tgindex
Кинопуб

Кинопуб

Статистика

Мурожаат учун @kinopubuz_bot Лайфстайл: @prizmauzb

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
2
Всего постов
22
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Познавательное (по похожим)
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
3 820
+23 за 3 дн.
Сутки
+2
+0,05%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
3 952
22 постов
Вовлечённость
103,5%
к подписчикам
Постов в день
0,3
всего 22
Упоминаний
5
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1 339
1/48двое суток
1 534
1/72трое суток
1 655

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 14 авг.1 3322121

    Тёмная материя (2024-...) Муваффақиятли физик-олим бахтли ҳаёт кечирмоқда. Унинг севимли аёли ва фарзанди бор. Пули бор. Ҳаёт гўзал. Ҳамма бахтли. Лекин у бир куни ишдан қайтаётганда унга ниқобли шахс хужум қилади ва у ҳушини йўқотади. Хушига келса ҳамма нарса ўзгарган. Тўғри, у ҳали ҳам физик олим, у ҳали ҳам Жейсон, лекин энди унинг оиласи йўқ. Унинг ҳеч кими йўқ. Дунё ҳам энди аввалигдек эмас, озгина бошқачароқ. Бу сериални икки йил аввал кўргандим. Ўшанда у ҳақида ёзиш эсимдан чиққан шекилли, ҳозир унинг иккинчи фасли чиқаётганини эшитиб эсимга тушди. Сериал даҳшатли даражада интригали, воқеалар динамикаси жуда юқори, аслида нималар бўлаётганини тушуниб етиб улгуришинг билан энди нималар бўлиши мумкинлигини ўйлашга тушасан. Бунақа сериаллар ҳақида икки оғиз гапириш ҳам уларни спойлер қилиб қўйишга тенг, шунинг учун индамайман (бошқа каналда батафсилроқ айтарман). Лекин Ноланнинг вақт билан ўйнашишлари ёқадиган аудитория учун, Рик ва Мортининг саёҳатларини қизиқ деб биладиганлар учун бу — ТОП сериал.

  • 12 авг.1 6891444

    ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТ: Чакки ҳақидаги сериалдаги бир эпизодда актриса Фиона Дорифнинг қўл ва оёқларини компьютер графикаси ёрдамида олиб ташлашга тўғри келган, чунки у ўз қўл-оёқларини ампутация қилдиришга рози бўлмаган. (с)

  • 8 авг.2 9361191

    Бир неча йил олдин чиққан, кўпчилик билмайдиган, бир чеккада қолиб кетган, лекин ваааапще даҳшат кино кўрдим. Номини айтсам сизлар ҳам кўриб қўяслар, деб айтгим келмаяпти энди.

  • 6 авг.3 20712318

    Зендая бир йилда учта киноси милиард касса қилган актёрга айланиши мумкин экан. Человек-паук’ миллиарддан ошди. Одиссея тез кунларда йиғса керак. Дюна ҳам йил якунида чиқади, у ҳам ўша атрофда касса қилиши кутилмоқда.

  • 5 авг.3 09229

    видео или голосовое, без подписи

  • 5 авг.2 95129

    видео или голосовое, без подписи

  • 5 авг.3 07329

    видео или голосовое, без подписи

  • 5 авг.2 9086129

    Расман, мен учун йилнинг энг зўр хоррори: Зовещие мертвецы: пекло (2026). Видеолар спойлерга тўла, шунчаки ўзимга жуда ёқиб кетган жойларини алоҳида белгилаб кўрсатяпман. Топ. Телефонни ёнбошлатиб кўринглар. Видеони хомиладор аёллар, ёш болалар ва аниме мухлислари кўриши қатъиян ман этилади. 18+

  • 3 авг.3 33913934

    Аргентинада "Человек Паук"ни кинотеатрда севгилиси билан кўраётган йигит воқеалар ривожини баланд овозда қизига айтиб берибди. Натижада орқада ўтирганлар бунақа спойлерларга чидолмай уни калтаклашибди. Агрессияни ҳар қандай турига тўлақонли қаршиман. Бу ҳолат — истисно.

  • 28 июл.4 16813310

    Кинони рилсларда кўришни бас қилинглар-е барака топкурлар, “Тенет” майли, “Одиссея” ҳам қайсидир маънода майли (кастдан бошқа хейт тополмасаларинг ҳам), лекин “Дюнкерк” билан “Оппенгеймер”ни пастга шўнғиш дейиш учун одам мактабни бошланғичдан кейин ташлаб кетган бўлиш керак камида.

