Xojagon.Uz
СтатистикаХОЖАГОН ДАРГОҲИГА МАРҲАБО! Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм. (Беҳад меҳрибон ва бенияҳоят раҳмли Аллоҳ исми билан.) Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Севикли Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад Мустафога сўнгсиз салоту саломлар бўлсин.
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 28
- Всего постов
- 50
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 138
- 1/48двое суток
- 1 304
- 1/72трое суток
- 1 406
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#маснавийхонлик Ҳадисларда Норин дарёси зикри Устоз Мирзо Кенжабек шарҳи. •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• @m_kenjabek | @xojagon_uz Instagram | Facebook
* * * «МУҲАББАТИДИН ОТИНГНИ ҲАБИБ АТАБ МАҲБУБ...» •┈❁✿❁┈• Хулусийнинг “Мажмаъ ул-одоб” китобида: “Бир дастурхон бошида Муҳаммад исмли киши ўтирган бўлса, ўша ерда баракот бўлишига эътиқод қилинсин”, дейилади. Ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу): “Фарзандларингизга Муҳаммад деб исм қўйсангизлар, бу муборак номнинг ҳурматини сақланглар. Йўқса асло Муҳаммад деб ном қўйманглар”, дея вилоятларга мактуб йўллаганлар (Ибн Касир). Ҳазрати Алишер Навоийнинг “Зиҳи, висолингга толиб тутуб ўзин матлуб” деган наът ғазалини ўқиб, мен бу ҳақиқатга янада қатъийроқ иқрор бўлдим. Матлаъда айтилади: Зиҳи, висолингга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни Ҳабиб атаб Маҳбуб. Яъни: “Қандай гўзалдирки, талаб этувчи ҳар бир киши сизнинг висолингизга ўзини талабгор деб билади, зеро Маҳбуб, яъни севилгувчи Зот бўлмиш Ҳақ таоло сизга бўлган муҳаббати туфайли номингизни Ҳабиб деб атаган”. Зотан, севикли Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бир исмлари Ҳабибуллоҳдир. «ОТИНГ ЖАНОБИҒА КИРГАН...» Алишер Навоий яна бир байтда айтадилар: Отинг жанобиға кирган ҳисоб вақтида, Агарчи журми эрур беҳисоб, эмас маҳсуб. Яъни: “Сизнинг номингиз даргоҳига кирган киши Қиёмат кунидаги ҳисоб вақтида, гарчи гуноҳи беҳисоб бўлса-да, ҳисоб-китобга тортилмайди”. Демак, инсон Муҳаммад деб номланган бўлсаю шу муборак номнинг шарафи ва ҳурматини сақлаб, тўғри иймон-эътиқод ва солиҳ амаллар билан яшаган бўлса, ҳисоб вақтида у ҳисоб-китоб қилинмай, раҳматга ва жаннатга эришади, дейилмоқда. Ҳазрат Навоий бу хулосани одоб ва тафсир китобларидан олганлар. Шоир девонида бу байтнинг “Итинг ҳисобиға кирган ҳисоб вақтида...” деган шакли ҳам бор. Лекин мен ҳазрат Навоийнинг араб ёзувидаги китобларидан бирида “Отинг жанобиға кирган” деб ёзилганини кўрганман. Демак, ёшлар, бўлажак улуғ қаламкашлар шеър ёки бошқа асар ёзганларида азиз пайғамбарларга нисбатан, жумладан, севикли Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан, бошқа азиз-авлиёларга нисбатан самимий ҳурмат сақлашлари, уларга зинҳор ва зинҳор беҳурматлик қилиб қўймасликлари зарур экан. Йўқса, бундай асар турли фитналарга, беиззатлик ва беобрўйликка сабаб бўлиб қолади. Устоз Мирзо Кенжабек, "Ёшларга дил сўзларим" китобидан. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * * РАСУЛУЛЛОҲ (Соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ✍️Мирзо Кенжабек. 🎙Яшнар Худойберганов. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * * РАСУЛУЛЛОҲ (Соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ✍️Мирзо Кенжабек. 