хаддан зиëд ку‌пайиб кетишининг собаби, чумчукларнинг камайиб кетиши билан богликдир. Агар биз бугун курашмасак эртага кеч бу‌лиши мумкин... Умид киламанки кимдир фикримга ку‌шилади ва ушбу постни бошкаларга ëки улашади, ëки давом этдиради. Ойбек Хомидов

  • без подписи

  • Инсон ўта ялқов мавжудод. Барча нарсани, ишлаш, бош қотириш, ҳатто ўйлашни ҳам унинг учун кимдир қилиб беришини хохлайди.  Шу сабабли ҳам қандайдир ғайри -оддий, илоҳий бир қаҳрамонни кутади. Кундалик ташвишлар, қимматчилик, адолатсизлик, базан ҳаётида дуч келадиган ноҳақликларни бартараф этиш учун ҳам унга хизмат қиладиган қаҳрамон керак. Қачонлардир Мусо алайҳиссалом яҳудий қавмини ўз ҳаққи учун урушга чақирганда улар "ўзинг бориб Худойинг билан бирга урушавер" деганлари мисоли бугунги тамбал мусулмонларга уларни Ҳақ йўлида курашга чорловчи Маҳдий эмас, уларнинг муаммоларини  ҳал қилиб берадиган "Решала" керак.  Улар ор, шан, эътиқод учун курашни эмас, масонларнинг итлари ташкил қилиб берган маймунлар базмига кириб Маҳдий ҳақидаги қўшиқларни эшитиб, кайф қилишни мақул кўрадилар.

  • Қишлоқда бир хўроз бор эди, ҳар эрталаб қичқириб турарди. Бир кун овози чиқмай қолди. Одамлар эгасига Хўрозинг нимага қичқирмаяпти? " дейишганида, хўжайин: "Жамоат шикоят қилди, бизни уйғотяпти, ухлашга қўймайди дейишди, мен эса калласини олдим" деб жавоб берди. Ўша кун тушундимки, халқни уйғотишни хоҳлаганларнинг боши кесиларкан. Муҳаммад Ҳусайн Шахриёр

  • Генри Зигленднинг Ғалати Ўлими 1893 йилда Зигленд ўз тўйини бекор қилади, бу эса унинг рафиқасини ларзага солди. Қиз юрак оғриғига чидолмай, ўз жонига қасд қилади. Ғазабга тўлган қизнинг акаси қасос олишга қарор қилади ва Зиглендни топиб, унга ўқ узади. Ўқ Зигленднинг юзини қириб ўтади ва яқин атрофдаги дарахтга санчилиб қолади. Кейин эса Зигленд ўлган деб ўйлаган ака ўз жонига қасд қилади.  Зигленд эса мўъжизавий тарзда тирик қолганига ишониб, ҳаётини давом эттирди. Аммо тақдир ҳали ўз сўзини айтмаганди. Йиллар ўтиб, 1913 йилда, Зигленд дарахт ўсиб турган ҳудудни тозалашга қарор қилади. Уни кесиш қийин бўлгани учун, у динамит ишлатади. Портлаш ўқни дарахтдан ажратиб чиқаради, у эса катта тезлик билан учиб бориб, Зигленднинг бошига тегиб, уни ўша заҳотиёқ ўлдиради.