  • 26 июл.3 712157

    видео или голосовое, без подписи

  • 24 июл.4 1658130

    Ноланнинг "Одиссеяси"ни кўрдим. Кристофер Ноланнинг "Одиссея"си — катта экранлардаги навбатдаги визуал ажриба. Фильм кутганимдан кучлироқ таассурот қолдирди. Хронометраж салкам уч соатни ташкил қилсада, фильмнинг ички динамикаси ва воқеалар ривожи томошабинни деярли зериктирмайди. Кастинг атрофидаги шов-шувлар ва танқидларга қўшила олмайман. Шахсан мен Гомер эпоси ёки "Троя"нинг сюжет линияларидан йироқ одам сифатида қаҳрамонларни "фильтр"сиз нигоҳ билан қабул қилдим. Биринчи манбадан бехабар томошабин учун бу — қизиқарли визуал эртак. Замонавий кинематографияда бундай масштабдаги эпик блокбастерлар жуда кам учрайди, айниқса, режиссёр курсисида Ноландек визуал ҳикоячи ўтирган бўлса. Камчиликларига келсак, экшн ва жанг саҳналарининг хореографияси бироз оқсаган. Студия фильмни оммавий прокатга мослаб, ёш чегарасини пасайтиргани сезилиб қолади. Агар картина 18+ (R-рейтинги) тоифасида олинганида, эҳтимол, биз кўпроқ реализм, шафқатсизлик ва экранда литрлаб қон кўрган бўлармидик. Албатта, томоша давомида сюжет мантиғи бўйича баъзи майда саволлар туғилади, аммо уч соатлик эпик асарда бундай деталларнинг учраши табиий ҳол. Умумий планда картина ўз мақсадига тўлиқ эришган деб ўйлайман. Агар сиз ҳар бир кадрни оригинал матн билан солиштирадиган радикал киноман бўлмасангиз, бу асар сизга ёқиши керак. Аслиятга қаттиқ ёпишиб олганларга эса бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман: оригинал асарнинг ўзи ҳам мифологик арка устига қурилган. Бордию, бу реал тарихий биография (байопик) бўлганида, фактологик хатолар учун эътироз билдириш ўринли бўларди. Бироқ бу — афсонанинг Нолан призмасидан ўтган муаллифлик интерпретацияси. Шундай экан, ортиқча даъволар бу ерда ишламайди. “Одиссея” — Ноланнинг фильмографиясидаги бошқа асарлар каби кино тарихида ўз изини қолдирувчи ва вақт ўтгани сайин қайта-қайта таҳлил қилинадиган йирик лойиҳа. Томошабинларга эса ягона тавсиям: фильм ҳали прокатда экан, унинг масштаблари ва овоз эффектларидан тотал лаззат олиш учун албатта IMAX форматида кўришни ўтказиб юборманг.

  • 23 июл.3 968919

    Бугун бир гуруҳ кинодрочерлар билан Ноланнинг Одиссеяси премьерасига тушамиз экан.

  • 23 июл.4 136389

    Disclosure Day (2026) Квентин Тарантино вақтида "Режиссёрлар 60 ёшдан кейин кино олмаслиги керак, улар фақат ўзларини шарманда қилади" деганда, балки айнан Стивен Спилбергни назарда тутгандир. Бу гап қанчалик аччиқ ҳақиқат эканини Спилбергнинг янги "Фош бўлиш куни" (Disclosure Day) фильми яққол исботлаб турибди. 79 ёшли маэстро бу сафар ўзининг севимли ўзга сайёраликлари ва конспирологияси ҳақида навбатдаги "даҳшатли ҳақиқатни" очмоқчи бўлибди. Лекин бу фильмда фош бўлган ягона ҳақиқат шуки — режиссёрнинг дунёқараши 90 йилларда қотиб қолган. Танқидчилар ва бошқа кинонашрлар ҳам аллақачон бир овоздан кинони ерга уриб бўлишди: бунчалик чайналган, штампларга тўла ва эскирган сай-файни 2026 йилда томошабинга едириб бўлмайди. Энг кулгилиси, 2026 йилда, сунъий интеллект ва ижтимоий тармоқлар даврида, бутун дунёга ўта махфий сирни... ТВ-эфир орқали ва бешта флешкада тарқатишмоқчи. Сценарийнавис умуман реалликдан узилиб қолган кўринади, чунки бугунги кунда бунақа ҳақиқатни исталган ижтимоий тармоқ орқали тарқатиш имкони бор. Бунинг учун кинони охиригача қувишиб телевидениега бориб ўтириш шартмасди, Спилберг бобо?! Персонажлар мотивацияси эса шунчаки ноль. Антагонист нима учун ёвузлик қилаётганини биз тугул ўзи ҳам билмайди, иккинчи даражали қаҳрамонлар эса сюжетнинг ўртасига келиб шунчаки унутилиб, тушиб қолади. Икки ярим соатлик хронометраж давомида қаҳрамонлар у ёқдан бу ёққа сабабсиз югуради, орқасидан эса энг қобилиятсиз ва кулгили махсус хизмат агентлари қора машиналарда қувиб юради. Хуллас, агар фахрий режиссёрнинг мақсади ўзининг эски киноларига ("Близкие контакты", "Инопланетянин") арзон ва мантиқсиз пародия яратиш бўлса — у буни қойилмақом қилиб уддалабди. На бир катарсис бор, на бир мантиқий якун. Тарантино ҳақ эди: баъзан кино майдонидан вақтида, чиройли кета билиш ҳам катта санъат. Эмили Блантнинг анграйган пластмассовый башараси фильм давомида фақат энсамни қотирди.