🎙Муҳаммад Маъруф ўқиди. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * * РАСУЛУЛЛОҲ (Соллаллоҳу алайҳи ва саллам) •┈❁✿❁┈• Мўъминларга Аллоҳ улуғ лутф айлади – Бизга буюк неъмат бўлган Расулуллоҳ! Ҳар бир феъли олам учун ўрнак бўлган, Ҳар бир сўзи ҳикмат бўлган Расулуллоҳ!.. Туфайлидан мавжуд бўлди еру осмон, Ҳазрат Одам тупроқ ичра экан пинҳон (2), Ҳақ наздида Расул эрди ул меҳрибон, Коинотга мақсад бўлган Расулуллоҳ! Одам Ато жаннатни тарк этди нечун? – Шундоқ Набий бу дунёга келмоғи-чун!.. Ҳар пайғамбар орзу қилиб ўтган бутун, Энг муборак хилқат бўлган Расулуллоҳ! Одам Ато, Нуҳ, Иброҳим замонида, Мусо, Ийсо Китобида – Ҳақ ёнида, Ўтган барча пайғамбарлар лисонида Васфи олий хислат бўлган Расулуллоҳ! Ислом нури – ҳайбат, шукуҳ, маҳобатдур, Бирга бўлмоқ шарти фақат – муҳаббатдур, Қуръон ичра азиз номи Муҳаммаддур, Инжил ичра Аҳмад бўлган Расулуллоҳ!.. (1) Қайда Аллоҳ номи бўлса, номи пайваст, Аллоҳ бир деб, ким у зотни Расул демас – У кимсанинг иймони ҳеч иймон эмас, Иймон учун ҳужжат бўлган Расулуллоҳ! Барча набий мўъжизаси ўтди, фақат Ул Ҳазратнинг мўъжизаси яшнар абад, Яъни, Қуръон нури боргай то қиёмат, Нури – кетмас давлат бўлган Расулуллоҳ! Жоҳил қавм тошлар отиб қувганда ҳам, Юртдан кетиб, дили ғамга тўлганда ҳам, Сўнгги нафас – ҳатто ўлим келганда ҳам, Қайғулари уммат бўлган Расулуллоҳ! Ҳар набийга битта қавм бўлди уммат, Ул Жанобга тобеъ бутун инсоният (3), Олам ичра дини топди абадият, Инсу жинга нусрат бўлган Расулуллоҳ! Ер юзидан қувиб куфру жаҳолатни, Кўрсатдингиз халққа мангу саодатни, Бас, мукаммал етказдингиз рисолатни, Бор ҳаёти даъват бўлган Расулуллоҳ! Зиёратга келганда кўп умматингиз, Равзангизга бир ит келди, урмадингиз – Ул даргоҳдан мен итни ҳам қувмадингиз, Махлуқотга шафқат бўлган Расулуллоҳ! Расулуллоҳ! Сизга салот, сизга салом! Бутун олам нурингиздан яшнар мудом, То қиёмат гўзал васфи бўлмас тамом, Оламларга раҳмат бўлган Расулуллоҳ!.. Мирзо Кенжабек ИЗОҲ. (Шеърдаги баъзи сатрлар изоҳи.) (1) “Инжил ичра Аҳмад бўлган Расулуллоҳ!..”. Қуръони каримнинг Сафф сураси, 6-оятида келган Аҳмад номи ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гўзал исмларидан биридир. Йуҳанно Инжилида (16:7) Фараклит деб келган бу ном туркийга «Тасаллий берувчи» деб таржима қилинган... (2) “Ҳазрат Одам тупроқ ичра экан пинҳон...”. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Арбод ибн Сориййа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қиладилар; жаноб Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳазрати Одам ҳали лойга (тупроққа) қоришиб ётган вақтда мен Аллоҳнинг ҳузурида пайғамбарларнинг хотами (сўнггиси, муҳри, якунловчиси) эдим”. (3) “Ул Жанобга тобеъ бутун инсоният...”. Сабаъ сураси, 28-оятининг маъноси: “(Эй Расулим!) Биз сизни бутун инсониятга фақат хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи (пайғамбар) қилиб юбордик. Лекин инсонларнинг кўплари (буни) билмаслар”. ...Шунингдек, барча ўтган пайғамбарлар ўз қавмларига юборилганлар. Фақат ҳазрати Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи ва саллам) бутун инсониятга – бутун оламларга юборилганлар. Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўз ифодалари бундай: «(Олдинги) пайғамбарлар фақат ўз қавмига юборилди, мен эса бутун инсониятга юборилдим» (“Саҳиҳи Бухорий”). @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * * «НУРИ - КЕТМАС ДАВЛАТ БЎЛГАН РАСУЛУЛЛОҲ!..» •┈❁✿❁┈• Барча набий мўъжизаси ўтди, фақат Ул Ҳазратнинг мўъжизаси яшнар абад, Яъни, Қуръон нури боргай то қиёмат, Нури – кетмас давлат бўлган Расулуллоҳ!.. Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * * «БИЗГА БУЮК НЕЪМАТ БЎЛГАН РАСУЛУЛЛОҲ!..» •┈❁✿❁┈• Мўъминларга Аллоҳ улуғ лутф айлади – Бизга буюк неъмат бўлган Расулуллоҳ! Ҳар бир феъли олам учун ўрнак бўлган, Ҳар бир сўзи ҳикмат бўлган Расулуллоҳ!.. Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * * МУРШИДИ КОМИЛ ҲИКМАТЛАРИ •┈❁✿❁┈• Ҳазрати Расулуллоҳ муҳаббатини Аллоҳ қалбимизга жонлантириб жо айласин! Авлодларимиз – фарзандларимизни ҳам Расулуллоҳ муҳаббатига мувофиқ – муносиб камол топтирмағимиз лозим. “Авлодларингиз – фарзандларингизни Расулуллоҳ муҳаббати билан улғайтирингиз”, дейдилар жаноб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). Ҳазрати Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон (раҳматуллоҳи алайҳ). Манба: “Муршиди комил ҳикматлари”. Мусанниф: Устоз Мирзо Кенжабек. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
🎙Устоз Мирзо Кенжабек •┈❁✿❁┈• ҲАЗРАТИ МИР АЛИШЕР НАВОИЙ МАРҲАБОЛАРИ: Ё НАБИЙ, РУҲИЙ ФИДОКА, АҲЛАН ВА САҲЛАН, МАРҲАБО Ё Набий, жоним сизга фидо бўлсин! Хуш келибсиз, гўзал келибсиз, марҳабо!.. * * * Бедилинг – хайли русул, сенсен аларға дилрабо, Ё Набий, руҳий фидока, аҳлан ва саҳлан марҳабо. Гоҳ давлатлиқ бошингдин кетмайин чатри саҳоб, Гаҳ фалакрав маркабингға етмайин пайки сабо. Шоми васлинг топмағанға субҳи содиқ ҳар саҳар, Панжайи хуршид ила пироҳанин айлар қабо. Туфроғ ўлмиш, мен қўяй деб остонбўсунгға юз, Ҳолима раҳм айлабон қилма бу ранжимни ҳабо. Шери гардун ул кишига бўйни боғлиғ бўлғай ит – Ким, эшигинг итларин топқай ўзига ақрабо. Бўлмағай эрди муяссар «Хамса», яъни панж ганж, Қилмаса эрди мадад ҳолимға беш Оли Або. Эй Навоий, чорайи дардингни қилғай, улки бор Ҳам Расулу ҳам Амин, ҳам Мустафо, ҳам Мужтабо. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * * Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! БУГУН: Шанба. Ҳижрий 1448 йил. Робиъул-аввал ойининг 2-куни. Милодий 2026 йил 15-август. ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ҚИЛИБ ЮБОРИЛГАН ЗОТ, КОИНОТНИНГ САЙЙИДИ – СЕВИКЛИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ ҲАЗРАТИ МУҲАММАД МУСТАФО (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ТУҒИЛГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!.. Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил! Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт! @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
РОБИЪУЛ-АВВАЛ ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН! Қадрли Ижодхонамиз ўзани муҳиблари! Фалакиёт илми далилларига кўра ҳамда ижтимоий тармоқ маълумотларига биноан, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни 2026 йил 14-август, жумъа кунига тўғри келмоқда. Севикли Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳамммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон ҲИЛОЛни, яъни янги чиққан ойни кўрсалар, бундай деб дуо қилар эдилар: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ الله «Аллоҳумма, аҳиллаҳу ъалайно бил-йумни вал-иймони вас-саломати вал-Исломи, Роббий ва Роббукаллоҳ». Маъноси: «Ё Аллоҳим! Бу ойни бизларга баракот ва иймон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй ҳилол, менинг ҳам Раббим, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!». (Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати маълумотидан истифода этилди.) Аллоҳнинг Расули ва Ҳабиби, коинотнинг саййиди, охирзамон пайғамбари, инсу жиннинг набийси, бутун инсоният элчиси, мўъминларнинг шафоатчиси, пайғамбарлар имоми, бутун мавжудоту махлуқот яралишининг сабабкори, яралмишларнинг энг хайрлиси ҳазрати Муҳамммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салам жанобимизнинг таваллуд ойлари муборак бўлсин! Маъмурият. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
«XOLIQO! SABRU TO‘ZIMSAN, XOLIQO...» Xoliqo! Sabru to‘zimsan, Xoliqo. Jang, kurash urfin tuzibsan, Xoliqo! Qay tomon, qay el, qayu kuch yengsa ham, Oqibat g‘olib O‘zingsan, Xoliqo! 🔵Shayx Mirzo Kenjabek ✅ | Telegram
* * * ЮНУС ЭМРО қуддиса сирруҳу •┈❁✿❁┈• КИМСА ҲОЛИМ БИЛМАС МЕНИНГ Мен бир ажаб ҳолда келдим, Кимса ҳолим билмас менинг. Мен сўйлайман, мен тинглайман – Кимса тилим билмас менинг. Менинг тилим қуш тилидур, Менинг қўлим Дўст қўлидур, Мен булбулман, Дўст гулимдур, Билинг, гулим сўлмас менинг. Ул Дўст менга келсин демиш, Сундим қадаҳ, олсин демиш, Олдим қадаҳ, ичдим шароб, Энди кўнглим ўлмас менинг! Не Турим бор, не турорим, Ҳеч қайда йўқдур қарорим, Ҳаққа муножот қилорим – Тайин ерим бўлмас менинг. Сўр, турганим ерни мендан, Кўрсатурман, келсанг сенга, Бир заррача Ҳақдан айро Кўзим ҳеч не кўрмас менинг. Тур тоғида бир тажаллий Боқ, Мусони нелар қилди! Юнус айтар: Ҳақ наздида Сўзим ерда қолмас менинг!.. Усмонли туркчадан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси. (“ЎЛМАС КЎНГУЛ” китобидан) @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * * «РАББИМ! ҚУДРАТ ИЛА ҲУКМ ЮРГИЗДИНГ...» •┈❁✿❁┈• Раббим! Қудрат ила ҳукм юргиздинг, Ўлганидан кейин ерни тиргиздинг. Кечанинг қисмини кундузга жойлаб, Кундузнинг қисмини тунга киргиздинг! (Бақара, 164, Оли Имрон, 27) Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * * КИМЛАРНИ ҒИЙБАТ ҚИЛИШ ГУНОҲ ҲИСОБЛАНМАЙДИ?.. (давоми) •┈❁✿❁┈• ҒИЙБАТНИНГ ЁМОНИ ШАЙХ САЪДИЙ раҳимаҳуллоҳнинг «Бўстон» китобидан * * * Дўст агар ғойибда бўлса, эй некном, Ундан икки нарса дўстларга ҳаром: Бири – ботил йўлдан молини емоқ, Бири – ғийбат билан номини демоқ. Форсийдан Мирзо Кенжабек таржимаси НАСРИЙ БАЁНИ: “Эй, яхши номли киши! Ғойибдаги дўстнинг икки нарсаси дўстларига ҳаром бўлади. Бири – унинг молини ботил ва ножоиз (йўл) билан ейишлари, иккинчиси – унинг номини ғийбат (ёмонлик) билан эслашлари”. (Ёрқинжон Қорий Фозилов таржимасида чоп этилган “Ғийбат ўзи нима?” китобидан) @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * * «РАББИМ! ҲАР ИЖОДИНГ ҲИКМАТГА МОСДИР...» •┈❁✿❁┈• Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир, Коинот низоми бекаму костдир. Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг, Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир. (Бақара, 29, Юнус, 3, Наҳл, 3, Рум, 8, Мулк, 3, Нозиъот, 27-28-29, Анъом, 14, 101, Рум, 11, Фотир, 1, Шўро, 11, Нисо, 133, Моида, 17, Раъд, 39, Анбиё, 11, Намл, 51) Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * * Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! УГУН: ЖУМЪА. Ҳижрий 1448 йил. Робиъул-аввал ойининг 1-куни. Милодий 2026 йил 14-август. КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! РОБИЪУЛ-АВВАЛ ОЙИ БУТУН УММАТГА МУБОРАК БЎЛСИН! Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил! Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт! @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * * МАХТУМҚУЛИ •┈❁✿❁┈• ЁРОНЛАР Бир жумъа кечаси кўрдим тушимда: Бол уриб, кўкларга учдим, ёронлар. Парвоз айлаб, сайрон этдим дунёни, Бир ободон жойга тушдим, ёронлар. Каҳкашонга чиқдим: турли самарлар, Минг турли мевалар, хуррам шажарлар, Норинжи, туринжи, лиму, олмалар, Бир ободон боғга тушдим, ёронлар. Очилмишдир унда ранг-баранг гуллар, Шўришу афғонда шайдо булбуллар, Мармардан ҳовузли кавсардек сувлар, Таҳаййур айлабон шошдим, ёронлар. Ул қаро боғ ичра кўрдим бир чаман, Ажойиб мажлиски, кўрдим – анжуман. Давра кириб кўрдим: ўлтирмиш чилтан, Салом бериб, қўлин қучдим, ёронлар. Ҳамма овоз айлаб, «Алайк!» дедилар, Ишорат айлабон, «Ўтгил!» дедилар, Давра қуриб, жомга шароб қуйдилар, Менга етгач, қўлим очдим, ёронлар. Билмадим, кўпми ё менга оз берди, Ўзга олам бошқа бир овоз берди, Ишқ олди кўнглимни, дилга сўз берди, Оёқдан-оёққа тушдим, ёронлар. Махтумқули, ҳушёр бўлдим, уйғондим, Уйғондим, ўртандим, туташдим, ёндим, Маъно бозоринда ҳаётга дўндим, Ширин ғазал тўнин бичдим, ёронлар. Туркман тилидан ўзбек тилига мувофиқлаштирувчи Устоз Мирзо Кенжабек. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * * Мирзо Кенжабек. 20 ёш. 1977 йил. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * * КИМЛАРНИ ҒИЙБАТ ҚИЛИШ ГУНОҲ ҲИСОБЛАНМАЙДИ?.. •┈❁✿❁┈• ШАЙХ САЪДИЙ раҳматуллоҳи алайҳдан * * * Дерлар, уч кишига ғийбат раводир, Тўртинчига ўтсанг, албат, хатодир. Бири – маломатга лойиқ ҳукмдор, Ундан халқ дилида кўргайсен озор. Ҳалолдур нақл этмоқ ўшандан хабар, Токи халқ золимдан айласин ҳазар. Сўнгра беҳаёга ёпма парда сен, Чунки ўзи йиртар у ўз пардасин. Уни фош этишдан тортинма зинҳор, Боши билан чоҳга қулар у ғаддор. Учинчи – тарозу қийшиқ элидан Не билсанг, айтавер ёмон феълидан. Форсийдан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси НАСРИЙ БАЁНИ: “Уч кишини ғийбат қилиш жоиз, деб эшитганман. Бундан ўтсанг, тўртинчиси хатодир. Бири – маломатни ёқтирадиган (маломатга лойиқ, золим) подшоҳки, ундан халқнинг дилига озор етганини кўрасан. Унинг ҳақидаги (ёмон) гап ва хабарни нақл қилиб, бошқаларга етказиш ҳалолдир (дурустдир). Шоядки, халқ ундан эҳтиёт бўлса. (Яъни, халқ ундан ҳазар қилиб, эҳтиёт бўлмоғи учун унинг айбларини гапириш мумкин.) Иккинчиси – беҳаёга парда ёпма, яъни унинг айбларини яширмай айтавер. Чунки у ўз пардасини ўзи йиртгандир. Унинг ҳақида гапиришдан тортинма, зеро у гардани билан чоҳга тушади, яъни уни ғийбат қилиб, одамларни унинг ёмонликларидан огоҳлантиравер. Учинчиси – тарозуси қийшиқ, яъни тарозудан урувчи ва феъли нотўғри киши. Унинг ёмон феълидан нимани билсанг, ҳаммасини айтавер (токи одамалар ҳаромхўрликдан ҳазар қилсинлар)". (Ёрқинжон Қорий Фозилов таржимасида чоп этилган “Ғийбат ўзи нима?” китобидан) (давоми бор) @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•