  • 22 июл.11,9 тыс1872

    Давление (2026) Иттифоқчилар 1944 йилнинг июнь ойи бошида Нормандияга ўз ҳарбийларини жўнатиши керак. Бу тарихдаги энг катта ҳужум бўлади, ўртада юз минглаб ҳарьийларнинг тақдир турибди. Каттаконларнинг хонасида эса тортишув — белгиланган кун ҳаво яхши бўладими ёки ёмон? Ёмон бўлса юз минглаб ҳарбийнинг ҳаёти хавф остида қолади. Натижада ҳужум кунини белгилаб бериш қўмондоннинг эмас метеорологнинг чекига тушади. Юз минглаб одамларнинг тақдири унинг икки оғиз гапига боғлиқ бўлгач, унга нисбатан ҳар томондан босим ортиб бораверади. Биз уруш ҳақидаги фильмларда жанг майдонини кўриб ўрганиб қолганмиз, лекин камдан-кам ҳолатлардан жанггача бўлган қарорлар қандай қабул қилиниши, бу қарорлар ортида турган маъсулият ва босим ҳақида кўрамиз. Бу фильм айнан шу ҳақида ва у жуда муваффақиятли чиққан. Бизга кабинетлардаги таррангликлар атмосфераси жуда ҳам жонли етказилган, қаҳрамонларнинг ўрнига тушиб қолганимизни ва улар каби босим остида қолиб кетганимизни билмай қоламиз. Метеорологларни обрўсини оширадиган кино бўлибди, кўринглар.

  • 18 июл.4 5277210

    Одиссеяни нега аймаксда кўриш кераклиги ҳақида.

  • 17 июл.5 05430

    видео или голосовое, без подписи

  • 17 июл.4 5427631

    Одиссеяни нега аймаксда кўриш кераклиги ҳақида.

  • 16 июл.4 1902510

    Кинога тушамизми қора халқ?

  • 16 июл.4 1451329

    Чёрная серия (1979) Бош қаҳрамонга идеал ҳаёт керак эмас, у оддий омадсиз, бу ҳаётда ҳеч нарсага эришолмаган ва кундан-кунга тубга шўнғиётган кимса. Унга ўша тубга тушмаслик имконини беришса бўлгани, у бу ҳаётдан кўп нарса сўрамаяпти. Озгина омад ва пул етарли. Лекин баъзан инсонни ҳалокатга олиб борадиган нарса ёмонлик эмас, балки нажот ҳақидаги нотўғри тасаввур бўлади. Шунинг учун ҳам фильм криминал воқеадан кўра кўпроқ руҳий парчаланиш ҳақида. Қаҳрамон аста-секин жиноятчига эмас, ўз хаёллари ва васвасаларининг қурбонига айланади. Инсоннинг ўз-ўзини йўқ қилиши ва ахлоқий таназзулининг энг ёрқин, шафқатсиз хроникаси. Қаҳрамоннинг ботқоқдан чиқиш учун қилган ҳар бир типирчилаши уни янада чуқурроққа тортаверадиган даҳшатли гирдоб. Патрик Девер ўз тақдиридан қочишга бўлган иллюзияси уни қандай қилиб таназзулга олиб келган йигит образини ўта мукаммал ва телбанамо тарзда ижро этган. Балки премьерадан икки йил ўтиб ўзини отиб ўлдиришининг сабабларидан бири шу образига бориб тақалар?

Кинопуб — tgindex